rinat80_09   10-28-2011, 12:34 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Арок билан бавл (сийдик) нинг хукми бир ми харомлигида?

Арок нажасга ётадими?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Admin   11-09-2011, 06:30 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

عن أنس بن مالك رضي الله عنه قال: سُئِلَ رَسُولُ الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم عَنِ الخَمْرِ: تُتّخَذُ خَلًّا؟ فقال: «لا» أخْرَجَهُ مسلمٌ والتِّرْمذي وقَالَ: حَسَنٌ صحيحٌ.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хомр (маст қилувчи ичимлик)дан сирка тайёрлаш мумкинми, деб сўрашди. Ул зот: “Йўқ” дедилар”. Бу ҳадисни Муслим ва Термизий ривоят қилишди, Термизий: “Ҳасан-саҳиҳ” деди.

Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ “Булуғул-маром” китобида: “Нажосатни йўқотиш ва унинг баёни” боби” дедилар. Нажосат шариатда ифлос бўлиб ундан покланиш вожиб бўлган нарсадир. Нарсалар аслида пок ва ҳалолдир. Бу икки қоидани илм толиби билиши лозим, чунки унинг устига ҳисобсиз масалалар қурилади. Сенга инсон ҳар қандай нарса бўлса ҳам уни: “Ҳаром” деса. Унга: “Бунинг далили нима?” деб айт. Акс ҳолда у ҳалол бўлади. Инсон сенга ҳар қандай нарса бўлса ҳам, уни: “У – нажас” деса, унга: “Бунинг далили нима?” деб айт. Акс ҳолда у пок бўлади. Магар ибодатлар ундай эмас - токи улар шариатда борлигининг далили қоим бўлмагунича уларнинг асли монеълик (ибодатни ман қилиш, унинг жоиз бўлмаслиги)дир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бизнинг бу ишимизга унда бўлмаган нарсани янгилик киритса, у рад қилинган” дедилар (Бухорий ва Муслим ривоятлари). (Бу ерда) дин иши мурод қилинган. Ким унда (динда) бўлмаган ишни янгилик қилиб киритса, у рад қилинган, бу (ибодат) ундан қабул бўлмайди, бунинг устига у гуноҳкор бўлади. Аммо ибодат бўлмаган муомалот, манфаатлар ва бошқалар аслида ҳалол ва покдир, магар далил унинг тескарисига далолат қилмаса. Кейин муаллиф раҳимаҳуллоҳ айтди: “Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан хомр (маст қилувчи ичимлик)дан сирка тайёрлаш мумкинми, деб сўрашди. Ул зот: “Йўқ” дедилар”. “Хомр” деб лаззат билан маст қилувчи ҳар қандай нарсага айтилади. Чунки хомр шундай ичимликки, инсон уни ичса, лаззати ошиб, қувониб маст бўлади, ҳатто гўёки подшолардан бир подшо, вазирлардан бир вазирдек бўлиб қолади. Худди жоҳилият шоири айтганидек: “Биз уни ичамиз, у эса бизларни подшолар ҳолатида тарк қилади”. Бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилари Ҳамза ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳунинг олдиларига хомр ҳаром бўлишидан илгари келганларида Ҳамза маст бўлиб ул зотга айтганлари кабидир: “Сизлар фақат отамнинг қуллари эмасмисизлар?” Бу гапни айтганларида у киши (Ҳамза) маст эдилар. Билгинки, хомр бирон бир муаййян нарсага хос эмас. Яъни у (фақат) узумдан, ёки хурмодан, ёки арпадан, ёки бошқадан (қилинган) бўлмай, балки қайси навдан бўлса ҳам маст қилган ҳар қандай нарса хомр бўлиб, у эса Китоб, Суннат ва мусулмонларнинг ижмоси билан ҳаромдир. Кимки мусулмонлар ичида яшаб унинг ҳаромлигини инкор қилса, муртад (диндан қайтган) кофирдир, унинг қони ҳалол бўлади. У тавбага ва хомрнинг ҳаромлигига иқрор бўлишга буюрилади, акс ҳолда қатл қилинади. Бундан кейин уламолар, Аллоҳ Таоло уларни раҳматига олсин, у (хомр) бавл (сийдик), ахлат, эшакнинг тезаги ва шунга ўхшаш нарсалар каби нажосатми ёки пок бўлган ҳаром нарсами, деб ихтилоф қилишди. Биз ҳозир айтган қоидага биноан уни нажосат деган кишига айтамизки: “Далил қани?” “У ҳаром, бунда шак йўқ”. Лекин уни нажосат деган кишига биз: “Далил қани?” деб айтдик. Воқеликда хомрнинг нажосатлигига далил йўқ. Бу (масалада) мавжуд бўлган энг катта нарса Аллоҳ Таолонинг сўзидир:
“Эй иймон келтирганлар. Маст қилувчи нарса, қимор, бутлар ва фол очадиган ўқлар фақатгина шайтон амалидан бўлган ифлос нарсадир. Ундан узоқ бўлинглар, шояд нажот топсангизлар” (Моида: 90). Рижс – нажосатдир, чунки Аллоҳ Таоло (Анъом: 145): “Айт, менга ваҳий қилинган нарса ичида овқатланишга ҳаром бўлган нарсани топмаяпман, магар ўлимтик, ёки оққан қон, ёки тўнғиз гўшти ундай эмас (ҳаромдир). У рижсдир”, яъни, нажасдир.
Quote:Таржимон изоҳи: Юқорида келтирганимиз каби, ушбу оятдаги “рижс” сўзини Сиддиқ Ҳасанхон тўнғиз гўштига тааллуқли деган, ўлимтик ва оққан қонга эмас. Санъоний эса умуман ушбу уч нарсанинг нажаслигига далил комил бўлмаган деган. Яъни, “рижс” сўзидан доим ҳам нажасни назарда тутилмайди, худди қуйида шайх раҳимаҳуллоҳ буни хомр мисолида тушунтириб берганлари каби.
Аммо ушбу (Моида сурасининг) оятида (хомрнинг нажаслигига) далил йўқ, чунки Аллоҳ Таоло хомрни қимор, бутлар ва фол ўқлари билан бирга зикр қилди. Бу (охирги) уч нарса иттифоқ билан нажас эмасдир. Бу уч нарса нажас бўлмай, қандай қилиб улар билан бирга бир умумий хабарда зикр қилинган нарса нажас бўлсин? Шунингдек, Аллоҳ Таоло: “Шайтон амалидан бўлган рижс” деди. Бу эса амалий рижс (ифлослик)дир, моддий рижс эмас. Модомики (унинг нажаслигига) далил бўлмаса, унинг асли покликдир. Сўнгра айтамизки, хомр ҳаром қилинганида мусулмонлар уни Мадина кўчаларига тўкиб юборишди. Агар у нажосат бўлганида уни кўчаларга тўкишмасди, чунки нажас сувни одамлар йўлларига ва кўчаларига тўкиш жоиз эмас. Бундан ташқари, хомр ҳаром қилинганида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам идишларни ундан (хомрдан тозалаб) ювишга буюрмадилар. Агар у нажас бўлаганида эди, идишларни ювишни уларга буюрган бўлардилар, чунки улар идишларни тезда (бошқа нарсаларга) ишлатишарди. Шунинг учун уй эшаги(нинг гўшти) ҳаром қилинганида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам (эшак гўшти теккан) идишларни ювишга буюрдилар, чунки у нажасдир. Яна қўшимча, “Саҳиҳ Муслим”да собит бўлганки, бир киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига ичида маст қилувчи ичимлиги тўлдирилган катта меш билан келиб уни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳадя қилди. Бу киши унинг ҳаром қилинганлигини билмасди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “У ҳаром қилинганини билмайсанми?” дедилар. Ҳаром нарсани қабул қилиш эса мумкин эмас. Шунда бояги киши у (меш)ни ушлаб қолди. Бир саҳобий у билан сирлашиб унга: “Уни сотиб юбор” деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Нима ҳақида сирлашяпсан?” дедилар. У: “Мен уни сотиб юбор дедим, эй Аллоҳнинг Росули” деди. Шунда ул зот: “Дарҳақиқат, Аллоҳ бирон бир нарсани ҳаром қилган бўлса, унинг пулини ҳам ҳаром қилди” дедилар-да, уни сотишдан ман қилдилар. Ҳалиги киши мешнинг оғзини очиб хомрни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида тўкиб юборди. Ул зот эса унга идишни ювишга ҳам буюрмадилар, уни мажлисларида тўкишдан ҳам қайтармадилар. Бу эса хомр нажосат эмаслигига далолат қилади, гарчи кўпчилик уламолар уни нажосат дейишса ҳам.
