Создать ответ 
 
Рейтинг темы:
  • Голосов: 0 - Средняя оценка: 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Ҳокимият тавҳиди
01-04-2019, 23:10
Сообщение: #1
Ҳокимият тавҳиди
Тавҳид қисмларига ҳокимият тавҳидини қўшиш ҳукми



Савол: Аллоҳ сизга яхшиликлар ато этсин! (Савол берувчи) айтадики, Аллоҳ сизни афв қилсин, тавҳидга тўртинчи қисмини қўшадиган (одам) ҳақида нима дейсиз? Уни ҳокимият тавҳиди деб номлайди.
Жавоб: Айтамизки, у адашган, у жоҳил. Чунки ҳокимият тавҳиди у Аллоҳ азза ва жалланинг тавҳидидир. Ал-Ҳаким – Аллоҳ азза ва жалладир. Агар айсангки: уламолар айтганидек, тавҳид уч тури бор. Рубубият тавҳиди, унда ҳокимият тавҳиди рубубиятга кириб кетади. Чунки рубубият тавҳиди бу Аллоҳ азза ва жалланинг ҳукм қилиш, яратиш, тадбир қилишидир. Ушбу (ҳокимият тавҳиди деган) сўз эса янги тўқиб чиқарилган мункар сўздир. Қандай қилиб ҳоки-мият тавҳиди бўлсин?! Ҳокимиятни яккалаш мумкин эмас. Бунинг маъноси, дунё ҳокими битта бўлади деганими?! Нима унда? Бу янги тўқиб чиқарилган мункар қавл бўлиб, соҳибига рад этилади. Унга айтамизки: агар ҳукмни назарда тутган бўлсанг, Аллоҳнинг ҳукми ягона бўлиб, у рубубият тавҳиди остига киради. Чунки Роб – барча ишларда Холиқ, ал-Маалик, ал-Мудаббирдир. Ушбу (ҳокимият тавҳиди) эса бидъат ва залолат. Ҳа (шундай).

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ
«Лиқо баб ал-мафтуҳ» (150).

http://binothaimeen.net/content/4961

Цитата:
السؤال: ما تقول - عفا الله عنك- في من أضاف للتوحيد قسما رابعا، سماه توحيد الحاكمية؟
الجواب: نقول: إنه ضال، وجاهل؛ لأن توحيد الحاكمية هو توحيد الله -عز وجل-، فالحاكم هو الله -عز وجل-؛ فإذا قلت: التوحيد ثلاثة أنواع، كما قاله العلماء، توحيد الربوبية، فإن توحيد الحاكمية داخل في الربوبية، لأن توحيد الربوبية هو توحيد الحكم والخلق والتدبير لله -عز وجل-؛ وهذا قول محدث منكر؛ وكيف توحيد الحاكمية؟! ما يمكن أن توَحّد الحاكمية، المعنى أن يكون حاكم الدنيا واحداً؟!! أم ماذا؟ فهذا قول محدث مبتدَع منكر، ينكَر على صاحبه، ويقال له: إن أردت الحكمَ فالحكمُ لله وحده، وهو داخل في توحيد الربوبية، لأن الرب هو الخالق المالك المدبر للأمور كلها؛ فهذه بدعة وضلالة، نعم.

الإمام العلامة ابن عثيمين
- نور على الدرب 150 –

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
Создать ответ 




Пользователи просматривают эту тему: 1 Гость(ей)
Обратная связьTavhid.comВернуться к началуВернуться к содержимомуMobile VersionСписок RSS