Усома бин Ладен ҳақида

Усома бин Ладен ҳақида

Бисмиллҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Эй мусулмон биродарларимиз, Аллоҳ бизни ҳам, сизларни ҳам неъматларга шукр қилгувчилардан ҳамда мусибатлар ва қийинчиликлар бошга тушганда сабр қилгувчилардан қилсин. Бизнинг замонимизда кўп фитналар юзага чиқиб ёйилиб кетди, ҳолатлар ўзгариб, динда фасод-бузғунчилик, қалблар ихтилофи (қарама-қаршилиги), бидъатларнинг тирилтиришу суннатларни ўлдириш пайдо бўлиб кетди. Бу нарсалар дунёнинг инқирози ва заволи (йўқ бўлиши) ҳамда Қиёмат соатининг яқинлашишига далолат қилади.

Мана шу балои офатлардан бири бу уммат йигитларининг кўпчилигини Усома бин Ладин деган ном билан фитналанишларидир. Усома бин Ладин ҳаворижлар йўлини тирилтиришда қийинчиликлар ва хорликларга миниб олди. Ҳамда бу қилмишларга ҳақ даъвати бўлган салафий даъватини (ниқоб қилиб) ёпиштирди. Саудия Арабистони ва бундан бошқа мусулмон давлатларига қарши йўналтирилган ирҳобий-террористик амалларга шаръий жиҳод номини берди. Шунда бу умматнинг машҳур ва етук олимлари ушбу шахсни кузатиб унинг камчиликларини баён қилишди ва (ниқоб) пардаларини йиртиб юборишди. Бироқ ботилга даъват қилгувчилар қўлларидан келган ҳар турли йўллар билан машҳур олимлар фатволарини одамлардан яширишга уринмоқда. Аммо Аллоҳ таоло бу ботилга чақиргувчиларнинг оворагарчиликларини йўққа чиқарди. Ҳақни устун қилиб ботилни ўчирди. Шубҳасиз ботил ҳалок бўлгувчидир.

Эй биродар, Аллоҳ сени раҳматига олсин, Усома бин Ладин хусусидаги қуйидаги мустаҳкам шаръий фатволар билан танишгин:[1]

Аллома Имом Абдулазиз бин Боз раҳимаҳуллоҳнинг биринчи фатвоси:

«Ал-буҳусул-исломия» журналининг 50-сони 7-17 саҳифалар:

Имом Бин Боз раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ҳозирги замонда Муҳаммад Ал-Мисъарий, Саъдул-Фақиҳ ва буларга ўхшашларнинг қилаётган бузуқ ва залолат даъватлари шак-шубҳасиз катта ёвузликдир. Улар катта ёмонлик ва чуқур фасод даъватчиларидир. У(ларнинг даъватлари)ни тарқатишдан ҳазир бўлмоқ вожиб ҳамда уни йўқ қилиш ва фасод, ёмонлик ботил ҳамда фитнага даъват қиладиган ҳар бир ишда уларга ёрдам бермаслик лозимдир. Чунки Аллоҳ таоло яхшилик ва тақвода ёрдамлашишга буюради. Фасод, ёмонлик, ёлғонни тарқатиш, фирқаланишга сабаб бўладиган ва тинчлик осмонини ғубор билан булғашга сабабчи бўлган ботил даъватларни тарқатишда ёрдамлашишга буюрмаган.

Менинг Ал-Мисъарий, Ал-Фақиҳ, Бин Ладин ва уларнинг йўлларида юрадиган, уларнинг хатарли даъватларини қиладиган барча кишиларга насиҳатим шуки, Аллоҳдан қўрқишсин. Ул Зотнинг ниқмати – ўч олиши ва ғазабидан ҳазир бўлишсин, рушду ҳидоятига қайтишсин. Қилиб ўтган қилмишларидан Аллоҳга тавба қилишсин. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тавба қилгувчиларнинг тавбаларини қабул қилишини ва уларга эҳсон-яхшилик қилишни ваъда берган. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтадики:

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Менинг ўз жонларига жиноят қилган (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир» (Зумар: 53)».

«Аллоҳ таоло Ўзининг исроф қилгувчи, яъни, кўп гуноҳ қилувчи қулларига Ўз саховатининг кенглигини хабар беради ва тавба қилишларига имкон қолдирмайдиган Кун келиб қолишидан олдин уларни тавба қилишларига сафарбар қилади. Шунинг учун Аллоҳ таоло айтади: «Эй пайғамбар ва Ул кишининг ўрнида туриб Аллоҳнинг динига даъват қилувчилар, Аллоҳнинг бандаларига Роббилари номидан хабар бериб айтинг: «Ўз жонларига жабр қилган, ҳавою нафсларига эргашиб, гуноҳлар қилган ва ғайблар Олими бўлмиш Аллоҳнинг ғазабига дуч келиб қолган эй бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан умидсиз бўлмангиз, яъни ўзингиз ўз қўлингиз билан ўзингизни ҳалокатга ташламангиз. Гуноҳларимиз кўпайиб кетган, уларни йўқотишга йўл йўқ, энди бўлганича бўлди деб, яна гуноҳ қилишда бардавом бўлмангиз. Сизлар Роббингизни таниб олингиз. Ул зотнинг саховатли эканлигига далолат қилувчи исмларини билингиз. Билингизким, шубҳасиз Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилади. Гуноҳлар ширк, қатл, зино, судхўрлик ва зулм каби катта гуноҳларми ёки кичик бўладими, Аллоҳ уларни кечиради. Албатта Ул зот мағфиратли ва раҳмлидир». Бу оят фақат тавба қилган кишиларга тааллуқли (шунинг учун ширк ҳам зикр қилинган).[2]

Аллома Имом Абдулазиз бин Боз раҳимаҳуллоҳнинг иккинчи фатвоси:

Имом Абдулазиз бин Боз раҳимаҳуллоҳ («Ал-муслимуна ваш-шарқул-авсат» газетасининг 1417 ҳ.й. жумадил-ула ойининг 9-кунидаги сонида (1996 м.й.)) айтади:

«Усома бин Ладин ерда фасод тарқатувчидир. У бузуқ, ёмон йўлларни мақсад қилади ва иш эгаси-раҳбари тоатидан чиқиб кетган».

Муҳаддис Шайх Муқбил бин Ҳадий Ал-Водиъий раҳимаҳуллоҳ фатвоси:

Яман алломаси шайх Муқбил бин Ҳадий Ал-Водиъий раҳимаҳуллоҳ «Ар-роъйул-аъму ал-Кувейтия» газетасининг 19.12.1998 йилда чиққан 11503-сонида ушбу газета мухбирлари билан учрашувда айтади:

«Мен Усома бин Ладиндан (унинг қилмишларини инкор қилиб, ундан воз кечган ҳолимда) Аллоҳга суянаман. Усома шум, уммат бошига тушган балодир. Унинг амаллари ёмонликдир».

Шайх Аллома Аҳмад Ан-Нажмий ҳафизаҳуллоҳ фатвоси:

Шайх Аллома Аҳмад Ан-Нажмий ҳафизаҳуллоҳ сўралдики:

«Аллоҳ сизга эҳсон қилсин, бу сўровчи айтяптики, ҳақиқатда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ ҳадисда айтганларки:

{وَلَعَنَ اللَّه مَنْ آوَى مُحْدِثًا}

«Муҳдис – ерда фасод тарқатгувчига бошпана берган кимсани Аллоҳ лаънатласин». Ушбу ҳадис Толибон давлатига татбиқ қилинадими? Хоссатан улар ҳаворижларга бошпана беришади, ҳамда уларни Усома бин Ладин бошқарадиган ал-Форуқ ҳарбий лагерининг одамлари деб ҳисоблашади. Мана шу лагер аскарлари Улайя (деган жой)ни портлатишди. Булар ҳокимларни кофирга чиқаришади ҳамда бу юрт (Саудия Арабистони) уламоларини кофирлар дейишади?»

Шайх ҳафизаҳуллоҳ бундай жавоб беради:

«Юқорида зикри ўтганларни ерда фасод тарқатувчи эканликларида шак-шубҳа йўқ. Уларга бошпана берганлар эса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган ҳадисдаги ваъид-қўрқитув остига киришади, лаънатга лойиқ бўлишади. Чунки бу ишни қилганларга лаънат айтилган. «Муҳдис – ерда фасод тарқатгувчига бошпана берган кимсани Аллоҳ лаънатласин». (Мана қара,) агар бир инсон ноҳақ ўлдирилганида сен қотилга бошпана берсанг ва ўлдирилган инсоннинг хун талаб қилгувчи аҳлларига бу қотилга тегишишларинг учун сизларга бирор йўл йўқ деб уларга тўсқинлик қилсанг, шунда сен муҳдисга бошпана берган ҳисобланмайсанми?!»

Олий Шайх Солиҳ Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳнинг фатвоси:

Олий Шайх Солиҳ Оли Шайх «Ар-Риёз» газетасининг 8-11-2001 даги сонида исломни тушунишдаги оғиб кетиш хусусида сўз юритади. (Сўнгида айтадики:) «Балки сизлар Усома бин Ладинни улуғлайдиган баъзи ўқитувчиларни эшитгандирсизлар? Бу ислом тушунчасидаги халал-хатоликдир».

(Фатволарнинг арабча матни)

فتاوى العلماء في أسامة بن لادن

بسم الله الرحمن الرحيم

الحمدلله والصلاة والسلام على رسول الله وعلى آله وصحبه .

أما بعد معشر إخواننا المسلمين جعلنا الله وإياكم على النعم شاكرين وعند البلوى والمحن صابرين فقد ظهر في وقتنا وفشا فيه كثير من الفتن وتغيير الأحوال وفساد الدين واختلاف القلوب واحياء البدع وإماتة السنن ما دل على إنقراض الدنيا وزوالها ومجىء الساعة واقترابها إذ كل ما قد تواتر من ذلك وتتابع وانتشر وفشا وظهر قد أعلمنا به صلى الله عليه وسلم وخوفناه وسمعه منه صحابته رضوان الله عليهم وأداه عنهم التابعون رحمة الله عليهم ونقله أئمتا إلينا عن أسلافهم ونقله لنا الثقات من الرواة  .

وإن من هذه البلايا والرزايا التي ابتلي به كثير من شباب هذه الأمة افتتانهم بما يسمى ( أسامة بن لادن )  الذي ركب الصعب والذلول في سبيل إحياء سنن الخوارج ، وإلصاقها بالدعوة السلفية الحقة ، وإضفاء الشرعية على أعماله الإرهابية ضد المملكة العربية السعودية وغيرها من الدول المسلمة باسم الجهاد ، فكان أن قيض الله من هذه الأمة علماء جهابذة وقفوا له بالمرصاد وبينوا عواره ، وهتكوا أستاره ، ولكن دعاة الباطل يحاولون بكل ما يستطيعون إخفاء فتاوى هؤلاء العلماء الكبار عن الناس ، ولكن يأبى الله تعالى إلا أن يظهر الحق وقمع الباطل ، إن الباطل كان زهوقاً ، فإليك رحمك الله هذه الفتاوى الشرعية الموثقة في ما يسمى ( أسامة بن لادن ) :

C الفتوى الأولى للعلامة الإمام عبد العزيز بن باز – رحمه الله – :

. مجلة البحوث الإسلامية العدد 50 ص 7- 17 :

قال الإمام بن باز – رحمه الله : (( أما ما يقوم به الآن محمد المسعري وسعد الفقيه وأشباههما من ناشري الدعوات الفاسدة الضالة فهذا بلا شك شر عظيم ، وهم دعاة شر عظيم ، وفساد كبير ، والواجب الحذر من نشراتهم ، والقضاء عليها ، وإتلافها ، وعدم التعاون معهم في أي شيء يدعو إلى الفساد والشر والباطل والفتن ؛ لأن الله أمر بالتعاون على البر والتقوى لا بالتعاون على الفساد والشر ، ونشر الكذب ، ونشر الدعوات الباطلة التي تسبب الفرقة واختلال الأمن إلى غير ذلك .

هذه النشرات التي تصدر من الفقيه ، أو من المسعري أو من غيرهما من دعاة الباطل ودعاة الشر والفرقة يجب القضاء عليها وإتلافها وعدم الالتفات إليها ، ويجب نصيحتهم وإرشادهم للحق ، وتحذيرهم من هذا الباطل ، ولا يجوز لأحد أن يتعاون معهم في هذا الشر ، ويجب أن ينصحوا ، وأن يعودوا إلى رشدهم ، وأن يدَعوا هذا الباطل ويتركوه .

ونصيحتي للمسعري والفقيه وابن لادن وجميع من يسلك سبيلهم أن يدَعوا هذا الطريق الوخيم ، وأن يتقوا الله ويحذروا نقمته وغضبه ، وأن يعودوا إلى رشدهم ، وأن يتوبوا إلى الله مما سلف منهم ، والله سبحانه وعد عباده التائبين بقبول توبتهم ، والإحسان إليهم ، كما قال سبحانه : { قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ * وَأَنِيبُوا إِلَى رَبِّكُمْ وَأَسْلِمُوا لَهُ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَكُمُ الْعَذَابُ ثُمَّ لا تُنْصَرُونَ} وقال سبحانه : { وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَا الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ } والآيات في هذا المعنى كثيرة )) أهـ  .

C الفتوى الثانية للعلامة الإمام عبد العزيز بن باز – رحمه الله – :

. ذكر الإمام عبد العزيز بن باز – رحمه الله – في (جريدة المسلمون والشرق الأوسط – 9 جمادى الأولى 1417هـ) : أن أسامة بن لادن من المفسدين في الأرض، ويتحرى طرق الشر الفاسدة وخرج عن طاعة ولي الأمر.

C فتوى المحدث الشيخ مقبل بن هادي الوادعي – رحمه الله – :

في لقاء مع علامة اليمن الشيخ مقبل بن هادي الوادعي – رحمه الله- في جريدة الرأي العام الكويتية بتاريخ 19/12/1998 العدد : 11503 قال الشيخ مقبل -رحمه الله- : (( أبرأ إلى الله من بن لادن فهوشؤم وبلاء على الأمة وأعمــاله شر )).

و في نفس اللقاء :(( السائل : الملاحظ أن المسلمين يتعرضون للمضايقات في الدول الغربية بمجرد حدوث انفجار في أي مكان في العالم ؟

أجاب الشيخ مقبل : أعلم ذلك ، وقد اتصل بي بعض الأخوة من بريطانيا يشكون التضييق عليهم ، ويسألون عما إذا كان يجوز لهم إعلان البراءة من أسامة بن لادن ، فقلنا لهم تبرأنا منه ومن أعماله منذ زمن بعيد ، والواقع يشهد أن المسلمين في دول الغرب مضيق عليهم بسبب الحركات التي تغذيها حركة الإخوان المفلسين أو غيرهم ، والله المستعان . السائل : ألم تقدم نصيحة إلى أسامة بن لادن ؟

أجاب الشيخ : لقد أرسلت نصائح لكن الله أعلم إن كانت وصلت أم لا ، وقد جاءنا منهم أخوة يعرضون مساعدتهم لنا وإعانتهم حتى ندعو إلى الله ، وبعد ذلك فوجئنا بهم يرسلون مالا ويطلبون منا توزيعه على رؤساء القبائل لشراء مدافع ورشاشات ، ولكنني رفضت عرضهم ، وطلبت منهم ألا يأتوا إلى منزلي ثانية ، وأوضحت لهم أن عملنا هو دعوي فقط ولن نسمح لطلبتنا بغير ذلك )) أهـ.
. وقال الشيخ مقبل – رحمه الله – في كتاب (تحفة المجيب) من تسجيل بتاريخ 18 صفر 1417 هـ تحت عنوان (من وراء التفجيرات في أرض الحرمين؟ ) : (( وكذلك إسناد الأمور إلى الجهال، فقد روى البخاري ومسلم في «صحيحيهما» عن عبدالله بن عمرو رضي الله عنهما قال: قال رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم : (( إنّ الله لا يقبض العلم انتزاعًا ينتزعه من العباد، ولكن يقبض العلم بقبض العلماء، حتّى إذا لم يبق عالمًا اتّخذ النّاس رءوسًا جهّالاً، فسئلوا فأفتوا بغير علم فضلّوا وأضلّوا )).

كما يقال: العالم الفلاني ما يعرف عن الواقع شيئًا، أو عالم جامد، تنفير، كما تقول مجلة «السنة» التي ينبغي أن تسمى بمجلة «البدعة»، فقد ظهرت عداوتها لأهل السنة من قضية الخليج.

وأقول: إن الناس منذ تركوا الرجوع إلى العلماء تخبطوا يقول الله عز وجل: {وإذا جاءهم أمر من الأمن أو الخوف أذاعوا به ولو ردّوه إلى الرّسول وإلى أولي الأمر منهم لعلمه الّذين يستنبطونه منهم }، وأولي الأمر هم العلماء والأمراء والعقلاء الصالحون.

وقارون عند أن خرج على قومه في زينته قال أهل الدنيا: {يا ليت لنا مثل ما أوتي قارون إنّه لذو حظّ عظيم * وقال الّذين أوتوا العلم ويلكم ثواب الله خير لمن آمن وعمل صالحًا ولا يلقّاها إلاّ الصّابرون }.

والعلماء يضعون الأشياء مواضعها: {وتلك الأمثال نضربها للنّاس وما يعقلها إلاّ العالمون}، {إنّ في ذلك لآيات للعالمين }، {إنّما يخشى الله من عباده العلماء }، {يرفع الله الّذين آمنوا منكم والّذين أوتوا العلم درجات }. فهل يرفع الله أهل العلم أم أصحاب الثورات والانقلابات وقد جاء في «صحيح البخاري» عن أبي هريرة رضي الله عنه أنّ النّبيّ eسئل: متى السّاعة؟ فقال: (( إذا وسّد الأمر إلى غير أهله فانتظر السّاعة)) رئيس حزب وهو جاهل.

ومن الأمثلة على هذه الفتن الفتنة التي كادت تدبر لليمن من قبل أسامة بن لادن إذا قيل له: نريد مبلغ عشرين ألف ريال سعودي نبني بها مسجدًا في بلد كذا . فيقول: ليس عندنا إمكانيات، سنعطي إن شاء الله بقدر إمكانياتنا. وإذا قيل له: نريد مدفعًا ورشاشًا وغيرهما. فيقول: خذ هذه مائة ألف (أو أكثر) وإن شاء الله سيأتي الباقي )) أهـ .

C فتوى الشيخ العلامة أحمد النجمي – حفظه الله – :

. سئل الشيخ العلامة أحمد النجمي–حفظه الله-:

أحسن الله إليك هذا سائل يقول قد صح النبي عليه الصلاة و السلام أنه قال : (( لعن الله من آوى محدثاً ))،هل هذا الحديث ينطبق على دولة طالبان و خاصة أنهم يؤون الخوارج ويعدونهم في معسكر الفاروق الذي يشرف عليه أسامة بن لادن و فيه أربعة فصائل: الفصيل الأول فصيل المعتم ، وفصيل الشهراني ، و فصيل الهاجري ، وفصيل السعيد ، وهؤلاء الأربعة هم الذين فجروا في العليا ، و يكفرون الحكام و يكفرون العلماء في هذه البلاد ؟

فأجاب الشيخ -حفظه الله-: (( لا شك أن هؤلاء يعتبروا محدثين،و هؤلاء الذين آووهم داخلون في هذا الوعيد الذي قاله النبي صلى الله عليه وسلم و اللعنة التي لعنها من فعل ذلك، (( لعن الله من آوى محدثاً )) فلو أن واحداً قتل بغير حق و أنت أويته و قلت لأصحاب الدم ما لكم عليه سبيل و منعتهم ، ألست تعتبر مؤوياً للمحدثين ! )) أهـ.

