Меҳмон   01-26-2014, 12:27 AM
#1
Уқаловчи (массаж) марказларининг ҳукми

Савол: Сизлардан уқаловчи (массаж) марказларида икки жинсни аралашишлигининг шариатдаги ҳукмини тушунтириб беришингизни сўраймиз. Яъни эркак кишини аёл киши уқалайди ёки уни акси (аёл кишини эркак). Бу амални жамиятга асорати ҳақида ҳам тушунча берсангиз. Аллоҳ сизларни яхшиликлар билан мукофотласин!

Жавоб: Барча ҳамд Аллоҳникидир. Саййидимиз Росулуллоҳга салот ва саломлар бўлсин!
Ҳар бир жинс учун алоҳида бўлган, унда аёлни аёл, эркакни эркак муолажа қиладиган, авратларни беркитишни ва фитна туғулишлигига (йўл қўйилмаслигига) мажбурият қилинишлиги шарти билан бўлган уқаловчи (массаж) марказларида ёмонлик ва ҳараж-танглик йўқ.
Аммо, унда икки жинс аралашадиган, унда маъсият эгалари зийнатлаб кўрсатиладиган ва унда икки номаҳрам жинснинг (авратининг) очиқлиги ва уларнинг тегинишлиги хуш кўриладиган уқаловчи (массаж) марказлари ҳақидаги гапга келсак, унинг ҳаром қилинганлиги бирорта мусулмонга махфий эмас. У ерларда фазилат зое қилинади, иффат йўқотилади, ундай марказларда иштирок этувчиларнинг қалбларида ҳаё аҳамиятсиз бўлиб қолади. У ерлардаги турувчилар (ишчилар) бўлсин, келиб-кетивчи (мижозлар) бўлсин фарқи йўқ. Улар на динга, на одобга, на ахлоқга риоя қилишмайди. Уларнинг ҳеч бири ўлим вақтини ёдга олмайди. Уларни саломатлиги узоқ (вақт) бўлса ҳам, улар қилган амалларидан сўраладилар ва умматларининг ҳаққини (аёлни эркак олдида, эркакни аёл олдида бўладиган ҳадд-чегаралар) поймол қилганлари ҳақида ҳисоб-китоб қилинадилар. Аллоҳ таъало айтади: "Улар улуғ бир кунда қайта тирилтирилишларини ўйламайдиларми? У кунда, одамлар оламлар Роббиси ҳузурида тик турарлар". (Мутоффифийн 4-6-оятлар).
Қалбида иймон учқуни бўлган ҳар бир мусулмонга хитоб қиламиз ва улардан Аллоҳ башарият учун халқ қилган фитрат, ҳаё ва ибо фитрати борларга нидо қиламиз, шоядки улар (бу йўлларидан) қайтишса ва панд-насиҳат олишса. Эслатма олишлик наф беради, ҳаттоки бир қанча вақт ўтган бўлса ҳам. Аллоҳ Азза ва Жалла ҳар бир ҳаддан ошишлик билан гуноҳ қилган ва исрофга қўл урган киши учун тавба эшигини очган. Батаҳқиқ, Аллоҳ тавбасида содиқ бўлган ҳар бир кишига авф ва мағфиратни ваъда қилди. У Пок бўлган Зот айтадики, "Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган зотдир. Ким тавба қилиб, солиҳ амал қилса, у, албатта, Аллоҳга (ҳақиқий) қайтиш ила қайтар". (Фурқон 70-71-оятлар).
Аллоҳ билувчироқ.

Манба: Лажнатул ифта: http://www.aliftaa.jo/Question.aspx?Ques...uOvL_7vCrc
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.