rinat80_09   07-04-2011, 12:33 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Хозирги кунда одамларнинг уртасида хаммага хавф солаётган оким, "Вахобий" окими бор, лекин шу окимнинг нима эканини хеч ким аник тасаввурга эга эмас, "Вахобий" дегани нима? Салафий ми, ахли сунна ми? Илтимос батафсил маълумот берсангизлар?

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   07-04-2011, 06:38 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

«Ваҳҳобийлик» атамаси ҳақида

Савол: Савол бераётган аёл Франциядан. Унинг айтишича яқинда Исломни қабул қилибди. У тез-тез «Ваҳҳобийлик» (атамаси)ни эшитаётган экан. Шунинг учун у шайхдан, Аллоҳ уларни Ўзи сақласин, мана шу масала борасида тушунча беришларини сўрамоқда.
Жавоб: Қизалоғим, мен Аллоҳдан сизни Исломда ва Суннатда собитқадам қилишини сўрайман. Эй Аллоҳ уни собитқадам қилгин! (Шайх ушбу дуони уч марта такрорлади).
«Ваҳҳобийлик» (атамаси)ни шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳга нисбат беришади. Чунки у ҳижрий ўн иккинчи аср ўрталарида Тавҳидга бўлган даъватни тирилтирган. У ушбу ташаббусида амир, имом Муҳаммад ибн Сауд, Аллоҳ икковларини раҳматига олсин, томонидан қўллаб-қувватланди.
«Ваҳҳобийлик» лақабини душманлар: Тавҳид душманлари, Суннат душманлари қўллашади. Иш мана бундай, ҳар бир Тавҳид ва Суннат душманининг айтишича, кимки Тавҳид ва Суннатга амал қилса, ўша «ваҳҳобий». «Ваҳҳобийлик» сўзининг маъноси мана шу.
Балки яна сизнинг билишингиз керак бўлган нарса шуки, ушбу ёмон ном қораланишга лойиқ ва шу билан бирга сохтадир. Чунки шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ ўзларини бу тарзда номламаганлар. Бундан ташқари, ушбу ном ундан кейин (яъни у кишининг вафотидан кейин) то бугунги кунгача на даъват уламолари, на унинг ўғиллари, на унинг набиралари, на даъват йўлидаги биродарлари томонидан у кишига нисбат берилмаган.
Уларнинг бирорталари бу кишини ушбу ном билан таърифлагани маълум эмас, бидъат ва ширк аҳли бундан мустасно. Фақатгина улар (яъни бидъат ва ширк аҳли) Суннат аҳлини ушбу ном билан таърифлайдилар.

Шайх Убайд Ибн Абдуллоҳ Жобирий

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Admin   08-27-2011, 04:00 PM
#3
38-ТАНҚИД
236-237 саҳифаларда шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳнинг даъватларини - ваҳҳобийлик оқими, деб номлади ва айтдики: «Ваҳҳобийлар, ўзлари ушбу калимадан норози бўлишади. Чунки, ваҳҳобийлик деган калима шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобга бориб тақаладиган ўзига хос бир хусусиятларни ўз ичига олган бир оқим бор экан, деган ўйга етаклайди. Натижада бу фикр уларни ваҳҳобийлик калимасини салафийлик деган сўзга ўзгартириб олишга ундади…».
Биз унга шундай деб жавоб берамиз: Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳни ваҳҳобийлик, деб аталадиган ўзига хос бир оқимлари йўқ. Чунки, у киши ақидада салаф-солиҳ манҳажидадирлар. Фиқҳий масалаларда эса Нажд уламоларининг у кишидан олдинги ва у кишининг асридаги, ҳамда у кишидан кейинги уламоларининг барчаларида кузатилганидек, имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг мазҳабидадирлар. У кишининг издошлари салаф-солиҳ йўлини маҳкам ушлашга чақирадилар ва шу йўлдан юрадилар. Мен ундан шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ ўзларига нисбат бериладиган бир оқим олиб келдилар, деган қовлини қўллаб-қувватлайдиган далил талаб қиламан. Агар ушбу далилни олиб келолмаса – ҳаргиз олиб келолмайди ҳам – демак у, шайхга ва шайхнинг издошларига нисбатан ёлғон тўқувчидир. Аллоҳ таоло ёлғон тўқувчиларнинг жазосини берсин!

mutaallim   11-02-2011, 04:11 PM
#4
Шайхул Ислом Муҳаммад ибн АбдулВаҳҳоб роҳимаҳуллоҳ ва у кишининг даъватларига қилинган туҳматга раддия


Савол: Имом, шайх Муҳаммад ибн АбдулВаҳҳоб роҳимаҳуллоҳ ва у кишининг даъватларига ҳужум уюштириб, бўҳтон тўқиган ҳамда у кишини бидъатчи, бешинчи мазҳаб олиб келди, у кишига эргашганларни эса ваҳҳобийлар ҳамда шунга ўхшаш ушбу даъват душманлари имомга нисбатан тўқиётган бошқа сифатлар билан васф қилган кимсанинг ҳукми нима?
Жавоб: Бу жоҳилларнинг нодонлигидир. Шайхга нисбатан адоват сақлайдиганлар икки қисмдан иборатдир: (Биринчи) қисм ширкка ботганлар бўлиб, шу сабабли ҳам у кишига адоват қилишди. Чунки шайх роҳимаҳуллоҳ тавҳидга даъват қилдилар. Улар эса залолатга оғган мушриклардир. Бошқа бир қисм эса жоҳиллар бўлиб, ботилга даъват қилувчилар уларни йўлдан урди. Жоҳил бўлганлари учун ҳам (ўзларига ўхшаган) жоҳилларга ёки ғаразгўйларга тақлид қилишди. Мушриклар пайғамбарларга душманлик қилиб, жаҳолат ва залолатга ботган ҳолатда элчилар даъватига қарши курашишди. Бошқа бир яҳудий ва уларга ўхшаганлар эса- онгли равишда (била туриб) элчилар ва улар олиб келган йўлга ҳасад, зулм ва ҳавои нафсга эргашган ҳолатда душманлик қилишди. Аллоҳдан офият сўраб қоламиз.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
23/10/1416 ҳижрий йили "Мадина" жаридасининг 24-сонида нашр қилинди.
Фатво ва турли мақолалар тўпламининг тўққизинчи мужаллади (12).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.