C فتوى معالي الشيخ صالح آل الشيخ – حفظه الله – :

. قال معالي الشيخ صالح آل الشيخ في (جريدة الرياض )بتاريخ (  8/11/2001 ) في جانب الانحراف في فهم الإسلام ، هذا له أسباب كثيرة جداً ،  لكن من أهمها أن المعلم في التعليم ما قبل الجامعي يحتاج إلى نظرة جادة ، أنا لست مع الذين يقولون إن المشكلة في المناهج ، إن المشكلة في المعلم والمعلم الآن يعطي منهجاً مختصراً ، وهذا المنهج لو أتينا ونشرحه مثلاً خذ منهج العقيدة في المتوسط هذا المنهج يمكن أن نقرأه في يوم كله من أوله إلى أخره لأنه كله عشرون صفحة أو ثلاثون صفحة، وهو الآن (المعلم) يعلّم هذا المنهج لمدة سنة أو كل يوم ساعة، هنا الشرح الذي سيكون، أن بعض المعلمين عندما يعطي المعاني غير الصحيحة وأنا واجهت هذا عند أولادي حيث يأتون ويقولون إن هذه معناها كذا وكذا ومفهومها كذا وتطبيقها بهذا الشكل، ويكون هذا خلاف الصحيح حتى في مسائل التوحيد والعقيدة يطبقونها بشكل خاطئ، والمنهج هو نفس المنهج الديني الذي درستموه كلكم..فلماذا قبل ثلاثين سنة لم يؤد إلى انحراف أو غلو ديني ولم يعط إلا خلال الخمس عشرة سنة الأخيرة؟ وفي الخمس عشرة سنة الأخيرة صار هناك اندفاع كبير جداً من الشباب يحتاج إلى علاج.

ومن أهم أسبابه هو المعلم ، ولهذا أقول من الضروري أن يكون المعلم للموضوعات الشرعية والدينية معداً إعداداً صحيحاً وليس كل متخرج في كلية شرعية أو من كلية إسلامية يصلح لأن يعلم.إن المعلم يحتاج حتى تضبطه إلى إعداد أولاً ويحتاج إلى كتاب معلم مفصل لا يخرج عنه، وإذا خرج عن كتاب المعلم هذا يحاسب عليه لأن كتاب المعلم لا وجود له في المسائل الدينية، هناك كتاب الفقه، كتاب التوحيد، كتاب التفسير، لكن أين الشرح ومن أن يأتي به يعطونك مدارس كثيرة جداً. حتى إنه في هذه الأزمة ربما سمعتم بعض المدرسين يمجد أسامة بن لادن وهذا خلل في فهم الإسلام )) أهـ.

27 thoughts on “Усома бин Ладен ҳақида

  1. Subhanolloh! Bin Laden «o’zimizni» odammasmidi? Sharmandaku. Agar u havorjlardan bo’lsa, demak men u haqda noto’g’ri fikrda bo’lgan ekanman. Alloh bizni haq yo’ldan ozdirmasin! Amin!

  2. Усома бин Ладен бу ўйлаб топилган одамку! Бу АҚШнинг Афғонистонга кириш учун чиқарган найранги холос. Бунақа инсон йўқ.

  3. Odamlar mish-mishlarga emas aniq hujjatlarga ishonishi kerak. Usoma Bin Laden bor odam, u haqda va oilasi haqda malumotlar tiqilib yotibti.
    Bin Laden SSSR davrida ham Afg’onda urishgan, o’sha payt haqiqiy islomiy jihod bo`lgani uchun hatto ba’zi olimlar uni maqtagan

  4. 1 MAROTABA BUNI O’QIGAN INSON BOSHI GANGIB QOLADI, OLLOH BIZLARNI AQIDASI TO’G’RI INSONLARNI ILMIDAN FOYDALANTIRSIN. O’SHA VAQTDA ALBONIY, USAYMIN RAHUMAHULLOHLAR VA BOSHQA ULAMOLAR HAYOT BO’LGANLAR, ULARNI FIKRI QANDAY BO’LGAN USOMA BEN LADIN TO’G’RISIDA, BULARNI HAM FATVOLARI BORDIR?

  5. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
    Шу кунларда Усома ҳақида сиз санаб ўтган ва бошқа кўпгина уламоларнинг фатволаридан иборат бўлган бир мақола тайёрлаябмиз. У ерда одамлар орасида тарқалган баъзи шубҳаларга ҳам жавоб берилган. Саҳифамизни кузатиб боришингизни илтимос қилиб қоламиз.

  6. ASSALOMU ALAYKUM ROHMATULLOHI VA BARAKATUH. INSHA OLLOH. NIMAGA DEGANDA SHU INSON HAQIDA DUTUN DUNYODA HAR XIL GAPLAR, QAY BIRIGA ISHONISHNI HAM BILMAYSAN 1-MAMLAKAT YAXSHI FIKRDA 2-MAMLAKAT YOMON FIKRDA. SHUNDAY FIKRLARNI YORITISHDA FOYDALANTIRIB TURILAR ASSALOMU ALAYKUM.

  7. Assalamu alaykum varahmatullohi vabarokatuh.
    Aqidalari to’g’ri bo’lgan ekanmi?!
    alfa brodar so’raganlarini qachon qo’yishni mo’ljal qilayapsizlar inshaalloh?
    Alloh salaf ulamolaridan rozi bo’lsin!
    Qiyomat kuni Alloh odil hukm qilishida shak-shubha yo’q,
    Alloh barchaga ong berdi, Ulamolar ham hato qilishiga sizlar ham qo’shilasizlarku to’g’ri emasmi brodarlar! Rosululloh sallallohu alayhi vasallam ma’sumlar!
    Bu inson haqida salaflar ikki turli fikr bildirganlar buni juda yaxshi bilasizlar!
    Yahud va nasoro birlashgan xolida islomga qarshi kurashini xozir ham davom ettirayapti!
    Usoma vafot etib ketti balki shahid bo’lgandirlar Alloh hammamizdan yaxshiroq biladi!
    Boshqa salaf ulamolarini fikrlarini ham qo’yinglar!
    Jazakallohuxoyron!

  8. Assalamu alaykum varahmatullohi vabarokatuh, Qoriakalar yuqorida yozgan mulohazalarim ilmsizligim tufayli bo’ldi, Alloh to’g’ri yo’lga boshlab gunohlarimni kechirsin!
    Lekin, boshqa Salaf ulamolari nima deyishgani haqida albatta qiziqamiz, chunki bu internet degan narsada har hil malumotlar ko’payib ketdi!
    Sheyh Usaymin, Sheyh Al-Albaniy, Sheyh Abdurrohman Jibrin rahimahullohlar fikrlari ham bo’lgan aynan shu masalada. Manashu ulamolar fikrlari qanday bo’lgani haqida ham sahih malumotlarni bilishni xoxlaymiz! Alloh ustilaringizdan ajru-mukofotlar yog’dirsin shoshma-shosharligim uchun meni mazur tutasizlar degan umiddaman!
    Shariat yo’lida qilayotgan ishlaringizni ummat uchun qiyomatga qadar foydali qilsin va bundagi sahih ilmlarni o’qib o’rganib jannatga dohil insonlardan qilsin bachalarimizni!

  9. Ибн Заманин «Усул Сунна» 293-саҳифасида айтадики: «Аҳли сунна залолатга оғган ҳаво аҳлини айблаб келади ва улар билан ҳамсуҳбат бўлишдан қайтаради. Уларнинг фитнасидан (одамларни) қўрқитиб, режаларидан хабардор қилиб келади. Ушбу ишни уларни ғийбат қилиш ва уларга таъна етказиш деб билмайди».

  10. assalamu alaykum sizlar aniq bir hujjat keltirmadingizlaru, maqolangizni uqib kurib dalil qilib oladigan gap topa olmadim, qiziq, sizlar kimsizlar uzi? sizlarga kim huquq berdi boshqalarni ishini titishga? qiyomatda hisob kitob qilinishini uylaydigan inson bunaqa safsatalarga berilmaydi, bu tuhmatlarizga birma bir javob berasiz alloh huzurida. odamlarni zaharlamanglar, agar haqguy bulsangizlar 2-3ta uzingiz nafsingizga yoqqan ulamolarni gapini keltirmay, hamma ulamolarning gaplarini keltiring.

  11. qiziqon birodarim abdulloh sahobalarham badir jangida paegabar muhammadga quloq tutkanida edi tog etagida albata usha jang musurmonlar golib bulardi kofirlar kuzi uchun ular 50,sohoba sunatni inkor qildi bir bidyat tufaylig aziyat kup buldi,juda peliz tezda birodar 🙂

  12. assalamu alaykum

    Ва алайкум ассалам вa роҳматуллоҳ!

    sizlar aniq bir hujjat keltirmadingizlaru, maqolangizni uqib kurib dalil qilib oladigan gap topa olmadim,

    Абдуллоҳ сиз шу мақоладаги мана бу гапга аҳамият берган бўлсангиз:

    Шайх Аллома Аҳмад Ан-Нажмий ҳафизаҳуллоҳ сўралдики:

    «Аллоҳ сизга эҳсон қилсин, бу сўровчи айтяптики, ҳақиқатда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ ҳадисда айтганларки:
    {وَلَعَنَ اللَّه مَنْ آوَى مُحْدِثًا}

    «Муҳдис – ерда фасод тарқатгувчига бошпана берган кимсани Аллоҳ лаънатласин». Ушбу ҳадис Толибон давлатига татбиқ қилинадими? Хоссатан, улар хаворижларга бошпана беришади ҳамда уларни Усома бин Ладин бошқарадиган ал-Форуқ ҳарбий лагерининг одамлари деб ҳисоблашади. Мана шу лагер аскарлари Улайя (деган жой)ни портлатишди. Булар ҳокимларни кофирга чиқаришади ҳамда бу юрт (Саудия Арабистони) уламоларини кофирлар дейишади?»

    Шайх ҳафизаҳуллоҳ бундай жавоб беради:

    «Юқорида зикри ўтганларни ерда фасод тарқатувчи эканликларида шак-шубҳа йўқ. Уларга бошпана берганлар эса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган ҳадисдаги ваъид-қўрқитув остига киришади, лаънатга лойиқ бўлишади. Чунки бу ишни қилганларга лаънат айтилган. «Муҳдис – ерда фасод тарқатгувчига бошпана берган кимсани Аллоҳ лаънатласин». (Мана қара,) агар бир инсон ноҳақ ўлдирилганида сен қотилга бошпана берсанг ва ўлдирилган инсоннинг хун талаб қилгувчи аҳлларига бу қотилга тегишишларинг учун сизларга бирор йўл йўқ деб уларга тўсқинлик қилсанг, шунда сен муҳдисга бошпана берган ҳисобланмайсанми?!»

    Юқоридаги умумий масала эди. Энди сиз бин Ладен нима қилганига, унинг асосий даъвати ва амали нима эканлигини, амалининг оқибатлари нималарга сабаб бўлганига бир қаранг! Кейин сиз у одамни ҳаётини биласизми? Билсангиз у кишининг мухлислари фахр билан тилга оладиган 11 сентябр воқеларидан кейин нима бўлди? Икки бино эвазига икки давлат алмашиш бўлди. У ердаги қанча мусулмонлар қирилиб кетди? Лекин у кишинг мухлислари «бин Ладен ундоқ қилди, бундоқ қилди» деб фахр билан айтишади. Лекин нима учун айтишмайдики: «Мана шундай шошма-шошарлик билан қилинган ишлар оқибатида икки давлатдаги мусумонлар зиён кўришди. Қанчадан-қанчасининг номуси топталиб, моллари талон-тарож қилинди, қанчадан-қанча одамларнинг ёстиғи қуруди. Хўш нимага бу нарсаларни айтишмайди? Балки сиз улардан мана бу мазмундаги: «Қаранглар биродарларни қийнашяпти, муслималарга тажавуз қилишяпти, болаларни ўлдириб, мусулмон давлатларини фасод қилишяти» деб айтишаётганларини топасиз. Қани энди ушбу муоммо чиқиш йўлини айтаётган олимларларга қулоқ солишса! Салафларга эргашган кибор уламолардан Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳга уммат ушбу хорликдан чиқиши учун нима қилиши керак деб савол беришганда улар нима деб жавоб бергандилар? Шайх Албоний юқоридаги саволга нима деб жавоб берганларини танишиб чиқиш ниятидагилар мана бу боғламага ўтишсин /kitoblar/manhaj/ummatning-voqeligi
    Умматнинг олими деб тан олинган одам бу жавобни 1993 йили айтганлар. Шайх Албонийнинг олдиларида илм даражасида бин Ладен ким? Агарда сиз бин Ладен ҳам «олим» десангиз мен сиздан қайси уммат тан олган олим уни олимлигига гувоҳлик берган деб сўрайман? Яна бир нарса олим инсонни қандай қилиб таниб олишимизани биласизми?

    qiziq, sizlar kimsizlar uzi?

    Кимлигимизани бизнинг сайтда асосий эътибор билан қўйилиб келаётган мақолалар орқали, ақл ва адолат билан ёндашган одам билиб олади. Бу учун сайтнинг кутубхона бўлимига кириб бизнинг энг аввалом бор нимадан бошлаб даъват қилишимизга этибор беринг, шояд шунда кимлигимиз сизга аён бўлса!!!

    sizlarga kim huquq berdi boshqalarni ishini titishga?

