Ал-Қоида, Бин Ладин, Зарақовий ва бошқалар борасида уламоларнинг сўзлари
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Оламлар Роббиси – Аллоҳга ҳамдлар, пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг оиласи ва барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Бин Ладин, Зарақовий ва шу кабилар ким ўзи? «Ал-Қоида» ташкилоти қандай ташкилот ва унинг тутган йўли тўғрими?
Ушбу саволлар, бугунги кунда кўпчилик мусулмонларни қизиқтираётган саволдир. Ким учундир бу инсонлар диндор одамлар ва халқ қаҳрамонидир. «Ал-Қоида» эса – Ислом озодлик армиясидир. Кимдир учун эса улар Ислом жиҳоди номи остида ер юзида фасод тарқатаётган оддий бир босқинчилардир.
Хайриятки, бизни бу одамлар ва бу ташкилотнинг ҳаракат ва қилмишларига нисбатан оддий одамларнинг фикри қизиқтирмайди. Бизни айни уламоларнинг – пайғамбарларнинг меросхўри бўлган ва Аллоҳ таоло билмаганимизда мурожаат қилишимизга амр этган, «аҳли сунна» уламоларининг фикри қизиқтиради. Аллоҳ таоло айтади:
«Агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмларидан сўранглар!» (Наҳл: 43).
Шайх Ибн Боз фатвоси:
Аллоҳнинг мадади билан ушбу юз йилликнинг имоми – шайх Абдулазиз ибн Бознинг сўзлари билан бошлаймиз. У айтади: «Усома бин Ладин – ерда фасод тарқатувчилардандир!» (Қаранг: «Жаридатул-муслимин» № 607. 8/5/1417 ҳ.й.).
Айтиб ўтишимиз лозимки, баъзи одамлар шайх Ибн Бознинг Бин Ладин борасидаги ушбу сўзларининг саҳиҳлиги ҳақидаги шубҳаларни тарқатишмоқда. Бунга шайх Ибн Жибриннинг фатвоси сабаб бўлди. Шайх Жибринга берилган: «Шайх Ибн Боз ўз фатволарида айтганидек, Усома Бин Ладин ерда фасод тарқатувчиларданми?» саволга мана бундай жавоб бердилар: «Шайх Ибн Боз бундай демаган, бу унга нисбат берилган гап».
Аслида эса шайх Жибрин адашди ва эҳтимолки, у ўз устозининг бу сўзларни айтганини билмаган бўлса керак. Шайх Ибн Бознинг бу сўзларини бошқа уламолар тасдиқлаган. Масалан, шайх Солиҳ Фавзондан бу ҳақида сўрашди: «Ҳурматли шайх. Аллоҳ сизга яхшилик қилсин. Савол берувчи одам айтмоқда: «Мен саволимни айни қандай ёзган бўлсам, худди шундай қилиб ўқиб беришингизни илтимос қиламан. Аллоҳга қасамки, акс ҳолда мен кечирмайман ва Қиёмат куни Аллоҳдан ўз ҳаққимнм талаб қиламан! Ал-Масъарий, ал-Фақиҳий ва Усома Бин Ладин мусулмонлар жамоасидан ажралганлар ҳисобландими? «Шайх Ибн Боз Усома Бин Ладинга нисбатан ёмон фикрда бўлмаганлар. Унинг номидан айтилган у ҳақидаги фатво эса – ёлғондир» деяётган одамлар ҳақида нима дея оласиз? Ахир одамлар бу гапни далил сифатида келтирмоқдалар»».
Шайх Фавзон жавоб бердилар: «Ал-Фақиҳий, ал-Масъарий ва Бин Ладинга келсак, сиз улар борасида уларнинг сўз ва амалларига асосланиб баҳо бермоқдасиз, бу бор нарса. Бироқ уларга ёлғонни нисбатан берманг, аммо хатоларига асосланиб улар ҳақидаги хулосангизни қилинг. Шайх Ибн Бознинг фатвосини ёлғон деб даъво қилаётганларга келсак, унинг ўзи ёлғончидир! Бу фатво уйдирма эмас. Биз ўзимиз ушбу сўзларни шайх раҳимаҳуллоҳдан эшитганмиз. Бу унинг фатволарида ёзилган ва у (фатво) унга ҳали тириклик чоғида ўқиб берилган эди. Шунингдек бу фатво унинг вафотидан кейин шайхларга ўқиб берилган ва улар уни тасдиқлашган. Шунинг учун ҳам кимки ушбу фатовни ёлғон деса, ўзи ёлғончидир!» (Қаранг: «Фатава ал-Фавзан» № 7071).
http://www.alfawzan.ws/AlFawzan/FatawaSearch/tabid/70/Default.aspx?PageID=7071
Бироқ шайх Фавзон шайх Жибринни ёлғончи деб атади дейишлик мумкин эмас. Чунки шайх Фавзон умумий қилиб гапирдилар. Шайх Жибринга келсак, унинг хато қилганида ажабланарли жойи йўқ. Ахир у ўзининг устози Ибн Бознинг бу сўзларини билмаган бўлиши мумкинку.
Шайх Ибн Бознинг Бин Ладин ва у кабилар борасидаги фикрига унинг бошқа фатвоси ойдинлик киритади. Шайх Ибн Боз унда айтади: «Ҳозирда Муҳаммад ал-Масъарий, Саъд ал-Фақиҳ ва буларга ўхшашларнинг қилаётган ёлғон даъватлари шак-шубҳасиз катта ёвузликдир. Улар катта ёмонлик ва чуқур фасод даъватчиларидир. Уларнинг варақаларидан огоҳ қилиш, уларга суянмаслик лозим. Шунингдек, фасод, ёмонлик, ботил ва фитнага олиб борувчи барча ишларда уларга ёрдам бермаслик лозим. Чунки Аллоҳ яхшилик ва тақвода ёрдамлашишга буюради. Фасод, ёмонлик, ёлғонни тарқатиш, фирқаланишга сабаб бўладиган ва тинчлик осмонини ғубор билан булғашга сабабчи бўлган ва шу каби ботил даъватларни тарқатишда ёрдамлашишга буюрмаган. Ал-Фақиҳий ёки ал-Масъарий ёки улар каби ёлғон ва ёвузлик даъватчилари тарқатаётган нарсаларни тарқатиш мумкин эмас. Шунингдек, улар бу йўлларини тарк қилишлари учун уларга насиҳат қилиш керак…
Менинг ал-Масъарий, ал-Фақиҳий, Бин Ладин ва барча уларнинг йўлларини танлаганларга насиҳатим шуки, улар ушбу ҳалокатли йўлларини тарк қилишсин, Аллоҳдан қўрқишсин ва унинг ғазабидан ҳазир бўлишсин, рушду ҳидоятига қайтишсин. Қилиб ўтган қилмишларидан Аллоҳга тавба қилишсин!» (Қаранг: «Фатава Ибн Баз» 9/100).
Шайх Ибн бознинг ушбу сўзлари унинг фатволар тўпламига киритилган. Бу сўзларни шунингдек овозли кўриниши мавжуд. Қуйидаги манзилдан уларни эшитишингиз мумкин:
Шайх Солиҳ Фавзон фатвоси:
Шайх Солиҳ Фавзондан сўрашди: «Ҳурматли шайх ҳафизаҳуллоҳ. Усома бин Ладин ерда фасод тарқатаётгани ва бунга ёшларни даъват этаётгани ҳеч кимга сир эмас. Менинг саволим қуйидагича: биз бу кимсани ҳавориж дея номлай оламизми? Ахир у хоҳ бизнинг юртимизда бўлсин, хоҳ бошқа юртлардаги портлатиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди».
У жавоб берди: «Ҳар қандай бу каби эътиқодда бўлган инсон ҳавориждир. Яна бу каби эътиқодда бўлган, яшаш жойи ва шахсияти ким бўлишидан қатъий назар унга (эътиқодига) одамларни даъват қилган ва ундаган кимса ҳаворижлардандир. Бу қоидадир: кимки одамларни мусулмон ҳукмдорга қарши чиқишга, мусулмонларни такфир (кофирликда айблашга) қилишга, ҳамда мусулмонларни ўлдиришга даъват қилса, ўша ҳавориждир!» (Қаранг: «Фатава ал-Фавзан» № 6587).
http://www.alfawzan.ws/AlFawzan/FatawaSearch/tabid/70/Default.aspx?PageID=6587
Шайх Аҳмад Нажмий фатвоси:
Шайх Аҳмад Нажмийдан сўрашди: «Баъзи одамларнинг айтишича, Бин Ладин кутилаётган Маҳдий эмиш ва уни мўминларнинг амири деб номламоқдалар. Сиз бунга қандай изоҳ берасиз?»
Шайх жавоб берди: «Бу одамлар – шайтонлардир! Бин Ладин – ҳабис шайтон ва ҳавориждир. Ҳеч кимга уни мақташ мумкин эмас! Уни мақтаётганларга келсак, бу уларнинг у каби худди шундай ҳавориж эканининг далилидир».
Шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод фатвоси:
Шайх Абдулмуҳсин ал-Аббоддан сўрашди: «Баъзи одамларнинг айтишича, бугунги кунимиздаги «ал-Қоида» ташкилоти – ҳаворижлар экан. Бошқалар эса уларни мужоҳидлар деб айтишмоқда. Сизнинг фикрингиз қандай?»
Шайх ал-Аббод қисқа ва аниқ жавоб бердилар: «Ҳа, улар шайтон йўлидаги мужоҳидлардир».
Шайх Солиҳ ал-Луҳайдон фатвоси:
Шайх Солиҳ ал-Луҳайдондан сўрашди: «Мусулмон кишининг Бин Ладин бошчилигидаги «ал-Қоида» ташкилотига нисбатан қандай муносабатда бўлмоғи лозим?»
