Pages (18):    1 14 15 16 17 18   
Admin   08-17-2015, 11:16 AM

У (хавориж)ларнинг аломатларидан, улар фақат қоронғуликда гапиришади, айни кўршапалакдек, худди Завоҳирий, Мақдисий, Усома бин Ладин ёки залолат аҳли бўлиб уларнинг йўлидан юрганлар каби. Улар умматни фитнага солишди, қон ва молларни ўзларига ҳалол қилиб олишди, залолатга бошловчи фатволари ва касал амаллари билан Афғонистон ва Ироқни ғарбга топширишди. Сўнг ўша икки давлат қулаганидан кейин, ўз ўқини қаерга йўналтиришди? Бир неча йил аввал, ўз ўқини кимга йўналтиришди? Мусулмонларга, ернинг энг муқаддас қисмига – Макка ва Мадинага.

Шайх Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий
Наҳотки мусулмонлар қатли – Жаннат сари йўл бўлса?!
Admin   08-17-2015, 11:33 AM

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ғийбатчи жаннатга кирмайди» (Бухорий (5709), Муслим (105), Термизий (2026), Абу Довуд (4871) ва Аҳмад (5/389)).
Admin   09-10-2015, 06:25 PM

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Насоролар (Ийсо) ибн Марямни кўтар-кўтар қилганларидек мени кўтар-кўтар қилманглар. Балки мен қулман, бас: «Аллоҳнинг қули ва элчиси», денглар» (Бухорий (3554, 6830)).
Admin   09-10-2015, 06:45 PM

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дедилар: «Мусҳафга - Қуръонга давомий назар қилингиз, уни кўп ўқингиз!» (Ибн Абу Шайба (7/190) ва Байҳақий (2220) ривоятлари).
Admin   09-10-2015, 06:53 PM

Суфён ибн Уяйна дедилар: «Яхши ва ёмонни билган ҳар ким ҳам ақл эгаси ҳисобланавермайди. Дарҳақиқат, ақл эгаси - яхшини кўриб унга эргашган, ёмонни кўриб эса ундан четлашгандир» (Қаранг: «ал-Ҳиля» 8/339).
Admin   09-10-2015, 06:58 PM

«Улар ўз диёрларидан фақатгина «Роббимиз Аллоҳ» деганлари учун қувилган зотлардир» (Ҳаж сураси, 40-оят).
Admin   04-23-2016, 03:39 PM

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Чақимчи жаннатга кирмайди» (Муслим (105) ва Аҳмад (5/391)).
Admin   04-23-2016, 03:56 PM

Шайх, аллома Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ёшлар бидъат аҳли билан ўралашиб юришдан ҳазир бўлишлари лозим. Улардан илм талаб қилмайди. Аллоҳга қасамки, ақли, фитрати ва қалби саломат жоҳил ҳолда қолиши бидъат аҳлидан таълим олишидан яхшироқдир. Акс ҳолда ўз кўзимиз билан кўриб турганимиздек ақидаси барбод бўлади ва манҳажи фасодга юз тутади» (Фатава (1/103)).
Admin   05-18-2016, 12:07 PM

«Балки ёмонликлар касб этган кимсалар Биз уларни ҳам иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилган зотлар каби қилишимизни ва ҳаётлари ҳам, мамотлари ҳам (яъни дунёлари ҳам, охиратлари ҳам мўминлар билан) баробар бўлишини ўйлагандирлар?! Нақадар ёмон (нотўғри) ҳукм қилурлар-а?!» (Жосия сураси, 21-оят).
Admin   05-18-2016, 12:19 PM

Фазилатли шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин дедилар: «Мусулмон биродарларимни айрим тентаклар амалга ошираётган «Апрел ёлғони»дан ҳазир бўлишларига чақираман. Ўйлайманки, ушбу ёлғонни яҳуд, насоро, мажусий ва куфр эгаларидан қабул қилиб олишган экани (эҳтимоли) йироқ эмас, сўнг у ёлғон экани, ёлғон эса шаръан ҳаром, ҳамда у киши ўзини мусулмонлардан ўзгаларга ўхшатиш экани ва киши ўзини ғайри мусулмонларга ўхшатиши ҳаромдир».
Pages (18):    1 14 15 16 17 18   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.