Махсига масҳ тортиш боби
Муаллиф раҳимаҳуллоҳ «Махсига масҳ тортиш боби»да шундай деди:
58- عَنْ اَلْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ t قَالَ: كُنْتُ مَعَ اَلنَّبِيِّ r فَتَوَضَّأَ, فَأَهْوَيْتُ لِأَنْزِعَ خُفَّيْهِ, فَقَالَ: «دَعْهُمَا, فَإِنِّي أَدْخَلْتُهُمَا طَاهِرَتَيْنِ» فَمَسَحَ عَلَيْهِمَا مُتَّفَقٌ عَلَيْه ِ.
59- وَلِلْأَرْبَعَةِ عَنْهُ إِلَّا النَّسَائِيَّ: أَنَّ اَلنَّبِيَّ r مَسَحَ أَعْلَى اَلْخُفِّ وَأَسْفَلَهُ وَفِي إِسْنَادِهِ ضَعْف ٌ.
Ал-Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: «Мен пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим, у зот таҳорат олдилар. Мен махсиларини ечиш учун энгашгандим, у зот: «Қўй уларни, чунки мен уларни таҳоратли оёқларимга кийгандим», дедилар ва уларга масҳ тортдилар». Муттафақун алайҳ.
Ал-Муғийра ҳадисининг Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можанинг ривоятида: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам махсиларининг устига ва остига масх тортдилар», дейилган. Унинг санадида заифлик бор.
Муаллиф раҳимаҳуллоҳ таҳорат сифатини зикр қилганидан сўнг бу ҳадисларни келтирди. Чунки махси бу тери ва шунга ўхшаш нарсадан бўлиб оёққа кийиладиган нарсадир. Агар қадамларга кийиладиган нарса жун, ёки пахта ипидан, ёки шунга ўхшаш нарсадан бўлса, у «жавроб» (пайпоқ) деб номланади, оммада эса у «шурроб» (пайпоқ) дейилади. Махсига масҳ тортиш шариатнинг гўзаллигига ва енгиллигига киради. Чунки қадамларга, айниқса қишда совуқ тегади, оёқ чарчайди, майда нарса билан урилса ҳам, бармоғи ёки товони қонайди, ёки шунга ўхшаш ҳодисалар бўлади. Аллоҳ томонидан бандаларига енгиллик қилиб махси ёки жароҳатга[58] масҳ тортишни мубоҳ қилиб бериши шариатнинг гўзалликларига киради. Лекин унинг шартлари бор. Биринчи шарт – уларни таҳоратли ҳолда кийилиши. Демак, агар таҳоратсиз ҳолда кийилган бўлса, масҳ тортиш тўғри бўлмайди. Бунинг далили ал-Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳунинг ҳадисидир. Унда айтилишича, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлганида у зот таҳорат қилдилар. Оёққа келганларида ал-Муғийра махсиларини ечмоқчи бўлиб энгашди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: «Уларни қўй, чунки мен уларни таҳоратли оёқларга кийдим», деб уларга масҳ тортдилар. «Мен уларни таҳоратли оёқларга кийдим», деган сўзлари шунга далил бўладики, махси албатта таҳоратли ҳолда кийилган бўлиши керак. Агар таҳоратсиз ҳолда кийилган бўлса, таҳоратни ирода қилганида уларни ечиб қадамларни ювиш вожиб бўлади. Агар унутиб масҳ тортган бўлса, таҳоратини ва (шу ноқис таҳорат билан) ўқиган намозини бошқатдан қилади, чунки у махсини таҳоратсиз ҳолда кийган эди. Бу ҳадис инсонда махси бўлса, уларни ечмай масҳ тортиш афзалроқлигига далил бўлади. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уларни қўй, чунки уларни мен таҳоратли оёққа кийганман», дедилар. Бу эса уларнинг қолиши ва устларига масҳ тортилиши афзалроқлигига далил бўлади. Бу ҳадисда шунингдек таҳорат олишда бировнинг ёрдамини олиш жоизлигига далил бор. Чунки ал-Муғийра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ёрдам берди. Бунинг ҳеч қиси йўқ. Лекин инсон бировдан унга ёрдам беришни талаб қилмаслиги керак, чунки инсонлардан сўраш қораланган. Лекин бир киши сенга ҳурмат кўрсатиб ёрдам бермоқчи бўлса, афзали унга имкон беришликдир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадяни қабул қилардилар ва унинг соҳибини мукофотлаб ёрдам қилишига имкон берардилар. Ҳидоятларнинг яхшиси Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоятларидир. Лекин кимдир одамларнинг унга хизмат қилиши сабабли ўзининг манманлик ва кибрга кетишидан қўрқса, «эшикни ёпиб» (ман қилиб) бирон киши учун унга хизмат қилишига имкон бермаслигига ҳеч қиси йўқ. Ҳар бир ўринга яраша гап бор. Яна бу ҳадисда махсилар албатта пок бўлишига далил бор. Нажосатли этикларга масҳ тортиш дуруст эмас. Худди баъзи жоҳиллар қилганидек, йиртқич ҳайвоннинг ёки илоннинг ёки шунга ўхшаш нарсанинг терисидан қилинган этикларни сотиб олиб унга масҳ тортгани каби. Бу жоиз эмас, чунки уларнинг териси кучлироқ фикрга биноан нажосатдир. Бунинг сабаби шуки, улар ошланиш билан покланмайди. Гарчи баъзи уламолар: «Қайсики тери ошланса, пок бўлади», деган сўзларнинг умумийлигига биноан йиртқичнинг териси ошланса пок бўлади, дейишса ҳам. Демак кучлироқ фикр у нажосатлигича қолишидир, инсон уларни киймаслигидир ва агар унга хўл ҳолида тегса, ёки хўл қўли билан тегса қўли нажосат бўлади.[59] Аллоҳ тўғри йўлга бошловчидир.
Агар қадамлар таҳоратлими, таҳоратли эмасми, деб шак қилса, уларга масҳ тортмайди, чунки улар таҳоратли эканлигига албатта ишонч бўлиши лозим.
وَعَنْ عَلِيٍّ t قَالَ: لَوْ كَانَ اَلدِّينُ بِالرَّأْيِ لَكَانَ أَسْفَلُ اَلْخُفِّ أَوْلَى بِالْمَسْحِ مِنْ أَعْلَاهُ, وَقَدْ رَأَيْتُ رَسُولَ اَللَّهِ r يَمْسَحُ عَلَى ظَاهِرِ خُفَّيْهِ أَخْرَجَهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ.
61- وَعَنْ صَفْوَانَ بْنِ عَسَّالٍ t قَالَ: كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ r يَأْمُرُنَا إِذَا كُنَّا سَفْرًا أَنْ لَا نَنْزِعَ خِفَافَنَا ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ وَلَيَالِيَهُنَّ, إِلَّا مِنْ جَنَابَةٍ وَلَكِنْ مِنْ غَائِطٍ, وَبَوْلٍ, وَنَوْمٍ أَخْرَجَهُ النَّسَائِيُّ, وَاَلتِّرْمِذِيُّ وَاللَّفْظُ لَهُ, وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَصَحَّحَاه ُ.
Али, розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Агар дин рай-фикрга асосланган бўлганида махсининг остига унинг устига масҳ тортишдан кўра авлороқ бўларди. Мен эса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам махсиларининг устларига масҳ тортганларини кўрдим». Абу Довуд ҳасан санад билан ривоят қилди.[60]
Сафвон ибн Уссол розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар биз сафарда бўлсак, махсиларимизни жунуб бўлмаган ҳолда уч кун ва тун ечмасликка буюрардилар. Лекин катта ва кичик ҳожат, ҳамда уйқудан (таҳорат бузилганида махси устига масҳ тортардик)». Насоий ва Термизий ривоят қилишди. Лафзи Термизийники. Ибн Ҳузайма ҳам ривоят қилиб, уни иккови (Термизий ва Ибн Ҳузайма) саҳиҳ дейишган.
