mutaallim   01-06-2016, 11:38 AM
#1
Жиҳод

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Биринчи мавзу: жиҳоднинг луғавий ва шаръий тушунчаси.
Иккинчи мавзу: жиҳоднинг исломдаги ўрни.
Учинчи мавзу: жиҳоднинг тур ва даражалари.
Тўртинчи мавзу: исломнинг жиҳод борасида васатийлиги-(ўрта йўли, мўътадиллиги).
Бешинчи мавзу: жиҳоднинг шартлари.
Олтинчи мавзу: жиҳоднинг шаръий қоидаларида исломнинг васатийлиги.
Еттинчи мавзу: жиҳод ҳақидаги нотўғри тушунчаларни тўғирлаш.

Кириш

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу умматга марҳамат қилган ҳамда уни қолган умматлардан ажратган улкан хусусиятлардан (бири), унга жиҳодни жорий қилиши ҳамда у сабабли ҳосил бўладиган буюк ажр-у савобларни жо қилишидир. У шундай фарзки, аввалги мусулмонларга ерда шуҳрат ва иқтидор ҳамда қолган умматлар устидан бошчилик қилишга замин ҳозирилади. Дарҳақиқат, улар жиҳоднинг фазлини билдилар ҳамда Аллоҳ азза ва жалла ирода қилган ҳамда Расулига белгилаб берган матлуб тарзда унга амал қилдилар. Шунинг учун уларнинг жиҳод ва курашлари шахсий мақсад ёки завол топувчи дунёвий ғаразларни рўёбга чиқариш ёҳуд мулк ва раисликка муҳаббат учун бўлмади. Балки бунинг баридан мақсад ҳақ ва Аллоҳнинг калимасини олий қилиш ҳамда куфр келтирганларнинг сўзини қуйи қилиш эди. Аллоҳ буюрган шариатни татбиқ қилиш, одамларни Аллоҳга бандалик бажо қилдириш, ерга У субҳанаҳу рози бўладиган нарсалар билан кўрк бериш, Аллоҳнинг душманларини қўрқитиш ва уларнинг қалбларига ҳайбат солиш Аллоҳнинг калимасини олий қилиш жумласидандир. Аллоҳ таоло айтганидек: “(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни … қўрқувга солурсизлар”. (Анфол: 60).

Биринчи мавзу

Жиҳод тушунчаси

Биринчи бўлим: жиҳоднинг луғавий таърифи.
Иккинчи бўлим: жиҳоднинг шаръий таърифи.

Биринчи бўлим

Жиҳоднинг луғавий таърифи

Луғат китобларида جهد (жаҳада) моддасига мурожаат қилиш билан унинг кўплаб маъноларини топдик. Бироқ бу ўринда жиҳоднинг маъносига муносиб луғавий маънолар бор. Улар:
Тоқат, машаққат, куч, жанг, муболаға қилмоқ.
جاهد في سبيل الله مجاهدة وجهادًا (Аллоҳнинг йўлида чинакам машаққат чекди), дейилади. (Жавҳарий “Ас-Сиҳоҳ” (2/461)). Ибн Фарис шундай деди: “الجيم (жим), الهاء (ҳа) ва الدال (дал)нинг асли машаққат. Сўнг унга яқин келадиган нарса-(маъно)га йўйилади”. (Ибн Фарис “Мўжам Мақойис ал-Луғо” (227)). Фарро деди: “Чинакам тер тўкди, яъни, тоқати борича. Ушбу ишда бор кучинг билан тириш. Яъни, унда бор кучингни сарфла. الجهد (Ал-жаҳд): тоқат. Тоқатинг (борича) тириш, дейилади”. (Азҳарий “Таҳзиб ал-Луғо” (6/26)).
Роғиб деди: الجَهد والجُهد (Ал-жаҳд ва ал-жуҳд): тоқат ва машаққат. “Ал-Жаҳд”: машаққат, “ал-жуҳд”: тоқат деган қавл ҳам бор. (Асфаҳоний “Муфрадот фий Ғориб ал-Қуръан” (99)).
Шайх Мустафо Суютий деди: жиҳод тиришишнинг ўзаги. Мужоҳада-(тиришиш): душманини қатл қилишда муболаға қилганда. (Мустафо Суютий “Матолиб Улин Нуҳа шарҳ Ғоятул Мунтаҳа” (2/497)).
Демак… жиҳоднинг луғат нуқтаи назаридан таърифи тоқат ёки куч ёҳуд машаққатни сарф этиш. Жиҳод сўзи чуқур маънога эга. Шунинг учун уламолар тафсир, ҳадис, фиқҳ ва бошқа китобларда жиҳодга луғат жиҳатидан таъриф бераётганларида: у тоқат ёки кучни сарф этиш, деганларини учратамиз.

Иккинчи бўлим
Жиҳоднинг шаръий таърифи

Жиҳоднинг шаръий таърифига келсак, у мазҳаб эгаларидан иборат аксар фуқаҳолар наздида мусулмон кофирни исломга ёки жизяга даъват қилиши ва ундан бош тортганидан кейин жанг қилиши атрофида айланади.
Ҳанафийларда:
Косоний “Бадоиъус Саноиъ”да шундай деди: “Жиҳод шариат урфида жон, мол, тил ва бундан бошқалар билан куч ва тоқатни Аллоҳнинг йўлида сарф этишликда истеъмол қилинади”. (Косоний “Бадоиъус Саноиъ” (7/97)).
Шофеъийларда:
Ҳофиз ибн Ҳажар “Фатҳул Борий”да шундай деди: “Кофирларга қарши жанг қилишда тер тўкиш”. (Ибн Ҳажар “Фатҳул Борий” (6/3)).
“Иъана ат-Толибин”да эса: “Жиҳод, яъни, Аллоҳнинг йўлида жанг қилиш. Мужоҳада (сўзи)дан олинган. У: Аллоҳнинг йўлида жанг қилишликдир”. (Абу Бакр ибн Саййид Димётий “Иъана ат-Толибин” (4/180)).
Моликийларда:
“Мусулмон аҳд-(битим) соҳибидан ўзга кофир билан Аллоҳ таолонинг калимасини олий қилиш учун жанг қилиши”, дея таъриф берилди. (Аҳмад ибн Муҳаммад Дардир “Аш-Шарҳ ас-Соғир аъла ақроб ал-Масалик ила Мазҳаб ал-Имам Малик” (2/267)).
Ҳанбалийларда:
“Кофирларга қарши жанг қилиш”, дея таъриф берилди. (Буҳутий “Ар-Ровд ал-Мурбаъ” (3/3)).
Шайхул Ислом ибн Таймиянинг –Аллоҳ таоло у кишини ўз раҳматига олсин- жиҳодга умумий таърифи бор: “Жиҳод – Ал-Ҳақ (таоло)га суюкли нарсаларни ҳосил қилиш ва У ёмон кўрадиган нарсаларни даф қилишда куч ва қудратни сарф этишдир”, деди. Яна шундай деди: “… Бунинг сабаби, жиҳод – У яхши кўрадиган иймон ва солиҳ амални ҳосил қилиш ҳамда Аллоҳ ёмон кўрадиган куфр, фисқ ва маъсиятни даф қилишда тиришишликнинг ҳақиқатидир”. (Ибн Таймия “Мажмуъ Фатово” (10/191)).
Шу билан маълум бўлмоқдаки, жиҳод уламолар наздидаги шаръий таърифида, аксар фуқаҳолар наздида кофирларга қарши жанг қилишда унга (жиҳодга) юзланган кишига чекланади. Жиҳоднинг мутлақ таърифи ана шу. Бу ўринда бошқа турлар ҳам бўлиб, жангдан холий бўлишига қарамай шариат унга жиҳод номини қўллаган. Мунофиқларга қарши жиҳод қилиш, нафсга қарши жиҳод қилиш каби. У қўл, тил ва қалб билан жиҳод қилиш ҳам унга дохил бўлиши учун кенг (маънода) юритилади.

Иккинчи мавзу

Жиҳоднинг исломдаги ўрни

Биринчи бўлим: жиҳоднинг жорий қилиниши.
Иккинчи бўлим: шаръий жиҳоднинг мақсад ва ғоялари.
Учинчи бўлим: жиҳоднинг фазли.

Кириш

Жиҳод - тоат, ибодат ва фазилат. У исломнинг чўққиси. Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод улкан фарз. У, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек диннинг устунидир: “Ишнинг боши ислом. Устуни намоз. Чўққиси эса Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш”. (Термизий (2616): “Ҳасан саҳиҳ”).
Дарҳақиқат, Аллоҳ кўплаб оятларда унга буюрди, ундади ва тарғиб қилди. Шунингдек, пайғамбримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам жиҳодга буюрдилар, унга тарғиб қилдилар, ундадилар ҳамда унинг фазилати ва фойдаларини баён қилдилар. Ҳатто баъзи уламолар уни муҳим экани учун ислом рукнларидан бири деб ҳисоблади. Шайх Муҳаммад ибн Абдуллатиф шундай деди: “Жиҳод ислом рукнларидан бир рукнки, исломнинг тўғри-(устивор) бўлиши ва шариатнинг қойим бўлиши фақат у биландир”. (“Дурар ас-Сания фил Ажвиба ан-Наждия” (7/12)).
Бунинг сабаби, у ҳақда оят ва ҳадисларнинг кўп ворид бўлганидир. Бунда шак-шубҳа йўқ ва у илм аҳли ўртасида ижоъ қилинган ҳамда ҳадис, фиқҳ ва илм аҳлининг сўзида битилган. (Шайх Солиҳ ал-Фавзон “Жиҳад ва Анваъуҳу ва Аҳкамуҳу” “Ёшларга васият ва кўрсатмалар силсиласи” зимнида (79)).

Биринчи бўлим

Жиҳоднинг жорий қилиниши

Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ шундай деди: “Аллоҳ таоло дарҳақиқат, ҳар бир қавмга пайғамбар жўнатди: “Албатта Биз сизни ҳақ (дин) билан, хушхабар элтгувчи ва огоҳлантиргувчи қилиб юбордик. (Сизнинг умматингиздан аввалги) ҳар бир уммат ичида ҳам албатта бир огохлантиргувчи — пайғамбар ўтгандир”. (Фотир: 24). Ва деди: “Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз”. (Наҳл: 36). Шунингдек, ушбу қавли: “Албатта унга иймон келтирурсиз ва ёрдам берурсиз”. (Оли Имрон: 81). Иймон билан бирга ёрдам бериш, у жиҳоддир. Нуҳ, Ҳуд ва уларга ўхшаш пайғамбарлар жиҳодга буюрилмаган. Бироқ Мусо ва Бану Исроил жиҳодга маъмур бўлганлар”. (Ибн Таймия “Ар-Род аълал Мантиқиййин” (453)).
Жиҳод қадимий фарз. Дарҳақиқат, Мусо алайҳиссалом жиҳод қилдилар ва Бану Исроилни ғазот қилиш учун олиб чиқдилар. Аллоҳ таоло деди: “Эй қавмим, Аллоҳ сизлар учун ёзиб қўймиш бу Муқаддас ерга (шаҳарга) дохил бўлингиз! Ортларингизга қайтиб кетмангиз, акс ҳолда зиён кўргувчиларга айланиб қолурсиз”. (Моида: 21). Улар томондан эса нима юз берган бўлса юз берди ва Аллоҳ азза ва жалла Моида сурасидаги ушбу оятларда зикр қилганлари билан уларни жазолади.
Ниҳояда, Мусо алайҳиссалом вафотларидан кейин жиҳодни адо этдилар. Байтул Мақдисни фатҳ қилдилар ҳамда унга Аллоҳ йўлидаги жиҳод билан кириб келдилар.
Шунингдек, Мусо (алайҳиссалом)дан кейин Бану Исроилда жиҳод машруъ бўлиб қолди. Аллоҳ таоло айтганидек: “Бани Исроилдан бўлган, Мусодан кейинги бир жамоатнинг ҳоли-хабарини билмадингизми? Қайсики, улар ўзларининг (Шамъун исмли) пайғамбарларига: «Биз учун бир подшоҳ тайинлагин, биз (у билан бирга) Аллоҳ йўлида жанг қилайлик», дейишди. «Агар сизларга уруш фарз қилинса, эҳтимол урушмассиз?» — деди (пайғамбар). Улар айтдилар: «Диёримиздан ҳайдалиб, болаларимиздан (ажралиб) турибмиз-ку, нега Аллоҳ йўлида урушмас эканмиз?»”. (Бақара: 246).
Шунингдек, Сулаймон алайҳиссалом ва у кишининг Сабаъ маликаси Билқийс билан бўлган ҳолатлари: “Сен (қавмингга) қайтиб бориб (айтгинки, агар ҳузуримга бўйинсунган ҳолларида келмасалар) албатта биз уларга шундай қўшин билан борурмизки, улар унга асло бас кела олмаслар ва албатта биз уларни (қишлоқларидан) мағлуб ҳолларида қувиб чиқарурмиз»”. (Намл: 37).
Бу эса жиҳод биздан олдинги умматларда ҳам ўтган иш эканига далил. Бироқ жиҳод бизнинг шариатимизда биздан олдингиларнинг шариатидан фарқ қилади. Биз кўряпмизки у баъзи пайғамбарларга фарз қилинмаган. Баъзи пайғамбарларга эса мудофаа жиҳоди фарз қилинган. Сўнг уларга талаб жиҳоди фарз қилинган.
Бизнинг шариатимиз ушбу ҳолатларнинг барини жамлади. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобалари жангдан тийилишга буюрилган эдилар. Сўнг мудофаа жиҳодига буюрилдилар. Сўнгра кучлари қувват ҳосил қилгач исломни тарқатиш учун талаб жиҳодига буюрилдилар.
Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ шундай деди (Ибн Таймия “Сорим ал-Маслул” (103)): “Мусулмонлар ҳижратдан олдин ва ҳижратнинг бошларида жанг бошлашдан маън қилинган эдилар… Шунинг учун Қуръонда бу борада нозил бўлган аввалги иш мубоҳ экани ҳақида нозил бўлди. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига биноан: “Ҳужумга учраётган зотларга … (жанг қилиш) изни берилди”. (Ҳаж: 39)”.

Иккинчи бўлим

Шаръий жиҳоднинг мақсад ва ғоялари

Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш улкан тоатдир. У мақсад ва ғоялар учун жорий қилинган. Шунчаки қон тўкиш ва одам ўлдириш учун эмас.
Ушбу мақсад ва ғояларнинг энг улканларидан:
Биринчи: одамларни ҳаққа ҳидоят топиши. Аллоҳнинг якка ўзига ибодат қилиниши ҳамда Аллоҳнинг дини бошқа динлар устидан ғолиб бўлиши учун. У киши алайҳиссалоту вассалам шундй дедилар: “Одамларга қарши то: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб айтгунларигача жанг қилишга буюрилдим. Ким: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деса дарҳақиқат, жони ва молини сақлаб қолибди. Унинг ҳақли ўрни мустасно. Ҳисоби эса Аллоҳга ҳавола”. (Бухорий (2789)).
Жиҳод Аллоҳнинг калимасини олий қилиш ҳамда ширк ва куфрни йўқ қилиш учун йўлдир. Аллоҳ таоло деди: “То (дунёда) бирон фитна-ширк қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинглар!”. (Анфол: 39).
Иккинчи: мазлумлардан зулмни кўтариш ва уларга ёрдам бериш. Аллоҳ таоло деди: “(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!”. (Нисо: 75).
Учинчи: исломни сақлаш ва ватан, номус, мол-мулкни мудофаа қилиш ҳамда душманни қайтариш. Ушбу ҳолатда жиҳод тажовуз қилинаётган шаҳар аҳлига фарзи айн бўлади. Аллоҳ таоло деди: “Уруш ҳаром қилинган ой уруш ҳаром қилинган ой муқобилида бўлади. Ҳурматлар (бузилса, риоя қилинмаса) қасос (олинади). Бас, ким сизларга тажовуз қилса, сизлар ҳам уларга тажовузлари муқобилида тажовуз қилинг! Ва Аллоҳдан қўрқингиз! Билингларки, Аллоҳ Ўзидан қўрқувчилар билан биргадир”. (Бақара: 194).
Демак… Ғоялар, уларга назар ташлаш, унга аҳамият ва эътибор қаратиш уламоларнинг фиқҳи ва диндаги пешволарнинг онги(га мурожаат қилиш боби)дандир. Жиҳод фитнани даф қилиш учун жорий қилинди. Ана шу, жиҳоднинг энг олий ҳадафи. Агар жиҳоднинг ўзи динда фитна пайдо қилувчи, одамларни оламларнинг Раббига қуллик бажо қилдиришга ғов ва одамларни ҳақ даъватидан тўсишга айланиб қолса, бу билан унинг энг олий мақсади рўёбга чиқмайди.
Ана шу, жиҳод исломнинг чўққиси, турли кўриниш ва майдонларга эга, шаръий ҳадафларни рўёбга чиқариш ҳамда миллат, ватан ва умматга тажовуз қилишга қарши чиқиш учун шаръий воситалардан бири экани ишониладиган мўътадил қарашдир. Аллоҳ таоло айтганидек: “Сизларга қарши урушувчилар билан Аллоҳ йўлида жанг қилингиз ва тажовузкор бўлмангиз! Шубҳасиз, Аллоҳ тажовузкорларни севмайди”. (Бақара: 190).