Шайх жавоб бердилар: «Бу ташкилотда яхшилик йўқ! Улар мусулмонлар орасини парчаладилар, ҳалокат ва ёвузлик сабабчиси бўлдилар, ҳамда қон тўкдилар!»
http://www.sohari.com/nawader_v/fatawe/lu7idan-alqa3edah.ram
Муфтий, шайх Абдулазиз Оли Шайх фатвоси:
Шайх Абдулазиз Оли Шайхдан сўрашди: «Бин Ладин адашган дейиш мумкинми? Шунингдек, етарли илмга эга бўлмаган мусулмон унинг интернетда жойлаштирилган чиқишларини эшитиши мумкинми?»
Шайх жавоб берди: «Эй менинг биродарларим! Улар ёвузлик ва фасод сабабчиларидир! Улар ўз йўлларида адашганларида шубҳа йўқ. Энг бошидан, ва мен ўйлайманки ҳозиргача улар Ислом душманлари ҳаракатининг самарасидир. Ислом душманларинг ўзи уларни етиштирди. Улар Ислом душманлари сояси остида яшайдилар. Улар нима остида ниқобланмасинлар, улар Ислом душманларидир ва қолган Ислом душманларига ёрдам бермоқдалар».
Шайх Муқбил ибн Ходий фатвоси:
Шайх Муқбил ибн Ходий деди: «Мен Усома бин Ладиндан (унинг қилмишларини инкор қилиб, ундан воз кечган ҳолимда) Аллоҳга суянаман. Усома шум, уммат бошига тушган балодир. Унинг амаллари ёмонликдир».
Унга айтишди: «Ер юзининг барча бурчакларидаги портлашлар сабабидан Европа давлатларидаги мусулмонларни сиқувга олишмоқда».
Шайх жавоб берди: «Мени бундан хабарим бор. Менга Британиядан биродарлар сиқувга олинаётганлари сабабидан арз қилиб қўнғироқ қилишди ва сўрашди: уларга Усома бин Ладинга дахлдорликларини очиқчасига инкор этишлари жоизми? Биз айтдикки, биз ундан ва унинг қилмишларидан аллақачон воз кечганмиз. Воқелик шу нарсани кўрсатмоқдаки, Европа давлатларидаги мусулмонлар ихвон ал-муфлисин (омадсиз биродарлар) ва шу кабилар парваришлаган турли партиялар сабабидан сиқувга олинмоқда» (Қаранг: «Жарида ар-роъюл-ъамм» № 11503).
Яна шайх Муқбил айтганлар: «Эй Аллоҳ, Усома бин Ладин, Абу Ҳазм ва ҳар қайси Ислом юртларида фитна тарқатувчиларни ушлагин! Эй Аллоҳ, уларнинг умуртқаларини синдиргин!»
Бу ва бошқа кўпгина сўзларни шайх Муқбилнинг қуйидаги манзилда жойлашган маърузасини юклаб эшитишингиз мумкин:
Шайх Солиҳ Оли Шайх фатвоси:
Шайх Солиҳ Оли Шайх деди: «Сиз баъзи муаллимларнинг Усома бин Ладинни мақтаганини эшитган бўлишингиз мумкин. Бу эса Исломни тушунишдаги хатоликдир» (Қаранг: «Жарида ар-Рияд» 8/11/2001).
Шайх Солиҳ Суҳаймий фатвоси:
Шайх Солиҳ Суҳаймийдан сўрашди: ««Биз аз-Зарақовийни яхши кўрмаймиз ҳам, ҳақорат ҳам қилмаймиз. Чунки у аҳли илмлардандир» деб айтаётганларга бизнинг муносабатимиз қандай бўлиши лозим?»
Шайх жавоб берди: «Баъзи жойларда гаплари тарқалган ушбу даъватчилар сабабидан бирлари адашди, бошқаси хиёнатга учради ва учинчилари ўлдирилди. Қанчадан қанча мусулмонлар адолатсиз ва душманона ўлдирилди. Яна, қони ҳаром қилинган, мусулмонлар билан аҳди бўлган кофирларни гапирмаса ҳам бўлади! Бу сўзлар ва жоҳилларнинг гапираётган нарсалари сизни адаштирмасин!
Мен сиздан сўрайман: Унинг (Зарақовийнинг) устозлари ким?! У мусулмонларга қотиллик ва вайроналикдан бошқа нима қолдирди?!
