abu Huzayfa   02-20-2011, 07:14 PM
#1
assalamu alaykum ua rahmatullah! mana shu borada salaflarning fatvolarini keltirsangiz! chunki ayrimlar, bu narsa faqatgina "mustahab" degan tushunchani olib kelishmoqda! javobni dalillar asosida kutamiz! barak Allahu fikum!
This post was last modified: 02-21-2011, 02:32 AM by abu Huzayfa.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Муслим   03-14-2011, 05:54 PM
#2
Тўпиқдан пастга тушиб турадиган кийим кийиш ҳақида

Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамд, Пайғамбаримиз Муҳаммадга, оиласи ва барча саҳобаларига саловот ва саломлар бўлсин.
Сўнг:
Барчага эслатиб ўтмоқчимизки, либослардаги асос – ҳалолликдир. Чунки бу дунёвий масалалар сарасига киради. Барчага машҳур бўлган қоидада айтиладики: «Дунёвий ишлардаги асос уларнинг ҳалол эканидир. Қуръон ва Суннатда келган таъқиқлар бундан мустасно. Ибодатдаги асос – ҳаром эканидир. Қуръон ва Суннатда кўрсатма бўлганлари бундан мустасно». Ушбу қоида либосдаги асос ҳалоллик эканига далолат қилади. Бундан ташқари ушбу қоидани тасдиқловчи кўпгина бошқа ва ҳатто тўғридан тўғри бўлган далиллар мавжуд. Масалан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Енглар, ичинглар, садақа беринг ва либос кийинглар. Фақат рибо ва кибрдан сақланинг!» (Аҳмад 6708, Ибн Можа 3605, Ҳоким 7188. Шайх Албоний ҳадисни ҳасан деди).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар: «Истаганингизни енг ва истаганингизни кийинг. Бироқ икки нарсадан сақланинг: ғулув ва кибр!» (Ибн Аби Шайба 8/218. Исноди саҳиҳ).
Ушбу матнлар шунга далолат қиладики, либосдаги асос ҳалолликдир. Хоҳ тури, хоҳ шакли қандай бўлишидан қатъий назар. Бу борадаги барча ишлар ўзининг ҳалол бўлган асосида қолади, фақатгина Қуръон ва Суннатда келган аниқ таъқиқлар бундан мустасно. Масалан, эркак кишилар учун ипакдан либос кийиш ва ҳоказо.
Муҳокама қилинаётган кийимни тўпиқдан пастга тушуриб кийиш мавзусига келсак, қози Иёз айтганларидек, кибр билан бу ишни қилишлик катта гуноҳ эканида барча уламолар ижмо қилишган.
Кийим этагини тўпиқдан пастга кибрсиз туширган одамнинг ҳолатига келсак, бу борада ҳар даврда уламолар ўртасида ихтилоф бўлиб келган. Уламолар ушбу масалада уч хил фикрга бўлиндилар:
Биринчилари айтишдики, ҳадисдаги таъқиқ кийимни тўпиқдан пастга тушуришга далолат қилади, хоҳ у кибр билан бўлсин, хоҳ сабабсиз. Бироқ биринчи ҳолатдаги одам иккинчи ҳолатдагига қараганда каттароқ гуноҳ содир этган бўлади.
Бошқалари айтишдики, кийимни тўпиқдан пастга тушириб кийишдаги таъқиқ айни кибрга боғлиқдир. Бунинг сабаби улар умумий ҳадисларни хос ҳадислар билан аниқлаштиришган.
Учинчилари айтишдики, кийим этагини тўпиқдан пастга кибрсиз туширишлик макруҳ дейишди.
Ушбу ҳолатда фикрларнинг бирини илм асосида танлаш учун, ҳар бир тарафнинг далилларини ўрганиб чиқиш керак бўлади.
Аллоҳнинг изни билан ўша далилларни келтирамиз.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   03-14-2011, 05:58 PM
#3
Кийим этагини тўпиқдан пастга кибр билан туширишлик катта гуноҳ эканига далил

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ кийимини кибр билан судраб юрган кимсага қиёмат кунида қарамайди» (Бухорий 5787, Муслим 2087).
Ҳубайба ибн Муғоффала розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки кийими этагини ерда кибр билан судраб юрса, уни Жаҳаннамда судраб юради!» (Аҳмад 4/437, Абу Яъло 3/112. Ҳадиснинг саҳиҳлигини ҳофиз Ибн Ҳажар, шайх Албоний ва шайх Муқбил тасдиқлашди. Қаранг: «ал-Исаба» 6/281, «Саҳиҳ ал-жомиъ» 6592, «Саҳиҳ ат-тарғиб» 2040, «ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» 4/252).
