Thread Rating:
  • 0 Vote(s) - 0 Average
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Ким бизга қарши қурол кўтарса, бас, биздан эмас
#1
Question 
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимда-ким бизга қарши қурол кўтарса, бас, у биздан эмас» (Бухорий (7070), Муслим (98)).
Биз деганда ким назарда тутилвотти?
Мусулмонларни тури, куриниши купку. Хамма узини чин мусулмон деб хисоблайдику. Лекин хамма бир бирига карши хужжати бор, адашувида, асл динда эмаслигига далили бор. Демак ким назарда тутилган "биз" деган иборада? Салафийлар, супилар, нурчилар, шайхчилар, шиалар, хизбутлар, ишидчилар, кимлар?
Reply
#2
Ким бизга қарши қурол кўтарса, бас, биздан эмас

[audio]https://tavhid.com/downloads/kitoblar/hadis/kim_bizga_qarshi_qurol_kotarsa_bas_bizdan_emas.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Нофеъ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ким бизга қарши қурол кўтарса, бас, биздан эмас” (Муслим (146)). Бу ҳадисда ислом аҳлига қарши қурол кўтаришдан ҳазир бўлиш чорлов ва у гуноҳи кабиралардан бири экани баён қилинмоқда. У, гуноҳи кабиралардан бири эканига далил Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам пок-(безор) эканликларини эълон қилишларидир. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким бизга қарши қурол кўтарса, бас, биздан эмас”, дедилар. У киши алайҳиссалоту васалламнинг: “Биздан эмас”, сўзларига келсак, ё қатлни ҳалол санаган бўлиши (мумкин). Бас, бу муртадликдир. Шунда “Биздан эмас”нинг маъноси, ислом аҳлидан эмасдир. Ёки маъно: бизнинг одатимиз ва йўлимиздан эмас. Бу, худди ота ўғлига хато қилганида мисол учун: мендан эмассан, дегандек. Бу билан ундан пок-(безор) эканини эълон қилишни мақсад қилмайди. Балки: мени йўлимда эмассан, мен юрган нарсада эмассан, (маъноларини) мақсад қилади. Суфён ибн Уяйна ва имом Аҳмад каби баъзи илм аҳли ҳадисда “Биздан эмас”, дея ворид бўлган (қисми)ни таъвил-(тафсир) қилишдан маън қиладилар. Чунки, у зажр-(маън қилиш)да етукроқ. Қайтарувда етукроқ. Яъни, зоҳирига кўра у ислом аҳлидан эмас дея тафсилот киритишдан маън қиладилар. Баъзи илм аҳли эса уни изоҳлаб, тафсир қилади. Таъвил изоҳлаш маъносида. Уни изоҳлаб, маъносини баён қиладилар. “Биздан эмас”, яъни, бизни йўлимизда эмас, бизни сийратимиз ва суннатимизда эмас. Ана шу мақсад қилинганидир.
Мусулмонларга қурол кўтариш бир қанча ҳолатларга эга. Қурол кўтаришнинг мусулмонларга боғлиқ бўлгани бир қанча ҳолатларга эга. Биринчи ҳолатга келсак, уларга қарши улар билан жанг қилиш учун кўтариш. Уни (қуролни) улар билан жанг қилиш учун кўтариш. Бу эса уч ҳолатда бўлади. (1) Ё ҳалол санаган ҳолатда, бас, бу куфр. (2) Ёки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳаром қилганларини ҳалол санамай тажовуз қилган ҳолда бўлиши. Бу ҳаром ва унга қўл урган кимса Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларида эмас экани билан қўрқитилгандир. (3) Ё уларга қарши қурол кўтаришдан мурод ислом аҳлидан иборат боғий ва бузғунчилар билан жанг қилиш бўлиши. Бу жоиз иш. Балки вожиб бўлиши ҳам мумкин. У, ҳукмдор назар ташлайдиган-(ўз қўлига оладиган) ўрин. У, ҳукмдор назар ташлайдиган ўрин. Демак, қурол кўтариш тажовуз қилганларни даф қилиш ёки уларга қарши курашиш фақат қурол билан қойим бўладиганлардан иборат жиноятчиларга қарши курашиш учун жоиз бўлгани бор.
Ислом аҳлига қарши қурол кўтариш ёки уларни қўрқувга солиш ва шунга ўхшашларига келсак, бу ҳадисда ворид бўлган нарса билан қўрқитилгандир. Иккинчи ҳолат, бошида уларга қарши қурол кўтариш уч ҳолатда деган эдик. Иккинчи ҳолат: Уларнинг ҳимояси, ислом ўлкаларининг ҳимояси, ислом мулкининг ҳимояси учун қурол кўтариш. Бу шак-шубҳасиз жоиз иш. Балки бу, шариат ундаган ишлардан. У исломнинг бутунлиги-(дахлсизлиги), ислом давлатини сақлашдандир. Қандай бўлганда ҳам биринчи ва иккинчи (ҳолат)да бу иш ҳар бир киши учун (жоиз) эмас. Балки бузғунчиларни даф қилиш ва халқни ҳимоя қилиш ҳақида масъул бўлган ҳукмдорнинг назари-(бошқаруви)дадир. Ҳар бир инсонга бу бобда ўзи тарафидан тасарруф қилиши жоиз эмас. Чунки, бунда ҳукмдор устидан ҳукм қилиш-(ҳақ-ҳуқуқларига дахл қилиш) мавжуд. Ҳукмдор ҳақ-ҳуқуқларига дахл қилиш эса жоиз эмас. Унинг хусусиятларига дахл қилиш фақат унинг изни билан жоиз бўлади.

Ҳурматли шайх Муҳаммад ибн Ғолиб ал-Умарий ҳафизаҳуллоҳ
Саҳиҳ Муслим шарҳи
21.07.2016

Таржимон: mutaallim
Reply


Forum Jump:


Users browsing this thread: 1 Guest(s)