«Булуғул Маром»га Ибн Усаймийннинг шарҳи

Таҳоратни бузувчи амаллар боби

67- عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ t قَالَ: كَانَ أَصْحَابُ رَسُولِ اَللَّهِ r -عَلَى عَهْدِهِ- يَنْتَظِرُونَ اَلْعِشَاءَ حَتَّى تَخْفِقَ رُؤُوسُهُمْ, ثُمَّ يُصَلُّونَ وَلَا يَتَوَضَّئُونَ   أَخْرَجَهُ أَبُو دَاوُدَ, وَصَحَّحَهُ اَلدَّارَقُطْنِيّ ُ.  وَأَصْلُهُ فِي مُسْلِم ٍ.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: «Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари – ул зотнинг замонларида – хуфтон намозини кутиб бошлари (мудроқдан кўкракларига) тушиб қоларди. Кейин улар таҳорат олмасдан намоз ўқишарди». Абу Довуд келтириб, уни Дорақутний саҳиҳ деди. Ҳадиснинг мазмуни Муслимда келган.

Ибн Ҳажар раҳимаҳуулоҳ «Булуғул-маром» китобида «Таҳоратни бузувчи амаллар боби», деди. «Навақизул-вузу» уни (таҳоратни) бузувчи амаллар дегани. Уламолар, Аллоҳ уларни раҳматига олсин, (ибодатни) бузувчи амалларни бир неча турли иборалар билан номлашади. Бу ерда «навақизул-вузу», дейишди. Намозда эса уни «мубтилатус-солат», деб номлашди. Рўзада эса – «муфсидатус-совм». Мана шу ибораларнинг барчаси битта маънода. «Навақизул-вузу», яъни таҳоратни бузувчи амаллар, яъни агар улар мавжуд бўлса, таҳорат бузилиб намоз ўқиш учун албатта янгитдан таҳорат олиш лозим бўлади. Билгинки, аслида киши шаръий таҳорат олса, унинг таҳорати қолаверади ва бузилмайди, модомики бунга далил бўлмаса. Агар сен бу қоидани билсанг, қайси киши сенга: «Бу таҳоратни бузади», деса, айтгин: «Сен далил келтиришинг лозим». Бу қоида шундайки, шаръий далил билан собит бўлган нарса фақат шаръий далил билан кўтарилиши (йўққа чиқиши) мумкин. Демак, агар бу таҳорат шаръий далил тақозоси билан тўғри эканлиги собит бўлса, қайси инсон бу таҳорат бузилди, деса, у шаръий далил келтириши лозим бўлади. Шунга биноан ҳар қандай инсон сенга, масалан: «Бу таҳоратни синдиради», деса, унга айтгинки: «Қани далил? Далил келтир». Агар у сенга: «Аёлни шаҳват билан ушлаш таҳоратни бузади», деса, унга: «Қани далил?» дегин. У сенга: «Қусиш таҳоратни бузади», деса, унга: «Қани далил?» дегин. У сенга: «Бадандан чиққан қон таҳоратни бузади», деса, унга: «Қани далил?» деб айт. Ҳар қандай нарса ҳақида сенга: «Бу таҳоратни бузади», дейилса, буни айтган кишига: «Қани далил?» дегин. Агар шаръий, тўғри далил олиб келса, биз уни қабул қиламиз, бўлмаса унинг сўзи рад этилади ва аслга амал қилинади, у эса таҳоратнинг қолишидир. Таҳоратни бузувчи нарсаларга сийдик, катта ҳожат ва ел киради. Юқорида махсига масҳ тортиш бобида Сафвон ибн Уссол ҳадисида келтирилдики: «Лекин катта ҳожат ва сийдик …». Яна қорнида бир нарса, яъни қулдираши бор киши ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан Абу Ҳурайранинг ҳадиси собит бўлди. Масалан, унда шубҳа пайдо бўлса: «Ел чиқдими, йўқми», ул зот айтдиларки: «Товушни эшитмагунича ёки елни (ҳидидан) топмагунича (намоздан) чиқиб кетмасин», дедилар. Демак, агар  ел, бу эса ҳаво, орқа тешикдан чиқса, у таҳоратни синдиради. Худди шундай орқа ёки олд тешикдан чиққан ҳар қандай нарса, у одатий нарса бўладими, ғайри оддий бўладими – барибир, у таҳоратни синдиради. Уйқу. Юқорида яна Сафвон ибн Уссол ҳадисида келдики, ул зот: «Лекин катта ҳожат, сийдик ва уйқудан», дедилар. Демак, уйқу таҳоратни бузади. Лекин муаллиф раҳимаҳуллоҳ таҳоратни синдирувчи амаллар бобини бошлаб зикр қилган Анас ҳадиси уйқуда тафсилот борлигига далолат қилади. Анас розияллоҳу анҳу айтди: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблари хуфтон намозини кутиб туришарди», яъни масжидда ҳозир бўлишарди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам эса хуфтон намозини кечиктиришни хуш кўрардилар. Ҳатто бир кеча чиққанларида туннинг учдан бир қисми ўтиб кетган эди. Ул зот айтдилар: «Бу айни (хуфтоннинг) вақтидир. Агар умматимга қийин бўлишидан қўрқмаганимда, (шу вақтда ўқийверардим)«. Шундай қилиб «саҳобалар ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламни кутишарди, ҳатто бошлари (кўкракларига мудроқдан) тушиб қоларди. Кейин улар таҳорат олмасдан намоз ўқишарди». Яъни уйқудан бошлари энгашиб қуйи тушарди. Сўнг улар таҳорат олмасдан намоз ўқишарди. Шунга биноан уйқуда тафсилот бор. Агар инсон уйқуга чуқур кетмаса, яъни таҳорати синганини (ел чиққанини) сезадиган бўлса, унинг уйқуси таҳоратни синдирмайди, гарчи у узоқ муддат давомида мудраб қолса ҳам. Лекин агар ел чиққанини ичида сезадиган бўлса, у таҳоратни бузмайди. Гарчи у ёстиқ устида ухлаётган (мудраётган) бўлса ва унга ухлаётгани туюлаётган бўлса, у ел чиққанини сезса, таҳорати бузилмайди. Муҳими, унинг онги (эс-хуши) ўзи билан бирга (жойида) бўлиши керак. Модомики у таҳорати синганини ичида сезадиган бўлса, шундай уйқу билан унинг таҳорати кетмайди. Агар уйқуга кириб кетса ва ел чиққанини ичида сезмайдиган бўлса, бунда унинг таҳорати кетади. Ҳатто фараз қилсакки, унинг олдида бир эшитадиган ва ҳид сезадиган киши бўлиб у ушбу ухлаган кишига: «Мен товуш ҳам эшитганим йўқ, ҳид ҳам сезганим йўқ», деса, лекин ухлаган одам уйқуга чуқур кетган бўлса, унинг уйқуси таҳоратни бузади. Шу билан бирга баъзан ундан ел чиқмагани равшан бўлса ҳам, ибрат инсоннинг ўзида. Модомики ел чиққанини у сезмайдиган бўлса, унинг таҳорати кетади. Бу таҳоратни бузадиган нарсалардан бири.[68] Таҳоратни бузувчи нарсалардан яна бири – қон. Агар у аёлнинг фаржидан чиқиб, ҳайз бўлса, у ғуслни вожиб қилади (ҳайзи тугаганидан сўнг). Агар истиҳоза (ҳайз бўлмаган қон) бўлса, у таҳоратни вожиб қилади. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки (орқа ва олд) тешикдан чиққан нарса таҳоратни бузишини айтдилар, у кам бўладими, кўп бўлади – барибир. Унинг жисми бўладими: сийдик, ахлат ва қон каби, ёки жисми бўлмайдими: ел каби – фарқи йўқ. Магар аёл фаржидан чиққан ел таҳоратни бузмайди, чунки аёл фаржидан чиққан ел қориндан (ичакдан) чиққан ел эмас, лекин у фаржнинг ўзидан чиқади. Шунинг учун у таҳоратни бузмайди. Аммо орқа тешикдан чиққан ел таҳоратни бузади. Чунки у қорин (ичак)дан – нажосатдан чиқади. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.

68- وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اَللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ: جَاءَتْ فَاطِمَةُ بِنْتُ أَبِي حُبَيْشٍ إِلَى اَلنَّبِيِّ r فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اَللَّهِ! إِنِّي اِمْرَأَةٌ أُسْتَحَاضُ فَلَا أَطْهُرُ, أَفَأَدَعُ اَلصَّلَاةَ? قَالَ: «لَا. إِنَّمَا ذَلِكَ عِرْقٌ, وَلَيْسَ بِحَيْضٍ, فَإِذَا أَقْبَلَتْ حَيْضَتُكِ فَدَعِي اَلصَّلَاةَ, وَإِذَا أَدْبَرَتْ فَاغْسِلِي عَنْكِ اَلدَّمَ, ثُمَّ صَلِّي   مُتَّفَقٌ عَلَيْه.  وَلِلْبُخَارِيِّ: ثُمَّ تَوَضَّئِي لِكُلِّ صَلَاةٍ.  وَأَشَارَ مُسْلِمٌ إِلَى أَنَّهُ حَذَفَهَا عَمْدً ا.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Фотима бинт Абу Ҳубайш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб шундай деди: «Эй Аллоҳнинг Расули, менда бачадондан доим қон (истиҳоза) келиб туради ва мен бундан ҳеч покланмайман (қон тўхтамайди). Мен намоз ўқишни тўхтатайинми?» Ул зот: «Йўқ. Бу фақат томир(дан келадиган қон)дир, ҳайз эмас. Ҳайзинг келса, намозингни тўхтат. Ҳайз тугаса, қонни ювиб намоз ўқийвер». Муттафақун алайҳ. Бухорий ривоятида: «Кейин ҳар намозга таҳорат ол», дейилган. Муслим эса бу қўшимчани атайин тушириб кетганига ишора қилди.[69]

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ «Булуғул-маром» китобида Оиша розияллоҳу анҳо ривоятини келтирди. У киши шундай дедилар: «Эй Аллоҳнинг Расули, менда бачадондан доим қон келиб туради ва мен бундан ҳеч покланмайман (қон тўхтамайди). Мен намоз ўқишни тўхтатайинми?» «Менда истиҳоза бўлади», яъни, «узоқ вақт давомида кўп қон келади ва мен бундан покланмайман». Ҳадиснинг зоҳири шуки, бу аёл ҳар ойи қон кўрарди, чунки у: «Мен покланмайман», деди. У: «Намозни тўхтатайинми?» деди. Ул зот: «Йўқ, бу томир», дедилар. Яъни, бу томирдан келадиган қон. Ҳайз қони эса томирдан келмайди, балки у Аллоҳ Азза ва Жалланинг изни билан бачадон туширадиган табиий одатий қондир. Томир қони ҳайз қонидан фарқли бўлади. Кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳайзи келса, яъни, ҳайз вақти келса, намозни тўхтатишни буюрдилар. Сўнг агар ҳайз кетса ва унинг вақти тугаса, ғусл қилиб намоз ўқишга буюрдилар. Ва (истиҳоза) қони теккан жойни ювиб ҳар намозга таҳорат олишни буюрдилар. Масалан, бу аёл ҳар ойда йигирма кун ёки бир ой қон кўрса, унда олдинги одат (ҳайз кўриш одати) бор. Биз унга айтамизки, фақат олдинги ҳайз одатингга кўра кутиб тур, сўнг ғусл қилиб намоз ўқийвер. Ҳатто қон келиб турса ҳам ғусл қилиб намоз ўқийвер. Мисол учун бу аёлнинг одати тўққиз кун (ҳайз кўриш) эди. Кейин у истиҳоза касаллигига чалинди ва қон унда доим ёки кўпинча келадиган бўлди. Биз айтамизки, одатий ҳайз вақти келса, кутиб туриб намоз ўқима. Эри унга яқинлик қилмайди, у рўза тутмайди ва ҳайз кўраётган аёл узоқлашадиган барча нарсадан[70] узоқ бўлади. Одатий ҳайзнинг тўққиз[71] куни тугаса, қонни ювиб ғусл қил, сўнг намоз ўқи. Кейинги намознинг вақти келса, таҳорат ол ва намоз ўқи. Учинчи намознинг вақти кирса, таҳорат олиб намоз ўқи. Илм аҳли айтадики, доим таҳорати кетадиган кишининг ҳукми ҳам шундай. Масалан, кишида доим бавл (сийдик) келиб турадиган бўлса, у бавлни ушлай олмайдиган бўлса, бунинг ҳукми ҳам истиҳоза аёлнинг ҳукми каби бўлади: у ҳар қачон намоз вақти кирганида таҳорат олади. Намоз вақти кирганидан сўнг таҳорат олса, хоҳлаганича фарз ва нафл намозларини ўқийверади. Доим ел келиб турадиган киши ҳам шундай. Баъзи кишиларда кўп ел бўлиб қорнида газ тўпланади ва уни ушлаб туролмайди. Унинг ҳукми ҳам сийдик доим келиб турадиган кишининг ҳукми каби. Биз унга айтамизки: «Фақат намоз вақти кирганида таҳорат ол. Агар сендан бирон нарса чиқса, уни тўхтата олмасанг, уни ман қилишга қодир бўлмасанг, у таҳоратни бузмайди». Чунки Аллоҳ Таоло шундай деган:

«Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани юклаймади» (Бақара: 286). Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.

69- وَعَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ t قَالَ: كُنْتُ رَجُلاً مَذَّاءً, فَأَمَرْتُ اَلْمِقْدَادَ بْنَ اَلْأَسْوَدِ أَنْ يَسْأَلَ اَلنَّبِيَّ r فَسَأَلَهُ ? فَقَالَ: «فِيهِ اَلْوُضُوءُ   مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ, وَاللَّفْظُ لِلْبُخَارِيّ ِ .

70- وَعَنْ عَائِشَةَ, رَضِيَ اَللَّهُ عَنْهَا; أَنَّ اَلنَّبِيَّ r قَبَّلَ بَعْضَ نِسَائِهِ, ثُمَّ خَرَجَ إِلَى اَلصَّلَاةِ وَلَمْ يَتَوَضَّأْ   أَخْرَجَهُ أَحْمَدُ, وَضَعَّفَهُ اَلْبُخَارِيّ ُ.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: «Менда тез-тез мазий келиб турарди ва мен Миқдод ибн ал-Асвадга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда сўрашни айтдим». Миқдод бу ҳақда сўраганди, у зот: «Бунда таҳорат олиш керак», дедилар. Муттафақун алайҳ, Бухорий лафзи.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан бирини ўпиб кейин намозга таҳорат олмасдан чиқиб кетдилар. Аҳмад ривоят қилди, Бухорий уни заиф, деди.[72]

