rinat80_09   04-16-2011, 02:22 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Имом жамоатга намоз укиб бераётганда, (Аср намозида) жамоат намозининг Иккинчи ракатидан (рукуни топган холда) кушилиб, кейин имом намозни тугатиб икки томонига салом берса, кечикиб келган киши эса, колган бир ракатни укиб оламан деб утириб, эсидан чикиб имом икки томонга салом берганда, у хам икки томонига салом бериб куйди, энди бу киши намозни кайта укиш керак ми?

далиллари булса ёзсангиз, Аллох рози булсин!!!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   04-19-2011, 07:01 PM
#2
(04-16-2011, 02:22 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(04-16-2011, 02:22 PM)beruni2008 Wrote: Имом жамоатга намоз укиб бераётганда, (Аср намозида) жамоат намозининг Иккинчи ракатидан (рукуни топган холда) кушилиб, кейин имом намозни тугатиб икки томонига салом берса, кечикиб келган киши эса, колган бир ракатни укиб оламан деб утириб, эсидан чикиб имом икки томонга салом берганда, у хам икки томонига салом бериб куйди, энди бу киши намозни кайта укиш керак ми?
Аввало жамоат намозига кеч қолиб, кейин қўшилиш ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак.
Саҳиҳ сўзга кўра, рукуъга етиш билан ўша ракъатга етган бўлади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким рукуъга етган бўлса, ўша ракъатга етибди», деганлар (Абу Довуд (893) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рукуъда эканлар. Шунда у сафга етмасдан рукуъ қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ўша ракъатни қайта ўқишга буюрмадилар (Имом Бухорий (783) ривояти). Бу эса унинг шу ракъатга етганига далолат қилади.
Агар имомни рукуъда топса, аввал тик турган ҳолида такбиратул иҳромга такбир айтади (яъни, қўлларини кўтариб, «Аллоҳу акбар» деб намозга киради), сўнг иккинчи такбир билан рукуъга боради, мана шу афзал. Агар такбиратул иҳром такбирига чекланиб, рукуъга такбир айтмаса ҳам кифоя қилади. Бироқ, такбиратул иҳромни тик турган ҳолида қилиши шарт.
Масбуқ (яъни, жамоат намозига кейин қўшилган одам) имомни намознинг қаерида топса ҳам унга эргашиб, намозни давом эттираверади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ва бошқалардан ривоят қилинган марфуъ ҳадисда келганидек: «Агар намозга келсангизлар, биз саждада бўлсак, сизлар ҳам сажда қилинглар ва (лекин) у (сажда)ни ҳисоб қилманглар» (Абу Довуд ривояти: 893).
Имом иккинчи саломни берганидан кейин масбуқ туриб кетиб, қолдирган ракъатларини тўла қилади, иккинчи саломдан олдин туриб кетмайди.
Саҳиҳ сўзга кўра, масбуқ имомга намознинг қайси қисмида қўшилган бўлса, унинг намозининг аввали ўша ердан бўлиб, саломдан кейин туриб ўқиб қўйган қисми намозининг охири саналади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Етган жойингиздан ўқийверинглар, улгурмаганингизни кейин тўлдириб қўйинглар», деганлар (Муттафақун алайҳ). Бир нарсани тўлдириб қўйиш учун унинг аввали муқаддам қилинган бўлиши керак. «Улгурмаганингизнинг қазосини қилинглар» ривояти «тўлдириб қўйинглар» ривоятига зид келмайди. Қазо деганда адо этиш маъноси кўзда тутилади. Чунки, Аллоҳ таолонинг қуйидаги: «Энди қачон намоз адо қилингач» (Жумъа: 10), «Энди, маросимларингизни адо қилиб бўлгач» (Бақара: 200) оятларида ҳам ушбу калима шу маънода келган. Демак, «қазосини қилинглар» ибораси «адо қилинглар» маъносида тушунилади.
Валлоҳу аълам.

