Инсон   06-07-2014, 10:22 PM
#1
Болани рўза тутишга буюриш намоз каби фарздир


Савол: Нарсаларни фарқлаб қолган боланин рўза тутишга буюриладими? Агар рўза тутиш мобайнида балоғат ёшига етиб қолса, бу рўзаси унга етарлими?
Аллома Абдулазиз ибн Боз (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради:
Болалар ва қизчалар етти ёки ундан кўра катта ёшга етсалар одатланишлари учун рўза тутишга буюриладилар. Уларни қарамоғига олган кимсалар намоз ўқишга буюрганларидек, рўза тутишга ҳам буюришлари зарур. Балоғат ёшига етганларида эса рўзани тутишлари фарзга айланади. Агар кундузнинг ярмида балоғат ёшига етса, у тутган рўза ўша кунга кифоя қилади. Масалан, рўза тутган кунининг завол маҳалида ўн беш ёшга тўлган бўлса, ўша куннинг рўзасига кифоя қилади. Куннинг биринчи ярми унинг учун нафл бўлсада, иккинчи ярми фарз бўлаверади.
Ўғил болалар таносил аъзосининг атрофида дағал туклар чиқмаган, маний шаҳват билан тўкилмаган бўлса, балоғат ёшига етмаган ҳисобланадилар. Қизлар ҳам шундай, фақат ўғил болалардан фарқли тўртинчи нарса – ҳайз қони келмаган бўлса, балоғат ёшига етмаган ҳисобланадилар.

Манбаъ: «ал –Жомеъ ли фатаавал маръатил муслимаҳ».

«Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Роббингга боргувчисан, бас, У зотга йўлиққувчисан» (Иншиқоқ: 6).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.