Pages (7):    1 3 4 5 6 7   
Муслим   08-22-2013, 12:53 PM
#41
Сурия халқига насиҳат: Барча гуруҳлардан узоқ бўлинг!

[mp3]http://www.ajurry.ws/ziyad/obaid/cheikh%20oubeid-syria.mp3[/mp3]

Савол: Суриядаги бир биродаримиздан шошилинч савол. Улар ҳужум (ости)да яшаётганлари сабабли бунга бирор катта олимдан тез жавоб керак.
Сўнг...
Мен Сурияданман. Башарнинг нусайрий аскарлари шаҳарларни қамал қилиб, танк ва артиллериялар билан ўққа тутишяпти. Ушбу қўшинга қаршилик кўрсатиш ва уни шаҳарга киришига йўл қўймаслик учун жанг қилиш ҳукми нима? Яна шу нарсани эътиборга олиш лозимки, қўшин орасида аҳли сунна бўлганлар бор. Уларни (урушга) чиқишга мажбурлашган. «Сурия озодлик армияси» деб ном олган (қўшинни) ташкил қилишнинг ҳукми нима? Улар асосий расмий қўшиндан ажралиб чиққан одамлардан ташкил топган.
Жавоб: Биринчидан, бизга маълум бўлган нарса шуки, «озодлик армияси» Ислом байроғини кўтариб чиқмади. Улар ва Башарнинг шиорлари бир хил – демократия, озодлик, тенглик ва шу каби жирканч шиорлар.
Иккинчидан, мен Сурия халқига фитналардан узоқ бўлишни насиҳат қиламан. Ундан узоқлашинг, ҳатто ҳолат ойдинлашгунига қадар. Агарда иш Башар томонида бўлса, унда унинг ёвузлигидан узоқлашинг. Агар бошқаси томонида бўлса, унда одамлар эргашган нарсага эргашинг. Сизларни бошқарган одамга, Аллоҳга осий бўлмаган ишларда итоат қилинг.
(Бу фитналарнинг) сабаби эса қўзғолончилардир. Улар ҳукмдор ва халқ орасида олов ёқиб, кейин қочишади ёки партизан отрядлар бўлиб олишади. Буларнинг барчаси одамлар орасида ихтилоф-келишмовчиликлар бўлишига сабаб бўлади. Халқни тўсиқ қилиб олишади. Курси (мансаб, тахт) эса (одамлар) айтганидек кўр бўлади. Ҳукмдор эса, агарда у томонга олов йўналтирилса, унда у уни унданда кучлироқ олов билангина ўчиради!
Суннат – раҳматдир. Агарда халқ Башарни ўз ҳолатида қолдирса, Аллоҳ азза ва жалланинг йўлида ундан (Башардан) етаётган мусибатлар ажрини (Аллоҳнинг ҳузуридан) умид қилсалар, барча кучларини (диний) илмни ўрганишга сарф қилишса, шариат буйруқларидан қодир бўлганча амал қилишса ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога уларни ундан (Башардан) ва унинг жиноятларидан қутқаргунгача дуо билан илтижо қилишса, бу улар учун яхши бўларди. Ҳа (шундай).
Ҳозир кўпчилик қўзғолончилар ва уларнинг эргашувчилари Туркияда қирғин уюштиришни ният қилишяпти ва ... Улар орасида ҳатто аёллар ҳам бор. Ёш қизлар, сиёсатчи аёллар, нотиқалар (нутқи равон аёллар) ва бундан бошқалар. Бу эса кўр, жоҳилият байроғидан бошқа нарса эмас.
Сурия халқига насиҳатим, ушбу гуруҳларнинг бирортасига қўшилманг. На «озодлик армияси» гуруҳига, на бошқасига.

Шайх Убайд ибн Абдуллоҳ Жобирий
Манба: http://www.alwaraqat.net/content.php?1962

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
abu Huzayfa   08-22-2013, 04:34 PM
#42

(08-20-2013, 01:54 AM)Муслим Wrote:
Мисрни қамраб олган фитналарга нисбатан соғлом мавқе

[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/favzon_misrni_qamrab_olgan_fitnalarga_nisbatan_soglom_mavqe.mp3[/mp3]

Савол: Аллоҳ сизларга яхшилик ато этсин! Ушбу савол йўлловчи саволида айтадики: Ҳазратларига Миср ҳозирда бошидан ўтказаётган синов ва фитна сир эмас. Мисрдаги умумий мусулмонларга ва ушбу ўлкадаги талабаларга нима насиҳатингиз бор?
Жавоб: Бу фитна. Мусулмон фитнадан четлашади, ундан узоқ бўлади. Фитнани ўчирадиган ва мусулмонлардан ёмонликни тўсадиган нарсалардан иборат барча учун яхши бўлган нарсани гапиради. Барчага хайр бўлган нарсадан сўз очади. Агар бунга қодир бўлмаса, урушаётган икки томонни ислоҳ қилишга қодир бўлмаса, унга тилини тийиши ҳамда фитнадан четлашиши вожиб бўлади.
Бироқ дуога келсак, дуо эшиги очиқдир. Барча ердаги мусулмонлар ҳаққига дуо қилади. Мисрдаги ва улардан бошқалар ҳаққига, Аллоҳ уларга (фитнадан) чиқиш ва осонлик беришини (сўраб) дуо қилади.

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Юклаб олиш
This post was last modified: 08-22-2013, 06:59 PM by abu Huzayfa.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Инсон   08-22-2013, 06:38 PM
#43
Эхтиросларга берилиб, кур курона эргашиб кетаетган ешларга фойдали насихат булибди. Жазакаллоху хойр!

«Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Роббингга боргувчисан, бас, У зотга йўлиққувчисан» (Иншиқоқ: 6).
abu Huzayfa   08-22-2013, 07:00 PM
#44
(08-22-2013, 06:38 PM)Инсон Wrote: Эхтиросларга берилиб, кур курона эргашиб кетаетган ешларга фойдали насихат булибди. Жазакаллоху хойр!
Ва иййакум!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
mutaallim   08-25-2013, 10:15 AM
#45
Шайх Солиҳ ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳнинг Кинона-(Миср) аҳлига нидоси

[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/audio/Suhaymiy_misr_ahliga_nidosi.mp3[/mp3]

