Создать ответ 
 
Рейтинг темы:
  • Голосов: 1 - Средняя оценка: 3
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Кофирлар байрамини нишонлаш ва уларни табриклаш
11-22-2010, 08:50
Сообщение: #1
Кофирлар байрамини нишонлаш ва уларни табриклаш
Мушриклар байрами табригига жавоб қайтариш



Юклаб олиш [mp3]

Савол: Аллоҳ сизга яхшилик ато этсин, фазилат соҳиби, (савол берувчи) айтадики: мушрик мусулмонни мушриклар байрами билан табриклаши ҳолати ҳукми нима? Мусулмон унга жавоб бериши керакми ёки йўқми?
Жавоб: Йўқ, мушриклар байрамида иштирок этиш, у билан табриклаш, табригига жавоб қайтариш жоиз эмас. Аксинча, уларни инкор қилиш ва айтиш керакки: бу бизга жоиз эмас, биз мусулмонлармиз, бу эса куфр байрами, биз уларни яхши кўрмаймиз ва биз уларни инкор қиламиз. Ҳа (шундай).
Кофирларни байрамлари билан табриклаш жоиз эмас. Мусулмонга уни табриклаганида жавоб қайтариши жоиз эмас. Чунки бу мусулмонлар байрами эмас ва мусулмон унга хурсанд бўлмайди.
Худди шундай бидъат байрамлари, мавлид байрами ва ҳоказолар. Бидъат аҳли нишонлайлиган бидъат байрамлар. Улар ҳам худди шундай, уларда иштирок этиш, у билан табриклаш жоиз эмас. Чунки бу Ислом байрамлари эмас, балки бидъатдир. Ҳа (шундай).





[Изображение: 51_56.png]
«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56).
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
03-20-2011, 13:46
Сообщение: #2
Question Кофирлар байрамида иштирок этиш
Имом Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар: «Илм аҳлларининг иттифоқи билан шу маълумки, мушрикларнинг байрамларига ташриф буюришлик жоиз эмасдур. Тўрт мазҳабга эргашувчи барча фуқоҳолар ҳам бу нарсани ўзларининг китобларида очиқ изҳор қилишган».
Имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳ саҳиҳ санад билан келган ривоятда Умар ибн Хаттоб розияллаҳу анҳу шундай деган эканлар:

لا تدخلوا على المشركين في كنائسهم يوم عيدهم فإن السخطة تنزل عليهم

«Мушрикларнинг байрам кунларида уларнинг ибодатгоҳларига кирмагин, чунки уларнинг устига (Аллоҳнинг) ғазаби тушади». Ва яна айтган эканларки:

اجتنبوا أعداء الله في أعيادهم

«(Мушрикларнинг) байрамларида Аллоҳнинг душманларидан йироқ бўлгин».
Имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳ жаййид (яхши) санад билан келган ривоятда, Абдуллоҳ ибн Амр розияллаҳу анҳу шундай деган эканлар:

من مَرَّ ببلاد الأعاجم فصنع نيروزهم ومهرجانهم وتشبه بهم حتى يموت وهو كذلك حشر معهم يوم القيامة


«Кимда ким ажам (ғайри мусулмонлар) давлатида ўрнашиб ва уларнинг янги йилларини ва байрамларини нишонлаб, вафот этгануча уларга ўхшаса, Қиёмат Куни улар билан маҳшарда бирга бўлади" (Аҳкам Аҳл Аз-Зимма, 1/723-724).

[Изображение: 51_56.png]
«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56).
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
03-20-2011, 14:03
Сообщение: #3
Question Валентин (севишганлар) куни ҳақида
Валентин (севишганлар) куни ҳақида



Савол: Аллоҳ сизга яхшилик ато қилсин, ҳурматли шайх ҳазратлари, «Севишганлар байрами» (Валентин куни) ҳақида бир неча саволларимиз бор эди. Бу байрам туфайли жамланишни хатарини баён қилиб беришингизни ва бу мавзуда «Доимий фатво қўмитаси»дан фатво нашр қилиб беришизни сўраймиз.
Жавоб: Севишганлар байрами – нима у? Насронийларнинг байрамида мусулмонлар улар билан бирга нишонлашлари мумкин эмас. Уларга бунда кўмаклашишлари ҳам мумкин эмас. Ёлғон гувоҳлик бермасинлар. Бу кофирларнинг байрамларида мусулмонлар кўмаклашишлари жоиз эмас.
Муҳаббат, ким учун бу муҳаббат? Иблисга бўлган муҳаббатми, ёки Масиҳ алайҳиссаломга бўлган муҳаббатми? Ёки ўзларини орасидаги муҳаббатми? Уларнинг ўзларини орасида муҳаббат йўқ, Аллоҳ айтади: «Уларни бирга деб ўйлайсиз, аммо уларнинг қалблари тарқоқдир» (Ҳашр: 14).
Аёл кишига бўлган муҳаббат? Бу – фаҳшдир (зино ва беномусликдир).