Юқорида таҳоратни бузувчи баъзи нарсаларни айтдик: кичик ва катта ҳожат, ел, уйқу. Кейин муаллиф раҳимаҳуллоҳ бу бобдаги ҳадисларни келтириб Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ҳадисини келтирди. Бу киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччаси ва қизлари Фотима розияллоҳу анҳонинг эри эди. У кишида тез-тез мазий келиб турарди. Мазий – шаҳватдан кейин ажраладиган ва ҳис қилинмайдиган суюқ сув. Агар инсон шаҳватини сезса ва шаҳвати совуса, мана шу суюқликни сезади. Лекин унинг чиққанини эмас, балки унинг намлигини сезади. Бу кўп инсонларда бўлади, балки кўпчилик эркакларда бу нарса пайдо бўлади. Инсонлар ичида бу ҳолат бўлмайдиганлар ҳам бор. Али ибн Абу Толиб Росул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг куёвлари бўлгани учун ул зотдан сўрашга уялардилар ва Миқдод ибн ал-Асвадга бу ҳақда сўрашни буюрдилар. Али Росул соллаллоҳу алайҳи васалламга қизларига уйланган ҳолда шаҳватга тегишли савол билан рўбарў бўлишдан қўрқардилар. Шунда Миқдод Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда сўради. Шунда у зот: «Бунда таҳорат қилиш керак», дедилар. Яъни, агар инсондан мазий чиқса, унга  таҳорат олиш вожиб бўлади. Бошқа ҳадислардан унга олатини ювиш ва таҳорат олиш вожиблиги айтилган. «Сунан»ларда келган бошқа ҳадисларда унга олат ва икки моякни ювиб таҳорат олиш вожиблиги айтилган. Бу эса мазий таҳоратни бузувчи нарсаларга киришига далолат қилади, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга мазийдан таҳорат олишни буюрдилар. Шунингдек олат ва икки моякни ювиш вожиб, гарчи уларга мазий тегмаса ҳам. Тиббиёт уламоларининг айтишича, олат ва икки моякни ювишдаги ҳикмат – бу мазийнинг чиқишини камайтиради ва баъзан уни тўхтатиб қўяди. Бунда демак шаръий фойда билан бирга фиқҳий фойда бор. Ушбу ҳадисда бир неча фойдали хулосалар бор. Улардан: инсон аёлининг қариндошларига шаҳват ва фаржга тегишли бўлган нарсаларни очиқ айтмаслиги керак, чунки бу баъзан одобга тескари бўлиши мумкин. Фойдалардан бири инсон билишга ҳожати бўлган нарсани сўрашдан уялса, унинг номидан сўрайдиган одамни вакил қилиши вожиб бўлади. Чунки ҳаё Али ибн Абу Толибни сўрайдиган одамни вакил қилишидан тўсмади. Аммо билиш лозим бўлган ишни уялиб тарк қилиш жоиз эмасдир. Фойдалардан бири илмда вакил қилиш жоизлигидир. Яъни бир инсонни вакил қилиб, унга: «Фалончининг мажлисига бориб у айтган илмдан менга олиб кел», дейишинг. Ёки бир кишини диний савол сўраб беришга вакил қилиш. Фақат бунинг шарти у киши омонатда ва хотирасида ишончли бўлишидир. Яъни, сенинг наздингда у хотира ва омонат жиҳатидан ишончли бўлиши лозим. Токи сени алдамасин ёки эшитган нарсасига хилоф қилиб хато қилмасин. Фойдалардан бири мазий чиққанида олат ва икки моякни ювиш ҳамда таҳорат олиш вожиблигидир. Мана шу сабабдан – мазий таҳоратни бузиши сабабли муаллиф бу ҳадисни келтирди. Юқорида келтирилганидек, мазий кийим ёки баданга тегса, унга сув сепиш енгил поклаш учун кифоядир: сиқмасдан ва ишқаламасдан сув билан мазий теккан жойни қоплаш етарлидир, чунки у енгил нажосатдир.

Энди Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳадисига келсак, унинг айтишича Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан бирини ўпиб намозга таҳорат олмасдан чиқдилар. Бу ҳадиснинг санади заиф бўлса ҳам, бошқа йўллар билан собит бўлгани учун у ҳужжатдир: аёлни ушлаш («масс», «ламс») ва уни эркалаш таҳоратни бузмайди, гарчи шаҳват билан бўлса ҳам модомики ундан бирон нарса чиқмаса (мазий, вадий). Агар инсон таҳоратли ҳолида аёлини ўпса, ёки қучоқласа, ёки фаржидан бошқа жойини ушласа (эркаласа), у намоз ўқийверади ва унга таҳорат вожиб эмас. Магар мазий ёки вадий чиқса, унинг ҳукми вожиб бўлади. Бу билан Аллоҳ Таолонинг қуйидаги сўзи рад қилинмайди: «Ав лаамастумун-нисаа» (аёлларга яқинлик қилсангизлар), чунки ояти каримадаги «лаамастум» сўзидан мурод Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо тафсир қилганидек жимоъдир, қўл билан ушлаш эмас. У киши айтдики: «Лаамастумун-нисаа», яъни улар билан жимоъ қилишингиздир». Шунга биноан баъзи саҳобалар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, таҳоратли инсон аёлни ўпиши борасида айтишдики: «Мен аёлимни ўпаманми, ёки райҳонни ҳидлайманми, бунга эътибор бермайман». Яъни, мен ўпиш сабабли лаззат ва хурсандчилик топсам, бу зарар қилмайди, худди инсон райҳонни ҳидидан хурсанд бўлиб лаззат топганидек. Чунки бу таҳоратни бузмайди. Аёлни ушлаш ҳам шундай. Аллоҳ тўғри йўлга бошловчидир.

71- وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ t قَالَ: قَالَ رَسُولُ اَللَّهِ r  إِذَا وَجَدَ أَحَدُكُمْ فِي بَطْنِهِ شَيْئًا, فَأَشْكَلَ عَلَيْهِ: أَخَرَجَ مِنْهُ شَيْءٌ, أَمْ لَا? فَلَا يَخْرُجَنَّ مِنْ اَلْمَسْجِدِ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا, أَوْ يَجِدَ رِيحًا أَخْرَجَهُ مُسْلِم .

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар сизлардан бирингиз қорнида безовталик сезса ва ел чиққани ҳақида шубҳаланса, (ел) овозини эшитмагунича ёки ел ҳидини сезмагунича масжиддан чиқмасин». Муслим ривояти.

Яъни, инсон баъзан қорнида ғуриллашни, ёки қорни ҳаво билан тўлишини ва шунга ўхшаш нарсаларни сезиб ундан бирон нарса чиқдими, йўқми, деб иккиланиб қолади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳукмни баён қилиб бердилар: у таҳоратли бўлиб қолаверади ва овозни эшитмагунича ёки ҳидни сезмагунича мажиддан чиқмайди. Бу ҳадис собит бўлган нарса устига (ҳукм) қуриш ҳақидаги катта асосдир. Асл илгариги ҳолатда қолишдир. Бу қоидадан уламолар таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж, савдо ва фиқҳнинг барча бобларида кўп масалалар олишган. Бу – асл олдинги ҳолда қолишдир. Агар сен асл кўтарилдими (йўқолдими), деб иккилансанг, сен ўша аслга суян ва ҳеч нарса ҳосил бўлмади, (деб ҳисоблайвер). Биринчидан, биз ушбу ҳадис далолат қиладиган нарсадан бошлаймиз. Агар инсон ундан ел чиққанига иккиланса, бунга эътибор бермасин: то таҳорати кетганини аниқ билмагунича намозини давом этаверсин, Қуръон ўқийверсин ва таҳоратли киши қиладиган барча ишларни қилаверсин. Чунки асл таҳоратнинг қолишидир. Мана шунга ўхшаб шайтон кўп ҳолда олатдан бирон нарса чиқдими, деган васвасани келтиради. Баъзи инсонлар олатининг учида совуқлик сезади ва ундан бирон нарса чиқди, деб гумон қилади. Бунга эътибор бермаслик, бундан фикрини чалғитиш керак ва бирон нарса чиқдими, деб излаш керак эмас. Чунки баъзи инсонлар шундай совуқлик сезишса, авратини очиб бирон нарса чиқдими, деб қарай бошлайди. Бу эса хато ва Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантирган чуқур кетишга киради. У зот: «Чуқур кетувчилар ҳалок бўлди», дедилар. Уламолар, Аллоҳ уларни Ўз раҳматига олсин, уларнинг бошида имом Аҳмад ибн Ҳанбал, айтадики, бундан фикрни чалғитади ва унга эътибор бермайди. Ҳатто баъзи уламолар айтадики, шалвар ёки изорига сув сепади, шайтон уни чалғитмаслиги учун.[73] Шунингдек, агар инсоннинг таҳорати кетса ва намоз вақти кирганида таҳорат олдими, йўқми, деб иккиланса, биз айтамизки: «Сен таҳорат олмадинг», чунки асл таҳоратнинг йўқлигидир. Яна агар инсон намозини ўқиб бўлганидан сўнг тўрт, ёки беш, ёки уч ракаат ўқидими, деган ёки шунга ўхшаш иккиланишга борса, бунга қарамасин ва эътибор бермасин. Шунингдек, агар инсон тавоф қилиб бўлганидан сўнг етти марта тавоф қилдими, деган шубҳага борса, бунга аҳамият бермасин. Шунингдек, агар инсон (Сафо ва Марва орасида) саъй (тез юриш) қилиб бўлганидан сўнг етти ёки ундан кам марта саъй қилгани ҳақида иккиланса, унга аҳамият бермасин. Яна агар инсон мана бу нарсани фалончига сотдими ёки йўқми, деб иккиланса, бунга эътибор бермасин. Шунингдек, агар аёлини талоқ қилдими йўқми, деб иккиланса, талоқ қилмаган бўлади. Яна агар бир ишни қилмоқчи бўлиб, кейин иккиланиб: «Мен бу ишни қилмасликка қасам ичганман, деб қўрқаман», деса, бунга эътибор бермасин. Муҳими шуки, ушбу ҳадис фиқҳнинг барча бобларини ўз ичига оладиган улкан бир қоидага далолат қилади: асл илгариги ҳолатда қолишдир. Шунингдек, агар киши бирон бир ишни қилса ва буни рўзасини бузади, деб гумон қилса-ю, аниқ ишонч ҳосил қилмаса, биз айтамизки: «Асл илгариги ҳолатда қолишдир» (яъни, рўзаси бузилмаганлигидир). Шунингдек, агар бирон нарса таҳоратни бузадими, йўқми, деган шак бўлса, масалан, аёлни ушлаш таҳоратни бузадими, йўқми, биз айтамизки: «Бу таҳоратни бузмайди», модомики, сенда бу ҳақда аниқ ишонч бўлмаса. Бу жуда улкан қоидадир. Бу ҳадиснинг ушбу улкан қоидадан сўнг бўлган фойдаларидан бири яна ел таҳоратни бузувчи нарса эканлигидир. Чунки у зот: «То овозни эшитмагунича ёки елнинг (ҳидини) сезмагунича», дедилар. Фойдалардан бири – овозга асосан амал қилишдир. Лекин бу эшитиш аниқ бўлиши лозим. Гумонли бўлса, унга эътибор берилмайди. Агар фараз қилсакки, инсон ҳид ҳам сезмайди, овозни ҳам эшитмайди, унда айтамизки: «Қайси йўл билан (ел чиққанини) аниқ билса, шу билан амал қилади». Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни (овоз ва ел ҳидини) фақат мисол учун зикр қилдилар. Бундан мурод аниқ илм ҳосил бўлмагунича намозини тўхтатмасликдир. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.