Ҳеч нарса! На у, на Усома бин Ладин, на улардан бўлган бошқа даъватчилар (ҳеч нарса қолдирмадилар)!…
Аллоҳга қасамки, 11 сентаябр воқеаси содир этилишидан аввал Ислом ёйилаётган эди. Ушбу воқеа содир этилмасидан икки ҳафта олдин мен Америкада, Филаделфияда исломий семинарда (давра) эдим. Одамлар Аллоҳнинг динига тўдалашиб кираётган эди! Бу ҳолат Америка, Британия, Ҳиндистон, Хитойда бўлаётган эди, диний мактаблар очилаётган эди…
Буларнинг барчаси қани энди?! Қани ўша ўқув масканлари?! Улар борми?! Йўқ!…
Ҳозир ғарб мамлакатларидаги мусулмонлар бошларини юқори кўтариб юрганларидан кейин, бошларини қуйи қилиб юришибди, ҳижоблар ечилди. Баъзи инсонларнинг бу воқеа (11 сентябр) одамларнинг Исломга қизиқа бошлашига ва уни қабул қила бошлаганларига сабаб бўлди деган баёнотлари сизларни адаштириб қўймасин. Аллоҳга қасамки, бу ёлғон! Ҳозир Америкадаги 150 та даъватчи биродарларимиз шу ерда, улар ҳозир Маккадалар, шайхлардан икки ҳафтадан бери илм талаб қилмоқдалар. Бир ҳафта Маккада ва бир ҳафта Мадинада бўлдилар. Улар Умрага келишди. Мана ўшалардан сўранг у ерда нима бўлганини. Уларнинг барчаси толиби илм, уларнинг барчаси ҳозир Маккада. Филаделфияда ҳижобли аёллар жуда кўп эди. Ҳозир эса у шунчаки ҳижоблари ечилган шаҳар ва бор нарса йўқ бўлди. Бунга сабаб ҳаворижлар!…
Илмни илми бордан олиш керак. Бу одамларга келсак (Зарақовий ва Бин Ладин кабиларга), бизнинг уларда ҳожатимиз йўқ! Уларнинг баъзилар ҳаётдан кўз юмиб бўлган ва биз унинг Роббиси ҳузуридаги хотимаси қандайлигини билмаймиз. Бироқ у сабабли бирорта мусулмон фойда кўрмади, аксинча, улар Исломга зарар келтирдилар ва уларнинг зарарининг мавжудлиги тўхтамаган.
Ҳақиқий уламоларга эргашинг, уларни зиёрат қилинг. Чунки илм, унга эришиш учун интилиш орқали эгалланади. Илм – бу эҳтирослар эмас! Илм – бу нашидлар эмас! Илм – бу театр саҳналари эмас! Илм бу дискларга ёзилган оддий овозлар эмас! Илм – уни уламолардан бевосита эгаллашдир!
Аллоҳ айтади:
«Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар» (Нисо: 83)» («Ан аз-Зарақавий ва Бин Ладин»).
http://www.alsoheemy.net/play.php?catsmktba=1016
Кенг тарқалган шубҳаларга жавоб
Бир қарашда, шунча уламонинг сўзи, кўплаб мусулмонларни қизиқтираётган, тўхтаб ўтилган нарсаларни тушуниш учун етарлидек. Аммо баъзи фитна ва шубҳа тарафдорлари пайдо бўлиб, интернетда шайх Ибн Усайминнинг Бин Ладинни мақтагани ҳақидаги сўзлари ёзилган аудио ёзувни тарқатишни бошламоқда.
Бунга жавоб жуда оддий:
Бинринчидан, шайх Ибн Усайминнинг Бин Ладин ҳақида айтган мақтови биринчи афғон уруши даврида эди. Бироқ ўша даврдан кейин орада кўп вақт ўтди ва Бин Ладин ўша даврдаги Бин Ладин эмас.
Иккинчидан, шайх Ибн Усайминни ҳозирги Бин Ладин тарафдори қилиб кўрсатишга ҳаракат қилаётганлар, унга нисбатан туҳмат қилмоқдалар. Чунки, бундан гўёки шайх Ибн Усаймин Бин Ладиннинг Саудия Арабистонини кофирликда айблаши, бу ва бошқа давлатларда у томонидан уюштирилган портлатишларига рози бўлгани келиб чиқмоқда.
Аслида эса шайх Ибн Усайминнинг бу борадаги фикрлари жуда яхши маълум. У киши бу ишларни оқламаган ва бу каби ҳаракатларни, ким қилишидан ва ким уюштиришидан қатъий назар, хоҳ у Бин Ладин бўлсин, хоҳ бошқаси бўлсин, ниҳоятда қаттиқ қоралаган. Саудия Арабистонида содир этилган мана шу каби террорчилик ҳаракатларининг биридан сўнг шайх Ибн Усаймин дедилар: «Шубҳа йўқки, бу каби ҳаракатлардан ақли бор ҳар қандай инсон рози бўлмайди, айниқса мўмин. Чунки бу Қуръон ва Суннатга зиддир. Бунда Исломга ичидан ҳам, ташидан ҳам зарар бор. Бу улкан жиноят, аммо золимлар муваффақиятга эришмайдилар. Яқинда иншааллоҳ улар ўзларининг «мукофот»ларини тўлиқ оладилар. Илм талабида бўлган толиби илмлар одамларга ушбу йўл – расво йўл, ҳаворижларнинг йўли эканини тушунтириб беришлари вожибдир. Улар (ҳаворижлар), мушрикларнинг қонини қўйиб, мусулмонларнинг қонини тўкишни ҳалол қилиб олдилар» (Қаранг: «Фатава аш-шаръия фи қадая ал-асрия» 47).
