Ҳожат чиқариш одоблари
86- عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ t قَالَ: كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ r إِذَا دَخَلَ اَلْخَلَاءَ وَضَعَ خَاتَمَهُ أَخْرَجَهُ اَلْأَرْبَعَةُ, وَهُوَ مَعْلُول ٌ.
87- وَعَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ r إِذَا دَخَلَ اَلْخَلَاءَ قَالَ: «اَللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ اَلْخُبُثِ وَالْخَبَائِثِ» أَخْرَجَهُ اَلسَّبْعَة ُ .
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кирсалар, узукларини ечиб қўярдилар». Тўртовлон ривоят қилди, унинг иллати бор.[88]
Яна ундан ривоят қилинади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кирсалар: «Аллоҳумма инни аъуузу бика минал-хубуси вал-хобаис», дердилар». Еттиовлон ривоят қилди.
Ҳожат чиқариш одоблари. Яъни, инсон кичик ёки катта ҳожат чиқармоқчи бўлса хулқланиши лозим бўлган одоблар. Лекин уламолар, Аллоҳ уларни раҳматига олсин, зикри қабиҳ бўлган нарсаларни киноя билан айтишади ва сийдик ва ахлат чиқаришни ҳожат деб номлашади. Билгинки, Аллоҳ Азза ва Жалланинг сенга улкан раҳмати бордир. Мана бу сенга келаётган овқат, аввало, уни Аллоҳ Азза ва Жалла ўстирди. Аллоҳ Таоло: «Сизлар экаётган нарсаларни кўрдингларми? Уларни сизлар ўстирасизларми, ёки Биз ўстирамизми?» Бунинг жавоби маълум ва равшандир: ўстирувчи – Аллоҳ Таолодир. «Агар Биз хоҳласак, уни похол (сомон, кукунга) айлантириб қўямиз, шунда сизлар ҳайрон қолиб: «Биз хасратда қолдик, балки ризқдан маҳрум бўлдик», дейсизлар». Яъни, агар Аллоҳ Азза ва Жалла хоҳласа, мана бу экинни ўсганидан, кўтарилганидан ва ейишга тайёр бўлганидан кейин сомонга айлантириб қўйиши мумкин, шунда сизлар ундан маҳрум бўласизлар. Аллоҳ Таоло: «Хоҳласак, уни ўстирмаймиз», демади, балки: «Хоҳласак, уни сомон қилиб қўямиз», деди. Яъни, нафслар унга боғланганидан ва тайёр бўлганидан сўнг, Аллоҳ Азза ва Жалла уни фойдасиз сомон (кукун) қилиб қўяди. Сен еяётган мана бу таомга қарагин: ким уни экиб, ўстириб, сенга келиши учун енгил қилган? Ким уни охиригача ҳисобсиз равишда пиширган-етиштирган? Кейин эътибор бергинки, уни еганингда қандай лаззатланасан ва унга ҳожатинг тушса, уни қандай талаб қиласан? Сен уни еганингда, оғзинда мазасини сезасан, ундан меъдангда озуқаланасан. Сўнг эътибор бергин, Аллоҳ Таоло шу жисмда уни нимага жойлаштиради? Бу Аллоҳ Таоло Ўзининг: «Ўзларингизда ҳам оят-аломатлар бор, қарамайсизларми?» сўзлари билан эътибор қаратган улкан аломатлардандир. Бадан жасаддаги улкан, жуда улкан лаборатория (завод)дир. Жигар, ичаклар, буйраклар, қораталоқ – барчанинг Аллоҳ Азза ва Жалла изни билан ўзига хос иши бор. Кейин қарагин: бу жисм таомдан ўзига озуқа бўладиган нарсани ичига олади, сўнг Аллоҳ фойдасиз бўлган нарсаларга муайян чиқиш йўлларини қилиб беради ва у осонлик билан унинг (кишининг) ихтиёри билан чиқиб кетади, магар сийдик ўшлай олмаслик ва шунга ўхшаш дардга чалинган киши ундай эмас. Бўлмаса, у ихтиёрлидир. Бу Аллоҳ Азза ва Жалланинг неъматидир. Кейин бу нарса қандай чиқиб кетишига қарагин: у енгиллик ва осонлик билан чиқиб кетади. Агар Аллоҳ хоҳласа, уни ушлаб қоларди. Агар Аллоҳ хоҳласа, сийдикни ушлаб қолади, шунда сенга кенг Ер тор бўлиб қолади ва бу сенинг ҳалокатингга олиб келади. Агар Аллоҳ хоҳласа, елни ёки ахлатни ушлаб қолади. Лекин бу улкан неъматлардир. Кейин Аллоҳ қоринга жойлаштирган елга назар ташла: у ичакларни очади ва натижада овқатнинг чиқиши енгиллашади ёки пастдаги овқатнинг чиқиши енгиллашади. Муҳими, агар инсон бу улкан неъматларни санамоқчи бўлса, бундан ожиз қолади. Худди Аллоҳ Азза ва Жалла айтганидек: «Агар Аллоҳнинг неъматларини санамоқчи бўлсангизлар, уларни ҳисоблай олмассизлар». Кейин Аллоҳ Таолонинг шаръий жиҳатдан берган неъматларига қара: У ушбу овқатланишга зикр тайинлади ва уни чиқаришда зикр тайинлади. Озуқани тановул қилишдаги зикрга келсак, у бошида «бисмиллаҳ» дейишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари тарбия қилаётган Умар ибн Саламага: «Эй бола, овқат емоқчи бўлсанг, бисмиллаҳ, дегин, ўнг қўл билан егин ҳамда олдингдаги овқатни егин», дедилар. Шунингдек агар овқат еб бўлсанг, сени Аллоҳга яқинлаштирадиган ва сенга фойдали зикр бор, у ҳам бўлса Аллоҳ Азза ва Жаллага ҳамд айтиш, чунки банда овқат еб Аллоҳга ҳамд айтса, ичимлик ичиб ҳамд айтса, У Зот бандасидан рози бўлади.[89] Шунингдек, ушбу таом (ҳазм бўлиб) чиққанида унинг бошланиши ва тугашида ҳам зикр бор. Бошланишда. Муаллиф раҳимаҳуллоҳ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоятини келтиради: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кирсалар (ҳожат учун холи жойга чиқсалар): «Аъуузу биллаҳи минал-хубуси вал-хобаис», дердилар». «Агар ҳожатхонага кирсалар», дегани, яъни агар кирмоқчи бўлсалар. Лекин бунинг маъноси: «Ҳожатхона ичига кирсалар», дегани эмас. Агар кирмоқчи бўлсалар: «Аллоҳумма инни аъуузу бика минал-хубуси вал-хобаис», дердилар. «Ал-хубс» – ёмонлик, «ал-хобаис» – ёмонлик аҳли. Бу Аллоҳ Азза ва Жалладан ёмонлик ва унинг аҳлидан паноҳ сўраганинг кабидир. Биринчи сўз «ал-хубус»да «б» заммали ривоят ҳам келган. Уни илм аҳли «ал-хубус» – «хобийс»нинг кўплиги деб тушунтирди, бу эса шайтондир. «Ал-хобаис» эса «хобийса»нинг кўплиги, бу эса шайтонларнинг урғочилари. Демак, шайтонлар эркакларининг ва урғочиларининг ёмонлигидан паноҳ сўраганларидекдир. Ушбу ҳолатда Аллоҳдан уларнинг ёмонлигидан паноҳ сўраш муносибдир, чунки ҳожатхона ошқозон ахлати – ҳожат чиқариш макони бўлиб шайтонларнинг паноҳ топадиган ва яшайдиган жойидир. Аллоҳ Азза ва Жалла Ҳаким Зотдир. Ифлос жойлар ифлослар учундир. Ва ифлослар ифлос жойлар учун. (Ёки ифлос эркаклар ифлос урғочилар учун.) Покиза кишилар учун покиза жойлар, покиза жойлар учун эса покиза кишилар. Карамли фаришталарнинг паноҳгоҳи Аллоҳ Таолонинг уйлари ва масжидлардир. Шайтонларнинг паноҳи эса ҳожатхоналар, ифлос, бадбўй нарсаларнинг маконидир. Агар (ҳожатхонага) кирсанг, ўша ифлос жойдаги шайтонларнинг ёмонлиги сенга тегиши мумкин, шунда сен: «Аъуузу биллаҳи мин шаррил-хубуси вал-хобаис», деб айт. Шунинг учун исёнкор жинлар кўпинча ҳожатхонада ҳукмронлик қилади, чунки у уларнинг масканидир. Баъзан инсон Аллоҳдан уларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрамасдан киради-да, унга ёмонлик етади. Шунинг учун ўша ерга кирмоқчи бўлсанг: «Аъуузу биллаҳи минал-хубуси вал-хобаис», деб айт. Шунингдек ҳадисда, гарчи у «Саҳиҳайн»да бўлмаса ҳам: «Бисмиллаҳ, аъуузу биллаҳи минал-хубуси вал-хобаис», деб келган. Демак, биродарим, Аллоҳ Азза ва Жалланинг зикрига тиришгин, ва билгинки, Ислом шариати қамраб олувчи ва умумийдир. Унда барча нарсага тегишли жойи бордир: кийим, таом, ичимлик, уйқу, масжидга, уйга, ҳожатхонага кириш, яқинлик қилиш ва ҳамма нарса. Ислом шариати оммавий, барча нарсани қамраб олувчидир. Ҳатто кийим киймоқчи бўлсанг, ўнг қўлинг чап қўлингдан олдин ўнг енгга киради. Шалвар ҳам шундай: чап оёғингдан олдин ўнг оёғинг киради. Ечишда эса бунинг акси: ўнгидан олдин чапини ечасан. Барча нарса Ислом шариатида бор, Аллоҳга ҳамд бўлсин! Аллоҳ Таоло бизни ва сизларни шунинг устида вафот эттириши сўраймиз. Бу шариат – умумий ва қамраб олувчидир, барча нарса унинг ичига киради. Бунинг маъноси шуки, ҳар қандай инсон ҳар қандай амални ўзи учун Аллоҳ Таолога яқинлаштирадиган ибодат қилиши мумкин. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.
Ўтган дарсда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кирсалар, узукларини олиб қўярдилар, дейилди.[90] У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узукларига: «Муҳаммад – Росулуллоҳ», деб ёзилган эди. «Муҳаммад» – пастда, «Росул» – ўртада, «Аллоҳ» эса тепада ёзилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам подшоҳларга хат ёзиб уларни Ислом динига тарғиб қилганларида бу узукни тутдилар. У зотга: «Улар (подшоҳлар) фақат муҳр қўйилган хатларни қабул қилишади», дейилганида узук қилдирдилар ва унга мана шу ёзув: «Муҳаммад Росулуллоҳ»ни ёздирдилар. Узук тақиш суннат эмас, лекин эркакларга мубоҳ иш, аммо аёлларга эса у зийнат ҳисобланади. Аёл эри учун бу узук билан зийнатланади. Аёл эри учун ораларида муҳаббат пайдо қиладиган барча нарса билан зийнатланиши талаб (тарғиб) қилинади. Аммо эркак учун бундай эмас. Лекин унга узук тақиш мубоҳ, ҳаром эмас, матлуб (мустаҳаб) ҳам эмас. Бироқ у тилла узук тақмайди, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буни эркакларга ҳаром қилдилар. Ҳатто бир кишининг қўлида узук кўриб қолиб шундай дедилар: «Сизлардан бирингиз ўтдан бир чўғни қўлига тақиб қўяди». Шунингдек тилла узук таққан кишининг қўлидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ечиб отиб юбордилар. У зот кетганларида ўша одамга: «Узугингни олиб ундан (бошқа мақсадларда) фойдалан», дейилди. У эса: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ташлаб юборган узукни олмайман», деди. У зот ҳожатхонага кирганларида узукларини олиб қўйишларига сабаб шуки, унда Аллоҳнинг исми бор эди. Шунинг учун бу ҳадисдан уламолар, Аллоҳ уларни Ўз раҳматига олсин, инсон Аллоҳнинг исми бор бирон нарса билан ҳожатхонага кирмаслик ҳукмини олишди. Бу Аллоҳ Азза ва Жалланинг исмини ҳурматлаш учундир. Лекин агар у Аллоҳнинг зикри ичида бор бирон нарса билан ҳожатхонага кириши керак бўлса, уни яширсин. Уламолар айтадики, агар унда исми, масалан, Абдуллоҳ ёки Абдурраҳмон нақш қилинган узуги бўлса ва у билан ҳожатхонага кириши керак бўлса, у ёзувни кўрсатмаслик учун ёзувни кафтнинг ичига қаратиб қўйсин ва уни мушт билан ушлаб олсин. Шунга ўхшаб агар инсонда Аллоҳнинг зикри ёзилган варақлар бўлса, у билан ҳожатхонага бунга эҳтиёжсиз кирмасин. Масалан, агар эшикнинг ортида қолдирса, унинг ўғирланишидан қўрқса, ёки уни унутиб қўйишидан хафвсираса, ёки инсонлар уни кўриб қолишидан қўрқадиган бирон нарсалар бўлса. Муҳими, агар бунга ҳожат бўлса, ҳеч қиси йўқ, айниқса, агар у ичкарида, чўнтагида кўринмай турса. Аммо Мусҳафга келсак, уламолар у билан ҳожатхонага кириш ҳаром дейишган, чунки Аллоҳ Таолонинг каломи сўзларнинг энг шарафлисидир. Улар айтдики, магар умумий жойда бўлса, Мусҳафни қолдирганида ўғирланиб кетишидан қўрқса, бу зарурат бўлиб, унда Мусҳаф билан ҳожатхонага киришга ҳеч қиси йўқ. Лекин у чўнтагида бўлиб, ўралган (беркилган) бўлсин, кўринмасин. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.[91]
88- وَعَنْهُ أي عن انس t قَالَ: , كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ r يَدْخُلُ اَلْخَلَاءَ, فَأَحْمِلُ أَنَا وَغُلَامٌ نَحْوِي إِدَاوَةً مِنْ مَاءٍ وَعَنَزَةً, فَيَسْتَنْجِي بِالْمَاءِ مُتَّفَقٌ عَلَيْه ِ.
89- وَعَنْ اَلْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ t قَالَ: قَالَ لِي اَلنَّبِيُّ r «خُذِ اَلْإِدَاوَةَ». فَانْطَلَقَ حَتَّى تَوَارَى عَنِّي, فَقَضَى حَاجَتَهُ مُتَّفَقٌ عَلَيْه ِ.
Ундан, яъни Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатга борганларида, мен ўзимга ўхшаган бола билан идишда сув билан найзача кўтариб келардик. Кейин у зот сув билан истинжо қилардилар (тозаланардилар)». Муттафақун алайҳ.
Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Идишни ушла», деб ўзлари кўзимдан ғоиб бўлгунча узоқлашдилар ва ҳожатларини чиқардилар». Муттафақун алайҳ.
Бу ҳадислар ҳожатдан кейинги тозаланиш (истинжо)га тегишлидир. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам халога, яъни ҳожат чиқаришга тайёрланган маконга кирганларида мен ва менга ўхшаш бола идишда сув билан найзача кўтариб келардик». Бу эса у киши Росул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг халодаги феъллари ҳақида айтиб бераётганига далолат қилади. «Ичида суви бор идиш кўтариб келарди». «Идава» – бу ичига сув қуйиладиган челакка ўхшаш чарм идишдир. «Аназа» – калта найза бўлиб унинг учида ўткирланган темир бўларди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқимоқчи бўлсалар сутра-тўсиқ бўлиши учун уни ерга санчиб қўярдилар. Ҳамда ҳожат чиқармоқчи бўлсалар, уни ерга санчиб устига кийим қўйиб бекинардилар. Анас: «Мен ва менга ўхшаш бола идишда сув билан найзача кўтариб келардик, у зот эса сув билан тозаланардилар», деди. Бу ҳадисда сийдик ва катта ҳожатдан сув билан тозаланиш жоизлигига ҳамда тош ишлатилмаса ёки латта-мато билан артилмаса ҳам бу кифоя эканлигига далил бор. Эҳтимол, бир киши: «Сув билан тозаланиб қўлини нажосат билан кир қиладими?» деб сўрайди. Биз айтамизки, у нажосатдан тозаланиш учун қўлини нажосатга уради, бу эса қабиҳ ҳисобланмайди ва одобга ҳам хилоф эмас. Бунинг мисоли, эҳромдаги кишининг эҳром кийимига ёки баданига хушбўй нарса тегса, у сув олиб уни ювса, қўли хушбўй нарсага тегади. Эҳромдаги кишига эса уни тегиш жоиз эмас. Шунда айтиладики, у хушбўй нарсани олиб ташлаш учун ушлади, бу эса уни истеъмол қилишга кирмайди. Шунингдек бу ҳадисда тошсиз ва латта-матосиз фақат сув билан чегараланишда ҳеч қиси йўқлигига далил бор. Яна бу ҳадисда ҳур, яъни қул бўлмаган одамнинг хизматидан фойдаланиш жоизлигига далил бор. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ва у билан бирга бўлган боланинг хизматидан фойдаландилар. Демак, инсонга ҳур одамнинг хизматидан, у ажр (ҳақ, пул) эвазига бўладими, ажрсиз бўладими, фойдаланиши жоиз бўлади. Лекин ёш болаларнинг хизматидан фақат уларнинг волийлари изни билан фойдаланилади, магар одат бўлган ишларда бўлса жоиз бўлади. Масалан, олдингда ўн ёшли бола бўлса, унинг хизматидан фақат волийсининг изни билан фойдалангин, магар кичик ишларда бўлса, майли. Мисол учун: «Фалон нарсани менга бер», «уни менга яқинроқ келтир», дейишингга ҳеч қиси йўқ, чунки бу одат бўлган. Аммо уни узоқ жойга ёки яқин бўлса ҳам турган-ҳозир бўлмаган жойга юборишинг фақат волийсининг рухсати билан бўлади. Чунки ёш бола ўзини тўлиқ бошқармайди. Муғийранинг ҳадисига келсак, у айтадики: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Идавани ол», дедилар. Бу эса челакка ўхшаш чарм идишдир. Уни мусофирлар кўтариб юришади. «Идишни ол», дедилар ва Муғийра уни олиб айтди: «У зот мендан ғоиб бўлиб ҳожатларини чиқардилар». Яъни яшириндилар, бирон бир киши кўрмайдиган даражада узоқлашдилар. Бу эса ҳожат чиқариш одобларидандир. Агар қуруқликда ҳожат чиқармоқчи бўлсанг, одамлар сени кўрмайдиган жойга узоқлашгин. Чунки инсон ҳожатини чиқаришга ўтирганида одамлар уни кўрса, бунда қабиҳлик ва одобга тескари нарса бор. Лекин кўринмайдиган жойга узоқлашгин: водийдами, пана жойдами, дарахт ортидами, қир ортидами, транспортдами, муҳими инсонлар олдида ҳожатга ўтирмагин. Ҳатто агар уларга орқангни қаратсанг ва улар авратингни кўришмаса ҳам, бундай қилма, чунки бу одобга хилофдир. Аммо одамлар олдида ўтириб авратни очиш ҳаром, жоиз эмасдир. Валлоҳу аълам.
masha Allah Alloh taolo bu odamga ajoyib sharhlashlik nematini berganda
assalamu alaykum, bu kitobni davomi qachan chiqadi? namoz boblari..anchadan beri kutaman chiqmayaptida.
Assalamu Aleykum.
Savol:
Taxoratda tupiqdan pastda bo’lgan ayoqni o’rab turuvchi ayoq kiyimlarga masx tortsa bo’ladimi, masalan tufliy,krasovka,basanuwka,kalish,kovush va h,k.
Malumki bular tupiqdan pastda bo’ladi, tupiqdan pastda bo’lgan ayoqni o’rab turuvchi ayoq kiyimlarga masx tortib namoz o’qisam bo’ladimi?
iloji bo’lsa dalili bn,javob beringlar iltimos.
Alloh uchun tezroq javobni yozsanglar Allohim bu saytni bardavom qilsin
jazakallohu xoyron.