Thread Rating:
  • 1 Vote(s) - 2 Average
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Топилма ҳақида
#1
Question 
Ассаламу алейкум!

1) Бир киши куп вактлардан бери ва инсон яшаб бумайдиган чулдан иборат майдондан (факат кумликдан иборат пустыня) уш ерни текислаб кумдан фойдаланаётган вактида (яъни бульдозер билан текислаётганда) хазина топиб олинса олтин ёки кумушми валлоху аълам. уша масаланинг хукми канака булади, давлатга топширади ми? ёки камбагалга эхсон килади ми? (бу масала факат хукумни билиш учун, хакикат эмас)

Аллох рози булсин!

2) бир киши узи ишлайдиган идораси олдида бирор бир нарса топиб олса (велосипед топиб олган ва багажникда оиласи учун озгина харажатлари хам бор) бунинг хукмини айтсангизлар? (куп инсонлар велосипедни бирор бир маст кишники деб гумон килаябдилар)

Аллох рози булсин!
«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Reply
#2
Asalomu alekum bir sovolim bor edi. Tofolingan pulni hukmi nima boladi. Egasi kimligi nomalum
Reply
#3
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ушбу савол “Топилмалар боби”га тааллуқли. У, ислом фиқҳи бобларидан. Топилма: эгаси йўқотган мол. Ушбу тўғри дин молни сақлаш ва унга риоя қилиш, мусулмоннинг молини ҳурмат қилиш ва уни муҳофаза қилиш (қоидаси)ни олиб келди. Топилма шу жумладандир.
Эгаси молни йўқотганда уч ҳолатдан холий бўлмайди:
Биринчи ҳолат: Ўрта (ҳол) одамларнинг ҳиммати таъқиб-(назар) қилмайдиган қамчи, нон, мева, асо каби нарсалардан бўлиши. Уни олувчи киши эгалик қилиб, хабардор-(овоза) қилмай ундан фойдаланаверади. Жобир (розияллоҳу анҳу) ривоят қилганига биноан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам киши топиб оладиган асо, қамчи ва арқон борасида рухсат бердилар”. Абу Довуд ривояти.
Иккинчи ҳолат: Туя, от, сигир ва хачир каби катта бўлгани ёки қушлар каби уча олгани ёҳуд кийик каби тез югургани ё қоплон каби қозиқ тиши билан ўзини ҳимоя қила олгани учун кичик йиртқичларга қаршилик кўрсатадиган нарсалардан бўлиши. Ушбу қисмни (барча) турлари билан олиш ҳаром бўлади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам адашиб қолган туя ҳақида сўралганларида айтган сўзларига кўра уни олувчиси овоза қилиш билан ҳам эгалик қилмайди: “Уни сенга қандай дахли бор? Ўзи билан суви ва (узоқ юришга қодир бўладиган) оёқ кийими бўлиб, эгаси уни топгунича сув олдига боради ва дарахт ейди”. Муттафақун алайҳ. Умар (розияллоҳу анҳу): “Ким адашиб қолган (ҳайвон)ни олса, бас, у адашгандир”, дедилар. Яъни, хатога йўл қўювчи. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисда у олинмайди, балки эгасига йўлиққунча сув олдига бориб, дарахт ейишига ташлаб қўйилади дея ҳукм қилдилар.
Катта қозон, тўнка, темир ва ўзи сақловда қоладиган, зое бўлмай, ўрнидан жилмайдиган нарсалар каби катта ашёлар ҳам шунга мулҳақ бўлиб, адашиб қолган (ҳайвон)лар каби уни олиш ҳаром бўлади. Балки у авлороқдир.
Иккинчи ҳолат: Йўқолган мол пул, мато-(ашё) ҳамда қўй, бўталоқ ва бузоқ каби кичик йиртқичлардан ҳимоялана олмайдиган каби бошқа моллар жумласидан бўлиши. Ушбу қисмни топувчиси ўзига ҳотиржам бўлса уни олиш жоиз бўлади. У эса уч турли:
Биринчи тур: Бўталоқ, қўй ва товуқ каби ейиладиган ҳайвон… Уни топиб олувчига уни олса ўз эгаси учун уч ишдан энг насибадорроғи лозим бўлади:
Бири: Уни ейди ва бу ҳолатда гарданига унинг қиймати бўлади.
Иккинчи: Уни сотади ва сифатларини танигандан кейин ўз эгасига пулини сақлаб қўяди.
Учинчи: Уни сақлаб қўяди ва ўз молидан унга нафақа қилади ҳамда унга эгалик қилмайди. Эгаси келганда нафақаси билан қайтаради ва унга топширади. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўй ҳақида сўралганларида шундай дедилар: “Уни ол. У сенга ёки биродаринга ёҳуд бўрига”. Муттафақун алайҳ. Маъноси: у заиф. Ҳалок бўлишга кўндаланг. Уни сен олишинг ёки сендан бошқаси олиши ёҳуд бўри ейиши ўртасида қолган.
Ибнул Қаййим ушбу ҳадиси шариф борасида сўзлай туриб, шундай дедилар: “Бу ерда қўйни олиш жоиз. Агар қўйнинг эгаси келмаса, бас, у топиб олувчининг мулки. Ўша заҳоти ейиши ва қиймати зиммасида бўлиши, сотиб, пулини сақлаб қўйиши ва уни (ўз олдида) тарк этиб, унга ўз молидан нафақа қилиши ўртасида ихтиёрли. Агар эгаси топиб олувчи ейишидан олдин келса, уни олишга ҳаққи бор дея ижмоъ қилдилар”.
Иккинчи тур: Тарвуз ва мева каби айнишидан қўрқиладиган нарса. Шунда топиб олувчи уни еб, эгасига қийматини тўлаш ва уни сотиб, эгаси келгунча пулини сақлаб қўйишдан иборат ўз эгасига энг насибалироғини қилади.
Учинчи тур: Юқоридаги икки қисмдан ўзга пул ва идишлар каби бошқа моллар. Қўлдаги омонат ўлароқ барчасини сақлаши ҳамда одамлар йиғиладиган жойларда уни овоза қилиши лозим бўлади.
Унга топилмани (юқоридаги) турлари билан олиши жоиз бўлмайди. У ҳақда ўзига ҳотиржам бўлиши, овоза қилишга эҳтиёж сезадиган нарсани овоза қилишга кучи етиши мустасно. Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳунинг ҳадисларига биноан: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилла ва кумуш топилмаси ҳақида сўралдилар. Шунда: “Боғичи ва идишини таниб ол. Сўнг уни бир йил овоза қил. Агар хабари чиқмаса, бас, уни сарфлайвер. Ва у сенда омонат каби бўлсин. Агар талабгори замондан бир кун келса, бас, уни унга тўлаб бер”, дедилар”. У кишидан қўй ҳақида сўради. Шунда: “Уни ол. У сенга ёки биродаринга ёҳуд бўрига”, дедилар. Адашиб қолган туя ҳақида сўралганларида шундай дедилар: “Уни сенга қандай дахли бор? Ўзи билан суви ва (узоқ юришга қодир бўладиган) оёқ кийими бўлиб, эгаси уни топгунича сув олдига боради ва дарахт ейди”. Муттафақун алайҳ.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Боғичи ва идишини таниб ол”, қавллари маъноси: боғичи: унда нафақа-(мол) бўлган идиш боғланадиган нарса. Идиш: унда нафақа-(мол) бўладиган идиш.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Сўнг уни бир йил овоза қил”, қавллари маъноси, бозор, масжид эшиклари, жамоат жойлари ва йиғинлардан иборат одамлар тўпланадиган ўринда уларга уни эслат. “Бир йил”, яъни, тўла бир йил муддат. Уни топиб олган биринчи ҳафтада ҳар куни уни овоза қилади. Чунки бу ҳафтада эгасининг келиши лойиқроқ. Сўнг бир ҳафтадан кейин бу борадаги одамларнинг одатига қараб уни овоза қилади.
“Агар бу, ўтган даврда овоза қилиш йўли бўлса, батаҳқиқ, топиб олувчи топилмани шу асрга муносиб йўллар билан овоза қилади. Муҳими, мақсад ҳосил бўлиши. У ҳам бўлса эгасига етиши мумкин бўладиган барча нарсани сарф этишлик”.
