mutaallim   12-27-2013, 02:31 AM
#1
Бидъат аҳли ўз пешво ёки фирқасини оқлаш мақсадида уламоларнинг баъзи сўзидан фойдаланиши


Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Росулуллоҳга, у кишининг оилаcи, саҳобалари ва у кишининг йўлидан юрганларга Аллоҳнинг салавоту-саломлари бўлсин.
Аммо баъд...
Бидъат аҳлининг одатларидан бири шуки, улар ўз пешво ва гуруҳлари ҳақидаги уламоларнинг илиқ фикр билдирилган фатволарини тарқатиб юрадилар. Ҳолбуки айни ўша олимнинг ўша шахс ёки гуруҳдан одамларни ҳазир бўлишга чақирганлари ва уларни бидъатчи дея ҳукм қилган фатволарини "кўрмай" қоладилар.
Бунга мисол тариқасида ижтимоий тармоқларда тарқалган мана бу шубҳани келтириш мумкин:

Quote:
«Олимлар маъсумми(гуноҳ, хато гапиришдан покми)? ёхуд қайси уламоларга эргашиш керак»

Ассалому Алайкум Вароҳматуллоҳ,

Бугунги кундаги муҳим мавзулардан бири бўлган «Олимлар маъсумми(гуноҳ, хато гапиришдан покми)? ёхуд қайси уламоларга эргашиш керак» мавзуси борасида ёзишга қарор қилдик.

Шубҳасиз Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрладирлар. Зеро Абуд-Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича- "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ва дирҳамни мерос қолдирмадилар, лекин улар мана шу илмни мерос қилдилар. Ким уни олган бўлса, етарли улушни олибди.» (Ибн Можа ривояти, Албоний саҳиҳ деган).

Аммо бу дегани Уламолар пайғамбарлардек маъсумдирлар (гуноҳ ёки хатодан пок)дегани эмас. Афсуски замонамизнинг хаворижлари баъзи улармоларнинг гапларини худди ушбу уламолар умуман хато қилмайдигандек шулардангина иқтибос келтириб гўё маълум бир масалада яккаю ягона ўша олимнинг гапигина тўғри, бошқаларники нотўғридек кўрсатишади.

Уларнинг „эргашамиз“ деб даъво қилган уламолари орасида худди яхши олмалар ичида бўлган бир саватда қурт еган олма чиқиб қоладиганидек, Уламо дейишликка арзимайдиган ўзини-ўзи ёки тоғутлар томонидан ҳалққа уламо деб кўрсатилган кимсалар ҳам учраб туради. Шундай кимсалар томонидан афсуски Уламолардан Саййид Қутб Раҳимаҳуллоҳнинг ҳам гўштлари чайналиб у кишини (гўштхўрлар)ўзлари учун охиратда жуда хатарли бўлган сўзлар билан бадном қилишгача журъат қилганлар.

Бу масала буйича замонамиз хаворижлари «тан оламиз, эргашамиз» деб даъво қилган Шайх Ибн Бознинг фатволарини келтирамиз.



أرجو من سماحتكم أن تتفضلوا بإبداء رأيكم حول مؤلفات أبي الأعلى المودودي، وأبي الحسن الندوي ، وسيد قطب ؟

كلها كتب مفيدة، كتب هؤلاء الثلاثة رحمهم الله كلها كتب مفيدة، فيها خير كثير ولا تخلو من بعض الأغلاط، كل إنسان يؤخذ من قوله ويترك، ليسوا معصومين، وطالب العلم إذا تأملها عرف ما فيها من الأخطاء. ووجهه من الحق، وهم رحمهم الله قد اجتهدوا في الخير ودعوا إلى الخير وصبروا على المشقة في ذلك، وأبو الحسن موجود والحمد لله وفيه الخير الكثير، ولكن ليس معصوم ولا غيره من العلماء، العصمة للرسل عليهم الصلاة والسلام وما يبلغون عن الله، والرسل عصمهم الله لما يبلغون عن الله، وهكذا الأنبياء أما العلماء كله عالم يخطئ ويصيب ولكن بحمد الله صوابهم أكثر وقد أفادوا وأجازوا ونفعوا الناس يقول مالك رحمه الله، مالك بن أنس إمام دار الهجرة في زمانه: ما منا إلا راد ومردود عليه إلا صاحب هذا القبر. يعني الرسول -صلى الله عليه وسلم-، فالمؤمن يطلب العلم وهكذا المؤمنة تطلب العلم كل واحد يتفقه في الدين ويتبصر ويسأل عما أشكل عليه ويقرأ القرآن ويقرأ السنة ، يعتني حتى يعرف الحق بأدلته، وحتى يعرف الغلط إذا غلط العالم ولا يجوز أن يقال هذا فلان، العالم الجليل يؤخذ قوله كله من دون نظر، لا بل من النظر والعناية وعرضها على الأدلة الشرعية فما وافقها قبل وما خالف الأدلة الشرعية ترك، وإن كان عظيماً، وإن كان له أجر عظيم، وإن كان مجتهداً في الخير، وإن كان مشهورا.

