rinat80_09   12-19-2013, 06:46 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатух!

Биродарлар мана бу хадис сахих ми?

أخبرنا محمد بن قدامة عن جرير عن منصور عن سلمة بن كهيل عن سعيد بن عبد الرحمن بن أبزي عن أبيه قال كان رسول الله صلى الله عليه و سلم يوتر بسبح اسم ربك الأعلى وقل يا أيها الكافرون وقل هو الله أحد وكان إذا سلم وفرغ قال سبحان الملك القدوس ثلاثا طول في الثالثة

Бизга Мухаммад бин Кудома хабар берди (хадис айтди), у Жарирдан (ибн Абдулхамид), у Мансурдан, у Салама бин Кухайлдан, у Саъийд бин Абдуррахмон бин Абзодан, у отасидан, отаси разияллоху ъанху айтди: "Расулуллох соллаллоху ъалайхи ва саллам (биринчи ракаатда) "Саббихисма роббикал Аълаа" ва (иккинчи ракаатда) "Кул йаа айюхал каафируун" ва (учинчи ракаатда) "Кул хуваллоху ахад" билан витр укидилар ва салом бергач ва (намоздан) фориг булгач уч марта "Субхаанал Маликил Куддуус" (Подшох, Энг Мукаддас барча айбу нуксондан покдир), дедилар. Учинчисида (сузларни) чузиб айтдилар.

Насоий ва Дора Кутний ривоят килганлар. Санад Насоийники. Дора Кутний эса, Абдуррахмон ибн Абзо Убай ибни Каъбдан ривоят килди дейди (Насоийда хам худди шу ривоят бор). Барча ровийлари сахих. Бундан ташкари, Насоий бир неча йуллар билан Саъийд бин Абдуррахмон бин Абзога чикиб ривоят килганлар.
Дора Кутнийнинг яна бир ривоятида "Субхаанал Маликил Куддуус"ни уч марта айтгандан сунг охирида "роббул малааикати вар руух"ни айтилади, кушимчаси бор.

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   01-25-2014, 08:41 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Савол: Ҳар куни витрда «Ал-аъло» (саббиҳисма), «Кафирун» ва «Ихлос» сураларини ўқиш шартми ё бошқа сураларни ўқиш ҳам мумкинми? Бу ҳақдаги суннат нима?
Жавоб: Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Саббиҳисма роббикал аъла», «Қул я айюҳал кафирун» ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад» билан витр ўқирдилар (Аҳмад, Абу Довуд ва Насоий ривоятлари).
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам витрда қайси сураларни ўқир эдилар?» деб сўралганида: «Биринчи ракаатда «Саббиҳисма роббикал аъла», иккинчи ракаатда «қул я аййуҳал кафирун» ва учинчи ракаатда «қул ҳуваллоҳу аҳад» ва «муаввизатайн»ни (яъни "нас" ва "фалақ" сураларини) ўқир эдилар» деб жавоб берганлар. Лекин, Аҳмад ва Ибн Маъийн «муаввизатайн» зиёда қилинишини инкор қилганлар. Зоҳир шуки, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу сураларни кўп ўқирдилар, бироқ доимий суратда ўқимаганлар. Шундай экан, омма халқ ушбу сураларни ўқиш фарз экан, деб эътиқод қилиб қолмаслиги учун баъзан бошқа сураларни ҳам ўқиб туриш муносиб бўлади.
Имом Молик витрда – яъни охирги ракъатида – «қул ҳуваллоҳу аҳад» ва «муаввизатайн» ўқишни айтган ва жуфтлик (яъни олдинги икки ракъат) ҳақида: «Бу ҳақда маълум бир нарса менга етмаган», деган. Буни Ибн Қудома «Ал-муғний»да нақл қилган. Агар «Ал-аъло» ва «Ал-кафирун» сураларини ўқиш муттабаъ (яъни, ҳамма шунга эргашган иш) бўлганида дорул-ҳижра имоми бўлган Моликка бу махфий қолмаслиги керак эди. Бу эса ушбу суралар доим эмас, баъзи вақтларда ўқилганига далил бўлади.

Шайх Ибн Жибрийн раҳимаҳуллоҳ
(Мин фатава аимматил-ислам: 526, 527-с).

Яна шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ ўзларининг "Сифатус Солатун Набий" китобларида витрнинг мана шу суратда ўқилишига Насоий ва Ҳокимдан ҳадис келтириб, Ҳоким ушбу ҳадисни саҳиҳ деганини нақл қилдилар.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.