Pages (2):    1 2
mutaallim   12-07-2011, 06:32 PM
#11
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Бир томони қуруқликда, иккинчи томони эса денгизда бўлган шаҳар (ҳақида) эшитгансизлар". Улар: "Ҳа, эй Росулуллоҳ", дейишди. У киши: "Исҳоқ ўғилларидан бўлган етмиш мингта киши унга ғазот қилмагунларича қиёмат бўлмайди. У (шаҳарга) келиб тушишгач, қурол билан ҳам, ўқ отиш билан ҳам жанг қилмайдилар. (Балки шундай) деб айтадилар: "Ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу Акбар". Шунда унинг (шаҳарнинг) бир томони (қулаб) тушади".
Савр: "(Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам) денгиз (томони қулаб тушади)", деб айтдиларми ё (қуруқлик томоними) билмай қолдим ", дедилар.
"Иккинчи бор: "Ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу Акбар", дейишади. Шунда унинг (шаҳарнинг) бошқа томони (қулаб) тушади. Учинчи бор: "Ла илаҳа иллаллоҳ. Аллоҳу Акбар", деб айтишади. Шунда уларга (шаҳарга кириш) кўрсатиб қўйилади-да, унга кириб бориб, ўлжаларни қўлга киритадилар. Ўлжаларни (ўрталарида) тақсимлаб турганларида, (баланд) овозда қичқирганча бир киши келиб: "Дарҳақиқат Дажжол чиқди", дейди. Шунда (бор ўлжаларни) ташлаб, (ортларига) қайтиб кетадилар". (Муслим (2920), Қози Иёз шундай дедилар: "Баъзилар: "Маълум бўлишича: "(Исҳоқ ўғилларидан эмас, балки) Исмоил ўғилларидандир", дейишди. (Ҳақиқатда) ушбу маънога ҳадис ва унинг оқими далолат қиляпти. Чунки у киши (соллоллоҳу алайҳи ва саллам) арабларни ирода қилдилар. (Ҳадисда айтиб ўтилган) шаҳар эса: Қустонтиниядир).
Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят: "Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келдим. У кишининг эгниларида оқ кийим бўлим, ухлаб ётардилар. Мен у кишининг ҳузурларига киргач, уйғониб кетдилар ва шундай дедилар: "Бирон бир банда Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб, сўнгра ана шу асосида вафот этса, албатта жаннатга киради". Мен: "Зино ва ўғирлик қилса ҳам-а?", дедим. У киши: "Зино ва ўғирлик қилса ҳам", дедилар. Мен: "Зино ва ўғирлик қилса ҳам-а?", дедим. У киши: "Зино ва ўғирлик қилса ҳам", дедилар. Мен: "Зино ва ўғирлик қилса ҳам-а?", дедим. У киши: "Абу Зарнинг хоҳишига зид ўлароқ зино ва ўғирлик қилса ҳам", дедилар". (Бухорий (5827), Муслим (94)).
Абу Зар розияллоҳу анҳу (ҳар сафар) ушбу ҳадисни айтсалар: "Абу Зарнинг хоҳишига зид ўлароқ", деб қўярдилар.
Саъд Ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Зуннуннинг балиқ ичида қилган дуоси: "Сендан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Сени барча айбу нуқсонлардан поклайман. Мен золимлардан бўлдим". Мусулмон киши бирор нарса (бораси)да ушбу билан дуо қилар экан, албатта Аллоҳ уни ижобат қилади". (Термизий (3505), Аҳмад (1465), Насоий "Кубро" (10492), Ҳоким "Мустадрок" (1/684), Абу Яъло "Муснад" (772) ва Албоний "Силсила ас-Соҳиҳа" (1744)да саҳиҳ санадилар).
Абу Бакрата розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "(Бошига) ғам-андуҳ тушган кишининг дуоси: "Аллоҳим, Сенинггина раҳматингни умид қиламан. Мени кўз очиб-юмуш лаҳзаликчалик ўзимга ташлаб қўйма. Ишимнинг барини ўнгла. Сендан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ". (Абу Довуд (5090), Аҳмад (27898), Бухорий "Адаб ал-Муфрад" (701), Ибн Ҳиббон "Соҳиҳ" (970) ва Албоний "Соҳиҳ ал-Жамиъ" (3388)да ҳасан даражасида дедилар).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят: "Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам оғир дамларда шундай деб, дуо қилардилар: "Буюк, Ҳалим Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Буюк аршнинг Робби Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Осмонлар-у ер ва мукаррам аршнинг Робби Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ". (Бухорий (6346), Муслим (2730)).
Али розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Сенга шундай сўзларни ўргатайинки, уларни айтадиган бўлсанг, мағфират қилинган бўлсангда Аллоҳ сени (гуноҳларингни) кечиради: "Олий, Буюк Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Ҳикматли, Саҳоватли Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Етти осмон ва буюк арш Роббиси (бўлмиш) Аллоҳни барча айбу нуқсонлардан поклайман. Барча мақтовлар оламларнинг Робби Аллоҳ учундир". (Термизий (3504), Албоний "Соҳиҳ ал-Жамиъ" (2621)да саҳиҳ санадилар).
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Сизлардан биронтангиз таҳорат қилиб, таҳоратини тўла қилса ёки комил қилса, сўнг: "Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси, деб гувоҳлик бераман", деб айтса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан киради". (Муслим (234)).
Саъд Ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Кимки муаззинни эшитган вақтда: "Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси, деб гувоҳлик бераман. Аллоҳни Роб, Муҳаммадни элчи ва исломни дин, деб рози бўлдим", деса, гуноҳи мағфират қилинади". (Муслим (386)).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят: "Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам тонг отар маҳал ҳужумга шайланардилар. Азонга қулоқ тутардилар. Азон эшитсалар (ушбу шаҳар билан жанг қилишдан) тийилардилар, акс ҳолда (яъни, азон эшитмасалар) ҳужумга ўтардилар. Шунда бир кишини: "Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар", деганини эшитдилар ва айтдиларки: "Фитрат (яъни, ислом)да". Сўнг (ҳалиги киши): "Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ, Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ", деди. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Дўзахдан чиқдинг", дедилар. (Не кўз билан) кўришсаки, у эчки боқар экан". (Муслим (382)).
Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Аллоҳни улуғлаб айтадиган зикрларингиз: Тасбиҳ (субҳаналлоҳ, деб айтиш), таҳлил ("Ла илаҳа иллаллоҳ", деб айтиш) ва таҳмиддир (Алҳамдулиллаҳ, деб айтиш). Ушбулар арш атрофида айланиб, хурмо (дарахтининг зивиллаган) овози каби ўз эгаларини ёдга оладиган овозлари бўлади. Ахир биронтангиз ўзини доимий эслатиб турадиган нарсаси бўлишини ёқтирмайдими?". (Ибн Можжа (3809), Албоний "Соҳиҳ ат-Тарғиб ва ат-Тарҳиб" (1568)да саҳиҳ санадилар).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Сени бундан-да яхши бўлган бир кўчатга йўллаб қўяйми? Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ ва Аллоҳу Акбар, деб айтасан. Сенга ушбу калималарни ҳар бири учун жаннатда бир дарахт (кўчат) ўтқазилади". (Ибн Можжа (3708), Ҳоким (1/693) ва Албоний "Соҳиҳ ал-Жамиъ" (2613)да саҳиҳ санадилар).
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Мен кечаси сайр қилдирилганимда (исро кечаси) Иброҳимни кўрдим. У: "Эй Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтиб, шуни хабар беринки, жаннат пок бир замин (бўлиб), суви тотли (чучук) ва у (жаннат) текисликдир. Кўчати эса: Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ ва Аллоҳу Акбардир", деди". (Термизий (3462), Табароний "Кабир" (10/173) ва Албоний "Саҳиҳ ал-Жамиъ" (5152)да ҳасан даражасида дедилар).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ ва Аллоҳу Акбар, деб айтишим, мен учун қуёш порлаб (нур сочиб) турган нарсалардан (яъни, жамийки нарсалардан) яхшироқдир". (Муслим (2695)).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ ва Аллоҳу Акбар, деб ўзингизни дўзахдан ҳимоя қилинглар. Чунки улар (ушбу калималар) қиёмат куни олдинги ва кейинги бўлиб ҳамда нажот берувчи бўлиб келади. Улар боқий қолувчи солиҳ амаллардир". (Насоий "Кубро" (6/212) 10648-рақам, Ҳоким (1/725) ва Албоний "Соҳиҳ ал-Жамиъ" (3214)да саҳиҳ санадилар).
Жубайр ибн Мутъим розияллоҳун анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Кимки: "Аллоҳим Сенга мақтов айтиб, барча айбу нусқонлардан поклайман. Сендан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бераман. Сендан мағфират сўраб, тавба қиламан", деб бирор зикр мажлисида айтса, ушбулар унга босилган муҳр каби бўлиб қолади. Кимки ушбуларни лағв мажлисида айтса, унга каффорот бўлиб қолади". (Насоий "Кубро" (6/112) 10257-рақам, Ҳоким (1/720) ва Албоний "Соҳиҳ ал-Жамиъ" (6430)да саҳиҳ санадилар).
"Сени барча айбу нуқсонлардан поклайман", яъни, Олийлигинга лойиқ бўлмайдиган ҳар қандай нарсадан поклайман.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят: "Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам жанг, ҳаж ёки умрадан қайтаётиб, ҳар бир дўнгалак (ердан ўтсалар) уч мартта такбир айтиб, сўнг шундай дердилар: "Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Барча мулк ва мақтов Унгагина хосдир. Ва У ҳар бир нарсага Қодирдир. Қайтаётиб тавба қилувчи, Роббимизга ибодат қилиб, мақтов айтувчи(миз). Аллоҳ вадасида ростгўй бўлиб, бандасига нусрат бериб, ёлғзи Ўзи аҳзоб (гуруҳларни) мағлуб этди". (Бухорий (1797), Муслим (1344)).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Кимки бир кунда юз мартта: "Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Барча мулк ва мақтов Унгагина хосдир. Ва У ҳар бир нарсага Қодирдир", деб айтса, унга ўнта қул озод қилган(нинг ажру-савоби) бўлиб, юзта ҳасанот китобат қилинади ва юзта гуноҳи ўчирилади ҳамда ўша куни то кеч кирғизгунча шайтондан ҳифзу-ҳимояда бўлади. (Ушбу) кишидан кўра ундан кўпроқ амал қилгандан ўзга бирор киши афзалроқ амал қилолмайди". (Бухорий (3293), Муслим (2691)).
Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Кимки: "Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Барча мулк ва мақтов Унгагина хосдир. Ва У ҳар бир нарсага Қодирдир", деб ўн мартта айтса, Исмоил болаларидан тўртта қулни озод қилгандек бўлади". (Муслим (2693)).
Абу Айёш аз-Зурақий розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Кимки тонг отгач: "Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Барча мулк ва мақтов Унгагина хосдир. Ва У ҳар бир нарсага Қодирдир", деб айтса, унга Исмоил болаларидан бир қулни озод қилган(лик ажри) бўлади. Унга ўнта ҳасанот ёзилиб, ўнта гуноҳи ўчирилади ва ўн даража кўтарилади. Ва то кеч кирғизгунча шайтондан ҳимаояда бўлади. Агар кеч кирганда айтса, унга то тонг оттиргунча ушбу (ёқорида айтилган ажрлар) бўлади". (Абу Довуд (5077), Ибн Можжа (3867), Аҳмад (16147) ва Албоний "Соҳиҳ ал-Жамиъ" (6418)да саҳиҳ санадилар).
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят, Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Истиғфор (турларининг) саййиди: "Аллоҳим, Сен Роббимсан ва Сендан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Мен Сенинг қулингман. Мен қурбим етганича Сенинг аҳду паймонинг ва вадангда турибман. Ўзим қилган нарсалар ёмонлигидан Сендан паноҳ тилайман. Сенинг менга берган неъматларингни ҳам, қилган гуноҳларимни ҳам этироф этаман. Мени мағфират этгин. Албатта, фақат Сенгина гуноҳларни Кечирувчисан", деб айтишингдир". Ва (яна) шундай дедилар: "Кимки ушбуни кундузи унга яқин-аниқ ишонч ҳосил қилган ҳолатда айтса ва ўша куни кечга бормай вафот этса, бас, у жаннат аҳлидан бўлади. Кимки ушбуни тунда, унга яқин-аниқ ишонч ҳосил қилганда ҳолатда айтса ва тонгга етмай вафот этса, бас, у жаннат аҳлидандир". (Бухорий (6306)).
Имом Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ "Ал-Вабил Ас-Соййиб" (8)да шундай дедилар: "Аллоҳ таоло бандасига яхшиликни ирода қилса унга тавба, надомат, итоат, хокисорлик, (Роббисигагина) ҳожатманд бўлиш ва Ундан ёрдам сўраш, Унгагина чин дилдан таяниш, давомий тавба-тазарру, дуо ва Аллоҳнинг душмани (шайтон): Кошки бу кишини тарк қилиб, уни ушбу (гуноҳ)га йўлламасам, деб қоладиган асли гуноҳ бўлиб, бироқ Унинг раҳматига сабаб бўладиган ҳасанотлардан иборат У Зотга қурбат ҳосил қиладиган амаллардан имкон қадар (кўпроқ адо этиш) эшигини очиб қўяди.
Ушбу баъзи салафларнинг мана бу қовллари маъносидир: "Банда шундай бир гуноҳни қиладики, унинг сабабидан жаннатга киради ва шундай бир ҳасанотни қиладики, унинг сабабидан дўзахга киради".
"Ахир, қандай қилиб?", дейишди.
"(Банда) бир гуноҳга қўл уради-да, ушбу гуноҳ кўз олдидан кетмайди. Ундан (ушбу гуноҳнинг аччиқ самарасидан) хавфсираб, қўрқувга тушиб, йиғлаб, надоматлар чекиб, Роббиси азза ва жалладан ҳаё қилиб, Унинг ҳузурида бошини қуйи солиб, қалби синиқ ҳолатда (юрадиган) бўлиб қолганидан ушбу гуноҳ ўша банданинг саодати ва нажотига сабаб бўлиб қоладики, натижада ушбу гуноҳ кўплаб тоат-ибодатлардан фойдалироқ бўлиб қолади. Зеро ушбу гуноҳ ортидан банданинг саодати ва нажоти қўлга киритилиб, бу унинг жаннатга киришига сабаб бўлиб қолди.
Энди бир ҳасанотни қилади-да, бу билан Роббисига миннат ва кибр қилиб, ўзини (олий даражада) билиб, ўзидан ажабланадиган ва гердаядиган бўлиб қолади ҳамда: "Фалон-фалон ишларни қилиб қўйганман", дейди. Ушбу ҳасанот ўз кетидан ана шу гердайиш, кибр, фахрланиш ва ўзини катта олишни олиб келдики, бу унинг ҳалокатига сабаб бўлади.