Савол:
Шайх-ҳазратлари, сиздан АБУЛ-АЪЛО МАВДУДИЙ, АБУЛ-ҲАСАН НАДАВИЙва САЙЙИД ҚУТБлар ёзган китоблари ҳақида ўз фикрингизни билдиришингизни илтимос қиламан.

Жавоб (Шайх Ибн Боз):

Уларнинг ҳаммаси фойдали китоблардир. Бу уччовилари –Аллоҳ уларни раҳмат қилсин- ёзган китоблар ҳаммаси фойдалидир. Уларнинг китобларида кўп яхшиликлар бор. Ва баъзи-бир хатолардан холи ҳам эмас. Ҳар бир инсоннинг сўзи олинади ва тарк этилади. Улар бегуноҳ шахслар эмасдирлар. Толиби илм агар бу таълифотлар ҳақида фикр юргизса, ундаги хатоларни ва хатоларни ҳақдан қай ўринда турганини билади. Улар Аллоҳ уларни Ўз раҳматига олсин. Яхшилик йўлида ижтиҳод қилдилар, яхшиликка даъват этдилар ва шу йўлда машаққатларга сабр қилдилар. АБУЛ-ҲАСАН мавжуддир. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Бу одамда кўп яхшилик бор. Лекин у бехато инсон эмас. Ундан бошқа уламолар ҳам хатодан холи эмасдирлар. Хатосизлик фақатгина Росулларга ва Улар Аллоҳ тарафидан етказадиган нарсаларгагина хосдир. Росуллар Аллоҳ таоло тарафидан етказганлари учун Аллоҳ Уларни хатодан асрайди. Набийлар ҳам шундайдирлар.
-Аммо уламолар эса, ҳар бир олим хатога йўл қўяди ва ҳақни ҳам тўғри топади. Лекин Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, уларнинг ҳақни топишлари кўпроқдир. Уламолар кўп фойда келтирганлар, уддасидан чиққанлар ва одамларга манфаат келтирганлар. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ , яни Молик ибн Анас ўз-замонасида ҳижрат ҳовлисининг имоми бўлган зот айтадиларки: Ҳар биримиз қайтаради ва қайтарилади,фақат бу қабрнинг соҳиби яъни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, демак мўъмин киши илмни талаб қилади, шунингдек мўмина аёл ҳам илмни талаб қилади. Ҳар бир киши динда билимини оширади ва ҳақиқатни излайди, ўзига муаммо бўлган масала ҳақида сўрайди. Қуръонни ўқийди ва суннатни ўқийди. Ҳақни далиллари билан билгунича машаққат чекади. Ҳатто олим хато қилса, хатони билади. Бу фалончи катта олим, унинг ҳамма сўзини текширмай олинаверади дейиш жоиз эмас. Йўқ, балки текшириш, эътибор қилиб уни шаръий далилларга солиштириш керак. Шаръий далилларга мувофиқ келганини қабул қилинади. Шаръий далилларга мувофиқ келмаганини эса тарк этилади. Гарчи у катта олим бўлса ҳам. Ва агарда унга катта ажр-савоблари бўлса ҳам. Ва яхшилик йўлида мужтаҳид бўлса ҳам. Ва машҳур бўлиб кетган бўлса ҳам.

Таржима ва иқтибос тугади.

