Thread Rating:
  • 1 Vote(s) - 2 Average
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
«Бу ҳалол, бу ҳаром» деяверманглар!
#1
«Бу ҳалол, бу ҳаром» деяверманглар!


Аллоҳ таоло деди: «Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиш учун (яъни, Аллоҳ буюрмаган ҳукмларни Аллоҳники дейиш учун) тилларингизга келган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром», деяверманглар! Чунки Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар» (Наҳл: 116).
Ҳофиз Ибн Касир ўз тафсирларида (2/590) шундай дедилар: «Аллоҳ таоло ўзлари қўйиб олган ва истилоҳга киритган қуруқ исмлар билан ҳалол ва ҳаром қилиб оладиган мушрикларнинг йўлидан юришдан қайтарди...» - дея давом этадилар. «Бирор шаръий асосга эга бўлмаган бидъатни ўйлаб топган ёки қуруқ раъй ва истак-хоҳиши деб Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол санаган ёҳуд Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром санаган ҳар бир кимса ушбу (маъно) остига дохил бўлади... Сўнг У субҳанаҳу ушбу ишга таҳдид қилиб айтдики: «Чунки Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар», яъни, на дунёда ва на охиратда. Дунёга келсак, озгина матодир. Охиратга келсак, бас, улар учун аламли азоб бордир. Аллоҳ таоло айтганидек: «Биз уларни (бу дунёда) озгина (муддат) фойдалантириб, сўнгра қаттиқ азобни (тотишга) мажбур қилурмиз!» (Луқмон: 24)».
Олийҳиммат имом Ибнул Қоййим буюк китоблари «Иълам ал-Муваққиъин ан Роббил Аъламин» (1/38)да шундай дедилар: «Аллоҳ таоло деди: «Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиш учун (яъни, Аллоҳ буюрмаган ҳукмларни Аллоҳники дейиш учун) тилларингизга келган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром», деяверманглар! Чунки Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар. (Ундай кимсалар учун бу ҳаёти дунёда) озгина фойда бўлур. (Охиратда эса) улар учун аламли азоб бордир» (Наҳл: 116-117). Субҳанаҳу уларга У Зот шаънига Унинг ҳукмлари борасида ёлғон сўзлашлик, У Зот ҳаром қилмаган нарсани: бу ҳаром дейишликлари ва У ҳалол қилмаган нарсани: бу ҳалол дейишликлари ҳақида ваъид билан мурожаат қилди. У субҳанаҳу томонидан баён қилиняпти-ки, бандага Аллоҳ субҳанаҳу ҳалол ёки ҳаром қилганини билгандан кейингина: бу ҳалол, бу эса ҳаром дейишлиги жоиз бўлади.
Баъзи салафлар шундай дейишган: сизлардан бирингиз: Аллоҳ буни ҳалол қилди, мана буни ҳаром қилди дейишликдан қўрқсин. Шунда Аллоҳ унга: ёлғон сўзладинг, Мен буни ҳалол қилмагандим ва мана буни ҳаром қилмагандим дейди. Унинг ҳалол ва ҳаром эканлиги ҳақида очиқ-ойдин ваҳий ворид бўлганини билмаган нарса борасида Аллоҳ уни ҳалол қилган деб гап очишлиги ярамайди. Аллоҳ уни қуруқ-(кўр-кўрона) тақлид ёки таъвил сабаб раҳм қилсин!
Дарҳақиқат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ ҳадисда ўз(лари қўшинга сайлаган) амирлари Бурайдани, душманни қамал қилганда уларни Аллоҳнинг ҳумкига туширишдан қайтардилар. Айтдиларки: «Батаҳқиқ, сен улар борасида Аллоҳнинг ҳукмига (тўғри) етасанми ёки йўқми билмайсан. Бироқ уларни ўзинг ва шерикларингнинг ҳукмига тушир». У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг ҳукми билан мужтаҳид амирнинг ҳукми ўртасини қандай ажратганлари ва мужтаҳидларнинг ҳукми Аллоҳнинг ҳукми деб аталишидан қайтарганларини ўйлаб кўринг!
Яна шундайлардан, котиб мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳузурида у киши чиқарган ҳукмни ёза туриб: «Бу Аллоҳ таоло мўминларнинг амири Умарга кўрсатган (ҳукми)», деди. Шунда у киши (розияллоҳу анҳу): «Бундай дема! Балки: бу мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб раъй қилган (ҳукм) дегин», дедилар.
Ибн Ваҳб Моликни шундай деяётганларини эшитдим деди: «Одамлар ҳам бундай қилишмасди, ўтган салафларимиз ҳам. Ўзим иқтидо қиладиган бирор кишини бирор нарсада шундай деганини топмадим: бу ҳалол, бу эса ҳаром. Улар бунга журъат қилишмасди. Балки шундай деб айтардилар: буни кариҳ кўрамиз, буни яхши деб биламиз, шундай лозим бўлади, шуни раъй қилмаймиз». У кишидан буни Атиқ ибн Яъқуб ривоят қилиб, шуни зиёда қилди: «Улар: ҳалол ҳам, ҳаром ҳам демасдилар. Аллоҳ таолонинг ушбу қовлини эшитмаганмисан:
«Айтинг: «Хабар берингиз-чи (эй мушриклар), Аллоҳ сизлар учун нозил қилган ризқу рўзнинг (айримларини) ҳаром, (айримларини) ҳалол қилиб олдингиз». Айтинг: «Хабар берингиз-чи, (бундай қилиш учун) сизларга Аллоҳ изн бердими ёки Аллоҳ шаънига бўҳтон қилмоқдамисизлар?!»» (Юнус: 59). Ҳалол – Аллоҳ ва Расули ҳалол қилгани. Ҳаром – Аллоҳ ва Расули ҳаром қилганидир».
Имом Ибнул Қоййим «Мадариж ас-Саликийн» (1/372)да шундай дедилар: «Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло бирор ҳужжатсиз ўзининг наздидан бирор нарсани ҳалол ёки ҳаром қилишни динига нисбат берган кимсага инкор қилиб, шундай деди: «Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиш учун (яъни, Аллоҳ буюрмаган ҳукмларни Аллоҳники дейиш учун) тилларингизга келган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром», деяверманглар! Чунки Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар» (Наҳл: 116). Энди Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога Ўзини сифатламаган сифатларни нисбат берган ёки У Зотдан Ўзини сифатлаган сифатни рад этган кимса қандай бўларкин?!
Баъзи салафлар шундай дейишди: бирортангиз: Аллоҳ буни ҳалол қилди, Аллоҳ мана буни ҳаром қилди дейишдан ҳазир бўлсин. Шунда Аллоҳ айтадики: ёлғон сўзладинг. Буни ҳалол қилмагандим ва мана буни ҳаром қилмагандим.
Аллоҳ ва Расулидан бирор ҳужжатсиз қуруқ раъй билан ҳалол ва ҳаром дейишлик назарда тутиляпти»
.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Reply


Forum Jump:


Users browsing this thread: 1 Guest(s)