Ҳадис топилмани овоза қилиш вожиб эканига далолат қилади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу: “Боғичи ва идишини таниб ол”, қавлларида унинг сифатларини билиб олишнинг вожиблигига далил бор. Тоинки эгаси келиб, ушбу сифатларга мувофиқ сифат билан уни сифатлаб берганда унга қайтариб берилади. Агар унинг сифатлаши воқеъликдан ўзгача бўлса, уни унга қайтаришлик жоиз бўлмайди.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу: “Агар хабари чиқмаса, бас, уни сарфлайвер”, қавлларида топиб олувчи унга бир йил ва овоза қилгандан кейин эгалик қилишига далил бор. Бироқ уни сифатларини билиб олишидан олдин сарфламайди. Яъни, то боғичи, идиши, қадри, жинси ва сифатини билиб олмагунича. Агар эгаси бир йилдан кейин келса ва уни ушбу сифатларга мувофиқ сифатлаб берса уни унга тўлаб беради. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “Агар талабгори замондан бир кун келса, бас, уни унга тўлаб бер”.
Дарҳақиқат, юқорида ўтганлардан топилма борасида қуйидаги ишлар лозим бўлиши маълум бўлди:
Биринчидан: Агар уни топиб олса уни сақлашда ўзида омонат, эгаси топилгунча уни нидо қилиш билан овоза қилишга кучи етишини билсагина уни олишга киришади. Ким у ҳақда ўзига ишонмаса уни олиши жоиз бўлмайди. Агар уни олса, бас, у тортиб олувчи каби. Чунки у ўзганинг молини унга олиш жоиз бўлмайдиган тарзда олди. Ҳамда ана шу дамда уни олиши билан ўзганинг моли зое қилинади.
Иккинчидан: Уни олишдан олдин боғичи, идиши, қадри, жинси ва синфини билиб олиш билан сифатларини аниқлаштириб олишдан ўзга чора йўқ. Идишидан мурод, у унинг ичида мавжуд бўлган макон бўлмиш қопча ёки латта-(қийқим). Боғичидан мурод, у боғланган нарса. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шунга амр қилдилар. Буйруқ эса вожибликни тақозо этади.
Учинчидан: Тўла бир йил давомида, биринчи ҳафта ҳар куни ва шундан кейин одатга биноан уни овоза қилиш ва хабардор қилиш лозим. Овоза қилишда мисол учун: “Ким нарсасини йўқотди” ва шунга ўхшашларни айтади. Уни овоза қилиш бозор, намоз вақтларида масжид остонаси каби одамлар тўпланадиган жойларда бўлади. Масжид ичида уни овоза қилмайди. Чунки масжидлар бунинг учун қурилмаган. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “Ким масжидда йўқотган нарсасини овоза-(эълон) қилаётган кишини эшитса: Аллоҳ уни сенга қайтармасин, деб айтсин”.
Тўртинчидан: Унинг талабгори келиб, сифатларига мувофиқ сифатлаб берса бирор ҳужжат ва қасамсиз уни қайтаришлик вожиб бўлади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шунга буюрганлари ҳамда унинг сифати ҳужжат ва қасам ўрнини босгани учун. Балки уни сифатлаб бериши ҳужжат ва қасамдан ойдинроқ ва ростгўйроқ бўлиши мумкин. У билан бирга унинг бевосита ва билвосита фойдасини ҳам беради. Аммо уни сифатлаб беришга қодир бўлмаса, батаҳқиқ, у унга қайтарилмайди. Чунки у, унинг қўлида омонат. У унинг эгаси экани собит бўлмаган кишига уни қайтаришлик жоиз бўлмайди.
Бешинчидан: Тўла бир йил уни овоза қилганидан кейин унинг эгаси келмаса уни топиб олган кишининг мулки бўлади. Бироқ унга уни сарф қилишдан олдин сифатларини аниқлаб олиши вожиб бўлади. Агар эгаси қайси вақт келса ва уни сифатлаб берса уни унга қайтаради агар мавжуд бўлса. Ёки унинг эвазини қайтаради агар мавжуд бўлмаса. Чунки унинг унга эгалик қилиши, эгаси келиши билан тугайди.
Огоҳлантирув: Топилма борасида исломнинг йўли унга мол (сарфлаш) билан (бўлса-да) аҳамият қаратиш, сақлаш, мусулмоннинг моли ҳурматига эътибор бериш, уни муҳофаза қилишликдир. Умуман шуларнинг баридан ислом яхшилик устида ҳамкорлик қилишга ундашини идрок қиламиз. Аллоҳ субҳанаҳудан барчамизни исломда собитқадам қилиши ва мусулмон ҳолатимизда жонимизни олишини сўраймиз. (Шайх Солиҳ Фавзон ҳафизаҳуллоҳ “Мулаххас ал-Фиқҳий” (150)).
Reply
#4
Эгаси мавжуд бўлмаганда топилманинг ҳукми


