rinat80_09   04-17-2011, 02:24 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Ушбу хадисга шарх берсангизлар? бу хадисда Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг оналари мушрика хукмида оламдан утганлар ва мушриклар жаханамий деган маъно бор ми?
Абу Ҳурайра розияллаҳу анҳу ривоят қилиб айтдиларки: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни оналарининг қабрларини зиёрат қилганларида йиғладилар ва уларнинг атрофларидагилар ҳам йиғлади, шундай дедилар:
“Мен Роббимдан уларга (онамга) мағфират сўрашликка рухсат беришини сўрадим, лекин У менга рухсат бермади (чунки улар мушрика аёл бўлиб ҳаётдан ўтган эдилар) (Имом Муслим ривояти).

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Abu Solih   04-18-2011, 02:32 AM
#2
Ва алайкумус салам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши сўради: «Я Росулуллоҳ ﷺ отам қаерда?» Айтдилар: «Дўзахда». У киши кетди. Росулуллоҳ ﷺ уни чақирдилар ва айтдилар: «Албатта мени отам ва сени отанг Дўзахда» (Муслим ривоятлари).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Росулуллоҳ ﷺ оналари қабрини зиёрат қилганларида йиғладилар ва атрофдагиларни ҳам йиғлатдилар. Сўнгра айтдилар: «Роббимдан онамга мағфират сўрашга изн беришини сўрадим, Аллоҳ изн бермади. Онам қабрини зиёрат қилишга изн беришини сўрадим, Аллоҳ изн берди. Қабрларни зиёрат қилинглар, сизларга ўлимни эслатади» (Муслим ривоятлари).
Уламолар орасида Росулуллоҳнинг ﷺ ота-оналари ҳолати ҳақида ихтилоф бор. Баъзилар улар жаннатда дейишган, яна баъзилар улар Қиёмат куни имтиҳон қилинади, шунга қараб ё жаннат ё дўзахга кирадилар дейишган. Улар дўзахга кирадилар деган фикр кучли ва асослидир. Бу хусусида ворид бўлган саҳиҳ ҳадислар шунга далолат қилади.
Ибн Жарир Ат-Тобарий «Жаҳаннам аҳли ҳақида сўраманг!», деган оятнинг тафсирида Росулуллоҳнинг ﷺ ота-оналари мушрик бўлишган, деганлар (Жаамиъул баян фи та'вилил Қуръан, 1-жилд, 516-бет).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.