Энди намоздаги бирор рукнни унутган ҳолда тарк этиш масаласига қисқача тўхталиб ўтсак.
Инсон унутиш ва эсдан чиқаришга учраб туради, шайтон унинг фикрини сочиб, намозидан чалғитишга тинмай ҳаракат қилади, кўпинча шунинг натижасида намозда зиёдалик ёки нуқсон бўлиб қолади. Шунинг учун Аллоҳ таоло мана шундай ҳолга тушган намозхонга шайтоннинг адабини бериш, камчиликнинг ўрнини тўлдириб қўйиш ва Раҳмонни рози қилиш учун намозининг охирида уламолар саҳв саждаси деб номлашган саждани қилишни машруъ қилди.
Саҳв – унутиш маъносидадир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам намозда саҳв қилганлар, бироқ у зотнинг саҳвлари уммат учун Аллоҳнинг жуда катта неъмати ва динларини мукаммаллашишига сабаб бўлган, шу билан улар унутиб, адашган пайтларида нима қилиш кераклигини билиб олган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан намозда саҳв қилиш ҳолатлари бир неча бор содир бўлган. У зот икки ракъатда салом бериб қўйиб, сажда қилганлар (Бухорий (482), Муслим (573) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар), уч ракъатда салом бериб қўйиб, сажда қилганлар (Муслим (573) Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилган), икки ракъатдан кейин эсларида йўқ ташаҳҳуд ўқимасдан туриб кетиб, сажда қилганлар (Бухорий (829), Муслим (570) Абдуллоҳ ибн Буҳайна розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар) ва ҳоказо. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Агар сизлардан бир киши саҳв қилиб, бир ракъат ўқидими ё икки ракъатми, билмаса, бир ракъатга бино (яъни ҳисоб) қилсин. Агар икки ракъат ўқидими ё уч ракъат ўқидими, билмаса, икки ракъатга бино қилсин. Агар уч ракъат ўқидими ё тўрт ракъатми, билмаса, уч ракъатга бино қилсин ва салом беришидан олдин икки бор сажда қилсин» (Термизий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3/341).
Қуйидаги уч ҳолатдан бирида саҳв саждаси қилиш машруъ бўлади:
1) Саҳв туфайли намозни зиёда қилса.
2) Саҳв туфайли намозни камайтириб қўйса.
3) Зиёда ё кам ўқигани хусусида шубҳа қилиб қолса.
Далил келганидек, мана шу уч ҳолатда сажда қилади, ҳар бир зиёдалик, нуқсон ва шакда сажда қилавермайди.
Сабаби мавжуд бўлганда саҳв саждаси қилади, намози фарз бўладими, нафлми, фарқсиз. Чунки, далил умумий келган.

Энди сиз келтирган айни ҳолатга тўхталадиган бўлсак, намозхон намознинг бирор рукнни тарк қилиб, уни салом берганидан сўнг билса, уни тўла бир ракъатни тарк қилиш деб эътибор қилади. Агар ўртада кўп вақт ўтмаган бўлса ва таҳорати кетмаган бўлса, тўла бир ракъат ўқийди, кейин саҳв саждаси қилиб, сўнгра салом беради. Агар ўртада анча вақт ўтган бўлса ёки таҳорати синган бўлса, намозни бошқатдан ўқийди.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   04-22-2011, 01:43 AM
#3
Жавоб учун Рахмат!! Бу узингизнинг фикрингизми? ёки Уламоларнинг фикрини таржима килдингиз ми? агар уламоларники булса кайси уламоларники эканлигини эслатиб утсангиз, жавобингиздан коникдим Алхамдулиллах!! Аллох рози булсин!!!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   07-07-2011, 11:41 AM
#4
(04-22-2011, 01:43 AM)beruni2008 Wrote: Жавоб учун Рахмат!! Бу узингизнинг фикрингизми? ёки Уламоларнинг фикрини таржима килдингиз ми? агар уламоларники булса кайси уламоларники эканлигини эслатиб утсангиз, жавобингиздан коникдим Алхамдулиллах!! Аллох рози булсин!!!

