Шаъбон ойи ўртасини нишонлаш ҳукми

Шаъбон ойи ўртасини нишонлаш ҳукми

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Динимизни комил қилган ва бизлар учун барча яхшиликларни тугаллаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Унинг Пайғамбари ва Расули Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.

Сўнг:

Аллоҳ таоло айтади:

«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3).

Яна субҳанаҳу ва таоло айтади:

«Балки улар (Макка мушриклари) учун (куфр ва ширк каби) Аллоҳ буюрмаган нарсаларни — «дин»ни уларга шариат қилиб берган шериклари — бутлари бордир?!» (Шуро: 21).

Саҳиҳайнда Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у рад қилингандир».

Саҳиҳ Муслимда Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума хутбаларида дедилар: «Сўнг: Дарҳақиқат сўзларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) йўли, ишларнинг ёмонроғи – бидъат ва барча бидъат – залолатдир».

Ушбу маънодаги оят ва ҳадислар жуда кўп.

Бу шуни англатадики, Аллоҳ таоло ушбу уммат учун динни комил қилди ва барча яхшиликларни якунлади. Аллоҳ ўз Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламни вафот топдирмади, илло у зот ўз умматларига (рисолатни) етказганларидан кейин ва Аллоҳ уларга жорий қилган сўз ва амаллардан иборат мажбуриятларнинг барчасини тушунтириб бермагунларича (вафот топтирмади). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам у зотдан кейин исломга нисбат бериб киритилган барча сўз ва амалдан иборат янгиликларни, ўша бидъатни қилган одамдан қабул қилинмаслигини тушунтириб кетдилар. Ҳатто агар унинг нияти яхши бўлган бўлса ҳам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари, шунингдек улардан кейинги ислом уламолари ушбу қоидани билишар эди. Улар бидъатни қоралашар ва ундан огоҳлантиришар эди. Худди Ибн Ваддоҳ, Тартуший, ибн Шома ва бошқалар каби суннатни улуғлаш ва бидъатни қоралаш ҳақида (китоблар) ёзганлар зикр қилиб ўтганларидек.

Баъзи одамлар киритган бидъатлардан бири: Шаъбон ойи ўртасидаги кечани нишонлаш ва ушбу кунни рўза тутишлик билан хослаш бидъатидир. Буларнинг барчаси ҳақида суянишга яроқли далил йўқ. Бу кеча фазилати борасида заиф ҳадислар келган. Уларга таяниш мумкин эмас. Ушбу кечада адо этиладиган намознинг фазилати ҳақида келган нарсаларга келсак, барча ҳадислар мавзудир. Бунга кўпгина уламолар кўрсатма беришган. Аллоҳнинг изни билан уларнинг баъзи сўзларини яна келтирамиз.

Бу кеча борасида Шомлик ва бошқа баъзи салафлардан ривоятлар келган. Жумҳур уламоларнинг фикрига келсак, уни нишонлаш бидъат. Унинг фазилати ҳақида келган ҳадисларнинг барчаси заиф. Баъзилари эса мавзу. Бу ҳақида зикр қилганлардан бири ҳофиз Ибн Ражабдир. У ўзининг «ал-Латоиф ал-Маъориф» китобида буни зикр қилиб ўтадилар ва бу кишидан бошқа кўпчилик (бу ҳақида айтиб ўтишган). Заиф ҳадисларга келсак, фақатгина саҳиҳ далил билан тасдиқланган асосга эга бўлган ибодатлардагина уларга асосланиб амал қилинади. Шаъбон ойи ўртасидаги кечани нишонлашга келсак, у заиф ҳадислар ёрдамида мойил бўлиш мумкин бўлган саҳиҳ асосга эга эмас. Ушбу қоидани имом Абул Аббос шайхулислом Ибн Таймия (раҳимуҳуллоҳ) зикр қилиб ўтганлар.

Уламолар одамлар ихтилоф қилган масалаларни Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Суннатларига қайтариш вожиб эканига иттифоқ қилишди. Шунингдек улар (Қуръон ва Суннат) ёки улардан бири қонун жорий қилса, унга эргашишлик вожиб бўлади. Уларга (Қуръон ва Суннатга) хилоф бўлган нарсани эса ташлаш вожиб бўлади. Уларда келмаган ибодат бидъатдир, уни бажариш, айниқса унга даъват қилиш ва уни маъқуллаш мумкин эмас. Аллоҳ таоло айтганидек:

«Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир» (Нисо: 59).

