rinat80_09   05-27-2011, 10:24 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахаматуллохи ва баракатух!

Нос чекиш ва Сигарет чекишлик билан тахорат кетадими?

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Abdulloh Salafiy   05-28-2011, 10:20 AM
#2
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳ ва барокатуҳ!
Ҳаром нарсани ейиш кишини гуноҳкор қилади, таҳоратини кетказмайди, чунки таҳорати кетиши ҳақида ҳужжат лозим.
"Таҳоратни бузадиган амаллар, сабаблар" деган мавзу бор эди, линк бериш учун ҳозирча тома олмаяпман.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Admin   05-28-2011, 01:08 PM
#3
Сигарет чекиш таҳоратни бузадими?

Савол: Суданлик А. С. Ҳ. сўрамоқда: Биров таҳорат қилиб, сўнгра сигарет чекди ва сўнг намоз ўқиди, бўлиб ҳам, имом бўлиб намоз ўқиди. Биз бу одамга: «Сигарет – таҳоратни бузади!» – десак, бизга (бошқа одамлар): «Бу – нотўғри гап!» дейишди. Бунинг ҳукми нима?
Жавоб: Сигарет – таҳоратни бузмайди. Бироқ, у – ифлос ҳаромлар қаторида бўлиб, ундан воз кечиш лозим.
Сигарет чекиб намоз ўқиган одамнинг таҳорати ва намози бузилмайди. Чунки сигарет, барчага маълум бўлган ўсимликдан тайёрланади. Уни, зарарли бўлгани учун ҳаром қилинган. Кашандаларнинг ундан воз кечиши ва зарарларидан сақланиши керак. Уни харид қилиш, чекиш ва унинг савдоси билан шуғулланиш жоиз эмасдир.
Сигарет чеккан одам Аллоҳга тавба қилиши ва уни сотиб олишни тўхтатиши керак. Чунки, Аллоҳ таоло шундай деган:
«Сиздан ўзларига нималар ҳалол қилингани ҳақида сўрайдилар. (Сиз): Аллоҳ сизларга пок нарсаларнигина ҳалол қилди, – деб айтинг» (Моида: 4). Демак, Аллоҳ таоло бизга пок нарсаларнигина ҳалол қилган. У нарсалар – бизга фойда берадиган озиқлардир.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни васфлар экан:
«У уларга пок нарсаларни ҳалол ва ҳабис-ифлос нарсаларни ҳаром қилади» – деди (Аъроф: 157).
Сигарет, маст қилувчи ичимликлар, халқ ичида машҳур бўлган наша каби нарсалар – хабис-ифлос нарсалар бўлиб, уларни ташлаш лозим. Чунки бу нарсалар катта зарар қилади, вақтларни беҳуда ўтказади, намозларнинг зое бўлишига сабабчи бўлади. Буларни истеъмол қилаётган кимсалар уларни ташлаши, Аллоҳга тавба қилиши, соғлиғини ҳимоя қилиши, моли ва вақтларини фойдали нарсалар билан ўтказиши керак. Чунки, мўъмин дини ва дунёсига зарар берадиган нарсалардан эҳтиёт бўлиши шарт. Тамаки маҳсулотлари ва маст қилувчи ичимликлар зарарли нарсалар жумласидандир.
Кашанда, кашандалик билан ўтказган ҳаётидан чин юракдан тавба қилиши керак.
Сигарет билан савдо қилиш (сотиш ва харид қилиш) – жоиз эмасдир. Шунинг учун, унинг савдосидан воз кечиш керак. Чунки у, мусулмонларга зарар бермоқда.
Яманда халқ орасида истеъмол қилинаётган «қот» исмли нарса ҳам, хабис-ифлос нарсадир.
Аллоҳ таолодан барчамиз учун ҳидоят ва тавфиқ сўраймиз.


Сигарет чекишнинг ҳукми ҳақида кенгроқ маълумот учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=442
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.