Ахир бу сўзларни айтган кимса Бин Ладиннинг манҳажини оқлайдими?!
Учинчидан, шайх Ибн Усаймин шайх Ибн Бознинг: «Менинг ал-Масъарий, ал-Фақиҳий, Бин Ладин ва барча уларнинг йўлларини танлаганларга насиҳатим шуки, улар ушбу ҳалокатли йўлларини тарк қилишсин, Аллоҳдан қўрқишсин ва унинг ғазабидан ҳазир бўлишсин, рушду ҳидоятига қайтишсин. Қилиб ўтган қилмишларидан Аллоҳга тавба қилишсин!» (Қаранг: «Фатава Ибн Баз» 9/100), фатвосини қўллаб-қувватлаб айтган сўзи ушбу масалага нуқта қўяди.
Шайх Ибн Усаймин айни ўша, ал-Масъарий, ал-Фақиҳий ва бошқалар тарқатаётган варақалар ҳақида деди: «Охирги вақтларда юртимиз ташқарисида варақалар тарқалибди. Балки бу бизнинг юртларда ёзилган бўлиши ҳам мумкин. Уларда ҳукмдорлар қораланган. Унда улар (ҳукмдорлар) қилган яхшиликларнинг бирортаси қайд этилмаган. Бу эса шубҳасиз ғийбат, демак уни ўқиш ҳаром! Буни одамлар орасида тарқатиш ҳеч кимга жоиз эмас. Ким буни кўрса йиртиши ёки ёқиб юбориши керак. Чунки бу фитна, зулм ва бебошликни келтириб чиқаради. Дарҳақиқат, бундан ушбу давлат муфтийси – бизнинг устозимиз Абдулазиз ибн Боз ҳафизаҳуллоҳ, огоҳлантирди. У бундан огоҳ қилди, ҳамда ушбу варақалар катта фитна ва ҳукумат билан халқ орасини парчалаш сабабчиси эканини тушунтириб берди. Шунингдек мен ҳам бундан огоҳ қиламан. Яна бизнинг бошқа биродарлар – уламолар ўз қавмларини ушбу варақаларни тарқатишдан огоҳлантирадилар».
Шайх Ибн Усайминнинг ушбу маърузасини у кишининг сайтидан юклаб олишингиз мумкин:
http://www.binothaimeen.com/sound/snd/a0188/a0188-45.rm
Зикр қилиб ўтилган сўзлар 11 минут, 20 секунддан бошланади.
Шунча айтилган гапдан сўнг, ким шайх Ибн Усаймин Бин Ладинни қўллаб қувватлайди дея олади?! Фақатгина каззоб, ўз нафси-ҳавосига эргашгангина бундай дейиши мумкин. Агар Ибн Усаймин ўша Бин Ладиннинг жамоати тарқатаётган варақалардан огоҳ қилган экан, ҳамда шайх Ибн Боз Бин Ладин ва жамоатининг йўли – ҳалокат, деган фатвосини қўллаб қувватлаётган экан, қандай қилиб у Бин Ладин манҳажини қўллаб-қувватлаши мумкин.
Шунингдек Усома бин Ладиндан шайх Абдулмалик Рамазоний ва шайх Валид ибн Сайф ан-Наср огоҳлантиришган. Уларда Бин Ладиннинг хатоларига, ҳамда уламоларни такфир қилган ва ёмонлаганларга аталган талайгина маърузалари бор.
Ҳатто доктор Салмон Авдо ҳам Бин Ладин тутган йўлни оқламаган ва унга мурожаат қилиб айтган: «Менинг биродарим Усома, қанчадан қанча қонлар тўкилди?! Қанчадан қанча одамлар, болалар, қариялар ва аёллар «ал-Қоида» байроғи остида ўлдирилди?! Устингда бу юз минглаб ва миллионлаб қурбонлар юкини кўтариб Қудратли Аллоҳни учратганингда бахтли бўласанми?!»
Тўлиқ мурожаатни қуйидаги манзилда эшитиб ва ўқиб чиқишингиз мумкин:
Сўзимиз охирида эса оламлар Роббиси – Аллоҳга ҳамдлар айтамиз!
Alloh ro’zi bo’lsin birodar. Mana shu zamonamizning eng ulkan FITNAlaridan.
Ассаламу алейкум биродарлар. Ҳар бир инсон хато қилгувчидир. Бу инсонлар ҳам хато килгандир балким. Аллоҳ ўзи тўғри йулга бошласин.
Биз мусулмонларни бир жасадга ўхшатган пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Жасаддаги ҳар бир аъзони ўзини вазифаси бор. Шунингдек мусулмонларни бир жамоати бир ишни қилаётган бўлса ҳужжатга асосланиб қилаётгандир. Қиёматда Аллоҳни ҳузурида ажрини олади Аллох хоҳласа. Бизлар бўлинмасдан аҳли илмларни этагини ушлаб, Аллоҳни йўлида жидду жаҳд қилаётган биродарларни ва бошқа диндош биродарларни бирлашишга чақирайлик. Агар бизлар шунақа бир биримизни ёмонлаб бўлинсак, яҳуд насоролар бизларни устимиздан баттар эзади. Мен даъватчиман ёки аҳли илмман деб бир-биримизни маломат қилмайлик. Холис турайлик ва Аллоҳ ва Росулини йулида ҳаракат қилаётганлар билан бирга бўлайлик.