Аллоҳ таоло ушбу бечорага яхшиликни ирода қилса, бўйнини эгиб, хокисор бўлиб, ўзини Унинг ҳузурида паст олишига олиб келадиган бир иш билан синайди. Агар унга бундан ўзгасини ирода қилса (яъни яхшиликни ирода қилмаса), уни гердайиб, кибрланишига ташлаб қўяди. Бу уни ҳалокатга етаклайдиган муваффаққиятсизликнинг ўзгинасидир.
Донишмандларнинг барчалари, тавфиқ бу: Аллоҳ таоло сени ўзинга топшириб қўймаслиги ва муваффаққиятсизлик эса: Аллоҳ таоло сени ўзинга топшириб қўйишидир, деб ижмо қилишган.
Кимгаки Аллоҳ таоло яхшиликни ирода қилса, унга хокисорлик, итоаткорлик, Аллоҳ таолога таянишнинг давомийлиги, Унинг Ўзигагина ҳожатманд бўлиш, ўз айби, жоҳиллиги, зулми ва тажовузларини кўра билиш, Робисининг фазлу марҳамати, эҳсони, саховати, яхшлиги, бойлик ато этгани ва мақтов айтишини мушоҳада қилиш бобини очиб қўяди.
Оқил киши ушбу икки йўл ўртасидан юриб боради. Ушбу икки йўл ортасининг ўзгасидан юриш имконияти ҳам йўқ. Ушбу икки (йўлнинг) бири қўлдан кетса, бас, у бир қанотини йўқотган қуш кабидир.
Шайхул Ислом –Исмоил ал-Ҳарвий- шундай дедилар: "Оқил киши (Аллоҳнинг берган) миннат-марҳаматини мушоҳада қилиш ва ўз нафси ҳамда амалининг айбидан хабардор-иқрор бўлиш ораси бўйлаб юради.
Бу Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ ҳадисдаги ушбу қовлларининг маъносидир: "Истиғфор (турларининг) саййиди: "Аллоҳим, Сен Роббимсан ва Сендан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Мен Сенинг қулингман. Мен қурбим етганича Сенинг аҳду паймонинг ва вадангда турибман. Ўзим қилган нарсалар ёмонлигидан Сендан паноҳ тилайман. Сенинг менга берган неъматларингни ҳам, қилган гуноҳларимни ҳам этироф этаман. Мени мағфират этгин. Албатта, фақат Сенгина гуноҳларни Кечирувчисан"
Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу: "Сенинг менга берган неъматларингни ҳам, қилган гуноҳларимни ҳам этироф этаман", деган қовлларида Аллоҳнинг берган миннат-марҳаматини мушоҳада қилиш ва ўз нафси ҳамда амалининг айбу-нуқсонидан хабардор-иқрор бўлиш ораси жам бўлди.
Аллоҳнинг берган миннат-марҳаматини мушоҳада қилиш, (кишини) неъмат ва эҳсонни ато этган Зотга муҳаббат, олқиш ва шукр қилишга йўллайди. Ўз нафси ҳамда амалининг айбу-нуқсонидан хабардор-иқрор бўлиш эса (кишини) хокисор, итоаткор, (Роббисигагина) ҳожатманд бўлиш, ҳар вақт тавба қилиш ҳамда ўзини бечораҳол-ношут деб билишга йўллайди.
Банда Аллоҳ таоло сари кириб бориши мумкин бўлган эшикнинг энг яқини, ўзини бечораҳол-ношут ҳис қилиш бобидир. Ўзини бирор (тилга олишга арзигулик) ҳолат ва мақомда ёки мақтаниб-миннат қила оладиган сабаб ва воситага эга эмас деб билишидир. Балки Аллоҳ таоло сари том маънода ҳожатманд ва (барча нарсадан) батамом мосуво қолганлик бобидан кириб боради. Шундай бир ҳолатда кирадики, ушбу (Роббисига бўлган) фақир-ҳожатмандлик ва хокисорлик қалб тўрини эгаллаб, натижада тилка пора бўла ёзган ҳолатдадир. Ушбу (қалб) синиқлиги-хокисорлиги уни барча жиҳатдан қамраб олгандир. Роббиси азза ва жаллага бўлган зарурати, батамом фақир ва муҳтожлигига ўз кўзи ила шоҳид бўлган. Вужудининг ҳар бир зоҳирий ва ботиний зарраси Роббиси табарока ва таолога тамомий муҳтож ва заруратдадир. Роббиси азза ва жалла уни кўз очиб юмгунча бўлган лаҳзага холий қўядиган бўлса ҳалок бўлиб, (қайтиб) тикланмайдиган даражада хасрат чекади. Аллоҳ таоло уни ўзига қайтариб, Ўзининг раҳмати билан ўнглаб-йўлга солишлиги бундан мустаснодир. Аллоҳ таоло сари убудият-чинакам бандаликни адо этишдан кўра яқинроқ йўл ва (қуруқ) даъводан кўра ғализроқ тўсиқ-ҳижоб йўқдир.
