Pages (3):    1 2 3   
SALIHAN   12-11-2011, 08:00 PM
#11
Ассаламу алайкум! Маълумки, буюк олимлар ҳам айрим масалаларда, келиша олмайдилар. Бу кишининг ақидаси ҳақида бир нарса дейиш қийин. Бу киши салафлар ва халафлар ақидасини ҳам тўғри дейдилар. Агар ақида бўйича масала қилса, "Ақида Таҳовийия"дан фойдаланади. Буни сайтидан ҳам кўрса бўлади. Исломга қилган хизматлари жуда катта. Аллоҳ у кишига куч-қувват берсин.

Аллоҳ таъоло айтади: "Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир." (Моида, 44)
shahob   12-16-2011, 10:11 PM
#12
Ассалому алайкум. Мен шайх Мухаммадсодикнинг форумдаги саволларга жавобларидан к,у'поллик ва жиркишликни учратдим. Шайх Албонийни хакорат килиши эса катта зулм булибти
Муслим   12-17-2011, 08:24 PM
#13
(12-11-2011, 08:00 PM)SALIHAN Wrote: Ассаламу алайкум!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(12-11-2011, 08:00 PM)SALIHAN Wrote: Бу кишининг ақидаси ҳақида бир нарса дейиш қийин.
Биродар, сиз қандай қилиб бу кишининг эътиқодлари ҳақида бир нарса дейиш қийин дейсиз?! Ахир у киши ҳамма ерда ўзларининг Мотрудий мазҳаби эътиқодида эканликларини очиқ-ойдин баён қилаётган бўлсалар. Ашарий ва Мотрудий аҳли суннатдан десалар.
Бундан ташқари:

Бу киши Аллоҳ таолонинг исм-сифатларида аҳли суннат вал жамоа эътиқодидан йироқда эканликларини кузатиш мумкин. Бир оддий мисол тариқасида сизга бу кишининг Мулк сураси 16-оятига қилган таржималарини келтираман:
«Осмондаги зот сизларни ерга юттириб юборишидан омонда бўлдингизми? У (ер) эса изтиробда ҳаракатланиб туради».
Ушбу таржимадан кейин у киши изоҳ келтирадилар:
«Осмондаги зот»дан мурод Аллоҳ таоло, лекин бу дегани Аллоҳ осмонда дегани эмас. Чунки Аллоҳ таоло маконга муҳтож эмасдир. У макон ва замондан устун зотдир. Аҳли сунна ва жамоа эътиқодига биноан, Аллоҳнинг ерда ёки осмонда дейилишидан мақсад, Унинг хоҳиши ва ҳукми еру осмонга баробар ўтиши ва Унинг султони ғолиб эканлигидир.
Аллоҳни бу киши сифатлаётган сифатлардан поклаймиз!
Бу мавзу ҳақида мана бу манзилдан қисқача маълумот олишингиз мумкин:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=79
Бу биргина мисол эди холос. Минг афсуслар бўлсинки у кишининг Қуръон таржимаси ва тафсирларида бу каби эътиқодий қарашлар тўлиб-тошиб ётибди.

Бу кишининг сўфийликка мойил эканликлари. Китобларидан шуни англасангиз бўладики, у кишида сўфийликка мойиллик мавжуд. Ундан ташқари Сунний тасаввуф деган атама ёрдамида тасуффувни Исломга киритишга уринадилар. Аслида тасаввуф, сўфийлик ва кўп сонли тариқатлар бутунлай Исломга ёт бидъий йўл бўлиб, уни сунний ёки бидъий деб бўлишлик хато.
Сўфийлик ҳақида қисқача мана бу манзилдан маълумот олишингиз мумкин:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=881

Бу кишининг мазҳабга таассуб қилишликлари. Ўз китобларида аҳли суннат вал жамоа тўрт фиқҳий мазҳаби ҳақ дейдилар, амалда бирор бошқа мазҳаб уламоларидан далил келтирсангиз бемазҳабликда айбланасиз. Сайтларида бемазҳаблик ўта хатарли бидъат ёки шунга ўхшаш мақолаларни чиқарадилар. Ҳар гапларида бемазҳаблар, фалончилар деб гапирадилар.
Бундан ташқари у кишига эргашган шогирдларига қарасангиз, ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳабни тан олишмайди. Ҳанафий мазҳабига қаттиқ таассуб қилишади.
Мазҳабларга эргашиш борасида мана бу манзилдан маълумот олишингиз мумкин:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=871

