abu Huzayfa   07-13-2011, 01:44 PM
#1
assalamu alaykum! jin kirganligiga qanday oyatlar o'qishlik, ua shunga hujjatlar, ua uni rukn ahkomlarini aytsangizlar. albatta hujjat asosida ua salaflarning fatvolari! (juda ham zarur birodarimizzi oilasi og'ir ahvolda) jazakumu LLohu hoyron!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Муслим   07-14-2011, 01:25 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Азиз биродар, саволингиз зарурлиги боисидан эътиборингизга баъзи маълумотларни келтираман. Шояд Аллоҳ биродарингизга шифо берса.

Сеҳр, иссиқ-совуқ ва кўз тегишни даволаш ва ундан ҳимояланиш йўллари:

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сеҳрдан халос бўлиш учун бошқа сеҳрдан фойдаланиш борасида сўрашганда, у зот: «Бу шайтоннинг амалидандир!» дедилар» (Аҳмад 3/294, Абу Довуд 3868. Ҳадис саҳиҳлигини имом Ибн Муфлиҳ, шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ва Абдулқодир Арнаут тасдиқлаган).
Ибнул Қоййим айтади: «Сеҳрланган кишидан сеҳрни даф қилишнинг икки йўли бор. Биринчиси: шу каби сеҳр билан, бу шайтоннинг амалидандир. Чунки бу амал билан сеҳрдан халос бўлувчи ҳам, сеҳрланган ҳам шайтон яхши кўрган амал орқали унга қурбат ҳосил қилган бўладилар. Иккинчиси: сеҳрни руқя, Аллоҳга дуо қилиш ва ҳ.к. йўллар билан даф қилиш. Бу рухсат берилган (услубдир)» («Зодул-маъод» 4/124).

Аллоҳ таолога дуо қилиш

Аллоҳ таоло айтади:
«Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган ва (унинг) мушкулини осон қиладиган ҳамда сизларни ернинг халифа-эгалари қиладиган зотми?!» (Намл: 62).

Рухсат берилган руқялар

Ҳофиз Ибн Ҳажар ёзадилар: «Уламолар руқя уч шартга риоя қилингандагина жоиз бўлишига иттифоқ қилдилар: Аллоҳнинг каломи (Қуръон) бўлиши, унинг исми ёки сифатлари, араб тилида ёки маъноси тушунарли тилда бўлган (бошқа) тилда бўлиши ва бу руқялар ўз-ўзидан фойда келтирмаслиги, балки Аллоҳнинг иродаси билангина фойда келтиради деб эътиқод қилиш» («Фатҳул-Борий» 10/206).
Руқянинг афзали Қуръон – Қудратли Аллоҳнинг китобдир. Аллоҳ таоло айтади:
«Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз» (Исро: 82).
Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Бир куни, ҳарбий сафарда эдик ва бир водийда тўхтадик. Шунда чўри қизча келиб: «Қабила бошлиғини илон чақиб олди, одамларимиз эса бу ерда эмас. Сизлардан бирортангиз руқя ўқишни биласизми?» деди. У билан орамизда руқя ўқиши билан танилмаган бир киши кетди. Ўша киши руқя ўқиганидан кейин у (қабила бошлиғи) шифо топди. Сўнг қабила бошлиғи унга ўттизта қўй беришни буюриб, бизни сут билан суғорди. Ўша киши қайтганида, биз ундан сўрадик: «Сен рухсат этилган руқяни ўқидингми ёки жоҳилият давридагиними?» У: «Мен руқяда фақатгина «Уммул Китоб» (Фотиҳа сураси)ни ўқидим» деди. Биз: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, сўрамагунча ҳеч нарса қилманглар» дедик. Мадинага келгач бўлган воқеани Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб бердик, у зот дедилар: «У (Фотиҳа сураси) руқя эканлигини унга ким ўргатди?!» (Бухорий 5404, Муслим 2201).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кирганда, бир аёл (Оиша онамизни) руқя ўқиб даволаётган эди, шунда у зот дедилар: «Уни Аллоҳнинг Китоби билан давола» («ас-Силсила ас-Саҳиҳа» 1931).
Ибнул Қоййим айтадилар: «Қуръон – қалб ва тананинг барча касалликларига, шунингдек дунёвий ва ухровий ҳаёт касалликларига мукаммал дармондир. Аммо у орқали шифога эришиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Агар бемор у (Қуръон) орқали моҳирона даволанса, уни сидқ, иймон, тўлиқ розилик, ишонч ва унинг барча талабларини бажарган ҳолда касалликка қарши қўлласа, у ҳолда ҳеч қачон касаллик унга бас кела олмайди. Ахир қандай қилиб қандайдир касаллик еру-осмоннинг Роббиси бўлган Аллоҳнинг Каломига бас кела олсин. Агар у (Қуръон) тоғларга юкланганида, уларни парчалаган бўлар эди. Агар у (Қуръон) ерларга юкланганида, уни бўлиб юборган бўлар эди! Қуръонда тана ва қалбнинг барча касалликларининг шифоси, сабаби ва улардан ҳимояланишга кўрсатмалар мавжуд. Бу кўрсатмалар Аллоҳ Ўзининг Китобини фаҳмлашни насиб қилганлар учундир… Аллоҳ таоло айтади: «Ахир уларга тиловат қилинаётган шу Китобни Биз сизга нозил қилганимиз улар учун етарли эмасми?!» (Анкабут: 51). Кимни Қуръон даволамаса, уни Аллоҳ даволамайди. Кимга у кифоя қилмаса, унга Аллоҳ Ўзининг кифоясини бермайди!» («Зодул-маъод» ва «ат-Тибб ан-Набавий» 253).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам маълум бир сурани ёки баъзи оятларни ажратмадилар, балки Аллоҳнинг Китобини тўлиқлигича эслаб ўтдилар. Бундан бизга шу нарса маълум бўладики, Қуръони Карим бутунлигича шифодир. Кўп асрли тажрибалардан маълумки, Қуръон оятларини ўқиш нафақат сеҳр, ақлдан озиш ва кўз тегишни даволайди, балки турли тана касалликларига ҳам шифодир.

Сеҳр қилинган жисм, тугун ва ҳ.к.ларни йўқ қилиш

Шайх Ибнул Қоййим дедилар: «Сеҳрдан шифо топишнинг энг афзал йўли, сеҳр қилинган жисмни топиб йўқ қилишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ хабарларда айтилганки, у киши Роббиларидан бу ҳақда сўраганлар ва У (Аллоҳ) у кишига сеҳр қилинган тугунни қаердалиги хабарини берган. У нарса қудуқда эди. Қудуқдан у нарса олинганидан сўнг, у зотдан сеҳр кетади. Худди шундай еб юборилган тугунни ошқозондан чиқариб олинади» («Зодул-маъод» 3/104).
Сеҳр қилинган жисмни топиш осон эмас. У турли кўринишда бўлиши мумкин. Боғланган иплар тугуни, қандайдир гайкали ёки бошқа бирор нарсали темир сим, осма қулфлар билан боғланган турли хил нарсалар ва шунга ўхшаган кўринишларда бўлиши мумкин. Тугунга ёки сеҳр жойлашган жойга йўллашини Аллоҳ таолодан сўраш керак. Шундай ҳолат бўлганки, ҳатто баъзи биродарлар ўз ёстиқларида сеҳр жисмини топганлар. Дарвоқе, Ибнул Қоййим айтганидек, сеҳрнинг кенг тарқалган турларидан бири бу сеҳр қилинган нарсани ейишлик бўлади. Одатда у ошқозонга овқат билан бирга тушади. Баъзи аёлларнинг тан олишича, бирор эркакни ўзига қаратиб олиш учун фоҳишалар овқатга ўз ҳайз қонларини қўшар экан.
Ким Аллоҳга керагидек таваккул қилса ва фақат Ундангина ёрдам сўраса, Аллоҳ уни сеҳрдан, кўз тегишидан, шайтон ва кофирларнинг турли найрангларидан асрайди.

Қон чиқариш (ҳижома)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Даволанишларинг учун энг афзал нарса ҳижомадир» (Бухорий 5696, Муслим 1577).
Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки (қамарий ойнинг) ўн еттинчи ёки ўн тўққизинчи ёхуд йигирма биринчи кунларида қон олдирса, бу у учун барча касалликларга шифо бўлади» (Абу Довуд 3861, Ҳоким 4/210. Ҳадис саҳиҳлигини имом Ҳоким, Заҳабий, Ироқий ва Албоний тасдиқлаган).
Шайх Ибнул Қоййим дедилар: «Сеҳр қилинган жойдан қон олдириш энг самарали шифодир, агар қон олдириш тўғри қилинса» («Зодул-маъод» 4/125-126).

Қора седана

Абу Ҳурайра ва Оиша розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қора седана билан даволанинглар, унда ўлимдан бошқа барча дардга даво бордир» (Бухорий 5687, Муслим 2215).

Зам-зам суви

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Зам-зам суви – нима учун ичилса ўша учундир» (Аҳмад 3/357, Ибн Можа 3062. Ҳадис саҳиҳлигини имом Суфён ибн Уяйна, ҳофиз Мунзирий, шайх Ибнул Қоййим, имом Суютий ва Албоний тасдиқлаган).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ер юзидаги энг афзал сув – зам-зам сувидир! Дарҳақиқат у таом ва шифодир» (Табароний, саҳиҳ ҳадис. «ас-Силсила ас-саҳиҳа» 1056).

Асал

Аллоҳ таоло айтади:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам), Парвардигорингиз асаларига ваҳий — амр қилди: «Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) қурадиган инларга уя солгин. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигоринг (сен учун) осон-қулай қилиб қўйган йўллардан юргин!» Унинг қорнидан одамлар учун шифо бўлган алвон рангли ичимлик – асал чиқур. Албатта, бу ишда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибрат бордир» (Наҳл: 68-69).
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Икки шифобахш нарса билан шифоланинглар: булар Қуръон ва асалдир!» (Ибн Можа 2452, Ҳоким 4/200. Ҳадис саҳиҳлигини ҳофиз Бусайрий тасдиқлаган).

«Оят ал-Курсий» тиловати

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки «Оят ал-Курсий»ни ҳар бир фарз намоз сўнггидан ўқиса, у кейинги намозгача Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади» (Ушбу ҳадисни Табароний «ал-Кабир»да ривоят қилган. Ҳофиз Мунзирий, Ҳайсамий, шайх Абдулқодир Арнаут ва Шуъайб Арнаут ҳадис иснодини ҳасан дейишди. «Мажмаъу-ззаваид» 2/148 ва «Таҳриж Зад ал-маъод» 1/164).
Ривоят қилинишича кунларнинг бирида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу тўпланган закотни қўриқлар эканлар, бир ўғрини тутиб олдилар. Шунда ўғри деди: «Мени қўйиб юбор, сенга унинг сабабидан Аллоҳ фойда берадиган калималарни ўргатаман!» Абу Ҳурайра: «У нима калима?» деб сўради. У: «Ўринга ётганингда «Оят ал-Курсий»ни бошидан охиригача ўқи, шунда сенинг устингга Аллоҳ томонидан бир ҳимоячи қўйилади, то тонг оттиргунингча сенга биронта шайтон яқинлаша олмайди», деди. Абу Ҳурайра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган воқеани айтиб берганидан сўнг у киши дедилар: «Билгин, у ўзи ёлғончи бўлса ҳам сенга рост гапирибди». Шундан сўнг Пайғамбар алайҳиссолату вассалом Абу Ҳурайра гаплашган кимса инсон қиёфасидаги шайтон эканлигини хабарини бердилар (Бухорий 2311).
Шунингдек Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда хабар берилишича, кунларнинг бирида у кишининг ҳурмо заҳираси камайиб қолибди. Тунларнинг бирида у ҳурмоларини қўриқлашга аҳд қилди. Шунда у вояга етган йигитни кўрди. У билан саломлашди ва сўради: «Сен кимсан, жинми ёки инсонми?» У жавоб берди: «Мен жинман». Убай деди: «Менга қўлингни узат». У қўлини узатганида кафти итнинг юнгли кафтига ўхшар эди. Убай сўради: «Жинлар шу тариқа яралганми?!» У деди: «Жинлар улар орасида менданда кучлироқ (жин) йўқ эканлигини биладилар». Убай сўради: «Сени (бу ерга) нима олиб келди?» У деди: «Бизга маълум бўлишича сен садақа қилишни яхши кўрар экансан. Шу сабабдан биз сендан бирор озуқа олиш учун келдик». Убай сўради: «Бизни сизлардан нима ҳимоя қилади?» Жин жавоб берди: «Бақара сурасидаги «Оят ал-Курсий». Кимки ушбу оятни эрталаб ўқиса кечгача биздан омонда бўлади. Кимки уни кечқурун ўқиса, биздан эрталабгача омонда бўлади». Тонг отгач Убай Пайғамбар алайҳиссолату вассалом ҳузурларига келиб барчасини айтиб берди. Бунга жавобан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ярамас бўлсада, ҳақни айтибди» (Насоий «ас-Сунан ал-кубро» 6/239, Табароний «ал-Кабир» 541, Ибн Ҳиббон 784. Ҳофиз Ҳайсамий ҳадиснинг барча ровийларини ишончли деди. Ҳофиз Мунзирий ҳадис иснодини ҳасан деди. Шайх Албоний эса ҳадисни саҳиҳ деди. «Мажмаъу-ззаваид» 17012, «Саҳиҳ ат-тарғиб» 662).
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу дедилар: «Мен Исломни қабул қилган ва ақли бор кимсалар орасида «Оят ал-Курсий»ни ўқимай ухлаганларни учратмадим» (Ибн Аби Довуд. Ҳофиз Ибн Ҳажар ҳадис иснодини ҳасан дедилар. «ал-Футуҳат ар-роббания» 3/171).
Оламлар Парвардигори бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Аллоҳ Муҳаммад пайғамбаримизга, Унинг оиласи, саҳобалари ва уларга ихлос билан эргашганларга салавоту саломлар йўлласин.

Сеҳр борасида кенгроқ маълумот учун мана бу манлизга мурожаат қилинг.

Руқя – дам солиш ҳақида

Савол: Шаръий руқя – дам солиш қандай бўлади? Дам солувчи ва дам солинаётган бемор нималар қилиши керак?
Жавоб: Аслида, беморга (дуолар) ўқишни ифодалаган шаръий руқя билан даволаш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига биноан жоиздир: «Модомики ширк эмас экан, руқянинг зарари йўқдир» (Абу Довуд 3388);
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам руқя ҳақида: «Бировингиз биродарига фойда бера олса, қилсин (дам солсин) (Имом Муслим 4076, 4077; Ибн Ҳиббон 532, 6091; Имом Аҳмад 14075, 14584).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Саид разияллоҳу анҳу ҳамроҳларининг чаён чаққан одамга Фотиҳа сурасини ўқиганларига иқрор бўлдилар – эътироз этмадилар ва: «Унинг руқя эканини қаердан билар эдингиз?»– дедилар (Имом Бухорий 5295, Имом Муслим 4080).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ҳам айрим саҳобаларига дам солдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларига эса, яҳудий заҳарлаган пайтида Жибрил алайҳиссалом дам солди ва Аллоҳ таоло шифо ато этди.
Шаръий руқя – Фотиҳа, Нос, Фалақ, Ихлос суралари, Курсий ояти, Бақара сурасининг охирги оятлари, Оли Имрон сурасининг бошланғич оятлари, шифо оятлари, касалликни енгиллатиш оятлари, хотиржамлик оятлари, тавҳид ва бошқа шу каби оятларни ўқиб дам солиш, демакдир.
Шубҳасиз, дам солаётган одам Тўғри Йўлда юриб Аллоҳга итоатгўй бўлган, солиҳ амалларни қилган, гуноҳ ва ёмон ишлардан йироқ, ҳаром ва ҳаёсиз ишлардан воз кечган бўлса руқяси таъсир қилади. Бундан ташқари дам солинаётган бемор ҳам иймони соғлом мўъмин, Қуръон ва суннатга амал қилган бўлса ҳам, дам солаётган одамнинг руқяси ижобий таъсир қилади. Чунки Аллоҳ таоло шундай деган:
(وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ وَلَا يَزِيدُ الظَّالِمِينَ إِلَّا خَسَارًا)
«Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз. (Лекин бу оятлар) золим-кофир кимсаларга фақат зиённи зиёда қилади, холос» (Исроъ: 82);
(قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاءٌ وَالَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ فِي آذَانِهِمْ وَقْرٌ وَهُوَ عَلَيْهِمْ عَمًى)
«Айтинг: «(Ушбу Қуръон) иймон келтирган зотлар учун ҳидоят ва (дилларидаги шак-шубҳани кетказувчи) шифодир. Иймон келтирмайдиган кимсаларни эса қулоқларида оғирлик-карлик бордир ва (Қуръон) уларга кўрлик (яъни қоп-қоронғи зулмат) бўлар» (Фуссилат: 44).
Дам солаётган одам ва дам солинаётган бемор мақтовга сазовор сифатлар билан сифатланган бўлсаларгина, Аллоҳнинг изни билан, руқя фойда қилади.

Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин
Манбаъ: «ал-Фатааваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 1 жузъ

Сеҳрнинг давоси ва ундан сақланиш йўллари

Севикли дўстларим! Сеҳр, жин тегиши, эрнинг аёлидан боғлаб-тўсиб қўйилиши кабилардан сақланишнинг энг катта йўли қуйидагилардир:

1) Аллоҳ азза ва жаллага тавҳидни рўёбга чиқариш, бандаликни Унга холис қилиш ва Унгагина таваккул қилиш.
Муваҳҳиднинг қалбини тавҳид чироғи ёритган ва иймон нури мунаввар этган бўлади. Шу боис уни Аллоҳдан бошқа бировдан қўрқиш ҳислари қамраб ололмайди.
Балки, қўрқув ва муҳаббати ёлғиз Аллоҳга йўналган бўлади.
Ибн Таймия айтганларидек, бундай қалб соҳиби дунёда турган ҳолидаёқ жаннатдадир.. Барзахда ётган ҳолида ҳам жаннатдадир.. Охиратда ҳам жаннатда бўлади.
Қалбдаги иймон қуввати шайтонни заифлаштиради. Банданинг иймони зиёдалашиб боргани ва ибодатни Аллоҳга холис қилгани сари шайтоннинг унга ҳукмронлик қилиши заифлашиб бораверади.
Мисол учун, Умар Форуқ розияллоҳу анҳудан шайтон қочар экан. Бухорий ва Муслим Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилишича, бир куни Қурайш аёллари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келишиб, ўзларига керакли масалаларни сўраб – бир ривоятда: овозлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг овозини босиб кетган ҳолда гапириб – туришганида Умар розияллоҳу анҳу киришга изн сўради. Умарнинг дарагини эшитган аёллар шоша-пиша ҳижобларига интилишди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам изн бердилар. Умарни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кулган ҳолда кутиб олдилар. «Аллоҳ сизни хушнуд қилсин, ё Расулуллоҳ! Ота-онам сизга фидо бўлсин, кулгингизнинг сабаби нима?», деб сўради Умар. «Ҳузуримдаги мана бу аёллардан ажабландим. Сизнинг овозингизни эшитишлари билан ҳижобга интилишди», дедилар.
Умар: «Ё Расулуллоҳ, ҳайбатланишларига аслида, сиз лойиқроқсиз», деди, сўнгра аёлларга қараб: «Эй ўзларига душманлар, мендан ҳайбатланасизлар-у, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳайбатланмайсизларми?!», деди.
Улар: «Ҳа, сен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга қараганда анча қаттиққўл ва тошбағир одамсан», дейишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Эй Ибн Хаттоб, жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, агар шайтон сизнинг йўлингиздан чиқиб қолса, албатта бошқа йўлга юриб кетади» (Бухорий: 7/37, Муслим: №2396).
Ҳа, шайтон Умар розияллоҳу анҳунинг иймони қувватидан қўрқиб, қочиб, у юрган йўлдан бошқа йўлга кириб кетар экан!
Ибн Жавзий «Талбису иблис» китобида қизиқ бир қиссани келтиради:
Аллоҳга шерик қилиб, сиғиниб юрилган бир дарахт бор эди. Бир куни бир киши Аллоҳ учун ғазаб қилиб, шу дарахтни кесиб ташлашга аҳд қилди. У дарахт ёнига келганида шайтон инсон суратида унинг олдида пайдо бўлиб: «Нима қилмоқчисан?», деб сўради.
«Аллоҳга шерик қилиниб, сиғиниладиган шу дарахтни кесиб ташламоқчиман», деб жавоб берди у.
«Сен ўзинг унга сиғинмас экансан-ку, сиғинадиганларнинг сенга нима зарари бор?!», деди шайтон.
«Йўқ, мен уни албатта кесиб ташлайман!», деди ҳалиги одам.
«Мен сенга ундан кўра яхшироқ бир таклиф айтсам, нима дейсан? Сен уни кесмагин, эвазига ҳар куни уйқудан уйғонишингда ёстиғинг олдида икки динор қўйилганини кўрасан».
«Ким бунга кафил бўлади?!»
«Мен кафилман!»
.
Шундан сўнг ҳалиги одам ортига қайтди. Эрталаб уйқудан турганида ёстиғи олдида икки динор қўйилганини кўрди.
Эртасига эрталаб ваъда қилинган икки динорни ёстиғи олдида топмади. Шунда ғазабланиб, болтасини кўтариб, дарахтни кесиш учун жўнади. Дарахт олдида шайтон унга кечаги суратида йўлиқиб: «Нима қилмоқчисан?», деб сўради.
«Аллоҳга шерик қилиниб, сиғиниладиган шу дарахтни кесиб ташламоқчиман», деб жавоб берди у.
«Бекор айтибсан, бунга ҳаргиз йўл қўймайман!», деди шайтон.
Киши дарахтга болта урмоқчи бўлганида шайтон уни кўтариб, ерга урди, бўғиб, ўлдириб қўяёзди.
Сўнг: «Биласанми, мен кимман? Мен шайтонман. Сен аввалги сафар Аллоҳ учун ғазаб қилиб келгандинг, шу боис сенга кучим етмас эди. Шунинг учун мен сени икки динор билан алдадим. Аммо, бугун ўша маҳрум бўлганинг икки динор учун ғазаб қилиб келдинг, шунинг учун мен сени мағлуб қилдим», деди.
Ўйлаб кўринг, эй Аллоҳнинг бандаси!
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, иймон келтирган ва ёлғиз Парвардигорларига таваккул қиладиган зотлар устида (шайтон) учун ҳеч қандай салтанат — ҳукмронлик йўқдир. Унинг (шайтоннинг) ҳукмронлиги фақат (уни) дўст тутиб, (Аллоҳ)га шерик қилиб оладиган кимсалар устидадир» (Наҳл: 99, 100).
Мўминларга шайтон ҳукмрон бўлолмайди.
Аллоҳ таоло айтади: «Аниқки, Менинг бандаларим устида сен учун ҳеч қандай салтанат —ҳукмронлик йўқдир, магар сенга эргашган гумроҳ кимсаларнигина (бу Тўғри йўлдан оздира олурсан)» (Ҳижр: 42).

2) Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш:
Аллоҳ зикри шайтонни кучсизлантиради, иймонни кучайтиради ва Раҳмонни рози қилади. Инсон шайтони лаъиндан қўрғонланадиган мустаҳкам қўрғон зикрдир.
Ҳорис Ашъарий ривоят қилган узун ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Сизларни Аллоҳни зикр қилишга буюраман. Зеро, бунинг мисоли ортидан душман шитоб қувиб келаётган кишининг мисолига ўхшайди. Ҳатто, у бир мустаҳкам қалъага етиб келиб, шу билан ўзини душмандан сақлади. Худди шунга ўхшаш, банда ҳам ўзини шайтондан фақат Аллоҳ азза ва жалланинг зикри билангина асрай олади» (Термизий (№2767) ривоят қилиб, саҳиҳ, ҳасан ҳадис, деган, «Саҳиҳул-жомиъ: №1724).
«Саҳиҳайн»да Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Парвардигорини зикр қиладиган киши билан зикр қилмайдиган кимсанинг мисоли гўё тирик билан ўликнинг мисолидадир» (Бухорий: №6407, Муслим: №779).

3) «Бақара» сурасини ўқиш:
«Саҳиҳ Муслим»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Уйларингизни қабристон қилиб қўйманглар. Албатта, шайтон «Бақара» сураси ўқиладиган уйдан қочади» (Муслим: №780, Термизий: №2880).

4) Уйқуга ётиш олдидан «Оятул-курсий»ни ўқиш:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени Рамазон закотини сақлашга вакил қилдилар. (Тунда) биров келиб дон-дунлардан ҳовучлаб ола бошлади. Мен уни ушлаб олиб: «Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига олиб бораман», дедим.
У: «Мен муҳтожман, бола-чақам бор, эҳтиёжларим кўп», деди. Уни қўйиб юбордим.
Тонг отганидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Абу Ҳурайра, кечаги асирингиз нима қилди?», дедилар.
«Ё Расулуллоҳ, у жуда ҳам муҳтожлигидан, бола-чақасининг кўплигидан шикоят қилган эди, раҳмим келиб, қўйиб юбордим», дедим.
У зот: «У сизга ёлғон айтибди, яна қайтиб келади», дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «яна қайтиб келади» деганларидан унинг яна келишини билдим ва пойлаб турдим. У (келиб,) яна дон-дунлардан ҳовучлаб ола бошлади. Мен уни ушлаб олиб: «Сени албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига олиб бораман», дедим.
У: «Мени қўйиб юбор, муҳтожман, бола-чақам бор, энди қайтиб келмайман», деди. Унга раҳмим келиб, яна қўйиб юбордим
Тонг отгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Абу Ҳурайра, кечаги асирингиз нима қилди?» дедилар.
«Ё Расулуллоҳ, у жуда ҳам муҳтожлигидан, бола-чақасининг кўплигидан шикоят қилган эди, раҳмим келиб, яна қўйиб юбордим», дедим.
У зот: «У сизга ёлғон айтибди, яна қайтиб келади», дедилар.
Учинчи марта пойлаб туриб, яна дон-дунлардан ҳовучлаб олаётганида ушлаб олдим ва: «Энди сени албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига олиб бораман, уч мартадан буён ҳар сафар қайтиб келмайман, деб яна келаяпсан», дедим.
У: «Мени қўйиб юбор, сенга Аллоҳ улар билан манфаат берадиган сўзларни ўргатиб қўяман», деди.
«Улар қандай сўзлар?», дедим.
«Жойингга кириб ётганингда «Оятул-курсий»ни охиригача ўқисанг, Аллоҳ тарафидан сени бир қўриқчи қўриқлаб туради ва тонг отгунча сенга шайтон яқинлашолмайди», деди.
Мен уни қўйиб юбордим. Тонг отганидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кечаги асирингиз нима қилди?» дедилар.
«Ё Расулуллоҳ, у менга Аллоҳ улар билан манфаат берадиган сўзларни ўргатишини айтган эди, мен уни қўйиб юбордим», дедим.
«Улар қандай сўзлар экан?», дедилар.
«У менга: «Жойингга кириб ётганингда «Оятул-курсий»ни охиригача ўқисанг, Аллоҳ тарафидан сени бир қўриқчи қўриқлаб туради ва тонг отгунча сенга шайтон яқинлашолмайди», деди», дедим.
Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У ўзи ўта ёлғончи бўлса ҳам, сизга рост айтибди. Уч кундан бери ким билан гаплашаётганингизни биласизми, эй Абу Ҳурайра?», дедилар.
Мен: «Йўқ», дедим.
«У шайтон эди», дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам» (Бухорий: №2311).

5) «Бақара» сурасининг охирги икки оятини ўқиш:
«Саҳиҳул Бухорий»да Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса, бу унга (ёмонликлардан ҳимояланишига) кифоя қилади» (Бухорий: 9/50, Муслим: №808).

6) Муъаввизаларни ўқиш:
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар кеча тўшакларига кирганларида икки кафтларини бирлаштирар, сўнг уларга дам солиб, уларга: «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъувзу бироббил-фалақ», «Қул аъувзу бироббин-нас» сураларини ўқирдилар, сўнг кафтларини баданларидан қодир бўлган еригача сурардилар, бошлари, юзлари ва баданларининг олди тарафидан бошлардилар ва буни уч марта такрорлардилар (Бухорий: №5748, Абу Довуд: №5056, Термизий: 5/3402).
Абдуллоҳ ибн Хубайб розияллоҳу анҳу айтади: «Қоп-қоронғи, ёмғирли бир кечада чиқдик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни бизга намоз ўқиб беришлари учун қидирдик, мен у зотни топдим. Менга: «Қул» (яъни, айт!), дедилар, мен ҳеч нарса демадим. Кейин яна: «Қул» (айт!), дедилар, мен яна ҳеч нарса демадим, кейин яна «Қул» (айт!), дедилар. «Нима деб айтай?», деб сўрадим. У зот: «Қул ҳуваллоҳу аҳад ва муаввазатайн (яъни икки қул аъувзу)ни ҳар куни кечқурун ва эрталаб уч мартадан ўқигин, сенга ҳамма нарса (ёмонлиги)дан кифоя қилади», дедилар (Насоий : 8/250, 251, шайх Албоний «Саҳиҳул-жомиъ»да (№4406) саҳиҳ санаган).
Бир ривоятда: «Одамлар бу иккисидан афзалроқ бирон нарса билан паноҳланган эмас».
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен бир ғазотда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туяларини етаклаб бораётган эдим, у зот: «Эй Уқба, айт!», дедилар. Мен у кишига қулоқ тутдим. Кейин яна: «Эй Уқба, айт!», дедилар. Мен яна у кишига қулоқ тутдим. Учинчи марта ҳам шундай дегач, мен: «Нима деб айтай?», деб сўрадим. «Қул ҳуваллоҳу аҳад» (яъни, айтгин, у Аллоҳ бирдир), дедилар ва сурани охиригача ўқидилар. Сўнг «Қул аъувзу бироббил-фалақ» (Айтгинки, мен тонг Парвардигоридан паноҳ сўрайман) дедилар ва сурани охиригача ўқидилар, мен ҳам бирга ўқидим. Сўнг «Қул аъувзу бироббин-нас» (Айтгинки, мен барча инсонлар Парвардигоридан паноҳ сўрайман) дедилар ва сурани охиригача ўқидилар, мен ҳам бирга ўқидим. Сўнг: «Бирон паноҳланувчи бу иккисига ўхшагани билан паноҳланмаган», дедилар (Муслим: №814, Термизий: №2904, Абу Довуд: №1462 ва бошқалар).

7) Қуйидаги зикрни ўқиш:
Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким бир кунда юз марта: «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодиир» (Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз Зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир ва У барча нарсага қодирдир) деса, унга ўнта қул озод қилгандек ажр бўлади, юзта ҳасана ёзилади, юзта гуноҳи ўчирилади, ўша куни то кечгача унга шайтондан ҳимоя бўлади, ундан кўра афзалроқ ишни ҳеч ким қилган бўлмайди, фақат ундан ҳам кўпроқ айтган кишигина (қилган бўлиши мумкин). Ким бир кунда юз марта: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ» (Аллоҳни поклайман ва Унга ҳамд айтаман) деса, хато-гуноҳлари денгиз кўпикларича бўлса-да ўчирилади» (Имом Муслим (№2691) ривояти).

8) Эрталаб етти дона ажва хурмоси тановул қилиш:
Имом Бухорий Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким эрталаб етти дона ажва хурмосини тановул қилса, ўша куни унга заҳар ҳам, сеҳр ҳам зарар етказмайди» (Бухорий: №5768, 5769).
Бир ривоятда: «Олия хурмосидан», деганлар, Олия Мадинадаги бир мавзедир.

Сеҳр қилинган кишининг давоси нима:
Биринчидан, юқорида айтиб ўтганимиз зикрларни айтиб юриши лозим.
Иккинчидан, сеҳрланган кишидан сеҳрни шаръий руқялар (дам солиш) билан аритиш. Ибнул Қаййим айтади:
1) Сеҳрланган кишидан сеҳрни худди ўшандай сеҳр йўли билан аритиш. Бу шайтоннинг амалидан бўлиб, ношир (сеҳрни аритувчи) ҳам, мунташир (сеҳри аритилаётган киши) ҳам шайтонга у яхши кўрадиган ишлар билан сиғинади, сўнг у сеҳрланган кишидан амалини (жодусини) бекор қилади.
2) Шаръий руқя, мубоҳ зикр ва дуолар билан сеҳрни аритиш. Бундай қилиш жоиздир.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Сизлардан кимингиз биродарига манфаат етказишга қодир бўлса, манфаат етказсин» (Муслим: №2199).
Яна айтганлар: «Менга руқяларингизни кўрсатинглар. Руқя, агар унда ширк бўлмаса, зарари йўқдир» (Муслим: №2200).
«Саҳиҳул Бухорий»да Қатодадан ривоят қилинади: «Мен Саид ибн Мусаййибдан: «Бир кишида тиб (яъни сеҳр) бўлса, ё аёлидан тўсилаётган (яъни, жинсий яқинлик қилолмаётган) бўлса, ундан бу (сеҳр)ни ечса ё аритса бўладими?», деб сўрадим. У: «Бунинг зарари йўқ, бу билан фақатгина ислоҳни истайдилар. Манфаатли бўладиган ишдан қайтарилмаган», деди (Бухорий «Ат-тиб»да ривоят қилган).
Шайх Абдулазиз ибн Боз фатволар тўпламида айтади: «Киши агар аҳлига қўшилишдан тўсилаётган бўлса, ушбу сеҳрнинг фойдали даволаридан бири шуки, сидрнинг еттита яшил япроғидан олиб, уни тош ё шу каби нарса билан эзади, сўнг уни бир идишга солиб, устига ғусл қилишга етарли даражада сув солади, унга «Оятул курсий»ни, «Қул я айюҳал кафирун», «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъувзу бироббил фалақ», «Қул аъувзу бироббин нас»ни ўқийди.
Кейин «Аъроф» сурасидаги сеҳрга тааллуқли қуйидаги оятларни ўқийди: «Биз Мусога: «Асойингни ташлагин», деб ваҳий юбордик. Баногоҳ у (аждарга айланган ҳасса) уларнинг «уйдирма»ларини юта бошлади. Бас, ҳақиқат қарор топди, уларнинг қилган, ҳаракатлари эса ботил бўлди. У ерда (Фиръавн ва унинг тарафдорлари) мағлуб бўлишиб, беобрў бўлган ҳолларида (шаҳарга) қайтдилар» (Аъроф: 117-119).
«Юнус» сурасидаги қуйидаги оятларни ўқийди: «Фиръавн ўз одамларига: «Барча билимдон сеҳргарларни келтирингиз!» деди. Бас, сеҳргарлар келганлари-да, Мусо уларга: «Ташламоқчи бўлган нарсаларингизни (яъни, асо ва арқонларингизни) ташланглар», деди. Қачонки улар (қўлларидаги нарсаларини) ташлаганларида (ва у арқон, асолар илонларга айланиб қолганида) Мусо деди: «(Мана шу) сизлар қилган иш сеҳрдир. Албатта, Аллоҳ уни ботил қилур. Зеро, Аллоҳ бузғунчи кимсаларнинг ишини ўнгламайди. Ва гарчи жиноятчи кимсалар истамасалар-да, Аллоҳ ўз сўзлари (яъни амру фармонлари) билан ҳақиқатни рўёбга чиқарур» (Юнус: 79-82).
«Тоҳа» сурасидаги қуйидаги оятларни ўқийди:
«(Маслаҳатлари битгач), дедилар: «Эй Мусо, сен (қўлингдаги асоингни аввал) ташлайсанми ёки бизлар биринчи ташловчи бўлайликми?» (Мусо) айтди: «Йўқ, сизлар ташланглар». (Улар қўлларидаги асо ва ипларини ташлаган эдилар) баногоҳ иплари ва асолари сеҳр қилганлари сабабли (Мусога) юриб кетаётгандек туюлди. Мусо ичида бир қўрқувни ҳис қилган эди. Биз айтдик: «Қўрқмагин. Албатта сен ўзинг ғолиб бўлувчисан. Қўлингдаги нарсани (яъни асоингни) ташлагин, улар ясаган нарсаларни ютиб юборур. Уларнинг ясаган нарсалари фақат бир сеҳргарнинг макри-ҳийласи холос. Сеҳргар эса қаерда бўлмасин зафар топмас» (Тоҳа: 65-69).
Юқоридаги оятларни сувга ўқиганидан сўнг, ундан уч марта ичади, қолгани билан ғусл қилади. Агар зарур бўлса, шу ишни то сеҳри аригунича икки, уч ё кўпроқ марта қилса, зарари йўқ»
.

Сеҳр ва унинг давоси

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Admin   06-05-2012, 07:57 PM
#3
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:as.al birodar bir savolim bor men ruqya haqida suramoqchi edim menda bir yil oldin jinlar qurshovida qolgandim bir birodar ruqya uqidilar va menda abdulloh va sulaemon degan jinlar bor ekan ular isloga kiribdi va men bilan birodar bulish maqsadida qasam ichgan ekan qanaqa yorda kerak bulsa biz duo damiz deshgan ekan endi ular usha ruqya uqigan birodarmiz bazida qinalib qaesar jinlardi chiqara olmasalar meni olib ketishadida kuzimni yumib VAV HAYNA ILA MUSANI uqishlari bilan keladi haligi ikki jin va sehri bor insonlardi ichidagi jinlarga amru maruf nahi munkar qilar agar tushunmasa ulardi jazolab uradi ekan,yaqinda bir birodarim salafi edi u menga atiki bu ish yahshi emas salaflardi tavhidiga tugri kelmaedi dedi va yan bir hadis keltirdi,etmishminta insonlar janatka kirishmaedi magaram ular qularini kuedirga va ruqya uqitkan bulsa deb shu haqinda birodar dilmirod falaflar olimlarning dalil bilan gapirgan gaplarini bizlarga etqizsangiz Rahmat oldindan
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-846
Муслим   06-26-2012, 09:36 PM
#4
Баъзи мусулмонлар жин кирган одамларни даволаш билан шуғулланишади. Кўпчилик одамлар даволаниш ўринларига бориб туришади. Баъзилари касаллиги сабабидан борса, баъзилар эса қизиқиб боради, яна баъзилари эса жин кирганмикин деб қариндошларини кўрсатишлик учун олиб боришади. Охирги икки ҳолатдаги санаб ўтилган одамларнинг ишлари суннатда бирор асосга эга эмас. Саҳобалар: Кимга жин тегди? Кимда жин бор? Ва ҳоказо ишлар билан шуғулланганлари ёки фақат шунинг ғамини қилганлари борасида ҳеч қандай кўрсатма келмаган. Бу ушбу масаладаги ғулув кетишликка киради. Бундай одамлар жин кирганини аниқлаш учун Қуръон ва Суннат жорий қилмаган қандайдир мезон-ўлчовларни жорий қилишади. Қайсидир мушкнинг ҳиди ёқмаса: “Сенда жин бор!” дейишади, қоринда қандайдир оғриқ пайдо бўлса: “Бу жин киргани аломати” ва ҳоказолар дейишади.
Бироқ бу жин кирганларни даволаш билан шуғулланадиган баъзи биродарларимиз қилаётган ишлари олдида арзимаc бўлиб қолади. Улар руқя ўқиш асносида жин билан алоқага чиқиб, улар билан суҳбатлашишни бошлашади. Ундан ким сеҳр қилганини, сеҳр тугуни қаерда жойлашгани ва ҳоказоларни сўрашади. Буларнинг барчаси мумкин эмас ва ўта хатарли ишдир.
Биринчидан, бу каби нарсаларни жиндан сўрашлик, Аллоҳдан ўзгага истиғоса қилишлик бўлади.
Иккинчидан, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фолбин ва унга ўхшашлардан оддий ишонмай бўлса ҳам бирор нарса сўрашликдан қайтарганлар. Энди шайтоннинг ўзгинаси билан гаплашиш ва ундан бирор нарса сўрашлик ҳақида нима дейиш мумкин?!
Учинчидан, жин ёлғон гапириши ва солиҳ одам исмини айтиб юбориши мумкин. Масалан фалончи одам сенга сеҳр қилди деб айтиши мумкин. Бунинг оқибатида ўртадаги алоқа бузилади ва одамлар орасида адоват ёйилади.
Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Кўпчилик одамлар жин билан суҳбат қуришади ва улардан ниманидир сўрашади. Бироқ мен уларга насиҳат қиламанки, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам хайдаб чиқараётган) жинга: “Чиқ, Аллоҳнинг душмани!” деб айтган сўзларидан ташқарига чиқмасинлар” (Қаранг: “ас-Силсила ас-саҳиҳа” 102-110).
Юқорида эслаб ўтганларимиз ҳолатлар оқибатида яна бир хатар пайдо бўлади, у ҳам бўлса шайтонлар сўзига асосланиб жинлар дунёси ҳақида ривоятлар айтишлик. Жинлар нималар қилиши ва қандай яшаши ва ҳоказоларни айтишади, шунга асосланиб қандайдир хулосалар чиқаришади. Дарҳақиқат буларнинг барчаси залолат ва ғайб ҳақида гапиришликдир. Исломда ғайб хабарларини эса фақатгина Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олинади, жинлардан эмас.
Одамларни даволаш каби солиҳ иш билан шуғулланаётган биродарларимиз ушбу масаладаги залолатга тушиб қолишликдан эҳтиёт бўлишлари керак. Унутмасинларки жинлар оламида содир бўлаётган барча нарсалар бизга фақатгина Қуръон ва Суннат хабарларидан маълум бўлиши керак ва барча мусулмонлар шариат тўхтаган ўринда тўхташлари керак.
Жин ёки фолбинлардан бирор нарса сўрашликка келсак, бу иш фақатгина уларнинг залолатларини фош қилиш ва ботилларини кўрсатиш мақсадидагина жоиз бўлади. Саҳобалардан бири жинни юнгли қўлидан ушлаганида шундай қилган. У: “Сен жинмисан ёки одаммисан?” деб сўраган. Ёки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ибн Сайёдга: “Нимани кўрябсан?” деб айтган сўзларини мисол қилиб келтириш мумкин.
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деди: “Жиндан ёки фолбиндан бирор нарса ҳақида сўраш ва улар хабар берган барчасига ишониш ҳаромдир. Бунга ҳадислар далолат қилади. Масалан имом Муслим Муовия ибн Ҳакамдан (ривоят қилган) ҳадисда Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Фолбинларга борманглар”. Яна бунга бошқа ҳадис ҳам далолат қилади, уни ҳам Муслим келтиради: «Фолбиннинг олдига бориб ундан бирон нарсани сўраган одамнинг қирқ кун (давомида) намози қабул бўлмайди» (Имом Муслим 4137). Бироқ агар фолбинга (берилган) саволдан мақсад имтиҳон ва (уни) текшириш бўлса, шу ишни қилаётган ҳақдан ботилни ажрата оладиган илми бўлса, унда бу (иш) жоиз бўлади. Бунга Бухорий ва Муслимда келган ҳадис далолат қилади. Бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ибн Сайёд деган яҳудий боладан: “Нимани кўрябсан?” деб сўраганлар. У: “Мени олдимга (шайтонлардан бўлган) ростгўй ва ёлғончи келади” деди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Унда сенга иш аралаш-қуралаш бўлиб кетибди» дедилар. Шундан сўнг Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга: «Мен сендан бир нарсани беркитдим» дедилар (яъни бу билан нима ҳақида ўйлаётганларини топишни таклиф қилдилар). У: «Дух, дух» деди. Шунда Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Нари кет! Дарҳақиқат сен фолбинларнинг биродарисан. Сен ҳаддингдан ҳеч қачон оша олмайсан!” дедилар” (Қаранг: “Мажмуъ ал-фатава” 19/62).
Зайд ибн Хориса розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўшанда ундан Духон сурасини яхширган эдилар” (Баззор ва Табароний ривояти. Қаранг: "ал-Фатҳ" 6/201).
Ушбу ривоятлар Ибн Сайёд шайтонлардан ғайбга оид хабарларни чала-ярим олганига далолат қилади. Валлоҳу аълам.
Барча биродарларимизни Ислом тўхтаган ўринда тўхташликка ва жинбозлик масаласида ғулув кетмасликка, шайтонлар билан гаплашмасликка, улардан ҳеч нарсани сўрамасликка, касални урмасликка чақимиз. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мартагина кўкрагига уриб: “Чиқ, Аллоҳнинг душмани!” деб айтганлар, жин кирган кимсани дўппосламаганлар. Шунингдек ҳар бир касал ёки телба шубҳасиз жин кирган деб ҳисоблайвермаслик керак. Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтганларидек, ахир бу касалларга йўлиқиш мумкин бўлган бошқа сабаблар ҳам бор.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Abu Odil   06-27-2012, 01:34 PM
#5
Assalamu alaykum varohmatullohi va barakatuh. Jinnlar, sexr va folbinlarning asl basharasi,ularning aslida xech kim, xech narsaga ega emasligini, ularning qanchalik zaif bo'lgan xolatda,faqat Allohdan so'raladigan narslarni, o'zlaridanda zaiflar bo'lganlardan so'rashliklarini, qanday qilib o'zlarining jirkanch ishlar bajarish uchun qanchadan-qancha marazliklarga qo'l urishliklarini dalillar asosida yoritib ulardan qanday qutulish mumkinligini Qur'on va Sunnatda kelgan salafi solihlarning tushunchasi bilan Allohni izni ila yaxshigina jami 3-soatdan o'shiq 2-qismdan tashkil topgan quyida kelgan videolarda yaxshigina malumot keltirihgan. Ushbu videolar bilan tanisib chiqqan odam insha Alloh ancha foydalarga ega bo'lib o'ladi. Videolar rus tilida. "Men Rus tilini bilmayman" deydigan birodarlarga aytiladiki bilmasang o'rgan, Allohdan umid qilgan xolda va insha Alloh xolis bo'lsang yutuqqa erishasan. Men hayotimda rus tilini umuman bilmaydigan bollarni Allohning izni ila juda qisqa muddatda rus tilini o'rganib ketihsganiga guvoh bo'lganman. Rus tilinirus tilidagi aqidaviy darslarni eshitish uchun o'rganishgan. Qanchadan qancha odamlar arzimagan dunyo topaman deb til o'rganishadi, biz dinimizga ta'luqlik ilmlarni olish uchun, Robbizaga yaqin bo;lishimiza uchun nahotki bitta til o'rganolmasak?!
1-qism 159mb
Abu Odil   06-27-2012, 01:41 PM
#6
Maslxatim videoning 2-qismini ketma-ket ko'ring toki orasi uzlib qolmasin, yana bir sababi videoning 2-qismi 1-qismi bilan juda bo'gliq. 1-qismni ko'rgan odam "Voy! Mana bu jinnlar shunaqa qilar ekande" deb qolishi mumkin, 2-sini ham ketma-ketlikda ko'rgan inson" Robbim men bilan men faqat yolg'iz Robbimdan qorqaman, jinlar folbilar bo'lsa aslida xech narsaga ega emas ekan" deydi insha Alloh
2-qism 171mb
rinat80_09   09-02-2012, 11:48 PM
#7
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

биродарлар "Жин чикариш буйича" сахифамизда берилган линкдан видеолавхани кучириб олган эдим, уша файл "FLV" форматда олинди, энди уни "AVI" ёки "MPG" форматига коверт килдаиган программа кимда бор, агар бор булса Аллох розилиги учун ёрдам берсангизлар! менда хам бор лекин у яхши ишламаябди!

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   09-03-2012, 11:55 AM
#8
Валейкум ассалам ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Биродар видеони конверт қилиб овора бўлмай, мана бу манбадан .wmv форматда юклаб олақолинг.

1-видео
2-видео

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Abu Odil   09-04-2012, 02:01 AM
#9
Валейкум ассалам ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Биродар мана бу йерда

http://www.dvdvideosoft.com/free-dvd-video-software.htm

авдио ва видео фарматларни турли ҳажм ва жиҳозлар учун конверт қиладиган программалар йеғилган асосийси текин. Яна бир қанча фойдалик программалари ҳам бор
rinat80_09   09-04-2012, 01:03 PM
#10
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Муслим ва Abu Odil биродарлар! Сизлардан Аллох рози булсин! Катта Рахмат!

Барокаллоху фийкум!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.