Саволга жавоб: агар инсон таҳорати кетганидан сўнг таҳорат олганлигида (намоз ичида) иккиланса, намозини тўхтатсин, гарчи имом бўлса ҳам ва уларга ўша жамоатдан бошқа бировни имом қилиб қўйсин.

72 – وَعَنْ طَلْقِ بْنِ عَلِيٍّ t قَالَ: قَالَ رَجُلٌ: مَسَسْتُ ذَكَرِي أَوْ قَالَ اَلرَّجُلُ يَمَسُّ ذَكَرَهُ فِي اَلصَّلَاةِ, أَعَلَيْهِ وُضُوءٍ ? فَقَالَ اَلنَّبِيُّ r «لَا, إِنَّمَا هُوَ بَضْعَةٌ مِنْكَ   أَخْرَجَهُ اَلْخَمْسَةُ, وَصَحَّحَهُ اِبْنُ حِبَّان َ.

وَقَالَ اِبْنُ اَلْمَدِينِيِّ: هُوَ أَحْسَنُ مِنْ حَدِيثِ بُسْرَةَ.

73- وَعَنْ بُسْرَةَ بِنْتِ صَفْوَانَ رَضِيَ اَللَّهُ عَنْهَا; أَنَّ رَسُولَ اَللَّهِ r قَالَ: «مَنْ مَسَّ ذَكَرَهُ فَلْيَتَوَضَّأْ»   أَخْرَجَهُ اَلْخَمْسَةُ, وَصَحَّحَهُ اَلتِّرْمِذِيُّ, وَابْنُ حِبَّان َ.

وَقَالَ اَلْبُخَارِيُّ: هُوَ أَصَحُّ شَيْءٍ فِي هَذَا اَلْبَابِ.

Толқ ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: «Бир киши: «Мен олатимни ушладим», ёки: «Намозда киши олатини ушласа, таҳорат олиши лозимми?» деб сўради. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ. У сенинг бир аъзоинг холос», дедилар.  Бешовлон ривоят қилиб, Ибн Ҳиббон уни саҳиҳ деди. Ибн ал-Мадиний эса: «Бу Бусранинг ҳадисидан яхшироқ», деди.

Бусра бинт Сафвон розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким олатини ушласа, таҳорат олсин». Бешовлон ривоят қилиб, Термизий ва Ибн Ҳиббон саҳиҳ дейишди. Бухорий: «Бу ҳадис ушбу боб (мавзу)да келган ҳадисларнинг саҳиҳроғидир».

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ «Булуғул-Маром»нинг «Таҳоратни бузувчи амаллар» бобида олатни ушлаш билан таҳорат синиши ҳақида келган ҳадислар ичида иккита ҳадис келтирди. Биринчи ҳадис Толқ ибн Алининг ҳадиси. Унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда олатини ушлайдиган киши ҳақида сўралдилар: у таҳоратини қайта оладими? У зот: «Йўқ. У сенинг бир аъзоинг холос», дедилар. «Масс» (ушлаш) қўл билан тўсиқсиз бўлади. Чунки қўлдан бошқа аъзо билан ушлаш «масс» (ушлаш) дейилмайди. (Қўл ва олат орасидаги) тўсиқ (масалан, кийим) орқали ушлаш ҳам «масс» дейилмайди. Биринчи ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олатни ушлаш таҳоратни бузадими, деб сўралганларида: «Йўқ», деб унинг собит ва ўзгармайдиган иллатини кўрсатдилар. Айтдиларки: «У сенинг бир бўлагинг», яъни бир қисминг. Худди инсон қўли билан оёғини, ёки бошини, ёки қулоғини, ёки бирон аъзосини ушлаганида таҳорати кетмаганидек, олатини ушлаши ҳам шундай. Чунки у баданнинг бир қисми. Аммо Бусранинг ҳадисига келсак, унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким олатини (фаржини) ушласа, таҳорат олсин», дедилар. Уламолар, Аллоҳ уларни раҳматига олсин: инсон олатини ушласа, таҳорати бузиладими, йўқми, деган масалада турли фикр билдиришди. Тўғрироғи у таҳоратни бузмайди, магар шаҳват билан ушласа, бузилади. Шундай йўл билан Толқ ибн Али ва Бусранинг ҳадислари ўртасини жамлаймиз: агар олатини бошқа аъзолари каби ушласа, у таҳоратни бузмайди. Чунки (аъзолар ўртасида бу ҳолда) фарқ йўқдир. Агар олатини шаҳватли хос ушлаш билан ушласа, у таҳоратни бузади. Мана бу фикр ушбу масалада айтилганлар ичида ҳақиқатга энг яқинроғидир. Баъзилар айтадики, Бусра ҳадиси мустаҳаб маъносида айтилган, Толқ ибн Али ҳадиси эса вожиблик маъносида. Яъни, олатни ушлаш таҳоратни вожиб қилмайди, лекин бунда таҳорат олиш мустаҳаб. Лекин биринчи (юқорида айтилган) фикр тўғрироқдир: агар шаҳват билан ушласа, таҳорат вожиб бўлади, агар шаҳватсиз ушласа, вожиб бўлмайди. Лекин таҳорат олиш яхшироқ. Бу (юқорида айтилган масала), агар олатини ушлашни қасд қилган бўлса. Аммо агар ушлашни қасд қилмаган бўлса, бу таҳоратни бузмайди, бунда қийинчилик йўқ. Масалан, инсон шалварини боғламоқчи бўлиб олатини қасдсиз ушлаб олса (тегиб кетса), бу таҳоратини бузмайди. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.

74- وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اَللَّهُ عَنْهَا; أَنَّ رَسُولَ اَللَّهِ صَلَّى عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَصَابَهُ قَيْءٌ أَوْ رُعَافٌ, أَوْ قَلَسٌ, أَوْ مَذْيٌ فَلْيَنْصَرِفْ فَلْيَتَوَضَّأْ, ثُمَّ لِيَبْنِ عَلَى صَلَاتِهِ, وَهُوَ فِي ذَلِكَ لَا يَتَكَلَّمُ   أَخْرَجَهُ اِبْنُ مَاجَه.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким қайт қилса, ёки бурунидан қон оқса, ёки кекирса, ёки ундан мазий чиқса, намоздан чиқиб, ҳеч ким билан гаплашмай таҳорат олсин, кейин намозини давом эттираверсин». Ибн Можа ривояти. Аҳмад ва бошқалар уни заиф дейишди.

