rinat80_09   10-16-2010, 12:43 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

акида масаласида куйидагиларни тушунтириб кетсангизлар Аллох розилиги учун?

шийъа, сунний деганларни тушунтириб кетсангизлар!!
Муслим   10-17-2010, 02:51 PM
#2
(10-16-2010, 12:43 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

акида масаласида куйидагиларни тушунтириб кетсангизлар Аллох розилиги учун?

шийъа, сунний деганларни тушунтириб кетсангизлар!!

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Шиъа-Рофизийлар – бу шиъа-имомийларнинг бир тоифасидир. Улар фақатгина Али ибн Абу Толиб авлодидан ўн икки имомни тан олишади. Алини саҳобаларнинг афзали деб ҳисоблашади. Кўпчилик саҳобаларни мунофиқ деб ҳисоблашади, улар гўё Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг Қуръонни ўзгартирган эканлар. Шунингдек Оишани зинода айблайдилар. Имом Моликдан ушбу сўзлари ривоят қилинади: «Абу Бакрни ҳақорат қилганга дарра уриш керак, Оишани ҳақорат қилганни эса қатл қилиш керак!» Ундан сўрашди: «Нима учун?» У зот жавоб бердилар: «Чунки Оишани зинода айблаган Қуръонни инкор қилибди. Ваҳоланки Аллоҳ айтади: «Уни эшитган пайтингизда: «Бу (миш-мишни) сўзлаш биз учун жоиз эмасдир. Эй пок Парвардигор, бу улуғ бўҳтон-ку!» десангизлар бўлмасмиди?! Агар мўмин бўлсангизлар, ҳаргиз унга ўхшаган нарсаларга қайтмасликларингизни Аллоҳ сизларга панд-насиҳат қилур» (Нур: 16-17)» («ас-Саримул-маслул» 565).
Рофизаларнинг яна бир жирканч ҳислати борки, улар одамлардан асл эътиқодларини яширишни жоиз санашади. Афсуски, бугунги кунда бу ҳислат кўпгина мусулмонларда бор. Бир куни бир эътиқодда эканларини эълон қилсалар, бошқа кунда бошқасини. Охирида эса асл эътиқодларини маълум манфаат учун яширганларини эълон қиладилар.
Имом Шофиъий рофизалар ҳақида айтадилар: «Мен ҳеч қачон бидъат аҳли орасида шиъа-рофизалардан кўра ёлғончироғини кўрмадим» («Минҳажус-Сунна» 1/39).

"Сунний" деган атама "Аҳли-сунна вал жамоа" атамасига синонимдир. Яъни суннат ва жамоатни маҳкам ушлагувчиларни бошқача қилиб "сунний"лар ҳам деб аталади.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
abu Huzayfa   01-29-2011, 12:51 AM
#3
assalamu alaykum ua rahmatullah! shiyalarni kofir deyishlik joizmi, yoki adashganlar degan maqulmi? salaflarni fatvolarini keltirsangiz, barak Allahu fikum!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Муслим   06-15-2011, 07:29 PM
#4
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Саудия Арабистони доимий фатво қўмитаси уламолари ҳам шиаларни кофир деб ҳисоблашади. Буни мана бу фатволаридан билса бўлади:

Шиаларга уйланиш

Савол: Рофизаларга уйланишнинг ҳукми нима? Агар уйланилган бўлса энди нима қилиш керак?
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2165-2):
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Суннийнинг рофиза аёлларга уйланиши жоиз эмас. Агар уйланилган бўлса никоҳни бекор қилинади. Чунки уларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хонадонига (сиғиниш маъносида) дуо қилишлари ва улардан ёрдам сўрашлари маълумдир. Бу эса ширкдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён


Шиа аёлга уйландим ...

Савол: Хотиним шиалардандир. Мен бундан ўн саккиз йил илгари Баҳрайнда ўша ерлик қозидан сўраганимдан ва у рухсат берганидан кейин, унга уйланганман. Бизни унинг ўзи никоҳ қилган ва никоҳ қоғози ҳам мана бу. Турмушимиздан фарзандлар туғилди. Биз энг бахтиёр онларимизни яшар эканмиз, икки йил аввал Аҳсодаги маҳалламизга шиа одамлар қўшни бўлиб келдилар-да, унинг фикрини заҳарлаб, унга Нажаф шаҳрини зиёрат қилиш лозимлигини айтдилар. Менинг йўқлигимдан фойдаланиб, хотиним ўғилларимдан бири билан ўша машъум зиёратга кетибди. (Айтингчи), мен уни фарзандларимга боқиши учун уйга қайтаришим жоизми ёки йўқми? Хусусан, мен ҳозир унинг хонадонимда бўлишига жуда ҳам муҳтожман!
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2706):
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар бу хотин сиз уйланган пайтингизда шиалар тоифасидан эмас, аҳли суннат ва жамоатдан бўлган бўлса ва ўтган йиллар давомида шундайлигича қолган бўлса, ҳатто бунинг оқибатида фарзандлар туғилган бўлса, кейин содир бўлан ҳодиса хотинингизнинг жоҳиллиги сабабли рўй берган бўлса, унинг тавба қилиб, истиғфор айтиши фарздир. Агар хотинингиз аҳли суннат ва жамоат мазҳабидан шиа мазҳабига қайтган бўлса, у билан ҳаётингизни давом эттиришингиз жоиз эмас.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён


Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Ali   09-26-2011, 10:23 AM
#5
Assalomu Alaykum wa rahmatulloh shialar umuman olganda ham shu hukm ichiga kiradimi yo faqat rofizalarmi?
Муслим   09-26-2011, 12:43 PM
#6
(09-26-2011, 10:23 AM)Ali Wrote: Assalomu Alaykum wa rahmatulloh
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(09-26-2011, 10:23 AM)Ali Wrote: shialar umuman olganda ham shu hukm ichiga kiradimi yo faqat rofizalarmi?
Уларнинг барчаси адашган ҳисобланса-да, барча шиалар бу ҳукм остига кирмайдилар. Уламолар куфр ва ширклари сабабидан шиа-рофизаларни такфир қилганлар, яъни кофир деган ҳукм чиқарганлар.
Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Шиаларда кўп гуруҳлари бор ва ҳар бир гуруҳда ўзининг бидъати бор. Аммо уларнинг энг ёмони – бу рофизий ҳумейнийчилардир. Бу улар орасида аҳли байтга дуо қилиш каби катта ширк борлиги сабабидандир» (Қаранг: «Фатава Ибн Боз» 4/439).
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Дарҳақиқат шиаларда кўпгина оқимлари бор. Бу ҳақида Саффароний ўзининг ақидасига қилган шарҳида зикр қилишича, уларнинг сони 22 гуруҳгача боради. Шу сабабдан улар борасидаги ҳукм фарқли бўлади ва (бу ҳукм) уларнинг Суннатдан (қанчалик) узоқлашганларига боғлиқ бўлади. Қанчалик улар Суннатдан узоқлашсалар, шунчалик залолатга яқин бўладилар». Шундан сўнг рофизийларнинг бидъатларини изоҳлашга киришдилар (Қаранг: «Фатава Ибн Усаймин» 3/52).
Шайх Ибн Жибрийн раҳимаҳуллоҳ «Луълуъ ал-макнун»да айтадилар: «Рофизийлар шубҳасиз кофирлардир. Кимки уларнинг куфрида шубҳа қилса, уларга раддия берилган китобларни ўқиб чиқсин».
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Admin   03-29-2012, 08:38 PM
#7
Мусулмонлар ушбу адашган жоҳил оқимдан кўра ёлғончироқ, зарарлироқ ва Исломга қарши кофирларга ёрдам беришга мойилроқ ҳеч кимни билмайдилар. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Улар Ислом аҳлини ўлдирадилар ва бут аҳлини ўз ҳолига қолдирадилар» (Бухорий «ас-Саҳиҳ» (7432) ва Муслим (2/741,742)) деб айтган исёнчи хаворижларданда зарарлироқдирлар.
Улар яҳудий, насроний ва мушрикларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳли байтлари ва мўминлар жамоасига қарши ёрдам берадилар. Улар мушрик, Ислом душманларига Боғдод ва бошқа шаҳарларда қилган ишларида ёрдам беришди.
Quote:Бу ерда мўғуллар назарда тутилмоқда. Улар илк бора 658 ҳижрий санада Шом ерига бостириб кирдилар. Улар аввалда барча одамларга омонлик эълон қилиб, сўнг хоинона равишда юз минг ёки ундан кўпроқ сондаги мусулмонларнинг болаларини асирга олишди. Катта миқдордаги халқни ўлдиришди ва қул қилиб олишди. Масжид ва бошқа ерларда, хусусан Масжид ал-Ақсо ва уммавийлар жомеъ масжидида муслима аёлларни хўрлашди, мазаҳ қилишди. Улар масжидларни вайрон қилишди. Барча мунофиқ ва сохталик қилиб юрган худосизлар, шунингдек рофизий, жаҳмий ва иттиҳодийлардан ташкил топган ашаддий бидъат аҳллари уларга эргашишди. Улар мўғул ҳукмдори Чингизхонни кўтар-кўтар қилиб, уни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бир мартабага қўйишди. У вақтда Чингизхон кофир-мушрик ва қутурган бутпараст эди. Мўғуллар уни Аллоҳнинг ўғли ва қуёш унинг онасини қорнида олиб юрган деб ҳисоблашар эди. Улар ейишса ёки ичишса, бу учун Чингизхонга раҳмат айтишарди. Улар ўша кофир ман қилган нарсадан бошқа барча нарсани ҳалол деб ҳисоблашар эди. Унинг вазирларининг аксари яҳудий файласуфлар бўлган. Охир оқибат рофизалар ана ўшаларга қўшилиб кетишди. Натижада мўғул тоғути қўшини эргашувчиларига қўшилмаган бирорта ҳам оқим, бирорта ҳам мунофиқ ва бирорта ҳам бидъат қолмади. Рофизийлар мўғулларни ва уларнинг бошқарувларини яхши кўришарди. Чунки кофир ҳукумати вақтида улар ҳокимият ва салобатдан ўз улушларини олишар эди. Буларга улар мусулмонлар ҳукуматида эга бўла олмас эдилар. Улар мўғулларга Ислом шаҳарлари ва ўлкаларини босиб олишда, мусулмонларни ўлдиришда ҳаммадан кўп ёрдам беришди. Мўғуллар улардан вазирлар ва маслаҳатчилар олишди. Булардан: Носириддин Тусий, Ибн Алқамий, Рошид ва бошқалар.
У (рофизий)лар уларга аҳли байтга, Аббос ибн Абдулмуттолибнинг наслига, бошқа пайғамбар оила аъзолари ва мўминларга қарши ёрдам беришди. У (рофизий)лар уларни ўлдиришди, асирга олишди ва уйларини вайрон қилишди. Ушбу мунофиқлар Ислом умматига етказган ёмонлик ва зарарларни санаб саноғига етиб бўлмайди. Уларнинг жиноятлари эса ҳар қандай таърифга ожиз.
Бу рофизийлар фирқаси бошқа фирқа ва оқимлар орасида икки хулофои рошидийн Абу Бакр ва Умарни (Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин) ҳақорат қилишни бошлаганлари билан танила бошладилар. Рофизийлар уларни лаънатлашади, нафратланишади ва кофирликда айблашади, Аллоҳ барчамизни бундан сақласин! Шунинг учун ҳам имом Аҳмаддан рофизийлар ким экани ҳақида сўралганида, у киши жавоб бердилар: «Бу Абу Бакр ва Умарни ҳақорат қиладиганлар».
Улар рофизийлар (рад қилганлар) номини Зайд ибн Алини рад қилишгани ва ундан юз ўгиришгани сабабидан шу номни олдилар. Баъзиларнинг айтишича улар Абу Бакр ва Умардан юз ўгиришгани учун уларни рофизийлар деб номлашди.
Quote:Зайд ибн Али ибн Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб. У Абу Бакр ва Умарга эргашувчилардан эди. Унга «зайдийлар» деган ном олган бир гуруҳ эргашди. Унинг эътиқодидан юз ўгирганлар эса «Рофизийлар» деган номни олишди. Зайд ибн Али ишончли ҳадис ровийси, мўл илм соҳиби, тақводор ва олижаноб инсон бўлган. Абу Ҳанифа у ҳақида деди: «Унинг замонида мен унданда фиқҳ масалаларини фаҳмловчи, унданда тезроқ жавоб бера олувчи ва унданда нотиқлик билан сўзловчи ҳеч кимни кўрмадим». У Кўфа аҳолисидан бўлган қирқ минг одамдан иборат қўшин билан чиқиб кетди. Аммо улар уни тарк қилишди. У билан фақатгина икки юз саксон нафар одам қолди. У билан халифа Хишом ибн Абдулмалик бошқарувидаги Ироқ волийси Юсуф ибн Амр жанг қила бошлади. Зайд ибн Али 122 ҳижрий йилда ўлдирилди, сўнг осиб қўйилди ва ёқиб юборилди.
Рофизийлик ўзининг аслини мунофиқ ва худосизлардан олади. Чунки ушбу бидъатни илк бора ўйлаб чиқарган шахс яҳудий Абдуллоҳ ибн Сабаъ бўлган.
Quote:Абдуллоҳ ибн Сабаъ – чуқур залолатга кетган мунофиқлардан бири бўлган. У ўз залолатига фаоллик билан даъват қилган. Насаби Яманлик. У яҳудий бўлган ва Исломни қабул қилганини эълон қилган. Мусулмонлар орасида зулм ва фисқ тарқатиб, халқни ҳукмдорларига итоат қилмасликка тарғиб қилиб, барча Ислом юртларига сафар қилиб юрган. У биринчи бўлиб Али ибн Абу Толибни илоҳлаштирган ва ўзининг оқимини барпо қилган. У оқимни «сабиийлар» деб номлашган. У Муҳаммад пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни қайтганликлари ҳақида ва Қуръон бу тўққиз қисмнинг бир қисмигина эканини, Қуръоннинг қолган илми эса Алида эканини даъво қилган. У биринчи бўлиб икки хулофои рошидийн – Абу Бакр ва Умарни (Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин) ҳақорат қилишни ва лаънатлашни бошлаган. Халифа Алининг ўзи унга нисбатан қидирув эълон қилган. Уни ушланганида эса Абдуллоҳ ибн Сабаъ ва Али илоҳий зот эканини таъкидловчи эргашувчиларини ёқиб юборишга амр қилган.
У сохталик билан Исломни қабул қилган. У Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуни улуғлашда ғулув кетишликни бошлаган. Айтардики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг халифа бўлишига тўғридан тўғри кўрсатма берган эканлар ва Али гўёки маъсум экан.
Бу каби эътиқодлар мунофиқлик аломати сифатида машҳур бўлгани учун, баъзи салаф солиҳлар айтишдики: «Абу Бакр ва Умарга бўлган муҳаббат – иймондан, уларга бўлган нафрат эса – нифоқдан. Хошим авлодига бўлган муҳаббат – иймондан, уларга нисбатан нафрат эса – мунофиқлик».
Шайхулислом Ибн Таймийя ушбу оқимни мана бундай таърифлади: «Рофизийлар – бу на соғлом ақли, на соғлом нақли бўлган жамоатдир. Уларда на Аллоҳ томонидан қабул бўладиган динлари бор, на дунё ҳаётида ғалабалари бор. Ушбу оқим – ёлғон ва жаҳолатда энг маҳкам ўрнашганлардан биридир. Уларнинг дини мусулмонлар сафига ҳар қандай худосиз ва муртадни киритаверади. Уларга нусайрийлар, исмоилийлар ва бошқалар киради. Улар аниқ бир мақсадга қаратилган ҳолда Ислом умматининг энг яхши инсонлари билан душманлик қилишади, яҳудий, насроний ва мушриклардан ташкил топган Аллоҳнинг душманлари билан дўстлашишади. Улар очиқ ҳақиқатни ва мутавотир матнларни инкор этишади, бироқ ўзининг ёлғони, қалбакилиги ва бузуқлиги билан машҳур бўлган манбаларини қадрлаб, эҳтиром қилишади».
Quote:Нусайрийлар – бу шиа-ботиния фирқаси бўлиб, улар ўз асосларини Муҳаммад ибн Нусайра Нумайрийдан олишади. У ғулув кетган шиа бўлган ва Алини илоҳийлиги ҳақида гапирарди. Ушбу оқим ўзининг куфрида яҳудий, насроний ва мушриклардан кўра даҳшатлироқдир. Улар зоҳирида мусулмонликни даъво қилиб юришган ва аҳли байтни яхши кўришларини эътироф қилишган. Аслида эса улар ҳатто на Аллоҳга, на унинг Пайғамбарига, на унинг Китобига иймон келтиришмаган. Улар на Аллоҳнинг буйруғига, на унинг қайтариғига эътибор беришмаган. Улар на ажрга, на жазога ишонишмаган. Улар бирорта ҳам Росулга ишонишмаган, иймонни ва Ислом аҳкомларини ҳар қандай йўллар билан инкор этишга интилишган. Беш вақт намозни ўқишни улар «сирларга етишиш», рўзани – «сирларни яшириш», ҳажни – «шайхларни зиёрат қилиш» деб таъвил қилишган. Улар ҳар доим Ислом душманларига мусулмонларга қарши ёрдам беришган. Зоҳиран улар ўзларини рофизалар қилиб кўрсатишади. Аслида эса улар ҳақиқий худосиз ва атеист бўлишган.
Исмоилийлар – ўзларининг бошланишларини Муҳаммад ибн Исмоил ибн Жафардан олишган бўлиб, имомийлик айни ўша кимсада тугайди, чунки у еттинчи деб эътироф этишади. Улар бунга шу нарсани далил қилишадики, айтишларича ер етти қават, осмон ҳам етти қават, ҳафта ҳам етти кун, демак имомлар ҳам фақатгина еттита бўлиши керак экан. Уларнинг айтишича имом Муҳаммад ибн Исмоил, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шариатини ўчириб ташлаган экан. Шубҳа йўқки улар ғулув кетган шиаларданда чуқурроқ куфрга кетишган. Уларнинг айтишича, олам азалдан мавжуд бўлган экан, одамларнинг қайта тирилиши ва Қиёмат кунига ишонишмаган. Улар Исломнинг барча фарзлари ва унинг таъқиқларини инкор қилишган. Улар шунингдек каромий-ботиний оқими дея танилишган. Улар эса ўз навбатида яҳудий, насроний ва Арабистондаги жоҳилият бутпарастлариданда куфрлари кучлироқ. Уларнинг эътиқоди фалсафий ва мажусий қарашларга асосланиб барпо қилинган. Улар ҳатто шиаликка мансуб эканликларини ҳам фақатгина, мунофиқона тасаввурларидан келиб чиққан ҳолда, зоҳиран кўрсатишади. Улардан энг машҳурлари Убайдийлар бўлишган. Уларнинг сулоласи кўп йиллар Миср ва Шомни бошқариб келган.
Улар айни Шаъбий роҳимаҳуллоҳ уларни таърифлаганларидеклар. У киши рофизийларга тааллуқли бўлган нарсаларда энг билимдон бўлганлар: «Агар улар ҳайвон бўлганларида эшак бўлардилар, агарда қуш бўлганларида эса жўрчи (ўлимтик билан озиқланадиган қуш) бўлган бўлардилар».

Admin   04-05-2012, 08:57 PM
#8
Аллома Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ рофизалар билан аҳли сунна орасини яқин олиш масаласи ҳақида сўралганларида – ҳолбуки бу чақириқ янграган вақтида, ҳушёр даъватчилар деб айтиладиган кўпчиликни таҳлика остига қўйган эди – жавоб бериб айтдиларки:
«Рофиза ва аҳли сунна орасини яқинлаштириш мумкин бўлмаган ишдир. Чунки ақидалар бошқа-бошқа. Аҳли сунна вал жамоанинг ақидаси - Аллоҳни яккалаш, ибодатни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун холис адо этиш ва Аллоҳга қўшиб бирор кишига, на (Аллоҳга) яқин фариштага ва на жўнатилган элчига дуо қилмасликдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзигина ғайбни билади деб эътиқод қилишдир. Яна аҳли сунна вал жамоанинг ақидасидандир: саҳобаларни барчаларига муҳаббат қўйиш, уларни номини эшитганда Аллоҳ улардан рози бўлсин деб дуо қилишдир. Ва улар Аллоҳнинг пайғамбарлардан кейинги энг афзал халқлари деб иймон келтириш. Уларнинг ичида энг афзаллари Абу Бакр Сиддиқ, сўнг Умар, сўнг Усмон, сўнг Али – Аллоҳ таоло барчаларидан рози бўлсин. Рофизалар эса бунинг тамомий аксидадирлар. Демак бу иккисини орасини жамлаш мумкин эмас. Яҳудлар билан насороларни, ҳамда бутпарастлар билан аҳли суннани орасини жамлаш мумкин бўлмаганидек, ақидалар бошқа-бошқа бўлгани боис рофизалар билан аҳли сунна орасини яқинлаштириш мумкин эмасдир» («Мажмуъ фатава ва мақолат мутанаввиъа» 5/156).

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.