Норозилик амалиётлари
Савол: Умумий иш ташлаш билан бирга ёшларнинг бу гуруҳлари бир ерни эгалаб “ўтириш забастовкаси”ни амалга ошириб ҳукуматнинг мавқеларини ушлаб у ерда куну тун ҳозир-тайёр бўлиб туришади. Бунинг ҳукми қандай? Бунинг қонунда (шариатда) бирон бир асоси борми?
Жавоб: Албатта, бу услуб ҳукуматга босим ўтказиш учун ишлатилади ва менинг билишимча, у (мусулмонларнинг диёрига) четдан киритилган. Маълумки, воситалар ниятларга боғлиқ ва агар улар тақиқланган бўлмаса, ниятга қараб ҳукм қилинади. Сиз айтаётган жойни эгаллаб олиш ҳам биз юқорида умумий иш ташлаш борасида айтган ҳукмга тегишлидир (яъни, маълум шароитларни истисно қилган ҳолда ҳукуматга қарши чиқиш ноқонунийдир).
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
“Ас-Саҳватул-Исламия – Зовабит ва тавжиҳат” 286-287 с.
“Ал-Асалаҳ” журнали №30 59-61 с.