Юқорида махсиларга масҳ тортиш бобида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам махсиларига масҳ тортганлари айтилди. Муаллиф яна Муғийранинг заиф ривоятини келтирди. Унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам махсининг устига ва остига масх тортганлар, дейилган. Бу шоз, (ёки) мункар ривоят бўлиб унга эътибор берилмайди ва масҳ фақат махсиларнинг устига қилинади. Худди Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ҳадисида келгани каби, у киши шундай деди: «Агар дин рай-фикр устига қурилган бўлганида, махсининг остига унинг устига масҳ тортишдан кўра авлороқ бўларди. Мен эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам махсиларининг устига» ёки «махсининг устига масҳ тортганларини кўрдим». У киши айтяптики: «Агар дин фикрга асосланган бўлса». Рай-фикрдан мурод биринчи ҳаёл, биринчи (юзаки) фикрдир. Шунда инсон айтардики: «Махсининг остига масҳ тортиш авлороқ. Чунки махсининг ости ерга қаратилган бўлиб унга тупроқ ва азият (ифлослик) ёпишади. Шунда уни суртиш авлороқ бўлади». Лекин агар инсон ўйлаб кўриб (биринчи, юзаки) фикр кўзи билан эмас, балки ақл кўзи билан қараса, махсининг усти остидан кўра авлороқ эканини топади. Чунки унинг остини суртиш покликни зиёда қилмайди, балки ифлосликни кўпайтиради. Чунки масҳ тортиш ифлосликни кеткизадиган ювиш эмас. Масҳ – қўлингни хўллаб бирон жойнинг устидан ўтказиш. Агар буни остидан қилганингда, бу фақат кирликни кўпайтирган бўларди. Демак, ақл билан дин махсининг тепа қисми, яъни усти масҳ қилинадиган жой эканлигига далолат қилади. Масҳнинг кайфияти: икки қўлингни сув билан хўллаб, кейин махсининг устини бармоқларидан болдиргача бир марта суртасан, чунки ҳар қандай суртиладиган нарса қайта-қайта суртилмайди.[61] Кейин ўнг оёқ олдин суртилиб сўнг чапи суртиладими, ёки иккаласи бирга суртиладими? Бу эҳтимолли ҳолатдир. Суннат буни ойдинлаштирмайди. Эҳтимол, инсон иккаласини бараварига суртади: ўнг қўли билан ўнг оёғини, чап қўли билан чап оёғини. Эҳтимол, олдин ўнгидан бошлаб, сўнг чапини суртади, худди ювишда қилганидек. Бу ишда кенглик бор. У киши (Али) розияллоҳу анҳу айтяптилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам махсининг устини суртганларини кўрдим». Али розияллоҳу анҳудан «Саҳиҳ Муслим»да собит бўлганки, ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам масҳ тортишга вақт белгиладилар. Али ибн Абу Толиб махсига масҳ ҳақидаги ҳадисларни ривоят қилганлар жумласидадир. Махсига масҳ тортиш ҳадислари мутавотирдир, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан шаксиз собит бўлган. Шунга қарамай рофизийлар махсига масҳ тортишни ман қилиб: «Унга масҳ тортиш йўқ», дейишади. Ваҳоланки, махсига масҳ тортиш ҳадисларини ривоят қилганлар ичида уларнинг наздидаги имомларининг имоми Али ибн Абу Толиб бор. Бу эса ўша одамлар Аллоҳ Таолога шариат билан эмас, балки фикрлари билан ибодат қилишларига бўлган далиллардан биридир. Ҳар ҳолда баъзи илм аҳли, Аллоҳ уларни раҳматига олсин, баъзи суннат аҳли махсига масҳ тортиш ҳукмини ақида китобларида зикр қилишди, ваҳоланки у ақидадан эмас. Лекин бидъатнинг бошлиқларидан бири бўлмиш рофизийларнинг шиори масҳ тортмаслик бўлганида, баъзи суннат аҳли махсига масҳ тортишни ақидадан қилишди, чунки бу очиқ-ойдин шиордир. Рофизий махсига масҳ тортмайди. Шунинг учун бу бидъат бошлиқларига шиор бўлганидан сўнг суннат аҳли махсига масҳ тортишни эътиқодларидан қилишди. Кейин махсига масҳ тортишнинг муайян вақти ва муайян ҳолати бор. Бу ҳақда иншааллоҳ келасида сўз боради.
Саволга жавоб: Аллоҳ сенга барака берсин, таҳоратнинг ҳар бир аъзосига албатта янгидан сув олиш лозим.
– وَعَنْ صَفْوَانَ بْنِ عَسَّالٍ t قَالَ: كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ r يَأْمُرُنَا إِذَا كُنَّا سَفْرًا أَنْ لَا نَنْزِعَ خِفَافَنَا ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ وَلَيَالِيَهُنَّ, إِلَّا مِنْ جَنَابَةٍ وَلَكِنْ مِنْ غَائِطٍ, وَبَوْلٍ, وَنَوْمٍ أَخْرَجَهُ النَّسَائِيُّ, وَاَلتِّرْمِذِيُّ وَاللَّفْظُ لَهُ, وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَصَحَّحَاه ُ.
62- وَعَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ t قَالَ: جَعَلَ اَلنَّبِيُّ r ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ وَلَيَالِيَهُنَّ لِلْمُسَافِرِ, وَيَوْمًا وَلَيْلَةً لِلْمُقِيمِ. يَعْنِي: فِي اَلْمَسْحِ عَلَى اَلْخُفَّيْنِ أَخْرَجَهُ مُسْلِم ٌ
Сафвон ибн Уссол розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар биз сафарда бўлсак, махсиларимизни жунуб бўлмаган ҳолда уч кун ва уч тун ечмасликка буюрардилар. Лекин катта ва кичик ҳожат, ҳамда уйқудан (таҳорат бузилганида махси устига масҳ тортардик)». Насоий ва Термизий ривоят қилишди. Лафзи Термизийники. Ибн Ҳузайма ҳам ривоят қилиб, уни иккови (Термизий ва Ибн Ҳузайма) саҳиҳ дейишган.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши шундай деди: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусофир учун уч кун ва уч кечани, муқим учун эса бир кун ва бир кечани (муддат) қилиб бердилар». Яъни, махсига масҳ тортиш учун.[62] Муслим ривояти.
Бу ҳадисларни муаллиф раҳимаҳуллоҳ «Булуғул-маром» китобида махсига масҳ тортиш борасида келтирди. Биринчиси, Сафвон ибн Уссол, розияллоҳу анҳудан. У киши шундай деди: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам агар биз сафарда бўлсак, махсиларимизни жунуб бўлмаган ҳолда уч кун ва уч тун ечмасликка буюрардилар. Лекин катта ва кичик ҳожат, ҳамда уйқудан (таҳорат бузилганида махси устига масҳ тортардик)». У киши розияллоҳу анҳунинг: «Пайғамбар (махсини) ечмасликка буюрардилар», деган сўзларига келсак, инсон махси ёки пайпоқни таҳоратли ҳолда кийган бўлиб, кейин таҳорат олмоқчи бўлса, уларни ечмасдан устига масҳ тортаверади, худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Муғийрага айтганлари каби: «Уларни қўй (ечма), мен уларни таҳоратли ҳолда кийганман». Кейин уларга масҳ тортдилар. Лекин Сафвон розияллоҳу анҳунинг ҳадисида иккита фойда бор. Биринчиси, масҳ муддати. Иккинчиси, махсига масҳ тортиш мумкин бўлган таҳоратсизлик (ҳадас). Муддатга келсак, у бир кун ва бир кеча (муқимга), мусофирга эса уч кун (уч сутка). Бу муддат таҳорат кетганидан сўнг биринчи масҳ тортишдан бошланади ва уч кун тугаши билан тугайди. Бомдод намозида махси кийиб, таҳорат кетганидан сўнг пешин намози вақтида масҳ тортган бўлса, масҳ тортиш муддати пешин намозидан, масҳ тортган вақтидан