Фитр садақаси кимларга берилиши керак?

Фитр садақаси кимларга берилиши керак?

Савол: Бозорларда баъзи кишилар фитр садақасини беринглар деб сўрашади. Бироқ биз уларнинг диндор ёки диндор эмаслигини билмаймиз. Улар орасида шундайлари борки, ҳолатлари яхши ва олган пулларини фарзандларига сарфлашади. Баъзилари эса маош олиб ишлашади, аммо мусулмончиликда сустроқ. Уларга фитр садақасини бериш мумкинми ёки йўқ?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Фитр садақаси камбағал мусулмонларга берилади, гарчи улар гуноҳ ишларни қилиб юрсалар ҳам. Бироқ уларнинг гуноҳлари уларни Исломдан чиқариб юборадиган гуноҳ бўлмаслиги шарт. Камбағал деганда кўринишидан камбағалга ўхшаган одам тушунилади. Гарчи у одам аслида бой бўлса ҳам. Фитр садақасини берадиган одам шунга лойиқ камбағал одамни топишга имкон қадар интилиши лозим. Кейинчалик у садақасини олган одам бой эканини билиб қолса ҳам унга зарари йўқ. У ўз бурчини адо этган бўлиб қолаверади, иншааллоҳ.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Набийимизга ва у кишининг оиласига ва саҳобаларига Аллоҳнинг саловот ва саломлари бўлсин!

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 3055-3.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудаён

Абдуллоҳ ибн Қуъуд

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan