Фатво замон ва маконнинг ўзгариши билан ўзгарадими?
بسم اللهالرحمن الرحيم
Ислом олами бу асрда Ғарбга, унинг қуввати ва моддий тайёргарлигидан ҳайратланишга гувоҳ бўлмоқда. Ушбу ҳайратланиш (мусулмонларни) моддиюнлик (материализм) орқасидан (елиб-югуриб) хансираш ва ер (дунё ҳаёти)га берилиб кетишга олиб келди. Фақат улардан Аллоҳ хоҳлаганлари ундоқ эмас.
Барча мусулмонлар олдида дунё шаҳватлари-ю, фитна эшиклари ҳалол ва ҳаром нарсалари билан очилди, ҳамда Аллоҳ мубоҳ қилган нарсани танлаб, Ул Зот ҳаром қилган нарсадан ҳазир бўлган киши чўғ ушлагандек бўлиб қолди. Бу ҳам етмаганидек, бир қанча сони кам бўлмаган муфтийлар пайдо бўлди. Улар уламоларнинг баъзи ихтилофли масалаларидаги хилофларини мазҳаблар ичидан ясалган (янги) фиқҳ билан чиқиш учун ўзларига кенглик деб топишди. Улар “мусулмонларга енгиллик қилиш” даъвоси билан янги мазҳаб тузиш учун уламоларнинг рухсатларини йиғишди, лекин далил (бу рухсатнинг) йўқлигини қувватлашига эса, кўз юмишди!
Абу Идрис Аъизуллоҳ ибн Абдуллоҳ ал-Ховланий раҳимаҳуллоҳ айтдики, унга Муознинг соҳиби Язид ибн Амира хабар берди: “Муоз ҳар қачон (Аллоҳни) эслаш мажлисига ўтирганида шундай дер эди: “Аллоҳ Одил Ҳакамдир. Унинг исми муборакдир. Шубҳаланувчилар эса ҳалок бўлишди”. Муоз ибн Жабал бир куни ўтирган мажлисида шундай деди: “Сизларнинг олдиларингизда фитналар турибди: мол-дунё кўпаяди, Қуръон очилади-да, ундан мўмину-мунофиқ, озоду-қул, эркагу-аёл, каттаю-кичик фойдаланади. Шундай вақт келадики, бир киши: “Нега инсонлар менга эргашмаяпти, ахир мен Қуръон ўқияпман-ку?” дейди. “Аллоҳга қасамки, то уларга бошқа – янгисини қилиб бермагунимча, улар менга эргашмайди” (дейди). (Диндаги) янги пайдо қилинган нарсадан ҳазир бўлинглар, чунки (диндаги) янгилик адашишликдир. Ҳаким (олим)нинг хатосидан эҳтиёт бўлинглар, чунки шайтон баъзан ҳакимнинг тилидан залолатни сўзлайди. Мунофиқ эса баъзан ҳақ сўзни ҳам айтади”. (Язид) айтди: “Мен ундан сўрадим: “Сизни Аллоҳ раҳмат қилсин, олим (баъзан) залолат сўзини, мунофиқ эса ҳақ сўзини айтишини қаердан билдингиз?” (Муоз) айтди: “Олимнинг шубҳали сўзларидан узоқ бўл. Бу шундай сўзларки: “Бу нима?” деб, сен улардан ҳайрон бўласан”. (Лекин) бу нарса сени у (олим)дан узоқлаштириб юбормасин. Чунки шояд у бошқатдан изланиб, ҳақни эшитганидан кейин уни топади. Ҳақнинг эса нури бўлади”.[1]
Ана ўша (янги фиқҳ тузувчилар) ва бошқалар баъзи илм аҳлининг: “Фатво баъзан замон, макон, ҳолатлар, ниятлар, фойдаларнинг ўзгариши билан ўзгаради”, деган сўзларини топиб олиб, бу сўзлар сабабли фитнага учрашди. Улар ўйлайдики: бу (сўзлар) уларга шариат таклиф (буйруқ)ларидан хоҳлаган вақтларида чиқишга кенглик беради. Натижада эса “диний чақириқ”ни янгилашни талаб қилаётган шов-шув пайдо бўлди! Ваҳоланки, уламолар юқоридаги сўзни мутлақ равишда ишлатиб, анавилар тушунган маънодан бошқа маънони мақсад қилишган эди. Бундан эса “мукаллаф” (шариат юкланган)ларнинг ҳақида собит бўлган барча ҳукмларни ўзгартириш ёки алмаштириш кирмайди. Шунинг учун фатвонинг ўзгаришидан мурод – ҳукмларнинг ўзгариши, ҳалолнинг ҳаромга айланиши, буйруқнинг қайтариқ бўлиб қолиши ёки бунинг тескариси, ёки шунга ўхшаши эмас, балки мақсад фақат “мусулмонларни бошига тушадиган ҳолатларнинг замонда, маконда ва шахсларда ўзгариши билан шаръий ҳукмларни уларнинг ҳар бирига қай тарзда тушишда ўзгаришидир”.