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Абдуллоҳ, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, мусулмон уламолар доимий равишда газета ва журналлар, эшиттиришлар, жумъа хутбалари ва маърузалар орқали бидъатларни инкор қилиб ва бидъатчиларга раддиялар бериб келадилар. Бу эса мусулмонларнинг онгини очишда ва бидъатларни йўқотишда катта таъсирли амаллардан ҳисобланади. Бидъат аҳлининг хатосидан мусулмонларни огоҳ қилиш, мусулмонларнинг бир-бирини ёмонлаши ёки ғийбат қилиши ҳисобланмайди, балки асрлар мобайнида давом этиб келаётган “Аҳлус-сунна вал-жамоа”нинг соғлом манҳажидир.
“Аҳлус-сунна вал-жамоа” эътиқодининг асосларидан бири — улар динда ундан бўлмаган нарсаларни пайдо қилган кишилардан нафратланиш, уларни яхши кўрмаслик, сўзларини эшитмаслик, улар билан дўстлашмаслик, бирга ўтирмаслик ва баҳс қилмаслик, уларнинг ботил сўзларини эшитишдан қулоқларни эҳтиёт қилиш, уларнинг аҳволлари ва ёмонликларини баён қилиш, улардан умматни огоҳлантириб, одамларни нафратлантириш керак, деб билишларидир.
Аҳли илмларнинг этагини ушлаш керак дебсиз, юқорида замонамизнинг кўзга кўринган уламоларининг сўзларидан бошқа нарса келтирилмаган.
Улар балки Аллоҳнинг йўлида жидду-жаҳд қилаётгандирлар. Аммо уларнинг камчилиги бу амалларини Қуръон ва Суннат кўрсатмалари асосида қилмаётганларидир. Улар сабабидан ер юзида қанча қон тўкилди, инсонларнинг, хусусан мусулмонларнинг бошига кулфатлар ёғилди. Ахир қанчадан-қанча ёшлар уларга эргашиб кетмоқда-ку. Уларнинг залолатларидан умматни огоҳ қилинмаса, одамлар ҳақ билан ботилни ажрата олмай, ботил кетидан эргашиб кетишлари мумкин-ку.
Аллоҳ таолодан барчамизни ҳақ йўлига ҳидоят қилишини сўраймиз!
Assalamu alaykum, hurmatli birodarlar! Mana alhamdulillah Allohning madadi bilan shu sayt sabab bo’lib bid’at ahli kim, haq ahli kim ajratib olyapmiz.hozircha tavhid.com sayti men bilgan o’zbek tilidagi saytlar ichida salaflar manhaji asosida bo’lgan yagona sayt bo’lib turibdi, alhamdulillah bu saytdan ba’zi yevropa davlatlarida joylashib olganlarning saytlari kabi hizbiylik, takfir va havorijlikni sassiq hidi kelmaydi.
http://www келтирилган манзил ўчирилди
Assalamu alaykum varahmatulloh! Qoriakalar qo’limizda asl hujjat yo’qligi uchun sizlardan so’rashni lozim dep topdik, yuqoridagi brikmada Shayh Usaymin nutqlari deya youtube.com sahifasida tarqatilgan! Mana shu yuklamadagi malumotlar sahih bo’lsa ularni ham tarjimasini chiqarishni iloji bormi, yoki bu malumot botil bo’lsa bizlarni habardor qlinglar! Jazakallohuxoyron!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳурматли биродаримиз Абдуллоҳ, мақолага мулоҳаза қолдиришдан аввал мақолани ўқиб чиқмаган, ёки эътиборлик билан ўқимаган кўринасиз. Чунки, алҳамдулиллаҳ, мақоланинг охирида айни мана шу шубҳага жавоб бериб ўтилган.
Сизга тавсиямиз шуки:
* Мақолани яна бир бор диққат билан ўқиб чиқинг.
* Уламоларнинг сўзларини диққат билан ўқиб, тинглаб, тегишли хулосаларни чиқариб олинг.
* Айниқса мақоладаги «Кенг тарқалган шубҳаларга жавоб» деган жойини эътиборлик билан ўқиб чиқинг.
* Ушбу манзилдаги маълумотни сизга тавсия қилган танишларингизга ҳам мана шу мақолани тавсия қилинг. Шояд уларнинг ҳидоятларига сабабчи бўлиб қолсангиз.
* Сизга бу манзилни берган кимсалар араб тилидан хабари борга ўхшайди. Шунинг учун юқоридаги уламоларнинг сўзларини ҳам сизга таржима қилиб беришларини улардан илтимос қилинг.
* Сизга бу каби шубҳаларни бериб, ҳақдан чалғитишни истаган танишларингиздан огоҳ бўлинг! Қанчадан-қанча одамлар борки, ёмон ҳамроҳи сабабидан дунё ва охирати барбод бўлган.
