Pages (3):    1 2 3   
mastura   01-29-2012, 04:39 PM
#11
Сўфийлар халқаларида ўтиришнинг ҳукми нима


Савол: Мен Аллоҳга шукур Пайғамбар алайҳис-саломга ва салафус-солиҳийнларга эргашишни орзу киламан, лекин мен сўфийларнинг илм халқаларида ўтириб қолдим, уларда кўрган нарсаларим мени дахшатга солди. Улар инсоннинг виқори, ҳаёси ва ҳайбатига тўғри келмайдиган рақслар ва ҳаракатларни ёмон кўринишда бажарардилар, кейин улар нарсаларни таьвийл қилардилар, кўп амалларини нафсни турли услублар билан азоблашга қаратардилар. Ибодат уларнинг наздида кўпроқ зикрдан бошқа нарса эмас, мисол учун улар кўпроқ авлиёларни ва солиҳ инсонларни зикр қиладилар, улар ҳақида эътиқодлари Аллоҳ ва Пайғамбар алайҳис-саломга нисбатан кўпроқдир, шунингдек уларнинг баъзи фикрлари бор, бу фикрларнинг кўпроғи Пайғамбар алайҳис-саломнинг суннатларини маҳкам ушлаган салафус-солиҳийнларнинг шаьнига тегадиган фикрлардир. Шу билан бир қаторда уларда саҳиҳ суннатга ва салафус-солиҳийнларнинг тушунчаларига тўғри келадиган фикрлари ҳам бор. Мен ана шу кишилар билан бу оламнинг сир-асрорларини билиш учун бир неча марта бирга ўтирдим. Уларнинг кўплари олий табақали кимсалар, уларнинг баъзилари олий маъҳад устозлари, баъзилари шифокорлар, баъзилари муҳандислар, баъзилари амалдорлар, баъзилари оддий инсонлар, уларнинг орасида кўп ёшлар ҳам бор. Мен агар улар билан бирга ўтирсам, қилган яхши амалларимга қарамай гуноҳкор бўламанми? Сиздан илтимос, сўфийлик мазҳаблари ва эътиқодлари ҳақида тушунтириб беринг.

Жавоб: Барча сўфийлар тоифалари ва фирқалари ҳақида маълумки, улар Аллоҳни ўйлаб топилган бидъий зикрлар билан зикр қиладилар, зикр вақтида тепага, пастга, унга ва чапга чайқалиб рақсга тушадилар. Зикрларида Аллоҳ хам, Пайғамбари алайҳис-салом ҳам номламаган зикрлар, масалан: “ҳува- ҳува- ҳува”, “оҳ-оҳ”га ўхшаган номлар билан Аллоҳни зикр қиладилар, Аллоҳни масалан: “Аллоҳ Аллоҳ Аллоҳ”, деб исм билан ҳам зикр қиладилар, бу зикрни қалбий зикр деб номлайдилар. Нақшбандия тоифасида бўлганлар Аллоҳни ҳудди шундай зикр қиладилар. Аллоҳни жамоат бўлиб бир овозда хўр бўлиб ҳам зикр қиладиалар, зикрларида ўликлардан, ғоиб кишилардан ёрдам сурайдилар, масалан: мадад эй Аббос, мадад эй Дасукий, дейдилар, буларнинг ҳаммаси ширк, Ислом динидан чиқаради. Улар шайхлари ҳақида, уларда ғайб нарсаларни биладиган илмлари, оддий сабаблар ортида иш юритадиган сир-асрорлари бор деб эътиқод қиладилар. Биз сенга: “Бу сўфийлик” деб номланадиган шайх Абдурохман ал-Вакийлнинг китобини ўқишни тавсия этамиз, уларнинг бидъатлари ҳақида кўп нарсани билиб оласан. Китоб ва суннатни маҳкам ушлайдиган, бидъатларни инкор этадиган кишилар билан кўпроқ бирга ўтир.
Доимий фатво бўлими.
mastura   01-29-2012, 04:40 PM
#12
Шайхи йўқ инсоннинг шайхи шайтон деган сўзнинг ҳукми


Савол: Баъзи одамларда, шайхи йўқ одамнинг шайхи шайтон деган фикр кўп тарқалган, уларга нима деб жавоб берасиз?