Шотибий шариатнинг камолоти, унинг омлиги ва собитлиги ҳақида сўз юритиб айтади: “Шунинг учун унинг комил бўлганидан сўнг мансух (бекор бўлиш)ини, ом эса хос қилинишини, мутлақлиги қайд қилинишини, бирон-бир ҳукмнинг кўтарилишини: мукаллафларнинг оммаси жиҳатидан ҳам, баъзиларнинг хослиги жиҳатидан ҳам, бошқача замон жиҳатидан ҳам, ўзгача ҳолат жиҳатидан ҳам топмайсан. Балки, сабаб бўлиб собит бўлган нарса абадий сабаб бўлиб ундан кўтарилмайди. Шарт бўлган нарса абадий шарт бўлади. Вожиб бўлган нарса абадий вожиб бўлади. Мандуб (мустаҳаб) бўлган нарса ҳам мандуб бўлаверади. Барча ҳукмлар ҳам шундай. Улар бундан сўнг йўқ ҳам бўлмайди, ўзгармайди ҳам, агар (шариат) таклифи ниҳоясиз боқий бўлишини фараз қилсак ҳам, ҳукмлар ҳам шундай (боқий) бўлади”. [2]
Замоннинг ўзгариши билан фатвонинг ўзгаришини зикр қилганлардан биринчи бўлиб танилганлардан Ибнул-Қоййим раҳимаҳуллоҳдир. Жумладан, у киши шундай дейди:
“Ҳукмлар икки турли бўлади:
Биринчи тур: ҳолати замон жиҳатидан ҳам, макон жиҳатидан ҳам ва имомларнинг ижтиҳоди жиҳатидан ҳам ўзгармайди. Масалан, вожибларнинг вожиблиги, ҳаром нарсаларнинг ҳаромлиги, шариат билан жиноятларга берилган ҳадлар ва шунга ўхшаш. Бу турда унга хилоф бўлган ўзгариш ҳам, ижтиҳод ҳам кирмайди.
Иккинчи тур: замон, макон, ҳолат жиҳатидан фойда (маслаҳат) тақозо қилган ҳукмлар. Масалан, таъзирларнинг миқдори, турлари, сифатлари, чунки шариат маслаҳат жиҳатидан уларни турли қилади”. [3]
Шайх Али Ҳайдар “Дурарул-ҳуккам шарҳ мажаллатул-аҳкам”[4] китобида шундай деди: “Замон билан ўзгарадиган ҳукмлар урф ва одатга таянган ҳукмлардир. Чунки замонлар ўзгариши билан инсонларнинг эҳтиёжлари ўзгаради. Шу ўзгаришга биноан урф ва одатлар ҳам ўзгаради. Урф-одатлар ўзгариши билан эса ҳозиргина тушунтирганимиз каби ана шу ҳукмлар ўзгаради. Урф-одатларга эмас, шаръий далилларга асосланган ҳукмлар эса бунга хилоф равишда ўзгармайди. Бунинг мисоли: қасддан одам ўлдирган одамнинг жазоси қатлдир. Бу шаръий ҳукм урф-одатга таянмаган бўлиб, замонлар ўзгариши билан ўзгармайди. Аммо замонлар билан ўзгарадиган ҳукмлар, биз айтганимиздек, фақат урф-одатларга таянган бўлиб, мана сизларга унинг мисоллари. Қадимги фуқаҳоларнинг фикри бўйича бирор киши уй сотиб олса, унинг баъзи хоналарини кўриш билан кифояланарди. Кейингиларнинг наздида эса унинг ҳудудидаги барча хоналарини кўрмасликка иложи йўқ. Бу ихтилоф далилга асосланмаган, балки у қурилиш урф-одатларининг ихтилофи сабабли келиб чиққандир. Чунки қадимдаги уй-ҳовли қурилишининг одатида уларнинг барча хоналари тенг ҳамда бир кўринишда бўларди. Шунга биноан, баъзи хоналарнинг кўрилиши қолганларни кўрмасликка кифоя бўларди. Аммо бу асрда уйнинг хоналари шакл ва ҳажмда турли бўлиши одат бўлган. Шунинг учун савдо асносида уларнинг ҳар бирини алоҳида кўриш лозим бўлади”.
Шайх Мустафо аз-Зарқо бу қоидага ушбу сўзларни мисол қилди: “Адолат (одиллик) бу замонда нодир ва кам бўлиб қолгани учун, (уламолар солиҳ амалларда) яхшироқ ва гуноҳда камроқ кишиларнинг, (улар топилмаса), яхшилик ва гуноҳ қилмасликда улардан кейинроқ турадиганларнинг гувоҳлигини қабул қилиш (мумкинлигини) айтишди… Ҳамда мухолиф томон талаб қилганида ушбу гувоҳларнинг қасам ичишини жоиз деб билишди. Ҳоким шу рай (фикр)ни замоннинг ёмонлашгани учун қабул қилган”.[5]
Доктор Муҳаммад Зуҳайлий замонлар ва шахслар ўзгариши билан ўзгарадиган ушбу ҳукмларнинг баъзи қоидаларини зикр қилиб айтди:
“1. Қуръон ва Суннатда собит бўлган асосий ҳукмлар ҳамда шариат уларни ўз муқаддас матнлари билан қуриш учун келган аслий ҳукмлар: буйруқлар ва қайтариқлар, масалан, зулмнинг, зинонинг, рибонинг, маст қилувчи нарсани ичишнинг, ўғриликнинг ҳаромлиги, ва келишувда иккала томон розилигининг, жиноятни тўсишнинг, ҳақларнинг ҳимоя қилишнинг вожиблиги, булар замонларнинг ўзгариши билан ўзгармайди. Балки булар – шариат замонларни ва авлодларни тўғрилаш учун олиб келган негизлардир. Уларнинг воситалари ўзгаради холос.
2. Динда зарурат деб танилган Ислом арконлари ўзгармайди ҳам, алмашмайди ҳам, балки биринчи асрда собит бўлгани каби қолаверади. Чунки улар ўзгариш ва алмашишни қабул қилмайди.
3. Ибодатнинг барча аҳкомлари уларда рай (фикр) ва ижтиҳоднинг ўрни бўлмагани (сабабли) замонлар, маконлар, шаҳарлар ва шахсларнинг ўзгариши билан ўзгариш ва алмашишни қабул қилмайди.
4. Ақида ишлари ҳам собитдир. Улар ўзгариш, алмашиш, ижтиҳодни қабул қилмайди. Улар нозил бўлганидан бери ҳамда олдинги пайғамбарлар ва росуллар давридан бери Қиёмат соатигача собитдир, замонлар ўзгариши билан ўзгармайди”.[6]
Шу билан бу қоидада ишкал йўқлиги ҳамда замонлар ўзгаргани учун рибони, ёки (аёл-эркакларнинг) аралашиб юришини мубоҳ қилиб бермоқчи, ёки ҳад ва жазоларни бекор қилмоқчи бўлганларга бу ерда ҳужжат йўқлиги ойдин бўлади. Мазкур ишлар Қуръон ва Суннатдаги очиқ-ойдин матнлар билан собит бўлгандир. Шунинг учун уларни ўзгартириш ёки алмаштиришга ўрин йўқ, магар инсон динидан бошини олиб чиқиб кетмоқчи бўлмаса.[7]
“Замон ва ҳолатларнинг ўзгариши билан фатво ўзгариши” қоидасида номдан бошқа янги нарса йўқ. Чунки мусулмонларнинг каттаю-кичиги баъзи ҳукмларда омма инсонлардан узрлилари борлигини билади. Уларнинг ичида баъзи ҳолатларда узрли бўлиб, бошқа ҳолатларда узрли бўлмайдиганлари бор. Масалан: мусофир ва беморнинг ҳақида Рамазонда рўза тутмаслик рухсат бўлади, балки баъзан бу рўза агар уларга қийинчилик туғдириб зарарга олиб келса, (рўза тутмаслик) вожиб ҳам бўлади. Буларнинг барчасидаги асл (негиз) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзларидир: “Мен сизларга (айтмай) тарк қилган нарсаларни менга қўйиб беринглар. Сизлардан олдингиларни фақатгина пайғамбарларига бўлган (ҳожатсиз) саволлари ва ихтилофлари ҳалок қилган. Агар мен сизларни бирон нарсадан қайтарсам, ундан узоқ бўлинглар. Агар мен сизларни бирон нарсага буюрсам, қўлдан келганча уни бажаринглар”.[8]
Фойда ва зарарга риоя қилиш таъкиди бўлган бошқа шаръий матнлар ҳам шундай. Масалан: бирон нарсани бажариш суннат бўлсада, у зарарга олиб келиши сабабли уни тарк қилинади. Худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оиша розияллоҳу анҳога айтган сўзлари каби: “Агар қавминг яқинда жоҳилиятдан”, ёки: “куфрдан чиққан бўлмаганида, мен Каъба хазиналарини албатта Аллоҳ йўлида сарфлаган бўлардим, унинг эшигини ерга тушириб қўйиб, ал-Ҳижрдан (бўлган қисмини) унга киритиб қўярдим”.[9]
Салим ибн Абу ал-Жаъд Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган сўзлари ҳам шундай тушунилади. У айтди: “Ибн Аббос олдига бир киши келиб: “Эй Ибн Аббос, бир киши мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси қандай деб ўйлайсан?” Ибн Аббос айтди:
“Унинг жазоси абадий қоладиган жаҳаннам ҳамда Аллоҳнинг ғазаби…” (Нисо-93). Бояги киши айтди: “Агар у тавба қилиб, солиҳ амалларни қилса, сўнгра ҳидоятга келса, нима дейсан?” Ибн Аббос: “Онанг сени йўқотсин, қаердан унга тавба бўлсин? У Қиёмат кунида бўйин томирларидан қон оқиб турган ҳолда бошини ушлаб келади-да Аршнинг олдида тўхтаб айтади: “Эй Роббим, мана бундан сўрагин, нима учун мени ўлдирди?”[10]
Нававий “Ровзатут-толибийн”да[11] Ибн Аббоснинг ушбу ҳадисини ривоят қилиб унга қуйидаги унвон қўйган: “Бўлим: муфтий ҳожат бўлганда жавоб беришда ўз наздида таъвил қилинадиган сўз билан қаттиқ жавоб бериши, урушиб бериб қўрқитиши мумкинлиги”. Кейин Нававий буни қуйидаги сўзлари билан изоҳлаб берди: “Мен айтаман: бу ерда Соймарий ва бошқалар зикр қилган мурод шуки, агар муфтий оми одамга қаттиқлиги бор гапни гапиришда фойда бўлади деб ҳисобласа, унга шу сўзнинг зоҳирини мақсад қилмаган ва таъвил қилиш имкони бўлган ҳолда урушиб бериш учун шу гапни айтиши жоиз бўлади. Худди Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинганидек, у кишидан қотилнинг тавбаси ҳақида сўрашганида у: “Унга тавба йўқ” деганидек. Бошқа киши сўраганида эса: “У тавба қилиши мумкин” деганидек. Кейин (Ибн Аббос) айтди: “Биринчисига келсак, унинг кўзларида ўлдириш хоҳишини кўриб, унга шуни ман қилдим. Иккинчисига келсак, у одам ўлдириб итоаткор ҳолда келди. Шунинг учун мен унинг умидини пучга чиқармадим”. Соймарий айтди: “Шунга ўхшаб агар муфтийдан бир киши: “Мен қулимни ўлдирсам, менга қасос борми?” деб сўраса, қуйидаги сўзни айтишга имконият бор: “Агар сен уни ўлдирсанг, биз сени ўлдирамиз”. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Ким қулини ўлдирса, биз уни ўлдирамиз” деган ривоят бор.[12] Шунингдек, қатлнинг иккита маъноси бор. Агар мутлақ айтилишда зиён бўлмаса буларнинг ҳаммаси жоиз бўлади. Валлоҳу аълам” (Соймарий ва Нававий) сўзлари тугади.
Бу сўзлар муфтий фатво берувчи бўлишидан олдин тарбиячи бўлиши, фатво устига қурилган фойда-зарарни билиши ҳамда инсонларнинг ҳидояти учун тиришиши кераклигига далолат қиладики. Агар муфтий сўровчи учун шаръий ҳукмни зикр қилишда зарардан қўрқса, бу ҳукмни зикр қилиш лозим эмас. Насиҳат ва тўғри йўл кўрсатиш, ваъз ва ҳавф солдириш, рағбатлантириш ва қўрқитишда ҳам агар сўровчига хавф сезса, муфтийга шаръий ҳукмни зикр қилмаслик кенглиги (имконияти) бор. Юқорида келтирилганидек, салафлар воқе бўлган ва воқе бўлмаган нарсаларда фатво беришда фарқ қилишган.
Охирги дуоимиз: “Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин!”
JAZAKUMULLOH ISHLARINGIZNI DAVOMLI QILSIN ROBBIM, HAQDA JAMLANISHLIKNI NASIB QILSIN.