Quote:Таржимон изоҳи: “Хомрни уни сиркалаш пок қилади” деган ҳадисдан келиб чиқадиган хулоса – хомр нажас, уни сиркалаш поклайди. Лекин бу ҳадиснинг асли йўқ. Буни Ибнул-Жавзий “Таҳқиқ”да, Ибн Абдулҳодий “Танқиҳ”да (1/15/2) ва бошқалар айтишган.
Лекин:
“Агар бирон нарсада тортишсангизлар, Аллоҳ ва Унинг Росулига мурожаат қилинглар” (Нисо: 59).
“Нимада ихтилоф қилсангизлар, унинг ҳукми Аллоҳдадир” (Шўро: 10). Ҳақиқат шуки, у нажосат эмас, лекин унинг ҳаромлигига шубҳа йўқ. Шунга биноан бугунги кунда ичида алкогол кўп миқдорда бор дейилган атирлар нажосат эмас. Агар инсон уни кийимига сепса, намоз ўқиши мумкин. Лекин шак-шубҳа йўқки, ундан узоқ бўлиш авлороқдир. Чунки Аллоҳ Таолонинг сўзи умумийдир: “Ундан узоқ бўлинглар”. Бироқ биз уни (ушбу атирларни ишлатишни) ҳаром демаймиз, чунки Аллоҳ Таолонинг: “Ундан четланинглар” деган сўзидан мурод “уни ичишдан четланинглар” бўлиши мумкин. Унинг иллатини кўрсатиш бунга далил бўлади, у эса Аллоҳ Таолонинг қуйидаги сўзи: “Шайтон фақат сизларнинг орангизда хомр ва қимор билан адоват ва нафрат уйғотмоқчи бўлади”. Бу эса шунчаки сепиб қўйиб ёки суртиб уни ишлатиш билан содир бўлмайди. Лекин инсон ундан эҳтиёт бўлиб ичида алкогол бўлган атирларни ишлатмайди, магар ҳожат бўлса ишлатади, масалан, ярани дезинфекция қилиш ва шунга ўхшаш мақсадда. Аммо бирон нарса ачиб хомр бўлиб қолса, устига кўпроқ ачитадиган нарса сепиб ундан сирка тайёрласак бўладими йўқми? Муаллиф зикр қилган ушбу ҳадисда ундан сирка тайёрлаш мумкин эмаслигига далил бор. Хомрнинг аломати унинг ачиб қайнашидир. Масалан, узум шарбати тайёрланиб бир неча иссиқ кун ўтса, уни ҳаракатга тушиб (кўпириб) кўтарилганини кўрасан. Бу эса унинг хомр бўлганлигига далил бўлади. Баъзан унга бир модда сепиб қўйилади-да, у хомрни тинчлантириб унинг маст қилиш хусусиятини йўқотади. Бу иш жоизми, йўқми? Унинг жавоби ушбу ҳадисда келгани каби: “Бу жоиз эмас”. Лекин уни нима қиламиз? Уни кўчага қуйиб юборамиз.
Quote:Таржимон изоҳи: Бу ерда шайх раҳимаҳуллоҳ мусулмон киши тарафидан хомрдан атайин сирка тайёрлаш ҳақида гап юритмоқдалар. Аммо агар хомр ўз-ўзидан унинг эгаси бу ҳақда билмаган ҳолда сиркага айланса, бу сиркани ишлатиш жоиз, у пок бўлади. Аҳли китоблар хомрдан тайёрлаган сиркани ҳам ишлатса бўлади, чунки куфрдан каттароқ гуноҳ йўқ, улар хомрнинг ҳаромлигига эътибор беришмайди. Мусулмон киши хомрдан атайин тайёрлаган сирка олинмайди, ишлатилмайди, чунки мусулмон кишига гуноҳда ёрдам бериш бўлиб қолади. Хомрдан эмас, балки бошқа йўл билан тайёрланган сиркани ҳам ишлатса бўлади. Ушбуларни шайх раҳимаҳуллоҳ “Шарҳ мумтиъ ало зодул-мустақниъ” китобларида зикр қилганлар (1/368). Бу шофеъий ва ҳанбалий мазҳаби уламоларнинг фикри. Шунга ўхшаш фикрни шайхул-ислом Ибн Таймия ҳам “Фатово” (1/71)ларида айтганлар. Ҳанафий мазҳабининг йирик олими Алиййул-Қори ҳам “Мирқот” китобида хомр ўз-ўзидан сиркага айланса, уни ишлатиш жоиз деганлар. Лекин хомрни сақлаш мумкин эмас. Буни Нававий “Саҳиҳ Муслим”даги Воил ибн Ҳужрнинг ҳадисига шарҳ ёзиб айтганлар. У ҳадисда хомр ҳақида: “У даво эмас, касалликнинг айни ўзи” дейилган. Хомр мусулмон кишининг қўлига тушиб сиркага ўз-ўзидан айланиб қолишидан шундай ҳолат назарда тутиладики, валлоҳу аълам, мусулмон кишининг қўлига хомр тушиб қолган ва у бу хомрни тўкиб юборишга бирон бир узр сабабли улгурмай, у сиркага айланиб қолган. Ёки бўлмаса, бирон меванинг шарбати хомрга айланган ва бу мусулмон киши ушбу хомрни тўкиб юборишга қандайдир узр билан улгурмай у сиркага айланган. Ёки бўлмаса, Ибн Таймия айтганларидек, хомр ҳаром бўлишидан олдин сақланган бўлса, унинг эгаси бу учун гуноҳкор бўлмайди. “Энг яхши сиркангиз, хомрингиздан бўлган сиркангиз” деган ҳадис эса (Байҳақий “Маърифа”да Жобирдан) заифдир. Чунки унинг санадида ал-Муғира ибн Зиёд деган киши бор, уни Байҳақийнинг ўзи: “Кучли эмас” деди. Бунинг устига Абу аз-Зубайр мудаллис бўлиб, бу ҳадисни “ъан” – “Жобирдан” деб ривоят қилган, уни Жобирдан эшитганини очиқ-ойдин айтмаган. Бу ҳадиснинг заифлигини шайхул-ислом Ибн Таймия “Фатово”да (1/71) айтганлар. Ҳанафий мазҳабининг муҳаддиси Зайлаий “Насбур-роя”да бу ҳадисни заиф деб, агар у саҳиҳ бўлганида ҳам ўз-ўзидан сиркага айланган хомр деб тушуниларди, деганлар. Зайлаийнинг бу сўзларини ҳанафий мазҳабининг йирик олими, шориҳ Абдурраҳмон Муборакфурий “Туҳфатул-Аҳвазий”да келтириб рад қилмадилар. Таркибида алкогол (спирт) бўлган дорилар ва баъзи ширинлик (конфет)ларга келсак, улар ҳақида ҳам ушбу қоидага биноан ҳамда: “Кўпи маст қилса, ози ҳам ҳаром” деган ҳадисга биноан ҳукм чиқарилади. Бу ҳадиснинг мафҳуми (тушуниладиган нарсаси) – агар кўпи маст қилмаса, унда у ҳаром эмас. Яъни, агар кофирлардан келган шундай спиртли дориларнинг кўпини ичса маст қилмайдиган бўлса, уларни истеъмол қилиш жоиз. Лекин мусулмон кишининг бундай дориларни тайёрлаши жоиз эмас, чунки бу иш спирт, яъни хомрни сақлашга олиб келади. Бу ҳақда Албоний (“Силсилатул-ҳуда ван-нур” овоздаги фатволари) ва Ибнул-Усаймин (“Усул ало илмил-усул” китоблари, “Фатово”ларининг 11-жилди) раҳимаҳумуллоҳ айтишган. Ибнул-Усаймин фатволарида қадим уламолардан (“Муғний” 8/306-с., “Иқноъ” 4/71) бу ҳақда нақл келтирганлар (ҳамирга алкоголь қўшилиб қолса, ундан нон ёпиб, пишириб ейиш ва сувга алкоголь қўшилиб қолса уни ичиш ҳақида). Бунга қўшимча Ибнул-Усаймин уламоларнинг ижмоъсини келтирганлар: “Агар нажосат сувга тушиб мазасини, рангини ёки ҳидини ўзгартирмаса, у пок бўлаверади”. Ваҳоланки, алкоголь нажосат ҳам эмаслиги юқорида исботланди. Яна Ибнул-Усаймин Бухорий таълиқ шаклида Абу Дардодан келтирган (9/64 “Фатҳ”) асарни далил қилиб келтирадилар. Бу асардан шайх раҳимаҳуллоҳ алкогольга ботирилган балиқ офтобга ташланиб қўйилса, алкоголь асари чиқиб кетиб у ҳалол бўлишига далил олганлар. Ақлий далиллардан Ибнул-Усайин: “Спирт (алкоголь, хомр) маст қилиш сабабли ҳаром қилинганини келтирадилар. Агар бу маст қилиш сифати кетса, ҳаромлиги кетади. Бу хулосага юқорида келтирилган: “Кўпи маст қилса, ози ҳам ҳаром” деган ҳадиснинг мафҳуми ҳам олиб келади. Аллоҳ билгувчироқ.
Муаллиф раҳимаҳуллоҳ хомр нажосат дегувчи кўпчилик уламоларга эргашиб бу ҳадисни “Нажосатни йўқотиш ва унинг баёни” бобида келтирди. Ҳақиқат эса сизлар (юқоридаги) баёндан эшитганингиз ва тушунганингиз каби: у ҳиссий нажосат эмас. Аллоҳ билгувчироқдир.

rinat80_09   01-20-2014, 11:26 PM
#3
Ассаламу алейкум!

1) Маст қилувчи ичимлик (Арок, пиво, Медицина Спирти) нажас булади ми?

2) Спирт ёки Арок инсон танасига тегса ёки Шифокор даволамасдан олдин спирт билан инсон танасини ювса, уша инсон спирт текган жойини ювиб ташласин ми ёки ювмаса хам булади ми, ювмасдан намоз укиса буладими (тахорат синмайдими демокчи эдим)

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.