Салафийликка қарши қаттиқ кураш олиб боришлари. Салафийлар бу адашганлар, ваҳҳобийлар янгича тўқиб чиқарган номлари деб айтадилар. Бу манҳажни ёмон отлиқ қилишда кўп тер тўкадилар. Умуман ҳеч ким танимайдиган нотаниш шахсларнинг салафийликка қарши ёзган китоб ва мақолаларини таржима қилиб, ўз сайтларида жойлаганлар.
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бу каби кимсаларнинг шубҳаларига уламолар гўзал суратда раддиялар беришган ва бериб келишмоқда ҳам.
У кишининг сайтида чиқарилган «Салафийлик – мазҳаб эмас» деган китобга шайх Солиҳ Фавзоннинг гўзал раддияларини биродарларимиз таржима қилишди. Ушбу раддия билан танишиб чиқиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=707
Ваҳҳобийлик атамаси ҳақида эса қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=748

Суннат уламоларига, хусасан шайх Албонийга очиқ-ойдин адоватлари. Албонийни адашган бемазҳаб ва шунга ўхшаш кўпгина нолойиқ лақаблар билан қоралайдилар. У кишини ёмон отлиқ қилиш учун ҳатто ўтакетган залолатда бўлган одамларни асарларини таржима қилиб бўлсада, у кишини барчага ёмон кўрсатишга интиладилар. Адашган Саққофнинг “Танақузотул Албоний ал-вазиҳот” китобини таржима қилиб, сайтларида чоп этганлар.
Саққоф кимлиги ҳақида билиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=702
Албоний ким экани ҳақида билиш учун уйидаги манзилга мурожаат қилинг:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=6
Албонийга нисбатан тарқатган баъзи шубҳаларига жавоб билан танишиш учун уйидаги манзилга мурожаат қилинг:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=963

Бу у киши олиб бораётган даъватларидан бир шингил эди холос.

(12-16-2011, 10:11 PM)shahob Wrote: Мен шайх Мухаммадсодикнинг форумдаги саволларга жавобларидан к,у'поллик ва жиркишликни учратдим.
Мен у кишига анча вақт илгари берган саволимга қўполлик билан берилган жавобни олганимдан кейин, у кишига иккинчи савол бермайдиган бўлганман. У киши янги йил билан табрикласа бўлади деган эдилар, мен эса Ибнул Қоййимнинг мана бу сўзларини қандай тушунсак бўлади деб савол берган эдим холос. Менга жуда қўпол жавоб берган эдилар ўша саволимга, ҳали-ҳали эсимда.

Менимча бу ерда адолат соҳиби учун нима қандай экани очиқ-ойдин кўриниб турибди.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳолатимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни кечирсин, барчамизни нажот топган аҳли сунна вал жамоат манҳажини қаттиқ ушлашимизни муваффақ қилсин!

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Muslim brat tvoy   07-10-2013, 02:21 PM
#14
асСалям алейкум!

Узбекистон Шайхи Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хакида маълумот берсангиз!

Бу инсонни котобларини укиса буладими?

"Тавсири Хилол" укиса буладими?
Abu Yusuf   07-10-2013, 05:31 PM
#15
(07-10-2013, 02:21 PM)Muslim brat tvoy Wrote: асСалям алейкум!

Узбекистон Шайхи Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хакида маълумот берсангиз!

Бу инсонни котобларини укиса буладими?

"Тавсири Хилол" укиса буладими?

Alaykum ussalam va rahmatulloh! Ya Muslim brat moy!
Bu kiwining kitoblari Asharizm, Moturidizm va hatto Mo'tazilizmga to'lgan! va nihoyat so'fiylik falsafasi ham bor!
Ularning tafsiyr kitoblari ham bulardan holi emas!
Umuman olganda ahli sunna ulamolarining dengiz kabi katta ilmiy meroslari turganda bu sig'or kitoblarga va tafsiyrlarga yo'l bo'lsin!
Hossatan tafsiyr u4un hofiz Ibn Kasiyr rahimahullohning tafsiyrlariga murojaat qiling! Allohu a'lam!

“Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, У зот учун динни холис тутган ва тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни барпо қилишга, ҳамда закотни адо этишга буюрилган эдилар” (Баййина сураси, 5-оят).
Abu Yusuf   07-10-2013, 05:45 PM
#16
Alloh bizlarni va ularni hidoyat qilsin! Hossatan kitobu sunnatni fahmlawda va undan istinbot qiliwda Rosululloh s.a.v bow4iliklarida salafi solihiynlarga mahkam ergawiwlikka hidoyat qilsin!
Allohu a'lam!
Abu Yusuf   07-27-2013, 12:12 PM
#17
Abu Yusuf Wrote:Hossatan tafsiyr u4un hofiz Ibn Kasiyr rahimahullohning tafsiyrlariga murojaat qiling!
Undan tawqari Abdurrohman as Sa'diy "Taysiyr al Kariym ar Rohman" yoki abu Ja'far at Tobariy rahimahullohlarni “Tafsiyr”lari kabilar ham tavsiya qilinadi!
Inwaalloh bular ham ulamolar e'tirof etgan tafsiyrlardandir. Allohu a'lam!
abu Huzayfa   07-27-2013, 02:53 PM
#18
Quote: Abu Yusuf писал(а): Rosululloh s.a.v
ассаламу алейкум! Биродар абу Йусуф мана шу http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=785 маълумотни ўқиб чиқишликни тавсия қиламан. Барак Аллоҳу фикум!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
rinat80_09   03-11-2015, 11:06 AM
#19
Ассаламу алейкум!