Яна Аллоҳ таоло айтади:

«Сизлар ихтилоф қилган ҳар бир нарсанинг ҳукми (Қиёмат кунида) Аллоҳга (қайтарилур ва У зот ким ҳақ, ким ноҳақ эканлигини ажратиб берур)» (Шуро: 10).

Яна Аллоҳ таоло айтади:

«Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади»» (Оли Имрон: 31).

Яна Аллоҳ таоло айтади:

«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» (Нисо: 65).

Ушбу маънодаги оятлар кўп. Ихтилофли масалаларни Қуръон ва Суннатга қайтариш, уларнинг ҳукмига рози бўлиш вожиблиги ва бу иймонга мувофиқ экани ҳақидаги ушбу шаръий матнлар банда учун бу дунёда ҳам, барзаҳда ҳам энг афзал бўлган иш ва энг афзал қайтаришликдир.

Ҳофиз Ибн Ражаб ўзининг «Латоиф ал-Маъориф» китобида деди: «Шомлик тобиинлардан Холид ибн Маъдан, Макҳул, Луқмон ибн Амир ва бошқалар шаъбон ўртасидаги кечани улуғлашар ва ибодат қилишга ғайрат қилишар эди. Одамлар унинг фазилати ва улуғлигини ўшалардан олишди. Айтилдики, бу борада уларга етиб борган нарса исроилиёт ривоятидан эди… Ҳижознинг аксар уламолари эса буни қоралашди. Улардан Аъто, Ибн Абу Мулайка. Буни Абдурраҳмон ибн Зайд ибн Аслам Мадиналик уламолардан етказди. Шунингдек бу имом Моликка эргашувчилар ва бошқаларнинг сўзларидир. Улар айтишдики, буларнинг барчаси бидъат… Шунингдек имом Аҳмаднинг шаъбон ўртасидаги кеча борасидаги фикри маълум эмас…». Шундан сўнг (Ибн Ражаб) деди: «Шаъбон ўртасидаги кечада намозда қоим бўлиш борасида на Пайғамбардан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва на у зотнинг саҳобаларидан бирор саҳиҳ нарса келмаган». Ибн Ражаб сўзларидан исталгани тугади.

Бунда (яъни юқоридаги сўзларда) у кишининг (Ибн Ражаб) шаъбон ўртасидаги кеча борасида на Пайғамбардан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва на у зотнинг саҳобаларидан бирор саҳиҳ нарса келмаганлиги ҳақида очиқ-ойдин мулоҳазаси бор.

Мусулмон ҳар қандай шаръий далил билан тасдиқланмаган нарсани шаръий деб, уни Аллоҳнинг динига киритиши мумкин эмас. Буни у ёлғиз ўзи бажарадими ёки жамоат бўлибми, фарқи йўқ. У буни яширадими ёки ошкор қиладими фарқи йўқ. Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умумий сўзларидан келиб чиқади: «Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у рад қилингандир». Шунингдек бидъатни қораловчи ва ундан огоҳ қилувчи бошқа далиллар ҳам шунга кўрсатма бўлади.

Имом Абу Бакр Тартуший (раҳимаҳуллоҳ) ўзларининг «ал-Ҳавадис вал бидъа» номли китобларида айтадилар: «Ибн Ваддоҳ Зайд ибн Масламадан ривоят қилади: Биз шайхларимиздан ва уламоларимиздан бирортасини шаъбоннинг ўртасига, Макҳулнинг ҳадисига ўгирилганларини учратмадик. Шунингдек уни (шаъбон ойининг ўртасидаги кечани) бошқадан (кечалардан) афзал эканини кўрмадик. Ибн Абу Мулайкага айтилди: Дарҳақиқат Зиёд Нумайрий айтаяптики: Дарҳақиқат, шаъбон ўртасидаги кеча ажри, лайлатул қадр кечасиникидек. У (Ибн Абу Мулайка) деди: Агарда мен уни (шу сўзларни айтаётганида) эшитганимда ва қўлимда таёқ бўлганида, мен уни (ўша таёқ билан) урган бўлардим. Зиёд қисса айтувчилардан эди».