бошланади. Агар бомдод намозидан сўнг соат олтида махси кийиб, соат ўн иккида масҳ тортган бўлса, муддат соат ўн иккидан бошланади. Яъни, биринчи масҳдан олдинги вақт муддатга ҳисоб қилинмайди. Бу биринчи, яъни таҳорат кетганидан сўнгги масҳ тортиш қоидаси. Сафвон ҳадисидаги иккинчи фойдага келсак, махсига масҳ тортиш мумкин бўлган таҳоратсизлик нима? Бу таҳоратсизлик – катта (ғоит) ва кичик (бавл, сийдик) ҳожат ҳамда уйқу. Яъни, кичик таҳоратсизлик (ҳадас). Аммо жанобатга келсак, унда масҳ тортиш мумкин эмас. Шунга биноан, агар инсон махси кийган ҳолда жунуб бўлиб қолса, уларни ечиб бутун баданини ювиш вожиб бўлади. Чунки жанобатда бутун баданини ювиш вожибдир. Фақат ярага ўралган боғич бундан мустасно. Бу ҳақда иншааллоҳ кейинроқ айтилади. Яна бу ҳадисда, яъни Сафвон ҳадисида кичик ва катта ҳожат таҳоратни бузишига далил бор. Орқадан ел чиқиши, туянинг гўшти ейилиши, инсон ўзини сезмайдиган чуқур уйқу ҳам таҳоратни бузади. Агар шундай (уйқу пайтида таҳоратсизлик пайдо) бўлса, таҳорат бузилади. Ғуслда эса махсига масҳ тортиш жоиз эмас.
Ундан кейинги Али розияллоҳу анҳунинг ҳадиси муқимнинг масҳ муддати бир кеча ва кундуз эканлигига далил бўлади. У таҳорат бузилганидан сўнг биринчи масҳ тортишдан бошланади. Агар фараз қилсакки, у бомдод намозида махси кийди ва ўша куннинг хуфтон намозини ўқигунича таҳоратли бўлиб турди. Кейин иккинчи куннинг бомдод намозида биринчи марта масҳ тортди. Мана шу масҳдан олдинги вақт ҳисобга олинмайди. Муддат иккинчи кундаги масҳдан бошланади. Шунда инсон баъзан таҳоратнинг бузилишига қараб йигирма намоздан кўпроқ вақтда масҳ тортиши ёки махси кийган ҳолда намоз ўқийди. Сен биринчи масҳ тортган вақтингдан ҳисоблаб, ундан олдинги вақтни ҳисобламасанг (шундай бўлади). Масалан, агар (мусофир) шанба куни бомдод вақтига махси кийса ва ухламагунича таҳорати бузилмаса. Кейин у якшанба куни соат учда бомдод намози учун масҳ тортса, шунда масҳ муддати якшанба куннинг эрталабки вақтидан бошланади. Ушбу масҳдан олдинги вақт ҳисобга олинмайди. Шунда шанба куни ҳисобланмай, якшанбадан бошланади ва комил душанба туни ҳисобга олинади. Энди агар у душанба куни бомдод намози учун масҳ тортиб сешанба тунида ухлагунича таҳоратли бўлиб турди, деб фараз қилсак, душанба куни (кундузи) унга ҳисоб қилинмайди, чунки унинг таҳорати бузилмаганди.[63] Кейин агар инсон пайпоқни ёки махсини муддат тугагунича ечса, унинг таҳорати бузиладими? Жавоби – бузилмайди ва у таҳоратли бўлиб қолаверади, лекин у (махси ва пайпоқни) фақат таҳоратли оёққа қайтадан кийиб олади.[64] Шунингдек агар муддат тугаса-ю, лекин киши таҳоратли бўлиб турса, унинг таҳорати бузилмайди ва у таҳорати бузилмагунича таҳоратли бўлиб туради. Муддат тугашида ҳам, махси ечилишида ҳам таҳорат бузилмаслиги – кучлироқ фикр. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.
Саволга жавоб: Қон таҳоратни бузмайди, агар олд ва орқа тешикдан чиқмаса. Қусиш ҳам таҳоратни бузмайди. Бадандан чиққан ҳар қандай нарса таҳоратни бузмайди, магар сийдик, катта ҳожат ва ел таҳоратни бузади.
63- وَعَنْ ثَوْبَانَ t قَالَ: بَعَثَ رَسُولُ اَللَّهِ r سَرِيَّةً, فَأَمَرَهُمْ أَنْ يَمْسَحُوا عَلَى اَلْعَصَائِبِ – يَعْنِي: اَلْعَمَائِمَ -وَالتَّسَاخِينِ- يَعْنِي: اَلْخِفَافَ رَوَاهُ أَحْمَدُ, وَأَبُو دَاوُدَ, وَصَحَّحَهُ اَلْحَاكِم ُ.
64- وَعَنْ عُمَرَ -مَوْقُوفًا- و]عَنْ] أَنَسٍ -مَرْفُوعًا-: إِذَا تَوَضَّأَ أَحَدُكُمْ وَلَبِسَ خُفَّيْهِ فَلْيَمْسَحْ عَلَيْهِمَا, وَلْيُصَلِّ فِيهِمَا, وَلَا يَخْلَعْهُمَا إِنْ شَاءَ إِلَّا مِنْ جَنَابَةٍ» أَخْرَجَهُ اَلدَّارَقُطْنِيُّ, وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَه ُ.
65- وَعَنْ أَبِي بَكْرَةَ t عَنْ اَلنَّبِيِّ r أَنَّهُ رَخَّصَ لِلْمُسَافِرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ وَلَيَالِيَهُنَّ, وَلِلْمُقِيمِ يَوْمًا وَلَيْلَةً, إِذَا تَطَهَّرَ فَلَبِسَ خُفَّيْهِ: أَنْ يَمْسَحَ عَلَيْهِمَا أَخْرَجَهُ اَلدَّارَقُطْنِيُّ, وَصَحَّحَهُ اِبْنُ خُزَيْمَة َ.
66- وَعَنْ أُبَيِّ بْنِ عِمَارَةَ t أَنَّهُ قَالَ: يَا رَسُولَ اَللَّهِ أَمْسَحُ عَلَى اَلْخُفَّيْنِ? قَالَ: «نَعَمْ» قَالَ: يَوْمًا? قَالَ: «نَعَمْ», قَالَ: وَيَوْمَيْنِ? قَالَ: «نَعَمْ», قَالَ: وَثَلَاثَةً? قَالَ: «نَعَمْ, وَمَا شِئْتَ» أَخْرَجَهُ أَبُو دَاوُدَ, وَقَالَ: لَيْسَ بِالْقَوِيِّ.
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кичик қўшин жўнатиб уларга салла ва оёқ кийимга[65] масҳ тортишга буюрдилар». Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилишди, ал-Ҳоким эса уни саҳиҳ деди.
Умарнинг ўз сўзидан ва Анасдан – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Агар сизлардан бирингиз таҳорат олиб махси кийса, уларга (кейинги таҳорат олишда) масҳ тортиб намоз ўқийверсин ва агар хоҳласа, уларни ечмасин, магар жунуб бўлиб қолмаса». Дорақутний ва ал-Ҳоким келтириб, ал-Ҳоким уни саҳиҳ деди.
Абу Бакра, розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусофирга уч кундуз ва кеча, муқимга эса бир кундуз ва бир кеча махсига масҳ тортишга рухсат бердилар, агар уларни таҳоратдан сўнг кийган бўлса. Дорақутний келтириб, Ибн Хузайма уни саҳиҳ деди.
Убай ибн Имора розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен махсига масҳ тортаверайми?» У зот: «Ҳа», дедилар. (Убайй): «Бир кунми?» деди. У киши: «Ҳа», дедилар. (Убайй): «Икки кунми?» деди. У зот: «Ҳа», дедилар. (Убайй): «Уч кунми?» деди. У зот: «Ҳа, ва қанча хоҳласанг», дедилар. Абу Довуд келтириб: «Кучли эмас», деди.
Бу кийилган махси ва бошқа нарсага масҳ тортиш борасидаги қолган ҳадислар. Юқорида биз ўтдикки, махси ва пайпоққа шартлар билан маҳс тортилади: таҳоратли оёққа кийилган бўлиши, кичик таҳоратсизликда бўлиши, чекланган муддатда бўлиши – муқимга бир кундуз ва кеча, мусофирга уч кундуз ва уч кеча. Бундан сўнг масҳ тортилмайди. Юқорида яна биз муддат ўтиши билан инсонда таҳорат кетмаса, у то таҳорати бузилмагунича таҳоратли бўлаверади, деб ўтдик. Яна юқорида ўтдикки, агар махси ёки пайпоқни масҳ тортганидан сўнг ечса, у таҳорати бузилмагунича таҳоратли бўлаверади. Муаллиф зикр қилган Савбон ҳадисига келсак, унда айтилишича Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кичик қўшин юбориб уларга «ат-тассаахийн» ва «ал-асоиб»га масҳ тортишни буюрдилар. «Ал-асоиб», яъни саллалар. «Ат-тассаахийн», яъни пайпоқлар. «Тассааххийн» деб номланишига сабаб, оёқ у кийилгани сабабли исинади. Бу ҳадисда шунга далил борки, инсонда оёғини иситувчи нимаики бўлса, шунга масҳ тортади: у йиртилган бўладими, йиртилмаган бўладими, енгил бўладими, оғир бўладими – оёғингга кийиб уни иситиш фойдаси ҳосил бўлган ҳар қандай нарсага масҳ тортилади. Аммо баъзи уламоларнинг тешилмаган ва қалин бўлиши каби шарт қўйишларига далил йўқ. Унинг номи махси қолгунича масҳ тортавер, чунки у қайдсиз мутлақ келган. Агар Аллоҳ Таоло ва Унинг Расули бир нарсани мутлақ айтган бўлишса, бизнинг қайд қилишимизга ҳаққимиз йўқ. Чунки қайд қилиш одамларга қийинчилик туғдириш бўлади. Демак, Аллоҳ ва Унинг Расули мутлақ қилган нарса мутлақлигича қолаверади ва бирон нарса билан қайд қилинмайди. Аммо саллага келсак, унга масҳ тортилади.
Тўртинчи кассета.
Аммо саллага келсак, агар инсон уни бошига ўраган бўлса, унга масҳ тортилади. Уламолар, Аллоҳ уларни Ўз раҳматига олсин, салла махси ҳукмига кириб албатта таҳоратли ҳолатда кийилиши лозим бўлиб, муқимга бир кеча-кундуз, мусофирга уч кеча-кундуз вақтга белгиланганми, ёки унинг ҳукмига кирмайдими, деган масалада ихтилоф қилишди. Асли шуки, у махси ҳукмига кирмайди. Чунки оёқ билан бош ўртасида очиқ-ойдин фарқ бор. Бошни аввалдан ювиш вожиб эмас. Унинг таҳорати унга масҳ тортиш ва бу таҳорат оёқнинг таҳоратидан енгилроқдир. Оёққа келсак, унинг таҳорати ювишдир, магар пайпоқ ёки махси бўлмаса. Шунда (махси билан салла ўртасида) қиёс қилиш тўғри бўлмайди. Шунга биноан инсон қачонки саллани таҳоратли ёки таҳоратсиз ҳолда кийса, муддат билан ёки муддатсиз бўлса, токи унинг бошида экан, унга масх тортаверади. Лекин агар уни ечса (бошига масҳ тортиши керак бўлади).[66] Лекин бу албатта шундай салла бўлиши керакки, уни ечишда бироз машаққат бўлиши керак. Аммо шапкага ва унга ўхшаш бош кийимга келсак, унга масҳ тортилмайди, чунки у салла каби эмас. Салла ўрашга, бир қисмини ушлаш ёки иккинчи қисмига киргизишга муҳтож бўлади. Бунинг натижасида бошни иситиш ҳосил бўлади. Уни ечиб бошга масҳ тортилганида иссиқдан сўнг совуқ таъсир қилиш хавфи бўлади. Шунинг учун салла (ҳукми) махсидан кўра енгилроқ бўлди. Баъзи уламолар салланинг бир учи орқадан қўйиб юборилган ёки жағнинг остидан ўралган бўлиши шартини қўйишди. Лекин бу тўғри эмас. Тўғриси шуки, модомики у салла бўлса, унга масҳ тортилади. Магар катта таҳоратсизликда ундай қилинмайди. Чунки катта таҳоратсизликда масҳ тортиладиган ҳеч нарса йўқ, барча нарса, ҳатто бош ҳам ювилади. Демак, катта таҳоратсизликда унга масҳ тортилмайди. Анаснинг (марфуъ ҳадисига) ва Умарнинг мавқуф ҳадисига ва улардан кейин келган ҳадисларга келсак, уларда инсон махсини албатта тўлиқ таҳоратли ҳолда кийган бўлиши лозимлигига далил бор. Чунки унда: «Агар бирингиз таҳорат олса», дедилар. Шунга биноан агар инсон бир оёғини ювиб, кейин бир пой махсини кийса, сўнг иккинчи оёғини ювиб (иккинчи) пой махсини кийса унга масҳ тортмайди. Чунки у ўнг махсини таҳорати комил бўлишидан олдин кийди. Демак, албатта олдин таҳоратни (икки оёқни ювиб) комил қилиб, кейин (махси кийиб, кейинги таҳорат олишда) масҳ тортиши керак. Баъзи уламолар эса ўнг оёқни ювиб, кейин унинг устига махси кийиб, сўнг чап оёқни ювиб унга махси кийишнинг ҳеч қиси йўқ, дейишди. Лекин эҳтиётроғи комил таҳорат олмагунча ўнг оёққа махси киймасликдир. Бизда яна масҳ тортиладиган бир нарса қолди: жароҳатга ёки синган (аъзога) ўралган боғич. Унга кичик ва катта таҳоратсизликда масҳ тортилади, унга чекланган вақт йўқ ва уни таҳоратли аъзога ўралган бўлиши шарти йўқ.[67] Масалан, инсоннинг билаги синса, кейин у унга боғич ёки гипс(ли боғич) боғласа, ёки унда жароҳат бўлиб уни остида дориси бор боғич билан боғласа, ушбу боғичга катта ва кичик таҳоратсизликда муддатсиз ва таҳоратга кийилганлик шартисиз масҳ тортаверади. Шунингдек агар орқасида оғриқ сабабли пластир боғичи бўлса, катта таҳоратсизликда устидан (ҳўл) қўлини юргизиб масҳ тортаверади ва бу уни ювишдан кифоя бўлади, то тузалиб уни олиб ташламагунича. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.
Саволга жавоб: саллага масҳ тортилганида унинг устидан қўл айлантириб юргизилади. Яна бошнинг очилиб турган олд қисмига ҳам масҳ тортиш суннат бўлади.
masha Allah Alloh taolo bu odamga ajoyib sharhlashlik nematini berganda
assalamu alaykum, bu kitobni davomi qachan chiqadi? namoz boblari..anchadan beri kutaman chiqmayaptida.
Assalamu Aleykum.
Savol:
Taxoratda tupiqdan pastda bo’lgan ayoqni o’rab turuvchi ayoq kiyimlarga masx tortsa bo’ladimi, masalan tufliy,krasovka,basanuwka,kalish,kovush va h,k.
Malumki bular tupiqdan pastda bo’ladi, tupiqdan pastda bo’lgan ayoqni o’rab turuvchi ayoq kiyimlarga masx tortib namoz o’qisam bo’ladimi?
iloji bo’lsa dalili bn,javob beringlar iltimos.
Alloh uchun tezroq javobni yozsanglar Allohim bu saytni bardavom qilsin
jazakallohu xoyron.