Убудият икки асос-қоидага жо бўлганки, унинг асоси: Комил муҳаббат ва тамомий хокисорликдир.
Ушбу икки асоснинг келиб чиқиш негизи юқорида айтиб ўтилган икки асосга бориб тақалади. У ҳам бўлса, муҳаббатга сабаб бўладиганАллоҳнинг берган миннат-марҳаматини мушоҳада қилиш ва тамомий хокисорликка сабаб бўладиган Ўз нафси ҳамда амалининг айбу-нуқсонидан хабардор-иқрор бўлиш. Банда Аллоҳ таоло сари юриб боришини ушбу икки асосга барпо қилар экан, душмани ундан фақат ғирром ва ғафлатга солибгина зафар қозона олиши мумкин. Аллоҳ азза ва жалла тезда яна уни қайта жонлантириб, Ўзининг раҳмати ила қайта тиклаб, ўнглаб қўяди".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Кимки тўшагига ётганда: "Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Барча мулк ва мақтов Унгагина хосдир. Ва У ҳар бир нарсага Қодирдир. Куч-қувват Олий, Буюк Аллоҳ биландир. Аллоҳни барча айбу нуқсонлардан поклайман. Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Ва Аллоҳ Буюкроқдир", деса, гуноҳи ёки хатолари кечирилади. –(Ровий) Мисъар (ривоятда) шак қилдилар- Агарда денгиз кўпигичалик бўлса ҳам". (Насоий (6/202) 10647-рақам, Ибн Ҳиббон (5528) ва Албоний "Соҳиҳ ат-Тарғиб ва ат-Тарҳиб" (607)да саҳиҳ санадилар).
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо оталари розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Кимки бозорга киришда: "Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Барча мулк ва мақтов Унгагина хосдир. У тирилтириб, ўлдиради ва Ўзи ўлмайдиган тирик Зотдир. Ва У ҳар бир нарсага Қодирдир", деса, минг-минг (яъни, 1000х1000=1000000) ҳасанот ёзиб, минг-минг гуноҳини ўчиради ва минг-минг даража кўтариб, унга жаннатда уй қуради".(Термизий (3428), Ибн Можжа (2235), Аҳмад (329), Ҳоким (1/721) ва Албоний "Соҳиҳ ал-Жамиъ" (6231)да ҳасан даражасида дедилар).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят: "Абу Бакр розияллоҳу анҳу: "Эй Росулуллоҳ, мени шундай бир калималарни айтишга буюрингки, уни тонг оттириб, кеч кирғизганимда (айтай)", дедилар. У киши соллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Шундай дегин: "Осмонлару ернинг яратгувчиси, ғайбу ошкорни билгувчи, барча мавжудотнинг Робби ва Подшоҳи бўлган эй Аллоҳ! Гувоҳлик бераманки, Сендан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Баднафслигу шайтондан ва ширкдан асрашингни илтижо қиламан", дедилар. Ва айтдиларки: "Ушбуларни тонг оттириб, кеч кирғизганингда ва ўрнингга ётганингда айтгин". (Абу Довуд (5067), Термизий (3392), Аҳмад (7901), Ибн Ҳиббон (962), Ҳоким (1/694) ва Албоний "Силсила ас-Соҳийҳа" (2753)да саҳиҳ санадилар).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят: "Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам Муоз (розияллоҳу анҳу)ни Яманга жўната туриб, шундай дедилар: "Уларни Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва мен Аллоҳнинг элчисиман, деб гувоҳлик беришга чақиринг. Агар улар бу борада сизга итоат қилишса, Аллоҳ таоло уларга бир кеча кундузда беш вақт намозни фарз қилганини билдиринг. Агар улар бу борада сизга итоат қилишса, Аллоҳ таоло уларга мол-дунёларида, бойларидан олиниб, камбағалларига қайтариладиган садақа фарз қилганини билдиринг". (Бухорий (1395), Муслим (19)).
"Ушбу ҳадисда элчиларнинг йўли баён қилиндики, улар даъватни биринчи бўлиб Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб гувоҳлик беришга (чақиришдан) бошлашган. Чунки бу, дин унинг асосида барпо бўладиган аслу асосдир. Агар Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бериш рўй-рост амалга ошадиган бўлса, ана шу дамда ушбу асосга бошқа нарсаларни ҳам бино қилиш имкони бўлади.
Аммо Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бериш ҳали рўй-рост амалга ошмаган бўлса, бошқа ишлардан фойда йўқдир. Ахир одамларда ширк бўла туриб намозга буюрмайсиз-ку. Уларни Аллоҳга мушрик бўлган ҳолатларида рўза, закот, қариндошлик алоқаларини боғлаш ва ҳаказоларга буюрмайсиз. Чунки сиз ҳали аввалги асосни қўймадингиз.
Бугунги кундаги кўплаб даъватчилар эса ушбу йўлга хилоф иш олиб боряптилар. Улар Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб гувоҳлик беришга аҳамият қаратмай, балки одамларни рибо билан муомала қилишни тарк этиш ва гўзал йўлга кўра муомала қилиш ҳамда Аллоҳ нозил қилган дин ила ҳукм қилишга даъват қиляптилар. Тавҳидни эса эслаб ўтмай, унга қайрилиб ҳам қарамайдилар. Гўёки у фарз эмасдек.
Улар қанчалик ўзларини меҳнатга тикишмасин, то бошқарув, намоз, закот ва ҳаждан иборат дин ишлари унинг устига қуриладиган аслу асосни рўй-рост амалга оширмас эканлар, ушбу амалларидан бирор фойда бўлмайди. Ана шу пайғамбарларнинг манҳажидир.
Ҳар бир элчи аввалги бор даъват қилганда Алоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб гувоҳлик беришга (бўлган чақириқдан) бўшлаган. Тавҳидга ва ақидани тўғирлашга даъват қилишган. Ана шундан кейин умматларини қолган дин ишларига буюришган. Фараз қилайликки, жамият рибодан узоқда, намозларни ўз вақтида адо этишга риоя қилади, масжидлар тўлиб тошган, хуллас барча амаллар адо этилади. Бироқ тавҳидни холис адо этиш топилмайди. Улар Аллоҳдан Ўзгасига дуо қиладилар. Пайғамбар, валий, (ўтган) солиҳ кишилар ва қабрларга… дуо-илтижо қиладилар. Демак уларнинг юқорида санаб ўтилган амалларидан бирон фоида йўқдир. Чунки улар ҳар қанча намоз ўқиб, рўза тутишса-да, мусулмон эмаслар".
(Шайх Фавзоннинг "Тавҳид" китобига шарҳлари "Иъанатул Мустафид" (99)).
mutaallim   12-07-2011, 09:19 PM
#12
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Балли! Балли! (Ҳайратланиш олди ишлатиладиган сўз). Беш нарсаки, тарозида жудо оғир босади: Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Аллоҳни барча айбу нуқсонлардан поклайман. Барча мақтовлар Аллоҳ учундир ва мусулмон кишининг солиҳ фарзанди вафот этганда, унга (сабр қилгандаги) ажрини Аллоҳдан умид қилади". (Баззор "Мажмаъ аз-Заваид" (10/101), Насоий "Кубро" (6/50) 9995-рақам, Ибн Ҳиббон (883), Ҳоким (1/692), Аҳмад (15235) ва Албоний "Соҳиҳ ал-Жамиъ" (2817)да саҳиҳ санадилар).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Кимки ҳар бир намозни кетидан ўттиз уч мартта тасбиҳ, ҳамд ва такбир айтса, ушбу тўқсон тўққизта бўлди. Ва: "Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Барча мулк ва мақтов Унгагина хосдир. Ва У ҳар бир нарсага Қодирдир", деб юзтани тўла қилиб қўйса, хатолари, денгиз кўпигичалик бўлса-да кечирилади". (Муслим (597)).
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Кимки тунда уйқисудан уйғониб кетиб: "Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Барча мулк ва мақтов Унгагина хосдир. Ва У ҳар бир нарсага Қодирдир. Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Аллоҳни барча айбу нуқсонлардан поклайман. Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Аллоҳ Буюкроқдир. Куч ва қувват Аллоҳ биландир", деса, сўнг: "Аллоҳим мени мағфират қил", деса ёки дуо қилса, ижобат қилинади. Агар таҳорат қилиб, намоз ўқиса, намози қабул қилинади". (Бухорий (1154)).
Пок калима бўлмиш "Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг эъроби (граматик таҳлили).
"Ла": Жинсни нафий қилувчи. Жумладаги исмни насб ва хабарини раф қиладиган "Инна" нинг тасиридек амал қилади.
"Илаҳ": "Ла"нинг исми, фатҳага мабний, насб ўрнида.
"Ла"нинг хабари ҳазф қилинган. Тақдири "Ҳаққун", раф ҳолатида, раф эканининг аломати калиманинг охиридаги зоҳирий замма.
"Илла": Истисно ундалмаларидан. Калом тўла манфий ҳолатдадир.
"Аллоҳ": Ушбу (Аллоҳ исми бўлмиш) лафзи жалола ҳазф қилинган хабардан бадалдир. Раф ҳолатдаги исмнинг бадали ҳам раф бўлади. Раф эканининг аломати калиманинг сўнгидаги зоҳирий заммадир.
Демак "Ла илаҳа иллаллоҳ": "Ла" – жинсни нафий қилувчи. Илоҳ: Ибодат қилиб сиғиниладиган Зотки, қалблар унга сиғиниб, манфаатни ҳосил қилиш ёки зарарни даф этишда рағбат қилиб кўз тикиб туриладиган Зотдир.
"Ла"нинг хабари раф ҳолатида, ҳазф қилинган, тақдири: "Ҳаққун"дир.
"Иллаллоҳ" эса раф ҳолатдаги хабардан истиснодир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло, У Ҳақдир. Унинг ёлғиз Ўзига ибодат қилиш, ҳақ ибодатдир. Ўзгасига ибодат қилиш эса ушбу калимадаги "Ла" билан инкор қилингандир. Аллоҳ таоло шундай деди: "Бунга сабаб, Аллоҳнинг Ўзигина ҳақ экани ва Уни қўйиб (мушриклар) дуо-илтижо қилаётган (бутлар) эса ботилнинг ўзи экани ҳамда шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг Ўзигина энг Юксак ва Буюк Зот эканлигидир". (Ҳаж/62).
Ушбу пок калима бўлмиш "Ла илаҳа иллаллоҳ"да инкор, истисно ҳамда чеклов бордир.
"Ла" инкор қилувчи бўлса, "Илла" исбот қилувчидир. Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ибодатга лойиқ бўлгани учун чеклов тўла-тамомий бўлди.
"Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг фазилати ва Аллоҳнинг наздида қадри олий экани ҳақида яна кўплаб ҳадислар мавжуд. Бизга ушбу калима атрофида доим тўхталиб ўтишимиз вожиб бўлади. Шояд Аллоҳ таоло бизни Ўзининг Карим Юзига йўлиққунимизгача ушбу калима асосида қоим қилиб, ушбу калимани бузувчи амалларга қўл уриб қўйишимиздан четлаштирса ва ушбу калиманинг шартлари ва вожиботларига қалб, тил, тана аъзолари ва ҳаётимизда амал қилишимизни насиб айласа, бизни ушбу калимага амал қилувчилардан, унинг аҳл-лойиқ кишиларига муҳаббат қўювчилардан, уларни дўст тутувчилардан ва ушбу калимага душманлик ва нафрат қилиб, унга қарши курашувчиларга душманлик қилувчилардан қилса.
Аллоҳ жалла ва аладан Ўзининг гўзал исмлари ва олий сифатлари билан охирги сўзимизни "Ла илаҳа иллаллоҳ" қилмоқлигини ва бизни ана шу калима асосида жонимизни олишини ва ушбу калимага аҳл-лойиқ бўлганлар ҳалқасида қайта тирилтиришини ҳамда бизни пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам билан олий Фирдавс жаннатида жам қилмоқлигини сўраймиз.
"Ла илаҳа иллаллоҳ"ни кўп зикр қилинглар. Чунки у зикрларнинг энг афзали ва яхшисидир. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан олдинги барча пайғамбарлар айтган (сўзлар)ининг энг яхшисидир. Уни тилда нутқ қила туриб ўзгартириб юборишдан ва шартларини қўлга кирита олмасликдан ниҳоятда ҳазир бўлинглар.
Биронтангиз "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни бузувчи амаллардан бирини қилиб қўйишдан ҳазир бўлсин. "Ла илаҳа иллаллоҳ" асосида дўстлашиб, унинг асосида душман тутинглар. У диннинг асли, миллатнинг асосидир. Аллоҳ таоло унинг сабабидан халқларни, осмонлару ерни яратди. "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб Раҳмоннинг лашкари билан шайтоннинг қўшини ўртасида кечадиган Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод бозори ўрнатилди. Унинг сабабидан Аллоҳ таоло қиёматни қоим қилиб, халқларни қайта тирилтиради. "Ла илаҳа иллаллоҳ", дея тарозилар ўрнатилиб, саҳифалар тарқатилади. Бас, кимдир олдидан келган саҳифани ўнг қўли билан олса, яна кимдир ортидан келган саҳифани чап қўли билан олади.
Аллоҳнинг бандалари "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни кўп зикр қилинглар. Уни маҳкам тутинглар. Шояд Аллоҳ таоло бизни унинг асосида жонимизни олса. Албатта У барча нарсага Қодирдир.
Аллоҳ таолодан Ўзининг гўзал исмлари ва олий сифатлари билан бизда тавҳид рўй-рост амалга ошишини насиб айлашини, ўзгариб, фитналанмаган ҳолатимизда тавҳидни барпо қилишни бизга неъмат қилиб беришини сўрайман. Албатта У барча нарсага Қодирдир.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, ота-боболари бўлмиш Иброҳим ва Исмоилга ва бошқа пайғамбар ва элчиларга, аҳли оилалари ва барча саҳобаларига кўпдан-кўп салавоту саломлар йўлласин.
Охирги тилагимиз, барча мақтовлар оламларнинг Робби Аллоҳ учундир.
Субк ал-Аҳад – чоршанба куни. 1430 ҳижрий йил, 25 Жумадал охир. 2009 милодий йил, 18 июн.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Саид ибн Рослан. –Аллоҳ таоло у киши ва ота-оналарини афв айласин-
Мундарижа
Муқаддима
Кириш сўзи
"Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг маъноси
"Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг шартлари
Ваҳдатул вужуд аҳлининг тавҳид калимасига берган изоҳлари
Калом уламоларининг тавҳид калимасига берган изоҳлари
Жаҳмийя ва мўтазилаларнинг тавҳид калимасига берган изоҳлари
Қутбий ва ихвонийлардан иборат гуруҳбозларнинг тавҳид калимасига берган изоҳлари
Аҳли сунна вал жамоанинг тавҳид калимасига берган изоҳи
"Ла илаҳа иллаллоҳ"ни улуҳийят тавҳидига далолат қилиши
"Ла илаҳа иллаллоҳ"ни рубубият тавҳидига далолат қилиши
"Ла илаҳа иллаллоҳ"ни исм ва сифатлар тавҳидига далолат қилиши
Биринчи шарт: Илм
Иккинчи шарт: Шак-шубҳани батамом рад этадиган яқин-аниқ ишонч
Учинчи шарт: Қабул қилиш
Тўртинч шарт: Ушбу калима далолат қилган маъноларга бўйинсуниб, тўла-тўкист таслим бўлиш
Бешинчи шарт: Ёлғонни батамом рад этадиган сидқ (ростгўйлик)
Олтинчи шарт: Ширк, мунофиқлик, риё ва сумъа (биров эшитсин учун амал қилиш)ни батамом рад этадиган ихлос
Еттинчи шарт: Муҳаббат қўймоқ
Саккизинчи шарт: Аллоҳни Роб, Яратувчи ва ҳақиқий маъбуд дея иймон келтирган ҳолда Ундан ўзгасига ибодат қилинаётган ҳар қандай нарсага куфр келтирмоқдир
Тўққизинчи шарт: Уни ("Ла илаҳа иллаллоҳ"ни) нутқ қилишдир
"Ла илаҳа иллаллоҳ"ни бузувчи амаллар
Биринчиси: Аллоҳ таолога ширк келтиришдир
Иккинчиси: Кимки ўзи билан Аллоҳ ўртасига воситалар қилиб, улардан (ҳожатини) сўраб, дуо қилиб, ўшаларга таянса, ижмо билан кофир бўлади
Учинчиси: Қуръон ва суннатда кофир экани очиқ айтилган кимсани кофир деб билмаган кимса
Тўртинчиси: Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламдан бошқасининг йўли комилроқ ва афзалроқдир ҳамда у киши соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ўзгасининг ҳукми яхшироқ ва адолатлироқдир деб эътиқод қилган кимса
Бешинчиси: Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган диндан бирор нарсани ёмон кўрса, агарчи унга амал қилса-да, дарҳақиқат кофир бўпти
Олтинчиси: Аллоҳу Росули, Қуръон ёки ислом шиорларидан бирортасини ҳазл-мазаҳ қилиш
Еттинчиси: Сеҳр
Саккизинчиси: Мушрикларга мусулмонларнинг зарарига ёрдам бериб, ҳамкорлик қилиш
Тўққизинчиси: Хизрни Мусо алайҳиссаломнинг шариатларидан чиққанлари мумкин бўлганидек, баъзи кишиларга Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатларидан чиқиши мумкин, деб эътиқод қиладиган кимса
Ўнинчиси: Аллоҳнинг динидан юз ўгириш
"Ла илаҳа иллаллоҳ" ва уни зикр қилишнинг фазилатлари ҳақида
"Ла илаҳа иллаллоҳ" аввалги вожибот
"Ла илаҳа иллаллоҳ"ни сидқидилдан айтишнинг фазилати
"Ла илаҳа иллаллоҳ"ни айтган кишининг қони (тўкилмай), моли (тортиб олинмай) сақлов-ҳимояда бўлиши
Аллоҳ таоло "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб, бу билан Аллоҳни Юзини истайдиган кишига дўзахни ҳаром қилди
Кимки ихлос шартини бажарса, бас, у қиёмат куни пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатлари ила инсонларнинг энг бахтлиларидан бўлади
"Ла илаҳа иллаллоҳ" иймон даражаларининг энг олийсидир
Кимки "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб, Аллоҳдан Ўзга ибодат қилинадиган нарсаларга кофир бўлса, унга жаннат вожиб бўлади
Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг пайғамбарини ушбу калима билан жўнатди
Банда бошига оғир ташвиш-мусибатлар тушгандаги ёрдамланадиган энг афзал нарсаси: "Ла илаҳа иллаллоҳ"дир
"Ла илаҳа иллаллоҳ"ни ўлим ва оғир вақтларда такрор-такрор айтиш мустаҳаб бўлади
Ҳасанотларнинг энг афзали "Ла илаҳа иллаллоҳ"дир
Убудият икки асос-қоидага жо бўлганки, унинг асоси: Комил муҳаббат ва тамомий хокисорликдир
Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бериш ҳали рўй-рост амалга ошмаган бўлса, бошқа ишлардан фойда йўқдир
Пок калима бўлмиш "Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг эъроби (граматик таҳлили)
Мундарижа
Admin   07-05-2013, 01:28 AM
#13
Китобнинг асл арабий матни:
http://tavhid.com/downloads/files/LA_ILAHA_ILLALLOH.pdf
Pages (2):    1 2
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.