Thread Rating:
  • 0 Vote(s) - 0 Average
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Чигиртка ҳалолми?
#1
Ассаламу алейкум!

1) Ибн Абу Авфаа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан еттита ёки олтита ғазотда иштирок этдик. У зот билан чигирткани ер эдик».

2) Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бизга икки ўлимтик ва икки қон ҳалол қилинди. Икки ўлимтик балиқ ва чигирткадир. Икки қон бўлса, жигар ва қора талоқдир», дедилар».
Ибн Можа ва ал-Ҳоким ривоят қилганлар.

Ушбу хадислар сахих ми ва ушбу хадисда айтилганидек "Чигиртка" халол ми?
«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Reply
#2
(05-07-2014, 09:20 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум!
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
Сиз келтирган ҳадислар саҳиҳ, алҳамдулиллаҳ.
(05-07-2014, 09:20 PM)beruni2008 Wrote: 1) Ибн Абу Авфаа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан еттита ёки олтита ғазотда иштирок этдик. У зот билан чигирткани ер эдик».
Ушбу ҳадисни Бухорий 5495, Муслим 1952 ривоят қилган.
(05-07-2014, 09:20 PM)beruni2008 Wrote: 2) Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бизга икки ўлимтик ва икки қон ҳалол қилинди. Икки ўлимтик балиқ ва чигирткадир. Икки қон бўлса, жигар ва қора талоқдир», дедилар».
Ибн Можа ва ал-Ҳоким ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадисни Шофеий, Аҳмад 2/97, Ибн Можа 3218, Абу Довуд 481, Байҳақий 1/254, Ибн Ҳиббон 1636, Ҳоким ва Дорақутний 4792 ривоят қилган. Шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деган. Қаранг: «Саҳиҳ ал-Жомиъ ас-Сағир» 210, «Мишкот ал-масобиҳ» 4232, «ас-Силсила ас-Саҳиҳа» 1118.
Валлоҳу аълам.
عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Reply


Forum Jump:


Users browsing this thread: 1 Guest(s)