Савол: Бизда –Аллоҳ мадодкор- ҳануз сиёсат…
Шайх: Сиёсатни тамом қилдик.
(Савол йўлловчи) айтадики: (атрофга) қурол-аслаҳа ёйилиши ҳамда қатл ва бошбошдоқлик.
Шайх: Бу, қиёмат аломатларидандир. Ҳозирда хоссатан мусулмон диёрларида, ва бутун дунёда юз бераётган жараёнлар, бу қиёмат аломатларидан. Қатлнинг кўп бўлиши. Бу ҳақда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганлар. Яъни, гоҳида қотил нима учун қатл қилаётганини билмайди! Одамларни бирор нарса қилаётганларини кўрадида, ўқ узади. Ҳудди қуқулаётган арабларнинг ҳолати каби. Ҳайвонларнинг ҳанграши каби –Аллоҳ сақласин- қичқириб, ҳанграйдилар. Бир-бирларини урадилар. Нима учун? Инқилоб учун! Нон учун! Очлик учун! Фалончи учун! Фалончи учун фидо-(қурбон) бўлайлик! Эҳтимол ўзини унинг учун фидо-(қурбон) қилишни истаётган одами тоғутлардан бири бўлиши мумкин. Ҳамда барча шаҳид. Ҳатто насроний ёки яҳудий ёки мушрик, қабрларга ибодат қилувчи бўлсада!! Барча унинг наздида шаҳид!! –Аллоҳ сақласин-.
Афсусланарлиси, ойнаижаҳон уламоларидан бири, қария, ёши бир жойга бориб қолган, ана улар шаҳидлар дея жаврайди! Шаҳидлик сўрайди! Мен шаҳидлик сўрашни эшитганим йўқ. Аммо улар шаҳиддирлар деб фатво берганини эшитдим. Бироқ айтишларига қараганда, у: эй Аллоҳ! Мени улар каби шаҳид қилгин, дебди. Бу, Аллоҳ сақласин, оғишиш ва залолатдир. Ўзинга раҳминг келсин, эй биродарим. Раббинга ибодат қил. Сен тўқсон ёки унданда юқори ёшда экансан Аллоҳ азза ва жаллага илтижо қил. Барча ўлимга кўндаланг қилинувчидир. Хоҳ катта, хоҳ кичик (бўлсин). Бироқ одамлар олдига келиб, ботилни зийнатли қилиб кўрсатяпсан. Ана шу ишларга ўхшашларига журъат қиляпсан. Эй биродарлар, ҳазир бўлинглар. Ушбу фитналар кенг тарқалган исломий диёрлар ҳаққига Аллоҳга дуо қилинглар. Аллоҳга жамийки мусулмон диёрларини, қатл қилувчи нима учун ўлдираётгани ва мақтул нима учун қатл қилинганини билмайдиган ушбу фитналардан ҳимоя қилишини (сўраб) дуо қилинглар. У албатта яқинда Аллоҳнинг ҳузурида туриб, бошини (қўлида) кўтарганча қотилга шундай дейди: нима учун мени қатл қилдинг?! Бошини икки қўлида кўтарганча Аллоҳ азза ва жаллага йўлиқиб, қотилга шундай дейди: нима учун мени қатл қилдинг?
Сўнг: нима учун ушбу ғавғода иштирок этяпсан? Миллион! Миллион! Дин қаерда қолди?! Ислом қаерда қолди?! Ақлинг қаерда?!
Эй биродарим: Сумая (розияллоҳу анҳо) ҳунук суратда қатл қилинганда мусулмонлар норозилик намойишига чиқиб, кўчаларни қичқирганча кезмадилар. Яҳудлар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни қатл қилишга уринганларида намойишлар уюштирмадилар. Балки Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга киришдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрлари билан яҳудларни Мадинадан чиқариб ташладилар.
Масала норозилик намойиши ва… билан эмас. Майдонларни тўлдирасизлар. Эркак аёл билан, аёл эса эркак билан! Зўравонлик, номусларни оёқости қилиш, зино, рўмоллар (ечилиши), беҳаёлик, мусиқа ҳамда эркак ва аёл аралаш-қуралаш бўлиши. Ахир бу Аллоҳнинг диниданми?! Ушбу майдонларда ҳанграётган эй ўлик халқлар, Аллоҳга онт ичаманки, ғарб уни сизларга безаб кўрсатяпти. Эшаклар ҳанграгани каби ҳанграяпсизлар. Аллоҳдан қўрқинглар. Уйларингизга қайтинглар. Ушбу номани уларга нақл қилинглар-(еткзинглар). Уларга: Аллоҳдан тақво қилишлари, уйларига қайтишлари ҳамда ушбу қичқириқ, ҳанграш ва вовуллаш ўрнига уйларини лозим тутишларини айтиб қўй. Кинона ери ҳаққида Аллоҳ азза ва жалладан қўрқинглар. Аллоҳга онт ичаманки, у бизлар учун азиз. Бироқ унинг кўплаб аҳли учун у азиз эмас! Акс ҳолда ушбу қилиқни қилмаган бўлардилар. Аллоҳдан уларни ушбу фитна ёмонлигидан сақлашини, уларни тўғриликларига қайтаришини ҳамда улардан, уларнинг орасига суқулиб кирган ва ушбу хатарли, жамоавий низоларни қўзғаётган ҳираларни узоқ қилишини сўрайман.
Ҳозир ғарб: биз исломий ҳизблар, у ердаги ҳизблар ўртасини ислоҳ қиламиз дея ишора қилмоқда. Америка ва Америкадан бошқалар. Уларни руҳлантирган сизлар бўласизлар. Ҳозир улар аралашмоқчилар! МашаАллоҳ. Ҳатто Фаластинни босиб олган яҳудлар: биз аралашиб, ана шу диёрлардаги ўзари қирпичоқ бўлаётганлар ўртасини ислоҳ қиламиз, демоқда!
Эй одамлар! Аллоҳдан қўрқинглар. Уйларингизга қайтинглар ва бу муаммо ўз ниҳоясига етади. Ҳукмдорларингизга сабр қилинглар. Тўғри, биз уларга, аввалгисига қарши қўзғалон қилишгандаги биринчи қўзғалонларини инкор қиламиз. Бу ишлари ботилдир. Бироқ енгиб чиққанингиздан кейин бизга сукут сақлашлигимиз вожиб бўлади. Ҳа, шаръий йўллар билан талаб қилишни эътироф этамиз. Жамланиш, қатл ва биноларни эгаллаб олишлик билан эмас.
У ҳизблар аслини олиб қараганда, ушбу ҳизбларнинг бари ботил. Барчаси яҳуд ва насороларга тақлид қилишликдир. Гарчи ўзини исломий ҳизблар деб номласада! Бироқ мен айтаманки: Ҳозир олдиларида Аллоҳ азза ва жалладан тақво қилишгина қолган. Сўнг ўзларининг тариқатларига биноан олиб қаралганда, гарчи мен сайловлар (диндан) деб иймон келтирмайман, бошқа сайловлар келгунча сабр қиладилар. Ва бошқасини сайлайдилар. Ҳолбуки ушбу сайловлар аслини олиб қараганда барчаси тоғутдир. Унга (диндан деб) иймон келтирмайман.
Бироқ эй биродарлар: уларга (ушбу номани) нақл қилинглар-(эшиттиринглар). Ака-укаларининг қони борасида Аллоҳдан қўрқсинлар. Вайрон қилинган ўлкалари борасида Аллоҳдан қўрқсинлар. Кинона ери борасида Аллоҳдан қўрқсинлар. Уларга ушбу номани нақл қилинглар. Рушду-ҳидоятларига қайтсинлар. Аллоҳга қасамки, буни на гўдаклар, на жиннилар, на аҳмоқлар қиладилар…. Асло. Ушбу намойишлар тентакларнинг иши. Тамоман ақлини йўқотган мажнунларнинг қилмиши. Ҳар бири фалончи дея қичқиради! Яшасин фалончи! Йўқолсин фалончи! Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз.
Дин тугабдида! Бирор киши Аллоҳ азза ва жалланинг динига даъват қилмаяпти! Ушбу фитнадан четлашган биродарларимиз –алҳамдулиллоҳким- Аллоҳнинг динига даъват қиляптилар. Суннатга чақиряптилар. Улар ушбу фитналарга бош суқиш ҳамда мусулмон ва ғайри мусулмонларни ўлдиришда қатнашишдан ҳозиргача омондадирлар.
Саҳоватли Аллоҳдан мусулмонларнинг диёрларига илтифот кўрсатишини, уларни Ўз Раҳматига олишини ва барчаларининг сўзларини тавҳид асосида жамлашини сўрайман. Эй Кинона аҳли! Суннатга қайтинглар. Тавҳидга қайтинглар. Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган мавзолейларни ташланглар. Гуруҳбозлик ва ҳизбларни қўйинглар. Раббингиз субҳанаҳу ва таолога қайтинглар. “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ”ни рўёбга чиқаришда жамланинглар. Сизларга Аллоҳ ҳаққи айтаманки, айрим веб саҳифалар орқали бўлсада уларга ушбу нидони етказинглар. Аллоҳдан мусулмонларга барча ерда илтифот кўрсатишини сўрайман.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила в барча саҳобаларига саловату салом ва баракалар ёғдирсин.

