Муслим   11-15-2011, 07:51 PM
#1
Уламолар фазилати

Батаҳқиқ, уламоларнинг мавжуд экани Аллоҳ жалла ва аъла томонидан неъматдир. Суннат уламоларнинг мавжуд экани Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан неъмат. Улар (ҳаётдан) кетишларига оз қолди. Агар улар кетсалар мусулмонлар бошига фожеа тушади, улар бошига нуқсон тушади. Ер уларни кўтариб туриш билан гўзаллашиб боради. Улар сабаб зийнат тўкиб туради. Ер улар сабаб гўзал, ана шу уламолар бор экани сабаб зийнат тўкиб туради. Балки ер улар сабаб тирикдир. Шоир айтганидек:
Модомики олими яшар экан ер ҳам тирикдир, қачон унда олим ўлса бир қирраси ҳам вафот этар.
Худди унга ёмғир ёғганда тирик бўлган ер кабики, агар (ёмғир) ёғмай қўйса, унинг турли томонларига талофат етур.
Демак, ер уламолар мавжуд экани сабаб тирик. «Биз уларнинг ерларига келиб уни атрофидан камайтираётганимизни кўрмадиларми?» (Раъд: 41). Унинг камайиши уламоларнинг (ҳаётдан) кетиши биландир. Шак-шубҳа йўқки, уламоларнинг фазли улкан, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузуридаги даражалари олий. Агар шундай бўлмаганда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло энг улкан гувоҳлик бериладиган нарса бўлмиш тавҳидга уларни гувоҳ сифатида олиб келмас ва ушбу қавлида У субҳанаҳу ва таоло уларнинг гувоҳлигини Ўзининг гувоҳлигига боғламасди: «Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари — адолат билан ҳукм қилгувчи ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг ўзи бор. У қудратли, ҳикмат эгасидир» (Оли Имрон: 18). Бу оят Аллоҳ уларни гувоҳликка олиб келиб, инсоният ичида улардан ўзгасини гувоҳликка олиб келмаган, уларнинг гувоҳлигини У субҳанаҳу ва таоло Ўзининг гувоҳлигига боғлаган, уламолардан ўзга бирор кишининг гувоҳлигини У субҳанаҳу Ўзининг гувоҳлигига боғламаган одамларнинг энг олий ва буюги бўлмиш уламоларнинг фазилатига далилдир. Бу эса У субҳанаҳу ва таоло уларга тазкия бериши ва уларни адолатли дея сифатлашидан ўзга нарса эмас.
У жалла ва аъла махлуқотлари орасидан фақат адолатлиларни гувоҳликка олиб келади. Шараф нуқтаи назаридан бу борада шу етарлики, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло дарҳақиқат, уларнинг гувоҳлигини Ўзининг гувоҳлигига боғлади ҳамда У жалла ва азза уларнинг даражасини олий манзилатга кўтариши билан уларга олқиш айтди: «Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!» Дарҳақиқат фақат ақл эгаларигина панд-насиҳат олурлар» (Зумар: 9). Яъни, Раббиси, Унинг шариати ва динининг ҳукмларини билган киши билан бундан бирор нарсани билмайдиган кимса баробар бўлмайди. Худди оқ билан қора, зулмат билан зиё баробар бўлмаганидек. Иккиси баробар бўлиши мумкин эмас. Шунингдек, биладиган кишилар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлиши мумкин эмас.
У жалла ва аъла уларнинг манзилатларига далолат қилган ҳолда шундай деди: «Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир» (Мужодала: 11). Бу эса улар билан боғланиладиган, уларнинг этаклари лозим тутиладиган ва атрофларида жипслашиладиган ана шу уламоларнинг манзилатига далил. Одамлар мана шу уламоларга ғоятда муҳтож. Балки уларга ҳожатимиз таом ва ичимликка бўлган ҳожатимиздан-да қаттиқроқ. Худди имом Аҳмад, Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин ва у кишидан рози бўлсин, одамларнинг уламоларга ҳожатини ёдга олганда: «Одамлар илмга муҳтожликлари таом ва ичимликка ҳожатларидан кўпроқ. Чунки таом ва ичимликка бир кунда бир ёки икки марта эҳтиёж тушади. Илмга эса нафаслар ададича эҳтиёж тушади», деб айтганларидек.


عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
abu Huzayfa   11-15-2011, 09:28 PM
#2
assalamu alaykum ua rohmatulloh!
Alloh oson qilsin!
barak Allohu laka!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Муслим   11-15-2011, 09:35 PM
#3
МУҚАДДИМА

Бисмиллаҳир роҳманир роҳйим

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).
Сўнг...
Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.[1]
Уламолар Исломда муҳим ва улкан ўрин эгаллайди. Чунки Аллоҳ таоло уламолар орқали бу динни сақлаб келади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ушбу илмни ҳар бир авлоднинг адолатлилари [2] кўтариб олиб юради. Улар ундан (диндан) ғулув қилувчиларнинг хатоларини, адашганларнинг қўшимчаларини ва жоҳилларнинг таъвилларини даф қиладилар» (Байҳақий 10/209, Хатиб 1/29. Ушбу ҳадис кўпгина йўллар орқали ривоят қилинган, уларнинг ҳар бири бошқасини қувватлайди. Ҳадиснинг саҳиҳлигини имом Аҳмад, Лалакаий, ҳофиз Ибн Абдулбарр, имом Ибн Вазир, Қасталоний, Албоний ва Абдулқодир Арнаут тасдиқлашган).
Ушбу сўзларни айтган Аҳли-сунна имоми Аҳмад ибн Ҳанбални Аллоҳ ўз раҳматига олсин: «Ҳар бир замонда расулларнинг меросхўрлари бўлган илм аҳлини бор қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Улар адашганларни, улар тарафидан етган озорларга сабр қилган ҳолда, тўғри йўлга чақирадилар. Улар Аллоҳнинг Китоби ёрдамида ўлган қалбларни тирилтирадилар ва Аллоҳнинг нури ёрдамида кўрларни (тўғри йўлга) йўллайдилар. Қанчадан-қанча Иблис тарафидан нобуд бўлганларни улар тирилтирдилар ва қанчадан-қанча адашганни улар тўғри йўлга йўлладилар! Уларнинг одамлар орасида қолдирган излари нақадар ажойиб ва улар ҳақида ғийбатни қолдирган одамлар излари нақадар қабиҳ! Улар Аллоҳнинг Китобидан ғулув кетганларнинг хатоларини, адашганларнинг асоссиз даъволарини, бидъат байроғини кўтарган жоҳилларнинг таъвилларини даф қиладилар ва кўзларни фитнадан халос қиладилар» («ар-Радду ала аз-занадиқа вал-жаҳмия» 6).
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматига илми бўлмаган одам уламоларга мурожаат қилишини амр қилди. Аллоҳ таоло айтади:
«Агар билмайдиган бўлсангиз, аҳли илмлардан сўранглар!»[3] (Наҳл: 43).
Бироқ шу ўринда савол туғилади: «Аллоҳ таоло мурожаат қилишга буюрган аҳли илм ким ҳисобланади?» Ахир ҳар қандай оқил инсон биладики, қандайдир Ислом институти дипломи, ёки бир неча диний масалалар бўйича ёзган мақолалари уламонинг аломати бўла олмайди. Ахир тиббиёт, физика, математика ва шу каби дунёвий фанларда ҳам ҳар қандай олий ўқув юртининг битирувчиси ўз соҳаси олими бўла олмайдику. Шундай экан, диний илм ҳақида гапирмасак ҳам бўлаверади.
Бугунги кунда биз мусулмонлар орасида бўлаётган кўпгина ихтилофлар гувоҳи бўлиб турибмиз. Уларнинг барчаси маълум бир шахсга суянадилар, уни уламо деб ҳисоблаган ҳолда. Ўшалар эса ўз навбатида бунга тескари бўлган қарашга эгалар.[4] Бироқ ҳақ, Аллоҳ таоло айтганидек битта:
«Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос» (Юнус: 32).
Имом Қуртубий айтади: «Ушбу оятда шу нарсага кўрсатма борки, ёки ҳақ, ёки залолат бўлади, учинчиси бўлиши мумкин эмас» («Тафсир ал-Қуртубий» 8/336).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Менинг умматим етмиш уч фирқага бўлиниб кетади, барчаси дўзахда, фақат биттаси (нажот топади)». «Улар кимлар, ё Расулуллоҳ?», деб сўралди. Бунга у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен ва асҳобларим юрган йўлда юрганлар», деб жавоб бердилар (Аҳмад 4/102, Абу Довуд 2/503, Термизий 3/367, Ибн Можа 2/479, Доримий 2/241, Ҳоким 1/128. Ҳадис саҳиҳлигини шайхулислом Ибн Таймия «Мажмуъ ал-фатава» 3/345, Ибнул Қоййим «Мухтасар ас-Саваъиқ» 2/410, имом Шотибий «ал-Эътисом» 1/189, ҳофиз Ироқий «ал-Муғний ан ҳамалил-асфар» 3/199 ва шайх Албоний «Саҳиҳул жомиъ» 5343 да тасдиқлади).
Имом Шотибий деди: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «фақат биттаси» деган сўзлари шу нарсага далолат қиладики, ҳақ битта ва унда ихтилоф йўқ. Агар ҳақда ихтилоф бўлганида, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам «фақат биттаси» демаган бўлар эдилар» («ал-Эътисом» 2/249).
Имом Молик деди: «Аллоҳга қасамки ҳақ биттадир. Бир-бирига хилоф бўлган икки фикр бир вақтнинг ўзида тўғри бўла олмайди!» («Жомиъул баёнул илм» 2/82).