Абу Саъид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳунинг сўзларидан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Мусулмоннинг изори болдирининг ўртасига тушиб туради. Тўпиққача бўлса ҳам зарари йўқ. Тўпиқдан паст бўлгани эса, оловдадир. Изорини кибр билан ерда судраб юрганга эса Аллоҳ Қиёмат куни қарамайди!» (Абу Довуд 4093. Шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деди).
Изорни тўпиқдан пастга кибр ва манманлик билан тушириб юриш катта гуноҳлар сарасидандир. Юқорида айтиб ўтганимиздек, бу борада уламолар ўртасида ихтилоф бўлмаган. Шу сабабдан ҳам имом Заҳабий ушбу гуноҳни ўзининг машҳур катта гуноҳлар ҳақидаги китобида оғир гуноҳлар сарасига киритган (Қаранг: «ал-Кабаир» 170).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   03-15-2011, 08:51 PM
#4
Кийим этагини кибрсиз тўпиқдан пастга тушириб юриш жоиз деганларнинг далили

Кийим этагини тўпиқдан пастга тушириб юришдаги таъқиқни кибр билан боғлаган уламолар айтишадики, кибр каби сабаб зикр қилиб ўтилмаган ҳадислар, айни кийим этагини кибр билан тушириб юриш таъқиқланган ҳадислар ёрдамида изоҳланади. Уларнинг далиллари орасида қуйидаги ҳадислар бор:
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, кунларнинг бирида у изорини тушириб олган одамни кўриб қолди ва унга деди: «Қаердансан?» У жавоб берди: «Бану Лайс қабиласидан». Шунда Ибн Умар розияллоҳу анҳу уни таниди ва деди: «Мен мана шу икки қулоқларим билан Расулуллоҳ соллаллҳу алайҳи ва саллам мана бундай деганларини эшитганман: «Кимки изорини кибр учунгина туширса, Аллоҳ унга Қиёмат куни қарамайди!»» (Муслим 2085).
Уларнинг айтишича, ушбу ҳадисда кийимни тушириш таъқиқланишининг айни сабаби кибр экани аниқ айтилмоқда.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кунларнинг бирида бир киши изорининг этагини кибр билан тушуриб юриб кетаётган эди. Уни ер ютиб юборди. У энди қиёмат кунигача ер қаърига кириб кетаверади» (Бухорий 2/373).
Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Кунларининг бирида Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Кимки либосини манманлик билан ерга судраб юрса, Аллоҳ унга қиёмат кунида қарамайди!» Буни эшитиб Абу Бакр розияллоҳу анҳу дедилар: «Ё Расулуллоҳ, изоримни ушлаб юрмасам пастга тушиб туради». Бунга жавобан Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга дедилар: «Сиз бу ишни кибр билан қиладиганлардан эмассиз» (Бухорий 3665, 5784, Муслим 2085).
Икрима ривоят қилади: «Мен Ибн Аббосни изорини кияётганини кўрганман. У (изорининг) олд тарафини шу даражада туширар эдики, изорнинг этаги қадамининг ташқи тарафига тегиб турар эди. Орқа тарафдан эса у изорини кўтариб олар эди. Мен ундан сўрадим: «Нима учун сиз изорингизни бундай киймоқдасиз?» У киши жавоб бердилар: «Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) изорларини шундай кийганларини кўрганман»» (Абу Довуд 4096, Байҳақий 6147. Саҳиҳ ҳадис. Қаранг: «ас-Силсила ас-саҳиҳа» 1238).
Яна ушбу фикр тарафдорлари саҳоба ва тобеинлардан бўлган баъзи ривоятларни далил сифатида келтиришади:
Абу Воил ривоят қилади: «Ибн Масъуд кийимининг этагини тушириб юрар эди. Ундан бу ҳақида сўрашганида у деди: «Дарҳақиқат, менинг болдирларим озғиндир»» (Ибн Аби Шайба 25313. Ҳофиз Ибн Ҳажар иснодини кучли деди).
Абу Исҳоқ ривоят қилади: «Мен Ибн Аббосни Мино водийсида кўрдим. Унинг сочлари узун эди. У баъзи қисмлари тўпиғидан тушиб турган изор ва елкасига ташлаб олинган сариқ кийимда эди» (Табароний «ал-Кабир»да 10572. Ҳофиз Ҳайсамий иснодни ҳасан деди. Қаранг: «Мажмаъу-ззаваид» 9/285).
Муъмар ривоят қилади: «Иброҳим Наҳаийнинг кўйлаги қадамигача эди» (Ибн Аби Шайба 24845).
Ҳаммод ибн Зайд ривоят қилади: «Кунларнинг бирида Айюб Сахтиёний кийимининг этагини қисқартириб беришимни амр қилди ва деди: «Шундай қилгинки, унинг этаклари қадамларга тегиб турсин»» (Абдуллоҳ ибн Аҳмад № 841).
Умар ибн Муҳожир ривоят қилади: «Умар ибн Абдулазизнинг кўйлак ва бошқа кийимларининг этаги тўпиқ ва сандал камари оралиғида эди» (Абу Нуъайм «ал-Ҳиля» 5/322, Ибн Саъд «ат-Табақот» 5/403).
Кунларнинг бирида Абу Ҳанифа кийими этагини тўпиғидан пастга туширди. Шунда унга айтишди: «Ахир бизга бундай қилиш таъқиқланмаганмиди?!» Бунга у жавоб берди: «Дарҳақиқат, бу кибр сабабидан таъқиқланган эди. Биз ундайлардан эмасмиз!» (Қаранг: «ал-Фатава ал-ҳиндия» 5/332).
Шайхулислом Ибн Таймия кийим этагини тўпиқдан пастга тушириб кийишни таъқиқловчи ҳадислар ҳақида дедилар: «Бу матнлар кийимни кибр билан тушуришни таъқиқлайди. Умумий маънода келган ҳадислар, хос ҳадислар билан изоҳланади. Чунки ҳадисларнинг аксари, кибр билан бўлгани таъқиқланаётганини кўрсатади» (Қаранг: «Шарҳ ал-Умда» 4/363).
Бироқ шайхулисломнинг бу борадаги бошқа сўзлари ҳам бор. У ерда бу киши таъқиқни фақатгина кибрга боғламаганлар. У киши дедилар: «Кўйлак, иштон ва бошқа либослар агар (этаги пастга) тушиб қолса, тўпиқдан пастга тушмаслиги керак. Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ ҳадисларида кўрсатма бор» (Қаранг: «Мажмуъул-фатава» 22/144).
Шайх Абдурраҳмон Бассом дедилар: «Шаръий қоида, умумий матнларни хос матнларга қайтариш керак эканига далолат қилади. Шунингдек, шариат кийим этагини тушуришни айни кибр сабабига боғлади. Либосдаги асос, ҳалолликдир. Бундан бирор нарса ҳаром бўлмайди, илло Аллоҳ ва Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таъқиқлагани бундан мустасно. Шариат таъқиқни айни кибр изҳор этиш билан боғлади. Акс ҳолда барчаси рухсатлик асосида қолаверади. Агарда биз кийимнинг барча тури ва уларнинг бичимига эътибор берсак, улардан таъқиқланган бирор нарса топа олмаймиз. Сабаби бўлганлари бундан мустасно. Шунинг учун ҳам ҳадисларнинг маъноси шунга далолат қиладики, кийимнинг этагини кибрсиз пастга туширишлик таҳдид ваъда қилинган нарсалар сарасига кирмайди» (Қаранг: «Тавдиҳ ал-аҳкам» 6/246).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Abu Solih   04-30-2011, 02:29 AM
#5
Ассалам Алайкум.
Шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Кийимни тўпиқдан пастга тушириш билан такаббурликни қасд қилинса бунинг жазоси Аллоҳ Қиёмат куни у кишига қарамайди, уни покламайди ва унга аламли азоб бордир. Аммо такаббурликни қасд қилмаса, тўпиқдан пастга тушганининг азоби эса дўзахдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Уч киши борки, Аллоҳ Қиёмат куни улар билан гаплашмайди, уларга қарамайди ва уларни покламайди ва уларга аламли азоб бордир, кийимини тўпиқдан туширган, миннатчи ва ёлғон қасам билан молини сотувчи." Яна айтдилар: "Ким кийимини мутакаббирлик билан ерда судраб юрса Қиёмат куни Аллоҳ унга қарамайди."
Аммо ким мутакаббирликни қасд қилмаса, Саҳиҳ Бухорийда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Изорни тўпиқдан пастдагиси дўзахда." Бу ҳадисда такаббурлик билан деб қайд қилмадилар, аввалги ҳадисга асосан қайд қилиш тўғри бўлмайди. Чунки Абу Саъид розияллоҳу анҳу айтдилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Мўминнинг изори болдирининг ўртасига тушиб туради. Болдир билан тўпиқни орасида бўлса ҳам зарари йўқ. Тўпиқдан паст бўлгани эса, оловдадир. Изорини такаббурлик билан ерда судраб юрганга эса Аллоҳ Қиёмат куни қарамайди!" Имом Молик, Абу Довуд, Насоий, Ибн Можжа, Ибн Ҳиббон ўз саҳиҳларида "ат-Тарғиб ва Тарҳиб"да ривоят қилдилар.
Икки амал фарқлидир, уларга бериладиган азоб ҳам фарқлидир. Қачонки ҳукм ва сабаб фарқли бўлса, мутлақни муқайяд билан изоҳлаш мумкин бўлмайди, чунки уларни орасида мувофиқлик йўқдир"
"Мажмуъал фатава Ибн Усаймин. (12/223-савол)"
This post was last modified: 04-30-2011, 02:34 AM by Abu Solih.
Муслим   11-15-2011, 06:21 PM
#6
Кийим этагини тўпиқдан пастга кибрсиз туширишни макруҳ санаганларнинг далили

Ушбу қавл тарафдори бўлган уламолар ҳам далил сифатида юқорида келтирилганларни келтиришди, бироқ улар буни юқоридаги кийим этагини кўтариш ҳақидаги ҳадислар билан жамлашди. Бунинг оқибатида эса кийим этагини тўпиқдан пастга тушириб кийишни макруҳ санашди.
Ушбу қавл тарафдорлари далиллари орасида қуйидагилар келтирилади:
Ҳузайфа ривоят қилади: «Кунларнинг бирида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) болдирим мушагидан ушлаб дедbлар: «Мана бу ер изор этагидир. Ундай бўлмаса пастроғи. Бироқ изор тўпиқдан пастроқда бўлиши мумкин эмас»» (Аҳмад 9/104, Насоий 6/206, Таёлисий 425. Ҳадис саҳиҳлигини имом Термизий, имом Ҳоким, ҳофиз Ибн Ҳажар, имом Ибн Муфлиҳ ва шайх Албоний тасдиқлади).
Имом Ибн Қудома деди: «Кўйлак, изор ёки иштоннинг этагини тўпиқдан пастга тушириш макруҳ. Чунки Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) изор этагини кўтаришга буюрдилар. Аммо агар бу иш кибр сабабли қилинса, унда ҳаром бўлади» (Қаранг: «ал-Муғний» 2/298).
Уларнинг асосий далили мана бу ҳадисдир: «Кунларнинг бирида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Ҳурайм Усайдий агарда мана шундай узун соч ўстирмаганида ва изорининг этагини туширмаганида ажойиб инсон бўлган бўларди». Бу ҳақида Ҳурайм хабар топганида, у устарани олишга шошди ва сочларини қулоғи баробарида олди. Изорини эса болдирининг ярмигача кўтарди» (Аҳмад 4/321, Табароний 4127. Имом Нававий ва имом Ибн Муфлиҳ ҳадисни ҳасан деди).
Ушбу қавл тарафдорлари айтишдики, ушбу ҳадисда кийим этагини тўпиқдан пастга тушириш макруҳ, аммо ҳаром эмаслигига кўрсатма бор. Чунки агар бу каби нарсалар қатъий ҳаром бўлганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ишни тўғирлашни Ҳураймнинг хоҳишига боғламаган бўлар эдилар.
Ҳофиз Ибн Абдулбарр деди: «Кимки изорини кибр ва гердайишликсиз туширса, ҳадисларда эслаб ўтилган ваидларга лойиқ бўлмайди. Бироқ изор, кўйлак ва ҳар қанақа кийимни тушириши ҳақ қандай ҳолатда ҳам макруҳ» (Қаранг: «ат-Тамҳид» 3/244).
Имом Нававий деди: «Агар кийим этаги кибр сабабидан тушаётган бўлса, бу ҳаром бўлади. Агар ундай бўлмаса, унда макруҳ» (Қаранг: «ал-Минаж» 14/88).
Шайх Сараранфурий деди: «Уламолар айтишдики, изор ва шу каби кийимларнинг этаги болдирнинг ярмигача етиши мустаҳаб. Бироқ тўпиққача тушириш ҳам бирор кароҳиятсиз жоиз. Агарда кийим этаги тўпиқдан пастга тушса, бу мумкин эмас. Агар бу каби амал кибр сабабидан қилинса, унда ҳаром бўлади. Агар кибр сабабидан бўлмаса, унда макруҳ бўлади» (Қаранг: «Базалул мажҳуд» 16/411).

Давоми бор иншааллоҳ ...

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
0546   01-16-2019, 06:39 PM
#7
Ассалам Алейкум Варохматуллохи Вабарокатух! Савол: Бизни диерда изорни тушуриб юрса булаверади дейдиган инсонлар жуда куп ва бунга уларнинг далили Росулуллох соллаллоху алейхи васаллам изор хакида хадис айтганларида Абубакр розияллоху анху дархол изорларини кутарганда Пайгамбаримиз соллаллоху алейхи васаллам эй Абубакр сиз бундан мустасносиз деган хадислари борми ? Бор булса хам бу хадис изорни тушириб юришга далил була оладими? Дзакаллаху хойрон!
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.