Фазилатли шайх, аллома Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ.
22 Шаъбон, 1434 ҳ.й.

Манба: http://www.ajurry.com/vb/showthread.php?t=34270
mutaallim   08-25-2013, 11:54 AM
#46
Шайх, доктор Сулаймон ар-Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ

Миср аҳлига насиҳат ва талабалар зиммасидаги вожибот

[mp3]http://tavhid.com/downloads/fatvolar/dolzarb_fatvo/dolzarb_fatvo_019_misr_ahliga_nasihat_va_talabalar_zimmasidagi_vojibot.mp3[/mp3]
Юклаб олиш

Савол: Аллоҳ сизларга баракалар ато этсин, сизлардан ҳозирда Миср ўлкасида юз бераётган жараён атрофида талабаларга хоссатан ва мусулмонларга омматан насиҳат қилиш билан илтифот кўрсатишингизни хоҳлаймиз. Ҳозирги янги ҳукумат шаръий ҳукумат ҳисобланадими?
Жавоб: Аллоҳ азза ва жалладан гўзал исмлари ва олий сифатлари ила мусулмонларни ўлимдан сақлаб қолишини ва балони даф қилишини сўрайман.
Шак-шубҳа йўқки, ҳар бир соғлом илм ва тўғри фаҳм эгаси мусулмонлар ҳаётини сақлаб қоладиган ва ушбу улкан ёмонликни кетказадиган ҳар бир ишдан шодланади. Шак-шубҳа йўқки, мен: Миср аҳлига ҳаётни сақлаб қолишликка ҳаракат қилишлари ҳамда барча жиҳатдан қатл ва қон тўкилишига олиб борадиган ишларни тўхтатиб қолишликлари вожибдир, деб айтаман. Қоннинг иши-(сарҳисоби) улкандир. “Мусулмон модомики ҳаром қонга етмас экан-(бевосита қўл урмас экан) мудом тоатга тез, солиҳ бўлади. Агар бевоситда қўл урса (тоатдан) узилади”. (Албоний “Соҳиҳ Аби Дауд” (4270)).
Аҳли сунна вал жамоа наздида қарор топган (асос) шуки: қилич билан енгиб чиққан ҳукмдор, агар ҳукмга ғолиб келса ва омма наздида иш унинг қўлида қарор топса, батаҳқиқ, у шаръий ҳукмдорга айланади.
Шунинг учун айтамизки, эй биродарлар! Аҳли сунна вал жамоа дарҳақиқат, ушбу нарса ҳаром дейди. Бироқ унинг кетидан келадиган самарасини таъйин қиладилар. Аҳли сунна вал жамоа енгиб чиқишни жоиз демайди. Бирор киши учун келиб, куч билан ҳукмни олишини жоиз демайди. Бу ҳаром. Бироқ бу юз берса бошқарув ҳосил бўса, ушбу ғолиб келганга бошқарув собит бўлади.
Аллоҳдан умматни суннат ила зиё олган мўътабар ҳукмдор ва уламолардан иборат ҳукмдорлар билан ризқлантиришини сўраймиз. Аллоҳдан уларни ҳаётни сақлаб қоладиган ва ёмонликни кетказадиган сабабларни сарф этишга муваффақ қилишини сўраймиз.
Талабалрга васият шуки, инсон авваламбор ўзини унга тегишли бўлмаган нарсага тиқмаслигидир. Сенга тегишли бўлмаган нарсага бурнингни тиқма. Аллоҳдан ушбу ишни юклаган кишига тавфиқ ва ҳидоят сўрайман.
Иккинчидан: Зулмдан сақлан. Бирор кишига зулм қилма. Чунки зулмнинг оқибати хатарлидир.
Учинчидан: Сен яхши ҳолатда эканингни бил. Бунинг учун Аллоҳга ҳамд айт. Диёрингдаги ҳукмдоринг ва уламоларинг билан яхшилик устида ҳамкорлик қил. Ўлкангдаги мавжуд бўлган яхшиликни сақла. Агар насиҳат қилишга лойиқ бўлганлардан бўлсанг, бас, яхшиликни рўёбга чиқарадиган ва ёмонликни тўсадиган шаръий, саҳиҳ, соғлом, тўғри йўллар билан насиҳат қил.
Сўнг: Биродарларга замонавий (ахборот) воситаларида намойиш этилаётган бирор хайр йўқ бўлган сўзларни тарқатмасликни насиҳат қиламан. Ҳудди ҳозирда “Твиттер” деб аталаётган ушбу (нарса)ни кўриб турганимиз каби. Унда ушбу ҳодисалар ҳақидаги ботил сўзни айтадиган одамларнинг овозларидан парчалар келади. Айрим кимсалар яхши ният билан ушбу сўзни тарқатади. Унинг мақсади ушбу (иш)нинг қабиҳлигини намойиш қилиш. Бироқ ҳақиқатда эса у уни тарқатади ва кўплаб одамларга шубҳалар етади. Бунга ўхшашини мен жоиз деб билмайман. Ва ушбу ишларнинг ҳақиқатини билиб олиши учун тушуниб, билиб олишини яхши билган кишига хабардор қилишида зарар йўқ деб биламан. Аммо буни оммага тарқатиб, ушбу сўзни нашр қилишига келсак, бу ана шу ёмон сўзни тарқатишликдир. Кўрасизки, айрим одамлар, ёмон ва ботил сўзга нисбатан тутган мавқифлари сабабли (Бирлашган Араб) Амирликларидаги ҳукмдорлар ёки Саудиядаги ҳукмдорлар ҳақида гапиради. Айрим кимсалар буни умумий босқичда нашр қиладилар. Биз эса: бу жоиз эмас. Чунки бунинг кетидан ушбу ботил ва ушбу фасодни тарқатишлик келади, деб айтамиз. Аммо ишнинг ҳақиқатини билиш учун биладиган ва тушунадиган одамга жўнатишига келсак, менга бунинг зарари йўқ бўлиб кўриняпти, валлоҳу аълам.
Ҳақиқатда ушбу ҳодисаларда васатия ва мўътадиллик дея даъво қилаётган кимсалрдан ажабланасан киши. Ҳозирда сўзлари очиқ такфир ёки (шунга) ишора ва мусулмонларни ҳақорт қилиш билан суғорилганини кўрасан. Илмни даъво қилаётган кимсадан –кимлигини очиқ айтмайман- (Бирлашган Араб) Амирликлари ҳукмдорларини ёки Амирлик аҳлини ёҳуд Амирлик полициясини ёкида Саудия ҳукмдорларини ҳақорат қилаётганини кўрасан. Сўзларида бундай (ҳақорат)лар кўп. Батаҳқиқ, у ботил ҳамда одамларнинг аслида ким эканини очиқлайдиган ва уларнинг ҳақиқатларини баён қиладиган улкан ёмонликдандир. Мўътадиллик ва ўрта йўлни даъво қилган қанчалар –яъни- ушбу ҳодисалрда тилни тийишни назарда тутганлар, ушбу (ҳодиса)ларда, у одамларнинг мусулмонлар обрўсига (тил текказишда) энг журъатлиси экани кўриниб қолди. Нима учун?! Чунки улар унинг ҳавосига хилоф чиқдилар, саҳиҳ шаръий қарашдан эмас.
Қандай бўлганда ҳам Аллоҳ азза ва жалладан ушбу балони йўқ қилишини, Миср аҳлини омонлик ва ҳотиржамлик билан ризқлантиришини, оқил кишиларни ушбу фитна зарарларини даф қилишда ҳамкорлик қилишда мадад беришини ҳамда ҳукмдорларимизни яхшиликни бир маромга келтириш ва ёмонликни узоқ қилишда ҳиссаларини қўшишга муваффақ айламоғини сўраймиз. Валлоҳу аълам.
13 Шаввол 1434 ҳ.й қоғозга туширилди
Манба: http://www.ajurry.com/vb/showthread.php?t=34599
mutaallim   08-25-2013, 02:37 PM
#47
Аллома Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ

Мисрда юз бераётган ҳодисалар борасида бир оғиз сўз

[mp3]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/dolzarb_fatvo/dolzarb_fatvo_020_misrda_yuz_berayotgan_hodisalar_borasida_bir_ogiz_soz.mp3[/mp3]

Савол: Бу киши айтадики: бу ўринда ихвонларни Мисрда бошқарувга эришишлари, мўминларни Бадр ғазотида ғалаба қозонганларига ўхшаш ҳамда (ихвонларнинг) ҳукмдан кетишлари эса Уҳуд ғазотига ўхшаш деб айтадиганлар бор. Яна улардан: бу ислом ва куфр ўртасидаги кураш деб айтадиганлари бор.
Жавоб: Буни биз ҳам сен эшитганинг каби эшитдик. Исломни қанчалар татбиқ қилишди? Мен Аллоҳга онт ичаманки, авваламбор яшириб ўтирмайман, улар тўрт йил тўла (бошқарувда туришини) орзу қилгандим. Ҳатто ҳужжат тамоман узилсин. Одамларнинг бари, улар исломдан нимани татбиқ қилишганини кўрсинлар учун. Бу биринчидан.
Иккинчидан: Аллоҳнинг амри ижро этилувчи ва Унинг хоҳиши ғолибдир. У субҳанаҳунинг қазо ва ҳукмини рад этувчи йўқ. Бўлган иш бўлди.
Учинчидан: Улар бий йил (бошқарувда) давом этдилар. Бу (вақт) ичида нима қилдилар?
Тўртинчидан: Биринчи ноиб ким? Насроний
Бешинчидан: Ҳукуматга келишларидан олдин (қўл) кесиш ва дарралаш шариатдан эмас дедилар. Мана уларнинг бошлиқлари бошлиқ бўлишдан олдин, сайловлардан олдин номзодини қўйганда интервю (бериш)га бориб, (қўл) кесиш ва дарралаш шариатдан эмас, ижтиҳодий, ижтиҳодий ишлар деди. Бу мавжуд, унинг овози ёзилган, алҳамдулиллаҳ. Бу нет деганлари ҳамма нарсани сақлаб қўяди. Унга мурожат қилинглар, овоз ва сурати (видеоси) билан топасизлар. Хоҳлаганингча (айбларини) санаб чиқишинг ва хоҳлаган (қабиҳликларини) айтишинг мумкин. Энди Бадр кунига ўхшаш бу нусрат қаердан ҳам бўлсин?
Қандай бўлганда ҳам улар биринчи кундан демократияга даъват қилувчилардир. Биз, мана мен ўзим, бизни қўйиб турайлик, уни: бошқарув халқнинг қўлида, бошқарув масдари халқ, деб айтаётганини эшитдим. У (бошқарув) Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққи эмас! “Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир. У зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир”. (Юсуф: 40). Уни такрор-такрор айтиш ва даъволарига кўра мусулмонлар уни татбиқ қилмаганлари сабабли умум мусулмонларни такфир қилиш билан бизни ҳалок қила ёзардилар. Ҳозир келганда эса “Ҳукм-ҳокимлик фақат…”, деб қайтармадилар. Ҳукм-ҳокимлик фақат халқникидир. Унинг ўзи ўша куни келиб, агар минг, билмайман ўн минг (дедими), чиқиб, мени хоҳламасликларини айтиб имзо чексалар, бўлди (тахтдан) тушаман деганди. Ҳозир мана миллионтаси чиқди, сени хоҳламас эканлар. Ҳозир энди сидқ-(ростгўйлик) вақти келди.
Олтинчидан: Келган йўлинг орқали кетдинг. Келган йўлинг “Таҳрир майдони” эди. Ахир шундай эмасми? Қарзовий ва у билан бирга бўлганлар келиб, у ерда (майдонда) хутба қилдилар (нутқ ийрод қилдилар). Одамларга жума намозини ўқиб бердилар. Кейин бошқарувга кўтарилдингиз. Ҳозир айнан ўша йўл орқали тушдингиз. (Юқорига) чиққан зинапоялардан қайтиб тушдингиз. “Таҳрир майдони”, бир нарса. Кўтарилиш ва тушиш. “Таҳрир майдони” зинапояларидан кўтарилдингиз ва “Таҳрир майдони” зинапояларидан тушиб келдингиз. Бу олтинчи иш.
Еттинчи иш: Халқларнинг озодлиги тортиб олиниши жоиз эмас деб айтадилар. Жуда яхши, ана у чиққанлар ўз озодликлари ҳақида гапиряптилар. Қонунингизда эса халқларнинг озодлиги тортиб олиниши жоиз эмас. Улар ўзларини ҳолатларини ифодалаяптилар, сизлар ҳам ўз ҳолатларингизни ифодаладингиз. Улар сизларга ғолиб келишди, энди ҳукм уларнинг қўлида.
Саккизинчи: Айтилганидек:
Унга ҳар куни ўқ узишни ўргатаман, билаги кучга тўлгач, менга ўқ узади.
Қофияга солишни қанчалар таълим бердим. Бир дона қофия айтганда эса мени ҳажв қилади.
Мен биринчи куниёқ бундан ўзга минтақадан бўлган баъзи биродарларга айтгандим, уларга айтгандимки, ана шу дамда ё ихвонлар Ҳусни Муборак тотган қадаҳдан ёки унданда тубанроғидан тотиб кўрадилар, акс ҳолда мен Муҳаммад ибн Ҳадий эмасман. Ундан ўзга ҳақ илоҳ йўқ бўлган Зотга қасамки, ушбу сўзни айтгандим. Ҳозир эса (айнан) ўша сизларга (айтганим бўлди):
Дунё болаларини самога кўтарилишганин кўрдим. Шунда дунё ҳам уларни самога кўтарилишган миқдорчалик уриб туширди.
Инсон ҳар қанча юқориламасин барибир (қуйига) тушади. Аллоҳ табарока ва таолонинг амри ила юқорилаган киши мустасно. Буни бирор киши паслатолмайди. Ана улар хоҳлаганларини хоҳлашди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса кўзлар хиёнати ва қалблрдаги яширин нарсаларни билур.
Тўққизинчи: Ушбу ҳукуматлар Американинг думлари, яҳудлар ва Исроил билан бирга, дердилар. Ўзлари (тахтни) эгаллаган аввалги (дамдаёқ) бориб, Исроил билан битимларни янгилашди. Олдинроқ уларга босим ўтказган, у Америкадир. Айтгандики: Собиқ ҳукумат билан тузилган бандлар, битимлар ва келишувлар мустасно (яъни, ўзгартирилмасин). То Америка, улар Исроил билан битимлардаги ҳукмни ўзгартирмасликларини таъкидлаб олгунча Мурсий кўриниш бермади. Сизлар буни кўрган ва эшитган бўлишингиз мумкин. Яхши, ўша куни (Муборак) қандай кофир бўлган бўлса, ҳозир иккинчиси (Мурсий битимларни) янгиламасада у кофир эмас?
Биз уларнинг барини такфир қилмаймиз. Бироқ ўзларининг сўзларига кўра Ҳусний, Садат ва бошқалар қандай кофир бўлганди? Чунки улар келишувлар тузишганди. Яхши, унда нега (Мурсий) келишувларни янгиламади, уни таъкидлаб, мустаҳкамлади? Ҳа, шундай!
Туркияда илмоний ҳизб яҳудлар билан битимлар тузмади. Нажмиддин Арбакон келгач армияда ўзи билан яҳудлар ўртасида тўла бирлашиш битимини тузди. Ҳозиргача у ўз кучида. Илмоний ва туронийлар ундан тамом бўлгач, Нўъмон Эверен ва у билан бирга бўлганлар каби жамоат иккинчи куниёқ уни йўқ қилишди. Бўлди уни нега хоҳлайдилар. У келишув имзоси. Бироқ исломийларнинг сиёҳи билан (ёзилди). Ҳатто бугун эрталаб агар сизлар мувовиқлаштирдингиз десалар, йўқ, йўқ, йўқ. Собиқ давлатда имзо чеккан бизлар эмас. Биз келишувларни риоя қиламиз (дейдилар).
Бироқ эй биродарларим ва севиклиларим! Мен биламанки, “Ихвон”ларга хоҳ бу ерда бўсинлар ушбу сўз маъқул тушмайди. Нима учун? Чунки у, уларнинг шармандаликларини очиб беради. Улар ҳақиқатда юзи очилиб бўлганлардир. Бироқ одамларнинг кўпи ғойибдилар. Гўёки улар биз билан ушбу оламда яшамайдилар. Акс ҳолда воқеликни кўрардилар. Ҳиссиётлар бўрондир. Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз. Ушбуларнинг барини кўрадилар. Бироқ унутадилар. Улар ўшалар томонидан юз берган бу нарсани эслатиб туришликлари учун сизларга ўхшашларга муҳтождирлар.
Ўнинчи: Ҳукм, ҳукм, ҳукм деб умид қилгандик. Конституцияга келишгач нима қилдилар? Уни ўзгартириб, ягона манба қилдиларми? Йўқ. Тунисда унга етиб келишгч, нима дедилар? У ягона манба бўлишини бекор қилдилар. Ислом бошқарув манбаи, уни бекор қилдилар. Ундан тушиб-(кечиб) бердилар. Бу ҳукмронлик қиладиган исломдир. У уларда мавжуд эмас. Уларда ислом ҳукми бор. Ислом ҳукми нима эканини биласизларми? Ҳатто у билан (ҳақиқий) ҳукм ўртасини ажратиб олишингиз учун. Ҳукмнинг ҳақиқати, “Ихвон ал-Муслимун” ҳукм юритишидир. Ана шу ҳукмдир. “Таҳаккум”-(“Ўз ҳукмини ўтказиш”) эса ислом татбиқ қилинишидир. Улар қайси исломни татбиқ қилдилар? Ҳеч нарсани татбиқ қилмадилар. Агар уларни исломга даъват қилсангиз ёки мана улардан ҳатто кофир ҳайратга тушади. Қаранг ушбу кофир ҳам улардан ҳайратланади. Чунки ислом, ислом, ислом, ислом шиорларини кўтаришлик, бу ислом ҳукм суриши эмас. Яъни, улар исломни татбиқ қилувчилар эмас. Уни “Таҳаккум” деб атайдилар. Бироқ исломий ҳукм сари саъй ҳаракат қиладилар. Исломий ҳукм нима? Курсийга улар ўтириши. Шунинг учун юз берган нарсалар юз берди. Уларнинг номидан сўзловчи айтадики: Мурсийнинг кетиши Аллоҳга ширк келтиришга тенг келади, ана шу лафз билан (айтди). Нетни очинглар топасизлар. Мурсийнинг кетиши Аллоҳга ширк келтиришга баробар! Эй биродарларим, ислом “Исламул Ҳукм” ва “Ислам Таҳаккум” эканини биласизларми? Унинг маъноси шуки, “Ислам Таҳаккум” исломни татбиқ қилиш. Уни ҳақиқатда татбиқ қилишлик, улар уни хоҳламайдилар.Чунки бу одамларнинг ҳурриятига ўз ҳукмини ўтказади. Шунинг учун Тунисда майхона ва барлар кўпайди. Ҳатто кофир Испания ҳам ҳайратга тушди. “Ислам ал-Ҳукм”га келсак, у “Ихван ал-Муслимун” курсийни эгаллашидир. Улар “Ислам ал-Ҳукм”га интиладилар, “Ислам ат-Таҳаккум”га эмас. Аллоҳга қасамки, агар улар ушбу диёрларда сизларнинг устингиздан бошқарувни эгалласалар, албатта, ўзларининг ўлкаларидаги ҳолатданда бузуқроғини кўрасизлар. Аллоҳдан бирор кунга ҳам ўшаларга ўхшаши бошқарувга келмаслигини сўрайман. Бундан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз. Улар сизларни алдаб қўймасин. Бизнинг барчамизга мавжуд ҳукмдор ва уламолар билан маҳкам қўл сиқишишимиз вожиб бўлади. Улар, Аллоҳ уларга марҳамат кўрсатган ва уларга уни ато этган ҳукм-(бошқарув)га лойиқ одамлардир. Улардан фақат яхшилик кўрдик. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан фитналарнинг зоҳир ва яширин бўлганларини биз ва сиздан буриб юборишини сўраймиз. Ҳа (шундай).
Ҳа. Ушбу аёлларга оид чиқишлар, яъни, аёлларни бу бобга дахли йўқ. Искандарияда аёллар қатл қилинган. Мана булар ҳижоб кийган ҳолда чиқишди. Уларга бу жоиз эмас. Агар ўша мағлубиятга учраганлар қатл қилинган бўлса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тезда уларга ёрдам беражак. Аммо сиз аёллар чиқишингиз, бу сизларга тегишли иш эмас. Аллоҳ жалла ва аъла Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларига айтади, улардан қуйи бўлганлар ҳақида нима дейсиз? Улар ҳақлироқдирлар (бу оят дахлдор бўлшга): “Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар (яъни бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар, магар бирон ҳожат учун чиққанларингизда эса илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар!”. (Аҳзоб: 33).
Аёл киши авратдир. Агар (уйидан) чиқса пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек шайтон унга интилади. Энди, у ўзига тегишли бўлмаган сабаблар билан чиқиб, уй, фарзандлари ва эридан иборат ўзига тегишли бўлган ишларни ташласа қандай бўларкин? Эркакларга яқин юрса. Гоҳида уни эркаклар мудофа қилса ва юзини очса, (номаҳрам) ҳолда чиқса. Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз. Бироқ “Ихвон ал-Муслимун” буларнинг баридан бехабар. Чунки улар фақат “Ислам ал-Ҳукм”ни биладилар. “Ислам ат-Таҳаккум”га келсак, уни билмайдилар. Уни инкор қиладилар. “Ислам ат-Таҳаккум” такрор айтаман, у шариат ҳукмлари ва одобларига риоя қилиш. Улар эса уни билмайдилар. “Ислам ал-Ҳукм”ни эътироф этадилар. У эса курсиларга ирғиб чиқишликдир. Улар ана шунга ҳаракат қиладилар. Яна шундай дейишганини эшитган бўлсангиз керак: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мурсийни олдинга ўтказдилар… ва санаб адоғига етиб бўлмайдиган ёлғонлар.
Бошқа бир нарса-(ёлғон): Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Робеъа Адавия” (майдони)га келиб, улар олдига намоз ўқиш учун келдилар. Биз билан намоз ўқидилар. Мурсий сизларни орангизда қаерда намоз ўқиди унда?! Шунда Мурсий олдинга чиқди, Мурсий олдинга чиқди… Санаб, адоғига етиб бўлмас даражадаги ёлғонлар. Уни минбардан эшитдик, “Ихвон ал-Муслимун”нинг минбаридан. Мени Ҳомид Фиқий раҳимаҳуллоҳнинг сўзлари лол қолдиради: “Хувван ал-Муслимин”-(“Мусулмонларнинг хоинлари”).
mutaallim   08-26-2013, 06:28 PM
#48
Аллома, шайх Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳнинг Миср аҳлига насиҳат ва кўрсатмалари

[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/audio/suhaymiy_misr_ahliga_nasihat_va_korsatma.mp3[/mp3]

Эй биродарлар! Гуруҳбозлик ва ҳизблар сабаб ёнаётган мусулмонларнинг диёрлари ҳаққига, Аллоҳ уларни қутқаришини (сўраб) дуо қилинглар. Қуролга эга бўлганларга уни топширинглар. Улардан, айниқса талабалар то ғам тарқалгунгача уйларини лозим тутишликлари вожиб бўлади. Уларга уйларини лозим тутишлари вожиб бўлади. Фалончи ва пистончи билан бормасинлар. На фалончи ҳизб ва на пистончи ҳизб билан (бормасинлар). Мана тўғри йўлдаги халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу, дарҳақиқат, у кишига ҳамма жойдан ёмон кимсалар қутуриб келди. У кишини қатл қилиш учун йиғилдилар. У кишини мудофа қилиш илинжида турган саҳобаларга нима дедилар? Уларга нима дедилар? Сизлардан Аллоҳнинг ҳаққи, зиммасида менга берган байъати бўлган ҳар бир кишидан (Аллоҳ ҳаққи) сўрайман, уйига кирсин ва устидан эшикни ёпиб олсин! Аллоҳу Акбар! Бу фитна ўша лаҳзада ушбу халифани қатлиданда улканроқми?! Шундай бўлишига қарамай у киши нимани сақлаш учун уларни (бу ишда) иштирок этишдан қайтардилар? Мусулмонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун. Саҳобалар кўчаларда яшасин фалончи, йўқолсин фалончи дея қичқириб юрмадилар. … Яъни, бу нимаси? Аллоҳдан паноҳ сўрайман. “Ихвон” бу, Аллоҳга қасам, хатарли асос. Ҳозирда кўча-куйда, исломий диёрлар барбод қилинди, ушбу сароб ортида, кўчаларда жамланиш ва қичқиришлар ортидан зое бўлди. Эркагу аёллар, ёшу қариялар, ўспирину… Аллоҳ азза ва жалладан қўрқинглар! Гарчи баъзи (электрон) ускуналар орқали бўлсада овозим етиб борган ўша диёр аҳолисидан Аллоҳ ҳаққи сўрайманки, уларга ушбу нидони юборинглар, хоссатан мусулмонлардан ва айниқса аҳли суннадан Аллоҳ ҳаққи сўранглар, то ғам тарқалгунча уйларингизни лозим тутинглар. Намойишлар ўтказиш учун кўчаларга чиқманглар. Намойишлар яҳудча асосдир. Аллоҳга онт ичаманки, у яҳуд, массон ва сионистик асосдир. Аллоҳ азза ва жаллани динидан эмас. Кимда-ким норозилик намойишларини Аллоҳнинг динидан дея фатво берса, бас, у Аллоҳ шаънига ёлғон сўзловчи, Аллоҳ ҳақида ноҳақ сўзловчидир. Исломда норозилик намойишлари деган нарса йўқ. Мен сизларга қисса келтиргандим. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Ҳошим уруғи Абу Толибнинг дарасида уч йил ҳибс қилинди. Саҳобалар Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ушбу дарадан чиқаринглар дея норозилик намойиши уюштирдиларми?! Буни уюштирмадилар ва бу ишга қўл урмадилар. Маккадан чиқариб юборилдилар, бошларига туянинг бачадони ташланди, озор етказилди, у кишини ўлдиришга уриндилар. Саҳобаларнинг барида бир кишининг ҳужуми каби ҳужумга ўтиб, Абу Жаҳл ва унинг ҳамтовоқларини ўлдириш имконияти йўқмиди? (Бунга) қодир эдилар. Бироқ Аллоҳнинг махлуқотларида қонуниятлари бор. Уни босиб ўтишлик тўғри бўлмайди. Биродарлар огоҳ бўлинглар! Сизлар ушбу пок диёрда экансизлар, сизларга бу (норозилик намойишлари уюштириш) инфекцияси юқмасин. Бу неъматлар учун Аллоҳга ҳамд айтинглар. Раббингизга ибодат қилинглар. Амну омонлик учун Унга ҳамд айтинглар. У (воқеалар) асносида (ҳақда еканингиз билан барчага) маълум бўласизлар. Хоссатан Кинона-(Миср) еридаги биродарларимдан Аллоҳ ҳаққи сўрайман, икки кун олдин Масжид н-Набавийдан туриб сўраганим каби, сизлардан Аллоҳ ҳаққи сўрайман ва Аллоҳни эслатаман, уйларингизни лозим тутинглар. Ушбу ҳаёсиз сўзларни айтишдан йироқ бўлинглар. Ушбу норозилик намойишлари, иш ташлаш, кўчаларда ўтириб олиш, мол-мулкни қирғин қилишларни қўйинглар. Яҳуд, ислом душманлари, мансаб ва ҳокимият кетидан қувадиганлар ва барча ердаги, шарқу ғарбдаги ислом душманлари сизлардан “унумли” фойдаланиб қоладилар. Аллоҳга қайтинглар. Уйларингизни лозим тутинглар. Яхши киши роҳатга эришгунча ёки фожирдан қутулингунча уйларингиз (эшигини) устингиздан ёпиб олинглар. Саҳоватли Аллоҳдан, улуғ арш Раббисидан гўзал исмлари ва олий сифатлари ила мени ва сизларни фойдали илм ва солиҳ амалга муваффақ қилишини, бизни ва сизларни ҳамда мусулмонларнинг диёрларини ошкора ва яширин фитналардан сақлашини, бизни ва сизларни ушбу моборак ойда дўзахдан озод бўлганлар жумласидан қилишини сўрайман. Албатта Аллоҳни (дўзахдан) озод бўладиган бандалари бор. Охирги тилагимиз барча мақтовлар оламларнинг Рабби Аллоҳга хосдир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оилалари ва барча саҳобаларига саловату салом ва баракалар ёғдирсин.

Аллома Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ
1434 ҳ.й Рамазон ойи.

Манба: http://drosuae.com/play.php?catsmktba=17985
abu Huzayfa   08-30-2013, 10:56 PM
#49
Шайх Убайд ибн Абдуллоҳ Жобирий ҳафизаҳуллоҳ
Сурия халқига насиҳат: Барча гуруҳлардан узоқ бўлинг!

(08-22-2013, 12:53 PM)Муслим Wrote:
Сурия халқига насиҳат: Барча гуруҳлардан узоқ бўлинг!

[audio]http://www.ajurry.ws/ziyad/obaid/cheikh%20oubeid-syria.mp3[/audio]

Савол: Суриядаги бир биродаримиздан шошилинч савол. Улар ҳужум (ости)да яшаётганлари сабабли бунга бирор катта олимдан тез жавоб керак.
Сўнг...
Мен Сурияданман. Башарнинг нусайрий аскарлари шаҳарларни қамал қилиб, танк ва артиллериялар билан ўққа тутишяпти. Ушбу қўшинга қаршилик кўрсатиш ва уни шаҳарга киришига йўл қўймаслик учун жанг қилиш ҳукми нима? Яна шу нарсани эътиборга олиш лозимки, қўшин орасида аҳли сунна бўлганлар бор. Уларни (урушга) чиқишга мажбурлашган. «Сурия озодлик армияси» деб ном олган (қўшинни) ташкил қилишнинг ҳукми нима? Улар асосий расмий қўшиндан ажралиб чиққан одамлардан ташкил топган.
Жавоб: Биринчидан, бизга маълум бўлган нарса шуки, «озодлик армияси» Ислом байроғини кўтариб чиқмади. Улар ва Башарнинг шиорлари бир хил – демократия, озодлик, тенглик ва шу каби жирканч шиорлар.
Иккинчидан, мен Сурия халқига фитналардан узоқ бўлишни насиҳат қиламан. Ундан узоқлашинг, ҳатто ҳолат ойдинлашгунига қадар. Агарда иш Башар томонида бўлса, унда унинг ёвузлигидан узоқлашинг. Агар бошқаси томонида бўлса, унда одамлар эргашган нарсага эргашинг. Сизларни бошқарган одамга, Аллоҳга осий бўлмаган ишларда итоат қилинг.
(Бу фитналарнинг) сабаби эса қўзғолончилардир. Улар ҳукмдор ва халқ орасида олов ёқиб, кейин қочишади ёки партизан отрядлар бўлиб олишади. Буларнинг барчаси одамлар орасида ихтилоф-келишмовчиликлар бўлишига сабаб бўлади. Халқни тўсиқ қилиб олишади. Курси (мансаб, тахт) эса (одамлар) айтганидек кўр бўлади. Ҳукмдор эса, агарда у томонга олов йўналтирилса, унда у уни унданда кучлироқ олов билангина ўчиради!
Суннат – раҳматдир. Агарда халқ Башарни ўз ҳолатида қолдирса, Аллоҳ азза ва жалланинг йўлида ундан (Башардан) етаётган мусибатлар ажрини (Аллоҳнинг ҳузуридан) умид қилсалар, барча кучларини (диний) илмни ўрганишга сарф қилишса, шариат буйруқларидан қодир бўлганча амал қилишса ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога уларни ундан (Башардан) ва унинг жиноятларидан қутқаргунгача дуо билан илтижо қилишса, бу улар учун яхши бўларди. Ҳа (шундай).
Ҳозир кўпчилик қўзғолончилар ва уларнинг эргашувчилари Туркияда қирғин уюштиришни ният қилишяпти ва ... Улар орасида ҳатто аёллар ҳам бор. Ёш қизлар, сиёсатчи аёллар, нотиқалар (нутқи равон аёллар) ва бундан бошқалар. Бу эса кўр, жоҳилият байроғидан бошқа нарса эмас.
Сурия халқига насиҳатим, ушбу гуруҳларнинг бирортасига қўшилманг. На «озодлик армияси» гуруҳига, на бошқасига.

Шайх Убайд ибн Абдуллоҳ Жобирий
Манба: http://www.alwaraqat.net/content.php?1962

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   08-31-2013, 09:16 PM
#50

(08-26-2013, 06:28 PM)mutaallim Wrote:
Аллома, шайх Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳнинг Миср аҳлига насиҳат ва кўрсатмалари

[audio]https://tavhid.com/downloads/files/audio/suhaymiy_misr_ahliga_nasihat_va_korsatma.mp3[/audio]

Эй биродарлар! Гуруҳбозлик ва ҳизблар сабаб ёнаётган мусулмонларнинг диёрлари ҳаққига, Аллоҳ уларни қутқаришини (сўраб) дуо қилинглар. Қуролга эга бўлганларга уни топширинглар. Улардан, айниқса талабалар то ғам тарқалгунгача уйларини лозим тутишликлари вожиб бўлади. Уларга уйларини лозим тутишлари вожиб бўлади. Фалончи ва пистончи билан бормасинлар. На фалончи ҳизб ва на пистончи ҳизб билан (бормасинлар). Мана тўғри йўлдаги халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу, дарҳақиқат, у кишига ҳамма жойдан ёмон кимсалар қутуриб келди. У кишини қатл қилиш учун йиғилдилар. У кишини мудофа қилиш илинжида турган саҳобаларга нима дедилар? Уларга нима дедилар? Сизлардан Аллоҳнинг ҳаққи, зиммасида менга берган байъати бўлган ҳар бир кишидан (Аллоҳ ҳаққи) сўрайман, уйига кирсин ва устидан эшикни ёпиб олсин! Аллоҳу Акбар! Бу фитна ўша лаҳзада ушбу халифани қатлиданда улканроқми?! Шундай бўлишига қарамай у киши нимани сақлаш учун уларни (бу ишда) иштирок этишдан қайтардилар? Мусулмонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун. Саҳобалар кўчаларда яшасин фалончи, йўқолсин фалончи дея қичқириб юрмадилар. … Яъни, бу нимаси? Аллоҳдан паноҳ сўрайман. “Ихвон” бу, Аллоҳга қасам, хатарли асос. Ҳозирда кўча-куйда, исломий диёрлар барбод қилинди, ушбу сароб ортида, кўчаларда жамланиш ва қичқиришлар ортидан зое бўлди. Эркагу аёллар, ёшу қариялар, ўспирину… Аллоҳ азза ва жалладан қўрқинглар! Гарчи баъзи (электрон) ускуналар орқали бўлсада овозим етиб борган ўша диёр аҳолисидан Аллоҳ ҳаққи сўрайманки, уларга ушбу нидони юборинглар, хоссатан мусулмонлардан ва айниқса аҳли суннадан Аллоҳ ҳаққи сўранглар, то ғам тарқалгунча уйларингизни лозим тутинглар. Намойишлар ўтказиш учун кўчаларга чиқманглар. Намойишлар яҳудча асосдир. Аллоҳга онт ичаманки, у яҳуд, массон ва сионистик асосдир. Аллоҳ азза ва жаллани динидан эмас. Кимда-ким норозилик намойишларини Аллоҳнинг динидан дея фатво берса, бас, у Аллоҳ шаънига ёлғон сўзловчи, Аллоҳ ҳақида ноҳақ сўзловчидир. Исломда норозилик намойишлари деган нарса йўқ. Мен сизларга қисса келтиргандим. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Ҳошим уруғи Абу Толибнинг дарасида уч йил ҳибс қилинди. Саҳобалар Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ушбу дарадан чиқаринглар дея норозилик намойиши уюштирдиларми?! Буни уюштирмадилар ва бу ишга қўл урмадилар. Маккадан чиқариб юборилдилар, бошларига туянинг бачадони ташланди, озор етказилди, у кишини ўлдиришга уриндилар. Саҳобаларнинг барида бир кишининг ҳужуми каби ҳужумга ўтиб, Абу Жаҳл ва унинг ҳамтовоқларини ўлдириш имконияти йўқмиди? (Бунга) қодир эдилар. Бироқ Аллоҳнинг махлуқотларида қонуниятлари бор. Уни босиб ўтишлик тўғри бўлмайди. Биродарлар огоҳ бўлинглар! Сизлар ушбу пок диёрда экансизлар, сизларга бу (норозилик намойишлари уюштириш) инфекцияси юқмасин. Бу неъматлар учун Аллоҳга ҳамд айтинглар. Раббингизга ибодат қилинглар. Амну омонлик учун Унга ҳамд айтинглар. У (воқеалар) асносида (ҳақда еканингиз билан барчага) маълум бўласизлар. Хоссатан Кинона-(Миср) еридаги биродарларимдан Аллоҳ ҳаққи сўрайман, икки кун олдин Масжид н-Набавийдан туриб сўраганим каби, сизлардан Аллоҳ ҳаққи сўрайман ва Аллоҳни эслатаман, уйларингизни лозим тутинглар. Ушбу ҳаёсиз сўзларни айтишдан йироқ бўлинглар. Ушбу норозилик намойишлари, иш ташлаш, кўчаларда ўтириб олиш, мол-мулкни қирғин қилишларни қўйинглар. Яҳуд, ислом душманлари, мансаб ва ҳокимият кетидан қувадиганлар ва барча ердаги, шарқу ғарбдаги ислом душманлари сизлардан “унумли” фойдаланиб қоладилар. Аллоҳга қайтинглар. Уйларингизни лозим тутинглар. Яхши киши роҳатга эришгунча ёки фожирдан қутулингунча уйларингиз (эшигини) устингиздан ёпиб олинглар. Саҳоватли Аллоҳдан, улуғ арш Раббисидан гўзал исмлари ва олий сифатлари ила мени ва сизларни фойдали илм ва солиҳ амалга муваффақ қилишини, бизни ва сизларни ҳамда мусулмонларнинг диёрларини ошкора ва яширин фитналардан сақлашини, бизни ва сизларни ушбу моборак ойда дўзахдан озод бўлганлар жумласидан қилишини сўрайман. Албатта Аллоҳни (дўзахдан) озод бўладиган бандалари бор. Охирги тилагимиз барча мақтовлар оламларнинг Рабби Аллоҳга хосдир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оилалари ва барча саҳобаларига саловату салом ва баракалар ёғдирсин.

Аллома Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ
1434 ҳ.й Рамазон ойи.

Манба: http://drosuae.com/play.php?catsmktba=17985

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Pages (7):    1 3 4 5 6 7   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.