____________________________________________________


[1] Бу хутбани «Ҳожат хутбаси» деб аталади. Бу хутбани ҳар бир ишни бошлашда ўқиш мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам саҳобаларга бу хутбани диний ишларида, у ишлар никоҳ, жума, маъруза ва бошқа бўлсин, сўзбоши қилиб ўқишлари мумкин эканини ўргатар эдилар. Бунинг аслини кўриш учун қуйидагиларга қаранг: «Сунан Ибн Можжа»: «Китабун Никаҳ: Баб Хутбатун Никаҳ», «Сунан ат-Термизий», «Сунан Аби Довуд», «Сунан ан-Насоий», Абу Яълонинг «Сунан»и, Байҳақийнинг «Сунан»и, Табаронийнинг «ал-Муъжам ал-Кабир» ва имом Аҳмаднинг «ал-Муснад» китоблари. Бу хутбанинг бир қисми имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида «Китабул-жумуаъ: бабу хутбатиҳи соллаллоҳу алайҳи ва саллам»да ривоят қилинган. Муфассал ўрганиш учун Шайх, Аллома, Муҳаддис Муҳаммад Носируддин Албонийнинг «Хутбатул Ҳожа» китобига мурожаат қилинсин.

[2] «Адолатлилари»дан мурод, имом Хатиб Боғдодий айтганларидек, ҳадис ва Суннат илми соҳиблари назарда тутилган. Улар динни ҳар қандай бузулишлардан қўриқлаб, тозалаб келадилар («Тафсир ал-Қуртубий» 1/26).

[3] Аллоҳ таоло динининг асли аниқ ва тушунарлидир (муҳкам). Бироқ инсонлар уни билиш ва тушунишда бир биридан фарқ қиладилар. Инсонлар орасида шундайлари борки, улар учун бутун дин тушунарли (муҳкам), яна шундайлар борки, улар учун диннинг бир қисми тушунарли, бошқа қисми эса тушунарсиз, яна шундайлари борки, улар учун бутун дин тушунарсиз (муташобиҳ). Аллоҳ таоло инсонларда нимага нисбатан илм бўлмаса ва уларнинг тушунчаларида тушунарсиз (муташобиҳ) бўлган нарсани илм аҳлидан сўрашга буюрди. Шайх Солиҳ Оли Шайх айтадилар: «Барчага маълумки, Қуръон ва Суннатда тушунарли (муҳкам) ва тушунарсиз (муташобиҳ) бўлган нарсалар мавжуд. Шунингдек бу ҳолат саҳоба ва уламоларнинг сўз ва амалларида мавжуд. Асосга эга бўлган илм соҳиблари шу билан ажралиб турадиларки, улар муҳкам билан муташобиҳни фарқлаш ва муташобиҳни муҳкамга қайтариш орқали илмга эришдилар. Агарда аҳли илмларнинг мана шу ажратиб турувчи хислатлари бўлмаганида эди, ҳар ким илмга эга бўла олган бўларди. Аммо Аллоҳ инсонларни муҳкам ва муташобиҳнинг мавжудлиги билан синайди. Шу орқали уламоларнинг мақоми ва ҳақиқий илм соҳиби аниқ бўлади» («ал-Маръа ад-Даъия». Шунга ўхшаш гапни Шайхулислом Ибн Таймия «Мажмуъ ул-фатава» (13/272-280) да айтганлар).

[4] Ихтилоф, шайхулислом Ибн Таймия айтганларидек, уч турли бўлади:
Биринчи тур – бу ибодат турларидаги ихтилоф (ихтилафу танавуъ). Бунга ҳар бири шаръий асоси бўлган турли сўз ва амаллар киради. Қуръонни турлича тиловат қилиниши бунга мисол бўла олади. Бу масалада саҳобалар ихтилоф қилдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни бу ишлари учун уришиб бердилар ва дедилар: «Тиловатнинг икки тури ҳам тўғри» (Бухорий 3/146). Бунга шунингдек азоннинг талаффуз қилиш турларидаги ихтилофни киритиш мумкин; намозда, фотиҳадан аввал ўқиладиган, очувчи дуолар; намозда ўтиришнинг шакли ва унда қилинадиган Аллоҳнинг зикри; хавф намозининг турлари ва шу каби ибодат турларидаги ихтилофлар. Бу турларнинг барчаси шаръий асосга эга, маълум сабабларга кўра биридан бошқаси афзал кўрилса ҳам.
Иккинчи тур – бу қарама-қаршилик ихтилофи (ихтилафу тадад). Бу бир бирига мутлақо қарама-қарши икки ҳолат, масалан Суннат ва бидъат, ҳаром ва ҳалол.
Учинчи тур – бу фаҳмлашдаги ихтилоф (ихтилафу афҳам). Бунга мисол, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар бирингиз аср намозини Қурайза қабиласида ўқисин!» деганларида, бу сўзларини ҳар хил тушунган саҳобаларни уришмадилар («ал-Иқтидо» 32-48).
Биринчи ва учинчи турга Ислом рухсат беради, бироқ иккинчи тур эса ҳаромдир.
Диндаги ихтилофларнинг асли жоиз эмаслигидир. Кенг тарқалган: «Умматимнинг ихтилофи раҳматдир» ҳадиси эса, имом Субкий айтганларидек, ҳеч қандай асосга эга бўлмаган мавзу (тўқима) ҳадисдир («ас-Силсила аз-заифа вал-мавдуъа» 58, 61).
Қандай қилиб ихтилоф раҳмат бўлсин, ахир Аллоҳ таоло ихтилоф қилмаганларга ўз раҳматини кўрсатганини айтганку. Аллоҳ таоло айтади:
«Улар (одамлар) мудом ихтилоф қилурлар, магар Парвардигорингиз раҳм қилган кишиларгина (ҳақ йўлда иттифоқ бўлиб яшарлар). Уларни шунинг учун (яъни бировлари ҳақ йўлда хидоят топишлари, бошқалари ноҳақ йўлларда талашиб-тортишиб юришлари учун) яратгандир» (Ҳуд: 118-119).
Умар ибн Абдулазиз деди: «Аллоҳнинг раҳмати остида бўлганлар, ихтилоф қилмасликлари учун яралгандирлар» («Аҳкамул-Қуръан» 3/1072).
Ибн Масъуд деди: «Ихтилоф зулмдир!» (Абу Довуд 1960. Шайх Албоний саҳиҳ деди).
Аллоҳ таоло яна айтади:
«Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир» (Нисо: 59). Имом Музаний деди: «Аллоҳ ихтилофни қоралади ва ихтилоф бўлганда Қуръон ва Суннатга қайтишликка буюрди. Агар ихтилоф диндан бўлганида, Аллоҳ уни қораламаган бўлар эди. Агар баҳслар Унинг ҳикматидан бўлганида, Қуръон ва Суннатга қайтишни буюрмас эди» («Жомиъул баёнил илм» 2/910).
Аллоҳ таоло яна айтади:
«Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқа биров томонидан бўлса эди, унда кўп қарама-қаршиликларни топган бўлар эдилар-ку?!» (Нисо: 82).
Имом Ибн Ҳазм айтади: «Аллоҳ таоло ихтилоф ундан эмаслигини кўрсатди. Ихтилоф турмуш ҳаётдаги куфр ва бошқа гуноҳлар каби, Аллоҳнинг иродаси билангина мавжуддир» («ал-Иҳкам» 5/64).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   11-15-2011, 09:43 PM
#4
Биз ҳам шу нарсанинг гувоҳи бўлиб турибмизки, бугунги кунда Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюргандек уламоларга нисбатан бўлган ҳурмат ва керакли муносабат йўқ. Уламоларга бўлган муносабатда инсонлар асосан ҳаддан ташқари улуғлайдиган ва уларни менсимайдиган, қоралайдиганларга бўлинади. Одамлар орасида шундайлари борки, улар мусулмонларнинг хор ҳолатига уламолар айбдор дейишга журъат қилади. Гўёки улар сафсатабозлик билан шуғулланадилар ва ҳукмдорларга ёқадиган гапларнигина гапирадилар. Афсуски улар орасида, Аллоҳ таоло ҳузурида айтилган ҳар бир сўз учун жавоб берилишини хис қилмаган ҳолда, Аҳли-сунна вал-жамоа[5] уламоларини кофирликда айблайдиганлари ҳам бор.
Масалан, баъзи жоҳил кимсалар турли интернет саҳифаларда шайх Ибн Боз ёки Албонийни муҳокама қилишга, залолат ёки кофирликда айблашга журъат қиладилар. Бидъатга қарши курашган ва мағрибу машриқда соғлом ақидани[6] ёйишликда катта хисса қўшган одамларни, залолат ва кофирликда айблашда фақатгина бидъат ва ҳаво аҳлларигина журъат қиладилар. Шайхулислом Ибн Таймия айтади: «Мусулмон уламоларни кофирликда айбловчи жоҳилларнинг ўзбошимчаликларига келсак, бу қораланишга лойиқ энг улкан амаллардандир. Бу ишларни хавориж[7] ва рофизалар[8] бошлаб берган. Улар ўзларининг гумонларига суяниб, мусулмонлар имомларини кофир дейишди. Уларни динда хатога йўл қўйишган деб ҳисоблашди»[9] («Мажмуъ ул-фатава» 35/100).
Одамлар орасида уламоларсиз амаллаб яшаса бўлади деб ҳисоблайдиганлар бор. Улар Али розияллоҳу анҳунинг қуйидаги сўзларига таянадилар: «Ҳақиқат одамлар орқали танилмайди, балки одамлар ҳақиқат орқали танилади». Наҳотки мана шундай фикрда бўлганлар Қуръон ва Суннатни,[10] уламоларнинг ёрдамисиз, тўғри тушунишга лаёқатлимиз деб ўйласалар?! Шубҳа йўқки Али розияллоҳу анҳунинг сўзларида улкан ҳикмат бор, бироқ бу сўзларни тўғри тушуниш керак. Имом Шотибий деди: «Ҳақиқатдан ҳам одамлар ҳақиқат орқали таниладилар, ҳақиқат одамлар орқали эмас. Шундай бўлсада биз ўша ҳақиқатни одамлар орқали биламиз» («ал-Эътисом» 2/880).
Шунингдек, ҳар ким ҳам одамларни ҳақиқат мезонида баҳолаш ҳуқуқига эга эмас, фақатгина ҳақиқатни билган бундан мустасно.
Бугунги кун мусулмонларининг муаммоси шундаки, улар уламо ким эканлигини билмайдилар ва Исломда далил нима ҳисобланишини тушунмайдилар. Улар олимни мутафаккир ёки хатибдан ажрата олмайдилар ва ҳар кимдан ёки фатвоси эҳтиросига асослангандан фатво[11] олаверадилар. Имом Молик ҳикоя қилади: «Бир куни Робиъа қаттиқ йиғлади. Ундан сўрадилар: «Сенга кулфат етдими?» У жавоб берди: «Йўқ, бироқ илми йўқ одамдан фатво ола бошладилар ва Ислом даҳшатли нарсага йўлиқди»» (ал-Фасавий 1/670, Хотиб 1039).
Агар минг йилдан кўпроқ йил аввал яшаб ўтган Робиъа ҳақли бўлмаганлар фатво бераётганига йиғлаган бўлсалар, ҳар ким ўзини олим санаб, мусулмонларнинг омма муаммоларини ҳал қилишга киришаётган бугунги кунимиз ҳақида нима дейиш мумкин?! Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳали одамларга шундай алдамчи замонлар келадики, унда ёлғончининг гапини рост деб кўрилади, ростгўйни ёлғончига чиқарилади, хиёнатчига омонат қўйилади, омонатдор хиёнат қилади, унда рувайбиза гапдонлик қилади», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, рувайбиза ким?», деб сўралди. «Ақлсиз одам, омманинг ишига тааллуқли гапларни гапиради», деб жавоб бердилар (Аҳмад 2/291, Ибн Можа 4036. Шайх Аҳмад Шокир ва шайх Албоний ҳадисни ҳасан деди).
Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари ҳақ эканлигини бугунги кунда гувоҳи бўлиб турибмиз. Динда бошланғич илмга эга бўлмаган одамлар, мусулмон оммаси муаммоларини ҳал қилишга киришаётганларини кўриб, эшитмоқдамиз. Масалан, аввалда кофирга чиқариб, кейин мусулмон ҳукмдорларга қарши чиқишлар (ҳуруж); ёки жиҳод масалалари, қаерда жиҳод бор ёки йўқлиги, уни қачон бошлаш, қачон бошламаслик; кофирликда айблаш масаласи (такфир); қотиллик; бировнинг молига эгалик қилиш ва ҳ.к.
Дарҳақиқат, уламо бўлмаган, бироқ одамлар уламо ҳисоблаганлар, ўзларига, Исломга ва мусулмонларга катта зарар келтиришлари мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дарҳақиқат, умматим учун залолатга етакловчи имомлардан қўрқаман!» (Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон, Ҳоким. Имом Абу Исо Термизий, Ибн Ҳиббон, Ҳоким, ҳофиз Ибн Касир ва шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деди. «Саҳиҳул Жомиъ» 2316).
Зиёд ибн Ҳудайр ривоят қилади: «Бир куни Умар ибн Хаттоб мендан сўради: «Исломни ким бузишини биласанми?» Мен жавоб бердим: «Йўқ». У айтди: «Исломни уч нарса бузади: олимнинг хатоси, мунофиқнинг Қуръон устида тортишуви ва адаштирувчи имомларнинг ҳукми» (Доримий 1/71. Шайх Абдулқодир Арнаут ҳасан деди).
Имом Шотибий деди: «Одамларнинг муаммолари, ўшалар олим ҳисоблаган жоҳиллар сабабли юзага келади» («ал-Эътисом» 1/145).
Имом Абу Шома деди: «Кўпинча одамлар қандайдир инсонни илм ва тақво эгаси деб ҳисоблаб, аслида у бундай бўлмаган инсон сабабли бидъатга кириб қоладилар. Бундай одамлар унинг сўз ва амалига қараб, унга эргаша бошлайдилар. Шундай қилиб улар ўзларининг амалларини барбод бўлган ҳолда топадилар!» («ал-Маърифа ват-тарих» 1/670).
Тўқсон тўққиз кишини ўлдирган ва тавба қилишга аҳд қилиб, ўзи олим деб ҳисоблаган, аслида олим бўлмаган инсондан ўзининг ҳолати ҳақида сўраган инсон ривоятини эсланг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизлардан аввал ўтган умматлардан бир одам тўқсон тўққиз кишини ўлдирган эди. У одамлардан ер юзидаги энг олим кишини излади. Улар бир роҳибни кўрсатишди. У роҳиб ҳузурига бориб деди: «Мен тўқсон тўққизта одам ўлдирганман, менга тавба борми?». У: «Йўқ», деди. Шунда у роҳибни ҳам ўлдириб, ўлдирган одамлар сонини юзтага етказди. Бироқ у яна ер юзидаги барчадан олимроқ кишини излашни давом этди ва унга яна бир олим киши кўрсатилди. Олимнинг олдига бориб: «Юзта одамни ўлдирдим, менга тавба борми?» деганида, олим: «Ҳа. Ким тавба қилувчининг тавбасини тўса олади?!» деди» (Бухорий 3480, Муслим 2766).
Кўриб турганимиздек, «Сенга тавба йўқ» деган киши тавба қилишга аҳд қилган одамга қанча зарар келтириши мумкин эди. Ахир у яна гуноҳида бардавом бўлиб, шу ҳолатида вафот этиб кетиши мумкин эдику. Бизга маълумки амаллар фақат хотимасига қараб баҳоланади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Бир банда одамлар аҳли жаннатнинг амали деб биладиган ишларни қилиб юради. Ваҳоланки ўзи аниқ дўзах аҳлидан бўлади. Бир банда одамлар дўзах аҳлининг амалидан деб биладиган ишларни қилиб юради. Ваҳоланки ўзи жаннат аҳлидан бўлади. Амаллар фақат хотимасига қараб ўлчанади», деганлар (Бухорий 6493).
Бундан ташқари ўша жоҳил роҳиб хато фатво бериб ўзининг ўлимига сабабчи бўлди.
Бугунги кунда мусулмонларни оёққа турғазиш ва ораларини парчалаш учун, одамлар аҳли илм деб ҳисоблаган биргина инсон кифоя қилади. У мусулмонларни ва айниқса уларнинг ҳукмдорларини кофирликда аблайди. У буни мана қуйидаги оятни ўзича тафсир қилиш орқали қилади:
«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир» (Моида: 44). Ёки мана бу оятни:
«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар» (Бақара: 120). У ушбу оятларни мусулмонлар мажлисларида чиройли ва ҳиссиётга берилган ҳолда ўқийди. Шунингдек у мусулмонлар таҳқирланаётгани ва қийноқларга солинаётгани ҳақида ҳикоялар айта бошлайди. Бу билан у ҳиссиётни қўзғатади. Шу билан у мусулмонлар сафига фитна солиб, уларни шошма-шошарлик ва пухта ўйланмаган, шариат қатъий ҳаром қилган амалларни қилишга чорлайди. У ёки бу ҳолатда қандай йўл тутиш ва ушбу оятларни қандай тушуниш кераклигини уламолардан сўрамасликнинг оқибатидир. Кўпгина мусулмонлар мана шундай даъватчилар ва ҳиссиётларига эргашишлик оқибатида шундай амалларга қўл урадиларки, бунинг оқибатида нафақат ўзлари, балки барча мусулмонлар зиён кўрадилар. Бунга мисол тариқасида дунё бўйлаб содир этилаётган кўп сонли портлашларни келтириш мумкин. Биз ўша инсонларга савол берамиз: «Агар сиз ҳиссиётингизни ўйнаган оддий бир инсонга мана шундай кўр-кўрона эргашар экансиз, ўликларни тирилтириш, ёмғир ёғдириш ва бошқа Аллоҳ берган кўпгина мўъжизакор қобилиятлари билан одамларни фитнага солувчи Дажжол пайдо бўлса нима қиласиз?» Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким Дажжол ҳақида эшитса, ундан қочсин! Аллоҳга қасамки, биров унинг олдига ўзини мўминман деб ўйлаб келади. Бироқ, у (Дажжол) ёяётган шубҳалар сабабли Дажжолга эргашиб кетади!» (Аҳмад, Абу Довуд 4319. Саҳиҳ ҳадис. «Саҳиҳул-жомиъ» 6301).
Муҳаммад ибн Сийрин дедилар: «Дажжол пайдо бўлганида, нафс-ҳаво аҳлининг дарҳол унга эргашганини кўрасан»[12] (Лалакаий 235. Исноди саҳиҳ).
Юқорида айтилганларга асосланиб ва ушбу масаланинг жиддийлиги сабабли, уламо ҳисобланган, аслида ундай бўлмаганларнинг залолатларига эргашиб кетмаслик учун, уламоларнинг ким экани ва уларнинг сифатларини аниқлаш учун Қуръон ва Суннатга қайтишимиз лозим. Буюк Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматига тушунмовчилик ёки ихтилофли ҳолатда Унга ва Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга мурожаат қилишни буюрди:
«Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир» (Нисо: 59).
Шайх Муҳаммад Амин Шанқитий деди: «(Оятда зикр қилинган) «бирон нарса ҳақида» сўзи ихтилофнинг ҳар қандай турини ўз ичига олади, у хоҳ усулда ёки фуруъда бўлсин» («Адваул баян» 1/333).
Маймун ибн Миҳрон ушбу оят хусусида деди: «Аллоҳга қайтарингиз – бу Қуръонга қайтарингиз дегани. Пайғамбарига қайтарингиз эса – Суннатга қайтарингиз дегани» («ал-Ибона» 1/74).
Аллома Ибнул Қоййим деди: «Агарда Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларида ҳар қандай ихтилофга изоҳ бўлмаганида эди, Аллоҳ ихтилофлашиб қолганда Қуръон ва Суннатга мурожаат қилишни буюрмаган бўлар эди» («Иъламул мувақиъин» 1/49).
Шундай қилиб, уламоларнинг ким эканлигини билиш учун салафлар[13] ва умматимиз имомлари тушунчаларига суянган ҳолда Ислом манбаларига мурожаат қилишимиз лозим.
Ушбу асарда эътибор билан ўрганиш ва тушуниш керак бўлган кўпгина жуда муҳим маълумотлар мавжуд. Ушбу мавзуни тушунгач, кўпгина мусулмонлар ўзларини қизиқтирган кўп сонли саволларга жавоб оладилар. Уламоларнинг ҳақиқий аломатларини ва оддий мутафаккир билан ҳақиқий олимнинг фарқини тушуниш орқали, мусулмонлар Аллоҳнинг раҳмати ила динни тушунишда кимга эргашишлик, Ислом умматининг муаммолари ҳақида гапириш ва ҳал қилишга ким ҳақли эканини тушуниб етадилар.

