Создать ответ 
 
Рейтинг темы:
  • Голосов: 0 - Средняя оценка: 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Намозда имомнинг таҳорати синиши
07-19-2015, 17:12
Сообщение: #1
Намозда имомнинг таҳорати синиши
Намоз асносида имомнинг таҳорати синди ...

Савол: Намоз асносида имомнинг таҳорати синса, намозни охирига етказадиган бирон кишини олдинга ўтказадими ёки ҳамманинг намози бузилиб, имом намозни бошқа ўқишга буюрадими?
Жавоб: Тўғриси, имомнинг жамоат билан бирга намозни тугаллайдиган бирон кишини ўрнига ўтказиши машруъдир. Чунки, Умар разияллоҳу анҳу ҳанжар урилган пайтида ўрнига Абдурраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳуни ўтказган ва у жамоат билан (келган жойидан) бамдод намозини охиригача ўқиган эди. Агар имом ўрнига бирон кишини ўтказмаса, унинг орқасидаги одамлардан бири олдинга ўтиб жамоат билан намозни охирига етказаверади. Агар намозни яна қайта бошидан ўқисалар, зарари йўқ. Чунки, бу масалада илм аҳллари ўртасида ихтилоф бор. Бироқ қавлларнинг қувватлиси – имом, юқорида Умар разияллоҳ қилганини айтиб ўтганимиздек, ўрнига намозни тугаллайдиган бир кишини ўтказишидир. Ҳа, бошидан қайта ўқисалар ҳам зиёни йўқ. Тавфиқ Аллоҳнинг қўлидадир.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Манбаъ: «Турли фатво ва мақолалар девони», 12/138.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
Создать ответ 


Похожие темы
Тема: Автор Ответов: Просмотров: Посл. сообщение
Question Мазҳабга эргашувчилар менга намозда иқтидо қилишмайди WilliamHic 1 215 02-02-2019 19:19
Посл. сообщение: Дилмурод Абу Муҳаммад
  Намозда қироатда хато қилган имомга иқтидо қилиш muhojir 6 10,003 11-24-2017 23:44
Посл. сообщение: Дилмурод Абу Муҳаммад
  Фожир ёки бидъатчи имомнинг ортидан намоз ўқиш Admin 6 10,564 07-19-2017 20:45
Посл. сообщение: Муслим
  Имомга намозда эргашиш Admin 14 22,436 09-23-2015 18:36
Посл. сообщение: rinat80_09
  Намозда сафни тўлдириш ҳукми Admin 2 5,992 11-05-2014 22:58
Посл. сообщение: rinat80_09



Пользователи просматривают эту тему: 1 Гость(ей)
Обратная связьTavhid.comВернуться к началуВернуться к содержимомуMobile VersionСписок RSS