«Аллоҳу акбар»нинг маъноси
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Баъзи уламолар «Аллоҳу акбар» (Аллоҳ буюкроқдир)нинг маъноси «Аллоҳ кабир» (Аллоҳ буюкдир)дир, деб даъво қилишди. Бу жуда заиф даъводир. Чунки, ҳар бир инсон «кабир» (буюк) билан «акбар» (буюкроқ)нинг фарқини билади.[1]
Тўғри Аллоҳ Ўзини: «Кабирул Мутаъал» («Буюк ва Юксак Зотдир», Раъд: 9), деб номлади. Аммо «акбар»нинг маъноси «кабир»нинг маъносидан бошқадир. Улар Холиқ билан махлуқнинг орасидаги афзалликка киришишдан қочишди ва бу қочишлик улар қочган нарсага уларни йўлиқтирди. Улар шундай ҳолатга йўлиқишдики, агар бу сўзни зоҳирини олсак махлуқ билан Холиқ тенг бўлиб қолмоқда.[2]
Бу баъзиларнинг мана бу оятни тафсир қилганига ўхшайди, Аллоҳ таъоло айтади:
«Албатта Роббингизнинг Ўзи Унинг йўлидан озган кимсаларни яхшироқ билувчидир» (Қалам: 7). Айтишдики: «У билувчидир (яъни, Роббингизнинг Ўзи Унинг йўлидан озган кимсаларни яхши билувчидир), чунки агар билувчироқ, десангиз афзалроқ ва мафзул (афзал бўлмаган, ўзаро солиштириш ҳосил) бўлишини тақозо қилади».
Айтамиз: Аллоҳ ҳамма билувчилардан билувчироқ бўлишга нима тўсқинлик қилади? Аммо, Аллоҳ билувчи десанг, унинг шериги борлигини инкор қилмайдиган сўз айтган бўласан. Чунки, сен Аллоҳ билувчи ва фалончи билувчи, деган бўласан. Қайси бири васф қилишда ҳаққа яқинроқ, шериги йўқлигини ифода қиладиган лафзни айтганингми, у ҳам бўлса мутлоқ афзаллик, ёки шериги йўқлигини ифода қилмайдиган лафзни айтганингми?
Жавоб: Аввалгиси афзалдир. Аллоҳ Ўз нафси ҳақида айтади: Аллоҳ билгувчироқ. Қандай қилиб сен: Аллоҳ билгувчи, дейсан? Бу сўзларда маънодаги нуқсон бордир.
Демак, биз айтамизки: Аллоҳу акбар – Аллоҳ буюкроқдир, исми тафзил бобида. Бу ерда мафзул (афзал бўлмаган нарса) ҳар қандай нарса бўлиши мумкинлиги учун ҳазф қилинган (туширилган). Аллоҳ азза ва жалла ҳамма нарсадан буюкроқдир. Билувчироқдир сифати ҳақида ҳам шундай дейилади (Аллоҳ ҳамма нарсадан билувчироқдир).
Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммадга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Араб тилидаги манба: http://www.ibnothaimeen.com/all/books/ar…8056.shtml
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймин
Манба: Тавҳид форуми
[1] Бир сифатнинг бир нарса ёки шахсда бошқадагига нисбатан кўпроқ ва ортиқроқлигини билдирган исм исми тафзил (қиёсий сифат) деб аталади. Ўзбек тилида қиёсий сифатга кўпинча «роқ» қўшимчаси қўшилади ёки «-дан кўра», «нисбатан» каби сўзлар билан ифодаланади. Масалан: «тезроқ», «ўткирроқ».
[2] Араб тилида «кабир» сифати махлуқотларга ҳам ишлатилади. Ўзбек тилида ҳам буюк ёки улуғ деган сифатлар инсонлар, шаҳарлар ва бошқа нарсаларга ҳам ишлатилади.
assalamu alekum. Agar biz bunday tarjima qilsak, u holda Allohni barcha ism sifatlariga ‘roq’deb qoshib aytishga tori keladku.masalan ‘Koruvchiroq’. Ahir Allohni buyukligi mahluqlar buyukligi bilan olchanmaydiku.Alloh buyukdir va bu buyukligi Ozini Zotiga hosdir . Bandalarni buyukligi ozlariga hosdir.