Меҳмон   10-05-2011, 06:10 PM
#1
Assalomu alaykum!
Ayol kishi uy kiymida (ko`ylak-ishton, ziynatlangan libos... vahokazo shunga o`xshash) namoz o`qisa bo`ladimi?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Муслим   12-08-2011, 08:48 PM
#2
(10-05-2011, 06:10 PM)Бот Wrote: Assalomu alaykum!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(10-05-2011, 06:10 PM)Бот Wrote: Ayol kishi uy kiymida (ko`ylak-ishton, ziynatlangan libos... vahokazo shunga o`xshash) namoz o`qisa bo`ladimi?
Бугунги кунда кўпчилик аёлларни намоз ўқишганида уйчи кийим, иштон, лозим, халат ёки шу каби тор, калта кийимларда намоз ўқиётганларини гувоҳи бўламиз. Бундай кийимларда ўқилган намоз қабул бўладими ёки йўқми деган савол кўпчилик мусулмонларни, хусусан муслима опа-сингилларимизни қизиқтирса ажаб эмас.
Аввало шуни эслаб ўтишимиз лозимки, Аллоҳ таоло намоз ўқишга тараддуд кўраётганларга зийнатланишини амр қилди. Аллоҳ таоло айтади:
«Эй Одам болалари, ҳар бир сажда чоғида зийнатланингиз, ҳамда (хоҳлаганингизча) еб-ичаверинглар, фақат исроф қилманглар. Зотан, У исроф қилгувчи кимсаларни севмас» (Аъроф: 31).
Шундай қилиб, кимки намоз ўқимоқчи бўлса, ўшанга намоз учун зийнатланиши буюрилган. Кўпчилик мусулмонлар эса ушбу буйруққа хилоф равишда тунги пижамасида ёки иш кийимида намоз ўқийди ва ўзини намоз учун зийнатламайди. Аллоҳ эса гўзалдир ва гўзалликни яхши кўради.
Уламоларнинг фикрича зийнатланишликнинг энг оз миқдори, бу авратни ёпишликдир. Шундан келиб чиқиб улар айтишдики, авратни ёпиш намозни қабул бўлишидаги муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Кимки авратини ёпмаса, намози қабул бўлмайди.
Уларнинг «авратни ёпиш» деган сўзларидан шу нарса тушуниладики, авратни ёпишлик фарз ва бунда нимадан фойдаланилганликнинг фарқи йўқ. Бу ҳолатда намоз раво бўлади, ҳатто аврат шаклини билинтириб турадиган кийим бўлса ҳам.
Бу турли мазҳаб уламолари баён қилган ҳақиқатдир. Қуйида айтилган сўзларга баъзи шарҳларни келтирамиз.
1 – Ҳанафий мазҳаби:
«Ад-Дур ал-Мухтор» (2/84)да айтилади: «Агар у тор ва тана шаклини билинтириб туришининг фарқи йўқ». Иқтибос тугади. Яъни, бу ерда намозда кийиладиган кийим назарда тутилган.
Ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ ўзининг «ад-Дур ал-Мухтор»га қилган шарҳида деди: ««Агар у тана шаклини билинтириб туришининг фарқи йўқ» ибораси шуни англатадики, агар ушбу кийим думбага ёпишиб турса деганидир. Бироқ агар кийим қалин бўлса ва унинг ортидан тер рангини ажратиб бўлмаса, шунингдек агар у тана аъзоларига ёпишиб турса ва унинг шаклини тана аъзолари кўриниб тургандек кўрсатиб турса – ҳатто шундай бўлса ҳам бу намоз раво бўлмайди дегани эмас. Чунки аврат ҳали ҳам ёпилиб турибди». Ибн Обидийндан иқтибос тугади.
2 – Шофиий мазҳаби:
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ «ал-Мажмуъ»да (3/176) айтади: «Агар (тери) ранги бекилса, аммо тана аъзоси катталиги билиниб турса, масалан, тизза ёки думба ва ҳоказолар, (бундай ҳолатда) намоз раво бўлади. Чунки аврат бекилган. Доримий ва «ал-Баён» муаллифи айтишдики, агар тана шакли кўринса намоз раво бўлмайди. Бироқ бу очиқ хатодир». Имом Нававийдан иқтобос тугади.
3 – Моликий мазҳаби:
«Ал-Фаваки ал-Даваний»да (1/216) айтилади: ««Агар одам битта кийимда намоз ўқиса, намози раводир»: бу керакли шартларга жавоб беради. Бу эса кийимнинг бирор нарсани кўрсатмайдиган даражада қалин бўлишлигидир. Акс ҳолда макруҳ бўлади. Яна кийим унинг бутун танасини ёпиб туриши керак. Агарда кийим шахсийроқ ҳисобланган фақатгина авратни беркитиб турадиган бўлса ёки аврат шаклини кўрсатиб турса, бунда (кийимда) намоз ўқиш макруҳ бўлади ва агар етарлича вақт қолган бўлса намозни такроран ўқиши керак бўлади». Иқтибос тугади.
Эслатиб ўтмоқчимизки, авратни шаклини билинтириб турадиган кийимда намоз ўқишлик макруҳ, ҳаром эмас.
«Ҳошия ад-Дасуқий»да айтиладики, аврат шаклини билинтириб турадиган кийимда ўқилган намоз раво, аммо макруҳ бўлади. Агар етарлича вақт қолган бўлса намозни қайта ўқиб қўйишлик мустаҳаб бўлади.
«Балғатул Салик»да (1/283) айтиладики: «Мато қалин бўлиши керак, яъни кўриниши шаффоф бўлмаслиги керак ва умуман ичи кўринмаслиги керак ёки диққат билан қараганда шаффоф бўлиши мумкин. Агар мато бир қараганингдаёқ ичи кўринадиган бўлса, бу худди унинг бўлмаганидек (яъни бу худди ялонғоч намоз ўқиётганингдек бўлади, чунки у беркитмайди). Аммо агар мато яхшилаб қараганингда ичи кўринса, агар вақт бўлса у намозни қайта ўқиши керак бўлади. Бу худди кийим аврат шаклини билинтириб турганидек. Чунки бундай кийимда намоз ўқишлик, тўғри қарашга кўра - макруҳ». Иқтибос тугади.
4 – Ҳанбалий мазҳаби:
Баҳутий роҳимаҳуллоҳ «ар-Рауд ал-Муробаъ»да (1/494) айтади: «Кийим бадан шакли ёки қисмини кўрсатмасин дейишлик шарт ҳисобланмайди. Чунки бундан сақланишнинг имкони йўқ».
Ибн Қосим роҳимаҳуллоҳ «ар-Рауд ал-Муробаъ»га қилган шарҳларида, юқорида келтирилган ал-Баҳутий сўзларига қуйидагича изоҳ беради: «Бу уч имом – Абу Ҳанифа, Молик ва Шофеий роҳимаҳумуллоҳлар иттифоқ қилган қавлдир. Яъни ушбу масаладаги имом Аҳмаднинг қарашлари, уч бошқа имомларнинг қарашига мувофиқ келади».
Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ «ал-Муғний»да (2/287) деди: «Агар у рангни бекитса, бироқ шаклини кўрсатса, намоз раво бўлади. Чунки бундан сақланиш имконсиз». Иқтибос тугади.
Мардавий «ал-Инсоф»да (1/471) деди: «ал-Мажд ибн Таймия деди: Баданининг қисми катталигини кўрсатиб туриши учун кийимга бирор нарсани боғлашлик (масалан камар) аёллар учун макруҳ. Ибн Тамим ва бошқалар айтишдики: Бели атрофини бирор нарса билан боғлаб, масалан камар ва ҳоказо, намоз ўқишлик аёллар учун бу макруҳ». Иқтибос тугади.
Шайх Саййид Собиқ роҳимаҳуллоҳ «Фиқҳус Сунна»да (1/97) айтадилар: «Авратни ёпадиган кийим кийишлик вожиб, ҳатто у тор ва аврат шаклини билинтириб турса ҳам». Иқтибос тугади.
Бу авратни билинтириб турадиган даражада тор кийимда намоз ўқишлик борасидаги уламоларнинг сўзлари эди. Улар очиқ-ойдин айтишмоқдаки, бундай ҳолатда намоз раво бўлади.
Бироқ бу одамларни тор кийимда намоз ўқишликка тарғиб қилинади дегани эмас. Аксинча, улар тор кийим киймасликлари ёки унда намоз ўқимасликлари керак. Чунки бу намоз учун қилиниши буюрилган зийнатланишга хилоф бўлади. Бу ерда кўпроқ гап бу намоз равоми ёки йўқми деган масала устида борган.
Шайх Солиҳ Фавзон агар аёл киши авратининг шакли кўринадиган даражада тор кийимда намоз ўқиса, унинг намози раво, бироқ у бу кийимни кийгани учун гуноҳкор бўлади деб фатво берганлар.
У киши айтадилар: «Аёл киши тана аъзосини, шаклини ва думбасини билинтириб турадиган тор кийим кийишлиги жоиз эмас. Тор кийим эркак киши учун ҳам, аёл киши учун ҳам жоиз эмас. Бироқ бу айниқса аёллар учун жоиз эмас. Чунки уларнинг ҳолатида фитна кўпроқ.
Ёлғиз ҳолатдаги намозга келсак, агар инсон аврати ёпилган ҳолда мана шундай кийимда намоз ўқиса, унинг намози раво бўлади. Бироқ у тор кийимда намоз ўқигани учун гуноҳкор. Чунки у тор кийим кийишлик билан намоз талаб қилган буйруқлардан бирини бузди. Бу биринчи жиҳат. Бошқа жиҳат шуки, бу фитнага саба бўлади ва эътиборни қаратади, айниқса аёллар ҳолатида. Шундай қилиб, аёллар ўзларини кенг кийимлар билан тўсишлари керак. У кийим уларни бекитиши ва баданларидаги ҳар қайси аъзоларини кўрсатмаслиги ёки эътиборни жалб қилмаслиги керак. Аниқроғи, бу аёл кишини тўлиқ беркитадиган кийим бўлиши лозим»
. Иқтибос тугади («ал-Мунтақо мин Фатава шайх Солиҳ ал-Фавзон» 3/454).
Баъзи уламолар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Кийинган, аммо яланғоч аёллар» деган сўзларини, бу тор кийим кийган аёлларга қаратилган деб шарҳлашган.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.