Admin   03-29-2012, 09:06 PM
#1
Ҳажжож ибн Юсуф ибн Абу Оқил ибн Масъуд

Абу Муҳаммад Сақофий. 39 ёки 40 ҳижрий йилда туғилган. Жудаям нотиқ бўлган, Қуръонни ёд олган. Абдулмалик ибн Марвон Ҳижозга волий қилиб тайинлаган. У ерда у Абдуллоҳ ибн Зубайрни ўлдирган. Сўнг Марвон лавозимидан олиб, Ироққа волий этиб тайинлаган. У ерда Ҳажжож 84 ҳижрий йилда Васит номли шаҳарни барпо қилган. Қурилиш 86 ҳижрий йилда ниҳоясига етган. Унинг даврида ва унинг назорати остида Қуръон мусҳафларига ҳарфларнинг ҳаракатлари қўйиб чиқилган. Буни унинг солиҳ амалларига киритиш мумкин. Бироқ, қандай яхшилик қилган бўлмасин, унинг қилган зулми рўпарасига қўйиб бўлмайди. Муҳаммад Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида айтиб ўтган қонхўр айни у бўлган. У навосиблардан бўлган, Али ва унинг тарафдорларини ёмон кўрган. Ҳажжож мустабид ҳоким бўлган. Агар унда мусулмонларнинг бирортаси оз бўлсада ҳақдан оғишганини сезса, ҳеч иккиланмай уларнинг қонини тўккан. Шунга қарамай Қуръон тиловат қилишни яхши кўрган, зино қилмаган, хамр ичмаган ва умуман Аллоҳ ҳаром қилган ишларни қилмаган. Аммо шу билан бирга ниҳоятда қонхўр ва одамларни, шу жамладан саҳобаларни қатл қилишда шошқалоқ бўлган. Ушбу одамнинг асл ҳолати Аллоҳгагина аён. Ҳажжож ибн Юсуф 95 ҳижрий йилда 55 ёшида вафот этган.

Шайхулислом Ибн Таймийя деди: «Кўфада бир гуруҳ шиалар бор эди. Улар Ҳусайнни ёнини олишларини даъво қилишарди. Уларнинг бошларида Мухтор ибн Убайд ал-Каззоб эди. Яна у ерда навосиблар гуруҳи бор эди. Улар Алини ва унинг фарзандларини ёмон кўришарди. Ушбу гуруҳ намоёндаларидан бири Ҳажжож ибн Юсуф Сақофий эди. Саҳиҳ суннатдан маълумки, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Сақоф қабиласидан бир каззоб ва бир қонхўр чиқади» (Муслим «ас-Саҳиҳ» (4/1971, 1972) ҳадис № (2545)).
Ана у шиа – каззоб, ана у навосиб эса – қонхўр. Бирлари мотам бидъатини ўйлаб чиқаришди, бошқалари эса ўйин-кулги бидъатини ўйлаб чиқаришди. Биринчи бидъат Ҳусайнга бўлган мутаассиблик ва сохта эргашишликдан, бошқа бидъат эса Ҳажжожга кўр-кўрона эргашишликдан бошланди. Ҳар бидъат залолатдир. На тўрт имомдан бирортаси ва на бирор бошқа ким на биринчи бидъатни, на иккинчисини оқламаган. Бу каби амалларни оқлайдиган ҳеч қандай шаръий далил йўқ»
(Қаранг: «Минҳаж ас-сунна ан-набавийя» (2/323)).
Меҳмон   07-03-2014, 12:53 AM
#2
Савол: «Ҳажжож бин Юсуф ас-Сақофий ҳақидаги энг тўғри сўз нима? У кофир бўлганми?».

Аллома Носуруддин Албоний роҳимаҳуллоҳ жавоб бердилар: «Биз Ҳажжожнинг фожир ва золимлигига гувоҳлик берамиз. Лекин унинг диндан зарур бўлган нарсани инкор қилганлиги маьлум эмас. У фожирлик ва зулм қилиб, мусулмонларн яхшиларини қатл қилган бўлсада, уни кофирга чиқаришлик жоиз бўлмайди».

Манба: «Аллома Муҳаммад Носуруддин Албоний фатволари»

Линк: http://www.sahab.net/forums/?showtopic=109137
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.