____________________________________________________


[5] Шайхулислом Ибн Таймия «аҳли-сунна вал-жамоа» атамаси ҳақида айтади: «Улар Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннати, шунингдек муҳожир ва ансорлардан бўлган аввалги авлод ва уларга ихлос билан эргашганлар иттифоқ қилган нарсага қаттиқ эргашувчилардир» (Мажмуъ ал-фатава 2/375).
Ибн Таймия яна айтади: «Бидъат тафриқа (фуруқо) билан боғлиқ бўлганидек, Суннат бирлик (жамоат) билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам айтадиларки: «аҳлул-бидъа вал-фурқо» (аҳли бидъат ва тафриқа)» (ал-Истиқома 1/42).

[6] Ақида ёки Ақида асослари – бу инсоннинг «иймон асослари» (арканул ийман) деб номланувчи нарсаларга ишонишидир. Булар Аллоҳга, фаришталарга, Китобларга, пайғамбарларга, охират кунига ва тақдирнинг яхши-ёмонига иймон келтиришдир (ал-Иршад ила саҳиҳил-эътиқод, 9). Асли ақидага тегишли бўлмаган, бироқ кейинчалик уммат имомлари ақида бўлимига баъзи масалаларни киритганлар. Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини сўкишни таъқиқлаш, мусулмон ҳукмдорга қарши чиқиш ёки таҳоратда махсига масҳ тортиш. Бунга сабаб, мана шу масалаларда адашган гуруҳларнинг пайдо бўлишидир («Шарҳ Лумъатул эътиқод» Солиҳ Оли Шайх).

[7] Хаворижлар – бу энг аввалги гуруҳлардандир. Уларнинг вакиллари мусулмон ҳукмдорга сўз ва қурол билан қарши чиқадилар. Шунингдек мусулмонларни катта гуноҳлари сабабли кофирликда айблайдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўпгина ҳадисларида уларнинг пайдо бўлиши хабарини берганлар. Шайхулислом Ибн Таймия ва ҳофиз Ибн Касир айтадилар: «Дарҳақиқат, аввалги бидъат ва Ислом умматининг парчаланиши хаворижлар фитнаси сабабли бўлди» («Мажмуъ ал-фатава» ва «Тафсир Ибн Касир» 12/468).
Имом Ажуррий деди: «Аввалги ва охирги авлод уламолари орасида, Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга осий бўлган халқларнинг энг ёмони хаворижлар эканида ихтилоф йўқ. Уларнинг рўза, намоз ва ибодатдаги тиришқоқликларининг кўплигига қарамай, буларнинг барчаси уларга хеч қандай наф келтирмайди. Ҳатто уларнинг амру маъруф ва наҳий мункарга очиқчасига ундашлари ҳам уларга ёрдам бермайди. Чунки улар Қуръонни ҳаволарига мувофиқ тафсир қиладилар. Аллоҳ, Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам, хулофои рошидийн, саҳоба ва уларга эргашганлар бизни улардан огоҳлантиришган» («аш-Шариъа» 1/21).
Ҳофиз Ибн Касир айтади: «Хаворижлар ҳақида баъзи салафлар томонидан айтилган сўзлардан кўра яхшироқ сўз борми?! Улар айтишларича, Аллоҳ таолонинг:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Сизларга қилган иш-амалларидан энг кўп зиён кўргувчи кимсаларнинг хабарини берайликми?! Улар қилган саъй-ҳаракатлари ҳаёти дунёдаёқ йўқ бўлиб кетган-у, аммо (нодонликлари сабабли) ўзларини чиройли — яхши амал қилаётган кишилар, деб ҳисоблайдиган кимсалардир!»» (Каҳф: 103-104), оятида хаворижлар назарда тутилган» («ал-Бидоя ван-ниҳоя» 7/228).
Имом Абул Олия деди: «Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлимидан сўнг ўн йил давомида муҳкамни (аниқ, тушунарли бўлган Қуръон ва Суннат матнлари) ўқидим ва Аллоҳ менга икки марҳаматини ато этди. Буларнинг қайси бири афзал эканини билмайман: мени Ислом йўлига йўллаганими ёки мени хавориж қилиб қўймаганими» («ат-Табақот ал-кубро» 7/113).

[8] Рофизийлар – бу шиъа-имомийларнинг бир тоифасидир. Улар фақатгина Али ибн Абу Толиб авлодидан ўн икки имомни тан олишади. Алини саҳобаларнинг афзали деб ҳисоблашади. Кўпчилик саҳобаларни мунофиқ деб ҳисоблашади, улар гўё Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан сўнг Қуръонни ўзгартирган эканлар. Шунингдек Оиша онамизни зинода айблайдилар. Имом Моликдан ушбу сўзлари ривоят қилинади: «Абу Бакрни ҳақорат қилганга дарра уриш керак, Оишани ҳақорат қилганни эса қатл қилиш керак!» Ундан сўрашди: «Нима учун?» У зот жавоб бердилар: «Чунки Оишани зинода айблаган Қуръонни инкор қилибди. Ваҳоланки Аллоҳ айтади:
«Уни эшитган пайтингизда: «Бу (миш-мишни) сўзлаш биз учун жоиз эмасдир. Эй пок Парвардигор, бу улуғ бўҳтон-ку!» десангизлар бўлмасмиди?! Агар мўмин бўлсангизлар, ҳаргиз унга ўхшаган нарсаларга қайтмасликларингизни Аллоҳ сизларга панд-насиҳат қилур» (Нур: 16-17)» («ас-Саримул маслул» 565).
Рофизаларнинг яна бир жирканч ҳислати борки, улар одамлардан асл эътиқодларини яширишни жоиз санашади. Афсуски, бугунги кунда бу ҳислат кўпгина мусулмонларда бор. Бир куни бир эътиқодда эканларини эълон қилсалар, бошқа кунда бошқасини. Охирида эса асл эътиқодларини маълум манфаат учун яширганларини эълон қиладилар.
Имом Шофеий рофизалар ҳақида айтади: «Мен ҳеч қачон бидъат аҳли орасида шиъа-рофизалардан кўра ёлғончироғини кўрмадим» («Минҳажус Сунна» 1/39).

[9] Шартларга риоя қилмасдан ва инсонни Исломдан чиқишига монелик қилувчи нарсаларни эътиборга олмай (маваниъ) кофирликда айблаш (такфир) гуноҳи кабиралар сарасига киради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мўъминни кофирлик билан айблаган киши(нинг гуноҳи) уни ўлдириш кабидир» (Табароний. Саҳиҳ ҳадис. «Саҳиҳул-жомиъ» 3/111).
Имом Қуртубий дедилар: «Кофирликда айблаш (такфир) – кўпчилик яқинлашган ва қоқилган хатарли эшикдир. Бу эшик олдида сара (инсонлар) тўхтади ва нажот топдилар. Нажотга нима тенг кела олади!» («ал-Муфҳим» 3/111).
Имом Ибн Обидин дедилар: «Куфр – хатарли нарсадир! Мен куфрга дохил бўлишига бир дона бўлса ҳам узрни топсам, (ўша) мўминни кофирликда айбламайман» («Фатавас-суғро» 4/224).
Ҳофиз Ибн Абдулбарр дедилар: «(Мусулмонни) кофирликда айблаб бўлмайди, илло ихтилоф бўлмаган нарсага асосланиш бундан мустасно» («ат-Тамҳид» 17/22).
Шайхулислом Ибн Таймия дедилар: «Кофирликда айблаш маълум шахснинг ҳолатига қараб фарқ қилиши мумкин. Чунки ҳар бир хатокор бидъатчи ёки жоҳил бўлиб қолмайди ва ҳар бир адашган кофир, фосиқ ёки оддий гуноҳкор бўлиб қолмайди» («Минҳажус-сунна» 5/250).
Ибн Таймия яна дедилар: «Ҳеч бир мусулмонни, ҳатто агар у хато қилса ёки адашса ҳам, унга ҳужжат барпо қилинмагунча, кофирликда айблаш мумкин эмас» («Мажмуъ ул-фатава» 12/468).
Ҳофиз Ибн Ҳажар дедилар: «Ўзида Исломни зоҳир қилган кимса, ундан (Исломдан) фақатгина худди шундай зоҳир бўлган далиллар асосидагина чиқади» («Фатҳул Борий» 2/314).
Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб дедилар: «Менинг душманларим таъкидлашича, гўёки мен таҳминларимга асосланиб, ёки кофирларга бўлган муҳаббатим, ёки гуё мен жоҳил кимсаларни ҳужжат етиб бормасидан кофирликда айблар эканман. Буларнинг барчаси улкан бўхтондир. Бу каби сўзлар орқали улар одамларни Аллоҳ ва Расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам) йўлидан адаштиришни истайдилар!» («Мажмуъу муаллифат» 3/14).
Яна Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб дедилар: «Биз барча уламолар иттифоқ қилгандан бошқа нарсаларда кофирликда айбламаймиз. Бу эса икки шаҳодатдир (Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммад Расулуллоҳ)» («ад-Дурарус-сания» 1/102).
Юқорида зикр қилиб ўтилганлар бизга кофирликда айблаш (такфир) қанчалик жиддий масала эканини кўрсатади. Бунга шунингдек фосиқликда айблаш (тафсиқ) ва бидъатда айблашни (табдиъ) киритиш мумкин. Аҳли сунна куфр амалини содир этган мусулмонни, унга қилаётган амали куфр эканлиги ҳақидаги ҳужжатни тушунтирмагунича, кофир демайди. Ҳужжатни қоим қилиш ҳуқуқи эса инсоннинг илм даражасига боғлиқ бўлади.
Қуръон ва Суннат амал ҳамда амални содир этувчи шахс ўртасини ажратади. Чунки ҳар қандай куфр амалини қилган инсон кофир ҳисобланмайди. Шунингдек, Исломнинг бирор ҳолатини инкор қилувчи ҳамда уни таъвил (хато талқин) қилувчи ўртасида фарқ бор. Чунки иккинчи ҳолатдагидан фарқли ўлароқ биринчи ҳолатдаги кофир ҳисобланади. Яна умумий ҳамда хос бўлган ҳолат ўртасида фарқ бор. Масалан, «Қуръон яралган» деган инсон кофир бўлишида ижмоъ қилинган. Бироқ шунга қарамай, агар бу сўзни муайян мусулмон айтса, бу масалани алоҳида кўриб чиқиш лозим. Буни шайхулислом Ибн Таймия изоҳлаб берадилар: «Баъзи мусулмонларнинг ҳукмдорлари жаҳмийларнинг «Қуръон яралган» ва «охиратда Аллоҳни ҳеч ким кўра олмайди» ва ҳ.к. гапларини айтишган. Улар бу сўзларни одамлар орасида ёйганлар. Уларнинг даъватига ижобат қилмаганларни қийноқлар остига олиб жазолаганлар ва уларга эргашмаганларни кофирликда айблаганлар. Бирор кимсани асирга олгач, Қуръон яралган деган эътиқодни тан олмагунича уни қўйиб юборишмаган. Буни эътироф қилганларнигина ўзларига ўринбосар қилиб тайинлаганлар ва шундайларгагина давлат хазинасидан ёрдам кўрсатганлар. Шундай бўлсада имом Аҳмад Аллоҳдан уларга раҳм қилишини ва уларни мағфират қилишини сўраганлар. Чунки имом Аҳмад уларнинг бу ишлари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хилоф иш қилаётганларини тушунишмаябди деб ҳисоблаганлар. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган нарсани тўғридан-тўғри инкор қилмаганлар. Бироқ улар матнларни хато талқин қилаётган ва буни уларга таълим берганларга кўр-кўрона эргашаётган эдилар» («Мажмуъ ул-фатава» 3/229-231).
Шайх Ибн Усаймин айтадилар: «Бирор кимсани қилган амали (яъни ширк ёки куфр) учун мушрик, кофир ёки лаънатланган дейиш мумкин эмас. Чунки бу масалалардаги ҳукм ўзининг шартлари ва таъқиқи (маваниъ) мавжуд. Биз рибо билан шуғулланаётганни лаънатланган демаймиз. Чунки у лаънатга дохил бўлишига тўсқинлик қилувчи бирор сабаб бўлиши мумкин.* Масалан, илмсизлик ёки шубҳа ва ҳ.к. Ширк билан боғлиқ масала ҳам шунга ўхшайди. Биз маълум шахсни ширк қилаётган амали учун мушрик демаймиз. Чунки у билан бирга яшовчи уламоларнинг масъулиятсизлиги сабабли унга ҳужжат етиб бормаган бўлиши мумкин.
* Шайх Усаймин одамларга ҳужжатни уламолар етказиши кераклигига ва уламоларнинг масъулиятсизлиги инсонни кофирликда айблашликка тўсқинлик қилувчи омил эканлигига кўрсатма бермоқдалар. Энди бирорта ҳам олими бўлмаган бизнинг ўлкалар (МДҲ) ҳақида нима ҳам дея оламиз?!
... Ўлганлардан бирор нарса сўрашлик ширкдир. Бироқ маълум шахсни шу каби амални содир этгани учун мушрик дейиш мумкин эмас, ҳатто бизга унга ҳужжат етиб боргани аниқ бўлмагунича» («ал-Қовлул-муфид шарҳ Китабит-тавҳид» 29-30).
Мусулмонларни кофирликда айблаш бидъат аҳлининг ўзгармас сифатларидандир. Имом Асбахоний айтадилар: «Аҳли сунна вал жамоа бир-бирларини кофирликда айбламайдилар, бир-бирини кофирликда айбловчи ҳавориж, рофизий ва қадарийлар каби бидъат аҳлидан фарқли ўлароқ. Агар уларнинг еттитаси бир мажлисга тўплансалар, улар албатта бир-бирларини кофирликда айблашлари оқибатида тарқаладилар. Улар яҳудий ва насоролар кабидирлар, Аллоҳ улар ҳақида айтади:
«Яҳудийлар: «Насронийлар ҳақ эмаслар», дейишди. Насронийлар: «Яҳудийлар ҳақ эмаслар», дейишди» (Бақара: 113)» («ал-Ҳужжа» 2/255).
Такфир масаласида инсонлар икки бир-бирига қарама қарши ҳолатга тушиб қолдилар. Бирлари ҳатто Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам кофир деганларни кофир дейишга қўрқадилар. Масалан, насроний ва яҳудийларни. Бошқалар эса мутлақо қарама-қарши ҳолатдалар. Улар ўзларини бунга ҳақлиман деб мусулмонларни кофирликда айблай бошладилар. Иш шу даражага етдики, бутун оламда фақатгина ўзини ва бир неча инсонларнигина мусулмон деб ҳисоблайдиганлар пайдо бўлди. Шунингдек улар ҳозирги вақтда ер юзида Ислом ери (дорул Ислом) йўқ деб ҳисоблайдилар.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, мен сизлар учун, Қуръон ўқийдиган ва унинг чиройи (яъни Қуръоннинг чиройи) унда кўринадиган ва у Исломнинг ҳимоясига турадиган кишидан хавф қиламан. Сўнгра у Қуръонни ортига ташлаб тарк этади ва ўз қўшнисига, уни ширкда айблаб қилич билан ташланади». Ҳузайфа розияллоҳу анҳу сўради: «Ё Расулуллоҳ, уларнинг қай бирлари ширкка яқинроқ, айбловчими ёки айбланувчими?!» Улар жавоб бердилар: «Йўқ, айбловчи» (Бухорий «Тарих» 297, Ибн Ҳиббон 81. Ҳайсамий, ҳофиз Ибн Касир ва шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ дедилар. «ас-Силсила ас-саҳиҳа» 3201).
Кўриб турганимиздек Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хавф қилган нарса бугунги кунимизда содир бўлди. Қанчадан қанча ҳақ йўлга эргашувчилар тўғри қилаябман деган гумон билан ўзларининг ақида ва манҳажларини бутунлай ўзгартириб юборишмоқда. Ҳаққа эргашиш нақадар ажойиб, аммо асосийси ўша ҳақ устида вафот топишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисда айтиб ўтганлардан бўлиб қолишдан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Барча мусулмонлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хавф қилган нарсадан қўрқишлари вожибдир.
Оламлар Парвардигори бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Аллоҳ Муҳаммад пайғамбаримизга, Унинг оиласи, саҳобалари ва уларга ихлос билан эргашганларга салавоту саломлар йўлласин.

[10] Кўпгина мусулмонлар «Суннат» сўзининг асл маъносини тушунмайдилар ва уни фақатгина Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зоҳирий амаллари билан чегаралайдилар. Шайхулислом Ибн Таймия деди: «Суннат – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эътиқоди, сўзи ва амалидир» («ал-Ҳамавия» 2). Салаф солиҳларимиз «Суннат» сўзидан аввалги салафлар ушлаган ақида ва манҳажни тушунган. Ҳофиз ибн Ражаб деди: «Умматимиз имомлари «Суннат» сўзидан, шубҳа ва шаҳватлардан ҳоли бўлган, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва унинг саҳобалари тутган йўлни тушунганлар. Кейинчалик «Суннат» сўзидан ақидани ёки Аллоҳ, малоикалар, китоблар, пайғамбарлар, Қиёмат куни ва қадар масалаларидан хатоларни поклаш, шунингдек саҳобаларнинг мартабалари ва ҳ.к. масалаларни назарда тута бошладилар. Шундай мавзудаги китоблар «Суннат» деган ном билан номлана бошладилар. Ушбу илмнинг «Суннат» деб номланишига сабаб, унинг муҳимлигидир. Кимки ушбу китоблардаги нарсага хилоф қилса, ўша ўзини ҳалокатга ташлабди» («Кашфул кубро» 1/320).
Салаф солиҳларимиз ақида ва манҳажга оид китоб ёзар эканлар, уни «Суннат» деб номлаганлар. Булардан «Суннат асослари» имом Аҳмад, «Шарҳус-Сунна» Барбахорий, «Суннат» Ибн Абу Осима, «Суннат» Абдуллоҳ ибн Аҳмад, «Суннат» Ибн Наср Марвазий, «Суннат» Ибн Шахин, «Суннат» Ҳаллол ва бошқалар.
Ҳақиқий Ислом – Суннатга мувофиқ Исломдир. Шунинг учун ҳам, ўз замонаcининг Суннат имоми, имом Барбахорий дедилар: «Билингки, Ислом – бу Суннат, Суннат эса – Исломдир. Бири иккинчисисиз бўла олмайди» («Шарҳус-сунна» 34).

[11] Кўпчилик мусулмонлар «фатво» нима эканлигини билмайдилар ёки бу сўзни нотўғри тушунадилар. Улар уламоларнинг қандайдир муайян масала, шахс ёки ҳудудга боғлиқ фатволарни, диннинг умумий ҳолати ҳақида айтилган сўзларидан ажрата олмайдилар. Яна баъзилар дин ҳукмларининг изоҳи ёки уламоларнинг сўзларини етказиш фатво эмаслигини, бу фақатгина дин ҳукмларини етказиш эканлигини тушунмайдилар. Фатво – бу бирор бир шариат ҳукмига таалуқли аниқ қўйилган саволга, нуфузга эга бўлган уламонинг далилга асосланган жавобидир (Ибн Ҳамдоннинг «Сифатул фатва вал-муфти вал-мустафти» 4).

[12] Ибн Сийрин ҳақ сўзни айтди. Чунки Дажжол пайдо бўлганида унга, йўлбошчиси нафс-ҳаво бўлган хаворижлар ҳам эргашадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Машриқ тарафдаги умматим орасидан шундай одамлар чиқадики, Қуръон ўқийдилар, бироқ бўғизларидан ўтмайди! Улар ҳар асрда пайдо бўлишади ва яксон қилинадилар, ҳар асрда пайдо бўлади ва яксон қилинадилар», ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу сўзларни йигирма мартадан ортиқ такрор қилдилар: «ва шу йўсинда давом этади, қачонки қўшинлари орасидан Дажжол чиқмагунича!» (Аҳмад 2/174, Ибн Можа 173. Ҳофиз Бусайрий ва шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деди. «Саҳиҳул-жомиъ» 8171. Шунга ўхшаш ҳадисни имом Насоий 4103 ривоят қилади, ҳофиз Ибн Ҳажар уни саҳиҳ деди).
Ушбу ҳадисда хаворижлар фақатгина саҳобаларнинг даврида бўлган, бугунги кунда улар йўқ, деювчиларга радия бор. Бу хато фикр, чунки улар ўша даврда бўлган, ҳозир ҳам бор ва Қиёмат кунигача бўладилар. Шайхулислом Ибн Таймия дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга, ҳаворижлар Дажжол пайдо бўлгунича чиқишни тўхтатмасликларини ҳадисларда хабар қилдилар» («Мажмуъул-фатава» 28/495).
Яна ушбу ҳадисларда Дажжол хаворижлар орасидан чиқишига кўрсатма бор. Шунингдек ушбу ҳадисда Аллоҳ Таоло ҳеч қачон, ер юзида фитна ва фасод қилувчи хаворижларга ҳукмни бермаслигига далил бор. Улар ҳеч қачон ҳақ тарафдорларидан устун келолмайдилар! Ҳадис шарҳида айтилади: ««Яксон қилинадилар» деган сўзнинг маъноси шундаки, ҳар қачон хаворижлар пайдо бўлганида, ҳақ аҳли улар устидан ғалаба қозонади (далил ёки қурол ёрдамида). Шу билан бирга улардан бир гуруҳи қолади ва охир замонда Дажжол билан бирга чиқади» («Шарҳу Сунан Ибн Можа» 1/233, ҳофиз Суютий).

[13] Салафлар – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошчилигидаги мусулмонларнинг аввалги уч авлодидир.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   11-17-2011, 05:22 PM
#5
ИЛМ ВА УЛАМОЛАРНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА

Илмнинг фазилати ҳақида
Илмнинг улуғлиги ва фазилатини кўрсатиш учун, Аллоҳ таоло ўзининг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ундан илмни зиёда қилишини сўрашга амр қилган оятни келтириш кифоя қилади:
«Ва айтинг: «Парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин»» (Тоҳа: 114).
Ҳофиз ибн Ҳажар деди: «Ушбу оятда илмнинг фазилатига кўрсатма бор. Чунки Аллоҳ Ўзининг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга илмдан бошқа бирор нарсани зиёда қилишини сўрашга буюрмади. «Илм»дан мурод, шариат илмидир» («Фатҳул Борий» 1/141).
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Илмнинг фазли ибодатнинг фазлидан яхшироқдир. Динингиздаги энг яхши нарса вараъ (тақво)дир» (Ҳоким, Баззор, Табароний ривояти. «Саҳиҳул-Жомиъ» 4214, «Саҳиҳут-тарғиб» 68).
Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким фақат яхшиликни ўрганиш ва ўргатиш мақсадида масжидга борса, унга тўла-тўкис ҳаж қилган ҳожининг ажрича ажр бўлади» (Табароний ривояти. Имом Ҳоким, ҳофиз Ироқий ва шайх Албоний саҳиҳ деди. «Таҳрижул-Иҳё» 2/317, «Мажмаъуз заваид» 1/123, «Саҳиҳут-тарғиб» 82).
Яна Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким илм излаб чиқса, то қайтгунича Аллоҳнинг йўлида бўлади»[1] (Термизий 2647. Имом Абу Исо Термизий ва шайх Албоний ҳадисни ҳасан деди. «Саҳиҳут-тарғиб» 88).
Имом Зуҳрий деди: «Аллоҳга, Унинг динини ўрганишдан кўра яхшироқ ибодат йўқ» («Туҳфату толибил-илм» 24).
Илмнинг фазилати ҳақида имом Шофиий ажойиб сўзларни айтган: «Илмнинг фазлига шу нарса кифоя қиладики, уни ҳатто унга (илмга) эга бўлмаган одам ўзига нисбат беради ва уни (илмни) унга нисбат берилганда шодланади. Жаҳолатнинг шармандалигига шу нарса кифоя қиладики, унинг (жаҳолат, илмсизликнинг) соҳиби уни инкор қилади ва уни (илмсизликни) унга нисбат берилганда ғазабланади» (Байҳақий «Манақибу Шофиий» 155).

_____________________________________________________________


[1] Аллоҳнинг йўлидан мурод – жиҳод бўлиб, илм талаб қилиб чиққан киши то қайтиб келгунича Аллоҳ йўлида жиҳодга чиққан кишининг ажрига эга бўлади.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   11-19-2011, 05:58 PM
#6
Илм сўз ва амалдан олдин экани ҳақида
Аллоҳ таоло айтади:
«Бас, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўминалар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг!» (Муҳаммад: 19).
Имом Бухорий ўзининг «Саҳиҳ»идаги бобни: «Илм – сўз ва амалдан олдин» деб номлади. Бунга юқоридаги оятни далил сифатида келтириб, сўнг деди: «Аллоҳ илмдан бошлади» («Саҳиҳ ал-Бухорий» 1/211).
Ибн Мунир Бухорийнинг сўзлари ҳақида деди: «У (Бухорий) илм - сўз ва амалнинг тўғри бўлиш шарти эканлигини назарда тутди» («Фатҳул Борий» 1/211).
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу деди: «Илм бўлмаган ибодатда яхшилик йўқ. Шунингдек, тўғри фаҳмлаш бўлмаган илмда яхшилик йўқ» (Абу Ҳайсама «Китабул-илм» 144, Ажуррий «Аҳлақул-уламо» 45).
Оздий ривоят қилади: «Бир куни мен Ибн Аббосдан Жиҳод ҳақида сўрадим, у менга деди: «Наҳотки мен сенга жиҳоддан афзал бўлган нарсанинг хабарини беришимни истамасанг?» Мен айтдим: «Албатта!» Шунда у айтди: «Масжид қур ва унда диннинг фарз, суннат ва фиқҳини таълим бер»» (Фасавий «ал-Маърифа» 3/503, Ибн Абдурбарр «ал-Жомиъ» 1/31).
Имом Аҳмаддан сўрадилар: «Беш юз дирҳами бор кимса учун нима қилиши афзал, жиҳод учун сарф қилганими ёки илм талаб қилиш учун сарф қилганими?» У жавоб берди: «Агар ўша одам илмсиз бўлса, менинг фикримча илм талаб қилиши афзал» («ал-Адабу-шаръия» 2/40).
Ибнул Қоййим айтади: «Илм – амалнинг йўлбошчисидир (ал-илму имамул амал), амал эса – илмга эргашувчи ва у тарафдан бошқарилувчидир».
У яна айтади: «Ҳар қандай илмга эргашмаган амал, уни бажарувчисига фойда келтирмайди. Аксинча, унга зарар келтиради. Бу ҳақида баъзи салафлар айтганидек: «Ким Аллоҳга илмсиз ибодат қилса, унинг зарари фойдасидан кўпроқ бўлади»».
У яна айтади: «Амалнинг қабул бўлиши ёки рад қилиниши илмга мувофиқ келиши ёки келмаслигига қараб бўлади. Илмга мувофиқ амал қабул бўлади, мувофиқ келмагани эса рад этилади» («Мифтаҳу дарис-саъада» 83).
Фақат икки йўлбошчи бўлади – илм ва нафс-ҳаво, учинчиси бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади:
«Аллоҳ томонидан ҳидоятланмаган ҳолда ўз ҳавои нафсига эргашган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?!» (Қасас: 50).
Аллоҳ таоло яна айтади:
«Шубҳасиз, кўп (кишилар) ўз ҳою-ҳаваслари билан билмаган ҳолларида (ўзларини) йўлдан оздирурлар» (Анъом: 119).
Шайхулислом Ибн Таймия деди: «Илмга эргашмаган ҳар қандай кимса, нафси-ҳавосига эргашибди!» («ал-Амру бил-маъруф» 37).
Ибнул Қоййим деди: «Аллоҳ илмни икки турга бўлди ва учинчиси йўқдир. Ёки Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарафидан келган нарсага эргашиш, ёки нафси-ҳавога эргашишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келмаган ҳар қандай нарса нафс-ҳаводир»[15] («Иъламул-муақиъин» 1/81).
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Уч нарса ҳалокатдир: бўйсундирувчи бахиллик, кетидан эргаштирувчи нафс-ҳаво ва инсоннинг ўзидан фаҳрланиши» (Табароний 54/52. Шайх Албоний ҳадисни ҳасан деди).
Абул Олия деди: «Одамлар орасида душманлик ва нафратни уйғотувчи нафс-ҳаводан узоқ бўлинг!» (Ажуррий «аш-Шариъа» 61).
Минг афсуслар бўлсинки бугунги кунда кўпгина мусулмонларнинг йўлбошчиси Қуръон ва Суннат эмас, балки нафс-ҳаво ва ҳиссиётдир.
Мусулмон киши дин ҳақида бирор нарса гапирмаслиги ёки амал қилмаслиги керак, ҳатто у ўша нарса ҳақида етарлича маълумот олмагунича. Чунки илмга асосланмаган амал нафақат ўзига, балки бошқаларга ҳам улкан зарар келтириши мумкин. Дарҳақиқат, илмсиз амал қилувчи инсон, зулматларда адашиб юрган инсонга ўхшайди. Умар ибн Абдулазиз деди: «Аллоҳга имлсиз ибодат қилувчи фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради» (Аҳмад «аз-Зуҳд» 365. Санади саҳиҳ).


