mutaallim   10-18-2012, 03:53 PM
#1
Савол: Риёз шаҳрида кўпчилик бўлиб жаноза намози ўқиладиган муайян масжидлар бор. Мен ушбу (ҳолат)ни мисол учун Атийқа жомеъ (масжиди) ва Робвадаги Рожиҳий масжидида биламан. Ўша ердаги кўплаб ёшлар жаноза намози фазилатига эришиш илинжида ана шу масжидларга борадилар.
Савол шуки: ушбу иш жоизми? Бизга фатво бериш билан ажрга эришсангиз!
Жавоб: Шариатда жаноза намозига қатнашиш ва унда ҳозир бўлишнинг фазилати ворид бўлган. Чунки бу иймондандир. Дарҳақиқат, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганликлари собит бўлган: “Кимда-ким мусулмон кишининг жанозасига иймон ва ажр умидида эргашса ва то унга намоз ўқилиб, дафн қилинишдан фориғ бўлгунча бирга бўлса, батаҳқиқ, икки қийроқ ажр билан қайтади. Ҳар бир қийрот Уҳуд (тоғи) мисличаликдир. Кимда-ким унга намоз ўқиса сўнг дафн қилинишдан олдин қайтиб келса, батаҳқиқ, бир қийрот билан қайтади”. (Бухорий (47), Муслим (945)). Дарҳақиқат, имом Бухорий ўзларининг “Саҳиҳ”ларида “Иймон” китоби: “Жанозага эргашишлик иймондан экани” ҳақидаги боб, дея (алоҳида) боб очганлар. Бу эса жаноза намози ва уни дафн қилинишига қатнашишнинг фазилати ва мустаҳаб эканига далолат қилади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг оиласи ва саҳобаларига кўпдан-кўп саловат-у саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: (7/251), 17385-рақам
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Аъзолар: Солиҳ Ал-Фавзон
Абдулазиз Оли Шайх
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaSubjects....9%87%d8%a7

Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ фатволари
Жанозага эргашиб, унга намоз ўқиган киши учун икки қийрот ажр ҳосил бўлишлиги
Савол: “Жанозага эргашиб сўнг дафн қилингач унга намоз ўқиган кишига икки қийрот ажр ҳосил бўладими?”.
Жавоб: “Ҳа. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Кимда-ким то унга намоз ўқилиб, дафн қилинишдан фориғ бўлгунча жанозага эргашса, батаҳқиқ, икки қийроқ ажр билан қайтади. Ҳар бир қийрот Уҳуд (тоғи) мисличаликдир”. Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Кимда-ким то унга намоз ўқилгунча жанозага қатнашса, бас, унга бир қийротдир. Кимда-ким дафн қилингунга қадар қатнашса, бас, унга бир қийротдир”. “Эй Росулуллоҳ, у икки қийрот нима?”-дейилди. У киши: “Икки улкан тоғ мисличалик”, дедилар”.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/2630
Савол: “Намоз ўқувчиларнинг адади кўп бўлишлигида ушбу жанозага фазилат борми?”.
Жавоб: “Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)нинг ҳадисларида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганликлари собит бўлган: “Бирор мусулмон киши вафот этиб, унинг жанозасида Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмаган қирқ киши қоим бўлса, албатта, Аллоҳ таоло уларни унинг учун шафоатчи қилади”. Муслим ривоятлари. Шу сабабли уламолар маййитга жаноза намози ўқишлик учун катта ададли жамоати бўлган масжидларга одатланишни мустаҳаб бўлади дейишган. Адад кўп бўлгани сари яхшиликка яқинроқ ва дуо ҳам кўпроқ бўлади”.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/2581
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.