Атоқли олим Шавконий (раҳимаҳуллоҳ) «ал-Фаваид ал-Мажмуъа»да деди: ««Эй Алий, кимки шаъбон ўртасидаги кечада 100 ракаат намоз ўқиса, ҳар бир ракаатида Фотиҳа ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни 10 марта ўқиса, Аллоҳ унинг барча эҳтиёжини бажаради …» ва ҳадиснинг охиригача. Бу мавзу (тўқима) ҳадис. Унинг сўзларида ақл эгасида унинг мавзу эканлигида шубҳа йўқ. Унинг ровийлари номаълум. Шунингдек бошқа ровийлар силсиласи барчаси мавзу ҳисобланади, унисининг ҳам ровийлари номаълум».

Яна «ал-Мухтор»да айтади: «Шаъбон ўртасидаги намоз ҳақидаги ҳадис ботилдир. Уни Ибн Ҳиббон Алийдан ривоят қилади: «Агар шаъбон ўртасидаги кеча кирса у кечада қоим бўлинглар ва кундузида рўза тутинглар». У заифдир».

Яна «ал-Лаий»да айтади: «Шаъбоннинг ўртасидаги 100 ракаат намоз, ихлос билан биринчи марта …». Мавзу ва унинг уч иснодидаги кўпчилик ровийлари номаълум ва заиф». Айтадики: «12 ракаат 30 марта холислик билан» эса мавзу, шунингдек 14 (ракаатли) мавзу.

Бир гуруҳ уламолар, (масалан) «ал-иҳё» муаллифи ва бошқалар, шунингдек баъзи муфассирлар ушбу ҳадисга алданишди. Ушбу кеча намози кўп тарафлардан ривоят қилинган, уларнинг барчаси тўқима…». Иқтибос тугади.

Ҳофиз ал-Ироқий деди: «Шаъбон ўртасидаги намоз ҳадиси Пайғамбарга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нисбатан тўқима ва унга нисбатан ёлғондир».

Имом Нававий «ал-Мажмуъ» китобида деди: «Рағойиб намози (номи) билан танилган намоз, у 12 ракаатдан иборат бўлиб шом ва ҳуфтон орасида ражаб ойининг илк жума кечасида ўқилади, шунингдек шаъбон ўртасидаги 100 ракаатлик намоз, ушбу икки намоз қораланган бидъатдир. Уларнинг «Қувватул қулуб», «Иҳёу улумуд дин» китобларида зикр қилинганига, уларда зикр қилинган ҳадисларга алданманг. Чунки буларнинг барчаси ботил. Яна унинг (намознинг) ҳолати аниқ бўлмаган баъзи уламоларга ва уларнинг мустаҳаб экани ҳақида варроқлар ёзганларига алданманг. Чунки дарҳақиқат бу хатодир».

Шайх, имом Муҳаммад Абдурроҳман ибн Исмоил ал-Мақдисий уларга (яъни рағойиб, шаъбон ўртасидаги намоз) раддия қилиб қимматли китоб ёзди. У буни энг гўзал услубда адо этди.

Бу масала борасидаги уламоларнинг сўзлари жуда кўп. Агар ушбу масаладаги уларнинг сўзларида тўхталиб ўтганларимизнинг барчасини келтиришни бошласак, гап чўзилиб кетади. Менимча шу ҳақ изловчига кифоя қилади.

Ҳақ изловчига келтирилган оят, ҳадис ва уламоларнинг сўзларидан шу нарса маълум бўладики: шаъбон ўртасидаги кечани намоз ўқишлик ёки намоздан бошқа нарса билан нишонлашлик, кундузисини рўза билан хослашлик жумҳур уламолар наздида қораланган бидъатдир. Пок шариатда унинг асоси йўқдир. Аксинча бу саҳобалар (розияллоҳу анҳум) давридан кейин исломга янги киритилган нарсалардандир. Ушбу бобда ҳақ изловчи учун Аллоҳ таолонинг мана бу сўзлари кифоя қилади: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим» ва шу маънода келган оятлар (кифоя қилади). Шунингдек Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўзлари: «Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у рад қилингандир» шу маънода келган ҳадислар (кифоя қилади). Саҳиҳ Муслимда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Агар бошқа оқшомларда намоз ўқимасангиз, жума оқшомини таҳажжуд (тунги намоз) учун танламанг. Агар бошқа кунларда рўза тутмасангиз, жумани рўза тутиш учун танламанг. Фақат одатий рўза тутадиган кунингизга тўғри келиб қолсагина, жума куни рўза тутинг».

