rinat80_09   06-05-2011, 01:14 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух

http:// Админ томонидан ўчирилди

мана бу линкда Албоний хакида (зишган экан? шунга тушунмаяпма? буниси энди нима булди? гийбат ми ёки Аллохнинг савобидан умид килинмокдами, оламдан утган инсон хакида шунака гапирадими, унинг устига Мухаддис Олим булса, бошкаларнинг минг хатоси кузга куринмай Албонийнинг бир иккита хатоси кузга куриниб колган ми?


«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Abu Solih   06-05-2011, 11:35 AM
#2
(06-05-2011, 01:14 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух

http:// Админ томонидан ўчирилди

мана бу линкда Албоний хакида (зишган экан? шунга тушунмаяпма? буниси энди нима булди? гийбат ми ёки Аллохнинг савобидан умид килинмокдами, оламдан утган инсон хакида шунака гапирадими, унинг устига Мухаддис Олим булса, бошкаларнинг минг хатоси кузга куринмай Албонийнинг бир иккита хатоси кузга куриниб колган ми?

Ва алайкумус салам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Биродар, илмни кимдан ўрганиш кераклигини яхши билсангиз керак?! Шундай бўлсада яна бир бор эслатиб қўяман, Муҳаммад ибн Сирин роҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Албатта бу илм - Диндир. Сизлар динингизни кимдан олаятганингизга қаранг.” (Имом Муслим).
Нега бундай сайтларга кириб, у ердан ўқияпсиз, ёки ўқишга ёки эшитишга салафий уламоларимиздан бирор нарса қолмадими?
Яна бу нарсани хатолигини билиб туриб, бу ерга линк ёзишлигиз тўғри эмас. Бу хабарингизни олиб ташланг, Барокаллоҳу фийк!
abu Huzayfa   06-05-2011, 12:56 PM
#3
(06-05-2011, 01:14 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух

http:// Админ томонидан ўчирилди

мана бу линкда Албоний хакида (зишган экан? шунга тушунмаяпма? буниси энди нима булди? гийбат ми ёки Аллохнинг савобидан умид килинмокдами, оламдан утган инсон хакида шунака гапирадими, унинг устига Мухаддис Олим булса, бошкаларнинг минг хатоси кузга куринмай Албонийнинг бир иккита хатоси кузга куриниб колган ми?

ua alaykumus salamu ua rohmatullohi ua barokatuh! adminda iltmos, mana mavzuni yopib qo'ysangiz! Alloh sizni rahmat qilsin!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Abu Solih   06-06-2011, 06:43 PM
#4
Ассалам алайкум. Рус тилидаги салафий сайтда қуйидаги мақола бор экан.
Субҳаналлоҳ, Саққофни китобларини СНГ мусулмонлари орасида тарқатишмоқдами!!! Охирги пайтларда шайх Албонийга раддиялар рус тилида кўп тарқатилмоқда.
Биродарлар, бу кишига (Саққофга) этибор бермаслик лозим, уни китобларига ҳам. Шайх Албонийга раддиясига ҳам умуман этиборга эга эмас!
Ҳасан Саққоф Исломдаги адашган фирқаларнинг қарийиб ҳаммасини залолатларини ўзида жамлаган одам сифатида машҳурдир. Жаҳмия ҳам, суфийлик ҳам, шиъа ҳам, ашъария ҳам, бундан бошқаси ҳам шу кишида.
Бизнинг замонамизда Саққофга раддия бермаган ва ундан огоҳлантирмаган бирор шайх қолмади.
Уни ҳадис борасида Шайх Албонийга қилган ҳужумлари эса, шундай ахмоқона сўзларки, ҳар бир дин асосларидан хабардор бўлган одам, Аллоҳнинг раҳмати билан буни фарқлай олади. Саққоф саҳиҳлигига уммат ижмоъ қилган саҳиҳ ҳадисларни, унинг йўлига мувофиқ бўлмаганлиги учун заиф санайди. Умуман асоси йўқ ҳадислар ва салафларни сўзларини эса саҳиҳ санайди. Шу услуб билан у қаердандир салафлар Аллоҳнинг исм ва сифатларини таъвил қилишарди, деган хабарларни кавлаб топибди. Уни Албонийга қарши ёзган китобига кўпчилик шайхлар раддиялар ёзишган ва уни ёлғонини ва жоҳиллигини ошкор қилшган.
Яна Саққоф тавҳид уч қисмга бўлинишини ҳам инкор қилган, шунинг учун Абдурраззоқ ал-Бадр унга “ал-Қавл ас-садид фи радд ъала ман анкаро ат-тавҳид” номли китобларида раддия ёздилар. Шайх Абдурраззоқ бу Саққоф ҳақида шундай дегандилар: “Албатта, бизни вақтимизда бидъат байроғини кўтариб юрувчи ва фитна тарқатувчи одам ёш жахмит Хасан ибн Али ас-Саққофдир.”
Шу Саққоф яна саҳобий Муовия розияллоҳу анҳуни сўкди, Шайхул Ислам Ибн Таймия ал-Харрани ҳам сўкди, у кишини мазаҳ қилди, сўнгра буни тан олмади.
У яна айтдики: Ибн Таймия ва Ибн Қойюмларнинг китобларида ташбиҳ бордир.
Шайх Муқбил ўз вақтида шундай дегандилар: “У адашган даъватчи ўзида сўфийликни ва Суннатга душманчиликни жамлади!” (Насиҳа ва фадаих 114).
Шайх Умар ибн Абдул-Мунъим Салим “Нафақат Албонийни ҳимоя қилиб, балки салафийликни ҳимоя қилиб” номли китоблари бор. Бу китобнинг аввалида Саққофнинг ақидадаги залолатларини келтирдилар, сўнг фиқҳдаги, сўнгра ҳадис илмидги залолатларини, охирида эса уни Албонийга берган раддияси масаласини баён қилдилар.
Шунинг учун биродарлар, вақтларингизни Саққофнинг китобларини ўқишлик учун зое қилманглар. Ундан кўра вақтингизни Қуръондан бирор сура ядлашга ёки диндаги бирор масалани ўрганишга кетказишни тавсия қиламан. (Аъмаш).
rinat80_09   06-06-2011, 07:19 PM
#5
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!!!

Хурматли Админ! Сиздан илтимос мен ёзган ушбу маколани Аллох розилиги учун учириб ташлашингизни сурайман, Сизларга катта рахмат тушунча берганингиз учун. Аллох сизлардан рози булсин!!!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Admin   06-07-2011, 06:20 PM
#6
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Abu Solih биродаримиз келтирган маълумотларга озгина қўшимча киритиб, мақола шаклида саҳифамизда чоп этдик. Ушбу мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Ҳасан ибн Али ас-Саққоф ҳақида

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ таъолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз, Унинг оиласи ва барча саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Бугунги кунда ўзбекзабон мусумонларни мотрудий ақидаси, мазҳабга мутаассиблик, сўфийлик ва бундан бошқа кўпгина ботил тушунчаларга даъват қилиб келаётган баъзи ўзини «исломий» деб номлаган саҳифалар кенг фаолият олиб бормоқда. Уларнинг сифатларидан бири шуки, улар Суннатни ва унга чақирувчиларни ёмон кўришади. Агар сен уларнинг қавлларига эргашмай, ундан кўра саҳиҳроқ бўлган қавлга эргашишни лозим топсанг, дарҳол бемазҳаб, ваҳҳобий ва шу каби Ислом душманлари тўқиб чиқарган лақабларни сенга тамға қилишади. Уларнинг жирканч сифатларидан бири шуки, улар Суннат имомларини ёмон кўришади, улардан нафратланишади, адашганлик, бемазҳаблик, ваҳҳобийлик каби Исломда ўз асосини топмаган турли номлар билан номлаб, мусулмон оммасини уларнинг китоблари, маърузалари ва фатволарини ўқишдан, эшитишдан ва уларга эргашишдан бездирмоқчи бўлишади. Ўз мақсадлари йўлида улар ҳеч нарсадан бош тортишмайди.
Шу кунларда улар ўзларининг Суннат уламоларига бўлган адоватларини яна бир бор, очиқдан-очиқ эълон қилишди. Ўз саҳифаларида Ҳасан ибн Али ас-Саққоф исмли кимсанинг, муҳаддис аллома Муҳаммад Носириддин Албоний раҳимаҳуллоҳга ёзган «Таноқузоти Албоний ал-Возиҳот» раддиясидан иборат китобни ўзбек тилига таржима қилиб, уни мусулмонлар орасида тарқатишди. Улар бу қилмишлари оқибатида кўпгина илмсиз мусулмонларнинг қалбларига шубҳа солишди.
Биз ўзбекзабон мусулмонларинг эътиборига Ҳасан ибн Али ас-Саққоф исмли кимса аслида ким экани, унинг асл башараси қандайлигини, у кимсанинг жирканч эътиқоди ва залолатларини қисқача баён қилиб бермоқни мақсад қилдик. Шояд заррача бўлса ҳам онги бўлган мусулмон ушбу кимсанинг асл башарасини кўргач, унинг асарларидан ва ўзининг разил мақсадлари сабабидан оммага у кишининг асарларини тарғиб қилаётганлардан юз ўгирса.
Аслида Ҳасан ибн Али ас-Саққоф ва унинг китобларига эътибор бермаслик лозим. Шайх Албонийга раддияси ҳам умуман эътиборга лойиқ эмас.
Ҳасан Саққоф Исломдаги адашган фирқаларнинг қарийиб барчасининг залолатларини ўзида жамлаган одам сифатида машҳур. Жаҳмия ҳам, суфийлик ҳам, шиъа ҳам, ашъария ҳам, бундан бошқаси ҳам шу кишида мужассам бўлган.
Бизнинг замонамизда Саққофга раддия бермаган ва ундан огоҳлантирмаган бирор шайх қолмади. Уломолар Саққофга берган таърифларига қараганда, аввалда уламолар уни ашарий сифатида тан олишган, кейинчалик эса унда мўътазила ва зайдийлар тарафга бўлган оғишликни кузатишган экан.
Унинг шахсий саҳифасини қисқача тадқиқот қилган биродарларимизнинг айтишича, унинг сайтидан маълум бўлган нарса шуки, мазкур шахснинг суннийлар билан шиалар ўртасини бирлаштириш мақсади бор экани, ваҳдатул вужуд эътиқодига мойиллиги, тарих давомида аҳли суннат ва жамоат юрган йўлдан йироқ эканини очиқ намоён бўлган. Аслида шиаларнинг аҳли суннат ва жамоатга нисбатан эътиқодий фарқлилиги аҳли суннат эътиқодидан хабардор бўлган одамга маълум. Шиаларнинг аҳли суннатга нисбатан душманликлари қай даражада бўлгани эса Ислом тарихи ҳақидаги китобларда ёзилган.
Унинг ҳадис борасида шайх Албонийга қилган ҳужумлари эса, шундай аҳмоқона сўзларки, ҳар бир дин асосларидан хабардор бўлган одам, Аллоҳнинг раҳмати билан буни фарқлай олади. Саққоф саҳиҳлигига уммат ижмоъ қилган саҳиҳ ҳадисларни, унинг йўлига мувофиқ бўлмаганлиги учун заиф санайди. Умуман асоси йўқ ҳадислар ва салафларнинг сўзларини эса саҳиҳ санайди. Шу услуб билан у қаердандир салафлар Аллоҳнинг исм ва сифатларини таъвил қилишарди, деган хабарларни кавлаб топибди.
Унинг Албонийга қарши ёзган китобига кўпчилик шайхлар раддиялар ёзишган ва уни ёлғонини ва жаҳолатини ошкор қилишган.
Яна Саққоф тавҳид уч қисмга бўлинишини ҳам инкор қилган, шунинг учун Абдурраззоқ ал-Бадр унга «ал-Қавл ас-садид фи радд ъала ман анкаро ат-тавҳид» номли китобларида раддия ёздилар. Шайх Абдурраззоқ бу Саққоф ҳақида шундай деганлар: «Албатта, бизнинг замонамизда бидъат байроғини кўтариб юрувчи ва фитна тарқатувчи одам ёш жаҳмий Ҳасан ибн Али ас-Саққофдир».
Худди шу Саққоф яна саҳобий Муовия розияллоҳу анҳуни ҳақорат қилди. Шайхулислом Ибн Таймия ал-Ҳарронийни ҳам қаттиқ ҳақорат қилди, у кишини мазаҳ қилди, сўнгра буни тан олмади. У шайхулисломнинг исмини ёзар экан, Ҳарроний ўрнига Ҳирраний деб ёзган. «Ал-Ҳир» сўзи араб тилида жинсий аъзо, зино каби маъноларни англатади. Ушбу сўз машҳур ҳадисда қўлланилган: «Менинг умматимдан зино (ал-ҳир), ипак, ароқ ва мусиқа асбобларини ҳалол қилиб олувчи кимсалар чиқади» (Бухорий 5590).
У яна Ибн Таймия ва Ибн ал-Қоййимларнинг китобларида ташбиҳ бор деб айтади.
Шайх Муқбил ўз вақтида ушбу кимса ҳақида шундай деган эдилар: «У адашган даъватчи ўзида сўфийликни ва Суннатга бўлган душманчиликни жамлади!» (Қаранг: «Насиҳа ва фадаиҳ» 114).
Шайх Умар ибн Абдулмунъим Салим «Нафақат Албонийни ҳимоя қилиб, балки салафийликни ҳимоя қилиб» номли китоблари бор. Бу китобнинг аввалида Саққофнинг ақидадаги залолатларини келтирдилар, сўнг фиқҳдаги, сўнгра ҳадис илмидаги залолатларини, охирида эса уни Албонийга берган раддияси масаласини баён қилдилар.
Қуйида Ҳасан Саққофнинг баъзи бузуқ эътиқодларига асосланиб айтган сўзларидан мисоллар келтирамиз:
1. Унинг айтишича у имом Заҳабийни «ал-Улув» китоби бўйича ҳадис илмида тор-мор этиб, унга раддия бериб, айтган экан: «Унда бу китобда ҳатто биргина ҳам далили йўқ!»
2. «Мўътазилалар (эътиқоди) асоссиз эмас». Фақатгина сиёсий сабабларга кўра ашарий уламолари мўътазилаларга раддия беришган. Уларнинг раддияларидаги кўп нарсалар аслида хато.
3. «Қуръоннинг яратилганлиги – муаммо нарса эмас. Ашарийлар бу борада улар билан ҳамфикрлар». Шунингдек ибодийлар (ҳаворижлар), зайдийлар ва шиа-имомийлар ҳам улар билан ҳамфикрлар.
4. «Бизнинг ваҳҳобийлар (салафийлар, ҳанбалийлар) билан ихтилофимиз, мўътазилалар билан бўлган ихтилофимиздан кўра чуқурроқдир».
5. «Ашарийя мазҳабига ҳақиқий асос солганлар – бу имом Жувайний ва Ғаззолийдир, имом Ашарий эмас …» ва унинг шогирдлари ва илк эргашувчилари (ҳам эмас). Саққофнинг айтишича, имом Ашарий ва Бақилонийнинг китобларида улкан хатолар ва очиқ «тажсим» (ўхшатиш) бор (7-минут, 50-секунд). Бироқ Жувайний ва Ғаззолий мўътазилалар нима деса, шуни айтишади. Бунда улар соф «танзиҳ» (Аллоҳни унга бирор нарсага ўхшашликдан поклаш) йўлидан бордилар. Қарабсизки, имом Ашарий эса ҳатто мўътазилаларга раддия беришга журъат қилди. Бунинг сабаби улар «Яд»ни (қўл) «қудрат» деб таъвил қилганлари ва ҳоказалар эди. «Шунинг учун, кейинчалик ҳақиқий ашарий имомлари келишди. Улар ушбу мазҳабга ҳаққоний асос солдилар ва бу Жувайний ва Ғаззолий эди. Улар айтишдики «Истава» (олий бўлиш, юксалиш) бу «Иставла» (эгаллади, мулкни қўлга киритди) дегани, «яд» (қўл) эса «қудрат» деган маънони англатади. Худди шуни мўътазилалар ҳам айтишади» (9-минут, 40-секунд).
6. «Ҳатто «Холқ афъал» масаласида ҳам Жувайний ва Ғаззолий мўътазилалар айтган гапни айтишади. Буни Субкий тан олган».
Шунинг учун азиз биродарлар, вақтларингизни Саққофнинг китобларини ўқишлик учун зое қилманглар. Ундан кўра вақтингизни Қуръондан бирор сура ёдлаш ёки диндаги бирор масалани ўрганишга кетказинг.
Абдуллоҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳу дедилар: «Дининг, дининг, дарҳақиқат – тана ва қонингдир. (Шундай экан) динингни кимдан олаётганингга қара!» (Хатиб «ал-Кифоя»да 121).
Муҳаммад ибн Сийрин раҳимҳуллоҳ деди: «Дарҳақиқат, олаётган илмингиз — диндир. Шундай экан динингизни кимдан олаётганингизга қаранг» (Қаранг: «Саҳиҳ Муслим» 1/23).
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз, унинг оиласи, саҳобалари ва унга қиёмат кунига қадар яхшилик билан эргашган кишиларга салавот ва саломлар йўлласин.

Муслим   07-17-2012, 11:07 AM
#7
Абдурроҳман Димашқий жаҳмий Ҳасан Саққофга раддияси


عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.