_____________________________________________________________


[15] Ушбу сўзларда нафс-ҳавосига эргашиш – бу фақатгина инсонга лаззат келтирувчи ва унга тўғри келадиган нарсалар деб ҳисобловчиларга раддия бор. Аслида бундай эмас. Чунки нафс-ҳаво – бу илмга мувофиқ бўлмаган ҳар қандай нарсадир, ҳатто у жуда машаққатли ва инсонга азоб берувчи амал бўлса ҳам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   12-11-2011, 06:04 PM
#7
Уламо ва толиби илмларнинг фазилати ҳақида
Али ибн Абу Толиб, Ибн Масъуд, Ибн Умар, Абу Саид ал-Худрий, Ибн Аббос ва Ҳусайн ибн Алидан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон учун фарздир» (Ибн Можа, Табароний, Байҳақий, Ибн Адий ва бошқалар. Саҳиҳ ҳадис. Қаранг: «Саҳиҳул Жомиъ» 3913).
Уламолар – Аллоҳ баланд даража-мартабаларга кўтарган ва улуғлаган зотлардир. Аллоҳ таоло Қуръонда айтади:
«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур» (Мужодала: 11).
Аллоҳ таоло яна айтади:
«Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!»» (Зумар: 9).
Уламолар фаришталар билан бир қаторда зикр қилинган. Аллоҳ таоло бу ҳақида айтади:
«Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари — адолат билан ҳукм қилгувчи ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Унинг ўзи борлигига гувоҳлик бердилар» (Оли Имрон: 18).
Имом Ибн Жомиъа деди: «Аллоҳ таоло ўзидан бошлади, кейин фаришталарни зикр қилди, кейин эса илм аҳлини. Бунда улар учун шараф ва фазилат етарлидир» (Қаранг: «Тазкиратуc самиъ» 27).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунё малъундир, ундаги барча нарcалар ҳам малъундир[16], Аллоҳнинг зикри ва Аллоҳ яхши кўрган нарcалар ҳамда олим ёкида таълим олувчи бўлган киши бундан муcтаcнодир» (Термизий 2322, Ибн Можа 4113. Имом Термизий ва шайх Албоний ҳадисни ҳасан дедилар).
Абу Умома ривоят қилади: «Бир куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурида бири обид, иккинчиси олим бўлган икки одам ҳақида cўз очилди. Сўнг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Олимнинг обид (оддий ибодат қилувчи)дан афзаллиги худди менинг энг қуйида бўлганларингиздан афзаллигим кабидир». Шундан сўнг у зот яна қўшимча қилдилар: «Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло, Унинг малоикалари, самовоту ер аҳли, ҳатто инидаги чумоли-ю, (сувдаги) балиқлар одамларга яхшиликни таълим берувчи кишига салавоту салом йўллаб турадилар»» (Термизий 2685, Баззор 133. Шайх Албоний ҳадисни ҳасан деди).
Яна Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким илм талаб қилиб, йўл юрса, Аллоҳ таоло унга жаннатга борадиган йўлини енгил қилиб қўяди. Фаришталар толиби илмнинг қилаётган амалидан рози бўлиб, қанотларини қўйиб туришади. Олим кишига ҳамма нарса, ҳаттоки сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтиб туради. Олим кишининг обид (яъни илми йўғу, лекин доимий ибодатдаги) одамдан фазли, Ойнинг бошқа юлдузлардан ортиқлигига ўхшайди» (Термизий 2682, Ибн Можа 223. Шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деди).
Яна Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳузурингизга илм талаб қилиб кишилар келишади. Уларни кўрганингизда: «Хуш келибсиз, эй Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (марҳабо деб кутиб олишга) васият қилган кишилар!», денглар ва уларга илм ўргатинглар» (Термизий 2651, Ибн Можа 247. Шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деди).
Абу Дардо розияллоҳу анҳу деди: «Олим ва илм олувчи яхшиликда баробар. Қолган одамларда эса яхшилик йўқ» (Ибн Абдулбарр 1036).
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу деди: «Олим – рўзадор, тунги намозда қоим бўлувчи ва мужоҳиддан афзалдир» (Думятий «ал-Матжуру-ррабиҳ» 1/16).
Ҳасан Басрий дедилар: «Олимларнинг сиёҳлари шаҳидларнинг қонидан афзалдир»[17] (ал-Ажлуний «Кашфул-хофо» 2/262).
Абул Асвад деди: «Илмдан улуғворроқ бирор нарса йўқ. Қироллар ҳалқни бошқаради, олимлар эса қиролларни бошқаради!» (Думятий «ал-Матжуру-ррабиҳ» 1/17).
Илм ва унинг соҳиблари фазилати ҳақида имомлар кўпгина китоблар ёзишган. Ушбу мавзуга оид барча оятларни тафсири билан ва ҳадисларни шарҳи билан, шунингдек имомларнинг бу борада айтган сўзларини жамлашлик учун сон-саноқсиз жилдли китоблар ёзишга тўғри келган бўларди.



_____________________________________________________________



[16] Дунёни лаънатлаш ва қоралаш ер юзидаги неъматлар ва Аллоҳнинг оят-аломатларига тааллуқли эмас. Чунки буларнинг барчаси Аллоҳнинг бандаларига ато этган неъмати ҳисобланади. Бу неъматлар уларга нафақат фойда келтиради, шунингдек улар Аллоҳнинг азамати ва мавжудлигига далолат қилади. Бу лаънат Аллоҳга осийлик, охират ҳаётига беэътиборлик ва дунё неъматларини Аллоҳнинг ризолиги йўлида ишлатмасликка тегишли (Қаранг: «Сайд ал-хатир» 1/27).

[17] Баъзи мусулмонлар ушбу сўзларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат берган ҳолда ривоят қилишади. Аслида эса ушбу сўзлар Ҳасан Басрийга тегишли. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси деб айтишлик жиҳатидан ушбу ривоят заифдир (Қаранг: Ибн ал-Жавзий, «ал-Иълал» 1/80; Али ал-Қорий, «ал-Маснуа» 303; Шавконий, «ал-Қоваидул-мажмуа» 278; Саховий, «Фатҳул-муғийс» 442). Шунинг учун бу сўзларни ҳадис сифатида ривоят қилишлик тўғри бўлмайди. Уни фақатгина имом Ҳасан Басрий сўзлари сифатида ривоят қилишлик мумкин.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   12-19-2011, 12:07 PM
#8
Уламоларнинг Исломда нақадар муҳим ўрин эгаллаши ҳақида
Зайд ибн Аслам: «Биз Ўзимиз хоҳлаган кишиларни (мана шундай баланд) даражаларга кўтарурмиз» ояти ҳақида деди: «Бу илмдир. Аллоҳ унинг сабабидан бу дунёдан хоҳлаган кимсани (баланд даражаларга) кўтаради» (Ибн Абу Ҳотим 4/1335. Саҳиҳ ривоят).
Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир, пайғамбарлар эса динор ҳам, дирҳам ҳам мерос қолдирмаганлар, балки илмнигина мерос қилиб қолдирганлар. Кимда-ким уни олган бўлса, мўл улушни олибди» (Абу Довуд 3641, Термизий 2682. Имом Ибн Ҳиббон ва шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деди).
Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий роҳимаҳуллоҳ деди: «Кимки пайғамбарлар мажлисига назар солмоқчи бўлса, улар орқали пайғамбарларни танийдиган уламолар мажлисига назар солсин» (Қаранг: «Тазкирату-ссамиъ» 35).
Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ деди: «Одамларнинг Аллоҳ ҳузурида энг юқори мартабалиси, У ва Унинг бандалари ўртасида турганларидир. Бу эса пайғамбарлар ва уламолардир» (Қаранг: «Тазкирату-ссамиъ» 36).
Имом Ажуррий уламоларнинг Исломдаги ўрни ва одамлар нақадар уларга муҳтож эканликлари ҳақида ажойиб сўзларни айтганлар: «Кўпгина хатари бўлган ва одамлар усиз адашиб кетадиган нурга муҳтож бўлган қоронғу тундаги йўл ҳақида нима дейсиз? Аллоҳ уларга йўлни кўрсатувчи нур ато қилди ва улар у орқали тинчлик ва эсон-омонликда юришди. Бироқ кейин одамлар келишди. Улар нурни олиб кетишди ва у (одам)ларни қоронғуда қолдириб кетишди. Улар ҳақида нима деб ўйлайсиз?! Уламолар ҳам одамлар орасида худди шундай. Аксар одамлар уларга жорий бўлган вожиботларни қандай бажаришни билмайдилар, ҳаромдан қандай сақланишни билмайдилар, Аллоҳга қандай ибодат қилишни билмайдилар ва улар уламоларга муҳтожлар. Уламолар вафот этганида, одамлар қоронғуликда адашиб юришни бошлайдилар. Уламоларнинг ўлими билан илм йўқолади ва жаҳолат ёйилишни бошлайди. Дарҳақиқат, биз Аллоҳникимиз ва Унга қайтамиз. Уларнинг ўлимидан кўра каттароқ бахтсизлик бўлиши мумкинми?!» (Қаранг: «Аҳлоқул улама» 28-29).
Кимки уламоларни менсимаса ва уларсиз кифояланишни истаса, ўша одам адашибди! Имом Ибн Муборак деди: «Кимки уламоларни менсимаса, ўша охиратини йўқотибди» (Ибн Асокир 32/344).
Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий деди: «Одамлар мусулмон ҳукмдорини ва уламоларни қадрлар эканлар, эсон-омонликда бўлишда давом этадилар. Агар улар уларни ҳурмат қилишса, Аллоҳ уларнинг дунёю охиратларини ислоҳ қилиб қўяди. Агар улар уларни менсимай қўйишса, улар дунёю охиратларини ҳалок қиладилар» (Қаранг: «Тафсирул кубро» 5/260).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   03-25-2012, 12:38 PM
#9
Ҳақиқий илм – уламолардир

Ибн Лабид ривоят қилади: “Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузуримизда баъзи нарсаларни зикр қилиб ўтдилар, сўнг: “Бу илм йўқолганида содир бўлади” дедилар. Мен у зотдан: "Илм қандай йўқолсин?! Ахир Қуръонни биз, фарзандларимиз ва фарзандларимиз фарзандлари ўқиётган бўлсак?” деб сўрадим. Бунга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Онанг сени йўқотиб қўйгур, эй Ибн Лабид. Ахир яҳудий ва насронийлар Таврот ва Инжилни ўқишмайдими?! Аммо улар бундан бирор (фойда) олишябтими?!” (Аҳмад 4/218, Термизий 2653, Ибн Можа 4/48. Шайх Албоний ва шайх Муқбил ҳадисни саҳиҳ деди).
Шундай қилиб биз бундан: “Нима ҳақиқату, нима ботил эканини, ҳақ қаерда ва кимнинг далили кучли эканини англаш учун араб тилини билишлик ва китобларни ўқишлик кифоя қилади” деб айтаётганларнинг сўзлари залолат эканини кўриб турибмиз. Ҳақиқий илм – уламолардир, тилни билишлик ёки китобларнинг бўлишлиги эмас. Қурайшлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига музокара олиб бориш учун юборилган Утбанинг ҳикоясини келтиришлик кифоя қилади. Утбани эшитиб бўлиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга Фуссилат сурасининг аввалги 13 оятини ўқиб бердилар ва сўзларини: “Бас агар улар (яъни Макка мушриклари мана шу тафсилотдан кейин ҳам ёлғиз Аллоҳга иймон келтиришдан) юз ўгирсалар, у ҳолда айтинг: «Мен сизларни худди Од ва Самуд (қабилаларини урган) чақмоққа ўхшаган бир чақмоқ-ҳалокатдан огоҳлантирдим” (Фуссилат: 1-13), сўзлари билан якунладилар.
Қурайш олдига қайтган Утба деди: “Мен сиз айтган барча нарсани айтдим”. Улар сўрашди: “У бирор нарса деб жавоб бердими?” Утба деди: “Каъбани барпо қилган зотга қасамки, унинг айтганларидан бирор нарсани тушунмадим, илло у бизни Аллоҳ Од ва Самудга юборган (жазо) каби жаззодан огоҳ қилаётганини тушундим”. Улар айтишди: “Ҳолинга вой бўлсин! Бир одам сен билан араб тилида гапирадию, сен бўлсанг айтганларидан бирор нарсани тушунмадингми?!" У деди: “Йўқ. Аллоҳга қасамки, унинг сўзларидан жазо ҳақида гапирганидан бошқа бирор нарсани тушунмадим” (Абд ибн Ҳумайд 1141, Абу Яъло 101. Ҳадиснинг барча ровийлари ишончли).
Утба қурайший бўла туриб, араб тилини жуда яхши билишига қарамай у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ўқиб берган оятларни тушунмади. Агарда фақатгина араб тилини билишлик ҳақни англаш учун етарли бўлганида эди, уламоларнинг мавжудлигидан ҳеч қандай маъно қолмаган бўларди ва одамлар Қуръон ва Суннатнинг изоҳига муҳтож бўлишмаган бўларди. Агарда фақатгина араб тили билишлик етарли бўлганида, уни билган ҳақни ўқиганида ёки эшитганида уни қабул қилишган бўларди ва унга рози бўлишган бўларди. Асосийси – тўғри тушунишлик. Буни эса Аллоҳ таоло фақатгина унга (яъни ҳаққа) интилувчи холис бандаларигагина ато этади. Аллоҳ таоло айтади:
“Қасамки, Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?” (Қамар: 17).
Ҳофиз Ибн Касир деди: “Аллоҳ бизга Қуръонни талаффуз қилишни осон қилиб қўйди. Ва уни тушунишликни (уни тушунишни) истаганга осон қилиб қўйди” (Қаранг: “Тафсир Ибн Касир” 4/264).
Имом Хатиб Боғдодий деди: «Илм – бу тўғри тушуниш ва билимдонликдир. У кўп ривоят эмас» (Қаранг: «ал-Жомиъ» 2/174).
Имом Заҳабий деди: «Илм – бу кўп сонли ривоятлар эмас, Аллоҳ қалбга жо қилувчи нурдир. Унинг шарти – (ўша илмга) эргашиш ва ўзининг шаҳвати ва бидъатлардан қочишдир» (Қаранг: «ас-Сияр» 13/323).
Илм – узлуксиз занжирдир. У Аллоҳ таолодан фаришта Жибрил алайҳиссаломга етказилган. У эса сўзма-сўз қилиб уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга етказди. Ҳудди шундай қилиб ушбу илмни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига етказдилар. Улар эса ўз ўрнида ўзларининг шогирдлари тобеинларга етказдилар. Мана шундай қилиб то бугунги кунимизгача, устоздан шогирдга, оғиздан оғизга. Имом Асбахоний ёзади: “Дарҳақиқат бидъта аҳлидан бўлган ҳар бир гуруҳ унинг йўли – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўли эканини даъво қилади. Аслида эса улар динга на Аллоҳ, на унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам рухсат бермаган нарсаларни киритишди. Аммо Аллоҳ буни рад қилади. Чунки У шундай қилганки, ҳақиқат ва тўғри ақида аҳли ҳадис ва салафларнинг йўлидан бошқа ҳеч ким билан бўла олмайди. Чунки улар ўзларининг динлари ва ақидаларини салафлардан тақлид қилиб ўрганиб олишган ва бу авлоддан авлодга ўтиб давом этиб келади. Улар буни тобеинлардан тақлид қилиб ўрганиб олишган, тобеинлар эса буни саҳобалардан тақлид қилиб ўрганиб олишган, саҳобалар эса буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан тақлид қилиб ўрганиб олишган” (Қаранг: “ал-Ҳужжа” 2/233).
Имом Авзоий деди: “Илм уламолар уни оғиздан оғизга етказишганида ҳурматли эди. У китобга тушганида, шунда унга лойиқ бўлмаганлар қўлига тушди”[18] (Қаранг: “ас-Сияр” 7/114).
Имом Ибн Жамоа деди: “Аввалида толиби илм (фақатгина) китобларга суяниб қолишдан эҳтиёт бўлсин. Ҳар қандай илмни ўрганишда, уни барчадан яхши таълим берувчи, уни барчадан яхши ўрганиб чиққан ва дарс қилган китобини яхшироқ биладиганга суянсин” (Қаранг: «Тазкирату самиъ» 113).
Бироқ бундан Исломда китобларнинг қадри ва ҳеч қандай ўрни йўқлиги келиб чиқмайди. Бундай эмас. Ҳадис ёки саҳоба ва имомларнинг асарларидан ташкил топган ишончли ва тан олинган китобларга таяниш нафақат жоиз, балки далил сифатида қабул қилишиниши шарт. Ибн Бурхон “ал-Авсат”да ёзди: “Барча Ислом фақиҳларининг фикрича ҳадисга мувофиқ амал қилиш учун уни бевосита ровийдан эшитиши мажбурий шарт ҳисобланмайди. Агар (китоб) нусхаси саҳиҳ бўлса, инсонга унга мувофиқ амал қилиши жоиз бўлади, ҳатто у буни (китоб) муаллифидан бевосита эшитмаган бўлса ҳам” (Қаранг: «Шарҳ ат-Тақриб» 49).
Имом Ийз ибн Абдуссалом “Жавабу суал”да деди: “Саҳиҳ ва ишончли фиқҳ китобларига келсак, замонамиз уламолари уларга суяниш ва далил қилиб келтириш жоиз эканида иттифоқ қилишди. Чунки ушбу китоблар иснод билан ривоят қилинган хабарлар ҳақли бўлган ишонч-эътимодга ҳақли бўлишди. Чунки одамлар грамматика, тилшунослик, тиббиёт ва бошқа фанлар ҳақидаги номдор китобларга суянишади. Улар ушбу китоблар ишончга лойиқ ва сохталаштирилишдан йироқ экани учун шундай қилишади”.
Қуръон оятларини тафсири ва ҳадислар шарҳи билан ёзиб боришар экан, умматимиз имомлари бу билан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрганларидек илмни мустаҳкамлашар ва сақлаб қолишар эди. Анас ибн Молик ва Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Илмни ёзишлик билан мустаҳкамланг”[19] (Ҳоким, Табароний. Саҳиҳ ҳадис. Қаранг: «Саҳиҳул жамиъ» 4434).



____________________________________________________________



[18] Имом Авзоий ҳақ сўзни айтганлар. Чунки биз бугунги кунда дин асосларида илми бўлмай туриб ўқиган китобларига (масалан, улар умуман тушунмайдиган Шайхулислом Ибн Таймийянинг “Мажмуъ ал-фатава” каби мураккаб асарларнини ўқиб) асосланган ҳолда мусулмонларни такфир қилишишаётгани ва диндаги мураккаб масалаларда фатво беришаётганларинини гувоҳи бўлиб турибмиз.

[19] Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам илмни мустаҳкамлаш кераклигига кўрсатма бермоқдалар. Аммо кўпчилик мусулмонлар ушбу буйруққа эътиборсиз қарайди. Улар ўйлашадики шайхнинг ҳузуридаги дарсга келиб, бир соатча ўтириб, шу вақтнинг ўзида ҳеч нарсани ёзиб олмай, улар ҳаммасини тушуниб, эслаб қолишгандек. Бундай эмас. Чунки дарсни ҳам эшитиш, ҳам ёзиб олиш керак. Умматимиз имомлари бу борада ҳақ сўзни айтишган: “Донишманд олим бу эшитганидан энг яхшисини ёзиб олган, ёзганидан энг яхшисини ёдлаган ва ёдлаганидан энг яхшисини гапириб бергандир” (Қаранг: “Туҳфату толибил илм” 159). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Дарҳақиқат илмга ўрганишлик билан эришилади” (Дорақутний. Ҳасан ҳадис. Қаранг: «Саҳиҳул жомиъ» 2328).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.