Қачонгача Саййид Кутб Раҳимаҳуллоҳнинг ва Бошқа Уламоларнинг(ўзингиз улар Аллоҳ йўлида қилган миллиондан бирига тенг ишни хам қилмай туриб) гўштларини Аллоҳдан қўрқмай еб юрасиз?. Яна Шайтоннинг маслаҳатига қулоқ солиб, унинг сизга чиройли қилиб кўрсатиб турган аммалларингизни (бошқаларни бадном қилиш, тоғутларга муқлақо бўйсинишга тарғиб қилиб, даъват аҳлини гўштларини ейиш вҳк.)интернетда ва бошқа жойларда тарқатиб юришингизни "Солиҳ амал" деб ўзингизни ўзингиз алдаманг!

Кибр ҳавони четга суриб ҳозирги ҳолатингиздан Тавба қилиб, Илм олиш, Амал қилишнинг вақти келмадими?


Шайх Ибн Бознинг Фатволари қуйидаги манбадан олинди: http://www.binbaz.org.sa/mat/10678

Ана шундай ҳолатда, яъни, бир олимнинг бир шахс ёки бирор гуруҳ ҳақида икки ҳил фикр билдирган фатвоси мавжуд бўлса аҳли сунна бу масалага қандай ёндашади деган савол кўпчиликни қизиқтирса ажаб эмас. Бу шубҳани аритиш учун қуйидаги мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Фалончи яхшиликда ёки аҳли суннадан. Чунки фалоний олим дарҳақиқат, унга тазкия берган, деган шубҳага раддия