Ушбу жавобни тайёрлашда мана бу манбалардан фойдаланган эдим:
1-манба
2-манба

Манба Админ томонидан ўчирилди

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   10-21-2011, 09:07 PM
#5
Ассаламу лаейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Жамоат намозида (Шом номозининг учинчи ракатига ёки Асрнинг туртинчи ракатига етиб келган одам) имом икки томонига салом бергандан кейин, урнидан туриб колган ракатларини давом эттираётганда бир ракат укиб кейин утириб ташаххуд укишининг далилини ёзсангизлар, Абу Ханифа, Имом Шофеи, Молики ва Ханбали мазхаббошчиларимизнинг хам фикрини ёзсангизлар!!!

2) Агар намозхон Шом намозини казо килиб куйган булса, Масжидга келиб укимокчи булганда, Жамоат Хуфтон намозига такбир айтиб колди, у холда Хуфтон укиб турган имомга Шом намозига ният килилб иктидо килса, хуфтон 4 ракат, шом эса уч ракат, ракатлар сони тугри келмай колмайди ми? бу фикрни Асрни казо килиб Шом укиётган жамоатга Аср деб ният килган инсоннинг хукмидан олган эдим) аник хукм кандай булади?

Аллох рози булсин!!!
This post was last modified: 11-30-2011, 06:11 PM by rinat80_09.

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
rinat80_09   04-10-2012, 10:00 PM
#6
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Жамоатга кечикиб етишган киши (масбуқ) сафга кушилиб, кейин жамоат икки томонига салом бераётганда уша масбук хам салом беради ми? агар салом берадиган булса кайси томонга беради ва аник далилини ёзсангизлар?
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Жамоатга кечикиб етишган киши (масбуқ) сафга кушилиб, кейин жамоат икки томонига салом бераётганда уша масбук хам салом беради ми? агар салом берадиган булса кайси томонга беради ва аник далилини ёзсангизлар?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Admin   05-22-2012, 02:28 PM
#7
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Assalamu a’laykum, birodarlar savol shuki: mag’ribga 3 rakatga kelgan kishi imom salomidan keyin qolgan ikki rakatni qaysi birida zam sura o’qiydi, yoki o’qilmasa shunga hadis bormi yoki ulamolar ijtihodi bormi, jazokallohu hoyron.
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-824
Admin   02-25-2013, 06:29 PM
#8
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Yana savol bor edi. Agar masjidga kirsak imom shom namozida 1-nchi tashahudda o’tirgan bo’lsa, biz shu erda “At-tahiyatni” o’qimizmi?Chunki agar bu erda biz “At tahiyatni” o’qisak , namozda 3-ta “at-tahiyat” o’qigan bo’lamiz, y’ani imom ortidan o’tirganimizda, imom ohirgi rakatda o’tirganda, va nihoyat biz qolib ketgan rakatimizni to’ldirganimizda?
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1238
mutaallim   04-23-2013, 01:05 AM
#9
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси

Имом билан шом намозининг бир ракатига етишишлик

Савол: Шом намозининг охирги ракатига етиб келган киши ўтган икки ракатни бирга ўтайдими ёки иккиси орасини ўтириб, ташаҳҳуд ўқиш билан ажратадими? Тўрт ракатли намознинг бир ракатига етиб келган одам, хоҳ у пешин, аср ёки ҳуфтон бўлсин, бир ракат билан ўтган (ракат)ни тўла қилиб, аввалги икки ракатни ўқишдан олдин ўтириб, ташаҳҳуд ўқийдими ёки икки ракат ўқиб, қолган бир ракатни ўқишдан олдин ташаҳҳуд ўқийдими? Бу борада ҳам одамлар ўртасида баҳс бўлиб, бизга тўғрисидан хабардор қилишингизни умид қиламиз.
Жавоб: Кимки имом билан шом намозининг бир ракатига етишса, унга иккинчи ракатни адо этганидан кейин аввалги ташаҳҳудга ўтиришлиги сўнг учинчи ракатни ўтагандан кейин охирги ташаҳҳудга ўтиришлиги вожиб бўлади.
Ким имом билан тўрт ракатли намознинг бир ракатига етишса, батаҳқиқ, унга иккинчи ракатни адо этгандан кейин аввалги ташаҳҳудга ўтиришлиги сўнг охирги икки ракатни адо этгандан кейин охирги ташаҳҳудга ўтиришлиги вожиб бўлади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: (21672)-рақам остидаги фатвонинг бешинчи саволи. (6/233)
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Аъзолар: Солиҳ ал-Фавзон
Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Бакр Абу Зайд
Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawaDetai...1&BookID=3

Ҳуфтон намозини ўқиётган киши ортида шом намозини ўқияпти

1-Савол: Бир шахс шом намози учун масжидга кириб, жамоатни намоз бошлаганларини кўрди. Улар билан унга (намозга) кирди. Имом салом бергач, унга улар ҳуфтонни шом билан жам қилиб ўқиганлари маълум бўлди. Ва у тўрт ракат ўқиганди. Унинг намози шом учун саҳиҳми-(равоми)? Маълумки, у тўрт ракат ўқиди. Ёки у, имом тўртинчи ракатга турганидан кейин охирги ташаҳҳудга ўтириши ва (бироз) кутиб, имом билан салом беришлиги шартмиди?
1-Жавоб: Ҳуфтон намозини ўқиётган киши ортида шом намозини ўқиётган кишига, имом ҳуфтон намозида тўртинчи ракатга турганда учинчи ракатдан кейин имом салом бергунча кутиб, у билан салом беришлиги ёки ажралишни нийят қилиб, учинчи ракатдан кейин ташаҳҳудга ўтириб сўнг салом беришлиги вожиб бўлади. Агар билмаган ҳолда имом билан тўрт ракатни тўла ўқиса ва шом нийятини ҳуфтонга ўзгартирмаса, намози саҳиҳ-(раво) бўлиб, унга салом беришдан олдин ёки ундан (саломдан) кейин (орадаги) ажралиш (вақти) узайиб кетишидан олдин шуни (ҳуфтон намозида эканини) билса саждаи саҳв қилиши вожиб бўлади.
2-Савол: Агар бир шахс шом намози учун масжидга кирса, бироқ у жамоатни намоз ўқиётган ҳолларида топса ва улар билан намоз ўқиса ҳамда у имомга ҳуфтон намозининг иккинчи ракатида етгани маълум бўлса, шу билан бир ракат ўқиган бўлади сўнг аввалги ташаҳҳудга ўтириб сўнг икки ракат ўқиб, имом билан салом беради. Унинг намози шом учун саҳиҳ-(раво)ми? Унга шундан кейин ёлғиз ўзи ҳуфтонни жам қилиб ўқишлиги жоизми? Чунки масжид жамоати шом билан ҳуфтонни жам қилгандилар.
2-Жавоб: Агар масбуқ ҳуфтон намози ўқиётган имом ортида шомни уч ракат ўқиса намози саҳиҳ-(раво)дир. Унга ундан (шомдан) кейин ҳуфтонни ўқишлиги жоиз бўлади. Чунки жам қилишлик у ва масжид жамоати учун узрдир.
3-Савол: Агар бир шахс масжидга кирса ва ҳали ҳуфтон ўқимаган ҳолда жамоатни масалан таровиҳ намозини ўқиётган ҳолларида топса, намозга улар билан ҳуфтон нийятида кириб, намозни (улардан кейин) икки ракатини тўлдириб қўядими?
3-Жавоб: Гарданида ҳуфтон намозини ўқишлик бўлган киши учун ҳуфтонни таровиҳ намозини ўқиётган киши ортида ўқишлиги жоиз бўлади. Имом салом берганда ҳуфтон намозини тўрт ракат қилиб тўлдириб қўяди. Чунки Муоз розияллоҳу анҳудан собит бўлганки, у киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳуфтон намозини ўқиб, сўнг қавмларига қайтиб, уларга ўша намозни ўқиб берганлар. Шунда у у киши учун нафл, уларга эса фарздир. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга иқрор бўлдилар. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам хавф намозининг баъзи турларида бир тоифа билан икки ракат намоз ўқиб сўнг салом берганлар. Сўнг эса бошқаларга икки ракат ўқиб бериб сўнг салом берганлар. Шунда иккинчиси у киши учун нафл, уларга эса фарз бўлади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: (17694)-рақам. (6/245).
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Аъзолар: Солиҳ ал-Фавзон
Абдулазиз Оли Шайх
Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawaDetai...1&BookID=3

Жамоат ташаҳҳудда бўлган ҳолларида масжидга кирган киши кутиб турадими ёки жамоат билан (намозга) кирадими?