Аллоҳ таолодан барчамизни ҳақ йўлга ҳидоят қилишини сўраб қоламиз!
Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh..birodarlar man bu saytni uqib kelaman va manga bu saytdagi xabarlar ancha eoqadi faqat ba’zi bir xaqoratomus gaplardan tashqari, masalan xobis (jirkanch)va sasiq degan suzlarni mu’min,musulmon kishilarga ishlatilinishi…. Rosululloh xam shu suzni mu’min-musulmonlarga ishlatganmilar???ishlatmagan bulsalar va biz u kishiga ittibo ergashadigan kishi bulsak shunday xolda shu suzlarni ishlatishlik ( mani fikrimcha ) joiz emas va birodarni uzini birodarlaridan nafratlantirish deb uylayman,garchi ular adashgan bulsalar xam…keyn da’vat shu asosda ketsa uzaro kek-adovatni keltirib chiqarsa kerak…..Alloh xammamizni uzi rozi buladigan yulga xidoyat qilsin,odamlarni rozi qiladigan yuldan uzi saqlasin….
Assalamu alaykum xurmatli birodar administrator.mani muloxazamni chiqarmabsiz lekin xozirgi muloxazamni chiqarasiz degan umiddaman.Man xaqni izlagan odamman sal-pal arabiy savodim xam bor va man shu shubxalar xaqida batafsil tushungim keladi kuydagi savollarimga ( shubxalarimga ) javobni surab qolaman:1 bugunlik kundagi ma’lum shaxslarni qilgan xatolarini baeon qilish الجرح و التعديل masalasiga kiradimi?….2 bugunlik kundagi musulmon dieorlarda bosqinchi kofirlarga qarshi urishaeotgan xalqni urushi jixod sanaladimi?…3 bugunlik kundagi islom ulkalarini fosiq,zolim hokimlariga qarshi gapirgan kimsalarni hokimlarni tinchligi uchun tuzilgan xafsizlik xizmatlariga bu xovorij va xokazo deb xabar berishlik xaqida xabar bering….4 nimaga endi man qibladosh bulgan birodarlarimdan xato qilganliklari uchun ulardan uzoqlashishim kerak 5 sizlar tuzgan bu sayt va manxaj tugri bulsa nimaga mani bundan oldin eozgan fikrim chiqmadiz?…bu va shunga uxshash savollarim va buni echimi kupchilikni qiziqtiradi va shubxalarni javobi esa kupchilikni xidoyatiga sabab buladi…..Allohni yuzi uchun bu muloxazamni va javobini chiqaring toki bu saytga kirgan kimsalar tugri yuilni topsin,man faqirni xam shubxalari ketsin …..Alloh sizlarni xolis qilaeotgan ishlarizga ajr bersin….
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аввало биринчи мулоҳазангизга тўхталсак:
Ҳурматли биродаримиз abdulloh, сиз бизнинг саҳифамизни ўқиб келишингиз, уни ёқтиришингизни билиб хурсанд бўлдик, бошимиз осмонга етди. Аллоҳ барчаларимизга фойдали илм ато этсин!
Аввало сиз эътироз билдирган хабис каби сўзларни биз қўлламаганмиз, шайх Аҳмад Нажмий раҳимаҳуллоҳ айтган сўзларидан иқтибос келтирганмиз холос.
Бунинг ажабланарли жойи ҳам йўқ. Чунки салаф-солиҳлар бидъат аҳлига ҳар доим мана шундай муносабатда бўлишган.
Имом Исмоил Собуний ўзининг бебаҳо “Ақидатус-салаф асҳабил-ҳадис” номли китобида “аҳлус-сунна”нинг бидъатчиларни хорлаш ҳақидаги ижмоъ (иттифоқ)ларини нақл қилиб деди: “Китобимнинг бу бўлимида келтирилган жумлалар салаф ўртасида ҳеч хилофсиз қилган эътиқодлари, балки, ижмоъларидир-ки, улар бидъатчиларни хорлаш, хўрлаш, уларни шарманда қилиш, узоқлаштириш, улардан узоқ бўлиш ва уларни тарк қилиш билан Аллоҳ Таъолога яқин бўлишга иттифоқ қилдилар”.
Энди иккинчи мулоҳазангизга келсак:
Азиз биродарим, аввалгию кейинги мулоҳазаларингизни чиқармай турганимиз йўқ эди, уларни ҳозиргина кўрдик ва энди чиқардик.
Юборган саволларингизга келсак, бизнинг ожизона жавобимиз қуйидагича:
Валлоҳу аълам. Биз буни билмаймиз ва ушбу мавзуга бу саволнинг нима дахли борлигини ҳам тушунмадик.
Сиз кейинги мулоҳазаларингизда баъзи олимларнинг жарҳ ва таъдил борасидаги сўзлари ҳақидаги видеоларни келтирибсиз (уларни мавзуга алоқаси бўлмагани учун чиқармадик). Гўёки ўша видеолар билан сиз жарҳ ва таъдил йўқ нарса, демак бу бидъат аҳлини рад қилишингиз хато дегандексиз (биз шундай деб тушундик, адашган бўлсак олдиндан узр).
