Имом Шотибий мавлид, жамоавий зикр, намоздан сўнг жамоавий дуо қилиш ҳақида
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Эътиборингизга 790 ҳижрий йил Андалусияда вафот этган Имом Иброҳим ибн Мусо Шотибий ал-Моликий ал-Ашарийнинг «ал-Эътисом» китобидан иқтибос келтирамиз.
Китоб – хазинанинг ўзгинаси! Китобнинг муқаддимасини ўқир экансиз, шу нарса маълум бўладики, Суннатни ёйиш ҳар замонда ҳам ўз урфи ва анъанасини ҳимоя қилувчи жоҳил кимсаларга тўқнаш келган экан. Улар бу амалларини Исломга нисбат беришга одатланганлар. Шу ҳам етмаганидек, ўша жоҳиллар суннатга эргашувчи ва бидъатдан йироқлашувчиларга «у ибодат қилишни ёмон кўради, зикрни ёмон кўради, дуо фойда келтиради деб ҳисобламайди» каби сўзлар билан туҳмат тошини отиб келганлар.
Имом Шотибий айтадилар: «… Ҳатто баъзида мени гуё мен дуо фойда келтирмайди деб ҳисоблаганимда аблашди. Бунинг сабаби мен имом билан намоз ўқигандан сўнг, намоз охирида доимий равишда жамоат бўлиб дуо қилиш керак деб ҳисобламаганим учундир. Қуйида мен бу ишни салаф солиҳ ва уламолар қилган ишга зид эканлигини изоҳлаб ўтаман… Ҳатто баъзида мени «Аллоҳнинг суйган»ларига нисбатан адоват қилганимда айлашди. Бунга сабаб менинг баъзи суннатга хилоф йўл тутувчи бидъатчиларга бўлган адоватимдир. У (баъзи)ларнинг фикрича, улар инсонларни ҳаққа етакловчи мураббий – устоз ҳисобланар эканлар. Мен халойиққа ўзини сўфийликка нисбат берувчиларнинг ҳолати ҳақида гапириб ўтганман. Аммо улар суфийларга ҳам ўхшамайдилар. Баъзида мени Суннат ва Жамоатга хилофлик қилганимда айблашади. Уларнинг фикрича жамоат – нажот топган фирқа – кўпчилик нима устида бўлса ўша экан. Бироқ улар Жамоат – бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, унинг саҳобалари ва уларга ихлос билан эргашганлар нима устида бўлишса, ана ўша (жамоат) эканлигини билмайдилар ҳам. Бу ҳақда ҳам қуйида изоҳ бериб ўтаман. Улар мана шуларнинг барчасида менга нисбатан ёлғон ва тўқима гаплар айтишмоқда …» 1/35-37.
Шунингдек имом Шотибий раҳимаҳуллоҳ «Мавлид»ни танбеҳга лойиқ бидъат деб ҳисоблаган эканлар. Ибодатдаги бидъатларга нисбатан бўлган тушунчаларини зикр қилиб ўтар эканлар, бунга баъзи мисоллар келтириб ўтадилар: «… Бунга яна қуйидагилар мисолдир: (ибодатни) маълум шакл ва кайфиятда адо этиш, масалан «жамоавий зикр»ларни жўр бўлиб айтиш, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мавлидлари муносабати билан ҳар йил тўпланиш ва ҳоказо. Бунга яна маълум ибодатни белгиланган вақтда, шариатда бунга ҳеч қандай кўрсатма бўлмаган ҳолда адо этиш киради. Масалан: Шаъбон ойининг ўртасида рўза тутиш ва мана шу тунда намозда қоим бўлиш» 1/54.
«Имом Шотибий фатволари» китобида мавлид танбеҳга лойиқ бидъат эканлиги очиқ-ойдин айтилган.
Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
xazına