Бу ҳадис, муаллиф раҳимаҳуллоҳ айтганидек, заиф, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ эмас. Муаллифнинг буни зикр қилишдаги узри – унинг заифлигини ва унга суянилмасликни баён қилиш. Бу ҳадиснинг маъноси, инсон намоз ўқиётган бўлиб қайт қилса, ёки кекирса, – бу эса ошқозондан оғиз тўлиб ёки ундан камроқ миқдорда чиққан нарса, – ёки ундан мазий ажралса, ёки бурунидан қон чиқса, бориб таҳорат олсин. Ушбу ҳолда (мазкур ҳадисга биноан) у намозда бўлади. Кейин қайтиб намозини охиригача етказсин. Ушбу ҳадисдаги мана шу суратни билган бўлсанг, сенга унинг заифлиги ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ бўлиши мумкин эмаслиги равшан бўлади. Қандай қилиб инсон, масалан, таҳорати синганидан сўнг ҳаммомга бориб, таҳорат олиб, кейин қайтиб намозини охиригача етказади? Бу шоз (саҳиҳ санад билан келса ҳам, ўзидан кўпроқ ёки саҳиҳроқ ривоятларга тескари) ва мункар (заиф санад билан келиб саҳиҳ ривоятларга тескари)дир. У заиф, саҳиҳ эмас. Лекин биз сизларга айтганимиздек, муаллиф ҳеч ким алданиб қолмаслиги учун унинг заифлигини баён қилиб бу ерда уни зикр қилган. Энди бу ҳадисда айтилган тўрт ишга келамиз. Биринчиси, қайт қилиш. Қайт қилиш ҳар қандай миқдорда бўлса ҳам таҳоратни бузмайди. Агар инсон таҳоратли ҳолда қайт қилса, унинг таҳорати қолаверади ва у намозини ўқийверади, ҳеч қиси йўқ. Энди қайт қилинган нарса (қусуқ) нажосатми, йўқми? Кўпчилик уламолар уни нажосат ҳисоблаб кийим ва баданни ундан тозалаш вожиб дейишади. Баъзи уламолар уни нажосат эмас дейишди. Чунки агар у нажосат бўлганида Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам уни албатта баён қилган бўлардилар. Сабаби – бу кўп содир бўладиган ишлардандир ва умматда у кўп учрайди. Агар у таҳоратни бузганида эди, Аллоҳ ва Унинг Элчиси сийдик, ахлат ва елни баён қилганидек уни албатта баён қилган бўлишарди. Модомики Қуръон ва Суннатда қайт қилинган нарса (қусуқ) нажосат эканлиги топилмаган бўлса, у нажосат эмаслиги маълум бўлади. Аслида қайт қилиш, у кам бўладими, кўп бўладими таҳоратни бузмайди, ҳамда унинг нажосатлигига далил йўқ.[74] Нажосат эса далилга муҳтож бўлади, чунки нарсалардаги асл – уларнинг ҳалоллиги ва поклигидир. Магар унинг нажосатлигига ёки ҳаромлигига далил қоим бўлмаса. Лекин шунга қарамай инсон эҳтиётан кийимини ёки танасини теккан қусуқдан тозаласа, ҳеч қиси йўқ. Иккинчиси, мазий. Мазий нажосатдир, у таҳоратни бузади. Кимда мазий чиқса, у олатини ва икки моягини ювиши лозим. Мазий бу шаҳватдан сўнг чиқадиган майин сувдир. У шаҳват билан эмас, балки унинг кетидан чиқади. Агар шаҳват сўнса, инсон намликни сезади. Бу нажосатдир, таҳорат олиш ва (уни) ювиш вожиб. Лекин уни ювиш енгил бўлади: сувни бир сепиб қўйиш билан бўлади. Учинчиси, кекирик. Бу кекирганда оғиз тўлдириб ёки ундан кам миқдорда ошқозондан чиқадиган нарса. У нажосат ҳам эмас, таҳоратни ҳам бузмайди. Тўртинчиси, бурундан оққан қон. У оз бўладими, кўп бўладими, таҳоратни бузмайди. Лекин у нажосатми, йўқми? Кўпчилик уламолар уни нажосат дейишган. Лекин одам қонининг нажосатлигига далил йўқ, магар иккита ахлат чиқариш тешигидан чиқмаган бўлса: олат ёки аёл фаржи ва орқа тешикдан. Аммо бундан бошқасидан чиққан қоннинг нажосатлигига далил йўқ. Саҳобалар, Аллоҳ Таоло улардан рози бўлсин, уруш пайтда кўп қонга беланган кийимларида намоз ўқишарди ва уларни ювишмасди. Лекин шак-шубҳасиз, уни ювиш яхшироқдир. Биринчидан, кўриниш учун, иккинчидан кўпчилик уламоларнинг ихтилофидан чиқиб кетиш учун. Оишанинг ҳадисидаги мана шу тўртта зикр қилинган нарсанинг ҳукми шудир. Лекин муаллиф сўзидан эшитганинглардек, бу ҳадис заифдир.

75- وَعَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِيَ اَللَّهُ عَنْهُمَا; أَنَّ رَجُلاً سَأَلَ اَلنَّبِيَّ r أَتَوَضَّأُ مِنْ لُحُومِ اَلْغَنَمِ? قَالَ: إِنْ شِئْتَ قَالَ: أَتَوَضَّأُ مِنْ لُحُومِ اَلْإِبِلِ ? قَالَ: نَعَمْ   أَخْرَجَهُ مُسْلِم ٌ

75. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қўй (ва эчки) гўштини еганимдан кейин таҳорат олайинми?» деб сўради. (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Хоҳласанг», дедилар. У: «Туя гўштини еганимдан кейин таҳорат олайинми?» деб сўради. У зот: «Ҳа», дедилар. Муслим ривояти.

Жобир ҳадиси туя ва қўй-эчки гўшти таҳоратни бузадими, йўқми, деган масалада келган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буни баён қилиб тафсилотини айтиб бердилар. Қўй-эчкининг гўштига келсак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон ундан таҳорат олиши керакми, деб сўралганларида: «Агар хоҳласанг», деб жавоб бердилар. Яъни: «Хоҳласанг, таҳорат ол, хоҳласанг, таҳорат олма». Лекин агар пишган гўшт бўлса, афзали таҳорат олишдир. Чунки инсонга олов теккан нарсадан таҳорат олиш афзалдир.[75] Агар у (оловда) пишмаган бўлса, унда (бу гўштдан кейин таҳорат олишда) савоб ҳам, гуноҳ ҳам йўқ.[76] Аммо туяга келсак, бояги киши: «Туя гўштидан таҳорат олайинми?» деди. У зот: «Ҳа», дедилар. У ]зотнинг қўй-эчки гўшти ҳақида: «Хоҳласанг», дейишлари ҳамда туя гўшти борасида: «Ҳа», дейишлари туя гўштини ейиш таҳоратни вожиб қилишига далолат қилади. Акс ҳолда инсон унда ихтиёрли бўларди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қўй-эчки гўштида уни ихтиёрли қилиб туя гўшти ҳақида: «Ҳа», дейишларидан билинадики, туя гўштидан таҳорат олиш вожибдир. Агар инсон таҳоратли бўлиб туя гўштини еса, унинг таҳорати кетади: у қизил (лаҳм) гўшт бўладими, ёғ, бўладими, ёки ошқозон, ичак, жигар, юрак, бош бўладими, туя терисининг ичидаги нима бўлса, (таҳорат кетади). Уларнинг ками, кўпи орасида, пишмаган, пишгани орасида фарқи йўқ. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам бунинг тафсилотини айтмадилар. Усулул-фиқҳ қоидаларида тасдиқланган нарса шуки, эҳтимолли ўринда тафсилотнинг тарк қилиниши умумий сўзнинг ўрнида ўтади, (яъни умумий маънога эга).[77] Агар бир киши: «Туя сути ҳақида нима дейсизлар, у таҳоратни бузадими?» деса, айтамизки: у таҳоратни бузмайди. Чунки ҳадис матнлари фақат гўшт ҳақида келган. Сутга келсак, у ҳақда таҳоратнинг вожиблигига ҳадис матни келмаган. Лекин агар таҳорат олса, яхшироқ бўлади. (Туя сутидан) таҳорат олиш вожибмаслигига далил шуки, Урайна ва Жуҳайна қабилаларидан бир қавм Мадинага келганида улар касал бўлиб қолишди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга садақадан келган туялар олдига бориб уларнинг сийдиги ва сутидан ичишга буюрдилар, шу билан бирга уларга таҳорат олишга буюрмадилар. Чунки туянинг сути билан сийдиги аралаштирилиб ичилса ўша касалликка фойда беради. Ана ўша қавм садақага келган туялар олдига бориб уларнинг сутидан ва сийдигидан ичди ва соғайди. Уларга Аллоҳ шифо берди, лекин улар Аллоҳнинг неъматини куфрга алмаштиришди. Улар чўпонни ўлдириб, ўлдириш олдидан унинг кўзини чиқаришди. «Самл ал-айни»нинг маъноси, инсон темир игнани оловга чўғ бўлгунича киргизиб кейин у билан кўзига босади ва кўз оқиб тушади. Аллоҳ сақласин! Кейин улар чўпонни ўлдириб туяларни ҳайдаб кетишди. Бу хабар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етди. Шунда ул зот уларнинг кетидан одам юбордилар ва улар Мадинага олиб келинди. Кейин у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг қўлларини ва оёқларини тескарисига кесишга буюрдилар: ўнг қўл ва чап оёқ кесилди. Сўнг улар Мадинанинг иссиқ жойида жазирама иссиқда офтоб остида ташланди. Улар сув сўрашарди: «Бизга сув ичиринглар, сув беринглар», деб. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ўлгунларича тарк қилдилар. Чунки улар қабиҳ иш қилишди. Аллоҳ сақласин! Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга неъмат қилдилар, улар касал бўлишганида садақа туялар олдига чиқардилар ва уларни даволадилар. Улар эса тузалганидан сўнг – Аллоҳ сақласин – чўпонни ўлдириб ўша туяларни олишди. Бу жуда қабиҳ иш. Ва уларнинг жазоси ўша қаттиқ жазо бўлди. Чунки гуноҳ қачонки катталашса, токи одамлар ундан қочишсин деб, унинг уқубати ҳам катталашади. Бунинг сабаби шуки, инсонларга имкон очилса ёки волийлар уларни жазолашда енгиллик қилишса, улар – Аллоҳ сақласин – Ер юзида фасод тарқатишади. Аллоҳ Таоло Ўзининг Мукаррам Китобида:

«Аллоҳ ва Унинг Элчисига қарши урушганлар ва Ер юзида фасод тарқатганларнинг жазоси фақат ўлдирилиш, ёки хочга қоқилиш, ёки қўл-оёқлари тескарисига кесилиш, ёки ўша ердан бадарға қилинишдир. Бу уларга ушбу дунёдаги шармандалик. Охиратда эса уларга улкан азоб бор», деди (Моида: 33). Гуноҳ содир қилган кишига бу дунё ва охират азоби жамланганини фақат ушбу гуноҳ учун кўрдик. Аллоҳ сақласин! Бу жуда қаттиқ уқубатдир: дунёда хорлик ва уларга охиратда улкан азоб бор. Чунки улар Ер юзида фасод тарқатишди ва Аллоҳнинг динига ҳамда Унинг Элчиси шариатига қарши урушишди. Бу уларнинг жазоси бўлди. Ислом дини ўз ўрнида раҳмат, дадиллик ва қаттиқлик динидир. Бу жазолашдаги қаттиқлик Аллоҳнинг раҳматидир, чунки инсонлар ундан чўчиб уларнинг аҳволлари тўғриланади. Аллоҳ Азза ва Жалланинг қуйидаги сўзларига қаранглар:

«Сизларга қасос олишда ҳаёт бор» (Бақара: 179). Яъни, агар инсон бир шахсни атайин ўлдирса, биз қотилни ўлдирамиз. Аллоҳ эса буни ҳаёт деди, ваҳоланки бир ўлган кишининг ўрнига иккинчиси ҳам ўляпти. Лекин мана шу икки киши сабабли катта халқ ҳаёти сақланиб қолинади. Шунинг учун Ул Зот:

«Сизларда қасосда ҳаёт бор, эй ақл эгалари», деди. Эътибор бергин, «ақл эгалари», (деди). «Биз иккитани ўлдирсак, оловга ёғ сепамиз (бадтар қиламиз)», дема. Йўқ, бу ҳаётдир. Ақлингни ишлат.

«Сизларда қасосда ҳаёт бор, эй ақл эгалари», деди. Эътибор бергин, «ақл эгалари», (деди).

«Шояд тақводор бўлсаларинг». Муҳими, ана ўша кишилар садақа туяларига бориб сутидан ва сийдигидан ичишди, лекин уларга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сут ичишганида таҳорат олишни буюрмадилар. Бу эса туя сутидан таҳорат олиш вожиб эмаслигига далолат қилади. Лекин у (таҳорат олиш) эҳтиётроқдир. Чунки Аҳмад «Муснади»да яхши санад билан қилган ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туя сутидан таҳорат олинглар, дедилар. Ундан таҳорат олишга буюрдилар. Лекин бу мустаҳаб маъносидаги буйруқ. Валлоҳу аълам.[78]

Саволга жавоб: (туя гўштидан тайёрланган) шўрва ҳам таҳоратни бузмайди. Фақат унинг ичида кичик миқдорда ҳам гўшт бўлса, ўша гўштни еса, таҳорати кетади.

76- وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ t قَالَ: قَالَ رَسُولُ اَللَّهِ r  مَنْ غَسَّلَ مَيْتًا فَلْيَغْتَسِلْ, وَمَنْ حَمَلَهُ فَلْيَتَوَضَّأْ  أَخْرَجَهُ أَحْمَدُ, وَالنَّسَائِيُّ, وَاَلتِّرْمِذِيُّ وَحَسَّنَه ُ.

وَقَالَ أَحْمَدُ: لَا يَصِحُّ فِي هَذَا اَلْبَابِ شَيْءٌ.

76. Абу Ҳурайра розиялоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким маййитни ювса, ғусл қилсин. Ким уни кўтарган бўлса, таҳорат олсин». Аҳмад, Насоий[79], Термизий ривояти, Термизий уни ҳасан деди. Аҳмад эса: «Бу бобда бирон нарса саҳиҳ эмас», деди.

Маййитни ювиш фарзи кифоядир. Агар мусулмонлардан биронтаса ўлса, уни ювиш уларга вожиб бўлади. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафотда турганларида у кишидан туясидан йиқилиб бўйни синиб ўлган киши ҳақида сўраб келишди. Бир киши, Аллоҳ ундан рози бўлсин, Арафотда эҳромда туриб туясидан йиқилиб ўлди. Шунда улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан нима қилишлари ҳақида сўраб келишди. Ул зот айтдиларки: «Уни сув ва сидр билан ювинглар, икки кийимга кафанланглар, лекин атир суртманглар ва бошини ёпманглар. Чунки у Қиёмат куни талбия айтиб тирилади». Яъни, қабридан: «Лаббайка Аллоҳумма, лаббайка», деб туради. Бунинг сабаби шуки, у ибодат қилиб туриб вафот этди. Худди Аллоҳнинг йўлидаги мужоҳид каби: у Қиёмат куни қабридан чиққанида жароҳатидан қон оқади. Бу қоннинг ранги қон рангида, ҳиди эса мушк ҳидида бўлади. Эҳромда ўлган киши ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Уни ювинглар». Бу буйруқ фарзи кифоядир. «Сув ва сидр билан». Чунки сидр баданни яхши ювади. «Уни икки кийимга кафанланглар», – эҳром кийимларига. Шунинг учун эҳромдаги киши вафот этса, унга янги мато олиб келманглар. Уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрганларидек изорига ва ридосига кафанланглар. Унга (кафанга) хушбўй нарса суртманглар ва бошини ўраманглар. Чунки эҳромдаги киши бошини ёпмайди. У Қиёмат куни талбия айтиб тирилади. Агар бу ҳадис саҳиҳ бўлса, Росулнинг сўзлари бу ерда: «Ким маййитни ювса, ғусл қилсин». Яъни агар инсон уни ювса ва ювишда қатнашса, у ҳам ғусл қилади. Лекин бу вожиб маъносида эмас, балки мустаҳаб маъносида, чунки у ғуслни вожиб қиладиган иш эмас. Лекин, агар ҳадис саҳиҳ бўлса, мустаҳаб маъносида бўлади. Имом Аҳмад, Аллоҳ уни раҳматига олсин, бу ҳадисни саҳиҳ демасди. Айтардики: «Бу ҳадис саҳиҳ эмас, бу мавзуда бирон нарса саҳиҳ эмас». «Ким уни кўтарган бўлса, таҳорат олсин». Бунинг ҳам маъноси, агар ҳадис саҳиҳ бўлса, жаноза намозидан кечикиб қолмаслиги учун маййитни кўтарадиган киши уни таҳоратли ҳолда кўтарсин. Чунки у уйидан масжидгача ёки жаноза намозгоҳигача таҳоратли ҳолида кўтариб келса, у жаноза намозидан кечикмайди. Бўлмаса, кеч қолади. Бу (маъно), агар ҳадис саҳиҳ бўлса шундай. Лекин агар ҳиммати бизга кифоя бўлган, Суннат аҳлининг имоми Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳу Таоло айтганидек бу ҳадис саҳиҳ бўлмаса,[80] шунга биноан маййитни ювган кишига ғусл вожиб бўлмайди ва унга ғусл буюрилмайди ҳам. Ким уни кўтарган бўлса, у таҳорат олмайди. Лекин унга жаноза ўқимоқчи бўлган киши албатта таҳорат олиши лозим. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари умумийдир: «Таҳорати кетган киши таҳорат олмагунича унинг намозини Аллоҳ қабул бўлмайди».