[Изображение: 51_56.png]
«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56).
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
12-27-2014, 20:40
Сообщение: #4
RE: Кофирлар байрамида иштирок этиш ва уларни табриклаш

[Изображение: 51_56.png]
«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56).
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
01-15-2015, 01:49
Сообщение: #5
RE: Кофирлар байрамида иштирок этиш ва уларни табриклаш

[Изображение: 51_56.png]
«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56).
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
01-15-2015, 01:49
Сообщение: #6
RE: Кофирлар байрамида иштирок этиш ва уларни табриклаш

[Изображение: 51_56.png]
«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56).
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
01-15-2015, 01:49
Сообщение: #7
RE: Кофирлар байрамида иштирок этиш ва уларни табриклаш

[Изображение: 51_56.png]
«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56).
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
08-17-2015, 18:20
Сообщение: #8
RE: Кофирлар байрамида иштирок этиш ва уларни табриклаш

Кофирлар байрамини нишонлаш

Савол: Айрим мусулмонлар «Оналар байрами» ва «Янги йил байрами» каби ғайри муслимларнинг Аллоҳ бирон ҳужжат нозил қилмаган байрамини нишонлайдилар. Шу байрамлар муносабати билан тўпланишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Мазкур байрамларнинг барчаси бидъат байрамлар бўлиб, улар муносабати билан тўпланиш ва уларни нишонлаш жоиз эмас. Чунки Ислом динида иккита: Рўза ва Қурбон ҳайитидан бошқа байрам йўқ. Шунга кўра Аллоҳ таоло бу мавзудаги ҳақиқат билан онгини мунаввар қилган инсон, ушбу бидъат байрамлар учун тантаналар қилаётган одамга уларнинг бидъат эканини мулойимлик билан, атрофлича тушунтирсин. Агар у бу бидаъатдан воз кечса яхши, акс тақдирда уни қилиш билан гуноҳкор бўлади.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 16419 – 1.

[Изображение: 51_56.png]
«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56).
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
12-30-2018, 17:05
Сообщение: #9
RE: Кофирлар байрамини нишонлаш ва уларни табриклаш
Кофирларни байрамлари билан табриклаш ҳукми