Шайх Абу Осим Абдуллоҳ ибн Ҳумайд ал-Ғомидий ҳафизаҳуллоҳ

Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Аллоҳ таоло Муҳаммадга ва у кишининг аҳли оилаларига саловату саломлар йўлласин. Сўнг...
Аллоҳнинг тавфиқи ила ушбу шубҳага раддия бериш учун айтаманки:
1- Айрим кимсалар ўзи тўғри деб билишига биноан уламолардан фатволар нақл қилади ва ўзининг раъйига мувофиқ келган унинг (олимнинг) қавлини олади. Ҳамда ушбу сўзни қаттиқ ҳимоя қилади.
2- Бунинг муқобилига эса ўзининг раъйига хилоф келадиган унинг (олимнинг) бошқа сўзларини тарк этади. Бу эса шак-шубҳасиз бидъат аҳлининг йўлидир. Дарҳақиқат, аҳли суннадан бўлган баъзилар шундай дейишган: "Бидъат аҳли ўзларининг фойдаларига бўлган нарсани оладилар ва зиддиларига бўлган нарсани трк этадилар. Аҳли сунна эса ўзларининг фойдаларига ва зиддиларига бўлган нарсаларни оладилар".
3- Биз айтамизки: Агар ушбу киши ростгўй бўлса ва олимдан бирор сўз нақл қилмоқчи бўлса, бас, ундан (олимдан) охирги бўлган сўзини нақл қилсин, нақл қилувчининг раъйига мувофиқ келадиган олдинги сўзларини эмас.
Шу ўринда ишончли олимнинг тазкиясига боғлиқ бўлган савол ва жавобларни (ҳавола қилсам):
Ишончли олимнинг сўралаётган киши ёки фирқа ҳақида тазкия бериш йўллари нима?
Жавоб: 1- Ишончли олим бирор киши ёки фирқага унга зоҳир бўлган ҳолатига кўра тазкия беради.
2- Гоҳида бир суҳбат ёки эшитган бир кассетаси сабабли тазкия беради. Дарҳақиқат, бу ўтган салафларимизда бор эди. Аллома Муъалламий "Танкил"да Ибн Маъийндан нақл қилган ҳадис аҳли ва уларнинг ровийларга тазкия бериш йўллари ҳақида ёзганига қаранг. Балки барча ҳадис уламоларидан, ушбу олимдан бошқа кўпчилик уни қоралаб турган бир кезда улар гоҳида ровийга бир суҳбат, балки бир ҳадис сабабли тазкия беришганини ҳикоя қилган. Бу эса асримизнинг баъзи ишончли уламоларидан ҳосил бўлган ишларнинг изоҳидир.
3- Гоҳида унга шуҳрати (атрофга) тарқалгани учун тазкия беради. Бу ҳам ҳадис уламолари наздида маъруф йўлдир, уларнинг (ҳадис уламоларининг) китобларига мурожат қилган ва уларни текшириб чиққан киши учун. Бизнинг асримизда бунга ўхшаши шайх Ибн Боз (раҳимаҳуллоҳ) томонларидан Саййид Қутбга тазкия беришларида юз бергани каби. Дарҳақиқат, у киши (раҳимаҳуллоҳ) бу борада бир неча босқичдан ўтдилар:
1- Бир мартта унга қайноқ тазкия бериб, у ҳақда савол берилганда: унга ўхшаши Термизий сингари (ва шунга ўхшаш) сўз айтдилар.
2- Бир мартта эса унинг сўзларига рад бердилар ва ҳолатига муносиб даражада дағаллик билан қаттиқ (рад бердилар).
3- Бошқа сафар эса у киши унга (Саййид Қутбга) унинг ҳолатидан ўзларига етиб келишига кўра ҳукм қилганларини баён қилдилар. У киши ўзларининг бир кассеталарида унинг китобларидаги баъзи нарсаларни баён қилганларида: У кишига фақат икки ўринда ўқиб берилгани ва дарҳақиқат, бир неча йўлга кўра унинг ақидасида хатолар мавжуд экани (етиб) келганини зикр қилдилар. Юқорида ҳам у киши раҳимаҳуллоҳдан шунга ўхшаши ўтди.
- Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳдан ҳам Саййид Қутбга олқиш айтишлари борасида нақл қилинганлари шундай-(шу турдан). Ҳақиқатда у киши (раҳимаҳуллоҳ) унга (Саййид Қутбга) бир неча ўринда, бу киши ёзувчи, олим эмаслигини баён қилишларига қарамай мақтов айтганлар. Сўнг охирида шайхимиз Робеъ (ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ)нинг Саййид Қутб сўзларига раддия ҳақидаги китобларини ўқиганларидан кейин у киши (раҳимаҳуллоҳ)дан нақл қилингани шундай деб зикр қилганларидир: Бу киши диннинг асос ва фуруъларида жоҳилдир. Шунга ўхшаш сўзлар айтилган кимсадан шундан кейин бирор илм олинадими?!!
4- Гоҳида унга ушбу олимнинг атрофидаги баъзиларнинг нақл қилиши бўйича тазкия беради. Улар бир неча турлидир:
1- Улар орасида сўралаётган шахсга мутаассиблар бўлади. Натижада шайхга (унинг) ҳаққа мувофиқ бўлган сўзини олиб келади. Ва шайх унга етиб келган нарсага биноан ҳукм қилади. Ҳадисда айтилганидек: "Шояд баъзиларингиз айримларингиздан кўра ўз ҳужжатини баён қилувчироқдир. Мен эса эшитганимга биноан унинг фойдасига ҳукм қиламан". Бухорий "Саҳиҳ"да ривоят қилди. Гоҳида шайхни ушбу сўралаётган кишига хилоф чиққан кишига таъна етказишга ундайди.

1- Бу, шайх Албоний (раҳимаҳуллоҳ)дан Сафар (Ҳавалий) ва Салмон (Авдо)ларга тазкия берганларида юз бергани каби, у иккисига шайхнинг баъзи ҳамсуҳбатлари олқиш айтишгандан кейин. Алий Хошшан қилгани сингари. Ҳамда уларга таъна етказганларга таъна етказди. Натижада шайх улар ҳақида: улар бизнинг йўлимизда ва шунга ўхшаш шайх томондан тазкиялар бўлди. Бу эса асосан ана шу сурат-(тур)га йўйилади.
2- Агар шайх уларнинг мухолиф ишларига қулоқ солишни тарк этса уларга кучли раддия бўлади. Шайх бир гал Салмон (Авдо)га оёқни оёққа текказиб туришдан мақсад ўзаро рўпарама-рўпара туриш ёки параллел туриш деган сўзи учун раддия бердилар. Шайх: Анавилар суннатни суюлтирадилар-(беқарорлаштирадилар) деб қўрқаман, дедилар. Шайх яна бошқа ўринда унинг сўзини эшитиб шундай дедилар: Анавилар ал-вало вал баро (Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш)ни беқарорлаштирадилар деб қўрқаман. Ва охирида Алий Ҳасанга бир сўзни ёдга олдилар. Шулардан: Шояд Мадинадаги ҳақда бўлган биродарларимиз, дарҳақиқат, Сафар ва Салмон ҳақида биз билмаган нарсаларни билишар. Ва уларни (Мадинадаги уламоларни) қўллаб-қувватладилар. Балки (Сафар) Ҳавалийга кучли раддиялар бердилар. Ҳудди унга "Зоҳиратул Иржа" китоби борасида раддия берганлари каби. У (Сафар Ҳавалий) унда ("Зоҳиратул Иржа" китобида) шайх Албонийга таъна етказади ва у кишини муржиа дейди. Ҳамда у (Сафар Ҳавалий) у киши (Шайх Албоний) ва шайх Ибн Бознинг "Аллоҳ нозил қилган диндан ўзгаси билан ҳукм қилиш" масаласида ким уларга эргашса, бас, у олимнинг қоқилиши(га эргашибди), деди. Шунга кўра бу тазкиялар ўзининг саҳиҳ важҳига кўра изоҳланади, ҳавои нафсга кўра эмас, Аллоҳ сақласин.
2- Улар орасида яна талаба ёки оми одам бўлиб, сўралаётган кишининг ҳолатини билмайди. Ва у (турли) ақида в раъйларни ажрата биладиганлардан ҳам эмас. Ҳамда сўралаётган кишининг, хоҳ ёлғиз шахс ёки бирор фирқа бўлсин, тазкиясидан таъсирланган бўлади. Натижада шайх савол йўлловчининг саволига биноан жавоб беради.
3- Гоҳида шайх савол йўлловчи қайсар ва шайхдан айни киши ҳақида ўзи хоҳлаётган бир раъйни талаб қилаётганини кўради. Ва гоҳида у ҳақидаги раъй қаттиқ бўлиши мумкин. Шунда шайх унинг раъйига мувофиқ келмайди. Ҳудди шайх Албоний (раҳимаҳуллоҳ)дан савол берувчи савол йўллаганида ҳосил бўлгани каби. (Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ): Мендан Саййид Қутбни такфир қилишимни хоҳлаяпсанми?-дедилар, ёки шу маънода.
4- Гоҳида олим бир ўринда чиройли сўзлайди. Натижада ундам шайх сўралаётган кишини мақтагани тушунилади, хоҳ якка шахс ёки бирор фирқа бўлсин.
Бошқа ўринда эса тафсилот билан сўзлайди. Ана шу вақт шайхдан барча ўзи хоҳлаганини олади.
5- Гоҳида шайх бирор шахс борасидаги раъйи ҳақида жавоб бера туриб, унга муайян бир масала ёки муайян бир ишда тазкия беради. Уни мутлақ мақташликни қасд қилмайди. Балки у нисбий мақтов ва бу аввал ўтган ҳадис уламоларидан маъруфдир. Шунингдек, олим бирор шахс ҳақида бошқалар билан бирга сўралганда, унга ана у сўралганларга нисбатан олиб олқиш айтади. Шунда шайхга маълум бўлишича унинг ҳолати ана уларга нисбатан яхшироқ бўлади.

Олимнинг сўралаётган киши ёки фирқа ҳақидаги раъйи ўзгаришига сабаб нима?
Аллоҳнинг тавфиқи билан ушбуга жавоб ўрнида айтамизки:
Дарҳақиқат, айтиб ўтганимиздек шайх унинг ҳолати бўйича ўзи эшитганига биноан унга тазкия беради. Юқорида айтганларимни умумийлаштираман ва зиёдалик киритиб айтаманки: Унга у ҳақда келган (маълумот)га кўра тазкия беради:
1- Эшитганига биноан
2- Унга унинг (олимнинг) атрофидагиларни олқиш айтишига биноан
3- Ёки кенг шуҳрат қозонганига биноан
4- Ёҳуд унинг яхши олиб борилган бирор изланишини ўқийди ва унга муқаддима ёзиб, ушбу изланишида ёзганига биноан унга тазкия беради
5- Ёкида ундан мазаммат қилинадиган нарса келмаган бўлади. Ва шайх, уни мазаммат қилган киши ҳаддан ошган деб ўйлайди. Ҳудди шайх (Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ)дан таблиғ жамоати ҳақидаги фатволарида содир бўлганига ўхшаш. Дарҳақиқат, шайхнинг улар ҳақидаги фатволари уч босқичдан ўтган:
Биринчиси: 1408 ҳ.йилдаги фатволари каби уларни мақташлари ва уларни ҳимоя қилишлари. Ҳамда Саъд ал-Ҳусойн (ҳафизаҳуллоҳ)га қаттиқ раддия беришлари. Таблиғчилар тарқатаётганлари ана шу фатводир. У кишининг бошқа фатволарини очиқламайдилар. Агар бирор киши уни ошкор қилса, шайх улар ҳақида шунга ўхшаши билан фатво берганлари хато бўлган ёки фатво очиқ-ойдин эмас ва шунга ўхшашлар билан таъвил қиладилар.
Иккинчиси: 1414 ҳ.йилдаги фатволари ва улар билан фақат илм толиби чиқиб, уларга баён қилади ва таълим беради. Уларнинг ақидада хатолари мавжуд деган қавллари. Ҳамда шунга ўхшаш ўша фатвода бўлган сўзлари.
Учинчиси: 1417 ҳ.йили улар (таблиғчилар) ва ихвонларни ҳалок бўлувчи етмиш икки фирқадан дея ҳукм қилган фатволари.
Ушбуни баён қилиш учун айтамизки: Шайх баъзи хос одам-(шогирд)ларига, у киши аввалги бор фатво берганларида (уларнинг ҳолати) у кишига маълум бўлмаган. Натижада у кишига улар ҳақида нақл қилинган маълумотга биноан фатво берганларини баён қилганлар. У кишига таблиғчиларнинг ҳолатини нақл қилганлар (таблиғчиларнинг) ўзлари бўлган. Шак-шубҳа йўқки, улар шайхга даъватдаги фаолликлари, уни (даъват қилишни) яхши кўришлари, одамларга таъсир ўтказишлари, одамлар уларга тезда ижобат қилаётганларидан иборат яхши ҳолатларинигина нақл қиладилар. Натижада шайх илми етганига биноан фатво беради. Ва шайх улардан бошқалар улар ҳақида гапиргани турлича эҳтимол бобидан деб ўйлайди. Юқорида ўтганидек буларнинг бари ҳадис уламолари наздида маъруфдир. Сиз гоҳида ҳадис олимини бир ровий ҳақида икки ёки уч қавли бор эканини топасиз. Бу ерда иш уни таъвил қилишликкача бормайди. Бу, олимнинг у одам ҳақидаги сўзи унинг илми етган маълумотга кўра ўзгарган эканига йўйилади. Уламоларимизнинг тазкиялари ҳамда мадҳдан мазамматга ўзгариши ҳақида шундай-(шу турдан) деб айтасиз. Шунга ўхшашларда ҳадис аҳлининг бидъат аҳлига нисбатан қилганлари каби уларга тарих-(сана)ни кўрсатамиз.
Яна ушбу бобдан шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳнинг фатволари. У кишининг таблиғ жамоатини мақтаган фатволари кенг тарқалган. Сўнг у кишидан (Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳдан) уларни ва ихвонларни қоралаганликлари ҳақидаги сўзлари собит бўлган. У киши шайх Умар ал-Ҳаркон нақл қилишларича у икки (фирқа) ҳақида, улар бидъат аҳлидан деганлар. Бошқа талабалар мажлисида ҳам шунга ўхшашига гувоҳ бўлганлар. Таблиғчилар одамларни чалғитиб, шайхнинг қоғозга битилган фатволарини нақл қиладилар ва бунисини ёлғонга чиқарадилар. Ҳамда: фақат қоғозга битилган нарсанигина истаймиз, дейдилар. Хабар нақл қилиш ва ишончли кишиларни тасдиқ қилиш йўлларини ё билмайдилар ёки ўзларини билмаганга соладилар. Хоссатан айни шу олимнинг сўзларида уни қўллаб-қувватлайдиган далилллар мавжуд бўлсада. Худди шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ ўз фатволарининг бир неча ўринларида уларнинг бидъатларига раддия берганларида қилганлари каби.
Яна бир бошқа масала, гоҳида унинг (олимнинг) икки қавли бўлади ва ҳар икки фатвони тарихини билишга рожиҳ қилувчи йўл йўқ бўлади. Ана шу дамда ўзаро зид келган бўлиб, иккиси ҳам соқит бўлади.
Гоҳида эса шайх савол берилган кишини мақташида хатога йўл қўяди. Ахир шайх маъсум эмас. Ва унинг ҳар бир сўзи ҳужжат эмас. Гарчи шайх қасд қилмасада Китоб ва суннатга хилоф келган нарса бирор эътиборга эга эмас. Шу ўринда бизга шайхнинг уларнинг сўзлари ҳақидаги раъйи ва қаттиқ қоралаган сўзига қайтишимиз фойдали бўлади. Ҳудди шайх Ибн Усаймин (раҳимаҳуллоҳ) томонларидан таблиғ (жамоати) ҳамда Сафар ва Салмонларга нисбатан уларни аввалги бор мақтаганларида бўлгани каби. Сўнг шайхнинг уларнинг сўзларига раддия беришларига қайтсак, ҳолатларига муносиб тарзда қаттиқ раддия берилганини топамиз. Ўшалардан бирор шахсни зикр қилганда унга тазкия беради. Гоҳида бу унинг машҳурлиги ёки издошларининг кўплиги сабабли бўлади ва шайх одамларга фитна бўлишидан қўрқади. Ҳар бир ҳақ айтилавермайди ёки ҳар бир ҳақни ўз аҳли ҳозир бўлавермайди дейилганидек. Бироқ, алҳамдулиллаҳ, ҳақ - маълум бир вақтдан кейин бўлсада айтилади. Дарҳақиқат, шайх Ибн Усаймин (раҳимаҳуллоҳ) жазоирлик жангчиларга берган жавобларида улар ҳақидаги сўзларини айтдилар. Уларнинг (кассеталарини) эшитамизми?-дея савол йўлланганда: Йўқ. Фавзон ва фалончиларни тингла, дея кибор уламоларга ишора қилдилар. Сўнг сабабни зикр қилиб: Инқилобий фикр эгаларини тинглама, дедилар.
Ибора тўғриланганида шундай. Бизга шу билан фойда берган кишини Аллоҳ яхшилик билан мукофотласин: Йўқ. Мен сенга шайх Ибн Боз, шайх Албоний ва фикрий инқилоб билан эмас, мўътадиллик билан маъруф бўлган уламоларнинг кассеталарини тинглашга насиҳат қиламан!!
Гоҳида сўралаётган якка шахс ёки бирор фирқа борасидаги мазаммат қилингани бошқа бир ишончли олимнинг сўзига зид келади. Дарҳақиқат, бошқа олим уни ишончсиз (ёки бидъатчи) дея ҳукм қилганини изоҳлаб беради. Илм аҳли наздида маъруф бўлгани эса изоҳлаб берган кишининг (сўзи) олинишлигидир. Ушбу ҳолатга ўхшашида: Ким ишончсиз (ёки бидъатчи) деб ҳукм қилса, бас, унда зиёда илм-(маълумот) бор ёки исбот қилувчи инкор қилувчидан муқаддам қилиниши бобидан бўлади, деб айтилади. Валлоҳу аълам.
6- Гоҳида сўралаётган киши, шайх унинг ҳолатини билган, уни (ўнгланишини) кутаётган ва у билан яхши муносабатда бўлаётганлардан бўлади.
Ишончли олим тазкиясининг тазкия берган киши учун фойдаси борми?
Аллоҳнинг тавфиқи билан бунга жавобан айтаманки:
1- Тазкия қилган (сифат)лари унда ҳаққирост бўлса ва бу ўринда мазаммат қилинадиган ҳамда ушбу олим билмайдиган бошқа иш бўлмаса шак-шубҳасиз бу унга фойда беради. Эҳтимол у (олим) унга фақат муайян бир масалада тазкия берган ва мутлақ тазкия бермаган бўлади. Бунга ўхшаши эса фақат ўша муайян ҳолатга йўйилади.
2- Яна буни унга фойдаси бўлади, агар ўз ҳолатида давом этса ва ушбу олим унга тазкия берган (сифат)ларидан ўзгариб кетмаса. Бу эса баъзи саҳобалар розияллоҳу анҳум, Умар, Муовия ва улардан бошқалар каби Ибн Мулжимга тазкия берганларига ўхшаш. Бироқ у шундан кейин ўзгарди. Унга ушбу тазкияларни фойдаси борми? Бизнинг асримизда эса шайх Албонийнинг шайх Муқбил ва шайх Робеъларга берган тазкияларига ўхшашида, нима учун шайхнинг улар ҳақидаги тазкияларини қабул қилдингиз ва нима учун у кишининг улардан бошқалар ҳақидаги тазкияларини қабул қилдингиз деб айтилмайди. Шайх Ибн Боз ва Ибн Усаймин (раҳимаҳумаллоҳ)ларнинг шунга ўхшаш ҳолатларда ворид бўлган тазкиялари ҳам ҳудди шундай.

Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳнинг Саййид Қутб ва унинг китоблари ҳақида айтган охирги сўзларидан бири ушбу қавллари эди:
Аллома Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ: У кишига 18/7/1416 ҳижрий санада «Шарҳ Риёзус Солиҳийн» дарсида Саййид Қутбнинг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ҳақидаги сўзи ўртага қўйилди. У Саййид Қутбнинг ушбу сўзи эди: «Муовия ва унинг шериги Амр – Амр ибн Ос розияллоҳу анҳуни назарда тутяпти – ёлғон ва товламачиликка, алдов йўлига, мунофиқлик ва ўз мансабини суистемол қилиш йўлига ўтишгач, Али бундай пасткашликка бормади. Натижада у иккиси ғалаба қозониб, бу мувафаққиятсизликка учради. Чунки бундай ютқазиқ ҳар қандай ютуқдан шарафлидир».
Шайх роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: «Бу ўта қабиҳ ва инкор қилинадиган сўздир».
Бошқа бир ўринда шундай дедилар: «Бу носоғлом ва ярамас сўздир. Муовия ва Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумоларни ҳақоратлашдир».
Савол берувчи айтдики: «Ушбу сўзлар мавжуд бўлган китоблардан қайтариладими?»
Роҳимаҳуллоҳ: «Йиртиб ташланади», дедилар (Шайх Саъид ал-Умарнинг «ан-Насиҳа» китобларидан олинди).
Дарҳақиқат, шайх Ғомидийнинг юқоридаги мандаба ёзган мақолаларининг қуйироғида шайх Фавзоннинг шогирдлари шайх Жамол ибн Фурайҳон ал-Ҳорисий ҳафизаҳуллоҳ ўз мавзусида нодир бир иш бўлгани ва шайх Ғомидий бу билан улкан фойда улашиб, кўпчиликка чигал бўлиб қолаётган бир ҳақиқатни очиқлаб берганликларини айтиб олқишлаганлар. Аслида иймон ўрнини нафси ҳаво, виждон ўрнини жиғилдон эгалламаган ҳар бир киши учун шайх Робеъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳнинг Саййид Қутб ва Мавдудийларнинг залолат ва бидъатларини кескин далиллар билан баён қилиб берган ўнлаб асарларидан кейин тўла қаноат ҳосил бўлишида шак-шубҳа йўқ.
Яна бир нуқтага аҳамият қаратишимиз муҳимки, биз бу шубҳани аритиш билан уламоларнинг турли шайх ва талабаларга берган тазкиялари борасида одамларда ишончсизлик руҳини уйғотмоқчи эмасмиз. Уламоларни тазкия ва олқишлари ўз аҳамиятини йўқотмайди. Шунинг учун бу мақолада баён қилинганлари ўз бобида фойдали. Уни бошқа масалалар учун иқтибос олиб фойдаланишлик одамлар наздида уламолар тазкияларига нисбатан ишончсизликни уйғотади. Шунинг учун уни ўз бобидан бошқа ўринда фойдаланиш таҳриф-(сўзни ўз ўрнидан ўзгартириш) демакдир.
Охирги тилагимиз оламларни Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.