0770   02-08-2016, 04:48 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух.бир рор давлатни исломий дейиш учун канака корсаткичларга караш керек?
Ислом олкаларига кайси кайси давлатлар киради?
mutaallim   06-24-2019, 11:55 AM
#2
Ислом ва куфр юртининг таърифи

Савол: Ислом ўлкаси билан куфр юртининг таърифи нима? Ислом юрти қай тарзда куфр юртига айланади ва акси (қандай бўлади)?
Жавоб: Ҳа, шак-шубҳасиз қадимги фуқаҳолар бу масала ҳақида гапирганлар ва ихтилоф қилганлар, худди кўплаб масалалардаги одатларидагидек. Ҳотиржам бўлиш ва таяниш имконини берар (даражада) ихтилофга нуқта қўювчи жавоб беришга қодир бўлмадилар. Мен айтаманки: Аксар қисмини мусулмонлар ташкил қилган ҳар қандай иқлим, гарчи ҳукмдорлари мутлақ ёки қисман Аллоҳ нозил қилган (шариат) билан ҳукм юритмаса-да, бу зарар бермайди ҳамда ушбу халқни мусулмон халқ бўлишдан чиқариб юбормайди. Агар исломий давлат мавжуд бўлса унга (ушбу мусулмон халққа) қарши жанг қилиши жоиз бўлмайди. Чунки уларни исломга даъват қилинса тезда унга ижобат қиладилар ва Аллоҳ нозил қилган (шариат)дан ўзгаси билан ҳукм юритаётган ҳукуматни қўйиб ана шу мусулмон даъватчи билан батамом бирга бўладилар. Демак, биз Аллоҳ нозил қилган (шариат)дан ўзгаси билан ҳукм юритаётган ҳукмдорлар сабабли мусулмон халқни ғайри исломий ер ва уларга қарши жанг қилиш жоиз бўлади, ҳамда дорул ислом эмас дорул ҳарб учун белгиланган ҳукмлар фарз бўлади деб айтмаймиз. Мана шу биз эътиқод қилган ва Аллоҳ ҳақида дин-диёнат деб билганимиздир. Аллоҳ билгувчироқ. Чунки мен авваллари ушбу масала ҳақида гапирар эдим ва (фуқаҳолар) мавзуга узил-кесил нуқта қўювчи далилни эслаб ўтмаганлар. Бироқ ҳозирда биласизларки, ҳар қандай юртни оладиган бўлсак, (мисол учун) Жазоир халқи мусулмон халқ. Сурия халқи мусулмон халқ. Иордания халқи ҳам шундай. Бошқаларини ҳам шу билан қиёслаб олинглар. Бироқ улар устидан татбиқ қилинаётган қонунларнинг кўпи ёки аксари исломий эмас. Бу эса ушбу халқларни ғайри исломий қилиб қўймайди. Мен боя айтиб ўтганимдек, Суриядаги Баъс партияси мусулмонларни баъсчилар қилиб қўймайди. Ироқдаги Баъс партияси ироқликларни ғайри мусулмон қилиб қўймайди. Шунинг учун биз ҳукмдор билан ҳукм остидагилар ўртасини қайдлаб-(фарқлаб) оламиз. Ироқ халқига ёрдам бериш вожиб бўлади деганимизда Баъс партиясига ёки Баъс партиясининг раҳбарига ёрдам бериш вожиб бўлади деган маънони мутлақо назарда тутмайди. Балки уларга ёрдам бериш жоиз бўлади деган маънони назарда тутмайди. Бироқ халққа ёрдам бериш вожиб бўлади.

Аллома Муҳаммад Носируддин Албоний раҳимаҳуллоҳ

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.