Савол: Инсон йўлида ёки эгалик қиладиган кўчмас мулкида молдан иборат бирор маблағ ёки молдан иборат бирор маблағга тенг келадиган бирор моддий нарса топиб олганда, ана шу ҳолатда ушбу шахсга топган нарсасини тасарруф этиши жоизми ёки уни тортиқ-(инъом) қиладими? Бу, ушбу молнинг эгаси мавжуд бўлмаган ҳолатдадир.
Жавоб: Бу, топилма деб эътибор қилинади. Агар уни йўлида ёки мулкида топиб олса, дирҳам ёки бошқа мато баъзи зиёратчи ёки баъзи одамлардан йўлда тушиб олса, бу топилма деб эътибор қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бу ҳақда савол йўлланган. Шунда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У ҳақда бир йил хабар қил. Агар хабари чиқмаса, бас, у сеники”, дедилар. Агар топилган нарса юз риёл, минг риёл, икки минг риёл, кўп молга тенг келадиган ҳалтача, қилич, ханжар, гилам ва бундан бошқа каби аҳамиятли бўлса, аҳамиятга молик нарса (бўлса) одамлар йиғиладиган жойларда “Кимнинг гилами, кимнинг ҳалтачаси, кимнинг қиличи, шундай-шундай жойда бўлган дирҳамлар кимники” дея нидо қилади. Бир ойда икки, уч, тўрт мартта у ҳақда нидо қилади ёки одамлар тўпланадиган ўринларда, одамлар йиғиладиган жойларда, савдо-сотиқ бозорларида ёки жума намозидан кейин “Бу нарса кимники” дея нидо қиладиган кишини қолдиради. То унинг эгаси ҳужжатни адо қилмагунича сифатларини айтмайди. “Кимнинг ҳалтачаси, кимнинг қиличи, кимнинг дирҳамлари бор эди”, (дейди). “У меники” дейдиган киши келса сифатлари ҳақида сўрайди. Ҳалтачанинг сифатлари қандай? Аломатларини аниқлаштиради. Уни пухта суратда аниқлаштиради. Дирҳамларни бешта бешлик дея асоси-(манбаси), ўн ўрам беш юз рақам асосидаги дея то унинг ростгўйлигига далолат қиладиган нарса ҳақида сўрамагунча аниқлаштиради. Агар уни таниса-(билса), уни унга беради. Агар бир йил ўтса ва хабари чиқмаса, бас, у уники бўлиб, уни сарфлайверади. Қачон унинг эгаси қайтиб, уни таниса-(билса), уни унга беради. Сенда қарз каби бўлади. Қарз каби. Қачон эгаси келса уни унга беради агар таниса-(билса). Набий алайҳиссалоту вассалам шундай амр қилдилар. Топилма Маккада ёки Мадинада бўлиши мустасно. Макка ва Мадинадаги топилмага эгалик қилмайсиз. Уни доимий хабарини бериш лозим. Набий алайҳиссалоту вассалам дедилар: “Унда тушиб қолган нарса фақат хабардор қилувчига ҳалол бўлади”. Яъни, Маккада. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадина ҳақида шундай дедилар: “Мен, Иброҳим Маккани ҳарам-(ҳурматли) қилганидек Мадинани ҳарам-(ҳурматли) қилдим”. Макка ёки Мадинада топилма топиб олган кишига унга эгалик қилмай доимий, ҳар доим уни хабар қилиб бориши вожиб. Агар уни хабар қилмаса, уни Макка ва Мадинадаги хос жиҳат-(қўмита)га беради. Унга топилмани топширади. Агар қўмита уни хабар қилмаса-(танитмаса), уни шаръий маҳкамага топширади. Уни маҳкамага топширади ва бунга квитанция-(тилхат) олади. Маҳкама уни тақдим қилади, қўмитага топширади. Қўмитага одамлар мурожаат қилади. Унга мурожаат қиладилар, топилмалари ҳақида ундан сўрайдилар. Мақсад шуки, Макка ва Мадина топилмаларига эгалик қилмайсиз. Балки уни то эгаси топилгунча доимий, ҳар доим хабарини бериб бориш лозим.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
Манба: http://www.binbaz.org.sa/noor/11892
Reply
#5
Question 
Савол: Маҳалламизда болалар учун уйингох бор. Бир йилдан ортиқроқ аввал аёлим ўша ердан тилла браслет топиб олди. Уйингох мутасаддиларига бориб ушбу топилма хакида хабар беришни ният қилдик. Бироқ ҳолатга совуққонлик билан ёндашганимизга бўлса керак, хатто бу ишни килишни унутдик, ҳануз бу ишни амалга оширганимиз йўқ. Ҳозир бир йилдан ортиқ вақт ўтди. Тилла ҳануз уйимизда турибди. Уйингох ҳодимларига топширишга келсак, уларга одам унчалик ишонмайди. Нима қилишни тавсия қиласиз? Баракаллоҳу фийкум!
Reply


Forum Jump:


Users browsing this thread: 1 Guest(s)