Бизни энг ажаблантирган нарса шу бўлдики, сиз айни юқорида Усомани хавориж деган шайх Фавзон ва бошқа олимларнинг видеосини келтирибсиз. Агар Солиҳ Фавзон маълум шахсларнинг хатосини баён қилишни хато деб гапирган бўлсалар, унда нима сабабдан ўзлари юқорида Усома бин Ладин залолатларини мусулмонларга баён қилиб бермоқдалар?!
Тўғри шайх Фавзон, Ғудаён каби олимлар бугунги кунда жарҳ ва таъдил китобларда, имомлари эса қабрида деган сўзларни айтишган. Аввало бу барча олимларнинг сўзи эмас. Қолаверса бу сўзлар билан энди аҳли ботил хатолари баён қилинмайди деб тушуниб қолишлик хато. Чунки юқорида кўриб турганингиздек ушбу шайхларнинг ўзлари бу ишни қилишган ва қилиб келишмоқда. Улар фақатгина жарҳ ва таъдил илмини назарда тутган эдилар холос. Бу икки нарсани чалкаштирмаслик керак. Ўрни келганда бу мавзуда кенгроқ маълумотлар келтирамиз иншааллоҳ.
Бу каби Ислом уммати йўлиққан глобал масалаларни сиз ёки биз ҳал қилмаймиз, бундай жиддий масалаларни катта тажрибага эга бўлган кибор уламолар ҳал қилишади. Агар сиз бу саволга жавоб олишни истасангиз, айни ўша катта уламоларга беринг бу саволни, бизга эмас.
Фойда учун мана бу фатвони ҳам ўқиб чиқишингиз мумкин:
/fatvolar/minhaj/muhim-masalalarda-kim-fatvo-beradi
Бизга уламоларнинг сўзларидан маълум бўлган нарса шуки, золим ва фосиқ ҳокимларга қарши бош кўтариш аҳли сунна манҳажидан эмас, аксинча бидъат аҳлининг ўзгармас сифатларидан ҳисобланади. Бу қарши чиқишлик хоҳ қурол билан бўлсин, хоҳ сўз билан бўлсин фарқи йўқ.
Бу борада уламоларнинг сўзлари билан танишиб чиқиш учун қуйидаги манзилларга мурожаат қилинг:
/kitoblar/raddiya/hukmdorga-qarshi-qilich-kotarib-chiqmayapmizku-degan-shubhaga-raddiya
/kitoblar/manhaj/hukmdorlarning-haq-huquqlari (10-қоида)
/fatvolar/minhaj/hukmdorga-soz-bilan-qarshi-chiqishlik
/fatvolar/minhaj/soz-bilan-hukmdorga-qarshi-bosh-kotarish
Энди ушбу бидъатни қилган одамни ҳавфсизлик хизмати ходимларига топшириб юбориш мумкинми ёки йўқми деган масалада бизнинг илмимиз йўқ. Ушбу саволни уламоларга берилгани тўғрироқ бўлади. Қолаверса барча юрт ҳавфсизлик хизмати бирдек эмас. Уламолар эса барча жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда жавоб беришади иншааллоҳ.
Чунки бу “Аҳлус-сунна вал-жамоа” эътиқодининг асосларидан бири ҳисобланади. Бидъат аҳли каби динда ундан бўлмаган нарсаларни пайдо қилган кишилардан нафратланиш, уларни яхши кўрмаслик, сўзларини эшитмаслик, улар билан дўстлашмаслик, бирга ўтирмаслик ва баҳс қилмаслик, уларнинг ботил сўзларини эшитишдан қулоқларни эҳтиёт қилиш, уларнинг аҳволлари ва ёмонликларини баён қилиш, улардан умматни огоҳлантириб, одамларни нафратлантириш керак.
Ушбу буюк асос борасида қуйидаги манзилдан маълумот олишингиз мумкин:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=296
/kitoblar/manhaj/bidat-ahliga-nisbatan-eng-togri-mavqif
Юқорида айтганимиздек, ушбу мулоҳазангизни эндигина кўрдик. Аввалроқ кўриб чиқармаганимиз учун сиздан узр сўраймиз.
Биз даъват қилаётган манҳаж ҳақ ва унда заррача шак-шубҳа йўқ! Лекин биз ушбу манҳаж бўйлаб юраётганимизда хатога йўл қўйган бўлишимиз мумкин (масалан саволларга жавоб беришимизда, таржимада …). Бу хато манҳажимизга эмас, бизга нисбат берилади.
Энди сизнинг мулоҳазангизни чиқариш ёки чиқармасликни бирор тоифанинг ҳақ ёки ботил эканига далолат қилмайди. Буни бир мезон қилиб олманг илтимос.
Кейинги дуоларингизга эса амин деб қоламиз.
Валлоҳу аълам.