Савол: Кофирларни Рождество байрами билан табриклашнинг ҳукми нима? Улар бу (байрам) билан бизни табриклашса қандай жавоб қайтаришимиз керак? Шу муносабат билан ўтказишаётган тадбир ўринларига бориш жоизми? Агар эслаб ўтилган ишларни қасдсиз қилган бўлса, инсон гуноҳкор бўладими? У буни хушомад, ёки уялиш, ёки ҳижолат ва бошқа сабаблар билан қилган. Бунда (байрамларида) кофирларга ўхшашлик жоизми?
Жавоб: Кофирларни Рождество ва бошқа диний байрамлари билан табриклаш уламолар иттифоқи билан ҳаромдир. Буни Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ «Аҳкаму аҳли зимма» (144) китобида нақл қилиб шундай деган: «Кофирларни уларга тегишли байрам билан табриклаш уламолар иттифоқи билан ҳаром. Байрамлари ва рўзалари билан уларни: «Байрамингиз муборак бўлсин!» ёки «Бу байрам билан шод бўлинг!» каби жумлалар билан табриклаш бунга мисол бўлади. Бундай (табрик билдирган одам) кофир бўлишдан саломат қолса-да, бу ҳаром ишлар жумласидан. У кофирни хочга сажда қилиши билан табриклагандек, балки Аллоҳ ҳузурида ундан ҳам баттарроқ гуноҳни қилган одам мақомида бўлади. Шунингдек ароқ ичиш, қотиллик, ҳамда зино ва шунга ўхшашлар билан табриклашдан баттароқ мақомда бўлади. Кўпинча динига лоқайд бўлган ва қилган ишининг қабоҳатини билмаган одамгина бундай ишга йўлиқади. Ким бандани маъсият, ёки бидъат, ёки куфр билан табрикласа, Аллоҳ таолонинг интиқомига йўлиқади». Сўзлари тугади, раҳимаҳуллоҳ.
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтиб ўтган омиллар туфайли, кофирларни диний байрамлари билан табриклаш ҳаромдир. Чунки бунда уларнинг куфр шиорларига иқрорлик ва розилик бор, ҳатто агар у мазкур куфр унинг ўзида бўлишига рози бўлмаса ҳам. Зеро мусулмон куфр шиорларига рози бўлиши ва бошқаларни бу билан табриклаши ҳаромдир. Чунки Аллоҳ таоло бунга рози эмас. Аллоҳ таоло деди:
إِن تَكۡفُرُواْ فَإِنَّ ٱللَّهَ غَنِيٌّ عَنكُمۡۖ وَلَا يَرۡضَىٰ لِعِبَادِهِ ٱلۡكُفۡرَۖ وَإِن تَشۡكُرُواْ يَرۡضَهُ لَكُمۡۗ
«Агар сизлар кофир бўлсангизлар, бас албатта Аллоҳ сизлардан беҳожатдир. (Аммо) У Ўз бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмас. Агар шукр қилсангизлар (ва иймон келтирсангизлар), У зот сизлар учун (фақат шукр қилиб, иймон келтиришларингизгагина) рози бўлур» (Зумар: 7).
ٱلۡيَوۡمَ أَكۡمَلۡتُ لَكُمۡ دِينَكُمۡ وَأَتۡمَمۡتُ عَلَيۡكُمۡ نِعۡمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ ٱلۡإِسۡلَٰمَ دِينٗاۚ
«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3). Шу боис ҳамкасблари бўлсин ёки бўлмасин, ушбу (кофирлар байрами) билан уларни табриклаш ҳаромдир.
Агар улар бизни ўз байрамлари билан табриклашса, уларга жавоб бермаймиз. Чунки бу бизнинг байрамимиз эмас. Чунки бу Аллоҳ таоло рози бўлмаган байрамлар. Чунки бу ёки динларидаги бидъат, ёки аввал машруъ бўлган бўлса-да, бироқ Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам воситасида бутун инсониятга юборган Ислом дини билан бекор қилинган. Аллоҳ таоло деди:
وَمَن يَبۡتَغِ غَيۡرَ ٱلۡإِسۡلَٰمِ دِينٗا فَلَن يُقۡبَلَ مِنۡهُ وَهُوَ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ مِنَ ٱلۡخَٰسِرِينَ
«Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир» (Оли Имрон: 85).
Мусулмон ушбу муносабат билан қилинган таклифга ижобат қилиши ҳаром. Чунки бу, улар билан бирга иштирок этишни ўз ичига олгани боис, уларни табриклашдан ҳам баттарроқдир. Шунингдек, ушбу муносабат билан кечалар уюштириш, ёки ҳадялар айирбошлаш, ёки ширинликлар улашиш, ёки таомлар тайёрлаш, ёки ишдан дам олиш ва шу каби ишларда кофирларга ўхшашлик мусулмонларга ҳаромдир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Ким ўзини бирор қавмга ўхшатса, бас, у ўшалардандир» (Абу Довуд «Сунан» (4031). Албоний «Саҳиҳ ал-Жомеъ»да (2831) саҳиҳ деди). Шайхул Ислом Ибн Таймийя «Иқтидоус сиротил мустақийм мухолафату асҳабил жаҳийм» китобида дедилар: «Баъзи байрамларида уларга (кофирларга) ўхшашлик, уларнинг йўли бўлмиш ботил сабабли қалблари шодланишига олиб келади. Гоҳида бу фурсатни ғанимат билишга ва заиф (мусулмон)ларни таҳқирлашга умид уйғотади». Сўзлари тугади, раҳимаҳуллоҳ.
Демак, ким мана шулардан бирор ишни, хоҳ хушомадгўйлик қилиб, хоҳ мулозамат кўрсатиб, хоҳ уялиб, хоҳ бундан бошқа сабаб билан қилган бўлса гуноҳкордир. Чунки бу Аллоҳнинг динида лаганбардорлик қилиш, ҳамда кофирларнинг кўнглини қувватлантириш ва динлари билан фахрлантириш сабабларидан ҳисобланади.
Аллоҳдан мусулмонларни динлари билан иззатли, (динларида) собитқадам қилишини, душманлари устидан нусрат беришини сўраб қоламиз. Дарҳақиқат, У Қудратли ва Азиз зотдир.

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ
«Мажмуъ фатава ва расаил», (3/44).

https://www.ajurry.com/vb/showthread.php?t=50069

Цитата:
السؤال : ما حكم تهنئة الكفّار بعيد ( الكريسمس ) ؟ وكيف نرد عليهم إذا هنؤنا به ؟ وهل يجوز الذهاب إلى أماكن الحفلات التي يقيمونها بهذه المناسبة ؟ وهل يأثم الإنسان إذا فعل شيئاً مما ذُكر بغير قصد ؟ وإنما فعله إما مجاملة ، أو حياءً ، أو إحراجاً ، أو غير ذلك من الأسباب ؟ وهل يجوز التشبه بهم في ذلك ؟
الجواب :
تهنئة الكفار بعيد الكريسمس أو غيره من أعيادهم الدينية حرام بالاتفاق. كما نقل ذلك ابن القيم – رحمه الله – في كتابه " أحكام أهل الذمة " حيث قال : " وأما التهنئة بشعائر الكفر المختصة به فحرام بالاتفاق ، مثل أن يهنئهم بأعيادهم وصومهم ، فيقول :عيد مبارك عليك ، أو تهنأ بهذا العيد ونحوه ، فهذا إن سلم قائله من الكفر فهو من المحرمات. وهو بمنـزلة أن تهنئه بسجوده للصليب ، بل ذلك أعظم إثماً عند الله ، وأشد مقتاً من التهنئة بشرب الخمر وقتل النفس ، وارتكاب الفرج الحرام ونحوه . وكثير ممن لا قدر للدين عنده يقع في ذلك ، ولا يدري قبح ما فعل ، فمن هنأ عبداً بمعصية ، أو بدعة ، أو كفر فقد تعرض لمقت الله وسخطه " انتهى كلامه -رحمه الله- .
وإنما كانت تهنئة الكفار بأعيادهم الدينية حراماً وبهذه المثابة التي ذكرها ( ابن القيم ) لأن فيها إقراراً لما هم عليه من شعائر الكفر ، ورضى به لهم ، وإن كان هو لا يرضى بهذا الكفر لنفسه ، لكن يحرم على المسلم أن يرضى بشعائر الكفر أو يهنئ بها غيره؛ لأن الله – تعالى- لا يرضى بذلك كما قال الله –تعالى- : ( إن تكفروا فإن الله غني عنكم ولا يرضىلعباده الكفر وإن تشكروا يرضه لكم ) [ الزمر : 7 ] وقال تعالى : ( اليوم أكملت لكم دينكم وأتممت عليكم نعمتي ورضيت لكم الإسلام ديناً ) [ المائدة : 3 ] ، وتهنئتهم بذلك حرام سواء كانوا مشاركين للشخص في العمل أم لا .
وإذا هنئونا بأعيادهم فإننا لا نجيبهم على ذلك؛ لأنها ليست بأعياد لنا ، ولأنها أعياد لا يرضاها الله تعالى لأنها إما مبتدعة في دينهم ، وإما مشروعة ، لكن نسخت بدين الإسلام الذي بعث الله به محمداً صلى الله عليه وسلم إلى جميع الخلق ، وقال فيه : ( ومن يبتغ ديناً فلن يقبل منه وهو في الآخرة من الخاسرين ) [ آل عمران : 85 ] .
وإجابة المسلم دعوتهم بهذه المناسبة حرام؛ لأن هذا أعظم من تهنئتهم بها لما في ذلك من مشاركتهم فيها .وكذلك يحرم على المسلمين التشبه بالكفار بإقامة الحفلات بهذه المناسبة ، أو تبادل الهدايا أو توزيع الحلوى ، أو أطباق الطعام ، أو تعطيل الأعمال ونحو ذلك ، لقول النبي
صلى الله عليه وسلم : " من تشبه بقوم فهو منهم " قال شيخ الإسلام ابن تيمية في كتابه : ( اقتضاء الصراط المستقيم مخالفة أصحاب الجحيم ) : " مشابهتهم في بعض أعيادهم توجب سرور قلوبهم بما هم عليه من الباطل ، وربما أطمعهم ذلك في انتهاز الفرص واستذلال الضعفاء " انتهى كلامه – رحمه الله - .
ومن فعل شيئاً من ذلك فهو آثم ، سواء فعله مجاملة ، أو تودداً ، أو حياءً ، أو لغير ذلك من الأسباب؛ لأنه من المداهنة في دين الله ، ومن أسباب تقوية نفوس الكفار وفخرهم بدينهم.والله المسئول أن يعزّ المسلمين بدينهم ، ويرزقهم الثبات عليه ، وينصرهم على أعدائهم ، إنه قوي عزيز .

[ مجموع فتاوى ورسائل الشيخ / محمد بن صالح العثيمين ـ رحمه الله ـ ، المجلد الثالث ، ص 44 ]

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
Создать ответ 


Похожие темы
Тема: Автор Ответов: Просмотров: Посл. сообщение
  Кофирлар билан аҳд боғлаб зиммага олиш Admin 0 1,181 06-18-2017 17:10
Посл. сообщение: Admin
  Мусулмон юртларда кофирлар ҳарбий базалари жойлашгани жоизми? Admin 0 2,787 05-03-2013 12:44
Посл. сообщение: Admin



Пользователи просматривают эту тему: 1 Гость(ей)
Обратная связьTavhid.comВернуться к началуВернуться к содержимомуMobile VersionСписок RSS