Учинчи бўлим

Жиҳоднинг фазли

Жиҳоднинг фазилатлари жуда кўп. Уни ўз манбаларидан талаб қилиш осон, маъруф. У, ушбу буюк шариат бобларидан бири. Шунинг учун уни фақат динда шараф ва раҳбарлик соҳиблари адо этади.
Ибнул Қаййим деди: “Фоида: Аллоҳ таоло деди: “Бизнинг (йўлимиз)да жиҳод қилган — курашган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз”. (Анкабут: 69). У субҳанаҳу ҳидоятни жиҳодга боғлади. Одамларнинг ҳидоят жиҳатидан энг комиллари улканроқ жиҳод қилганларидир. Жиҳоднинг энг афзали нафсга қарши жиҳод, ҳаво-(хоҳиш-истак)ка қарши жиҳод, шайтонга қарши жиҳод, дунёга (берилиб кетмасликка) қарши жиҳод. Кимки Аллоҳ йўлида ушбу тўрт (тур)га қарши жиҳод қилса Аллоҳ уни ўз жаннатига элтувчи ризосининг йўлларига ҳидоят қилади. Кимда-ким жиҳодни тарк этса, жиҳоддан бекор қилган миқдоричалик ҳидоятдан мосуво бўлади”. (Ибнул Қаййим “Фавоид” (78)).
Ҳурматли шайх Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ шундай деди: “Аллоҳ йўлидаги жиҳод энг афзал қурбат ва энг улкан тоатлардандир. Балки у фарзлардан кейин қурбат ҳосил қилувчилар қурбат ҳосил қиладиган ва мусобақалашувчилар кимўзарга беллашадиган энг афзал нарсадир. Бунинг сабаби, унинг ортидан мўминларга нусрат, дин калимаси олий қилиниши, мунофиқ ва кофирларни йўқ қилиш, оламлар ўртасида исломий даъватнинг ёйилишини осонлаштириш, бандаларни зулумтлардан нурга олиб чиқиш, барча махлуқотлар ўртасида исломнинг гўзаллиги ва адолатли ҳукмларини тарқатиш ва бундан бошқа мусулмонлар учун кўплаб фойда ва мақтовга сазовор натижалар келиши учунгинадир.
Дарҳақиқат, у ва мужоҳидларнинг фазилати ҳақида олий ҳимматларни ундайдиган, нафсда яширинган (туйғу)ларни ушбу йўлда иштирок этишга ҳамда оламлар Раббисининг душманларига қарши жиҳод қилишда ростгўйликка қизиқтирадиган қуръоний оятлар ва набавий ҳадислар ворид бўлган. У мусулмонларга фарзи кифоя. Агар етарли кишилар уни адо этсалар қолганлардан соқит бўлади. Баъзи вақтларда эса мусулмонга ундан фақат шаръий узр сабабли ортда қолиши жоиз бўладиган фарзи айн жумласидан бўлади. Ҳукмдор унга сафарбар қилса ёки шаҳрини душман қамал қилса ёҳуд икки саф ўртасида ҳозир бўлгани каби”.
(Ҳурматли шайх Абдулазиз ибн Боз “Фадлул Жиҳад вал Мужаҳидин” (2-3)).
Очиқ-ойдин Китобда жиҳод ва мужоҳидларнинг фазилати ҳақида ворид бўлганлардан Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “(Эй мўминлар), хоҳ енгил, хоҳ оғир ҳолингизда (яъни, истасангиз, истамасангиз жиҳодга) чиқингиз ва молу жонларингиз билан Аллоҳ йўлида курашингиз! Агар билсангизлар, мана шу ўзларингиз учун яхшироқдир. (Эй Муҳаммад), агар (сиз даъват қилаётган жиҳод) осон фойда ва яқин сафар бўлганида, улар (яъни, мунофиқлар) албатта сизга эргашган бўлур эдилар. Лекин уларга масофа узоқ бўлиб кўринди (шунинг учун чиқмадилар). Ҳали улар (ёлғон қасам билан) ўзларини ҳалок қилиб: «Агар қодир бўлганимизда сизлар билан бирга чиққан бўлур эдик», деб қасам ҳам ичадилар. Аллоҳ эса уларнинг ҳеч шак-шубҳасиз ёлғончи эканликларини билур. (Эй Муҳаммад), Аллоҳ сизни афв қилди. (Лекин) нима учун то сизга ростгўй кишилар аниқ бўлиб, ёлғончиларни ҳам аниқ билгунингизча, (яъни, уларнинг ёлғон қасамларига ишониб) уларга (жиҳодга чиқмаслик учун) изн бердингиз?! Аллоҳга ва охират кунига ишонган зотлар сиздан молу жонлари билан жиҳод қилишдан (қолиш учун) изн сўрамайдилар. Аллоҳ тақводорларни билгувчидир. Балки фақат Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган ва кўнгилларида шак-шубҳа бўлган кимсаларгина сиздан (қолиш учун) изн сўрайдилар. Чунки улар ўз шубҳаларида иккиланиб юрадилар”. (Тавба: 41-45).
Аллоҳ таоло мужоҳидларнинг фазилати ҳақида шундай деди: “Албатта, Аллоҳ мўминларнинг жонларини ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди — улар Аллоҳ йўлида жанг қилишиб (кофирларни) ўлдирадилар ва (ўзлари ҳам Аллоҳ учун шаҳид бўлиб) ўлдириладилар, (Бундай мўминларга жаннат берилишига) Аллоҳ Таврот, Инжил ва Қуръонда Ўзининг ҳақ ваъдасини бергандир. Аллоҳдан ҳам аҳдига вафодорроқ ким бор? Бас, (эй мўминлар), қилган бу савдоларингиздан шод бўлингиз. Мана шу ҳақикий буюк бахтдир”. (Тавба: 111).
Ушбу оятда Аллоҳ азза ва жалланинг йўлида жиҳод қилишга тарғиб, мўмин дарҳақиқат, ўз жони ва молини Аллоҳ азза ва жаллага сотиб юборгани ҳамда У субҳанаҳу батаҳқиқ, ушбу савдони қабул айлаб, унинг баҳосини жаннат қилгани баён қилинди.
Жиҳод ва мужоҳидларнинг фазилати, уни тарк этиб, ундан юз ўгиришдан эҳтиёт бўлишга чорлаш ҳақида ворид бўлган ҳадисларга келсак, улар санаб адоғига етишдан кўпроқ ва эсланишдан машҳурроқдир. Саҳиҳайнда Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан (ривоят қилинади): Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ йўлида бир кун пойлоқчилик қилиш дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқ. Банда Аллоҳ йўлида эрта ёки кеч йўлга тушиши дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқ”. (Бухорий (2735)).
Демак, жиҳоднинг фазилати ҳужжатлар иттифоқ қилган ва уммат ижмоъ қилган нарсадир. Таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу даража ва фазилатлар фақатгина унда шартлар жамланган, тўсиқлар йўқ бўлган ҳамда унинг ғоя ва мақсадлари рўёбга чиққан шаръий жиҳод учун ҳосил бўлади. Бундан бошқа унинг эгалари жиҳод деб атаётган қилмишлар эса бундай эмас. Унинг эгаларига ушбу фазилатларни қўлга киритишдан бирор насиба йўқ.