10 март куни кечаси ўзбек интернет сфераси бўйлаб Марказий Осиё Мусулмонлар Диний Идорасининг собиқ муфтийси, ҳамда Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейинги биринчи муфтий Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг 63 ёшида бу дунёдан риҳлат қилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бироз ўтиб, шайхнинг яқин кишилари бу хабарларни тасдиқлади. Маълум қилинишича, (ўчирилди - Admin) Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф юрак хуружи хасталиги билан вафот этган. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, воқеа соат 20:00 атрофида, шайх Тошкент шаҳридаги Ислом Университети спорт залида баскетбол билан шуғулланаётган пайтда юз берган.

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз»

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   05-11-2015, 02:16 AM
#20
Шайх Муҳаммад Ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳни
такфирда ғулув кетганида айблов

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга тегишли сайтлардан бири Дунё уламоларининг Бағдодийга очиқ хати номли рисолани ўзбек тилига таржима қилиб чиқарган. Рисоланинг Такфир ҳақидаги бобидан ушбу сўзлар келтирилган:
Хато фаҳмлаш туфайли ҳосил бўлган мушкулотлардан бири одамларни кофирга чиқаришдир. Бу иш аслида шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг «Усулу саласа» ва «Навоқизул Ислам» деган рисолаларидан олинган. Бу рисолаларда динни поклаш борасида бир қанча ижобий фикрлар бор. Шу билан бирга, муаллиф такфир мавзусида ғулувга кетган, ҳаддидан ошган. Ҳаттоки бу муҳим мавзуда ўзининг икки шайхи – Ибн Таймия ва Ибн Қайюмдан ҳам ўтиб қилган.

Ушбу рисола Иордания Қироллик Академияси аъзолари, Бутун Дунё Ислом "уламо"ларидан 126 олимнинг ИШИД раҳбари ва аъзоларига очиқ хати таржимаси. У ерда санаб ўтилган "уламолар"нинг қанчаси аҳли суннаданлиги маълум эмас. Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ушбу рисола остига ўз имзосини қўйган ва Очиқ хат номли китобида ҳам нашр қилган. Демак, у юқорида келтирилган айбловларни тасдиқлаган.

Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб янги мазҳаб ва такфир билан келганлари ҳақиқатми?
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон


Шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий саволи: Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳурматли шайх Солиҳ, Аллоҳнинг сизга саломлари бўлсин ва барчамиздан яхшилик ато этсин. Биз Исломий Университетимиз, унинг ректори ва битирувчилар иши бўйича деканатга ушбу учрашувларни ташкиллаштирганлари учун ташаккурлар айтамиз. Аллоҳ уларга яхшиликлар ато этсин ва ажрларини икки карра қилиб берсин.
Ҳурматли шайх, аввалроқ баъзилар томонидан тавҳид ва суннатга даъватнинг бошланиши ҳақидаги сўзлар ва ушбу даъват (баъзиларга) ёқимсиз экани ҳақида эслаб ўтилгани боис бир гуруҳ муаллимлар томонидан илтимос бор. Бу эса у (илтимос) учун жуда яхши мос келадиган, баракотли ҳолатдир. Биз истар эдикки сизнинг фарзандларингиз сиздан саволнинг бошқа тарафи ҳақидаги насиҳатингизни тинглашса. У ёйилаётган ва эслаб ўтилаётган ва бунга албатта жавоби берилган (сўзлардир). Аммо ушбу баракотли йиғилишда эслатма фойдали бўлади. Бу – шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳнинг даъвати мусулмонларни ва бутун бошли жамиятларни такфир қилишлик билан келгани, такфир ўз бошланишини мана шу даъватдан олгани ҳақидаги даъволардир. Аллоҳ сизни ҳифзу-ҳимоясида сақласин, агар сиз унинг сабабидан Аллоҳ буюк фойда келтирган мана шу даъватга нисбат берилаётган ушбу айбловларга бўлган жавоб билан қулоғимизни лаззатлантирсангиз мақтовли иш бўлар эди. Аллоҳ сизга яхшиликларни ато этсин.
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон жавоби: Аллоҳ сизларни раҳматига олсин. Мен бунга жавобни белгилаб қўйиб бўлганман. Балки ушбу кўрсатма ошкора бўлмагандир. Бу шайх янги мазҳаб билан келди деган даъвога жавоб эди. Мен айтдимки, ўша одам шайх уламо ва салаф-солиҳларнинг тўғри йўлларидан оғиб кетган қандай янги мазҳаб эканини аниқласин. Қани у бизга мана шуни изоҳлаб берсин. Шайхга нисбатан айтилаётган барчасида ажабланарли ҳеч нарса йўқ: пайғамбарлар алайҳимуссалом ҳақида ҳам ҳар хил гаплар гапирилган. Пайғамбарларни мажнун, сеҳр, ёлғон билан таърифлашган, турли сифатлар билан таърифлашган. Шуларнинг баъзилари билан имомларни ҳам сифатлашган. Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб шулар жумласидандир. Бунинг ҳеч қандай ажабланарли жойи йўқ. Бу шайхга ҳеч қандай зарар етказа олмайди. Бу фақатгина Аллоҳ шунинг сабабидан у кишининг мартабасини ошириш учун сабаб холос.
Шайх мусулмонларни куфрда айблаганлари ҳақида гапираётганларга келсак, шайхга нисбатан ундай-бундай деяётганларга келсак, биз унга айтамизки: шайхнинг китоблари мавжуд. Шайхнинг китоблари мавжуд, Алҳамдулиллаҳ. Шундай экан у киши мусулмонларни куфрда айблаётганлари ҳақидаги аниқ матнларни китобларидан келтир. У киши Аллоҳ ва Росули куфрда айблаганларни, шунингдек кофирлигида мусулмонлар ижмо қилганларнигина куфрда айблаганлар. Унда уламоларда бирортаси ундан аввал айтмаган, на Аллоҳнинг китоби, на Росулининг Суннатида далили бўлмаган масалани ўзига хос тушунишлик бор эканлиги – бу эътиборга лойиқ бўлмаган ёлғон айблов ва уни ҳисобга олинмайди. Гапираётган гапинг ҳақида шайхнинг сўзларидан кўрсат. Унинг китоблари ҳали ҳам бор.
Бирор уламо ҳақида унинг китобларидаги сўзларига мурожаат қилмай айтилган сўзларга қулоқ солма.
Шунингдек шайхнинг даъвати самараларига бир қара. Унинг самараларига қара. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, шайхнинг даъвати ушбу ерларни ўз соясига олди ва халқлар ушбу мерос бўлиб қолган даъват соясида яшаб келмоқда. Даъват шаҳарлар ва мамлакатларга ёйилди. Алҳамдулиллаҳ. Агарда бу даъват яроқли бўлмаганида, Қуръон ва Суннатга асосланмаган бўлганида, муваффақиятга эришмаган бўларди, худди кўпгина асоси бўлмаган даъватлар унга эриша олмаганидек. Даъват турларининг қанчаси мавжуд, жамоат ва оқимларнинг қанчаси мавжуд. Уларнинг самараси қани? Биргина одам ва унинг даъватидан шунча самара. Уларнинг даъватлари самаралари қани? Бунинг сабаби нима? Сабаби даъват унинг устида барпо бўлган асосидадир. Ҳақиқат уларнинг (шайхни айблаётганларнинг) ёлғонларини фош этади, Алҳамдулиллаҳ. Ҳа (шундай).


P.S. Юқорида эслаб ўтилган рисолага имзо қўйганлар рўйхатида замонамиз бидъатчиларидан бири Али ал-Ҳалабийни ҳам топишингиз мумкин. Ушбу шахс ва унинг залолатлари борасида уламоларнинг сўзларини қуйидаги манзилдан топишингиз мумкин (рус тилида):
https://tavhid.com/forum/showthread.php?tid=1971

Энди 126 "уламо"нинг бирини исмига бир назар солинг: Профессор Исмоил Абдуннабий Шоҳин. Ал-Азҳар университети раис муовини, Исломий университетлар робитаси Бош котибининг муовини, Миср.
Бу сохта олимлар аҳли сунна имомларини такфирда ғулув кетишда айблагандан кўра, ўз исмини элементар тавҳид ақидасига зид эканини ўқиб, ўргансалар, ширкий исмларини ўзгартирсалар бўлмасмикин?! Аллоҳдан ёрдам сўраймиз!
Абдуннабий, Абдуррасул исмини қўйиш

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Pages (3):    1 2 3   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.