Саволга жавоб: Йўқ, эҳромда ўлган киши шаҳид бўлмайди. Лекин эшитганинг каби у эҳром кийимига кафанланади. Магар куйган, ёки чўккан, ёки қорни оғриб ёки шунга ўхшаш сабаб билан ўлган бўлса, (шунда шаҳид бўлади).

77- وَعَنْ عَبْدِ اَللَّهِ بْنِ أَبِي بَكْرٍ رَحِمَهُ اَللَّهُ; أَنَّ فِي اَلْكِتَابِ اَلَّذِي كَتَبَهُ رَسُولُ اَللَّهِ r لِعَمْرِو بْنِ حَزْمٍ: أَنْ لَا يَمَسَّ اَلْقُرْآنَ إِلَّا طَاهِرٌ رَوَاهُ مَالِكٌ مُرْسَلاً, وَوَصَلَهُ النَّسَائِيُّ, وَابْنُ حِبَّانَ, وَهُوَ مَعْلُولٌ.

78- وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اَللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ r يَذْكُرُ اَللَّهَ عَلَى كُلِّ أَحْيَانِهِ   رَوَاهُ مُسْلِمٌ, وَعَلَّقَهُ اَلْبُخَارِيّ

77. Абдуллоҳ ибн Абу Бакр раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Амр ибн Ҳазмга ёзган хатларида шундай дейилган: «Қуръонни фақат пок ушласин». Молик мурсал ҳолда ривоят қилди, Насоий ва Ибн Ҳиббон эса уни мавсул (уланган) ҳолда ривоят қилишди. Унинг иллати бор.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳни барча вақт зикр қилардилар». Муслим ривоят қилди, Бухорий эса уни муаллақ ҳолда келтирди.

Амр ибн Ҳазм ҳадисига келсак, унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ёзган хатларида: «Қуръонни фақат пок ушласин», дедилар. Муҳаддислар бу ҳадиснинг мурсаллиги ва мавсуллигида ихтилоф қилишди. Лекин уммат бу ҳадисни қабул қилди, унга амал қилди ва унга рози бўлди. Шунга биноан у уммат амали эътибори билан саҳиҳдир, гарчи мурсал бўлса ҳам.[81] Демак, Қуръонни фақат пок ушлайди, яъни иккала – катта ва кичик таҳоратсизликдан пок бўлган киши. Агар сен Мусҳафни ушламоқчи бўлсанг, уни фақат таҳорат билан ушла. Аммо агар унинг саҳифаларини чўп ёки мисвок билан варақламоқчи бўлсанг, ёки ғилоф орқали уни ушламоқчи бўлсанг, ҳеч қиси йўқ, гарчи таҳоратинг бўлмаса ҳам. Аммо ғилоф (конверт) ичига солинган Мусҳафни (таҳоратсиз) ушласанг, ҳеч қиси йўқ. Шунингдек, Мусҳаф ундан ажралган ҳолда (солинган) қопчани ушласанг ҳам ҳеч қиси йўқ. Агар Мусҳаф жилди (муқоваси) унга қўшилиб кетган ва тикилган бўлса, унда унинг ҳукми ҳам Мусҳафнинг ҳукми каби бўлади, уни ушлама.

Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳадисига келсак, у киши айтди: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳни барча вақтда зикр қилардилар». Бунинг маъноси шуки, зикрда поклик (таҳорат) шарт қилинмайди. Ҳар қандай ҳолатда Аллоҳни зикр қилавер. Ҳатто жунуб бўлсанг ҳам, Аллоҳни зикр қилавер. Лекин Қуръонни жунуб ҳолатингда, ғусл қилмагунингча ўқима. Шунга биноан агар инсон таҳоратсиз ҳолда: «Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар, Ла илаҳа иллаллоҳу», деса, ҳеч қиси йўқ. Шунингдек инсон тафсирни ушласа ҳам ҳеч қиси йўқ, чунки у Мусҳаф эмас. Шунга ўхшаб ичида оятлар бор китобни ушласа ҳам ҳеч қиси йўқ. Чунки у Мусҳаф эмас. Таҳоратсиз ҳолда фақат Мусҳафни ушлаш ҳаром бўлади. Агар инсон: «Нима учун?» деб сўраса, айтамизки: Аллоҳ Таолонинг Каломини улуғлаш учун уни фақат пок ҳолатингда ушла. Шундан биламизки, бизга Мусҳафни эҳтиром қилиш вожиб бўлади, чунки у Роббимиз Азза ва Жалланинг Каломидир. Биз уни бозорларга ҳам, ифлослик бор жойларга ҳам ташлаймамиз ва Қуръонга ҳурматсизлик бўлган амални ҳеч қачон қилмаймиз. Чунки, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг Каломига ҳурматсизлик қилиш жуда ёмон ишдир. У сўзларнинг энг шарафлиси, энг тўғриси, энг яхшиси, энг фойдалиси. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.

Саволга жавоб: Яъни, инсон (таҳоратсиз ҳолда) Мусҳафга қараши жоиз, ва унинг устига бошқа китоб қўйиш жоиз. Лекин афзали бошқа китобни унинг устига қўйишдир.[82]

78- وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اَللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ r يَذْكُرُ اَللَّهَ عَلَى كُلِّ أَحْيَانِهِ   رَوَاهُ مُسْلِمٌ, وَعَلَّقَهُ اَلْبُخَارِيّ

79- وَعَنْ أَنَسِ]بْنِ مَالِكٍ] t  أَنَّ اَلنَّبِيَّ r اِحْتَجَمَ وَصَلَّى, وَلَمْ يَتَوَضَّأْ   أَخْرَجَهُ اَلدَّارَقُطْنِيُّ, وَلَيَّنَه ُ .  80- وَعَنْ مُعَاوِيَةَ t قَالَ: قَالَ رَسُولُ اَللَّهِ r  الْعَيْنُ وِكَاءُ السَّهِ, فَإِذَا نَامَتْ اَلْعَيْنَانِ اِسْتَطْلَقَ اَلْوِكَاءُ  رَوَاهُ أَحْمَدُ, وَالطَّبَرَانِيُّ وَزَادَ  وَمَنْ نَامَ فَلْيَتَوَضَّأْ

وَهَذِهِ اَلزِّيَادَةُ فِي هَذَا اَلْحَدِيثِ عِنْدَ أَبِي دَاوُدَ مِنْ حَدِيثِ عَلِيٍّ دُونَ قَوْلِهِ: اِسْتَطْلَقَ اَلْوِكَاءُ   وَفِي كِلَا الْإِسْنَادَيْنِ ضَعْف ٌ.

81- وَلِأَبِي دَاوُدَ أَيْضًا, عَنْ اِبْنِ عَبَّاسٍ مَرْفُوعًا: إِنَّمَا اَلْوُضُوءُ عَلَى مَنْ نَامَ مُضْطَجِعًا   وَفِي إِسْنَادِهِ ضَعْفٌ أَيْضً ا.

82- وَعَنِ اِبْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اَللَّهُ عَنْهُمَا; أَنَّ رَسُولَ اَللَّهِ r قَالَ: يَأْتِي أَحَدَكُمُ الشَّيْطَانُ فِي صَلَاتِهِ, فَيَنْفُخُ فِي مَقْعَدَتِهِ فَيُخَيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهُ أَحْدَثَ, وَلَمْ يُحْدِثْ, فَإِذَا وَجَدَ ذَلِكَ فَلَا يَنْصَرِفُ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا أَوْ يَجِدَ رِيحًا   أَخْرَجَهُ اَلْبَزَّار ُ.

83- وَأَصْلُهُ فِي اَلصَّحِيحَيْنِ مِنْ حَدِيثِ عَبْدِ اَللَّهِ بْنِ زَيْد ٍ  .

84- وَلِمُسْلِمٍ: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ نَحْوُهُ.

85- وَلِلْحَاكِمِ. عَنْ أَبِي سَعِيدٍ مَرْفُوعًا: إِذَا جَاءَ أَحَدَكُمُ الشَّيْطَانُ, فَقَالَ: إِنَّكَ أَحْدَثْتَ, فَلْيَقُلْ: كَذَبْتَ. وَأَخْرَجَهُ اِبْنُ حِبَّانَ بِلَفْظِ: فَلْيَقُلْ فِي نَفْسِهِ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳни барча вақт зикр қилардилар». Муслим ривоят қилди, Бухорий эса уни муаллақ ҳолда келтирди.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қон олдириб таҳорат олмасдан намоз ўқидилар. Дорақутний ривоят қилиб, уни заиф деди.

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Уйғоқ кўз орқа тешикнинг боғичидир. Агар кўзлар ухласа, ушбу боғич ечилиб кетади». Аҳмад ва Табароний ривояти, Табаронийда қўшимчаси бор: «Ким ухласа, таҳорат олсин».

Ушбу ҳадисдаги мазкур зиёда Абу Довуднинг Али ҳадисида ҳам келган, (лекин унда): «Ушбу боғич ечилиб кетади», сўзлари келмаган. Иккала санадда заифлик бор.[83]

Абу Довудда Ибн Аббосдан марфуъ ҳадис бор: «Таҳорат фақат ётиб ухлаган кишига вожиб». Унинг санадида ҳам заифлик бор.[84]

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизларнинг бирингизга намозда шайтон келиб орқа тешигига пуфлайди. Натижада унга таҳорати кетганлиги туюлади. Аслида эса унинг таҳорати кетмаган бўлади. Агар шу иш содир бўлса, у то (ел) овозини эшитмагунича ёки (ел) ҳидини сезмагунича намозини тўхтатмасин». Баззор ривояти.

Унинг асли иккала «Саҳиҳ»да Абдуллоҳ ибн Зайд ҳадисида мавжуд.

Муслимда Абу Ҳурайрадан шунга ўхшаш ҳадис бор.

Ҳокимда эса Абу Саъиддан марфуъ ҳадис бор: «Агар сизлардан бирингизга шайтон келиб: «Сенинг таҳоратинг бузилди», деса, унга: «Ёлғон гапирдинг», деб айтсин». Ибн Ҳиббон ривоятида эса: «Ичида айтсин …», дейилган.[85]

Бу ҳадислар ҳукмларининг кўпчилиги ҳақида юқорида гапирдик, лекин зикр қилмаганимизни айтамиз. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтди: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳни барча вақт зикр қилардилар». Яъни, Аллоҳнинг зикридан ул зотни ҳеч нарса тўсмасди. Ул зот Аллоҳни туриб, ўтириб, ётиб, таҳорат билан, таҳоратсиз зикр қилардилар, чунки Аллоҳ Азза ва Жаллани давомли равишда зикр қилиш амалларнинг афзалларидандир. Ҳатто бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб: «Эй Алоҳнинг Расули, Ислом қонунлари мен учун кўпайди», деди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Тилинг Аллоҳнинг зикридан тўхтамасин», дедилар. Яъни, зикрни кўп қилгин. Аллоҳ Азза ва Жалла Уни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолда зикр қиладиган ақл эгаларни мақтади. Ҳақиқатда уйғоқ қалб Аллоҳни ҳамма нарсада зикр қилади. Чунки у нимани кўрса, ўша нарса албатта Аллоҳ Азза ва Жалланинг оятларидан бўлади. Агар инсон қандай яралганини, ёки осмонни, ёки Ерни ва унинг ўсимликларини, ёки ниманики кўрса, шу билан у Роббиси Азза ва Жаллани эслайди.

Ҳар бир нарсада Унинг аломати бор,

Унинг Яккалигига далолати бор.

Шундай қилиб Росул солллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳни барча ҳолатларида зикр қилардилар, ҳатто жунуб бўлсалар ҳам, айтардиларки: «Ла илаҳа иллаллоҳ, алҳамдулиллаҳ, субҳаналлоҳ, ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», дердилар. Фақат Қуръон бундан мустасно. Чунки уни ғусл қилмагунича ўқимасдилар.[86] Анас розияллоҳу анҳунинг ҳадиси ҳам шундай. Унинг ҳукмлари ҳақида юқорида гапирилди. Бу ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қон олдириб, кейин таҳорат олмасдан намоз ўқиганлари айтилган. Қон олдириш маълум иш: бу бадандан бузилган қонни чиқариб ташлашдир. Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам санаб ўтган даволарнинг биридир. Уларнинг ичида асал ва куйдириш ҳам бор. Бу даво ўрганган кишига жуда фойдалидир. Унга ўрганмаганга эса у осон, унга аҳамият бермайди. Унга ўрганиб қолган кишига эса қони қайнаган пайтда албатта қон олдириши лозим. Қон олдиришнинг ўз ҳукмлари бор. Шулардан: у таҳоратни кеткизмайди, гарчи кўп қон чиқса ҳам. Чунки илгари гапириб ўтдикки, бадандан чиққан нарса таҳоратни бузмайди, агар иккита тешикдан чиқмаган бўлмаса: олд ва орқа тешик. Бундан бошқа нарса таҳоратни бузмайди: қусуқ, қон, ярадан чиққан суюқлик ва бошқаси. Буларнинг барчаси оз бўладими, кўп бўладими, таҳоратни бузмайди. Қон олдиришнинг ҳукмларидан яна шуки, инсон рўзадор бўлиб қон олдирса, рўзаси бузилади. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қон олган ва олдирган кишининг рўзаси бузилди», дедилар.[87] Унинг ҳукмларидан: эҳромдаги кишига жоизлигидир. Эҳром боғлаган киши қон олдириши жоиз, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлганки, у зот эҳромда бўлиб қон олдирганлар. Ҳатто бу иш бошнинг қон олдириш ўрнидаги сочларини қиришга олиб келса ҳам, ҳеч қиси йўқ. Яъни, агар инсон эҳромда бўлиб қони қайнаб бошидан қон олдиришга муҳтож бўлса, бошидаги сочини қиради, чунки сочи бўлатуриб қон олдиришга иложи йўқ. У сочини қириб қон олдиради ва унга ҳеч нарса бўлмайди: гуноҳ ҳам бўлмайди, фидя ҳам вожиб бўлмайди. Унинг ҳукмларидан шунингдек унинг ойда муайян вақтлари бўлишидир. Уни ушбу ишни қиладиганлар билади … Лекин агар инсонда қони қайнаб албатта қон олдириш керак бўлса, (қон олдираверади). Чунки қон олдиришга ўрганган баъзи инсонлар қон олдирмаса, гоҳо ҳушидан кетиб йиқилиши мумкин. Демак, қайси вақтда қонинг қайнаса, қон олдир. Аммо қолган ҳадисларга келсак, улар уйқуга тааллуқлидир. Юқорида биз айтдикки, уйқу (мудроқ) таҳоратни бузмайди, магар инсон ўзини сезмайдиган даражада чуқур уйқуда бўлса, (таҳорат бузилади).

3 thoughts on “«Булуғул Маром»га Ибн Усаймийннинг шарҳи

  1. Assalamu Aleykum.

    Savol:

    Taxoratda tupiqdan pastda bo’lgan ayoqni o’rab turuvchi ayoq kiyimlarga masx tortsa bo’ladimi, masalan tufliy,krasovka,basanuwka,kalish,kovush va h,k.
    Malumki bular tupiqdan pastda bo’ladi, tupiqdan pastda bo’lgan ayoqni o’rab turuvchi ayoq kiyimlarga masx tortib namoz o’qisam bo’ladimi?
    iloji bo’lsa dalili bn,javob beringlar iltimos.

    Alloh uchun tezroq javobni yozsanglar Allohim bu saytni bardavom qilsin

    jazakallohu xoyron.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan