Thread Rating:
  • 0 Vote(s) - 0 Average
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Салафий манҳажини «Талафий» манҳажи деб атайдиган кимсанинг ҳукми
#1
Салафий манҳажини «Талафий» манҳажи деб атайдиган кимсанинг ҳукми

Фазилатли шайх, аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/manhaj/najot_topuvchi_firqa/najot_topuvchi_firqa_004_salafiy_manhajini_talafiy_manhaji_deb_aytish.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: (Эй) шайх! Салафий манҳажини “Талафий-(нобуд қиладиган) манҳажи деб атайдиган кимсанинг ҳукми нима? Аллоҳ сақласин!
Жавоб: Бунинг ҳукми, ўзи нобуд қилувчи-(шикаст етказувчи)дир. Эй биродарим, сиз ҳайрон бўлманг! Хайр аҳлини ёмон лақаблар билан лақабланишидан ҳайратланманг! Пайғамбарлар сеҳргар ва мажнун деб сифатланишганини билмайсизми? Ҳа ёки йўқ, деб (жавоб беринг). (Жавоб): Ҳа. Тўғри (жавоб): албатта шундай. Яхши. Аллоҳ таоло деди: “Худди шунингдек, (яъни сизни сеҳргар, мажнун, шоир деганлари каби) улардан (яъни, Макка мушрикларидан) аввалги (кофир бўлган) кимсаларга бирон пайғамбар келганида, улар ҳам албатта (ўша пайғамбарни ё) сеҳргар, ёки мажнун дер эдилар”. (Зориёт: 52). Ушбу лақаб пайғамбарларга зиён етказдими? Жавоб: йўқ. Алҳамдулиллаҳки, оқибат уларнинг фойдасига бўлди. Ёмон кимсалар хайр аҳлини ёмон лақаблар билан лақаблашларидан ҳайратланма! Аллоҳ азза ва жалланинг сифатларини инкор қиладиганлар уларни исбот қилувчиларни “Мужассима”, “Ҳашвийлар”, “Нобиталар” деб сифатлашларини билмайсанми? Бу, зиён келтирмади. Ҳа. Фараз қилинсаки, салафийлик ўз манҳажида салафларга хилоф бўлди. Бу ўринда: мана шу талафий-(шикаст етказувчи), деймиз. Бироқ манҳажга нисбат бермаймиз. Агар салаф манҳажидаги биродарларимизда (бу нарса) мавжуд бўлса, салаф манҳажини хоҳлайдиганларнинг тасарруфотларида салафларга хилоф юрадиган киши мавжуд бўлса, ислом ва унинг аҳлига яхшилик қилганларидан кўра ёмонлик қилганлари кўпроқ бўлса, эҳтимол бу сўзни айтувчи манҳажидаги ўз тасарруфида хилоф иш қилган салафийларни кўрган бўлиши мумкин. Ва: салафлар талаф-(нобуд қилувч), деб айтган. Воқеъликда (нима бўлганини) билмаймиз. Бироқ ҳақиқий салафларни ирода қилган бўлса, биз: салаф манҳажи эмас, сен талафий-(шикаст етказувчи)сан, деймиз.

Манба: “Лиқо Баб ал-Мафтуҳ” 235-дарс.

Reply


Forum Jump:


Users browsing this thread: 1 Guest(s)