Савол: Муаммоим шундаки, мен бир мартта жомеъ масжидга аср намози учун бордим. Намозхонларни уч ракат адо қилиб бўлган ва бир ракат қолиб, феълан унга киришган ва сажда қилган ҳолларида топдим. Менга уларга қўшилишим вожиб бўладими ёки фориғ бўлгунларигача кутиб тураманми​?
Жавоб: Сизнинг ҳолатингизга ўхшашларда уларга қўшилишингиз машруъ бўлгандир. Уларга етишганингизни ўқинг, ўтиб кетганини эса адо қилинг. Агар уларга қўшилишингиз охирги ракатнинг рукусидан кўтарилгандан кейин бўлса, бас, уларга қўшилинг ва имомнинг саломидан кейин намозингизнинг барини адо этинг. Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисга бинаон, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Биз саждада бўлган ҳолимизда намозга келсангиз, бас, сажда қилинглар ва уни (ушбу ракатни) бирор нарса деб ҳисобламанглар. Кимда-ким (тўла) бир ракатга етишса, дарҳақиқат, намозга етибди”. (Абу Довуд (206)). Ҳамда икки шайх Бухорий ва Муслим роҳимаҳумаллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисга биноан, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Агар намозга келсангиз шошилганча келманглар. Сизларга сокинлик ва виқор вожиб бўлади. Етишганингизни ўқинглар ва сизлардан ўтиб кетганини тамомига етказиб қўйинглар”. (Аҳмад (2/237), Бухорий (1/55), Муслим (2/422), Абу Довуд (1/135), Термизий (2/149), Насоий (2/144 ва Ибн Можжа (1/255))).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: (4397)-рақам. (7/322).
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Абдуллоҳ ибн Қоъуд
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaDetails.a...kID=3#P322
Савол: Охирги ташаҳҳудга ва имом салом беришдан олдин етиб келган киши жамоат намози фазилатига етган деб эътибор қилинадими ёки ёлғиз киши ажригами? Имом охирги ташаҳудда эканлигида масжидга кирса ташаҳҳудни охирига етказадими ёки афзали келаётган кишиларни бирга намоз ўқиш учун кутиб турадими?
Жавоб: Охирги ташаҳҳудда имомга етишган киши жамоатга етишган деб эътибор қилинмайди. Бироқ унга намозда имомга етгани миқдоричалик савоб бўлади. Камида бир ракатда имомга етишган киши жамоатга етишган деб эътибор қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Кимда-ким намознинг бир ракатига етса, дарҳақиқат, намозга етиб келибди”. (Аҳмад (2/241), Бухорий (1/143), Муслим (1/423), Абу Довуд (1/257), Термизий (2/403), Насоий (1/274), ва Ибн Можжа (1/356)). Ушбу ҳадиснинг умумдалолатига биноан унга имом билан (намозга) киргани афзалдир: “Етганингизни ўқинглар. Сизлардан ўтиб кетганини адо қилинглар”. (Аҳмад (2/237), Бухорий (1/55), Муслим (2/422), Абу Довуд (1/135), Термизий (2/149), Насоий (2/114) ва Ибн Можжа (1/255)).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: (7371)-рақам остидаги фатвонинг еттинчи саволи. (7/323).
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қоъуд
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaDetails.a...1&BookID=3
Савол: Бир киши имомга тўрт ракатли намознинг икки ракатига етди. Имом салом берди, у эса намозини тамомига етказиш учун турди. Шунда етишгани намозининг аввали бўладими ёки унинг (намозининг) аввали ёлғиз ҳолда адо этганими?
Жавоб: Уламоларнинг икки қавлини саҳиҳи шуки, маъмум-(имомнинг ортидаги киши) имомга етгани намозининг аввали деб эътибор қилинади. Чунки бу борада ворид бўлган ҳадис ривоятларининг аксари “Бас, тамомига етказиб қўйинглар” лафзи биландир. “Қазосини ўтаб қўйинглар” лафзи билан ворид бўлгани эса “Тамомига етказиб қўйинглар” маъносида. Чунки ривоятлар бир-бирини изоҳлайди. Ва У субҳанаҳунинг ушбу қавлига биноан: “Энди, маросимларингизни адо қилиб бўлгач”. (Бақара: 200). Яъни, тамомига етказиб бўлганингизда. Чунки бу шариат қоидаларининг талабидир. Чунки (имомга) етишганини намозининг охири деб бўлади дейишлик намозининг охирини аввалига муқаддам қилишликка олиб келади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: (2013)-рақамли фатвонинг иккинчи саволи. (7/324).
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қоъуд
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaDetails.a...1&BookID=3

