Admin   06-18-2017, 04:10 PM
#1
Кофирлар билан аҳд боғлаб зиммага олиш

Аҳли китоблар билан зимма (аҳд) боғланади. Яъни, биз улар билан зимма боғлаб (зиммамизга олиб) уларни ўз юртларимизда қолдирамиз. Улар жизя тўлайди, биз эса уларни ҳимоя қилиб қўриқлаймиз. (Ушбу ҳолда) биз ҳеч кимга уларга тажовуз қилишга имкон бермаймиз.
Аҳли китобларга бошқа кофирлар (ушбу зимма ҳукмида) кирадими? Уламолар орасида бу борада иккита фикр бор. Тўғрироғи шуки, кофирларнинг ҳаммаси шартнома (аҳд)га келишишда бир хил бўлгани каби зимма боғлашда ҳам бир хилдир. Агар шунга ҳожат бўлса, биз кофирлар билан аҳд боғлашимиз мумкин.
Аҳдлашилган (кофир)нинг қони ва моли сақланган бўлиб, унга тажовуз қилиш ҳаром бўлади. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким аҳдлашилган (кофир)ни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини сезмайди” дедилар (Бухорий ривояти).

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.