Агар кечалардан бирортасини ибодат билан хослашлик жоиз бўлганида эди, жума кечаси (хослашликда) муқаддам қилинган бўлар эди. Чунки унинг кундузи қуёш чиққан кунларнинг энг яхшисидир, Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) келган саҳиҳ ҳадислардан келиб чиққан ҳолда. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни бошқа кечалар орасида (намозда) қоим бўлиш билан хослашликдан қайтарганларидан шу нарса маълум бўладики, кечалар орасида бошқа кечаларни қандайдир ибодат билан хослашлик мумкин эмас. Фақатгина хослашликка далолат қилувчи саҳиҳ далил асосида хослашлик мумкин.

Лайлатул қадр ва рамазон кечаларида қоим бўлиш ва ғайрат кўрсатиш жорий бўлганига Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўрсатма бердилар ва умматни бунга рағбатлантирдилар. Ўзлари ҳам бу ишни қилдилар. Саҳиҳайнда Пайғамбардан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) келади: «Кимки Қадр кечасида иймон билан ва савоб умидида бедор бўлса, унинг аввалда қилган гуноҳлари кечирилади».

Агарда шаъбон ўртасидаги кеча, ёки ражабнинг биринчи жумасидаги кеча, ёки исро ва меърож кечасини нишонлаш ёки қандайдир ибодат билан хослашлик шаръий бўлганида эди, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) албатта умматларини бунга йўллаб қўйган ёки ўзлари амал қилган бўлардилар. Агар булардан бирортаси содир бўлганида ҳам саҳобалар (розияллоҳу анҳум) умматга буни етказган ва буни ундан яширмаган бўлардилар. Улар (саҳобалар) энг афзал инсонлардир ва Пайғамбарлардан кейин энг насиҳатгўй эдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларидан Аллоҳ рози бўлсин.

Сен уламоларнинг сўзларидан билдингки: Ражабнинг биринчи жума кечаси ва шаъбон ўртасидаги кечанинг афзаллиги ҳақида на Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва на унинг саҳобаларидан бирорта саҳиҳ нарса келмаган. Яна бизга маълум бўлдики, уларни нишонлаш исломга киритилган бидъатдир. Худди шундай, уларни бирорта ибодат билан хослашлик қораланган бидъатдир. Яна баъзи одамлар Исро ва Меърож кечаси деб эътиқод қиладиган ражабнинг 27 кечаси, келтирилган далиллардан келиб чиқиб, уни бирорта ибодат тури билан хослашлик мумкин эмас, худди уни уни нишонлаш билан ажратиш мумкин бўлмаганидек. Бу агар (унинг санаси) маълум бўлганида, агар уламоларнинг саҳиҳ сўзларидан унинг (аниқ санаси) номаълум экани аён бўлсачи?! Кимки у ражаб ойининг 27 кечасида деб айтган сўзига келсак, бу сўзлар ҳақиқат эмас. Бу гаплар  саҳиҳ ҳадисларда асосини топмаган. Мана бу сўзларни айтган, қандай ҳам ажойиб сўзларни айтган:

Афзал амал – тўғри йўлга эргашиб қилинганидир

Энг ёмон амал эса – янги киритилган бидъатлардир.

Аллоҳдан бизга ва барча мусмулмонларга суннатга эргашишда ва унда мустаҳқам бўлишда, унга хилоф бўлганлардан огоҳлантиришда ёрдам беришини сўрайман. Албаттп У Карийм зотдир.

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳнинг

«Мажмуъ ал-фатава» (2/882) ларидан

бир оз қисқартиришлар билан келтирилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan