Ширк кўринишлари
Муаллиф: Муҳаммад ибн Жамил Зайну
Дарҳақиқат, ширк кўринишлари ҳозир Ислом дунёсида мусулмонларнинг фалокатига асосий сабаблардандир. Мусулмонларга Аллоҳ томонидан юборилган фасод, зилзилалар, урушлар ва бошқа турдаги жазоларнинг сабаби бу уларнинг тавҳидга қарши чиққанликлари, ақида ва ҳаракатларида ширкнинг кўринишлари бўлгани учундир.
Бунга далил аксар мусулмон ўлкаларида кўпчилик мусулмонлар Исломдан деб олган ширкнинг ҳар хил турларининг пайдо бўлганидир. Шунинг учун улар уларни (ширк турларини) инкор этишмайди. Шу билан бирга билишадики Ислом ширкнинг кўринишларини ёки бунга бошлайдиган воситаларни йўқ қилиш учун келган. Бу кўринишлардан энг асосийлари қуйидагилар:
1. Аллоҳдан ўзгага илтижо, дуо қилиш. Бу туғилган кунини нишонлаш ёки тарихий бирор ҳодисани эслаш маросимларида қироат этиладиган (айтиладиган) ашулалар, шеърларда кўринади. Мен уларнинг шундай деганларини эшитдим:
«Эй Расуллар имоми, эй менинг ёрдамчим! Сен Аллоҳга калитдирсан. Менинг ҳаётимда ва Охиратимдаги суянчимсан. Эй Аллоҳнинг Расули, мени қўлимдан ушла, сендан бошқа ҳеч ким мен учун қийинчиликни осонликка алмаштира олмас. Сен мавжуд бўлганларнинг тожисан».
Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга ўхшаган нарсаларни эшитсалар эди, улар ўзларини улардан йироқ қилган бўлар эдилар. Чунки ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч ким қийинчиликни осонликка алмаштира олмайди.
Шунга ўхшаш газета, мужалла ва китобларда ёзилган шеърлар афсуски мавжуддир. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, авлиё ва солиҳ кишиларга нажот, ёрдам сўраб дуо қилиш ҳақиқадир. Ваҳоланки, бу истакларни улар (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, авлиё ва солиҳ кишилар) бажара олишга қодир эмаслар.
2. Авлиёлар ва солиҳ кишиларнинг масжидларга кўмилиши. Кўпчилик мусулмон ўлкаларидаги масжидларда устида қубба қурилган қабрларни кўрасиз. Баъзи кишилар Аллоҳдан сўрашни ўрнига улардан (қабрлардан) ёрдам, нажот сўрашади. Шубҳасиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги ҳадисда масжидда қабрларнинг бўлишини ҳаром қилганлар: «Ўз пайғамбарларининг қабрларини масжид (ибодат қилинадиган жой) қилиб олган яҳудий ва насронийларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин» (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Пайғамбарларнинг масжидларга кўмилиши шариатдан бўлмаса (ҳаром бўлса), қандай қилиб шайхларнинг масжидга кўмилиши ҳалол бўлсин? Айниқса, кўмилган инсон Аллоҳдан ўзгага мурожаат қилиб юрганлигини билганидан кейин. Шунинг учун ҳам бу ширкка олиб борувчи амалдир ва Ислом ширкни ва унга олиб борувчи барча йўл, воситаларни ҳаром қилган.
3. Авлиёларга назр қилиш. Баъзи кишилар авлиёларга атаб қурбонлик қилиш ёки садақа ва бошқа нарсаларни назр қилишади. Бу қасам назр ширкдир ва уни пайдо бўлишини тўсиш вожибдир. Чунки, назр бу ибодат ва у ягона Аллоҳга қилинади. Имроннинг хотини шундай деди:
«Парвардигорим, менинг қорнимдаги нарсани (ҳомилани дунё ишларидан) озод этиб, Сенга назр қилдим» (Оли Имрон сураси, 35-оят).
4. Пайғамбарлар ёки авлиёлар қабрлари атрофида қурбонлик қилиш. Ҳаттоки агар қурбонлик Аллоҳ учун аталган бўлса ҳам ҳаромдир. Чунки, бу бутларининг ва ҳайкалларининг қабрларида авлиёлари учун қурбонлик қилишган мушриклар амалларидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки Аллоҳдан ўзгага қурбонлик қилса, уни Аллоҳ лаънатлагай» (Муслим ривояти.)
5. Пайғамбарлар ва авлиёлар қабрлари атрофида тавоф қилиш (бирон нарса атрофида ибодат нияти билан айланиш): Масалан: Жийлоний, Рафааъий, Бадавий, Ҳуссайн ва бошқаларнинг қабрлари атрофида тавоф қилиш ширкнинг кўринишларидандир. Чунки тавоф бу ибодатдир ва Каъба атрофидан ўзга жойда уни қилиш мумкин эмас. Аллоҳнинг қуйидаги оятига кўра:
«Ва эски уй (Каъба)ни тавоф қилсинлар» (Ҳаж сураси, 29-оят).
6. Қабрларга қараб намоз ўқиш. Қабрларга қараб намоз ўқиш мумкин эмас. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Қабр устида ўтирманглар ва уларга қараб намоз ўқиманглар» (Имом Муслим ривоятлари).
7. Қабрларга саёҳат қилиш. Қабрлардан барака сўраш, излаш ёки улар атрофида намоз ўқиш мумкин эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Учта масжиддан ўзгага саёҳат қилмангиз. Масжид Ал-Ҳарам (Маккадаги Каъба), менинг масжидим ва Масжид Ал Ақсо» (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Демак, биз Мадинага борганимизда шундай ният қилишимиз керак: «Биз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларини зиёрат қилиш ва уларга салом бериш учун бораяпмиз» (Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини зиёрат қиламан деб ният қилиш мумкин эмас. Ният фақат масжидни зиёрат қилиш учун бўлиш керак).
8. Аллоҳ юборган қонундан бошқа қонун бўйича ҳокимлик қилиш. Қуръон ва саҳиҳ ҳадисга қарши бўлган қонунларга амал қилиш мумкинлигига ишониш ширк кўринишларидандир. Бунга яна мисол шуки, баъзи «уламолар» Исломга зид келган фатволар беришади. Масалан, рибони ҳалол қилишади. Ваҳоланки Аллоҳ рибо билан шуғулланган кишиларга уруш эълон қилган бўлса ҳам. Шунинг учун ҳам бу турдаги фатволарга эргашмаслигимиз керак. Акс ҳолда Исломга қарши амал қилиб қолган бўламиз.
9. Ҳоким ва шайхларга бўйсуниш. Бу қачонки кимдир ҳоким ёки шайхга Қуръон ва ҳадисга қарши масалада бўйсунса, у ҳолда бу бўйсуниш ширк кўринишларидандир, агар ўша киши ҳоким ёки шайхни Исломга қарши бўлган масаларда эргашиш мумкин деб ишонса. Бу Пайғамбаримизнинг қуйидаги айтганларига кўра: «Ҳеч кимга Аллоҳга осий бўлишликда бўйин солиш (эргашиш) мумкин эмас» (Саҳиҳ, Аҳмад ривояти).
Ва Аллоҳ таоло айтди:
«Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Парвардигор деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик килишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан покдир« (Тавба сураси, 31-оят).
Манба: Соф Ислом
Iltomos shirk xaqida yana koproq yozishni iloji bormi? Imom Muslim i Buxoriy rivoyatlaridan bolsa yaxshi bolardi yoki сылка Беринглар илтимос
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Ширк ҳақида кенгроқ маълумот олиш учун қуйидаги манзил мавзуларига мурожаат қилинг:
http://forum.tavhid.com/forumdisplay.php?fid=47