Жавоб: Бу баъзи сўфийларнинг одамлар уларнинг сафларига қўшилиши, бидъатлари, залолатларида уларга эргашишлари учун ўйлаб топилган уларнинг хатолари ва нодонликларидир. Агар инсон илмий ва диний халқаларга бориб ёки Қуърон ва суннатни ўрганиб динида фиқҳни яхши ўрганса ва бундан истофада олса, у илм талабида ижтиҳод қилди дейилмайди, балки унга кўп яхшилик хосил бўлди дейилади.
Шунинг учун толиби илм яхши ақида ва яхши хулқ билан танилган олимлар билан боғланиб туриши ва ўзлари тушунмаган нарсаларни улардан сўрашлари лозим, чунки агар толиби илм аҳли илмлардан сўраб турмаса, кўп хато қилади ва кўп ишлар унга мубҳам бўлиб колаверади, аммо агар у илмий халқаларга катнашиб турса ва аҳли илмлардан мавъизалар эшитиб турса, бу билан унга, агарчи унинг муъаййан шайхи бўлмаса хам, кўп яхшилик ва фойдалар хосил бўлади. Шубхасиз илмий халқаларга бориб турадиган, жумъа ва хайит хутбаларини, масжидларда айтиладиган мавъизаларни эшитиб турадиган мусулмоннинг шайхлари кўп бўлади, агарчи у тақлид қиладиган ва фикрларига эргашадиган муъаййан бир шайхга мансуб бўлмаса хам.
Шайх Ибн Боз.
mastura   01-29-2012, 04:41 PM
#13
Пайғамбар алайҳис-саломнинг масжид ичида дафн этилганликларини хужжат қиладиган кишиларнинг ҳукми


Савол: Пайғамбар алайҳис-саломнинг масжидун набавийда дафн этилганликларини хужжат қиладиган қабрларга сиғинувчиларга қандай жавоб берамиз?

Жавоб: Бу саволга биз бир неча томонлама жавоб берамиз:
1. Ана шу масжид қабрнинг устига қурилмаган, балки Пайғамбар алайҳис-салом тириклик вақтида қурилган.
2. Бошқа авлиёлар каби Пайғамбар алайҳис-салом ҳам масжидга дафн этилганлар дейдиган бўлсалар, Пайғамбар алайҳис-салом ўша масжид ичига дафн этилмаганлар, балки ўз уйларининг ичида дафн этилганлар.
3. Оиша онамизнинг уйлари Пайғамбар алайҳис-саломнинг масжидлари билан бир девор қўшни бўлган холда, Пайғамбар алайҳис-саломнинг қабрларини масжид ичига киргазиш саҳобаларнинг иттифоқи билан бўлмаган, балки уларнинг кўплари вафот бўлиб кетгандан кейин бўлган, бу воқеа таҳминан 94-ҳижрий йилда бўлган, саҳобалар бунга рухсат бермаган, балки баъзилари қарши бўлганлар. Саъийд ибн Мусаййаб ҳам қарши бўлганлар жумласидан бўлган.
4. Пайғамбар алайҳис-саломнинг қабрлари хатто масжиднинг ичига киргазилгандан кейин ҳам масжиднинг ичида деб ҳисобланмайди, чунки у масжиддан алохида мустақил хужранинг ичида, масжид унинг устига қурилган эмас, шуниг учун мана шу жой ҳимояланган, уч қават девор билан ўралган, девор қибладан четда бурчакда, қибла шимолий бурчакда , инсон намоз ўқиса қабр унинг қибласига тўғри келмайди, чунки у чеккага жойлашган. Мана шунинг ўзи, қабрга сиғинадиганларнинг шубҳали хужжатларини бекор қилади.
Шайх ибн Боз.
mastura   01-29-2012, 04:46 PM
#14
Қабрлар олдида авлиёлар учун қурбонлик қилишнинг ҳукми


Савол: Авлиёларнинг қабрлари олдида қурбонликлар қилиб Аллоҳга яқин бўлишнинг ва фалон авлиёйингнинг ҳаққи билан бизга шифо бер ёки биздан фалон мусибатни кетказ деган сўзнинг ҳукми нима?

Жавоб: Қуърон ва ҳадисдан келган далиллардан маълумки Аллоҳдан ўзга авлиёлар ёки жинлар ёки бутлар ёки бундан бошқа махлуқотларга қурбонлик қилиб Аллоҳга яқинлик хосил қилиш Аллоҳга ширк келтиришдир, мушрикларнинг жоҳилий амалларидандир, Аллоҳ деди:

قل ان صلاتي و نسكي و محياي و مماتي لله رب العالمين لا شريك له و بذالك امرت وانا اول المسلمين


“(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: Албатта намозим, ибодатларим, (яъни, қиладиган қурбонликларим), ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир. У зотнинг биронта шериги йўқдир. Мен мана шунга (яъни, Ягона Аллоҳга ихлос-ибодат қилишга) буюрилганман. Ва мен бўйинсўнгувчиларнинг аввали-пешқадамиман”. (Анъом-162, 163). Мана бу оятда Аллоҳ таъоло ўзидан бошқага қурбонлик қилиш ҳудди Аллоҳдан бошқа учун намоз ўқиган каби Аллоҳга ширк келтириш эканлигини баён қилиб берди. Аллоҳ деди:

انا اعطيناك الكوثر فصل لربك وانحر


“(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), албатта Биз Сизга Кавсар ховузини ато этдик. Бас, Сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) суйиб-қурбонлик килинг!” (Кавсар-1, 2). Аллоҳ таъоло бу сураи каримада Пайғамбарини ўзи учун намоз ўқишга ва қурбонлик қилишга буюрди, ширк аҳли эса аксинча Аллоҳдан узгага сажда қиладилар, ундан бошқага қурбонлик қиладилар.
Аллоҳ айтди:

وقضي ربك الا تعبدوا الا اياه


“(Эй инсон), Парвардигоринг, сизларга Ёлгиз Униг Узига ибодат қилишларингизни амр этди”. (Исро-23).
Ва яна Аллоҳ деди:

وما امروا الا ليعبدوا الله مخلصين له الدين حنفاء


“Холбуки, улар фақат Ягона Аллоҳга, У Зот учун динни холис қилган, Тўғри Йўлдан оғмаган холларида ибодат қилишга буюрилган эдилар”. -(Баййина-5). Бу маъно ҳақида оятлар жуда кўп. Қурбонлик қилиш ҳам ибодат, уни Ягона Аллоҳ учун холис қилиш вожиб, саҳиҳи Муслимда Амирил муьминийн Али ибн Абу Толибдан (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ривоят килинади: у киши деди: Пайғамбар алайҳис-салом дедилар: “Аллоҳдан ўзгага қурбонлик килган кишини Аллоҳ лаънатласин”.
Аммо бир киши : Авлиёлари ҳаққи ёки авлиёларининг хурмати ҳаққи ёки Пайғамбарнинг ҳаққи ёки Пайғамбарнинг хурмати ҳаққи деса, бу ширк эмас, лекин у жумҳури аҳли илм наздида бидъат ва ширкга олиб борадиган нарсалардан, чунки дуо ибодат, уни бажариш холатлари хужжат билан асосланадиган ишлардандир. Бирон кишиниг ҳаққи ёки обрўсини васила қилишниг мумкинлиги ёки шариатда борлигига далолат қиладиган биронта ҳадис Пайғамбар алайҳис-саломдан келмаган, шунинг учун Аллоҳ рухсат бермаган васила қилишликни гапириш мусулмон киши учун мумкин эмас, Аллоҳ айтган:

ام لهم شركاء شرعوا لهم من الدين ما لم ياذن به الله


“Балки улар (Макка мушриклари) учун диндан Аллоҳ изн бермаган (куфр ва ширк каби) нарсаларни уларга шариат қилиб берган шериклари-бутлари бордир?!” (Шуро-21). Пайғамбар алайҳис-салом айтган: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо, у номақбул ишдир”. Саҳиҳлигига иттифоқ килинган ҳадис. Муслимнинг ривоятида, Бухорий ўзининг саҳиҳ китобида саҳиҳлигини қатъият билан айтган холда изох берган ҳадисда шундай дейилади: “Ким биз буюрмаган амални қилса, у номақбул амалдир”. Номақбулнинг маъноси: у эгасига кайтариб берилади, қабул қилинмайди. Мусулмонлар Аллоҳ буюрган нарсаларни маҳкам ушлашлари ва одамлар пайдо қилган нарсалардан эхтиёт бўлишлари керак.
Аммо шариатда рухсат берилган васила (восита) қилиш. Аллоҳнинг исмлари, сифатлари, уни яккалаш ва солиҳ амалларни васила қилиш мумкин, солиҳ амаллар қаторига Аллоҳга ва унинг Пайғамбарига иймон келтириш, Аллоҳ ва расулини яхши кўриш ва шунга ўхшаш яхшилик амаллари киради.
Бунга далиллар кўп, улар жумласидан ушбу Аллоҳнинг сўзи:

ولله الاسماء الحسني فادعوه بها

“Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлари билан чақиринглар(ёд этинглар)”. (Аъроф-180). Яна ўша далиллардан: Пайғамбар алайҳис-салом бир кишининг:

اللهم اني اسالك باني اشهد انك انت الله لا الاه الا انت الاحد الصمد الذي لم يلد و لم يولد ولم يكن له كفوا احد


“Эй Аллоҳим, албатта сен Аллоҳсан. Сендан бошқа ҳақиқий илох йўқ, Сен яккаю-ягона ва бехожатсан, Сен туғмаган ва туғилмагансан, Сенга бирон киши тенг бўла олмайдиган зотсан, деб берган гувоҳлигимни восита қилиб сендан сурайман, деб айтаётганини эшитди ва деди: “У Аллоҳдан шундай исмини ўртага қўйиб сўрадики, қачон Аллоҳдан шу исмини восита қилиб сўралса албатта беради, агар ўша исмини восита қилиб Унга дуо қилинса дуосини қабул қилади”
. Бу ҳадисни тўртта сунан соҳиблари ўз китобларида келтирганлар, Ибн Хиббон уни саҳиҳ ҳадис деган.
Ғорга тушиб қолган кишиларнинг ҳадиси ҳам ана шу далиллар жумласидан, улар ғорга тушиб қолган вақтларида ўзларининг қилган солиҳ амалларини васила килганлар, уларнинг биринчилари ота-онасига қилган яхшилигини Аллоҳга васила қилган, иккинчиси қодир бўла туриб зинодан ўзини сақлаганлигини Аллоҳга васила қилган, учинчиси мардикорнинг олмай ташлаб кетган иш ҳаққини кўпайтириб эгаси келганда тўлалигича қайтариб берганлигини Аллоҳга васила қилган, кейин Аллоҳ уларнинг дуосини қабул қилиб, уларнинг устидан ғорнинг эшигини ёпиб қўйган катта ҳарсанг тошни олиб ташлаш билан уларнинг қайғуларни кетказган. Ҳадиснинг саҳиҳлигига иттифоқ килинган. Аллоҳ тавфиқ эгаси.
Шайх Ибн Боз.
mastura   01-29-2012, 04:48 PM
#15
Пайғамбар алайҳис-саломнинг мавлидларида (туғилган кунларида) йиғилишнинг ҳукми


Савол: Индонезиядаги каби Исломий даъват ва Ислом шиори мақсадида Пайғамбаримиз алайҳис-салом мавлидларида, Исро ва Меърож кечаларида йиғилишнинг ҳукми нима?

Жавоб: Дарҳақиқат Пайғамбар алайҳис-салом сўз, амал ва Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш билан одамларни Исломга даъват килди, холбуки у Исломга даъват қилиш, даъватни ёйиш ва унинг шиорларини намоиш этиш йўлини бошқалардан яхшироқ билади. Пайғамбаримиз алайҳис-саломнинг мавлидларида, Исро ва Меърож кечаларида йиғилиш у кишининг даъватдаги ва Ислом шиорларини намоиш этишдаги йўлларидан эмас, вахоланки Пайғамбар алайҳис-салом бу кунларнинг қадрини бошқалардан кўра яхшироқ биладиган ва уни қадрини жойига қўядиган зот эдилар. Саҳобалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) у кишининг йўлини тутдилар, Исломга даъват қилишда ва уни ер юзига тарқатишда у кишининг йўлларига эргашдилар. Мана шундай кечаларда ва шунга ўхшаш катта воқеалар бўлган кунларда йиғилиб тўпланмаганлар. Аҳли сунна вал жамоъанинг мўътабар Имомларидан (Аллоҳ уларга раҳим қилсин) ҳам бундай ишларни қилганликлари эшитилмаган, балки бундай бидъат ишларни динда бидъат пайдо қиладиган, динга ғулув кетадиган Рофиза ва Шийъа каби пок шариатдан билимлари кам бўлган кимсалар қилганлар.
Юқорида зикр килинган кунларда йиғилиб тўпланиш мункар бидъатдир, чунки у Пайғамбаримиз алайҳис-салом, тўғри йўлда бўлган халифалар ва улуғ уч асрда утган салафус-солиҳийн имомларининг (Аллоҳ уларнинг ҳаммаларидан рози бўлсин) йўлларига зид ишдир. Пайғамбар алайҳис-салом айтганлар: 1. “Ким бизниг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у номақбулдир”. 2. “Ким биз буюрмаган ишни қилса, у номақбулдир”. 3. “Сизлар янги пайдо бўлган ишлардан эхтиёт бўлинглар, чунки ҳар-бир янги пайдо бўлган иш бидъатдир ва ҳар-бир бидъат залолатдир(адашишликдир)...” Ҳадис.
Доимий фатво бўлими.
mastura   01-29-2012, 04:49 PM
#16
Сўфийларнинг масжидларида намоз ўқишнинг ҳукми


Савол: Мен яшайдиган махаллада бир масжид бор, масжидда сўфийларнинг намоз ўқийдиган бурчаги бор, мен ана шу бурчакда намоз ўқисам бўладими?

Жавоб: Сиз сўфийлар билан бирга уларнинг бурчагида намоз ўқиманг, сизга ҳам уларга теккан касал тегиб қолмасин, суннатга эргашадиган ва суннатга амал қиладиган жамоатнинг масжидида намоз ўқишга ҳаракат килинг.
Доимий фатво бўлими.
mastura   01-29-2012, 04:54 PM
#17
“Мен вақтнинг эгасиман” деган кишининг ҳукми


Савол: Тасаввуфга мансуб кишиларнинг: “Фалончи вақт эгаси, у орифлардан (Аллоҳни танийдиганлардан)” деган сўзининг маъноси нима? Буни эътиқод қиладиган кишиларниг ҳукми нима? Агар унинг шундай эътиқодда эканлигини билсам, унинг орқасидан намоз ўқисам бўладими?

Жавоб: “Фалончи вақт эгаси...” ва ҳоказо шунга ўхшаш сўзларнинг маъноси: ҳаётда шундай кишилар борки, одамларнинг ишлари уларнинг қўлларида, улар одамларнинг ишларини бошқарадилар, одамларнинг қийинчиликларини осон қиладилар, бошларига тушган балодан уларни қутқарадилар, қийналиб қолсалар уларга истаганча яхшиликларни олиб келадилар дейишликдир. Ким шундай эътиқодда бўлса, у Аллоҳга парвардигорлигида ва халқларнинг ишларини бошқаришлигида ширк келтирган бўлади, унинг орқасидан намоз ўқиб бўлмайди, у мусулмонларнинг ишини бошқариши мумкин эмас, намозда уларга имом бўла олмайди, чунки у очиқдан-очиқ кофир ва мушрик бўлди, унинг ширки аввалги жоҳилият ширкидан ҳам ёмонрокдир, Аллоҳ айтди:

قل من يرزقكم من السماء والارض امن يملك السمع والابصار و من يخرج الحي من الميت ويخرج الميت من الحي ومن يدبر الامر فسيقولون الله فقل افلا تتقون فذلكم الله ربكم الحق فماذا بعد الحق الا الضلال فاني تصرفون


“(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг, “Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулок-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!” Улар албатта: “Аллоҳ”, дейдилар. Бас, Сиз айтинг, “Ахир(Ўша Зотдан ) қўрқмайсизларми?! 32. Бас, мана шу Аллоҳ-Ҳақиқий Парвардигорингиздир. Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бордир, холос (яъни, ҳақиқий Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳдан ўзгага сиғинар экансиз, албатта йўлдан озган бўлурсиз) Бас, қай тарафга бурилиб кетмоқдасизлар?!” (Юнус-31, 32).
Доимий фатво бўлими.
mastura   01-29-2012, 04:55 PM
#18
Жин теккан одам сўфийлар шайхларининг хузурида дволанишининг ҳукми


Савол: Баъзи одамларга жин тегиб қолса, уларни сўфийларнинг шайхлари хузурига олиб борадилар, шайхлар уларни тутатки, махв қилиш ва хижоб билан даволайдилар, шундан кейин улар яхши бўлиб қоладилар! Шариат бунга қандай карайди?

Жавоб: Кимга жин тегиб колса, уларни хурофатчиларга олиб бормасинлар, балки бу нарсаларнинг давосини биладиган, тақволи яхши инсонларнинг хузурига олиб борсинлар, улар буларга Қуърон ўқиб дам урадилар, улардан жин чиқиб кетишига сабаб бўладиган оятларни ўқийдилар, Аллоҳ ҳар-бир нарсанинг сабабини ва ҳар-бир дарднинг давосини яратиб қўйган. Кўпинча тақволи муьмин, тўғри ва яхши эътиқодли деб танилган олим унга кетма-кет Қуърон ўқиб дам урса, жинни қўрқитса ва унга таҳдид қилса, жин Аллоҳнинг изни билан чиқиб кетади.
Ҳар қандай холатда ҳам мусулмон киши учун бидъат, залолат ва хурофат билан танилган хурофатчи сўфийларнинг хузурига бориб даволаниши мумкин эмас, агар уларнинг олдига борса, унга зарар бериши ёки уни ўзларинг бидъат ва залолатларига бошлашлари мумкин, чунки кўпинча сўфийларнинг йўли бидъат ва залолатлардир, улардан кўплари Аллоҳни қўйиб ўзининг шайхига сиғинади, ундан ёрдам сўрайди. Унга атаб назрлар қилади, улардан тирик ва ўлик холатларида ҳам мадад сўрайдилар, уларниг ичида нажот топадиганлари жуда оз.

لا حول ولا قوة الا بالله
Куч-қувват фақат Аллоҳдадир.

Биз Аллоҳдан ўзимига хам, уларга ҳам ҳидоят, ақл ва тўғри йўлга муваффақ қилишини сўраймиз, у йўл, китоб ва суннат эргашувчилари бўлган Пайғамбар алайҳис-саломнинг саҳобалари ва уларга яхшилик билан эргашганларнинг йўлидир, у тўғри йўлдир, Аллоҳ Пайғамбари алайҳис-салом билан юборган диндир,
Шунингдек жин теккан ёки бошқа касаллар сехргарлар, кўзбуямачилар ва ғайбни биламан дейдиган фолбинларниг хузурида даволанишлари мумкин эмас, улар касалларни Аллоҳ рухсат бермаган йўллар билан даволайдилар.
Шайх Ибн Боз.
mastura   01-29-2012, 04:57 PM
#19

Кейин пайдо килинган ишлар қандай ишлар?


Савол: кейин пайдо килинган ишлар қандай ишлар ва уларнинг маъноси нима?

Жавоб: Пайғамбаримиз алайҳис-саломнинг ушбу: “Сизлар, кейин пайдо бўладиган ишлардан эхтиёт бўлинглар” деган сўзидан мурод одамлар эътиқодлари ва ибодатларида янги пайдо қилиб олган, китоб ва суннатда келмаган бидъатлардир, улар шу бидъатларни дин деб этикод қиладилар, уни шариатдан деб унга сиғинадилар. Бу улар ўйлагандек эмас, у маън қилинган бидъатдир, масалан: ўлган авлиёларга дуо қилиш, қабрларни масжидлар қилиб олиш, қабрларнинг атрофини тавоф қилиш, қабрда ётганлар Аллоҳнинг хузурида бизга шафоатчи бўладилар, хожатларни амалга оширишда ва мусибатларни кетказишда восита бўладилар деб, улардан мадад сўраш, Пайғамбарлар ва авлиёларнинг туғилган кунларини байрамлар қилиб олиб, шу кунларда йиғилишиб шу кунларга хос ибодатлар деб даъво килган амалларини қилишлари ва шунга ўхшаш ҳисобсиз, Аллоҳ рухсат бермаган ва Пайғамбар алайҳис-саломнинг ҳадисларида ҳам келмаган ишлар юқорида зикр килинган маън килинган бидъатлардандир.
Юқорида айтганларимиздан маълум бўладики, янги пайдо килинган ишларнинг баъзиси ширк булар экан, ўликлардан ёрдам сўраш, уларга назр қилиш каби ишлар, баъзилари бидъатнинг ўзи бўлади, ширк даражасига етмаган бўлади, қабрларниг устига мақбаралар ва масжидлар қуриб олиш қабилар, агар бу ишларда ғулувга кетилса, булар ҳам ширк амаллардан бўлиб қолади.
Доимий фатво бўлими.
Admin   04-19-2012, 08:42 PM
#20

33-ТАНҚИД
191-192 саҳифаларда сўфийларнинг «зикр халқаси» деб аталадиган халқаларга йиғилишларини қўллаб-қувватлади. Бу йиғилишларни қоралайдиган бирор бир монеълик йўқ, деб гумон қилди ва зикр шариатда жоиз ишлардан деди.
Биз унга раддия бериб айтамиз: Зикр албатта шаръий амалдир, аммо Китоб ва суннатда ворид бўлган сифатда бўлишлиги лозимдир. Зикр учун бир ҳолат ўйлаб топиш, жамоат зикрлари ва сўфийларнинг вирдлари кабилар – бунга бирор далил йўқдир. Балки, унга баъзида ширк сўзлар ҳам аралашади ва бу бидъатлигида шак-шубҳа йўқдир. Бу халқаларни ўтказаётганлар бидъатчидирлар, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзларига дохил бўладилар: «Ким биз буюрмаган ишни қилса, у мардуддир (қайтарилган)».
Бир нарса аслида шариатда жоиз бўлади, аммо уни амалга ошириш сурати далилга асосланган кўринишда бўлмаса бидъат бўлади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Кўфа масжидида тўпланганларни рад қилдилар. Уларнинг орасида бир киши бор эди, у айтарди: «Юз марта субҳаналлоҳ, денглар. Юз марта алҳамдулиллаҳ, денглар. Юз марта ла илаҳа иллаллоҳни айтинглар». (Бу ишни рад қилдилар), чунки бу сурат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан эмас.


Шайх Солиҳ Фавзон сўзларининг охирида эслаб ўтган ҳадис мана бу ҳадисдир:
Доримий «Сунан» китобларининг муқаддимасида (1/286-287), Амр ибн Яҳёга бориб тақаладиган санад билан ривоят қиладилар. У киши (Амр ибн Яҳё) айтадиларки: «Отам оталаридан шундай ривоят қилганларини эшитганман. У киши (боболари) айтадиларки: Биз бомдод намозидан олдин Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу эшиклари олдида ўтирардик. У киши (уйдан) чиқсалар масжидга бирга борар эдик. Шунда Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу келиб, айтдиларки: «Абу Абдурроҳман олдингизга чиқдиларми?» Биз: «Йўқ, ҳали (чиқмадилар)», дедик. У киши чиққунларигача биз билан ўтирдилар. (Уйдан) чиққанларида барчамиз у киши (томонга қараб) турдик. Абу Мусо у кишига айтдиларки: «Эй Абу Абдурроҳман, мен боя масжидда ўзим норози бўлган бир ишни кўрдим. Аллоҳга қасамки, унда бирор яхшилик бор деб билмайман».
Абдуллоҳ ибн Масъуд: «У нима экан?», дедилар. Абу Мусо: «Биз билан юрсангиз кўрасиз», дедиларда (воқеани) айтиб бердилар: «Масжидда ҳалқа-ҳалқа бўлиб ўтирган бир қавмни кўрдим. Намозни кутиб ўтиришарди. Ҳар бир ҳалқада қўлларида майда тош бўлган бир киши бўлиб, шундай дерди: юз марта Аллоҳу Акбар деб айтинглар. (Атрофидагилар) юз марта Аллоҳу Акбар дейишарди. Юз марта Ла илаҳа иллаллоҳ денглар деса, ҳалигилар ҳам юз марта Ла илаҳа иллаллоҳ дейишарди. Юз марта субҳаналлоҳ денглар, деса, ҳалигилар ҳам юз марта субҳаналлоҳ дейишарди».
Абдуллоҳ ибн Масъуд: «Уларга нима дедингиз?», дедилар. Абу Мусо: «Уларга сизни райингизни ёки сизни амрингизни кутайчи деб бирор гап гапирмадим», дедилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд: «Уларга қилган ёмон ишларини санашни буюриб, шунда яхши ишлари зое бўлмаслигини гаровини бермабсиз-да», дедилар. Сўнг у киши билан то ўша ҳалқалардан бирини олдига келгунларича бирга юрдик. Уларни тепасида тўхтаб: «Мен кўриб турган, бу қилаётган ишингиз нимаси?», дедилар. Улар: «Эй Абу Абдурроҳман, бу майда тошлар бўлиб, булар билан такбир, таҳлил ва тасбиҳ айтиб ўтиргандик», дедилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд айтдиларки: «Қилган ёмонликларингизни санасангизчи. Шунда мен ҳасанотларингиздан бирор нарса зое бўлмаслигини гаровини бераман. Ҳолингизга вой бўлсин эй Муҳаммад уммати! Ҳалокатингиз намунча тез бўлмаса! Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари (атрофингизда) кўп бўлсалар. Пайғамбарингизнинг кийими ҳали эскирмаган, идиши эса синмаган бўлса. Нафсим Уни Қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг миллатидан кўра тўғрироқ миллатдамисизлар ёки залолат эшигини очувчимикинсизлар?!»
Улар: «Аллоҳга қасамки, эй Абу Абдурроҳман, биз фақат яхшиликни истаган эдик», дейишди.
У киши: «Қанчадан-қанча яхшилик истагида юрганлар борки, бироқ ҳаргиз унга етишолмайдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга шундай бир қавм ҳақида айтганларки, улар Қуръон ўқийдилар, бироқ у (ўқиганлари) бўғизларидан нарига ўтмайди. Аллоҳга қасамки, эҳтимол ўшаларни кўпи сизларни ичингиздан бўлса керак деб ўйлайман», дедилар. Сўнг улардан бурилиб кетдилар.
Амр ибн Салама айтдиларки: «Ўша ҳалқаларнинг аксарини Наҳровон куни хаворижлар билан бирга бизга қарши уруш олиб бораётганларини кўрдим»
.
Pages (3):    1 2 3   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.