Thread Rating:
  • 2 Vote(s) - 2.5 Average
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Қай ҳолатда мусулмонга жиҳод фарз (фарзи айн) бўлади
#1
Assalomu Alaykum wa rahmatullohi wa barakotuhu;

"Sunnat Asoslari" kitobidan olindi;


Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Жиҳод ҳар бир мусулманга фақатгина тўрт ҳолатда фарз бўлади (фарзи айн):
1) Душман билан жанг майдонида тўқнашганда.
Аллоҳ таоло айтганидек:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا لَقِيتُمُ الَّذِينَ كَفَرُوا زَحْفًا فَلَا تُوَلُّوهُمُ الْأَدْبَارَ () وَمَنْ يُوَلِّهِمْ يَوْمَئِذٍ دُبُرَهُ إِلَّا مُتَحَرِّفًا لِقِتَالٍ أَوْ مُتَحَيِّزًا إِلَى فِئَةٍ فَقَدْ بَاءَ بِغَضَبٍ مِنَ اللَّهِ وَمَأْوَاهُ جَهَنَّمُ وَبِئْسَ الْمَصِيرُ
“Эй иймон келтирганлар! Қачонки кофирлар билан жанг майдонида дуч келсангизлар, уларга орқа ўгирманглар. Шундай кунда кофирларга орқа ўгирганлар, жанг учун ёки қўшинга қўшилишлик учун орқа ўгирганлардан ташқари бўлган кимсалар ўзларига Аллоҳнинг ғазабини қаратадилар. Уларнинг жойи жаҳаннамда бўлади. Қандоқ ҳам ёмон жой у!” (Анфол 15-16)
Шунингдек Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанг майдонидан қочишликни улкан гуноҳлардан бири, ҳатто ҳалокатга олиб келучи гуноҳ деб атадилар. (“Силсила ал-аҳадис ас-саҳиҳа” №2244) Бироқ Аллоҳ Атоло Ўз бандаларига енгиллик берди ва мусулмонларга жанг майдонидан кетишликка, агарда душман қўшинларининг сони мусулмон қўшинларининг сонидан икки баробардан кўп бўлса, рухсат берди.
Аллоҳ таоло айтганидек:
الْآَنَ خَفَّفَ اللَّهُ عَنْكُمْ وَعَلِمَ أَنَّ فِيكُمْ ضَعْفًا فَإِنْ يَكُنْ مِنْكُمْ مِئَةٌ صَابِرَةٌ يَغْلِبُوا مِائَتَيْنِ وَإِنْ يَكُنْ مِنْكُمْ أَلْفٌ يَغْلِبُوا أَلْفَيْنِ بِإِذْنِ اللَّهِ وَاللَّهُ مَعَ الصَّابِرِينَ
“Энди Аллоҳ сизларга енгиллатди, чунки Унга сизларнинг заифликларингиз маълум. Агар сизларнинг ораларингизда юзта сабрлик бўлса, улар икки юзни енгишади. Агарда сизларнинг ораларингизда мингта сабрлик бўлса, у ҳолда Аллоҳнинг изни билан икки мингни енгишади. Ва Аллоҳ сабрлилар биландир”. (Анфол 66)
Шунинг учун уламолар айтишадики: “Жанг майдонини тарк этишлик душман қўшинларининг сони мусулмон қўшинларинг сонидан икки баробардан кўп бўлса мумкин бўлади”.
2) Агар буни амир-ҳукмдор талаб қилса, яъни агар амир-ҳукмдор жангга чиқиб урушишликни буюрса, мусулмон бунда унга бўйсунишлиги шартдир.
Аллоҳ таоло айтганидек:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا مَا لَكُمْ إِذَا قِيلَ لَكُمُ انْفِرُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ اثَّاقَلْتُمْ إِلَى الْأَرْضِ أَرَضِيتُمْ بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا مِنَ الْآَخِرَةِ فَمَا مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا فِي الْآَخِرَةِ إِلَّا قَلِيلٌ
“Эй иймон келтирганлар! Нима учун сизларни Аллоҳ йўлида юришликка чақирилганда ерга оғирлик билан ерга чўкасизлар? Наҳотки Охират ҳаётидан кўра дунё ҳаётидан рози бўлсангизлар? Дунё ҳаётининг матоси охират ҳаёти олдида ҳеч нарса эмас!” (Тавба 38)
3) Агар (исломий) давлатга душман бостириб келса, у ҳолда жиҳод ҳар бир кишига фарз бўлади, чунки бу ҳолда энди у ҳимоя жиҳоди (жиҳод ад-дифаъ) бўлади. Ахир агар душман мамлакатни эгалласа, бу нарса ушбу юрт аҳолиси устида ўлим хатари юзага келишини англатади. Айниқса бизнинг замонамизда, агар душман мамлакатни эгалласа, у аҳолидан электр, сув, газ ва ҳ.к. ларни тўсиб қўяди. Яъни ушбу мамлакатнинг аҳолиси қирилиб кетади. Шунинг учун ҳимоя фарздир. Ва қачонки улар ҳимоялана олишса, бу нарса фарз бўлади.
4) Агарда муайян бир шахснинг қатнашишлиги шарт бўлса, у ҳолда ушбу киши жиҳодга чиқишлиги фарздир (мисол учун, у ёки бу ишдаги қандайдир мутахассис ва усиз жиҳод қилишликнинг иложи йўқ).
Ушбу тўрт ҳолатда, уламолар айтишганидек, жиҳод фарз бўлади. Бошқа ҳамма ҳолатларда жиҳод фарз ал-кифоя ҳисобланади, яъни уни мусулмонларнинг бир қисми қилаётган бўлса, бошқаларидан соқит бўлади. Бунга Қуръондаги жуда кўп сонли оятлар далолат қилади. Шунингдек Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга “Исломдаги жиҳод туя ўркачининг устига ўхшайди”- деб хабар бердилар (Аҳмад 5/245 ривояти). Яъни мужоҳидлар душманлар устидан ҳар доим ғолиб келишади, шунинг учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жиҳодни туянинг ўркачига ўхшатдилар, чунки бу унинг энг юқори қисмидир. /Ҳар бир ўзини “мужоҳид” деб номловчи ёки одамлар уни шунақа деб ҳисобловчи киши ҳақиқатда шундай бўлмайди. Бироқ ҳақиқий мужоҳид шундай кишики, у фақатгина Аллоҳнинг калимаси ҳамма нарсадан олий бўлишлиги учун жанг қилади ва буни фақатгина Аллоҳ ва Унинг росули кўрсатиб бергандек қилади. Шайх Усаймин айнан мана шундай мужоҳидлар ҳақида гапиряптилар./
Жиҳод( ўзининг асосида) фарз ал-кифоя ҳисобланади, яъни уни мусулмонларнинг бир қисми қилса, у қолганлардан соқит бўлади. Агар жиҳод қилаётганлар етмаса, у ҳолда у бошқаларга ҳам фарз бўлади.
Бироқ билингларки, Исломдаги ҳар бир фарз ушбу фарзнинг бажаришлик имконияти билан боғлиқдир. Бунга Қуръон ва Суннатдаги матнлар далолат қилади.
Аллоҳ таоло айтади:
لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا
“Аллоҳ ҳеч бир нафсга тоқатидан ташқари нарсани таклиф қилмайди” (Бақара 286)
Аллоҳ таоло яна айтади:
فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ
“Аллоҳдан қўлингиздан келгунча қўрқинглар” (Тағобун 16)
Аллоҳ таоло яна айтади:
وَجَاهِدُوا فِي اللَّهِ حَقَّ جِهَادِهِ هُوَ اجْتَبَاكُمْ وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَجٍ
“Аллоҳнинг йўлида ҳақ жиҳод билан жиҳод қилинглар. У Зот сизларни танлади ва сизларга динларингизда ҳеч қандай қийинчилик (ҳараж) қилмади” (Ҳаж 78)
Яъни, борди-ю сизларга жиҳод қилишлик буюрилса ҳам, унда хараж бўлиши керак эмас. Агар сизда имконият бўлса, бу енгилдир. Агар сиз буни қилолмасангиз, у ҳолда бу хараж (қийинчилик) бўлади ва сиздан бу фарз кўтарилади (соқит бўлади). Шунинг учун куч ва қудрат бўлиши лозим. Ва бу Қуръондаги далилларга тааллуқли.
Суннатга келсак, унда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Сизларга буюрганимдан тоқатларингиз етганини қилинглар”. (Бухорий №7288 ва Муслим №1337 ривояти) Ва ушбу ҳадис ибодатнинг барча турларини қамраб олади, у жиҳод бўладими ёки бошқасими фарқи йўқ.
Воқеъликка келсак, унда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада бўлган вақтларида одамларни тавҳидга ўн уч йил мобайнида чақирдилар ҳамда у зот ва уларга эргашганларни тортган азобларининг оғирлигига қарамай, у зотга жиҳод қилишлик буюрилмади. Ваҳоланки, ўша вақтларда фарзлар кам эди ва кўпгина асослар мусулмонларга Мадинада фарз қилинди. Бироқ! Жиҳод қилиш буюрилдими? Жавоб: йўқ! Нимага? Чунки уларда куч йўқ эди. Улар ўзлари учун қўрқардилар. Шунинг учун ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан ўзлари учун қўрқиб, хавотирланиб чиқдилар. Ва Аллоҳ таоло мусулмонларга урушишни, то уларда давлат ва қудрат пайдо бўлмагунча, фарз қилмади. Аллоҳ таоло бу борада айтганидек:
أُذِنَ لِلَّذِينَ يُقَاتَلُونَ بِأَنَّهُمْ ظُلِمُوا وَإِنَّ اللَّهَ عَلَى نَصْرِهِمْ لَقَدِيرٌ
“Урушаётганларга қарши, улар зулм кўрганликлари сабабли урушишликка изн берилди. Ва албатта Аллоҳ уларга ёрдам беришликка қодирдир”. (Ҳаж 39)”
(Шарҳ “Булуғ ал-маром” Жиҳод китоби, 1-кассета)



Hohlovchilar kitobni quyda olishlari mumkin. Juad ajoyib, nodir kitob, uqishni tavsiya qilaman.
Reply


Forum Jump:


Users browsing this thread: 1 Guest(s)