Рамазонда кун бўйи ухлаш ёки беҳуш бўлишнинг ҳукми
Савол: Рамазонда кун бўйи ухлаш ёки беҳуш бўлган кишининг рўзасининг ҳукми қандай бўлади?
Жавоб: Энг тўғри фикрга кўра, агар инсон касаллик ёки бошқа бир сабаб билан беҳуш бўлса, унга намоз ўқиш вожиб бўлмайди ва ўтказиб юборган намозларининг қазосини ўқимайди. Рўзага келсак, киши ҳушсиз ҳолда ўтказиб юборган кунларининг рўзасини қайта тутиб бериши лозим бўлади.
Намоз ва рўзанинг фарқи шундаки, намоз такрорий ибодатдир. Агар инсон ўтказиб юборган намозларини қайта ўқимаса ҳам, у кейинги куни намоз ўқийди. Бироқ рўза эса такрорланиб турмайди. Шунга кўра, ҳайз кўраётган аёл ўтказиб юборган рўзасини тутиб беради, аммо намозларининг қазосини ўқимайди.
Шайх Муҳаммад ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