Масбуқнинг намози

Савол: Масбуқнинг намози ҳақида изоҳ сўрайман.
1-Агар имом шом намозининг бир ёки икки ракатида ундан ўзиб кетган бўлса.
2-Агар имом тўрт ракатли намознинг бир ёки икки ракатида ундан ўзиб кетган бўлса нима ўқийдми? Фақат Фотиҳани ўқийдими ёки у билан бирор (зам) сура ўқийдми?
Жавоб: Масбуқ имомнинг намозига етиб келган ўрни, маъмум намозининг аввали деб эътибор қилинади. Кимда-ким шом намозининг (сўнги) ракатига у (имом) билан етишса, бу намозининг аввали деб эътибор қилинади. Имомининг саломидан кейин турганда, албатта, ундан ўтганларни тамомига етказади. Адо этаётган аввалги ракатида Фотиҳа ва бир сура ёки (маълум бир) оятларни ўқийди. Чунки у унга нисбатан иккинчи (ракат)дир. Ва орадаги ташаҳҳуд учун ўтиради. Сўнг шомнинг қолган ракатини адо этиш учун турганида фақат Фотиҳа сурасини ўқийди. Чунки у унга нисбатан учинчи (ракат)дир. Сўнг охирги ташаҳҳудга ўтиради. Агар ундан ўтиб кетгани бир ракат бўлса ва имом билан икки ракатга етишса, имомининг саломидан кейин адо этаётган ракатида фақат Фотиҳани ўқийди. Чунки у унга нисбатан учинчи (ракат)дир.
Аммо намоз тўрт ракатли бўлса ва имом билан уч ёки икки ракатга етса, унга адо этаётган бир ёки икки ракатида фақат Фотиҳани ўқишлиги лозим бўлади. Чунки бу унга нисбатан намозининг охиридир. Шунда унга Фотиҳа билан бирор сура ўқишлиги дуруст бўлмайди. Ана шу фуқаҳоларнинг икки қавлини саҳиҳидир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: (10637)-рақам остидаги фатвонинг биринчи саволи. (7/325).
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawasubje...Index=13&0

Имом охирги ташаҳудда эканлигида (намозга) кирди

Савол: Агар масжидга кирсам ва намозхонлар жамоатини охирги ташаҳудда ўтирган ҳолларида топсам улар билан ўтириб, охирги ташаҳҳудни ўқиб, имомнинг икки томонга салом беришидан кейин намозимни охирига етказиб қўяманми ёки (имом) салом бергунча кутиб сўнг ўзим ёлғиз ўқийманми? Афзали нима?
Жавоб: Кимки имом охирги ташаҳудда эканлигида (намозга) кирса, батаҳқиқ, у қолганида у (имом) билан (намозга) киради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинганига биноан: “Агар сизлардан бирингиз имом бирор ҳолатда бўлган ҳолда намозга келса, бас, имом нима қилаётган бўлса шуни қилсин”. Термизий ривоятлари. (Термизий (591)). Ва саҳиҳлигига иттифоқ қилинган ҳадисдаги у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “Агар намозга келсангиз, бас, унга осудаликни лозим тутган ҳолда келингиз. Етганингизни ўқинглар, ўтиб кетганини тамомига етказиб қўйинглар”. (Бухорий (635), Муслим (603), Аҳмад (5/306) ва Доримий (1283)). Имом ташаҳҳудда эканлигида у билан (намозга) кирса, батаҳқиқ, у (ҳам) ташаҳҳуд ўқийди. Агар имом салом берса туриб, намозини адо қилади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: (16053)-рақам остидаги фатвонинг олтинчи саволи. (6/225).
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Аъзолар: Солиҳ ал-Фавзон
Абдулазиз Оли Шайх
Бакр Абу Зайд
Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawaDetai...geID=12429

Масбуқ имом иккинчи томонга салом беришдан олдин туриб кетса

Биринчидан: Фуқаҳолар иккинчи салом борасида ихтилофга бордилар. Жумҳур у мустаҳаб деган раъйга борди. Ҳанбалийлар эса уни фарзда вожиб деган раъйга бордилар ва икки томонга салом беришлик намоз рукнларидан дея очиқ айтдилар.
“Кашфул Қонаъ” (1/388)да намоз рукнларининг баёни борасида шундай дедилар: “Ўн учинчиси: икки томонга салом беришлик. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига кўра: “Унинг (намознинг) таҳлили салом беришликдир”. Оиша (розияллоҳу анҳо) дедилар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларини салом беришлик билан якунлардилар”. Жаноза намози бундан мустасно. Ундан бир томонга салом бериш билан чиқардилар. Нафл ҳам бундан мустасно. Бир жамоа ихтиёр қилганларига кўра унда бир томонга салом бериш етарлидир. Улардан ал-Мажд Абдуссалом ибн Таймийя”.
Муғний ва шарҳда дедилар: “Нафлдан бир томонга салом беришлик билан чиқишлигида ихтилоф йўқ”. Сўзлари тугади.
Иккинчидан: Иккинчи томонга салом бериш мустаҳаб деган қавлга кўра масбуққа имоми уни (иккинчи саломни) адо этишидан олдин туришлигида ҳараж-(танглик) йўқ. У вожиб ва унинг (намознинг) рукнидир деган қавлга кўра эса бу унга жоиз бўлмайди. Агар турса имоми салом бергунча қайтиши сўнг намозини тамомига етказиши лозим бўлади. Агар қайтмаса намози фарз сифатида саҳиҳ бўлмайди ва у нафлга айланади.
“Кашф ал-Қонаъ”да юқоридаги ўринда шундай дедилар: “Намозда икки томонга салом бериш бошқа рукнлар кабидир. Масбуқ у иккисидан олдин турмайди”. Сўзлари тугади.
“Манор ас-Сабил” (1/119)да шундай дедилар: “Агар масбуқ имоми иккинчи томонга салом беришдан олдин турса, у (намоз) имомига эргашишликдаги вожиб бўлган қайтишликни узрсиз тарк этгани учун нафлга айланади. Шунда у эргашишликдан чиқди ва фарзи ботил бўлади”. Сўзлари тугади.
“Ҳашия ар-Ровд ал-Мурбаъ” (2/277)да айтдилар: “Узрсиз вожибни тарк этгани сабабли ажралишлик мубоҳ бўлади. Шу сабабли фарзи барбод бўлади. Хоҳ ёдда тутган, хоҳ утунган, хоҳ қасддан, хоҳ билмай қолган бўлсада. Бу фарзда иккинчи томонга салом бериш вожиб деган сўзга кўра эди. Ва юқорида ўтди. Ким уни (вожиб деб) билмаса, унинг ҳаққида ботил бўлмайди. Билмай қолган ва унутган киши каби. Унинг нафл сифатида саҳиҳ бўлиши эса иккинчи томонга салом беришлик (ҳанбалий) мазҳабига кўра нафлда рукн эмаслигига асослангандир”. Сўзлари тугади.
Шунга кўра маъмумга имом то иккинчи томонга салом беришини кутишлиги сўнг намозини тамомига етказиш учун туришлиги лозим бўлади. Йўқса иккинчи томонга салом беришни мустаҳаб деб эътиқод қилган бўлса, имом уни бажо қилишидан олдин туришлигида ҳараж-(танглик) йўқ.

Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ

Бир томонга салом беришга чекланишлик ҳукми

Савол: Бир киши бизга имом бўлиб, фақат ўнг томонига салом берди. Бир томонга чекланишлик жоизми ва бу борада суннатда бирор нарса ворид бўлганми?
Жавоб: Илм аҳлининг жумҳури бир томонга салом бериш етарли деган раъйга борди. Чунки баъзи ҳадисларда шунга далолат қиладиган нарса ворид бўлган. Илм аҳлидан иборат бир жамоа эса пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу борада ҳадислар собит бўлгани учун икки томонга салом беришлик шартдир деган раъйга борди. Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Мени намоз ўқиётганимни кўриб турганингиздек намоз ўқинглар”. Бухорий ўз “Саҳиҳ”ларида ривоят қилдилар. (Бухорий (595), Доримий (1225)). Ана шу қавл тўғридир. Бир томонга салом беришлик кифоя қилиши ҳақидаги қавл эса бу борада ворид бўлган ҳадисларнинг заиф экани ва талаб қилинган нарса очиқ айтилмагани боис заифдир. Гарчи саҳиҳ бўлсада, албатта, шоз бўлади. Чунки у унданда саҳиҳ, собит ва очиқ-ойдинроқ далилга хилоф келди. Бироқ кимки буни билимсиз ёки бу борадаги ҳадисларни саҳиҳ деб эътиқод қилган ҳолда қилса намози саҳиҳ. Аллоҳ тавфиқ берувчидир.
Фатво ва турли мақолалар тўплами, ўн биринчи жузъ.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/935
rinat80_09   04-28-2013, 11:46 AM
#10
Ассаламу алейкум ва рахматллохи ва барокатух!


Quote:Жавоб: Масбуқ имомнинг намозига етиб келган ўрни, маъмум намозининг аввали деб эътибор қилинади. Кимда-ким шом намозининг (сўнги) ракатига у (имом) билан етишса, бу намозининг аввали деб эътибор қилинади. Имомининг саломидан кейин турганда, албатта, ундан ўтганларни тамомига етказади. Адо этаётган аввалги ракатида Фотиҳа ва бир сура ёки (маълум бир) оятларни ўқийди. Чунки у унга нисбатан иккинчи (ракат)дир. Ва орадаги ташаҳҳуд учун ўтиради. Сўнг шомнинг қолган ракатини адо этиш учун турганида фақат Фотиҳа сурасини ўқийди. Чунки у унга нисбатан учинчи (ракат)дир. Сўнг охирги ташаҳҳудга ўтиради. Агар ундан ўтиб кетгани бир ракат бўлса ва имом билан икки ракатга етишса, имомининг саломидан кейин адо этаётган ракатида фақат Фотиҳани ўқийди. Чунки у унга нисбатан учинчи (ракат)дир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: (10637)-рақам остидаги фатвонинг биринчи саволи. (7/325).
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawasubje...Index=13&0


1) Савол: Бу ердаги ковлга кура Шом намозининг сунги (учинчи) ракатига имом билан етишган маъмум, колган 2 ракатни адо килаётганда умумий хисобда Фотихадан кейин факат битта зам сура кушиб укийдими ми? хисоб буйича 2 ракат утказиб юборган булса, лекин 1 зам сура укиган булади ку? ёки бу ковл айнан шом намозига тегишли булиб шом намози эса 3 ркатли булгани учун ми? Аллох рози булсин!

2) Савол: бир киши жамоатга 4 ракатли намозга (Аср, Пешин ёки Хуфтон) иккинчи ракатни тулик топиб ва имомга иктидо килишга улгурди, масбукнинг гарданида эса имом салом бергандан кейин утказиб юборган 1 ракат колган эди. Имом намозда янглишиб кетиб намозни 5 ракат килиб укиб куйди ва саждаи сахв килди, бу вазиятда масбукнинг намози шундок хам 4 ракатга тулди ку, масбук намозни тулик адо килган булади ми ёки саждаи сахвдан кейин яна 1 ракат кушиб куиб куяди ми? Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.