Учинчи мавзу

Жиҳоднинг тур ва даражалари

Биринчи даража: нафсга қарши жиҳод.
Иккинчи даража: шайтонга қарши жиҳод.
Учинчи даража: кофирларга қарши жиҳод.
Тўртинчи даража: бидъат ва мункар иш эгаларига қарши жиҳод.
Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ “Мухтасар Задул Маъад”да шундай деди: (Жиҳод тўрт даражада)
Биринчи даража: нафсга қарши жиҳод. У ҳам тўрт даража:
Биринчи: ҳидоятни таълим олишда унга қарши жиҳод қилиш.
Иккинчи: уни билгандан кейин унга амал қилишда.
Учинчи: унга даъват қилишда. Акс ҳолда Аллоҳ нозил қилганини яширадиганлардан бўлади.
Тўртинчи: даъват машаққатларига сабр қилиш. Бунинг барини Аллоҳ учун гарданида кўтаради. Агар ана шу тўрт (даража) комил бўлса раббонийлардан бўлади. Салафлар олим то ҳақни таниб, унга амал қилиб, уни таълим бермагунича раббоний бўлмайди дея ижмоъ қилганлар.
Иккинчи даража: шайтонга қарши жиҳод. У икки даража:
Биринчи: у ташлаётган шубҳаларга қарши унга жиҳод қилиш.
Иккинчи: у ташлаётган шаҳватларни даф қилишда. Биринчиси яқин-(аниқ ишонч) тайёргарлиги билан, иккинчиси эса сабр тайёргарлиги билан бўлади. Аллоҳ таоло деди: “Улар (ўз динлари йўлидаги бало-кулфатларга) сабр-тоқат қилишгач, Биз улардан (одамларни) ҳидоят қиладиган пешволарни чиқардик. Улар Бизнинг оятларимизга аниқ ишонар эдилар”. (Сажда: 24).
Учинчи даража: кофирларга қарши жиҳод. У икки даража:
Биринчи: тил билан.
Иккинчи: жон ва мол билан.
Аллоҳ таоло деди: “(Одамларни) Аллоҳ(нинг дини)га даъват қилган ва ўзи ҳам яхши амал қилиб, «Шак-шубҳасиз мен мусулмонлардандирман», деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?”. (Фуссилат: 33).
Аллоҳ таоло деди: “(Эй мўминлар), хоҳ енгил, хоҳ оғир ҳолингизда (яъни, истасангиз, истамасангиз жиҳодга) чиқингиз ва молу жонларингиз билан … курашингиз!”. (Тавба: 41).
Тўртинчи даража: бидъат ва мункар иш эгаларига қарши жиҳод. У уч даража:
Биринчи: қодир бўлса қўли билан.
Икинчи: қўлдан ожиз қолганда тили билан.
Учинчи: тилдан ожиз бўлганда қалби билан. (Ибнул Қаййим “Муҳаззаб Задул Маъад” (112-113)).
Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтганларидек -хулосаси қуйидагича: “Жиҳод икки турли: қилич ва тиғ билан жиҳод қилиш. У авомнинг жиҳоди. Унинг ёрдамчилари кўп. Ҳужжат ва баён билан жиҳод қилиш. У, пайғамбарларнинг издошларидан иборат хос кишиларнинг жиҳоди. У имомларнинг жиҳоди. Унинг ёрдамчилари оз. У, манфаати улкан, оғирлиги қаттиқ ва душманлари кўплиги учун икки турнинг афзалроғидир”. (Ибнул Қаййим “Мифтаҳ Дарус Саъада” (1/70)).
У киши заифлик ҳолати билан куч-қувват ҳолати орасида жиҳод қилиш ҳақида фарқ бор дея сўзлагани каби.
Заифлик замонида мусулмонларнинг эътиқодини саломат қолишини сақлаш учун энг катта жиҳод бўлмиш даъват ва мухолифларнинг шубҳаларини даф қилиш жиҳоди бўлади. Шунингдек, суҳбат ва мунозара қилиш билан жиҳод, фазилатга даъват қилиш, умматга уюштирилаётган режаларни очиш, ҳақ билан азизлик туйиш, ташқи томондан раҳмат ва ички томондан азоб бўлган бидъат, (динда) янги пайдо бўлган ишлар ва назарияларни очиб ташлаш ҳамда раббоний, саҳиҳ манҳаж билан ботил аҳлига рақиблик қилиш билан жиҳод қилинади.
Бунинг бари дин-диёнат, ҳикмат ҳамда ишнинг барида васатийлик-(мўътадиллик) билан бўлади.

Тўртинчи мавзу

Исломнинг жиҳод борасидаги васатийлиги

Биринчи бўлим: аҳли сунна вал жамоанинг жиҳод борасидаги васатийлиги.
Иккинчи бўлим: жиҳод ҳақидаги мўътадил тушунча.
Кириш
Ислом ишларнинг барида ўрта, мўътадил дин. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларига ҳаётнинг барида мувозанат сақлаш ва васатийлик манҳажини баён қилдилар. Ҳамда васатийликдан оғишишнинг оқибатларидан эҳтиёт бўлишга чорладилар. Бу манҳаж билан сифатланиш якка шахс ва жамиятлардаги Аллоҳнинг ўзгармайдиган ва алиштирилмайдиган собит, шомил қонуниятларини билишда энг катта кўмак бўлганидек. Ҳудди шу вақтнинг ўзида ҳаддан ошишдан қайтарганидек. Аллоҳ таборака ва таоло айтади: “Эй аҳли китоб, динингизда нотўғри томонга тажовуз қилманг”. (Моида: 77).
Дарҳақиқат, жиҳод ушбу асрда у ҳақда кўп гапирилган улкан масалалардан (бири) бўлди. Уларда на илм ва на онг бўлмаган кимсалар унга киришдилар. Натижада жиҳод ҳақида ё радикал ва ҳаддан ошувчи бўлиб, ёки жиҳод иши борасида совуққон ва енгил ёндашувчи тараф бўлиб сўз очдилар. Шунинг учун исломнинг бу борадаги васатийлигини баён қилишдан ўзга чора қолмади. У (васатийлик) ушбу динни, ҳақиқатда уни бузувчи бўлган турли оқимлардан сақлайдиган хусусиятлардан бир хусусиятдир. Агар васат-(ўрта) ва мўътадил кишилар ушбу гуруҳлар билан йўқ бўлиб кетса, батаҳқиқ, ушбу динда ундан ўзга динларда юз берган нарса ҳосил бўлади. Ушбу гуруҳлар ё исломни васатийлигидан чиқарадиган, ундан бағрикенглигини радикализмга, жонга тоқати етмайдиган нарса ва ишларни юклашга олиб борадиган ҳаддан ошган, радикал бўлиши баъзиларда одамларга фосиқ дея ҳукм қилиш, айрим вақтларда эса уларга кофир дея ҳукм қилиш ҳолатига етди. Ҳақ эса ўрта йўл бўлиб, унда на ошириб юбориш ва на камчиликка йўл қўйиш, на ҳаддан ошиш ва на нуқсонга йўл қўйиш бор. Бу фақат ишларнинг оқими ва ҳолатларнинг ўзгаришини биладиган мустаҳкам уламолар томонидан воқеъ бўлади.

Биринчи бўлим

Аҳли сунна вал жамоанинг жиҳод борасидаги васатийлиги

Дарҳақиқат солиҳ салафлар манҳаждаги васатийлик ва динда мувозанат сақлашни англаб етиб, унга сўз ва амал билан даъват қилдилар. Ислом олиб келган васатийликни гавдалантирадиганларнинг энг яхшиси аҳли сунна вал жамоадир. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг тўғри йўлдаги халифаларига иқтидо қилиб, Китоб ва Суннатга ушбу уммат салафларининг тушунчасига мувофиқ эргашган ҳолда исломни жамийки ишларида гавдалантирадилар. Улар ушбу васатийлик остига дохил бўлишда одамларнинг энг ҳақлилари. Васатийлик маъноларининг ҳар бир маъноси ушбу умматда собитдир. Аҳли сунна вал жамоа эса ундан энг тўлиқ улуш ва энг олий насибага эга.
Салафий даъватининг асосларидан бири шуки, жиҳод хоҳ яхши ёки фожир бўлсин ҳукмдорлар билан қиёмат қойим бўлгунча бўлади. Шунинг учун уларнинг жонлари жиҳоднинг фазлини билганликлари боис жиҳодга интилади, қалблари Аллоҳ йўлидаги шаҳидликка шошилади.
Дарҳақиқат, аҳли сунна Аллоҳ йўлидаги жиҳодни қиёмат қойим бўлгунча яхши ёки фожир бўлсин мусулмонларнинг ҳукмдорлари билан машруъ эканини қайдлаб ўтади. Шу жумладан Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳнинг эътиқодида ворид бўлгани, шундай деди: “Жиҳод қиёмат кунигача бўлади. Золим ёки одил ҳукмдорнинг туғи остида сабр қилинади”. (Лалакаий “Шарҳ Усул Эътиқод Аҳли Сунна” (1/154)).
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ўз эътиқодида деди: “Ғазот ҳукмдорлар билан яхши ва фожир (бўлсин) қиёмат кунигача бўлиб, тарк этилмайди”. (Лалакаий “Шарҳ Усул Эътиқод Аҳли Сунна” (1/160)).
Асфаҳоний деди: “Жиҳод Аллоҳ азза ва жалла пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламни жўнатгандан бошлаб дажжол билан жанг қиладиган охирги гуруҳгача бўлади”.
Буни Алий ибн ал-Мадиний, Таҳовий, Барбаҳорий “Шарҳ Сунна”да, Ибн Қудома “Лумъатул Эътиқод”да, Ибн Таймия ва бошқалар қайд этиб ўтганидек. (Ибн Таймия “Мажмуъ Фатово” (28/260)).
Ана шу аҳли сунна вал жамоанинг жиҳод борасидаги манҳажи. Ушбу қайдлов Аллоҳ йўлидаги жиҳодни бекор қилиб, исломнинг чўққисини ботилга чиқарадиган рофиза ва хаворижларга хилоф ўлароқ келди. Рофизаларга келсак, улар: жиҳод то Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам оилаларидан розилик чиқмагунча бўлмайди, дедилар. Дарҳақиқат, “Фуруъ ал-Кофий”да Абу Абдуллоҳ Жаъфар ас-Содиқдан шундай дегани ворид бўлган: “Итоат қилиш фарз бўлган имомсиз жанг қилиш ўлакса, қон ва тўнғиз гўшти каби ҳаромдир”. Шу билан рофизалар ушбу сўзни айтувчи яҳудларга ўхшади: то Масиҳ Дажжол чиқиб, осмондан қилич тушмагунча жиҳод йўқ. (Ибн Таймия “Минҳож Сунна” (1/30)).
Хаворижларга келсак, улар золим ҳукмдорга қарши бош кўтариш вожиб эканига ижмоъ қиладилар. У билан қандай жиҳод қилсинлар? Балки улар ислом аҳлини қатл қилиб, бутпарастларни тек қўядилар.

Иккинчи бўлим

Жиҳод ҳақидаги мўътадил тушунча

Васатийлик шариатнинг барини ўз ичига оладиган собит, кўзга ташланадиган сифат. Хоҳ эътиқод ёки шариат жорий қилиш ёҳуд ибодат ёкида ҳукмда бўлсин. Ҳудди яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва жиҳодни ўз ичига олгани каби.
Ҳақиқий васатийлик тушунчаси бағри кенг шариат таълимотларининг барчасини моҳияти билан маҳкам ушлашликдир. Чунки ислом ўз таълимотлари ва шариати билан диний ва дунёвий ишларнинг барчасида ҳақиқий васатийликни тамсил этади.
Васатийлик асосининг зиёси остида жиҳод тушунчасини таҳрир қилишни истасак, батаҳқиқ, у собит исломий матнларда нафсга қарши жиҳод, сулук-(одоб-ахлоқ)даги жиҳод, даъватдаги жиҳод, яхшиликни қилишдаги жиҳодни назарда тутади. Ҳудди шаръий шарт ва меъёрларга мувофиқ тажовузни қайтариш учун жанг қилишни назарда тутгани каби.
Жиҳод тушунчасига назар ташловчи, бу ўринда исломнинг васатийлиги жиҳатида ҳаддан ошишни топади. Бу эса баъзиларни радикализм ва ушбу шиорни ҳунук кўрсатишга олиб борди. Натижада жиҳоднинг эътиборга молик шартлари рўёбга чиқмаган уруш майдонларида жиҳод байроғини кўтардилар.
Жиҳодни ҳунук кўрсатганларнинг биринчиси халифа Усмон розияллоҳу анҳуни қатл қилган ва у кишидан кейин Алий розияллоҳу анҳуни қатл қилган хаворижлар бўлди. Бироқ уларни зоҳирий кўринишнинг ижобийлиги, тақво билан безаниш ва ибодатда тиришиш оқламади. Шунинг учун саҳобалар –уларга Аллоҳнинг розилиги бўлсин- улардан эҳтиёт бўлишга чақирдилар.
Сўнг ушбу аср хаворижлари келиб, мусулмонларнинг ўлкаларида “жиҳод” қилиб, турар жойларни вайрон қилиб, мол-мулкка ўт қўйиб, қария, аёл ва гўдакларни ўлдирган кезлари жиҳод тушунчаси ва суратини янгидан ҳунук кўрсатдилар. Кўплаб одамлар уларнинг эҳтиросли маърузаларига алданди. Бир қанча ёшлар (бунга) аралашиб қолиб, ушбу хаворижий фикрни яхши иш қиляпмиз деган ўйда кўтариб олдилар.
Маълумки, жиҳод ўлдириш учун жорий қилинмаган. Қатл исломдаги ғоя эмас. Балки жиҳод фойдаларни рўёбга чиқариш ва зарарларни даф қилиш учун жорий қилинган. Ана шу васатийлик дини. Динда мажбурлаш йўқ. Ҳатто жиҳодда ҳам. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ йўлида жанг қилинглар. Аллоҳга куфр келтирганларга қарши урушинглар. Жанг қилинглар ва (ўлжаларга) хиёнат қилманглар, ғаддорлик қилманглар, қулоқ ва бурунни кесманглар ҳамда болаларни ўлдирманглар”. (Муслим (1731)).
mutaallim   01-06-2016, 11:53 AM
#2
Бешинчи мавзу

Жиҳоднинг шартлари

Қуйидагиларни ўз ичига олади:
1-Мукаллафлик.
2-Ҳур-(озод) бўлиш.
3-Қудрат.
4-Эркак бўлиш.
5-Ота-онанинг изни.
6-Ҳукмдорнинг изни.
1-Мукаллафлик:
Шаръий вожиботлар балоғатга етган, оқил кишига вожиб бўлади. Дарҳақиқат, жиҳодда мукаллафлик шартига хос далил келган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)ни Уҳуд куни у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуч келганда қайтардилар. У киши ўн тўрт ёшда эди. Унга ижозат бермадилар. Ҳандақ куни у кишига ўн беш яшар ҳолида дуч келганда у кишига ижозат бердилар.
Ибнул Қаййим деди: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишини кичик деб ҳисоблаганлари учун жангдан қайтардилар. Уни тоқати етади деб билган ёшга етганда эса у кишига ижозат бердилар”. (Ибнул Қаййим “Задул Маъад” (3/270)).
2- Ҳур-(озод) бўлиш:
Қул жанг аҳлидан эмас. Аллоҳ таоло деди: “Ожиз-нотавонларга, хасталарга ва (жиҳод учун) бергани ҳеч нарса топа олмаётган кишиларга — агар улар Аллоҳ ва Унинг пайғамбари учун холис бўлсалар, бирон хараж — гуноҳ йўқдир”. (Тавба: 91). Муҳаммад ибн Ийсо ибн Асбағ шундай деди: “Қулга келсак, жумҳур у жиҳодда фарз аҳлидан эмас ҳамда бу билан фақат ҳур-(озод) кишиларга хитоб қилинган деган қавлда. Чунки жиҳод ишида жон ва молга талофат етади. У эса шариат билан бундан чеклангандир”. (Муҳаммад ибн Ийсо ибн Асбағ “Ал-Инжад фий Абваб ал-Жиҳад” (108)).
3-Қудрат:
У эътиборга молик шарт. Хоҳ якка шахс жиҳоди ёки жамоавий жиҳодда бўлсин. Аллоҳ таоло деди: “Ожиз-нотавонларга, хасталарга ва (жиҳод учун) бергани ҳеч нарса топа олмаётган кишиларга — агар улар Аллоҳ ва Унинг пайғамбари учун холис бўлсалар, бирон хараж — гуноҳ йўқдир”. (Тавба: 91).
Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деди: “Кимки ҳукмдор ва жиҳод билан динни қойим қилишдан ожиз бўлса, бас, қалби билан холис туриш, умматга дуо қилиш, яхшиликка муҳаббат қилишдан иборат қодир бўлганини қилади. Қодир бўлганча яхшилик қилади. Ожиз бўлган нарсани ўзига юкламайди”. (Ибн Таймия “Ас-Сияса аш-Шаръия” (131)).
Шайх Муҳаммад ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ жиҳод ҳақида шундай деди: “Унда бир шарт бўлиши лозим: у ҳам бўлса мусулмонларда жанг қилишга қодир бўладиган куч-қудрат бўлишидир. Агар уларда қудрат бўлмаса, батаҳқиқ, жангга ўзларини аралаштириш ўзларини ҳалокатга ташлашликдир… Шунга кўра ушбу шартдан ўзга чора йўқ. Акс ҳолда бу улардан бошқа вожиботлар каби соқит бўлади”. (Муҳаммад Қаҳтоний жамлаган: “Фатава ал-Аимма фин Навазил ал-Мудлаҳимма”).
4-Эркак бўлиш:
Жиҳод вожиб бўлиш шартларидан бири эркакликдир. Аллоҳ таоло деди: “Қачон: «Аллоҳга иймон келтирингиз ва Унинг пайғамбари билан бирга жиҳод қилингиз», деган бирон сура нозил қилинса, улардан бой-бадавлат бўлган кимсалар сиздан (қолиш учун) изн сўрайдилар ва «Бизни қўйгин, анави қолгувчи (маъзур, узрли кишилар) билан бирга бўлайлик», дейдилар. Улар хотин-халаж билан қолишга рози бўлдилар. Диллари муҳрлаб қўйилди. Бас, энди улар (жиҳодга чиқишда бўладиган яхшиликни) англамайдилар”. (Тавба: 86-87).
Ҳофиз Муҳаммад ал-Куржий раҳимаҳуллоҳ ушбу оятнинг фойдаларида шундай деди (360 ҳ вафоти): “Бу ерда гарчи тоқатлари етса-да аёлларга жиҳод йўқ эканига далил бор. Чунки У жалла жалалуҳу (жиҳоддан) ортда қолганларни биринчи ва иккинчи оятда икки марта зикр қилди. Ва уларни (жиҳодга) чиқармади. Балки ундан зиммасида жиҳод қилиш йўқ бўлган (хотин-халаж)ларга (жиҳоддан) ортда қолишда ўхшаш бўлганларни чиқарди”. (Ҳофиз Муҳаммад ал-Куржий “Нукат ал-Қуръан ад-Дааллаҳ аълал Баян” (1/566)).
5-Ота-онанинг изни:
Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят: “Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига жиҳод қилиш учун у кишидан изн сўраб келди. Шунда: “Ота-онанг тирикми?”, дедилар. У: ҳа, деди. У киши: “У иккилари борасида жиҳод қил”, дедилар”. (Бухорий (2842)).
Яъни, иккиларининг розилигини олишда нафсга қарши жиҳод қил. (Ибн Ҳажар “Фатҳул Борий” (6/140)). Дарҳақиқат, Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ шундай баён қилдилар: “Ушбу киши тоат амаллари орасидан унга амал қилиш учун энг афзали ҳақида тафсилот сўради. Чунки у жиҳоднинг фазлини эшитиб, унга шошилганча келди. Сўнг унга изн сўрамагунча қаноат ҳосил қилмади. Натижада унинг ҳаққида ундан (жиҳоддан) афзалига йўллаб қўйилди”. (Юқоридаги манба (6/140)). У киши соллаллаҳу алайҳи ва салламнинг: “У иккилари борасида жиҳод қил”, қавллари ҳақида Ҳофиз Ибн Ҳажар яна шундай деди: “Яъни, агар ота-онанг бўлса, бас, уларга эзгулик ва яхшилик қилишда бор кучингни сарфла. Батаҳқиқ, бу, жиҳод ўрнини босади”. (Ибн Ҳажар “Фатҳул Борий” (10/403)).
6-Ҳукмдорнинг изни
Дарҳақиқат, ҳурматли шайх Солиҳ ал-Фавзонга ҳукмдорнинг изнисиз жанг қилиш ҳукми ҳақида савол йўлланди. Шундай дедилар: “Модомики мужоҳидларнинг шаръий ҳукмдори бўлмас экан жоиз бўлмайди. Чунки бу мусулмонларга кутилаётган фойдадан кўпроқ ёмонлик ва зарар олиб келади. Исломда фақат ҳукмдор билан жиҳод қилинади. Бу қоидадир. Ҳамда бу ҳукмдор таъйин қилишнинг заруратига далолат қилади”. (Муҳаммад Қаҳтоний “Фатава ал-Аимма фин Навазил ал-Мудлаҳимма (391)).

Олтинчи мавзу

Жиҳоднинг шаръий қоидаларида исломнинг васатийлиги

Биринчи бўлим: кофирларга қарши жанг қилишда адолат асосини татбиқ қилиш.
Иккинчи бўлим: жанг кайфиятининг бош асосларидаги васатийлик.
Учинчи бўлим: фойда ва зарарларга эътибор қаратиш васатийликдандир.

Биринчи бўлим

Кофирларга қарши жанг қилишда адолат асосини татбиқ қилиш

Аллоҳ азза ва жалла ушбу уммат учун рози бўлган ва у билан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни жўнатган ислом дини – вафо, адолат ва ростгўйлик динидир.
Аллоҳ таоло деди: “Эй мўминлар, Аллоҳнинг Ўзи учун ҳақ йўлни тутгувчи, адолат билан шаҳодат гувоҳлик бергувчи бўлингиз! Бирон қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка тортмасин! Адолат қилингиз! Шу тақвога яқинроқдир. Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир”. (Моида: 8).
Ислом дини фазилатли хулқ ва адолатли одобларга буюрганидек, батаҳқиқ, у ғаддорлик, хиёнат ва ёлғонга қарши курашади. Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш энг улкан ғаддорликдандир.
Исломда қоннинг улкан ҳурмати ва мустаҳкам қўрғони бўлиб, у қуръоний ҳужжатлар, набавий ҳадислар, шаръий мақсадлар ва имомларнинг ижмоъси билан зоҳир бўлади. Бирор кишига ўз динини хавфга қўйиши, Аллоҳ ҳаром қилган қонни ноҳақ тўкиши жоиз эмас.
Аллоҳ таоло деди: “Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гунохлардан биронтасини) қилса уқубатга дучор бўлур”. (Фурқон: 68).
Ислом беш заруратни сақлаш учун келди. Улар: дин, жон, ақл, номус ва мол. Ушбу заруратларга тажовуз қилган кимсанинг ҳаққида жиддий ҳад-(жазо)ларни таъйин қилди. Хоҳ бу заруратлар мусулмонларники ёки (аҳд тузган ёҳуд омонлик сўраган ёкида зиммий) кофирларники бўлсин. Ислом бу тур кофирларнинг қон, мол ва номусларига омонлик беришни ўз кафолатига олади. Ким уларга тажовуз қилса, дарҳақиқат, исломга хиёнат қилибди ва жиловлаб қўювчи жазога лойиқ бўлибди.
Адолат мусулмонларга нисбатан ва кофирларга нисбатан ҳам вожибдир. Ҳатто битим тузган ёки омонлик сўраган ёҳуд аҳли зимма бўлмасалар-да. Аллоҳ таоло деди: “(Сизларни Каъбадан тўсганлари сабабли) бирон қавмни ёмон кўришингиз ҳаддингиздан ошишингизга тортмасин!”. (Моида: 2). Адолат инсоний алоқаларнинг ҳар бирида Қуръон ҳужжатлари ва саҳиҳ набавий суннат баён қилган кўзга яққол ташланадиган сифат саналади. Адолат душманнинг ҳаққи. Ҳудди дўстнинг ҳаққи бўлгани каби. Зулм қилишларига қарамай мусулмонлар ўртасида адоват кўтарилиши тўғри бўлмайди. Балки душманларга нисбатан адолат қилиш тақвога яқинроқдир.
Бу эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган ушбу тўғри диннинг васатийлиги ва адолатига далил.
Исломдаги васатийлик хусусиятининг аҳамиятини идрок қилганимизда, васатийлик исломдан ажралиб чиқиш деб тушунмаймиз. Васатийлик мўътадилликдир: “Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар!”. (Анъом: 153).
Адолат асосини олишлик Аллоҳ йўлидаги жиҳодни бекор қилишимизни англатмайди: “Бас, агар ўзлари уруш бошласалар, у ҳолда уларни ўлдиринглар! Кофирларнинг жазоси шундай бўлади”. (Бақара: 191).

Иккинчи бўлим

Жанг кайфиятининг бош асосларидаги васатийлик

Ислом вафо қилиш дини. Одамларни ўлдириш учун келмаган. Балки одамларни яхшиликка даъват қилиш учун келган. Жангга келсак, у ҳожат тушганда қўлланадиган муолажа. Бироқ асос, Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига ҳикмат, гўзал мавъиза ва энг чиройли суратда мужодала қилиш билан даъват қилишдир. Сўнг мусулмонлар кофирларга қарши жанг қилиши улкан ҳукмларни ўз ичига олади. Бу эса ушбу тўғри диннинг васатийлиги ҳамда ислом ҳатто кофирларга нисбатан ҳам адолат ва раҳмат дини эканига далолат қиладиганлар жумласидандир. Жанг кайфиятининг бош асосларидан қуйидагилар:
1-Тажовуз қилмаслик ҳамда аёл, гўдак ва қарияларни ўлдиришдан қайтарув:
Кофирларга ноҳақ тажовуз қилиш жоиз эмас. Кофир ва мушриклар исломга даъват қилинишларидан олдин жанг қилинмаслиги лозим. Ибн Қудома “Муғний”да шундай деди: “Кимга даъват етмаган бўлса, жангдан олдин даъват қилинади. Даъватдан олдин улар билан жанг қилиш жоиз эмас”. (Ибн Қудома “Муғний” (8/314)).
Жангда уларнинг раъй-(фикри) бўлмаган аёл, гўдак ва қарияларни ўлдириш қайтарилган тажовуз остига дохилдир. Аллоҳ таоло деди: “Сизларга қарши урушувчилар билан Аллоҳ йўлида жанг қилингиз ва тажовузкор бўлмангиз! Шубҳасиз, Аллоҳ тажовузкорларни севмайди”. (Бақара: 190). Ҳофиз Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу оят тафсирида шундай деди: “Яъни, Аллоҳ йўлида жанг қилинглар ва бу борада тажовуз қилманглар. Бунинг остига қулоқ ва бурун кесиш, (ўлжаларга) хиёнат қилиш ҳамда ўз раъйларига эга бўлмаган ва улар орасида жангга кирмаган аёл, гўдак, қария ва роҳибларни ўлдиришдан иборат қайтарилган ишларга қўл уриш ҳам киради”. (Ибн Касир “Тафсир ал-Қуръан ал-Азим” (1/528)).
2-Жангдан олдин исломга даъват қилиш:
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кичик гуруҳ ёки қўшинга амир таъйин қилсалар унга хусусан ўзининг ҳаққида Аллоҳдан тақво қилишга ҳамда ўзи билан бирга бўлган мусулмонларга яхшилик қилишига васият қилардилар. Унга: “Мушриклардан иборат душманинга йўлиқсанг уларни уч иш ёки хислатдан бирига даъват қил. Қай бирида сенга ижобат қилсалар, бас, улардан қабул қил ва улардан қўлинги тий. Уларни исломга даъват қил. Агар сенга ижобат қилсалар, бас, улардан қабул қил ва улардан қўлингни тий”.
3-Жанг ва қаршилик кўрсатадиганлардан ўзга фуқароларни ўлдиришнинг ҳаром экани:
Дарҳақиқат, ислом улкан ҳарбий дастурни ўрнатди. Унда ҳурматлар поймол қилинмаслигига риоя қилди. Ҳамда унда адолатга буюрди. Агар ушбу дин душманлари ана шу исломий ҳарбий дастурга назар ташласалар, албатта, бу динни инсон тузмаганини билардилар.
Шунинг учун ислом аҳд-(битим) тузган кофирларни ўлдиришни ҳаром қилди. Чунки улар Аллоҳнинг ҳимояси ва мусулмонларнинг ҳимоясига эга. Ким уларни ўлдирса, дарҳақиқат, Аллоҳнинг ҳимояси ва мусулмонларнинг ҳимоясига хиёнат ва ғаддорлик қилибди. Аҳд-(битим) тузувчи жизя тўлайдиган зиммийни ҳам ўз ичига олади. Мусулмонларнинг юртига уларнинг омонлик беришлари билан кирадиган мустаъмин-(омонлик сўровчи кофир)ни ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, бизлар билан улар ўртасида аҳд-(битим) бўлганларни ўз ичига олади. Гарчи улар ўз юртларида бўлсалар-да. Агар мусулмонлар кофирлар билан аҳд тузса, батаҳқиқ, мусулмонларга кофирларга нисбатан вафо қилишлари вожиб бўлади. Хоҳ мусулмонларнинг юртида ёки кофирларнинг юртида бўлсинлар баробардир.
Аҳдга вафо қилиш вожиб. Аллоҳ таоло деди: “Аҳдга вафо қилинглар. Зеро, аҳд-паймон (Қиёмат куни) масъул бўлинадиган ишдир”. (Исро: 34).

Учинчи бўлим

Фойда ва зарарларга эътибор қаратиш

Ислом шариатини унинг мақсадларига далолат қилувчи манба ва йўлларидан ўрганиб чиқувчига очиқ-ойдин маълум бўладики, шариат фойдаларни эътиборга олиш ҳамда уммат низомини сақлаш асосига қурилган. Бу эса исломнинг васатийлиги ва адолатига далил. Салоҳиятга буюриш ва бузғунчиликдан қайтариш Қуръон ва Суннатда кўп ворид бўлган. Аллоҳ таоло деди: “Ҳамда ер (пайғамбарлар юбориш билан) ўнглаб қўйилганидан кейин, унда (кофирлик билан) бузғунчилик қилиб юрманглар”. (Аъроф: 85). Агар фойда ва зарарлар тўқнаш келса ҳамда фойдани ҳосил қилиш ва зарарни даф қилиш имкони бўлса, бас, у талаб қилингандир. Агар фойдани бирор зарарга қўл уриш билан ҳосил қилиш имкони бўлса, бу ҳолатда унинг рожиҳ ва ғолибига қаралади.
Исломдаги жиҳод, жиҳоддан мақсад қилинган фойдани рўёбга чиқариши вожиб бўлади. У, дин ғолиб бўлиши, кофирларнинг ёмонлигини тўхтатиш ҳамда заиф-(бечора)ларни мудофаа қилиш фойдасидир.
Аллоҳ таоло деди: “Бас (эй Муҳаммад), Аллоҳ йўлида жанг қилинг. Зотан, сиз фақат ўзингиз учун жавобгарсиз. (Демак, ёлғиз қолсангиз ҳам жанг қилинг) ва мўминларни ҳам тарғиб қилинг! Шояд Аллоҳ кофир бўлган кимсаларнинг шиддатини даф қилса…”. (Нисо: 84).
Агар жиҳод унинг учун жорий қилинган фойдани ҳаргиз рўёбга чиқармайди деган ўй ғолиб келса, бу, жанг тўсиқларидан бир тўсиқ бўлади.
Маълумки, жиҳод айни ўзи дея жорий қилинмаган. Ҳамда унда қон тўкиш ва одам ўлдириш бўлгани боис талаб қилинмаган. Балки у ўзгаси учун, фойдани ёки динга ёрдам бериш ва фитнани йўқ қилишдан иборат шаръий фойдаларни рўёбга чиқариш учун жорий қилинган.
Ибн Дақиқ ал-Иъйд айтади: “Асос жонларга талофат етказмасликдир. Гарчи кофир, бузғунчи бўлса-да. Балки фойда учун мубоҳ қилинди”.
Демак… Фойдаларни ўлчаш, жиҳод ва унинг амалиётлари масалаларида таржиҳ қилиш сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан тажриба, билим ва маърифат эгаларидан содир бўлиши лозим.
Ҳукмдор, қўмондон ва жанг жабҳаси ва марказларидаги тажриба эгалари фойда ва зарарлар нуқтаи назаридан жангга оид ишларнинг ўлчамларини ўлчашда авлороқдирлар.

Еттинчи мавзу

Жиҳод ҳақидаги нотўғри тушунчаларни тўғирлаш

Аллоҳ йўлидаги жиҳод одамларни Раббиларига ибодат қилдириш учун жорий қилинган. Аллоҳ таборака ва таоло айтади: “То (дунёда) бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар…”. (Анфол: 39). Ана шу, жиҳоднинг энг олий мақсади. Агар жиҳоднинг ўзи динда фитна пайдо қилувчи, одамларни Раббиларига ибодат қилдиришдан тўсиқ, одамларни ҳақдан қайтариш ҳамда ёшларни пок даъват самарасидан қўрқитувга айланса, жиҳод бу билан энг олий мақсадини рўёбга чиқармабди.
Шунинг учун ислом аҳли исломни жиҳод фарзидаги мақсади ёки ғоясидан оғишиб кетишидан сақлайдиган икки катта тўсиқни қўйди. У ҳам бўлса диннинг бари Аллоҳ учун бўлиши ва у Аллоҳ йўлида бўлиши.
Шунинг учун мўл-кўл шаръий илм, воқеъликни билиш ҳамда чуқур фаҳм, буларнинг баридан беҳожатлик йўқ. Ушбу бобга кирганлардан баъзилар уларга муҳтож бўлади. Чунки биз уларни жиҳодга бўлган эҳтирос эгаллаган айримлар, дарҳақиқат, бу борада ҳаддан ошаётганлари, ўзларига тоқатлари етмайдиган нарсаларни юклаганларини кўряпмиз. Урушларининг натижаси Аллоҳгина биладиган зарар ва улкан мусибатлар бўлди. Агар ўшалар қўл урган ишларининг натижаси ҳақида фикрлаб кўрганларида, албатта, Аллоҳ азза ва жалла нафсга тоқатидан ташқари нарсани таклиф қилмаслигини билардилар. Ва яна албатта Аллоҳ азза ва жалла уларга динда ҳараж-(танглик) қилмагани, Аллоҳ азза ва жалла уларга енгиллик хоҳлаши ва уларга қийинчилик истамаслигини билган бўлардилар. Бу эса ислом динининг васатийлиги ҳамда ушбу ишни ҳар бир жанг ва ҳар бир ҳолатда эътибордан қочирмаслик лозимлигига далилдир.
Ибн Таймия “Фатово”да шундай дейди: “Дарҳақиқат, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларидан кейин ҳукмдорларнинг зулм ва зўравонликларини хабар бердилар ва уларга қарши курашишдан қайтардилар. Чунки бунга қудрат етмайди. Зеро унинг зарари фойдасидан улканроқ. Ҳудди мусулмонлар исломнинг аввалида жангдан қайтарилганлари каби. Аллоҳ таоло деди: “(Эй Муҳаммад), мана бу кимсаларни кўрмадингизмики, уларга (илгари Маккада турган пайтларида кофирларга қарши жанг қилишга талабгор бўлганларида) «Ўзингизни босинг …», дейилган эди”. (Нисо: 77). Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобалари мушрик ва мунофиқларнинг озорига сабр қилишга маъмур эдилар”. (Ибн Таймия “Фатово” (4/442)).
Жиҳод ҳақидаги ушбу хато тушунчалар ичида қуйидагилар:
1-Жиҳод номи билан портлатиш ва суиқасдлар фитнаси:
Дарҳақиқат, ушбу фикр ана шу фикрларни тадқиқ қилиш ва бу сўзларни даф қилиш учун етарли қаршилиги йўқ бўлган айрим ёшларда кенг тарқалди. Портлатиш ва суиқасд муаммоси жиҳод номи билан портлатувчи ўқ-дори ҳамда ҳозирги асрда катта таъсир ва хавфли оқибатларга эга замонавий қирувчи қуролларни фойдаланишда юз берди. Пок жонларни ўлдириш, мол-мулкни вайрон қилиш, фойдалар ва умумий иншоотларни барбод қилиш, хоҳ сайёҳ ёки мутахассис ёҳуд ишчи ва улардан бошқа бўлсин ҳукмдор томонидан омонлик битими билан ислом юртларига омонлик сўраб (кирган) ғайри мусулмонлардан бир қанчасини ўлдиришдан иборат катта зарарларга сабаб бўлди. Бу, Аллоҳ азза ва жалланинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатидан жоҳил қолиш, салаф манҳажини лозим тутмаслик, уламоларни бадном қилиш ва уларнинг обрўсини тўкиш, айрим ёшларда шаҳидликка нойил бўлиш учун эҳтирос ва ҳиссиёт, жиҳод ва шаҳидлик фазилати ҳадисларини бошқа ўринга қўйишнинг натижасидир.
Дарҳақиқат, ҳурматли шайх Солиҳ ал-Фавзон портлатиш ва суиқасдларни Аллоҳ йўлидаги жиҳод бобидан деб айтадиган кимса ҳақидаги саволга шундай жавоб берди:
“Бу, Аллоҳ ва унинг динига бўҳтон. Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз. Суиқасд, портлатиш ва ҳукмдорларга қарши қўзғалон-(исён) қилиш, бунинг бари исломдан эмас. Балки у мусулмонлар учун ёмонлик ва хатарга сабаб бўлади. Ҳудди асримиздаги воқеъликдан маълум бўлганидек”. (Солиҳ ал-Фавзон “Ал-Ижабат ал-Муҳимма фил Машакил ал-Мудлаҳимма” (324)).
2-Жиҳод номи билан такфир фитнаси:
Ушбу умматда юз берган биринчи низо, у такфир борасидаги низодир. (Диндан) чиққан хаворижлар машҳур таҳким (ўртада икки кишини ҳакам қилиш) ҳодисасидан кейин ва Сиффийн (воқеаси)дан бошлаб Алий розияллоҳу анҳуни такфир қилди-(кофир дея ҳукм қилди). Ушбу умматда ихтилоф ва фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш бошланди. Бугунги кунгача иймон ва куфр ҳақиқати ва унга тобе ўлароқ такфир ҳақидаги сўз атрофида ихтилоф қойимдир. Балки оғишиш дарҳақиқат, айни феълни тўхтовсиз қайтарилишига назар ташлаган ҳолда кунлар ўтиши билан зиёда бўлди.
Такфирчи, террорист ва уларнинг фикрларидан таъсирланганларнинг таълиф этган китобларида такрор қайтарадиган ва интернет саҳифаларида тарқатадиган шубҳалари бор эканини кўрамиз. Натижада ҳаддан ошган диний эҳтирос эгаларидан иборат кўпчиликнинг зеҳниятига шак-шубҳа киргаздилар. Ҳудди ҳукмдорларга қарши бош кўтариш, уларни Аллоҳ томонидан бирор очиқ ҳужжат ва далилсиз такфир қилиш чақириқларини қабул қилганлари каби. Натижада ислоҳ қилиш учун жиҳод номи остида портлатиш ва бошқасидан иборат шармандали ишларни амалга оширдилар. Бу эса ботилнинг энг ботилидан. Аллоҳ таборака ва таоло айтади: “Уларга: «Ер юзида бузғунчилик қилманглар», дейилса, «Биз ислоҳ қилувчилармиз», дейдилар. Огоҳ бўлингизким, улар албатта бузғунчилардир, лекин ўзлари буни сезмайдилар”. (Бақара: 11-12).
Дарҳақиқат, Кибор Уламолар Ҳайъатининг (2/4/1419 ҳ) тарихдан бошлаб Тоифда бўлиб ўтган қирқ тўққизинчи даврасидаги мажлисида исломий ва бошқа юртларда юз бераётган такфир ва террор ҳамда қон тўкиш ва биноларни вайрон қилишдан иборат унинг ортидан келиб чиқаётган ишлар, ушбу иш ва унинг ортидан юз бераётган пок жонларни ўлдириш, мол-мулкка талофат етказишнинг хатарига назар ташлаган ҳолда баёнот берди. Дарҳақиқат, мажлис қуйидагилар билан бунинг ҳукмини ёритиб берадиган баёнот чиқарди:
Биринчи: такфир шаръий ҳукм бўлиб, у Аллоҳ ва Расулига қайтарилади. Такфирда шошилишнинг улкан хатари бор.
Иккинчи: ислом дарҳақиқат, мусулмонларнинг мол, обрў ва таналарини сақлайди. Уларни топташни ҳаром қилди ва бунинг учун қаттиқ жазолар қўйди.
Учинчи: мажлис такфир ҳукми ва унинг ортидан келадиган ёмонлик ва гуноҳларни баён қилишда оламга шуни эълон қиладики, ислом бу хато эътиқоддан пок-(безор), баъзи юртлардан юз бераётган ишлар жиноий иш ва ислом ундан пок.
Васатийликнинг аслий таркибий қисмларидан бири, ислом доирасига кирганлардан бирор кишини модомики очиқ-ойдин куфрни қилмаган ёки улардан билимсизлик, таъвил, хато ва мажбурлашликсиз куфрга олиб борувчи ёки бидъат содир бўлмаган экан, муайян шахсларни куфр ва бидъатда айблашдан йироқ бўлишликдир. Бу, ҳақни баён қилмаслик ёки манбаси қандай бўлишидан қатъий назар хатога гўзал услуб билан раддия бермасликни назарда тутмайди.
Демак… жиҳод ҳақидаги хато ва ғалат тушунчалар дарҳақиқат, бир неча ададда ҳамда ислом душманлари ва ушбу тўғри диндан оғганларнинг турли экани сабабли турли-туман бўлди. Ҳудди баъзи мусулмонлар йўлдан адашиб, динни маҳкам ушлаб, унда ҳаддан ошганлари каби. Ушбу диннинг васатийлигини маҳкам ушламаганлари ҳамда солиҳ салафларнинг йўл ва манҳажидан холий бўлганларида қатлни кенг ёйган, ноҳақ тарзда қон тўккан залолат ва оғишган фирқалар кўз ўнгимизда зоҳир бўлди. Бунинг муқобилида эса ислом душманлари ва мунофиқларни ислом миллати ва уммати душманларининг фойдасига хизмат қиладиган турли ва маккор услублар билан мусулмонларни жиҳод тушунчасидаги шаръий ҳақиқатдан узоқлаштириш йўлида бир қанча йўлларни сарф этаётганларни кўряпмиз.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.