Норозилик намойишлари
Савол: Эркаклар ва аёллар томонидан ҳукумат ёки раҳбарларга қарши норозилик сифатида амалга оширалаётган намойишлар даъватнинг (тўғри) йўлими? Ва агар бу намойишчиларнинг бири ўз норозиликларида ўлдирилса, Аллоҳ йўлида шаҳид бўладими?
Жавоб: Мен эркаклар ва аёллар иштирокидаги намойишларнинг (бирон бир нарсанинг) ечим(и) сифатида жоизлигини билмайман. Аксинча, бу фитна ва ёвузликнинг сабабларидан бири ҳамда бир (гуруҳ) одамларнинг бошқа одамларга нисбатан ноҳақ зулми ва тажовузидир.
Қонуний воситалар бу (ҳукуматга йўналтирилган) ёзма равишдаги баёнотлар, тўғри услублар ишлатилган ҳолда насиҳат, яхшиликка даъват қилишдир. Мазкур нарса илм аҳлининг йўлидир. Бу – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари ва уларга яхшилик билан эргашганларнинг йўли. (Тўғри йўл) бу инқирозга учраганлар ва раҳбар орасидаги ёзма баёнотлар, музокара, у билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш ва унга маслаҳат бериш, унинг камчиликларини майдон ёки бошқа омма кўчаларида ошкора қилмасдан, балки унга хат ёзишдир. Ва Аллоҳ ёрдам берувчи, ёрдам Ундан кутилади, ва Унга таваккал қилинади
Шайх Аллома Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
“Муқтатафаат мин ақваалил-улама” кассетасидан олинди.
“Ал-Асалаҳ” журнали №30 59-61 с.