    Сиздан фарқли бўлган ҳолатда биз кимлиги ва қатталиги, кимдан илм олиб, қаерда яшашигача маълум бўлган олимларнинг сўзларини нақл қилдик. Ёки Tavhid.com «ўзича» кимнидир залолатда ёки бўлмаса бидатчи эланлигида айблаяптими? Биз Алҳамдулиллаҳ ўзимизнинг ўрнимизни биламиз ва ўзимиздан фатво чиқармаймиз, Аллоҳ асрасин, баъзи бировларга ўхшаб. «У ёқда жиҳод, бу йўқда ҳижрат, бу кофир, бу фосиқ” деб хаққимиз йўқ нарсага даъво қилмаймиз, балки биз салаф уламолардан саҳиҳ йўл билан етиб келган сўзларини нақл қиламиз. Асло фатво чиқармаймиз.

    qiyomatda hisob kitob qilinishini uylaydigan inson bunaqa safsatalarga berilmaydi,

    Юқоридаги гапингиз қизиқ бўлди. Сизни гапингизга қараганда cалафи солиҳлардан қанчадан-қанча уламолар бидъат, залолат адашишларга қарши ёзган китоблари ва улардан огоҳлантириб қилган даъватлари “safsatalarga” берилиш бўлиб қоляпти.

    bu tuhmatlarizga birma bir javob berasiz alloh huzurida.

    Сиз “tuhmatlar” деб айтибсиз бу туҳмат тарозусини сиз қўйдингизми? Туҳмат бир инсонда бўлмаган нарсани унга нисбат бериб, уни ушбу нарсада айблаш эди шекилли? А унда бу ғийбат десангиз, сизга Админ биродарнинг қилган нақллари раддия бўлади. Аллоҳнинг олдида жавоб беришни эслатибсиз. Шубҳасиз ҳамма инсонлар Аллоҳни олдида қилиб ўтган амаллари учун жавоб беришади, лекин нимага сиз ўзингиз ҳам жавоб беришизни ўйлаб гапларингизга сал эътиборлироқ бўлмадингиз?! Кейин яна бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман Tavhid.com ишончли салаф уламоларнинг гапларини нақл қилади холос.

    odamlarni zaharlamanglar,

    Сиз “odamlarni zaharlamanglar” дебсиз одамлани нима билан “заҳарлаяпмиз”? Сайтнинг асосий бўлган даъвати нима ўзи? Сайтда кимдир ўзидан бирон-бир фатво чиқаряптими ёки уламолардан нақл қиляптими? Қачондан бери одамларни залолатга кетганлардан огоҳлантириш “odamlarni zaharlaш” бўлиб қолди?

    agar haqguy bulsangizlar 2-3ta uzingiz nafsingizga yoqqan ulamolarni gapini keltirmay,

    “agar haqguy bulsangizlar” бу сайтда кимдир ёлғончилик қилганига гувоҳ бўлдингизми? Сиз “uzingiz nafsingizga yoqqan ulamolarni gapini keltirmay” мана шу сўзларни ўйлаб ёздингизми? Бу нима дегани биласизми? Ҳуддики биз учун, сизнинг гапингизга қараганда, ҳақ билан ботилнинг фарқи йўқ ва кимни яхши кўрсак уни мақтаб кетамиза-ю, кимни ёқтирмасак уни қоралаб кетадигандек бўлиб чиқади! Аллоҳдан бундай қилишимиздан Ўзининг паноҳини сўраймиз.
    “hamma ulamolarning gaplarini keltiring.” бу билан қайси уламоларни назарда тутяпсиз? Шайх Жибрин роҳимаҳуллоҳними? Ҳа яна бир нарса уммат тан олган бир олим кимнидир яхши деб ёки ёмон деб айтса ва буни зиддига бошқа олимлар ҳудди шу одамнинг ёмонлиги ҳақида айтишган бўлса, бундай ҳолатда уларнинг далилига қаралади, ҳис-туйғуга эмас! Кимнинг далили кучлик бўлса шуни гапи олинади.

  13. Assalamu Alaykum Birodarlar hozirgi kunda musulmonlar va kofirlar ajralib turgan vaqti sizlar nimaga Musulmonlardi orqasidan har qanaqa gap tarqatib fitna qilayabsizlar Usoma Bin laden Haqiqiy Alloh yulida yurgan Mujohid rijol bulgan Islom keldan beri fitnachilar bor qiyomatgacha bu zarar kunanda fitnachilar qoladi Allohdan panoh suranglar alloh yulida yurgan insondi adashgan buzginchi deyishdan Alloh saqlasin barchamizmi Alloh tugri yuliga hidoyat qilsin Birodarimiz Usoma bin ladenga uhshagan haqiqiy Alloh yulida yuradigan mujohidlardan qilsin….. Amin

    1. Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
      Бидъат аҳлидан мусулмонларни огоҳ қилишлик аҳли сунна вал жамоа эътиқодининг асосларидан бири ҳисобланади.
      Усома бин Ладинни Аллоҳ йўлидаги мужоҳид дейишлик хато бўлади. Юқорида бу ҳақида уламоларнинг сўзлари кифоя қилар даражада келтирилди. Қолаверса бидъат аҳлини мақтаган одам ўшалардан бўлади, бундан эҳтиёт бўлмоқ лозим!
      Кейин эътибор берган бўлсангиз биз ўзимиздан бирор сўз айтмадик, уммат ишончли деб гувоҳлик берган забардаст уламоларнинг сўзларини нақл қилдик холос. Аллоҳдан ушбу ишимизда давомий қилишини илтижо қиламиз!

  14. Assalamu alaikum
    Usoma bin Laden haqida bir ahli ilm birodarimizdan so’raganimda mana bunday javob bergan edi hozir shu kishining so’zlarini keltiraman.

    »Shayh ibn Boz va Shayh Usaymin har ikkalari shubhasiz Islom ulamolaridan, ammo Ahlusunna e’tiqodiga binoan ular ham hatodan holi bo’lmaydilar va ularning hatolarini boshqa ulamolarning bayonlari orqali bilib olish mumkin bo’ladi, huddi bu ikki olim ham ba’zi bir ahli ilmlarning hatolarini bayon qilish mumkin bo’lganidek.
    Yana Ahlissunna e’tiqodaiga binoan muayyan shahslarga imkon qadar qattiq e’tibor berilmaydi, hususan tanqid qilish o’rnida. Faqat zarurat bo’lganda bayon qilinadi. Chunki haqiqat shahslarga bog’lanib qolmaydi, shahslar keladi-ketadi…
    Hulosa shuki: Usoma bin Ladenni adashgan toifalardan deb aytishdan mo’min kishi taqvo qiladi va hatto ularni yengilroq tanqidlar bilan ham g’iybat qilishdan taqvo qiladi. Umumiy qoida aytiladiki: ular ham musulmon va ahlissunna birodarlar, oddiy insonlardek hatodan holimaslar.
    Ammo kimki ularning harakatlarini atroflicha o’rganib batafsil tanishib, Islomga hizmat qilish yo’lida ularning tajribalaridan ibrat olib, to’g’ri joylarini qabul qilib, hato joylarini rad qilaman desa, buning uchun uzoq muddat ilm va harakat kerak bo’ladi. VAllohu a’lam.»

    Va yana shuni ham yozishni maqsadga muvofiq deb bildim:
    Zamonamizning mashhur olimlaridan Shayh Alboniy, Shayh ibni Boz va Shayh Usayminning shogirdi bo’lmish Shayh Abdulloh Asariy (Hafizahulloh) (»Salafi Solih Ahli Sunnah val Jamo’a e’tiqodi» nomlik kitobning muallifi)o’zining kundalik darslarida Usoma bin Laden haqida ulamolarning bergan fatvolarini ochiqlab Ahli Sunna Usoma haqida qanday tushunchada bo’lishini va qanday munosabatda bo’lishlarini aytib o’tganlar
    quyida ana shu linklarni keltiraman:

    Манба Админ томонидан ўчирилди

    Alloh foydalik qilsin. Alloh barchaga haqni bildirsin har hil bo’linishlardan saqlasin. Kalimasini oliy qilsin. Wassalamu alaikum va Rohmatullohi va barakatuh.

    1. Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
      Ҳурматли Abu Hafsa Andijoniy. Сиз айтган аҳли илм биродарингиз мулоҳазалари борасида баъзи эътирозимиз бор.

      Shayh ibn Boz va Shayh Usaymin har ikkalari shubhasiz Islom ulamolaridan, ammo Ahlusunna e’tiqodiga binoan ular ham hatodan holi bo’lmaydilar va ularning hatolarini boshqa ulamolarning bayonlari orqali bilib olish mumkin bo’ladi, huddi bu ikki olim ham ba’zi bir ahli ilmlarning hatolarini bayon qilish mumkin bo’lganidek.

      Биз Ибн Боз ёки Усаймин роҳимаҳумуллоҳнинг маъсумлигини даъво қилмаймиз ва бирор ўринда буни таъкидламаганмиз. Бироқ айни Бин Ладин масаласида уларнинг хатодан ҳоли эмаслигини гапиришлик қанчалик тўғри бўлади деб ҳисоблайсиз? У кишининг сўзларидан худди Ибн Боз ёки Усаймин Бин Ладинни ёмонладику, бошқа уламолар уни оқлаб келишади дегандек айтилган. Ахир бу икки олимдан бошқа ўнлаб олимлар бир овоздан Бин Ладин ва унинг манҳажини қоралаб турганда, Ибн Боз ва Усаймин хатодан ҳоли эмас деб гўёки улар уни ёмонлашда хато қилгандек кўрсатишлик инсофдан бўладими? Ушбу мужмал эътирозга айтамизки:
      1) Усома бин Ладин адашган хавориж эканини шу икки олимгина гапириб қолганларга хилоф қилдими ёки ўнлаб уламолар у иккисига қўшилган ҳолда у шахсда залолатда эканини айтиб, ундан мусулмонларни огоҳ қилишдими? Нима сабабдан Солиҳ Фавзон, Абдулмуҳсин ал-Аббод, Аҳмад Нажмий ва улардан бошқа кибор уламоларнинг Бин Ладин борасидаги сўзлари эътиборга олинмаяпти ва оммага ушбу ҳолатни худди уламоларнинг орасида хилофий масаладек тақдим қилиняпти?
      2) Ушбу икки шайх бин Ладин борасида хато қилишди деб тасаввур қилсак ҳам, қани қайси масалада айни хато қилишибди, қайси уламоларнинг баёнларига мувофиқ ушбу икки шайхни хато қилганини билиб олсак бўлади?

      Yana Ahlissunna e’tiqodaiga binoan muayyan shahslarga imkon qadar qattiq e’tibor berilmaydi, hususan tanqid qilish o’rnida. Faqat zarurat bo’lganda bayon qilinadi. Chunki haqiqat shahslarga bog’lanib qolmaydi, shahslar keladi-ketadi…

      Ушбу қоида қайси салаф имомларининг китобида бор? Бизга илтимос манбаларини билиб берсангиз. Чунки биз салаф уламоларининг бидъат аҳлини номма-ном рад қилганларини биламиз.
      Ибнул Қоййим «Мадариж Саликин» (1/327)да шундай деди: «Салафлар ва имомлар бидъатчиларни ниҳоятда қаттиқ инкор қилишди. Ернинг турли бурчакгида бидъат аҳлини номма-ном барилла айтишди. Уларнинг фитнасидан ниҳоятда қаттиқ огоҳлантириб ўтишди. Бу ишни шундай ортиғи билан адо этишдики, ҳатто фаҳш, зулм ва тажовуз ишларига бунчалик қаттиқ инкор қилишмади. Зеро бидъатнинг зарари, динни бузиши ва динга зид келиши ана у ишлардан (фаҳш, зулм ва тажовуздан) қаттиқроқдир».
      Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳга савол берилди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини ҳақорат қиладиган, китобларида такфир ва ҳукмдорга қарши хуружга (қарши чиқишга одамларни) чақирадиган кимса бор. У вафот этган. Одамларга унинг ишини исмини айтган ҳолда баён қилишлик жоизми?
      Жавоб: (Исмини айтиб хатосини) баён қилинишида шубҳа йўқ! Ботил (эътиқодни) ўз ичига олган асар ва унинг муаллифи (залолатлари баён қилинади).
      Манба: http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=1877
      Аҳли сунна вал жамоа эътиқодида мана шундай қоида бор деб тасаввур қилсак ҳам, у кишининг ўзи фақатгина зарурат бўлганда шахсларнинг исмлари тилга олинади деб айтди. Энди, ушбу умматда фойда ва зарар масаласида уламолардан кўра ким кўпроқ илмга эга? Ахир ўнлаб уламолар бир овоздан Бин Ладин номини тилга олган ҳолда ундан ва манҳажидан одамларни огоҳ қилаётган экан, демак бунда уммат учун фойда бор. Агар бу бир бефойда иш бўлганида умматнинг забардаст уламолари унинг номини зикр қилиб ундан огоҳ қилмаган бўлишарди.

      Hulosa shuki: Usoma bin Ladenni adashgan toifalardan deb aytishdan mo’min kishi taqvo qiladi va hatto ularni yengilroq tanqidlar bilan ham g’iybat qilishdan taqvo qiladi.

      Ушбу хулосада хатолик бор. Усомани адашган деб айтишдан мўмин киши тақво қилади деб айтибди, бу билан умматнинг етакчи уламоларини тақвосизликда айблаган. Аллоҳ таоло айтадики: “Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур” (Фотир: 28). Ахир Аллоҳ таолонинг Ўзи уламоларни энг тақводор дея таърифлаб турган бир вақтда, қандай қилиб у киши уларни тақво қилмаётганлари, ғийбатчилик билан шуғулланаётганларига киноя қиляпти? Ахир у киши билмайдими бидъат аҳлига нисбатан ғийбат йўқ эканини?!

      Umumiy qoida aytiladiki: ular ham musulmon va ahlissunna birodarlar, oddiy insonlardek hatodan holimaslar.

      Аввало биз Усомани кофир демадик ва бирор олим уни кофир демаган.
      Юқоридаги қоида кимнинг қоидаси? Сиз айтган «аҳлди илм»нинг қоидасими? Қандай қилиб мусулмонларни такфир қиладиган, фасод портлатиш амалларини амалга оширадиган ва саноқсиз бузғунчиликларни қиладиган кишини аҳли суннадан деб айтяпти? У киши ким ўзи бировга тазкия берадиган? Агар у киши бирор кибор олимнинг сўзига суянган бўлса, қани келтирсин ўша фатвони. Оддий одамнинг ўйлаб топган қоидалари эса бирор қийматга эга эмас.
      Бин Ладин қилган хатолар оддий инсонлар қиладиган хато эмас, балки улкан залолатдир! Унинг қилган ишларига инсоф билан назар солган одам буни англаши осон.

      Ammo kimki ularning harakatlarini atroflicha o’rganib batafsil tanishib, Islomga hizmat qilish yo’lida ularning tajribalaridan ibrat olib, to’g’ri joylarini qabul qilib, hato joylarini rad qilaman desa, buning uchun uzoq muddat ilm va harakat kerak bo’ladi. VAllohu a’lam.

      Ботил аҳли рад қилинганда унинг солиҳ амаллари эътиборга олинмайди. Ушбу мувозанат манҳажи замонамиз бидъатчилари ўз раҳнамоларини ҳимоя қилиш учун тўқиб чиқарилган ботил манҳаждир.
      Уламоларимиз эса алҳамдулиллаҳ етарли илм ва тақво асосида ботил аҳлини рад қилиб келишмоқда, биз бунга заррача ҳам шак қилмаймиз. Фақатгина жоҳил ёки ҳавои-нафс аҳли Бин Ладин каби шахсларни ёнини олиши ва уни мақташи мумкин.

      Va yana shuni ham yozishni maqsadga muvofiq deb bildim:
      Zamonamizning mashhur olimlaridan Shayh Alboniy, Shayh ibni Boz va Shayh Usayminning shogirdi bo’lmish Shayh Abdulloh Asariy (Hafizahulloh) (”Salafi Solih Ahli Sunnah val Jamo’a e’tiqodi” nomlik kitobning muallifi)o’zining kundalik darslarida Usoma bin Laden haqida ulamolarning bergan fatvolarini ochiqlab Ahli Sunna Usoma haqida qanday tushunchada bo’lishini va qanday munosabatda bo’lishlarini aytib o’tganlar
      quyida ana shu linklarni keltiraman:

      Азиз биродаримиз, аввало биз турк тилини билмаганимиз, у видеода айни нима ҳақида гапирилганини билмаганимиз учун уни тушуна олмадик. Шу сабабдан видео манзилини ҳам олиб ташладик. Бизни тўғри тушунасиз деб умид қиламиз.
      Иккинчидан, Абдуллоҳ Асарийни ким олим деган? Бирор саҳиҳ олимнинг унинг номига айтган тазкияси сизга маълумми? У кишини сиз санаб ўтган уламоларнинг шогирдлари деб тасаввур қилсак ҳам, бу нарса ҳеч кимга олимлик мақомини бермайди. Қанчадан-қанча шахслар борки, улар сиз санаб ўтган олимлардан кўра каттароқ уламолардан илм олишган, шундай бўлсада улар залоалт аҳлининг йўлбошчилари бўлиб етишиб чиқишган. Сизга ожизона насиҳатимиз, бирор шахсни уламо деб гапиришдан тақво қилинг. Аввал у киши ҳақиқатдан уламо экани ҳақида бошқа уламолар гувоҳлик берганмилар ёки йўқми, аниқланг. Чунки олимнинг олим экани ҳақида биз омилар гувоҳлик бермаймиз, олимлар гувоҳлик беради. Омиларнинг гувоҳлиги эса ҳеч қандай вазнга эга эмас.
      Агарда у кишини бирор уламонинг тазкияси асосида уламо деган бўлсангиз, юқоридаги насиҳатлар сизга тегишли эмас деб ҳисобланг.

      Ҳурматли Abu Hafsa Andijoniy. Одатда биз турли асоссиз мулоҳазаларга эътибор қаратмаймиз ва ўчириб ташлаб уларга вақт сарф қилиб жавоб бермаймиз. Биз сизни холис биродаримиз деган гумон билан юқоридаги мулоҳазангизга ожизона фикримизни билдирдик. Айтган сўзларимиз ва келтирган манбаларимиздаги маълумотларни ўқиб фойда оласиз ва тегишли хулоса чиқарасиз деб умид қиламиз.
      Тавфиқ Аллоҳдандир.

  15. Assalamu alaykum va rohmatulloh.Site sohiblari nega birodar Abu hafsa Andijoniy Abdulloh Asariyning darsliklaridan naql qilgan sheyhlarni fatvolarini ochiqlab bergan sozlarini ochirib yubordinglar.Hop sizlar Abdulloh asariyni ulamo sifatida kormas ekansizlar hujattlarni fahmlay oladigon ahli ilm qatorida qabul qilarsizlar.sizlar ham sheylarni fatvolarini ozlaringiz tushingandek bazi masalalarga dalil qilib keltirar ekansizlar u kishini sozlariga ham etibor berishga yol qoyinglar.munozora odoblariga ham etibor beringlar.gapirilgan gaplarni hammasinin chiqarib agar etirozingiz bolsa odatizdek ostiga yozinglar.

  16. Yuqorida turk tilini tushinmaslikni manbani olib tashlashga bois qilib keltiribsizlar.Sizlarning tushinmasligingiz hammani tushinmaydi degani emasku.

    1. Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
      Биз саҳифамизда келтирилган ҳар бир маълумот ва манба учун масъулмиз. Шунинг учун шубҳали, хато ва тушунарсиз манба ва маълумотларни саҳифамизда чиқармаймиз. Унинг оқибатида одамлар чалкашиб кетишларидан хавф қиламиз. Илтимос оммага маълум бўлган тилда маълумотларни келтиринг, акс ҳолда маълумот манбаси ўчирилади.

  17. Асслому алайкум, аниклик киритиш учун саволим бор,1-савол салафия бу фирками, агар фирка булса хатолари ва 2 – саволим салафлар булар ахлисунна олимларими, яъни пайгамбар алайхиссалом ва у кишига эргашган кишиларми. жавоб учун олдиндан рахмат

  18. Ва алайкум ассалам ва роҳматуллаҳ ва баракатуҳ!
    Рустам. Салафия фирқа эмас бу манхаж худди ахли сунна деганидек.
    «Салафлар» — саҳобалар, тобеинлар ва илк муфаззал уч аср-авлодда яшаган ҳидоят имомларидан таркиб топган ушбу умматнинг асосидир. Кейинги асрларда яшаб, уларга эргашган, улар йўлидан юрган ҳар бир кишига, уларга нисбат ўлароқ, «салафий» дейилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan