Thread Rating:
  • 0 Vote(s) - 0 Average
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Уламоларни бадном қилиш ҳақида
#1
Уламоларни камситиш

Аллома шайх ал-Усаймийндан сўрашди:
Савол: Муҳтарам шайх, тан олинган уламолардан ёшларни огоҳлантирувчи, улардан илм олишдан қайтарувчи кишилар ҳақида нима дейсиз? Булар шундай уламоларки, ҳукмдорларнинг фақат яхшиликлари ҳақида гапирадилар, уларнинг ҳаққига дуо қиладилар, Аллоҳга осий бўлинмайдиган ишларда уларга итоат қилишга ва даъватни мулойим тарзда олиб боришга чақирадилар..

Жавоб:
«Аллоҳга ҳамду санолар, Унинг расули Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламга, у кишининг оилалари ва асҳобларига саловоту саломлар бўлсин.

Сўралаётганлар ҳақида нима дейиш мумкин? Мен ўйлайманки, чуқур мулоҳаза юритишимиз ва муаммони кўриб чиқиб шундай йўл тутишимиз керакки, бунда ҳиссиётлар идрокимиздан устун келмасин, чунки ҳиссиётлар Шариат ва соғлом ақл билан жиловланмас экан, мусибатлар келиб чиқади ва катта зарар кўрилади.

Шубҳа йўқки, ҳукмдорлар қанчалик адолат қилишга уринмасинлар, хатодан холи бўла олмаганликлари каби, уламолар тарафидан ҳам, илмда қандай даражаларни эгаллаганликларидан қатъи назар, хатолар содир бўлади. Хатолари сабабли, уларга қарата танқид тошларини отиш жоизми? Улардан содир бўлаётган яхшиликларни гапирмай, ёмон гапларни тарқатиш мумкинми? Албатта, бу каби ишлар ман қилингандир. Чунки, Аллоҳ таоло:

«Эй мўминлар, Аллоҳнинг Ўзи учун ҳақ йўлни тутгувчи, адолат билан шаҳодат гувоҳлик бергувчи бўлингиз! Бирон қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка тортмасин! Адолат қилингиз! Шу тақвога яқинроқдир. Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир». Моида сураси, 8-оят.

Мен истардимки, бундай ишлар билан машғул бўлган биродарларимиз, булар ортидан келадиган улкан зарарлар ҳақида ҳам ўйлаб кўрсинлар. Зеро, бу - одамлар орасида уламолар ва уларнинг мавқеларига нисбатан ишончни сусайтиради, натижада Аллоҳнинг аҳкомларига доир билимларга ишонч йўқолади ва шу тариқа (уларнинг сўзларида) Шариатга бўлган қадр-ҳурмат зое бўлади, одамлар олимларнинг ҳеч қайси гапларини қабул қилмай қўядилар. Ҳукмдорларнинг қадр-ҳурмати йўқолиши билан эса нотинчлик, фитналар ва ёмонлик содир бўлади.

Аллоҳ таоло деди: «Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар! Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз. Ва дўзах чоҳининг ёқасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди. Ҳақ йўлни топишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади». Оли-Имрон сураси, 103-оят.

Биз ҳаммамиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушламоғимиз ва динда бўлиниб кетишдан сақланмоғимиз керак. Ҳар бир мусулмон, биродарини ўз ўрнига қўйсин. (Унинг ҳаққини риоя қилсин). Биз бир-биримизга биродармиз. Биродарларимиз ҳаққини риоя қилиш ва улар билан шунга мувофиқ муносабатда бўлиш – зиммамиздаги мажбуриятдир.

Олимда олимлик ҳаққи, омида омийлик ҳаққи бор – унга таълим бериш керак, хато қилувчида эса хатокорлик ҳаққи бор – бу уни тузатиш ва хатосини тушунтиришдир.

Бу ишни кутилганга яқинроқ натижа олинадиган қилиб амалга ошириш лозим. Биз хатоларни тўғрилаш ва уларни тушунтириш керак эмас, дейишдан йироқмиз. Хато-камчиликлар албатта тузатилиши керак, бироқ, булар биз ҳоҳлаганимиздан тамоман тескари натижага олиб келмаслиги зарур. Балки, муддаога энг яқин натижани кўзлаш лозим бўлади.

Инсон Аллоҳдан тақво қилиши, сўз ва амалларининг нималарга олиб келишига эътибор бериши керак. У қўшни мамлакатларга назар солсин, ҳар ким ўз ҳоҳишича (ўз қаричи билан) ҳукм қилгани ва оқибатни ўйламагани учун қанча мусибатлар содир бўлгани ва қанча яхшиликлар бой берилганига қарасин».

«Ас-Соҳва ал-Исломия, довабит ва тавжиҳот» китобидан
«Пайғамбарнинг амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!» (Нур: 63)
Reply
#2
Уламоларни бадном қилувчилар ҳақида

Савол: Ўзини салафий деб номлаган, бироқ уламоларга, салафийларга қарши гапириш, бадном қилишга журъатли бўлган одамларни учратдик. Мана шу салафлар манҳажиданми? Эй шайх, (бу кабиларга) нима деб насиҳат қиласиз? Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин!
Жавоб: Уламоларнинг икки тури мавжуд: (биринчиси) жаҳмий уламолар, рофизий уламолар, мўътазила уламолар, хавориж уламолар, ана ўшаларни салаф солиҳ бадном қилган бўлиши мумкин. Уларни бадном қилишди. Уларнинг кўпчилигини кофир дея ҳукм қилишди, адашганга чиқаришди, улардан огоҳ қилишди.
Шунингдек ислом уммати уламолари, тўрт (мазҳаб) имомлари, саҳобалар, тобеинлар, ҳадис имомлари кабилар. Шак-шубҳасиз кимки шуларнинг бирортасига таъна етказса, ўша адашгандир. У Аллоҳга тавба қилиши, ҳамда уларни эҳтиром қилиш ва фазилатларига иқрор бўлишда салаф солиҳ манҳажига қайтиши вожибдир.


Quote:
السؤال :
نجد بعض الذين يقولون إنهم سلفيون حيث إنهم تجرؤوا على العلماء وعلى المسلمين حيث يتكلمون عليهم ويقدحون فيهم فهل هذا من منهج السلف؟ فهل لك يا شيخ أن تنصحهم وجزاك الله خيرا؟
الجواب:
العلماء صنفان، علماء الجهمية وعلماء الرافضة وعلماء المعتزلة وعلماء الخوارج فهؤلاء قد قدح فيهم السلف الصالح، قدحوا فيهم وكفّروا كثيرا منهم، وضللوهم، وحذّروا منهم، وعلماء الأمة الإسلامية كالأئمة الأربعة والصحابة والتابعين وأئمة الحديث، لا شك أن من يطعن في أحد منهم فهو ضال، يجب أن يتوب إلى الله ويرجع إلى منهج السلف الصالح في احترامهم والإقرار بفضلهم.

ربيع بن هادي المدخلي
[شريط بعنوان: التكفير ومرتكب الكبيرة]
عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Reply


Forum Jump:


Users browsing this thread: 1 Guest(s)