Thread Rating:
  • 0 Vote(s) - 0 Average
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Музорабага оид аҳкомлар
#1
assalamu alaykum ua rahmatullah! shu mas'alani Qur'on ua Sunnat hujjatlari bilan aniqlab bersangiz. albatta ulamolar fahmi bilan. barak Allahu fikum! (ilojo bo'lsa tezroq)
Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Reply
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Музорабада (мол бир томондан, хизмат эса бошқа томондан бўлган савдо шериклиги) тижорий ишни олиб борувчи шерик шариатда рухсат берилган муомалалар билан шуғулланади, фойда ўртадаги келишувга қараб бўлади. Масалан, фойда тенг бўлинади деб келишсалар, фойда юз доллар бўлса, ҳар бирига элликдан, минг доллар фойда кўрилса, ҳар бирига беш юздан бўлинади. Зарар эса - агар шерик келишилган ишни тўғри бажарадиган бўлса - фақат сармоядан ҳисоб қилинади. Яъни агар зарар бўлса ёки (ишчининг айбисиз) талофат етса, зарар фақат мол эгаси бўйнига бўлади, молни айлантирувчи эса хизматига куяди. Ишчидан ҳам зарарнинг бир қисмини тўлашни талаб этиш музораба ҳукмига зиддир.
Музорабанинг шартлари:
1. Нақд пул бўлиши керак.
2. Пулнинг миқдори маълум бўлиши керак.
3. Ўртадаги фойданинг нисбати маълум бўлиши керак.
Юқоридаги шартлардан бирининг йўқолиши билан келишув бузилади. Шунингдек ишчи молни сақлашда эътиборсизлик қилса ёки келишув мақсадига зид ишни амалга ошириб қўйса ҳам, бузилади. Бундай ҳолда молга талофат етган бўлса, сабабчи бўлгани учун зиённи ишчи тўлайди. Икки томондан бирининг вафоти билан ҳам битим ўз-ўзидан бузилади. Агар ишчи мол эгасининг ўлганини била туриб, меросхўрларнинг рухсатисиз олди-сотди қилаверса, зарар бўлса, тўлайди, фойда қилса ўртада бўлинади. Агар ишчи пулни бошқа бировга бериб юборса, етган зарарни тўлайди.
Музораба икки муслим ўртасида бўлиши шарт эмас. Шунингдек муддатни баён қилиш ҳам унинг шартларидан эмас. Қачон бўлса, аҳдни бузиш жоиз бўлаверади. Бузилган вақтда маблағ товар шаклида қолган бўлса, иккаласи биргаликда сотишади. Ишчи фойдадан ўз улушини фақатгина мол эгасининг ҳозирлигида олиши керак.
Музораба шартлари тўлиқ бўлса, мақсадга мувофиқ бўлади. Дарҳақиқат бу битим инсонлар учун кенглик ва қулайлик яратишнинг бир кўринишидир. Мол эгаси молни бераётган вақтда шеригига ёки аксинча шериги мол эгасига баъзи шартларни қўйиши (масалан фалон нарсани сотмайсан ёки фалон шаҳардан мол олиб келмайсан..., агар шундай қилиб, зарар қилсанг, тўлайсан, деб шарт қилиши) мумкин. Албатта бу шартлар Аллоҳнинг ҳукмига зид бўлмаслиги лозим. Агар зид бўлса, шартлар бекордир. Масалан, мол эгаси берган маблағи устидан фойда қиладими, йўқми, қатъий назар муайян бир маблағни олиб туришини шарт қилса, бу шарт бекор. Чунки у фойдадаги шериклик алоқасининг узилишига олиб боради.
Валлоҳу аълам.
عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Reply
#3
«Саҳифамизга келган савол Wrote:Ассаламу алайкум,Аллох сизлардан рози булсин.Жавобларингиз учун жазака Аллоху хойрон.
Бродар яна бир савол,масалан бир шахс 10000минг (доллар)музоробага берди ва шарти билан,яъни шу 10000мингдан колган фойдаси хам иккаламиз уртамизда ва агар иш юрмай туриб банкротга тушиб колсак ,шу 10000мингнинг зиёни хам иккаламиз уртамизда деса,шу шарт тугрими?ёки музоробага олган киши шу шартдан сокит буладими?ёки иккисининг зиммасидами?Аллох илмингизни янада зиёда килсин!амин
Reply


Forum Jump:


Users browsing this thread: 1 Guest(s)